The legal basis of committees and commissions activity’s organization of the Senate of Oliy Majlis

Abstract

Subject of research: the system of public relations connected with formation of committees and commissions of the Senate of Oliy Majlis, the organization of their activity, participation of committees in legislative process and in supervisory-informational work in an upper chamber, and also cooperation with committees and commissions of the Legislative chamber and public authorities.
Purpose of work: research of committees and commissions’ activity of the Senate of Oliy Majlis, working out of offers and recommendations on perfection of committees and commissions’ activity in realization of legislative and supervisory-analytical powers of the Senate and in mutual relations of public authorities and state governing bodies.
Methods of research: historical, comparable-legal, formal-logic, statistical and other methods of scientific knowledge.
The results obtained and their novelty: first at monographic level the theoretical, legal and practical questions connected with legal bases of committees and commissions activity’s organization of the Senate of Oliy Majlis have been investigated, conclusions, offers and recommendations in scientific-theoretical and practical value arc drawn.
Practical value: the results of research can be used in perfection of the corresponding legislation, concerning the committees and commissions activity’s organization of the Senate of Oliy Majlis and as a source in studying of such subjects as «Constitutional law of the Republic of Uzbekistan», «Constitutional law of foreign countries», a training course «Parliamentary law of the Republic of Uzbekistan» and in conducting of scientific research corresponding to jurisprudence.
Degree of embed and economic effectivity: the results of research use in perfection of regulatory legal acts directed on regulation of the Senate’s activity of Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, its committees and commissions, and preparation of textbooks and manuals for bachelor and Master’s degrees.
Field of application: scientific researches on studying of the Senate’s activity of Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan; lawmaking; educational activity in legal educational institutions; increasing process of legal consciousnesses and culture of the population.

Source type: Abstracts
Years of coverage from 1992
inLibrary
Google Scholar
Branch of knowledge
CC BY f
1-25
23

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Urozbaev С. (2023). The legal basis of committees and commissions activity’s organization of the Senate of Oliy Majlis. Catalog of Abstracts, 1(1), 1–25. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/46803
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Subject of research: the system of public relations connected with formation of committees and commissions of the Senate of Oliy Majlis, the organization of their activity, participation of committees in legislative process and in supervisory-informational work in an upper chamber, and also cooperation with committees and commissions of the Legislative chamber and public authorities.
Purpose of work: research of committees and commissions’ activity of the Senate of Oliy Majlis, working out of offers and recommendations on perfection of committees and commissions’ activity in realization of legislative and supervisory-analytical powers of the Senate and in mutual relations of public authorities and state governing bodies.
Methods of research: historical, comparable-legal, formal-logic, statistical and other methods of scientific knowledge.
The results obtained and their novelty: first at monographic level the theoretical, legal and practical questions connected with legal bases of committees and commissions activity’s organization of the Senate of Oliy Majlis have been investigated, conclusions, offers and recommendations in scientific-theoretical and practical value arc drawn.
Practical value: the results of research can be used in perfection of the corresponding legislation, concerning the committees and commissions activity’s organization of the Senate of Oliy Majlis and as a source in studying of such subjects as «Constitutional law of the Republic of Uzbekistan», «Constitutional law of foreign countries», a training course «Parliamentary law of the Republic of Uzbekistan» and in conducting of scientific research corresponding to jurisprudence.
Degree of embed and economic effectivity: the results of research use in perfection of regulatory legal acts directed on regulation of the Senate’s activity of Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, its committees and commissions, and preparation of textbooks and manuals for bachelor and Master’s degrees.
Field of application: scientific researches on studying of the Senate’s activity of Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan; lawmaking; educational activity in legal educational institutions; increasing process of legal consciousnesses and culture of the population.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК ИНСТИТУТИ





Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 342.531(043.5)(575.1)


УРОЗБАЕВ САРДОРБЕК ОДИЛБЕКОВИЧ



ОЛИЙ МАЖЛИС СЕНАТИ ҚЎМИТА ВА КОМИССИЯЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ

