Хоразм вилояти ижтимоий экологияси ва аҳоли саломатлигининг географик хусусиятлари

Annotasiya

Тадқиқот объскти: Хоразм вилоятининг геоэкологии ҳолати ва аҳоли касалланишининг худудий тарқалиши.
Ишнинг мақсади: Ижтимоий экологии омилларнинг нозогеографик шароитга таъсирини таҳлил қилиш асосида ахоли саломатлигини яхшилаш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот методлари: географии таққослаш, статистик, тизим-таркиб, картографии, тарихий, эксперт баҳолаш ва бошқалар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: тадқиқотда ижтимоий экология ва ахоли саломатлиги ўртасидаги алоқадорлик ўрганилган; аҳоли саломатлигига таъсир этувчи омиллар ва уларнинг географии жиҳатлари аниқланган; экологии инфратузилма тушунчаси асослаб берилган ва тиббий экологии районлаштириш тамойиллари ишлаб чиқилган; Хоразм вилояти аҳолисининг касалланиши қишлок туманлари даражасида тахлил қилинган; болалар ўлими, унинг сабаблари очиб берилган; вилоятда ахоли саломатлигини яхшилаш билан боғлиқ муаммолар тадқиқ қилинган ва эксперт усули ёрдамида аҳоли касалланиши прогноз қилинган.
Амалий ахамияти: тадкиқот натижалари вилоятда ахоли саломатлиги яхшилаш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш ва худудий ташкил эти ш да хамда қишлоқ жойлар тараққиёти ва фаровонлиги дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга тахлилий натижалар ва услубий масалалар олий таълим тизимининг ўкув жараёнида ахамиятга моликдир.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: гадкиқотнинг асосий натижа, хулоса ва таклиф-тавсияларидан вилоят хокимияти соғлиқни саклаш бўлими томонидан фойдаланиш учун кабул килинган. Шунингдек, ахборог маълумотлар ва илмий ёндошувлари УрДУ география кафедрасида тегишли фанларни ўкитишда фойдаланилмоқда.
Қўлланиш сохаси: Хоразм вилояти, шахар ва кишлок туманлари хокимиятлари, олий ўқув юртлари.

Manba turi: Tezislar
Yildan beri qamrab olingan yillar 1992
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
CC BY f
1-25
50

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Хамроев, М. (2023). Хоразм вилояти ижтимоий экологияси ва аҳоли саломатлигининг географик хусусиятлари. Avtoreferat Katalogi, 1(1), 1–25. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/33716
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Тадқиқот объскти: Хоразм вилоятининг геоэкологии ҳолати ва аҳоли касалланишининг худудий тарқалиши.
Ишнинг мақсади: Ижтимоий экологии омилларнинг нозогеографик шароитга таъсирини таҳлил қилиш асосида ахоли саломатлигини яхшилаш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот методлари: географии таққослаш, статистик, тизим-таркиб, картографии, тарихий, эксперт баҳолаш ва бошқалар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: тадқиқотда ижтимоий экология ва ахоли саломатлиги ўртасидаги алоқадорлик ўрганилган; аҳоли саломатлигига таъсир этувчи омиллар ва уларнинг географии жиҳатлари аниқланган; экологии инфратузилма тушунчаси асослаб берилган ва тиббий экологии районлаштириш тамойиллари ишлаб чиқилган; Хоразм вилояти аҳолисининг касалланиши қишлок туманлари даражасида тахлил қилинган; болалар ўлими, унинг сабаблари очиб берилган; вилоятда ахоли саломатлигини яхшилаш билан боғлиқ муаммолар тадқиқ қилинган ва эксперт усули ёрдамида аҳоли касалланиши прогноз қилинган.
Амалий ахамияти: тадкиқот натижалари вилоятда ахоли саломатлиги яхшилаш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш ва худудий ташкил эти ш да хамда қишлоқ жойлар тараққиёти ва фаровонлиги дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга тахлилий натижалар ва услубий масалалар олий таълим тизимининг ўкув жараёнида ахамиятга моликдир.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: гадкиқотнинг асосий натижа, хулоса ва таклиф-тавсияларидан вилоят хокимияти соғлиқни саклаш бўлими томонидан фойдаланиш учун кабул килинган. Шунингдек, ахборог маълумотлар ва илмий ёндошувлари УрДУ география кафедрасида тегишли фанларни ўкитишда фойдаланилмоқда.
Қўлланиш сохаси: Хоразм вилояти, шахар ва кишлок туманлари хокимиятлари, олий ўқув юртлари.


background image

1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

ҲУЗУРИДАГИ ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ ХИЗМАТИ

МАРКАЗИ (ЎЗГИДРОМЕТ)

ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ ИЛМИЙ

-

ТЕКШИРИШ

ИНСТИТУТИ (ГМИТИ)

Қўлёзма ҳуқуқида
УДК
332

.1(БуБ.1)

Хамроев Мухтор Озодович

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЖТИМОИЙ ЭКОЛОГИЯСИ ВА

АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИНИНГ ГЕОГРАФИК

ХУСУСИЯТЛАРИ

11.00.02-

Иқтисодий ва ижтимоий география

География фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун

тақдим этилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И

Тошкент

-2009


background image

2

Диссертация

Ал

-

Хоразмий

номидаги

Урганч

Давлат

университетининг география кафедрасида бажарилган.



Илмий раҳбар:

география фанлари доктори,

профессор Абдусами Солиевич Солиев


Расмий оппонентлар:

география фанлари доктори,

профессор

Асқар Нигматуллаевич Нигматов

география фанлари

номзоди,

доцент Ҳасан Турғунович Турсунов




Етакчи ташкилот:

Қорақалпоқ Давлат университети



Ҳимоя Гидрометеорология илмий текшириш

институти ҳузуридаги К

128.10.01 рақамли Ихтисослашган кенгашнинг 2009 йил «__» ______соат

«__»

да ўтадиган мажлисида бўлади.

Манзил: 100052

,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Қодир

Маҳсумов кўчаси, 72.

Факс

: (998 71) 233-11-50, e-mail:

nigmi@albatros.uz


Диссертация билан Ўзгидромет (ГМИТИ) кутубхонасида танишиш

мумкин.


Автореферат 200

9

йил

«___»______

тарқатилди.


Ихтисослашган кенгаш

илмий котиби, география

фанлари номзоди

Х. А. Имомжонов


background image

3

1.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги

. Жамият тараққиёти, унинг маълум бир

ривожланиш даврида эришилган ютуқлари бевосита аҳолининг ижтимоий

ҳолати

ва саломатлиги билан боғлиқдир. Айни вақтда аҳолининг ҳар

томонлама камол топиши, маънавий ва жисмоний соғлиги мамлакат

ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишининг асосий кўрсаткичи ва муҳим омили

ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан сўнг аҳоли

саломатлигига, мамлакатнинг турли ҳудудларида экологик вазиятни

соғломлаштиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Жумладан, республика

Президенти И. А. Каримов бу борада «Экологик муаммолар минтақавий

миқёсдан умуминсоний муаммога айланган бугунги кунда экологик

хавфсизликни таъминлаш вилоятларда, айниқса Орол денгизи ҳавзасида олиб

борилаётган тадбирларни жадаллаштириш муҳим масалалардан биридир»

,

деб таъкидлаган

1

.

Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларида катта ижтимоий

-

иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилди. Шу билан бирга собиқ Иттифоқ

давридан мерос қолган хўжаликнинг тор ихтисослашувини бартараф этиш,

нотўғри иқтисодий фаолият оқибатида шаклланган турли даражадаги

ижтимоий ва экологик муаммолар ечимини топиш, аҳоли саломатлигини

муҳофаза қилиш ҳамда тиббиёт соҳаларини ривожлантириш борасида

республикада кенг ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, 2009 йилни «Қишлоқ

тараққиёти ва фаровонлик йили» деб белгиланиши ҳам мамлакат ижтимоий

-

X

иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамият касб этади. Чунки, Ўзбекистон

Республикаси аҳолисининг 2/3 қисми қишлоқларда яшайди. Республика

Президенти И.А. Каримов бу борадаги вазифалар доирасида “....биз учун энг

катта бойлик бўлган аҳоли саломатлигини асраш, аҳолининг тиббий

маданиятини ошириш” масаласини алоҳида таъкидлайди

2

.

Аммо эришилган ижтимоий

-

иқтисодий ютуқлар билан бирга айрим ўз

ечимини кутаётган масалалар ҳам йўқ эмас. Ҳудудларда баъзи

касалликларнинг ортиб бораётганлиги, энг аввало, экологик шароитнинг

ёмонлашуви таъсирида юзага келмоқда. Шу нуқтаи назардан минтақаларда

экологик вазиятнинг салбийлашуви ва аҳоли касалланишининг ҳудудий

тарқалиши ўзига хос хусусиятларга эга. Жумладан, Оролбўйи минтақасида

(Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти) бундай тиббий

-

экологик

ҳолат асосан Орол денгизининг қуриб бориши ва унинг оқибатлари билан

боғлиқ бўлса, Тошкент, Навоий ва бошқа баъзи вилоятларда бундай вазият

саноат корхоналарининг юқори мужассамлашуви натижасида

шаклланган.

1

Каримов И. А. Ўзбекистон

XXI

аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт

кафолатлари

Т.: Ўзбекистон, 1997, б. 114.

2

Каримов И. А. Ватанимизнинг босқичма

-

босқич ва барқарор ривожланишини таъминлаш

-

бизнинг олий

мақсадимиз // Халқ сўзи, 2008 й., 6 декабр.


background image

4

Айни пайтда, қишлоқ хўжалик ерларида экологик мувозанат грунт сувлари

сатҳининг кўтарилиши ва ерларнинг қайта (иккиламчи) шўрланиши

таъсирида юзага келган. Хоразм вилояти республиканинг ана шундай ўзига

хос ҳудудларидан саналади. Табиий ва ижтимоий шароит вилоят аҳолиси

саломатлиги кўрсаткичларининг республика бошқа ҳудудлариникига

қараганда фарқланишига сабаб бўлган

.