АСОСЛАРИ

12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ;

маъмурий ҳуқуқ; молиявий ҳуқуқ



Юридик фанлар номзоди илмий даражасини

олиш учун тақдим этилган диссертация


АВТОРЕФЕРАТИ


ТОШКЕНТ – 2010


background image


Диссертация иши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент

давлат юридик институтининг “Конституциявий ҳуқуқ” кафедрасида
бажарилган

Илмий раҳбар –

юридик фанлар доктори, профессор

Аҳмедов Даврон Қувонович

Расмий оппонентлар:

юридик фанлар доктори

Одилходжаева Сурайё Маҳкамовна


юридик фанлар номзоди

Караходжаева Оқилахон Руфатовна

Етакчи ташкилот –

Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари
мониторинги институти


Ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат

юридик институти ҳузуридаги фан доктори (номзоди) илмий даражасини
олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Д 016.15.03 рақамли
ихтисослашган кенгашнинг 2010 йил “___” ____________ куни соат ___ даги
йиғилишида бўлиб ўтади (700047, Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 35).



Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент

давлат юридик институтининг кутубхонасида танишиш мумкин (700047,
Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 35).


Автореферат 2010 йил “___” ____________да тарқатилди.








Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, юридик
фанлар доктори, доцент

Маликова Гулчеҳра Рихсихўжаевна


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган туб

ўзгаришлар қаторида давлат қурилиши ва бошқаруви соҳасидаги ислоҳотлар
жамият сиёсий-ҳуқуқий ҳаётида ўзининг мазмун ва аҳамияти жиҳатидан
ниҳоятда катта ўринга эгадир. Айниқса, вакиллик ва қонун чиқариш
функциясини бажарувчи парламент фаолиятини янада такомиллаштириш
долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Зеро, Ўзбекистон Республикаси
Президенти И.А.Каримов 2010 йил 27 январда бўлиб ўтган Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма
мажлисидаги дастурий маърузаларида “... ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи,
ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига риоя қилган ҳолда,
парламент ҳокимиятининг амалий ролини кучайтириш масалалари
эътиборимиз марказида туриши керак”

1

, – деб алоҳида таъкидладилар.

Ўзбекистонда икки палатали парламентнинг ташкил этилганлиги ва

унинг фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотларнинг олиб
борилиши мамлакатимиз демократик янгиланиш ва фуқаролик жамиятини
шакллантириш йўлидан дадил қадамлар билан илгарилаб бораётганининг
ёрқин ифодасидир. Юртбошимиз томонидан белгилаб берилган барча
ислоҳотларнинг босқичма-босқич, тадрижий йўл билан амалга оширилиши
бевосита давлат қурилиши ва бошқаруви соҳасидаги, жумладан, парламент
соҳасидаги ислоҳотларга ҳам тааллуқлидир.

Олий Мажлис Сенати таркибий тузилмалари тизимида қўмита ва

комиссиялар юқори палата ваколатларини амалга ошириш механизмида
асосий субъектлар ҳисобланади. Шу билан бирга, Олий Мажлис Сенати
ваколатларига кирувчи масалаларни ҳал қилишга доир асосий ва кенг
кўламли ишлар айнан қўмита ва комиссияларда амалга оширилади, яъни
қўмита ва комиссиялар юқори палатанинг асосий ишчи органларидир. Шу
маънода ушбу таркибий-институциявий тузилмаларнинг фаолиятини
конституциявий ҳуқуқ фани доирасида тадқиқ қилиш ва улар фаолиятини
тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштириш объектив зарурат бўлиб
қолмоқда. Бинобарин, Олий Мажлис Сенати қўмита ва комиссияларининг
юридик табиати, уларнинг ҳуқуқий мақоми, Сенатнинг қонунчилик ва
парламент назорати борасидаги ваколатларининг амалга оширилишида
мазкур тузилмаларнинг иштироки, шунингдек, Олий Мажлис Сенати қўмита
ва комиссиялари билан маҳаллий вакиллик ва ижроия органларининг ўзаро
муносабатларига оид назарий-ҳуқуқий ва амалий муаммолар етарлича тадқиқ
этилган деб бўлмайди.

Шу нуқтаи назардан қараганда, мазкур тадқиқот мавзусининг

долзарблиги қуйидагиларда намоён бўлади:

1

Каримов И.А. Асосий вазифамиз – ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада

юксалтиришдир

– Т.: Ўзбекистон, 2010. – Б. 22.


background image

4

биринчидан,

парламент юқори палатасининг қўмита ва комиссияларига

доир илмий-назарий асосларни ўрганиш ва тадқиқ қилиш орқали уларни
такомиллаштириш тақозо этилади;

иккинчидан,

Олий Мажлис Сенати қўмита ва комиссиялари

фаолиятининг ҳуқуқий асосларини таҳлил қилиш орқали улардаги
бўшлиқларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишнинг йўлларига оид
тавсиялар ишлаб чиқиш лозим;

учинчидан,

Олий Мажлис Сенатининг қонунчилик ва парламент

назорати борасидаги ваколатлари амалга оширилишида қўмита ва
комиссияларнинг фаолиятини таҳлил қилиш, бу соҳадаги назарий-ҳуқуқий ва
амалий муаммоларни аниқлаш ҳамда мазкур фаолиятни такомиллаштириш
юзасидан таклифлар бериш ва тавсиялар ишлаб чиқиш зарурати мавжуд;

тўртинчидан,

Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси қўмита

ва комиссиялари ўзаро муносабатларининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини
ўрганиш ҳамда уларнинг самарали ҳамкорлик механизмини йўлга қўйиш
талаб этилади;

бешинчидан,

Олий Мажлис Сенатининг ҳудудий вакиллик палатаси

эканлиги, умумдавлат манфаатлари билан минтақавий манфаатлар
муштараклигини таъминлашда муҳим бўғин вазифасини ўташини инобатга
олиб, Олий Мажлис Сенати қўмита ва комиссияларининг халқ депутатлари
маҳаллий Кенгашлари билан ҳамкорлигининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини
янада ривожлантириш тақозо этилади.

Айниқса, парламентимиз юқори палатаси “биринчидан... туман, шаҳар

ва вилоят депутатлари орқали маҳаллий ҳокимият манфаатларини ифода
этиши, иккинчидан, қуйи палата тақдим этган у ёки бу қонун лойиҳаларини
қабул қилиш ёки қабул қилмаслик орқали улар ўз ҳудудлари манфаатларидан
келиб чиққан ҳолда қонунчилик жараёнида иштирок этишини”

1

ҳисобга

оладиган бўлсак, палатанинг бу борадаги тажрибасини бойитишда
юқоридаги омиллар жуда муҳим аҳамият касб этади. Юртбошимиз
томонидан илгари сурилган юқоридаги фикрлар миллий парламентимиз,
унинг юқори палатаси, хусусан, қўмита ва комиссиялари фаолиятини
такомиллаштиришда дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Мамлакатимизда Олий

Мажлис Сенатининг қўмита ва комиссиялари фаолиятини ташкил этиш
масаласи илмий-назарий ва ҳуқуқий жиҳатдан яхлит мустақил тадқиқот иши
даражасида ўрганилмаган. Бинобарин, Олий Мажлис Сенати қўмита ва
комиссиялари фаолиятини ташкил этишнинг баъзи жиҳатлари, икки палатали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисини шакллантириш ва фаолиятини
ташкил этиш, қўмита ва комиссияларнинг икки палатали парламент
шароитида қонунчилик жараёнини ташкил этиш ва парламент назоратини
амалга оширишдаги иштироки билан боғлиқ масалалар тадқиқ қилинган.