Юқорида келтирилган ҳолатлар муаммонинг ижтимоий географик

жиҳатларини тадқиқ этишни ҳамда минтақада аҳоли саломатлигига таъсир

этувчи омилларни ўрганишни долзарб қилиб қўймоқда. Хусусан, бу борада

хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани

ривожлантиришга жиддий эътибор қаратиш устувор вазифалардан бири

ҳисобланади.

1

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Тиббиёт географияси ва

ижтимоий экология доирасида аҳоли саломатлиги, унга таъсир этувчи

омиллар атрофлича ўрганилган. Жумладан, собиқ Иттифоқ ва МДҲ

олимларидан А.П. Авцын, А.Г. Воронов, Е.Н. Павловский, А.А. Шошин, Б.Б.

Прохоров, А.В. Чаклин, Е.Л. Райхлар, “узоқ” хориждан У. Борджерс, Ж. Мей,

Т. Миллер, кабилар аҳоли саломатлигининг ҳудудий жиҳатларини тадқиқ

этишган.

Республикада кўрилаётган муаммога ёки унга яқин масалалар бўйича

Ю.Ш. Шодиметов, М.Н. Назаров, К.Н. Комилова, Х.Т. Турсунов, И.Т.

Турдимамбетовларнинг

тадқиқотлари ажралиб туради. Шунингдек, аҳоли

географияси, демография ва ижтимоий экология соҳаларида М. Р. Бўриева,

О.Б. Ота

-

Мирзаев, А. С. Солиев, А.Н. Нигматов, А.А. Қаюмов ва бошқалар

томонидан олиб борилаётган илмий изланишларида ҳам мазкур муаммо

қисман ўрганилган. Бироқ, шу билан бирга таъкидлаш лозимки, ҳозирги

шароитда алоҳида ҳудудлар миқёсида ижтимоий экология билан боғлиқ

аҳоли саломатлигининг минтақавий хусусиятлари бўйича махсус

тадқиқотлар олиб борилмаган.

Диссертация ишининг илмий

-

тадқиқот

ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Ушбу диссертация Ал

-

Хоразмий номидаги Урганч Давлат

университети география кафедраси илмий

-

тадқиқот ишлари доирасида

бажарилган.

Тадқиқотнинг мақсади

Хоразм вилояти мисолида ижтимоий экологик

ва нозогеографик вазиятни ўзаро алоқадорлик ҳолда таҳлил қилиш асосида

аҳоли саломатлигини яхшилаш бўйича илмий

-

амалий тавсиялар ишлаб

чиқишдан иборат.

Тадқиқот вазифалари.

Диссертация ишида қуйидаги вазифалар

белгиланган ва ҳал қилинган:

1

Каримов И.А. Жаҳон молиявий

-

иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни

бартараф этишнинг йўллари ва чоралари.

-

Т.: Ўзбекистон, 2009, б. 46

-48.


background image

5

аҳоли саломатлигининг ижтимоий экология билан

боғлиқлигини таҳлил

қилиш;

аҳоли саломатлигини географик ўрганишнинг методик асосларини

такомиллаштириш

;

Хоразм вилояти аҳолисининг ўсиши ва жойланиш

хусусиятларини

тадқиқ

этиш

;

вилоят умумий нозогеографик вазиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш;

қишлоқ туманлари миқёсида болалар касалланиши ва ўлими

кўрсаткичларини ўрганиш, аҳоли касалланишининг ҳудудий таркибини

тадқиқ қилиш ва тиббий

-

экологик районлаштириш;

Хоразм вилоятида ижтимоий экологик муаммоларни аниқлаш, уларни

ечими бўйича илмий

-

амалий тавсиялар ишлаб

чиқиш ва б.

Тадқиқот объекти ва предмети.

Диссертация ишининг

объекти

сифатида Хоразм вилоятининг геоэкологик ҳолати ва аҳоли

касалланишининг ҳудудий тарқалиши, унинг

предмети

сифатида эса вилоят

аҳолиси саломатлигининг географик жиҳатлари танланган.

Тадқиқот методлари

.

Илмий тадқиқот ишини бажаришда географик

таққослаш, демографик таҳлил, статистик, тизим

-

таркиб, картографик,

тарихий ёндашув, эксперт баҳолаш ва бошқа методлардан фойдаланилган.

Диссертацияда муаллиф

иқтисодий ва ижтимоий география, ижтимоий

экология ва аҳолишунослик фанлари доирасида яратилган илмий ғоя ва

тушунчалар, республикада олиб борилаётган ижтимоий

-

иқтисодий

ислоҳотлар, бу борадаги мамлакат Президенти И.А. Каримовнинг

кўрсатмалари, кўрилаётган муаммолар бўйича тадқиқот олиб борган

олимларнинг изланишларига асосланади.

Тадқиқот иши Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси

ва Хоразм вилоят бўлими, вилоят соғлиқни сақлаш бош бошқармаси

маълумотларига асосида ёзилган. Шунингдек, тадқиқотда муаллиф

томонидан ўтказилган анкета сўровлар ва эксперт натижаларидан ҳам

фойдаланилган.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар

:

ижтимоий экология ва аҳоли саломатлиги ўртасидаги алоқадорлик

;

Хоразм вилояти аҳолисининг ўсиши ва жойланиш хусусиятлари,

минтақавий демографик вазият

;

вилоят қишлоқ туманларида аҳоли саломатлиги ва тиббий

-

экологик

районлаштириш;

болалар касалланиши ва ўлим кўрсаткичларининг ҳудудий тарқалиши;

Хоразм вилояти аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва

экологик инфратузилмани ривожлантириш муаммолари;

аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни

ҳудудий ташкил этиш масалалари;

вилоятда аҳоли саломатлигини яхшилаш муаммолари ва истиқболлари.

Ишнинг

илмий янгилиги,

аҳоли саломатлигига таъсир этувчи

ижтимоий экологик омилларнинг географик жиҳатлари алоҳида минтақа


background image

6

(ҳудуд) доирасида ўрганилганлиги билан белгиланади. Шу билан бирга

ишда:

ижтимоий экология ва аҳоли саломатлиги ўртасидаги алоқадорлик

ўрганилган

;

тиббий экологик инфратузилма

тушунчаси

асослаб берилган

ва

тиббий

-

экологик

районлаштириш амалга оширилган

;

қадимдан суғорма деҳқончилик ривожланган Хоразм вилоятида аҳоли

саломатлигига таъсир этувчи омилларнинг ўзига хос жиҳатлари

аниқланган;

вилоят аҳолисининг касалланиш кўрсаткичлари ва уларни вужудга

келтирувчи экологик омиллар

қишлоқ туманлари

доирасида тадқиқ

этилган

;

соҳа бўйича етакчи мутахассислар (экспертлар) фикрини инобатга

олган ҳолда келажакда вилоят нозогеографик вазиятини

ўзгаришининг баъзи бир кўрсаткичлари кўриб чиқилган;

минтақа аҳолиси

саломатлигига доир махсус карталар ишлаб

чиқилган.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

Диссертация ишининг мазмуни ва асосий хулосалари, муаллиф томонидан

ўтказилган тадқиқотлар ҳамда эксперт хулосалари вилоят ҳудудларида аҳоли

саломатлигини яхшилаш, тиббий инфратузилма ҳудудий таркиби

ва аҳолига

тиббий хизмат кўрсатиш соҳаларини такомиллаштиришда фойдаланиш

мумкин. Шунингдек, ишда

келтирилган маълумотлардан

олий таълимнинг

тегишли йўналишлари ўкув жараёнида аҳамиятга моликдир.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Илмий ишда вилоят ижтимоий

экологияси ва аҳоли саломатлигининг географик жиҳатларини

ўрганиш

бўйича олиб борилган тадқиқотлар ва улар асосида ишлаб чиқилган

таклифлар Хоразм вилояти ҳокимлиги соқлиқни сақлаш бошқармаси

(№

1/98, 7.02.09

й.

)

, Урганч давлат университети (№

34/2, 6.02.09

й.

),

Хоразм

вилояти санитария эпидемиология маркази (№

1/1055, 14.05.09

й.

)

томонидан

амалиётга жорий этиш учун қабул қилинди.

Ишнинг синовдан ўтиши.

Диссертациянинг асосий мазмуни

“Ўзбекистоннинг экологик муаммолари ва табиатни муҳофаза қилиш”

(Самарқанд, 1998), “География ва уни ўқитишнинг долзарб муаммолари”

(Урганч, 2002) «Ҳозирги замон географиясининг долзарб муаммолари»

(Андижон, 2007) “Табиий фанларнинг долзарб муаммолари” (Хива, 2008),

“География фанининг долзарб назарий ва амалий масалалари” (Тошкент,

2008) республика ва ҳалқаро илмий

-

амалий анжуманларида маъруза

қилинган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертация мавзуси бўйича

умумий ҳажми 3,0 босма табоқдан иборат 12 та, шундан илмий журналларда

5 та, хорижий журналларда 1 та мақолалар эълон қилинган.


background image

7

Диссертациянинг

таркибий тузилиши ва ҳажми.

Иш кириш, уч боб,

хулоса, адабиётлар рўйхати ва иловалардан ташкил топган. Унинг умумий

ҳажми 1

66

бет, шундан асосий матн 1

29

бет. Матнда 16 жадвал, 9 та расмлар

жой олган

, 125

номдаги адабиётлар ҳамда 16

илова

келтирилган.

Диссертациянинг

кириш

қисмида тадқиқот мавзусининг долзарблиги,

мақсади ва вазифаси, илмий янгилиги ва амалий аҳамияти ёритилган.