1

Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. Т.10. – Т.: Ўзбекистон, 2002. – Б. 185.


background image

5

Шу нуқтаи назардан Олий Мажлис Сенати қўмита ва комиссиялари

фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ изланишларни қуйидаги йўналишлар
бўйича кўриб чиқиш мумкин:

Биринчи йўналиш

. Илмий тадқиқот ишининг назарий-методологик ва

концептуал

асослари

Ўзбекистон

Республикасининг

Президенти

И.А.Каримов асарларида ёритиб берилган. Уларда мамлакатимизда амалга
оширилаётган давлат қурилиши ва бошқаруви соҳасида, хусусан, парламент
ислоҳотларининг мазмун-моҳияти ҳамда Олий Мажлис палаталари ва
уларнинг таркибий тузилмалари фаолиятини такомиллаштириш билан
боғлиқ долзарб масалаларга оид концептуал ғоя ва фикрлар мавжуд

1

.

Иккинчи йўналиш

. Давлат ҳокимияти тизимида парламент, унинг

фаолияти билан боғлиқ масалалар илмий

-

назарий нуқтаи назардан

Ўзбекистонлик ҳуқуқшунос олимлар А.А.Азизхўжаев, З.М.Исломов,
Э.Р.Каспаров, Г.Р.Мирзаева, Ф.Х.Рахимов, С.А.Султанов, А.Т.Тўлаганов,
Р.Р.Ҳакимов, О.Т.Ҳусанов

2

, шунингдек, И.А.Алебастрова, О.Булаков,

И.В.Гранкин, Е.И.Козлова, О.Е.Кутафин, Е.И.Колюшин, И.А.Конюхова,
Н.А.Михалева, Л.Я.Полуян, Л.В.Смирнягин, В.Е.Усанов, В.Е.Чиркин

3

каби

хорижий олимлар томонидан тадқиқ қилинган.

Учинчи йўналиш

. Тадқиқот мавзусига бевосита дахлдор бўлган,

жумладан, Олий Мажлис Сенатининг қонунчилик, назорат ва вакиллик
функциясини ташкил этиш ҳамда Олий Мажлис Сенати фаолиятини
такомиллаштириш масалалари ўзбек олимларидан С.М.Адилходжаева
томонидан, шунингдек, бу борадаги баъзи назарий-ҳуқуқий масалалар
О.З.Мухамеджанов,

Х.Т.Одилқориев,

М.А.Ражабова,

А.К.Рахимов,

1

Қаранг:

Ушбу асарларнинг рўйхати диссертациянинг фойдаланилган адабиётлар қисмида келтирилган.

2

Қаранг:

Азизхўжаев

А.А.

Теоретические

проблемы

правоохранительной

деятельности

представительных органов государственной власти: Автореф. дис. … д-ра. юрид. наук. – Ташкент, 1992. –
41с.; Азизхўжаев А.А. Давлатчилик ва маънавият. – Тошкент: Шарқ, 1997. – 112 б.; Исламов З.М.
Общество, государство, право. – Ташкент: Адолат, 1997. – 244 с.; Каспаров Э.Р. Конституционные основы
государственного управления Республики Узбекистан. Дис.… канд. юрид. наук. – Ташкент, 1999. – 174 с.;
Мирзаева Г.Р. Законодательная властъ: теоретико-правовой анализ: Автореф. дис…. канд. юрид. наук. –
Ташкент, 2001. – 26 с.; Рахимов Ф.Х. Ўзбекистон Республикасида демократик ҳуқуқий давлат барпо
этишнинг назарий-амалий муаммолари. Юридик фанлари д-ри …..дисс. – Тошкент, 2001. – 262 б.; Султанов
С.А. Органы государственной власти Республики Узбекистан. Становление и основные этапы развития
(1917-1937). Автореф. дис….д-ра. юрид. наук. – Ташкент, 1994. – 48 с.; Тўлаганов А.Т. Давлат ҳокимияти
вакиллик ва ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини ташкил этиш. – Тошкент: Университет, 1996. –
196 б.; Ҳакимов Р.Р. Давлат ҳокимияти тизимида парламент: назария ва амалиёт муаммолари: юрид. фанлар
номзоди дисс... автореф. – Тошкент, 2009. – 26 б.; Ҳусанов О.Т. Ўзбекистон Республикасининг давлат
органлари: Ўқув қўлланма. – Тошкент: Шарқ, 1996. – 120 б.