Биринчи боб

Геодемографик вазият ва аҳоли саломатлигининг

минтақавий хусусиятлари” деб номланган бўлиб, унда аҳоли

саломатлигининг ижтимоий экологик омиллар билан боғлиқлиги ҳамда уни

географик ўрганишнинг назарий

-

услубий жиҳатлари тадқиқ қилинган. Бунда

минтақаларда экологик инфратузилмани шакллантириш, тиббий

-

экологик

районлаштиришга эътибор қаратилган. Шунингдек, бобда республика

аҳолисининг такрор барпо бўлиши, касалланиш ва ўлим ҳолатлари таҳлил

қилинган.

Иккинчи боб

- “

Хоразм вилояти аҳолисининг табиий кўпайиши ва

саломатлиги”да вилоят аҳолисининг динамикаси ва географик

жойланишдаги ўзгаришлар, шаҳар ва қишлоқ туманлари аҳолисининг

саломатлиги таҳлил қилинган ва мазкур кўрсаткичлар асосида тиббий

экологик районлаштирилган. Шу билан бирга вилоятда гўдаклар

касалланиши ва ўлим кўрсаткичлари қишлоқ туманлари даражасида таҳлил

қилинган.

Якунловчи,

учинчи боб

“Вилоят ижтимоий экологик вазияти ва аҳоли

саломатлигини яхшилаш муаммолари”га бағишланган бўлиб, унда аҳолини

тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда аҳолига тиббий хизмат

кўрсатишни ҳудудий ташкил этиш масалалари кўриб чиқилган; олиб

борилган тадқиқотлар натижасида вилоят аҳолисининг саломатлигини

яхшилаш муаммолари ва истиқбол йўналишлари асослаб берилган.

Диссертациянинг

хулоса

қисмида

тадқиқот

натижалари

умумлаштирилган, вилоятда экологик вазият ва аҳоли саломатлигини

яхшилаш бўйича илмий

амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

2

. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Ижтимоий экология

ва аҳоли саломатлигининг минтақавий

хусусиятлари.

Фан ва техника ривожланиб бораётган ҳозирги даврда

ижтимоий йўналишдаги тадқиқотларнинг кўлами ортиб бормоқда. Шу

жумладан, ижтимоий экологик изланишлар миқёси ҳам жадал

ривожланмоқда.

Бу борада айниқса аҳоли саломатлиги билан боғлиқ

муаммоларни тадқиқ қилиш ўта долзарб масалага айланмоқда. Шу ўринда

таъкидлаш жоизки, аҳоли саломатлиги ўта мураккаб ва серқирра тушунча

бўлиб, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти уставига кўра, аҳоли (инсон)

саломатлиги унинг жисмоний, руҳий ва ижтимоий (социал) ҳолати билан

белгиланади. Мазкур тадқиқот ишида аҳоли саломатлигининг фақат

ижтимоий томони, яъни соғлиги, касалланиш масалалари кўриб чиқилган.


background image

8


background image

9

Аҳоли саломатлиги ижтимоий соҳанинг ривожланиши ва ташкил

этилиши билан ҳам боғлиқ. Ижтимоий муҳитнинг табиий борлиққа таьсири

ортиб бораётган ҳозирги даврда аҳоли саломатлигига таьсир этувчи экологик

омиллар (ёки геоэкологик омиллар) иқтисодий

-

ижтимоий шароитлар билан

биргаликда, комплекс таьсир этувчи кучга айланиб бормоқда (1

-

расм).

Ҳудуднинг саноатлашуви, урбанизация даражаси, транспорт тўрининг

зичлиги, ишлаб чиқаришнинг мужассамлашуви ва технологик қуролланиш

ҳолати, аҳоли жойланиши, антропоген ва техноген босим маконнинг

нозогеографик турланишига, умуман олганда, ижтимоий омил ёки муҳит

табиий

-

экологик шароит билан биргаликда муҳим таъсир этувчи кучга

айланган.

Ривожланаётган мамлакатларда экстенсив хўжалик тарзи табиий

муҳитнинг издан чиқишига, ижтимоий муаммоларнинг янада чуқурлашувига

олиб келмоқда. Шундай минтақалар қаторига Ўрта Осиё мамлакатлари ҳам

киради. Минтақанинг экстраарид чўл шароити аҳоли турмуш

-

тарзига маълум

даражада қийинчилик туғдириши билан бирга инсон таъсирида кучли

деградацияга учрамоқда

.

Минтақа аҳолисининг саломатлиги ва ижтимоий фаолиятини

салбийлашувида Орол денгизи фожеаси асосий ўринга кўтарилмоқда.

Денгизнинг 500 км радиус қисмидаги атрофи жаҳон ҳамжамияти томонидан

«экологик фожеа» ҳудуди деб эътироф этилган. Хоразм вилояти ҳам

бевосита ушбу ҳудуд доирасида жойлашган.

Аҳоли саломатлиги инсон тараққиётини белгиловчи асосий

кўрсаткичлардан биридир. Ушбу муаммо ҳудуднинг экологик тизими билан

чамбарчас боғлиқ бўлишига қарамасдан, уни географик ўрганиш масалалари

яқин ўтмишга бориб тақалади. Хусусан, тиббиёт географияси доирасидаги

тадқиқотлар ХХ асрнинг иккинчи ярмидан тез ривожлана бошлади. Бундай

тадқиқотлар ҳозирда кўпгина ривожланаётган мамлакатларда шаклланиш

босқичида бўлса, жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари, шу жумладан,

МДҲ мамлакатларида анча тараққий этган.

Ўзбекистонда аҳоли саломатлигини географик жиҳатдан ўрганишнинг

бошланганлигига унча узоқ вақт бўлмади. Собиқ Иттифоқ даврида Фарғона

водийсини тиббий географик ўрганилиши тарихи бўйича А.А. Абдуллаева

тадқиқотлар олиб борган. Бу фаннинг Ўзбекистонда ривожланиши

мустақиллик йилларида А.С. Солиев, М. И. Назаров, Н. Қ. Комилова, Ҳ.Т.

Турсунов ва И.Т.Турдимамбетовларнинг илмий ишлари билан боғлиқ бўлди.

Аҳоли сонининг ортиб бориши ҳамда унга мутаносиб равишда табиий

муҳитга бўлган таъсирнинг кучайиши ўтган аср давомида турли даражадаги

экологик муаммоларни инсоният олдида кўндаланг қилиб қўйди. Янги асрда

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) томонидан

Минг йиллик барқарор

ривожланиш

концепцияси ишлаб чиқилди. Унда

атроф

-

муҳит, аҳолини

ижтимоий ҳимоялаш, саводхонлигини ошириш, саломатлигини тиклаш,

оналик ва болалик муҳофазаси, болаларни ақлий ва жисмоний


background image

10

ривожланишини таъминловчи ва яна бир қатор ижтимоий масалалар ўрин

олган.

Хоразм вилоят аҳолисинининг ўсиши ва жойланиши, минтақавий

демографик вазият.

ХХ асрнинг дастлабки ўн йилликларида Хоразмда

аҳолининг соғлигига таъсир этувчи минтақавий омиллар Ўзбекистон шарқий

ҳудудлариникидан катта фарқ қилмаган ва демографик ривожланиш

хусусиятлари деярли ўхшаш бўлган. Хоразм Ўзбекистон таркибига кирган

1926 йилда вилоятда 314 минг киши яшаган.

Вилоятда аҳоли сони ўсиши ХХ асрнинг 40 йилларигача республиканинг

умумий кўрсаткичидан юқори бўлган. Хусусан, 1930 йилда вилоятда аҳоли

сони 1926 йилга нисбатан 103,1 фоизга ўсган бўлса, республикада ушбу

кўрсаткич 100,8 фоизни, 1940 йилда, мос равишда, 145,8 ва 141,8 фоизни

ташкил этди. 1945 йилда 1940 йилга нисбатан анча камайди ва у 1952 йилда

урушдан олдинги даражага тенглашди.

ХХ асрнинг 60 йилларидан аҳоли сони йилига ўртача 4,1, 70 йилларда

3,8 фоиздан кўпайиб борди. 80

-

йиллар бошида аҳолининг ўсиш суръати

ўзига хос демографик стабиллашув палласига кирди

-

ўртача йиллик кўпайиш

2,8 фоиз тенг бўлди ва 1989 йилда вилоят аҳолиси сони 1 миллионга етди.

Таъкидлаш жоизки, бозор иқтисодиёти шароитида ижтимоий муҳитнинг

ўзгариши аҳоли табиий ҳаракатига ўз таъсирни ўтказмасдан қолмади. 1989

-

2008 йиллар оралиғида вилоят аҳолиси сони 146,4 фоизга ўсди ва йилига

ўртача 2,1 фоиздан кўпайиб борди. Вилоятда аҳолининг табиий кўпайиш

суръати сезиларли равишда пасайди; 80

-

йиллар охирида вилоятда аҳолининг

табиий кўпайиши 30

-

31 ‰ атрофида бўлса, мазкур кўрсаткич 1994 йилда

24,3, 2007 йилда 21,7 ‰ га баробар бўлди. Шу билан бирга аҳоли табиий

ҳаракатининг ҳудудий жиҳатларида айрим ўзгаришлар рўй берди. Жумладан,

2007 йил маълумотларига кўра, туғилиш ва табиий кўпайиш Хива туманида

26,9 ва 22,3 проммиллега, Боғотда 25,4 ва 21,1 ‰ га тенг.Ушбу туманлар

сўнгги йилларда туғилиш ва табиий кўпайиш кўрсаткичлари нисбатан юқори

бўлган гуруҳга киради.

Иккинчи гуруҳга Ҳонқа, Урганч, Ҳазорасп, Гурлан ва Қўшкўпир

туманлари мансуб. Уларда кўрилаётган жараёнлар ўртача. Туғилиш ва

табиий кўпайиш кўрсаткичлари нисбатан паст бўлган гуруҳни Шовот,

Янгиариқ ва Янгибозор туманлари ҳамда кўрсаткичи энг паст бўлганини

Урганч шаҳри ташкил этади.

Хоразм вилоятининг Тупроққалъа қисмини ҳисобга олмаганда, унинг

асосий ҳудудида аҳоли анча зич яшайди. Ушбу кўрсакич Амударёнинг сўл

соҳилида ҳар кв.км. га 404,6 кишидан 203,7 гача фарқ қилади (ўртача

кўрсаткич 247,0 киши, 2008 й.).

Аҳоли жойлашувидаги ҳудудий тафовут ёки, А. Солиев ибораси билан

айтганда, “географик коэффициент” 4,2 га тенг. Ваҳоланки, бундай

кўрсаткич Бухоро вилоятида 61,3 га, Навоийда 221,4, Жиззах вилоятида 15,0

ва Қорақалпоғистон Республикасида 200,0 га етади. Демак, Хоразм вилояти


background image

11

аҳолиси нисбатан бир текис жойланиши билан тавфсиланади. Вилоят

аҳолисининг асосий қисми Тошсоқа

-

Полвон, Полвон

-

Шовот, Дарёлиқ

-

Қиличниёзбойарна каналлари, Боғот

-

Хива

-

Шовот

-

Гурлан

-

Урганч

-

Ҳонқа

-

Боғот «учбурчаги» доирасида яшайди.

Вилоят қишлоқ туманларида аҳоли саломатлиги ва тиббий

экологик районлаштириш.

Экологик шароит ва бошқа омиллар таъсирида

республикада, шу жумладан, Хоразмда ҳам айрим касалликлар натижасида

юзага келадиган ўлим ҳолати ортиб бормоқда. Айни вақтда аҳолининг турли

хил

касалликлар билан хасталаниш ҳолати ҳам кўпаймоқда. Таҳлиллар

кўрсатишича, аҳолининг бирламчи касалланиши ва касалланганлар умумий

ҳажмида овқат ҳазм қилиш ҳамда нафас олиш аъзолари хасталиклари

кўпчиликни ташкил этади.

Хоразм вилояти аҳолиси саломатлиги

кўрсаткичлари республиканикига

таққослаганда анча салбий ҳолатлар яққол кўзга ташланади. Хусусан, 2007

йилда, вилоят умумий касалланиш даражаси республика ўртачасидан 1,3

марта юқори бўлди. Жумладан, юқумли ва паразитар касалликлар 1,8, асаб

тизими касалликлари 2,3, юрак инфаркти 3,6, овқат ҳазм қилиш аъзолари

касалликлари 2,0, сурункали гепатит 1,7, ўтда тош ҳосил бўлиши 2,2, буйрак

етишмовчилиги касаллиги 5,9, сийдик йўлларида тош йиғилиши 3,2 марта

юқоридир.

Вилоятда аҳоли ўртасида касалланишининг умумий ва нисбий миқдори

ортиб бормоқда. Масалан, 1995

-

2007 йиллар оралиғида умумий касаланиш

ҳажмида, улуши унчалик катта бўлмасада, хавфли ўсма (285,6%), руҳий

(152,2%), асаб тизими (199,7%) касалликлари, туғма асоратлар (249,2;),

перинатал даврда ҳолат бузилишлари (261,8%) бирмунча ошди. Шу билан

бирга ўтказилаётган профилактик тадбирлар натижасида юқумли, паразитар,

қон ва қон ҳосил қилувчи аъзолар хасталиклари кўпайиш суръати

турғунлашган, шикастланиш ва заҳарланишлар эса камайиб бормоқда.

Диссертацияда олиб борилган тадқиқотлар кўрсатишича, Хоразм

вилояти республиканинг аҳоли саломатлиги ташвишланарли аҳволда ҳамда

экологик шароити оғир бўлган ҳудудларидан бири сифатида қолмоқда.

Юқорида таъкидлаганимиздек,

вилоят

ҳудуди ва аҳолисининг

асосий

қисмини Амударёнинг сўл соҳили ташкил қилади. Бу ерда табиий ва

экологик шароитлардаги маҳаллий фарқлар, ландшафт хусусиятлари,

аҳолининг жойлашуви, касалликларнинг ҳудудий таркибини ҳисобга олган

ҳолда тўртта тиббий экологик район (ТЭР) ажратилади (2

-

расм).

Тиббий экологик районлаштириш қуйидаги омиллар асосида амалга

оширилди:

жойнинг географик, ўрни ва табиий шароити;

геоэкологик вазият (энг аввало, ҳаво, сув ва тупроқнинг ифлосланганлиги,

ер ости сувларининг жойланиши, минераллашув даражаси, шовқин ва б.);

аҳолининг умумий касалланиш кўрсаткичлари;

аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳолати;


background image

2

-

ра

см

. Хо

ра

зм

в

ил

оя

ти

ти

бб

ий э

ко

ло

гик ка

рт

ас

и.

К

арт

а

муал

ли

ф

т

ом

он

ид

ан

т

уз

ил

ган

.


background image

13

тиббий ва экологик инфратузилманинг ривожланганлиги;

жойнинг санитария

-

гигиена ҳолати ва б.

Марказий ТЭР

урбоэкологик вазиятнинг нисбатан шаклланганлиги,

санитария

-

эпидемиология шароитининг анча бузилганлиги билан

таърифланади. Районда касалликлардан хавфли ўсма, қон айланиш тизими,

овқат ҳазм қилиш аъзолари, тери, таносил, туғма асоратлар, ҳомиладорлик ва

ундан кейинги даврдаги ҳолатнинг бузилиши хасталиклари энг кўп

тарқалган. Хусусан, район таносил касалликлар

-

сўзак, захм, хавфли ўсма

хасталиклари нисбий кўрсаткичлари бўйича бошқалариникидан бир неча

баробар олдинда туради.

Жанубий районда

, чўл ҳудудларига туташганлиги боис, умумий

касалланишда нафас олиш аъзолари касалликлари (НОАК), қон айланиш,

эндокрин тизими, айириш аъзолари, туғма асоратлар, перинатал даврда

ҳолатнинг бузилиши хасталиклари энг юқори кўрсаткичларга эга. Ҳудудда

Янгиариқ ва Ҳазорасп туманлари нозогеографик кўрсаткичлар бўйича

ажралиб туради. Айниқса, Янгариқ туманини вилоятнинг ўзига хос

«касаллик ўчоғи» дейиш мумкин .

Шимолий ТЭР

да экологик шароит Жанубий районникидан ўзгача

;

бу

ерда чўл шароити унчалик сезилмайди. Ҳудуднинг маълум қисми дарё тўқай

ландшафтлари билан қопланган, ер ости сувлари ер бетига анча яқин.

Районда вилоятнинг яна бир «нозогеографик

ўчоғи» Янгибозор туманида

жойлашган. НОАК, айириш, овқат ҳазм қилиш, эндокрин, қон айланиш, асаб

тизими, хавфли ўсма касалликлари нисбий кўрсаткичлари бу ҳудудда

юқорироқ.

Ғарбий ТЭР

вилоятда аҳоли саломатлиги кўрсаткичларининг

ўртачалиги билан тавсифланади. Районда ҳомиладорлик, туғиш ва ундан

кейинги даврда ҳолат бузилиши, юқумли ва паразитар касалликлар, қон ва

қон ҳосил

қилувчи аъзолар касалликларига чалиниш кўрсаткичлари анча

юқори. Ушбу ҳудуд кейинги йилларда вилоятнинг сувнинг охирги навбати

тегадиган қисмига айланиб қолди. Юзага келган ҳолат район экологик

шароитининг бошқа ҳудудларидан янада фарқланишига сабаб бўлмоқда.

Гўдаклар касалланиши ва ўлими кўрсаткичларининг ҳудудий

таркиби.

Хоразм вилоятида гўдаклар касалланиши ва ўлим кўрсаткичлари

пасайиб бораётган бўлсада, ушбу вазият ҳануз жиддий муаммолигича

қолмоқда. Вилоятда, бутун аҳоли ўртасида кузатилганидек, 1 ёшгача бўлган

гўдаклар орасида ўткир ошқозон

-

ичак, нафас олиш аъзолари, юрак қон

томир, таянч тизими касалликлари кенг тарқалган. Болалар умумий

касалланиш ҳажмида қон касалликлари, биринчи навбатда, анемия

-

камқонлик энг кўп тарқалган. Кўлами бўйича кейинги ўринни НОАК ҳамда

рахит хасталиги эгаллайди.

Ўткир ошқозон

-

ичак касалликлари (ЎОИК) билан болаларнинг

хасталаниш ҳолати Боғот, Ҳазорасп, Ҳонқа, Урганч туманлари ва Урганч

шаҳрида энг юқори. Вилоят бўйича бир ёшгача бўлган болаларнинг ушбу


background image

14

турдаги касалликларга чалиниш даражаси ҳар 1000 болага 10,0 тани ташкил

этади.

Бир ёшгача бўлган болларнинг хасталанишида НОАК ҳам салмоқли

ўринни эгаллайди. 2007 йилда вилоятда 1 ёшгача бўлган болалар ўртасида

қайд этилган хасталикларнинг умумий ҳажмида мазкур касалликлар билан

оғриш ҳолати 21 фоизни ташкил этган. Нафас олиш касалликлари

вилоятнинг шимолий ҳамда чўл ҳудудлари билан чегарадош ҳудудлари

-

Хива, Шовот, Қўшкўпир, Янгиариқ, Гурлан туманларида энг кўп тарқалган.

Бевосита ижтимоий сабаблар билан юзага келадиган анемия 2007 йилда

1994 йилга қараганда 2,3 марта кўпайган. Мазкур касаллик тури Янгибозор,

Хива, Қўшкўпир, Янгиариқ, Ҳонқа, Ҳазорасп туманларида вилоят

ўртачасидан анча баланд кўрсаткичга эга.

Вилоятда бир ёшгача бўлган болалар умумий хасталанишининг 15

фоизи

гипотрофия касаллигига тўғри келади. Афсуски, бу касаллик билан

хасталаниш ҳам аста

-

секинлик билан ортиб бормоқда. Бироқ, унинг суръати

бошқа касалликларникига қараганда нисбатан

сустроқ. Айни вақтда

гўдакларнинг рахит касаллиги билан оғриш ҳолати асосан Жанубий районда

энг кўп кузатилади. Ушбу

касалликнинг юқори даражаси Ҳазорасп

,

Янгиариқ, Янгибозор, Хива, Боғот ва Шовот туманларида кузатилади.

Хоразм вилояти аҳолисини тоза ичимлик суви

билан таъминлаш

муаммолари.

Вилоятда аҳолини тоза ичимлик суви

билан таъминлаш ўтган

аср 80

-

йилларининг 2

-

ярмида анча жадаллашди. Аҳоли манзилгоҳларини

марказий сув таъминоти тизимига улаш ва чекка ғарбий ҳудудларда

мустақил марказларни барпо этиш 90

-

йилларнинг ўрталаригача анча фаол

олиб борилди. 90

-

йилларда Туямўйин сув омборидан бошландиган марказий

сув таъминоти тизими қурилиши бошланди; ундан дастлаб вилоят маркази,

кейинчалик Хива шаҳригача бўлган масофада магистрал ичимлик суви

қувури ўтказилди.

Вилоятнинг тоза ичимлик суви таъминоти 1990 йилда биринчи, 1992

йилда иккинчи Туямўйин сув тақсимлаш тизимининг ишга туширилиши

билан бирмунча яхшиланди. Уларнинг умумий қуввати суткасига 200 минг

куб.м ни ташкил этди.

Натижада, Урганч, Хива, Питнак шаҳарлари аҳолиси

ичимлик суви билан маълум даражада таъминланди.

Янги

аср бўсағасида минтақадаги экологик шароит ва аҳолининг тоза

ичимлик суви билан таъминлашнинг қониқарли аҳволда эмаслиги ҳисобга

олиниб, сув тармоқлари қурилиши анча жадаллаштирилган бўлсада, тоза

ичимлик суви билан таъминлаш даражаси йилдан

-

йилга пасайиб

бормоқда.

Масалан, ушбу кўрсаткич 1995 йилда 75,8 фоизни, 2000 йилда 86,7

-

ни

ташкил этган бўлса, 2007 йилда у 71,1 фоизга тушиб қолди. Биргина 2004

-

2007 йиллар оралиғида тоза истеъмол суви билан таъминланганлик 0,6

фоизга камайди.

Диссертацияда олиб борилган тадқиқотлар кўрсатишича, вилоятнинг

чекка Қўшкўпир, Гурлан, Ҳазорасп, Шовот ва Янгиариқ туманларида тоза


background image

15

ичимлик суви билан таъминланиш бошқа маъмурий ҳудудларидан анча паст.

Айниқса ушбу кўрсаткич Қўшкўпир туманида аянчли аҳволда. Туман

аҳолисининг бор

-

йўғи 37,2 фоиз ёки 1/3 қисмидан сал ошиқроғи тоза

ичимлик сувини истеъмол қилишади. Гурлан туманида 55,3 фоиз,

Ҳазораспда 60,2, Шовотда 62,2, Янгиариқда эса 65,6 фоиз аҳоли тоза

ичимлик суви билан таъминланган. Мазкур кўрсаткич Урганч шаҳри (99,9%)

ва Хонқа (98,4%), Боғот (83,9%) ҳамда Хива (76,9%) туманларида бирмунча

яхшироқ. Ажабланарлиси шуки, ҳатто вилоят маркази жойлашган Урганч

туманида ҳам бу кўрсаткич вилоят ўртачасидан сал юқорироқ, холос. Вилоят

аҳолисининг 30 фоизга яқини ҳозирда тозаланмаган ер ости сувларини

истеъмол қилмоқда.

Мустақиллик йилларида вилоят марказлашган сув таъминоти тизимида

ичимлик сувининг қатор сифат кўрсаткичлари яхшиланди. Ичимлик

сувининг таъм, ҳид, лойқалик, PH муҳити, айрим инсон организми учун

зарарли бўлган туз ҳосилалари меъёр даражасидан анча яхшиланган. Бироқ,

сувнинг қаттиқлик даражаси, нитрат, хлорид, айниқса инсон саломатлиги

учун хавфли бўлган сульфатларнинг миқдори меъёрдан анча юқорилиги қайд

этилган.

Нозогеографик

шароитнинг

ёмонлашиб

бораётганлиги

олиб

борилган

тадқиқотларимизда

ҳам

маълум

бўлди

.

Соҳа

тадқиқотчиларининг

фикрлари

ҳамда

аҳоли

ўртасида

ўтказилган

тадқиқотлар

шуни

кўрсатдики

,

экологиянинг

ёмонлашиб бориши, ичимлик сувининг қониқарсиз

аҳволдалиги нозогеографик шароитнинг издан чиқишига ва кишилар

саломатлигига жиддий путур етказмоқда. Диссертацияда ичимлик суви ва

унинг минераллашув даражаси туманлар миқёсида кўриб чиқилган, у билан

боғлиқ касалликлар таҳлил қилинган.

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ҳудудий ташкил этиш

масалалари.

Вилоятда ҳозирда 410 дан ортиқ станционарлар аҳолига тиббий

хизмат кўрсатмоқда. Шундан 33 таси умумий йўналишдаги касалхоналар,

215 таси поликлиника амбулаториялари, 23 таси фельдшер

-

акушерлик

пунктлари, 163таси эса қишлоқ врачлик пунктларидир (ҚВП).

Бозор иқтисодиёти шароитида касалхоналарнинг сони қисқартирилди,

бунга монанд равишда улардаги беморлар ўринлари ҳам камайди. 1990

-2007

йиллар оралиғида вилоятда 28 та касалхона фаолияти тўхтатилган ҳолда, 60

дан ортиқ поликлиника муассасалари, 163 та ҚВП бунёд этилди Умуман

олганда, вилоятда тиббий хизмат кўрсатиш тизимининг интенсивлик

даражаси анча пасайди, тиббиёт муассаларининг сони 18,2 фоизга, касалхона

ўринлари эса 47,2 фоизга қисқарди.

Хоразмда ўтган асрнинг 90 йиллар бошида 61 та умумий даволаш

касалхонаси бўлиб, уларда 12300 та бемор ўрни мавжуд бўлган. Ҳозирга

келиб касалхоналар сони 33 тага, ўринлар сони эса, юқорида

таъкидланганидек, 48,4 фоизга камайди

.

Айни

чоғда

касалхоналар

ихтисослашувининг

ҳудудий

жиҳатлари

унчалик

ўзгармаган

.


background image

16

Касалхоналарнинг асосий қисми Урганч шаҳрида жойлашган. Шаҳарда

2612 ўринли 17 та турли касалхона мавжуд бўлиб, ҳар 10000 аҳоли ҳисобига

261,1 ўриндан тўғри келади. Шаҳар соғлиқни сақлаш тизими нафақат шаҳар,

балки бутун вилоят аҳолисига, Қорақалпоғистон Республикасининг ёндош

туманлари аҳолисига ҳам тиббий хизматнинг айрим турларини кўрсатади. Бу

ерда кўп тармоқли вилоят, шаҳар, марказий клиник касалхоналари, асаб,

урологик, инфекцион, педиатрия шифо марказлари жойлашган. Уларнинг

аксарияти замонавий тиббиёт анжомлари билан қуроллантирилган.

Шунингдек

,

касалхона

хизмати

билан

таъминланиши

даражаси

бўйича

Хива

,

Шовот

,

Гурлан

ва

Боғот

туманлари

ҳам

бироз

ажралиб

туради

.

Жумладан

,

Шовот

туманида

2

та

касалхона

бўлиб

,

ҳар

10000

минг

аҳолига

тўғри

келадиган

бемор

ўринлари

ва

врачлар

сони

32,3

ва

20,4

ни

ташкил

этади

.

Мазкур

кўрсаткичлар

Хивада

33,2

ва

24,4

га

,

Гурланда

29,2

ва

23,1,

Боғотда

30,5

ва

22,0

га

тенг

бўлган

.

Шу

билан

бирга

,

касалхона

хизмати

билан

энг

ёмон

таъминланган

ҳудудларга

Урганч

тумани

киради

.

Бу

ҳолат

Ҳонқа

,

Янгиариқ

ва

Янгибозорда

ҳам

нисбатан

паст

кўрсаткичга

эса

.

Бундай

вазият

бевосита

ушбу

туманларнинг

вилоят

маркази

-

Урганч

шаҳрига

яқинлиги билан изоҳланади.

Тиббий инфратузилмадаги ўзгаришлар маълум маънода хусусий

амалиёт шифохоналари фаолиятининг

кенгайиб бориши туфайли ҳам юзага

келган. Вилоятда 179 та хусусий клиника ва кичик шифохоналар ташкил

этилган бўлиб, уларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш кўлами ортиб

бормоқда.

Вилоятда аҳолининг катта қисми (79,1) қишлоқ жойларда истиқомат

қилади. Шу боис бу жойларда тиббий инфратузилмани такомиллаштириш

борасида катта ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, у сўнгги икки

-

уч йил

оралиғида барпо этилган муассасалар ҳисобига яхшиланди. Бироқ, шунга

қарамай

,

аҳолига

тиббий

хизмат

кўрсатиш

таркибида

номувофиқликлар

сақланиб

қолмоқда

.

Масалан

,

туманларнинг

ҚВП

лар

билан

таъминланганлик

даражасидаги

фарқ

икки

мартабадан

каттадир

.

Аксар

туманларда

амбулатория

поликлиникалари

мавжуд

,

аммо

уларнинг

жойлашуви

ҳам

нотекис

ва

кўпчилиги

туман

марказларида

ўрнашган

.

Хива, Янгиариқ, Гурлан туманлари ҚВП лар билан ёмон таъминланган.

Боғот, Шовот, Янгибозор туманлари кўрсаткичлари эса нисбатан юқори,

қолганлариники ўртачадан паст. ҚВП ларнинг хизмат кўратиш радиуси

Янгибозор туманида 4,93 км дан Янгиариқ туманида 7,07 км ларгача

фарқланади.

Олиб борилган тадқиқотлар давомида аён бўлдики, вилоят соғлиқни

сақлаш тизимида ислоҳотлар охиригача етказилмаган ва, бинобарин, тиббий

хизматнинг ҳудудий тизимини такомиллаштириш муҳим масалалардан

биридир. Изланишлар доирасида вилоятнинг Гурлан ва Қўшкўпир туманлари

ҳамда Урганч Давлат университети талабалари ўртасида

махсус социологик

тадқиқотлар

ўтказилди. Тадқиқотда жойларда аҳолининг саломатлиги билан


background image

17

боғлиқ муаммолар мураккаблиги, табиий шароит, ичимлик сувининг

ёмонлиги билан биргаликда ижтимоий

-

иқтисодий масалалар ҳам аҳамиятли

эканлиги, тиббий хизмат кўрсатиш тизимида собиқ тизим иллатларининг

сақланиб қолганлиги маълум бўлди.

Вилоятда аҳоли саломатлигини яхшилаш муаммолари ва

истиқболлари

.

Вилоятда нозогеографик шароитнинг ёмонлашувига, энг

аввало, минтақа миқёсидаги хўжалик фаолиятини ташкил этилиши ҳам ўз

таъсирини кўрсатади. Жумладан, қишлоқ хўжалигининг ривожлантирилиши

билан боғлиқ ҳолда юзага келган экологик муаммолар, хусусан Қуйи

Амударёда, шу жумладан, Хоразм вилоятида кескин тус олган. Ўзбекистон

ва қўшни республикаларда сув ресурсларидан хўжасизларча фойдаланиш

оқибатида келиб чиққан қийинчиликлар вилоятда шаклланган нохуш

нозогеографик вазиятнинг асосий сабабларидан биридир. Орол экологик

муаммосининг глобал тус олиши ҳамда унинг таъсир зонасида жойлашган

Хоразм вилоятида об

-

ҳаво ва иқлим шароитининг ўзгариши, сув ,тупроқ

ресурсларининг қайта шўрланиши бунга мисол бўла олади.

Хоразм Амударё ҳавзасининг қуйи, сув навбатининг охирги қисмида

жойлашганлиги ҳам вилоят аҳолиси саломатлигига салбий таъсир этувчи

омиллардан бирига айланди. Илгари вилоятнинг Амударё ёқасида

жойлашаганлиги унинг сув ресурслари билан юқори таъминланганлик

даражасини белгилаган бўлса, ҳозирда ушбу ҳол маълум маънода тескари

хусусият касб этмоқда. Дарёнинг юқори ва ўрта оқимида сувнинг қишлоқ

хўжалик ва маиший ташланмалар билан ифлосланиши унинг минерализация

ва бактериологик таркибини бузилишига олиб келган. Вилоятда марказий сув

таъминотининг бевосита Амударёдан бошланиши ҳамда сувни тозалашнинг

эски

технологиясидан фойдаланилиши аҳолини тоза ичимлик суви билан

таъминлаш сифатидаги асосий муаммолардан бири бўлиб келмоқда.

Умуман олганда, вилоятнинг нозоэкологик вазияти турли ички ва ташқи

омиллар таъсирида шаклланган. Ташқи омилларга унинг Оролбўйида

минтақасида жойлашганлиги, деярли ҳамма томондан қумли чўллар билан

чегараланганлиги, жануби

-

шарқда Туямўйин сув омборининг таъсири

назарда тутилса, ички омиллар асосан ер ости (грунт) сувлари сатҳининг

яқинлиги, ичимлик суви ва унинг минераллашган ҳолатидан иборат. Ушбу

тадқиқотда бу омилларнинг тасири натижасида тиббий

-

экологик районлар

шаклланиши батафсил кўриб чиқилган.

Вилоятда, фикримизча, геоэкологик вазият ва аҳоли саломатлигини

яхшилаш масалари учта босқич ва йўналишда амалга оширилиши мақсадга

мувофиқдир. Ушбу йўналишларга вилоятда ижтимоий

-

иқтисодий, тиббий ва

экологик инфратузилмани яхшилаш, унинг ҳудудий таркибини

такомиллаштириш масаларини қамраб олади. Улар:

вилоят ижтимоий

-

иқтисодий тизимининг

ҳудудий ва тармоқ

таркибини такомилаштириш;

минтақа

санитар

-

эпидемиологик

ва

тиббий

экологик


background image

18

мониторингини яхшилаш;

экологик инфратузилма ҳамда вилоят тиббий хизмат кўрсатиш

соҳаларининг

ҳудудий ташкил этилишини такомилаштиришни назарда

тутади.

Олиб борилган тадқиқотларни якунлаш ҳамда вилоятда аҳоли

саломатлиги сифат кўрсаткичларини баҳолаш мақсадида вилоят етакчи

тиббиёт ходимлари ўртасида сўровнома ўтказилди. Бу сўровда

вилоятнинг

барча туманларидан асосий тиббиёт муассаларининг

50

та бош мутахассиси

иштирок этди.

Экспертлар хулосаси яқин келажакда вилоятда айрим

касаллик

турларининг ортиб боришини кўрсатди. Олинган хулосалар ва статистик

маълумотларга таянган ҳолда вилоятда аҳоли саломатлиги кўрсаткичларини

яқин келажакда

,

яъни 2012 йилгача бўлган оралиқда ўзгариш

башорати

қилинди. Бунинг учун 1995

-20

07 йиллар мобайнида аҳоли умумий

хасталаниши кўрсаткичлари динамикаси таҳлил этилди. Унга кўра, сўнгги

беш йилликда юқумли ва паразитар, эндокрин, асаб тизими касалликлари,

туғма асоратлар, перинатал даврда ҳолатни бузилиши ҳамда

ноаниқ

ҳолатлар

ва

симптомларни ҳисобга олмаганда, қолган барча гуруҳ

хасталиклари ўсиш суръати камайган. Хусусан қон ва қон ҳосил қилиш

аъзолари

,

НОАК ҳамда турли шикастланиш ва заҳарланишларнинг нисбий

кўрсаткичи (ҳар 10000 киши ҳисобига) манфий сальдога эга бўлади. Прогноз

натижалари вилоятда айрим касалликлар ўсиб бориши хавфини олдини олиш

учун хизмат қилиши мумкин.

Таҳлиллар кўрсатадики, эркин бозор иқтисодиёти шароитида вилоят

аҳолиси саломатлигига ташқи таъсир ҳам ортиб бормоқда. Чунончи,

юқумли

касалликларнинг турли йўллар

билан кириб келиши ташвишланарли ҳолатни

юзага келтирди. Айниқса бир ёшгача бўлган болаларнинг

хасталанишига кўп

ҳолларда уларнинг ўлимига сабабчи бўлаётган (пневмония) янги

кўринишлари йилдан

-

йилга ортиб бормоқда. Шу сабабли чегара ҳудудларда

(аэропорт, темир ва автомобил йўллари, божхона ҳудуди ва б.) санитар

-

карантин тиббий хизмат тизими фаолиятини яхшилаш ва уни янада

такомиллаштириш тавсия этилади. Ушбу масала ўзига хос геосиёсий ўринга

эга бўлган Хоразм вилояти учун айниқса муҳим аҳамият касб этади.

3.

ХУЛОСА

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида аҳоли саломатлигини асраш ва

муҳофазалаш борасида катта ишлар амалга оширилди ва бу жараён ҳозирда

ҳам давом эттирилмоқда. Хусусан, тиббий ва экологик инфратузилма

фаолиятини яхшилаш, янги технологиялар билан қуроллантириш борасида

ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Бунга 1998 йилда «Ўзбекистон

Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастури

тўғрисида»ги республика Президентининг фармойиши ҳамда унинг асосида


background image

19

амалга оширилаётган ишлар далил бўла олади. Жумладан, ҳудудларни

экологик жиҳатдан соғломлаштириш бўйича Оролбўйи минтақасида катта

лойиҳалар режалаштирилмоқда. Аммо бу ҳудуддаги экологик фожеанинг

минтақавий миқёсдан глобал даражага кўтарилиб бориши ҳудуддаги

муаммоларни янада кескинлашишига олиб келмоқда. Юзага келган ҳолат

минтақаларда ижтимоий экологик, тиббий географик тадқиқотларни

кучайтириш, ҳудудларнинг тиббий географик районлаштириш доирасидаги

тадқиқотларни кучайтиришни талаб этади.

Ушбу тадқиқот ишида ҳозирги замон иқтисодий ва ижтимоий география

фани тизимидан ўрин олган тиббиёт географияси доирасида Хоразм вилояти

экологик ҳолати ва аҳоли саломатлигининг минтақавий хусусиятлари тадқиқ

ва таҳлил қилинди. Минтақа Қуйи Амударёнинг ёндош ҳудудлари ва

республиканинг бошқа маъмурий тизимларидан ижтимоий ва экологик

ҳолати билан фарқланади.

Вилоятни тиббий географик жиҳатдан тадқиқ этиш, экологик ва

ижтимоий шароитнинг аҳоли саломатлигига таъсирини ўрганиш,

минтақанинг географик ўрни, аҳоли сонининг ортиб бориши, жойланиши,

ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши ва ихтисослашуви, қишлоқ

хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланиш, гидрогеологик шароит каби

табиий ҳамда нозогеографик вазият шаклланишида асосий аҳамият касб

этишини кўрсатади.

Олиб борилган изланишлар натижасида қуйидаги

илмий хулоса ва

тавсиялар

ишлаб чиқилди:

1.

Иқтисодий география фанининг ижтимоийлашиб, экологиялашиб

бориши бу йўналишда илмий тадқиқотлар олиб боришни тақозо этади. Шу

асосда республика ҳудудларида комплекс тадқиқотлар олиб бориш, аҳоли

яшаш шароити ҳамда саломатлигини яхшилаш, унинг ижтимоий

муҳофазаланганлик ҳолатини ўрганиш долзарб масала ҳисобланади.

Ижтимоий

-

иқтисодий омилларнинг табиий муҳитга босими ортиб

бораётган ҳозирги даврда аҳоли саломатлигига таъсир этувчи ҳудуднинг

экологик хусусиятлари бу шароитлар билан бирлашиб, комплекс таъсир

этувчи кучга айланиб бормоқда. Айни вақтда бундай омиллар таҳлилига

йўналтирилган тадқиқотлар анъанавий табиий ҳамда иқтисодий география

фанларининг ўзаро яқинлашиб боришига, улар ўртасида вужудга келган

узилиш хавфини бартараф

қилишга ёрдам беради.

2.

Хоразм вилояти аҳолиси умумий касалланиши республика

ўртачасига яқин бўлсада, кўп жиҳатлари билан фарқ қилади:

Республика аҳолиси нафас олиш аъзолари билан энг кўп касалланса

(ҳатто ёндош Қорақалпоғистонда ҳам), Хоразм аҳолиси энг кўп овқатланиш

аъзолари касалликларидан азият чекади;

минтақада аҳолининг сув билан боғлиқ, айниқса айириш аъзоларида

тош йиғилиши, ҳаракатлантирувчи ва таянч аъзоларда туз йиғилиши


background image

20

касалликлари билан хасталаниши республика кўрсаткичларидан 3

-

4 марта

ортиқ;

вилоятда тупроқ ва грунт сувларининг юқори даражадаги

минераллашган ҳудудлари мавжуд бўлиб, бу жойларда суяк

-

мушак,

урологик, овқат

-

ҳазм қилиш аъзолари касалликлари анча кўп учрайди.

Шунингдек, кейинги йилларда ҳомиладорлик ва бола тарбиялаш (перинатал)

даврида она ва бола касалланиш ҳолатларининг, туғма асоратлар ҳамда бир

ёшгача бўлган гўдаклар ўлимининг ортиши ҳам кузатилмоқда;

табиий шароити бир

-

бирига яқин ҳудудларда аҳоли саломатлиги сифат

кўрсаткичларининг фарқланиши ҳудудда ижтимоий ва экологик

ифратузилманинг, санитар

-

гигиеник маданиятнинг шаклланганлиги билан

ҳам боғлиқдир. Шу муносабат билан қишлоқ жойларда, хусусан Янгибозор

ва Янгиариқ туманларида тиббий хизмат инфратузилмасини тубдан яхшилаш

зарур;

юқумли касалликларнинг асосий қисми ер ости сувларини аҳоли

тозаламасдан истеъмол қилиши туфайли юзага келади. Касалликлар

мавсумлар алмашиниш даврида, айниқса ер ости сувлари сатҳи

кўтариладиган даврда энг кўп тарқалади. Овқат ҳазм қилиш аъзолари

касалликларининг аксарияти грунт сувлари сатҳи ва режимига боғлиқ

ўзгариб бориши ичимлик суви муаммосини изчил ҳал қилишни талаб қилади.

3.

Вилоятда болалар хасталаниши ва бир ёшгача бўлган гўдаклар ўлими

кўрсаткичлари анча юқори. Ёш болалар хасталаниши ва ўлимига асосан

пневмония касаллиги, кўп ҳолларда трансчегаравий касаллик турлари сабаб

бўлмоқда. Болалар хасталанишида камқонлик, рахит касалликлари ҳам

салмоқли ўрин тутади. Бинобарин, минтақада педиатрия хизматини яхшилаш

ҳам зарур масала саналади.

4.

Аҳоли хасталаниши кўрсаткичлари ва уларнинг ҳудудий

жиҳатларининг таҳлиллари асосида вилоят тўртта тиббий экологик районга

ажратилди. Жумладан, Марказий район

-

урбоэкологик, Шимолий район

нозогеографияси Амударё ландшафтлари, Жанубий район Қорақум чўли

таъсирида шаклланади. Ғарбий район оралиқ экологик хусусиятларни ўзида

мужассамлаштиради. Бу районлар ўзаро географик ўрни, шаҳарлашув ва

хўжаликнинг ихтисослашув даражаси, грунт суви сатҳи ва унинг

минераллашуви, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳолатлари каби жиҳатлари

билан фарқланади.

5.

Аҳоли касалланишининг бунда ҳудудий хусусиятларини ҳисобга

олган ҳолда, тиббий

-

экологик районларга мос ва хос тадбирларни амалга

ошириш, ихтисослашган клиника, касалхона ёки марказларни ташкил этиш

мақсадга мувофиқ. Шунингдек, бу ерларда экологик инфратузилма ва

нозогеографик мониторингни ҳам кучайтириш лозим

.

6.

Тадқиқот натижаларидан маълум бўлдики, махсус сўровномада

иштирок этганларнинг аксар қисми саломатлигининг ёмонлашувини

экологик шароит ва ижтимоий

-

иқтисодий муаммолар билан боғлашган. Бу


background image

21

эса вилоятда геоэкологик вазиятни яхшилаш, ижтимоий

-

иқтисодий соҳалар

ривожланишини янада жадаллаштиришни талаб этади. Вилоятнинг айириш

ва эндокрин тизими касалликлари нисбатан кенг тарқалган туманларида

урология, эндокринология, терапия марказлари фаолиятини яхшилаш ва яқин

келажакда уларни махсус, ихтисослашган марказларга айлантириш таклиф

этилади. Жанубий ва Шимолий ТЭР да нафас олиш аъзолари хасталикларини

даволовчи марказларни ташкил этиш лозим.

7.

Хоразм вилояти, унинг республика марказий районларидан узоқда

жойлашганлигини эътиборга олиб, бу ерда малакали тиббиёт ходимларини

тайёрлашга жиддий эътибор бермоқ керак. Бу борада тиббиёт коллежлари,

махсус соҳа олий ўқув юртлари ёки йўналишларини ривожлантириш

мақсадга мувофиқ. Шу билан бирга минтақада ижтимоий

-

гигиеник хизматни,

аҳоли экологик маданиятини ҳам яхшилаш муҳим ҳисобланади.

8.

Вилоят қўшни Қорақалпоғистон Республикаси билан “муаммоли”

минтақа ҳисобланади. Демак, бу ҳудудлар ижтимоий ривожланиши

масалаларини ўзича ҳал қилиш имкониятига эга эмас. Бинобарин, ушбу

муаммолар ечими Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг минтақавий

сиёсати доирасида ижтимоий жиҳатдан қўллаб

-

қувватланиши зарур.

4. ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ.

1.

Хамроев М. Аҳоли саломатлигига таъсир қилувчи

географик

омиллар //Ал

Хоразмий номли Урганч Давлат университети илмий конференцияси

докладлари.

-

Урганч, 1995.

-

Б. 7

7.

2.

Хамроев М. Хоразм вилоятининг экологик шароити ва унинг аҳоли

саломатлигига таъсири // Ўзбекистон География жамияти ахбороти

. -

Тошкент, 1995.

- 4-

жилд.

-

Б

. 170-171.

3.

Салиев

А.

Хамроев

М., Казбеков Б.

Проблемы

социально

-

экономического

развития Нижнеамударьинского района // Вестник КазГУ

.-

Алматы, 1998.

-

№ 12.

-

С. 63

-65.

4.

Солиев А., Хамроев М., Комилова Н. Тиббиёт географиясининг баъзи бир

масалалари // Ўзбекистон География жамияти ахбороти

. -

Тошкент, 1997.

-

18-

жилд.

-

Б. 77

-80.

5.

Отажонов И., Хамроев М. Хоразм вилоятида экологик

вазият

ва инсон

саломатлиги // Ўзбекистоннинг экологик муаммолари ва табиатни

муҳофаза қилиш.

-

Самарқанд, 1998.

-

Б. 294

-296.

6.

.Дусанова Ш., Хамроев М., Абдуллаев А. Хоразм воҳасида

ер ва сув

ресурсларидан фойдаланиш муаммолари ва уларни муҳофаза қилиш //

География ва уни ўқитишнинг долзарб муаммолари.

-

Урганч

, 2002.-

Б. 58

-

60.

7.

Хамроев

М

.

Хоразм

вилояти

нозогеографик

шароити

ва

аҳоли

саломатлигини

яхшилаш

масалалари

//

Ўзбекистон

География

жамияти

ахбороти

. -

Тошкент

, 2007. - 29-

жилд

. -

Б

. 105-107


background image

22

8.

Хамроев М., Рўзметов Д.Р. Хоразм вилояти аҳолиси саломатлигини

ўрганишнинг баъзи масалалари // Ҳозирги замон географиясининг долзарб

муаммолари.

-

Андижон, 2007.

-

Б. 27

7-279.

9.

Хамроев М., Машарипова Ш. Аҳоли саломатлиги таъсир этувчи омиллар

// Табиий фанларнинг долзарб муаммолари.

-

Хива, 2008.

-

Б. 50

-51.

10.

Ҳасанова З.Р., Хамроев, М.О. Матчонов М.Ж. Хоразм вилоят саноат

корхоналарининг экологик вазиятга ва аҳоли саломатлигига таъсирини

баҳолаш // Ўзбекистон География жамияти ахбороти

. -

Тошкент, 2008.

-

31-

жилд.

-

Б. 94

-97.

11.

Хамроев М., Дусанова Ш. Хоразм вилояти ижтимоий экологияси ва

аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш муаммолари // География фанининг

долзарб назарий ва амалий масалалари.

-

Республика илмий

-

амалий

конференция материаллари.

Тошкент, 2008.

-

Б. 149

-151.

12.

Хамроев, М. Хоразм вилоятида болалар касалланиши ва ўлими

кўрсаткичлари // Ўзбекистон География жамияти ахбороти

. -

Тошкент,

2008. - 32-

жилд.

-

Б.

77-80.


background image

23

География фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Хамроев

Мухтор Озодовичнинг 11.00.02

-

“Иқтисодий ва ижтимоий география”

ихтисослиги бўйича “Хоразм вилояти ижтимоий экологияси ва аҳоли

саломатлигининг географик хусусиятлари” мавзусидаги

диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

ижтимоий экология, аҳоли, аҳоли

саломатлиги, касалликлар, ижтимоий муҳит, табиий муҳит, тиббий

-

экологик

районлар, демографик вазият, геоэкология, инфратузилма.

Тадқиқот объекти:

Хоразм вилоятининг геоэкологик ҳолати ва аҳоли

касалланишининг ҳудудий тарқалиши.

Ишнинг мақсади:

Ижтимоий экологик омилларнинг нозогеографик

шароитга таъсирини таҳлил қилиш асосида аҳоли саломатлигини яхшилаш

бўйича илмий

-

амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.

Тадқиқот методлари:

географик таққослаш, статистик, тизим

-

таркиб,

картографик, тарихий, эксперт баҳолаш ва бошқалар.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

тадқиқотда ижтимоий

экология ва аҳоли саломатлиги ўртасидаги алоқадорлик ўрганилган; аҳоли

саломатлигига таъсир этувчи омиллар ва уларнинг географик жиҳатлари

аниқланган; экологик инфратузилма тушунчаси асослаб берилган ва тиббий

экологик районлаштириш тамойиллари ишлаб чиқилган; Хоразм вилояти

аҳолисининг касалланиши қишлоқ туманлари даражасида таҳлил қилинган;

болалар ўлими, унинг сабаблари очиб берилган; вилоятда аҳоли

саломатлигини яхшилаш билан боғлиқ муаммолар тадқиқ қилинган ва

эксперт усули ёрдамида аҳоли касалланиши прогноз қилинган.

Амалий аҳамияти:

тадқиқот натижалари вилоятда аҳоли саломатлиги

яхшилаш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш ва

ҳудудий ташкил этишда ҳамда қишлоқ жойлар тараққиёти ва фаровонлиги

дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга

таҳлилий натижалар ва услубий масалалар олий таълим тизимининг ўқув

жараёнида аҳамиятга моликдир.

Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

тадқиқотнинг

асосий натижа, хулоса ва таклиф

-

тавсияларидан вилоят ҳокимияти соғлиқни

сақлаш бўлими томонидан фойдаланиш учун қабул қилинган. Шунингдек,

ахборот маълумотлар ва илмий ёндошувлари УрДУ география кафедрасида

тегишли фанларни ўқитишда фойдаланилмоқда.

Қўлланиш соҳаси:

Хоразм вилояти, шаҳар ва қишлоқ туманлари

ҳокимиятлари, олий ўқув юртлари.



background image

24

РЕЗЮМЕ

диссертации Хамроева Мухтора Озодовича на тему

:

«Социальная

экология Хорезмской области и географические особенности здоровья

населения»

на соискание ученой степени кандидата географических наук

по специальности 11.00.02

-

«Экономическая и социальная география»

Ключевые слова:

социальная экология, население, здоровье населения,

болезни, социальная среда, природная среда, медико

-

экологические районы,

демографическая ситуация, геоэкология, инфраструктура.

Объект исследования:

геоэкологическая ситуация Хорезмской области

и территориальное распределение заболеваемости населения.

Цель исследования:

на основе анализа влияния социальной экологии на

нозогеографической

ситуации

разработка

научно

-

практических

рекомендаций по улучшению здоровья населения.

Методы исследования:

сравнительно

-

географический, статистический,

системно

-

структурный, картографический, исторический, экспертная оценка

и

др.

Полученные результаты и их новизна:

изучена взаимосвязь

социальной экологии

и здоровья населения; обосновано

понятие

«экологическая инфраструктура» и разработаны принципы медико

-

экологического районирования; в разрезе Хорезмской области и сельских

админстративних туманов анализирована

заболеваемость населения; изучена

детская смертность и их причины; исследованы проблемы улучшения

здоровья населения области, с помощью экспертной оценки специалистов

вқполнен

прогноз заболеваемости населения.

Практическая значимость:

основные

результаты

исследования могут

быть

использованы в разработке программ улучшения здоровья населения,

совершенствования территориальной организации сферы медицинского

обслуживания и социально

-

экономического развития сельских населенных

мест. Вместе с тем

,

они могут быть востребованы и в учебном процессе

вузов.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

выводы и

предложения диссертации приняты для практического использования

отделом здравоохранения хокимията Хорезмской области. Фактические

материалы и методические подходи используются в процессе преподавания

соответствующих учебных дисциплин в УрГУ.

Область применения

:

хокимияты городов, сельских туманов и области,

высшее учебные заведения.






background image

25

RESUME

Thesis of Khamraev Muhtor Ozodovich on the scientific degree competition

of the candidate of geographic sciences, on speciality 11.00.02-«Economic and

social geography» subject: «Social ecology of Khorezm region and

geographical characteristics of public health»

Key words:

social ecology, population, public health, diseases, social

environment, natural environment, medical-ecological regions, demographic
situation, geo-ecology, and infrastructure.

Subjects of the inquiry:

geo-ecological situation of the Khorezm region and

territorial distribution of public incidence. Subject-geographical acpects of social
development and public health of the region.

Aim of inquiry:

on the basis of impact of social ecology and

nosogeographycal situation to develop scientific and practical recommendations
for improvement of public health.

Methods of inquiry:

comparative-geographical, statistical, system-structured,

cartographical, historical, social questionnaire, expert evaluation, and etc.

The results achieved and their novelty:

it was studied interrelationship

between social ecology and public health; proved the concept of "Ecological
infrastructure"; developed principles of medical-administrative zoning; analysed
sickness rate of population in the context of the Khorezm region and administrative
districts; studied nursery mortality and their reasons; studied the problems for
improvement of public health in the region; developed the prognosis for sickness
rate of population with the help of expert evaluation by the specialists.

Practical value:

research results can be used for development of the program

for public health; improvement of territorial organizations in the sphere of medical
services and social-economic development of rural settlements.

Degree of embed and economic efficiency:

the Health Protection of the

Khorezm region accepted conclusions and recommendations for practical
introduction. The facts and methodological approaches are used in teaching
process of related educational disciplines of UrSU (Urgench State University).

Sphere of usage:

regional, city and district Khakimiyats (local executive

administrative branches) and institutes of higher education.

Bibliografik manbalar

Хамроев М. Ахоли саломатлигига таъсир қилувчи географик омиллар //Ал Хоразмий номли Урганч Давлат университета илмий конференцияси докладлари.-Урганч, 1995. - Б. 77.

Хамроев М. Хоразм вилоягининг экологик шароити ва унинг аҳоли саломатлигига таъсири // Узбекистан География жамияти ахбороти. -Тошкент, 1995,-4-жилд. - Б. 170-171.

Салиев А. Хамроев М., Казбеков Б. Проблемы социально-экономического развития Иижнеамударьинского района// Вестник КазГУ.-Алматы, 1998.-№ 12.-С. 63-65.

Солиев А., Хамроев М., Комилова Н. Тиббиёт географиясининг баъзи бир масалалари // Узбекистан География жамияти ахбороти. -Тошкент, 1997. -18-жилд. - Б. 77-80.

Отажонов И., Хамроев М. Хоразм вилоятида экологик вазият ва инсон саломатлиги // Узбекистоннинг экологик муаммолари ва табиатни мухофаза килиш.-Самарканд, 1998,- Б. 294-296.

.Дусанова Ш., Хамроев М., Абдуллаев А. Хоразм воҳасида ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш муаммолари ва уларни мухофаза килиш // География ва уни ўқитишнинг долзарб муаммолари.-Урганч, 2002.- Б. 58-60.

Хамроев М. Хоразм вилояти нозогеофафик шароити ва аҳоли саломатлигини яхшилаш масалалари // Узбекистан География жамияти ахбороти. - Тошкент, 2007. - 29-жилд. - Б. 105-107

Хамроев М., Рўзметов Д.Р. Хоразм вилояти аҳолиси саломатлигини ўрганишнинг баъзи масалалари // Ҳозирги замой географиясининг долзарб муаммолари.-Андижон, 2007. - Б. 277-279.

Хамроев М., Машарипова Ш. Ахоли саломатлиги гаъсир этувчи омиллар // Табиий фанларнинг долзарб муаммолари.-Хива, 2008. - Б. 50-51.

Хасанова З.Р., Хамроев, М.О. Матчонов М.Ж. Хоразм вилоят саноат корхоналарининг экологик вазиятга ва аҳоли саломатлигига гаъсирини бахолаш // Узбекистан География жамияти ахбороти. -Тошкент, 2008. -31-жилд. - Б. 94-97.

Хамроев М., Дусанова Ш. Хоразм вилояти ижтимоий экологияси ва ахолига тиббий хизмат кўрсатиш муаммолари // География фанининг долзарб назарий ва амалий масалалари.-Республика илмий-амалий конференция материаллари. - Тошкент, 2008,- Б. 149-151.

Хамроев, М. Хоразм вилоятида болалар касалланиши ва ўлими кўрсаткичлари // Узбекистан География жамияти ахбороти. - Тошкент, 2008. - 32-жилд. - Б. 77-80.