3

Қаранг:

Алебастрова И.А. Конституционное право зарубежных стран – М.: Проспект, 2008. – 621 c.;

Булаков О. Регламентное регулирование статуса парламента (сравнительный анализ) // «Российская
юстиция», № 1, 2004 г. – С. 23-27; Гранкин И.В. Регламентное регулирование деятельности палат
Федерального Собрания РФ // «Журнал российского права», № 1, 2003 г. – С. 35-39; Козлова Е.И., Кутафин
О.Е. Конституционное право РФ. – М.: Юристь, 1995. – 480 с.; Колюшин Е.И. Пути реформирования Совета
Федерации Федерального Собрания РФ // «Конституционное и муниципиальное право», 2006. – № 4. – С. 7-
14.; Конюхова И.А. Двухпалатность как принцип организации национальных парламентов: опыт России и
мировая практика // «Журнал российского права», № 1, 2004 г. – С. 41-48; Михалева Н.А. Конституционное
право зарубежных стран СНГ. – М.: Юристь, 1999. – 352 с.; Полуян Л.Я. Совет Федерации: направления и
перспективы развития парламентаризма // «Гражданин и право», № 9/10, 2002 г. – С. 56-61; Смирнягин Л.В.
Совет Федерации: Эволюция статуса и функций, 2003. – 454 с.; Усанов В.Е. Функциональные аспекты
существования парламентаризма // «Современное право», № 8, 2006 г. – С. 34-38; Чиркин В.Е.
Конституционное право зарубежных стран. – М.: Юристь, 2006. – 669 c.


background image

6

И.М.Собиров,

Э.Х.Халилов,

1

хорижий

олимлардан

А.А.Вихарев,

А.Ж.Керимов,

Д.Н.Кордик,

Е.А.Коровникова,

Д.М.Мириджанян,

Г.Д.Садовникова, В.К.Стенина, Ю.В.Тороп, С.С.Фоменко, А.В.Храмцов,

С.В.Чердаков, С.Н.Якубова, Р.М.Ярва

2

ва бошқалар томонидан ўрганилган.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Диссертация ишининг мавзуси Тошкент давлат юридик

институти Илмий Кенгашининг 2007 йил 29 августдаги 1-сон баённомаси
билан тасдиқланган ва Тошкент давлат юридик институтининг илмий
тадқиқотлар режасига киритилган.

Тадқиқот мақсади.

Мазкур тадқиқот ишининг мақсади

Олий Мажлис

Сенати қўмита ва комиссиялари фаолиятини ривожланган хорижий
мамлакатлар парламентлари юқори палаталарининг қўмита ва комиссиялари
фаолияти билан қиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилган ҳолда, Олий
Мажлис Сенати қўмита ва комиссиялари фаолиятини, хусусан уларнинг
қонунчилик ва назорат фаолиятида, давлат ҳокимияти ва бошқаруви
органлари билан ўзаро муносабатларида қўмита ва комиссиялар фаолиятини
такомиллаштириш юзасидан фикр-мулоҳазалар бериш, таклиф ва тавсиялар
ишлаб чиқишдан иборат.

1

Қаранг:

Адилходжаева С.М. Сенат Олий Мажлиса Республики Узбекистан: основные направления

деятельности . – Ташкент: Фан, 2010. – 190 с.;

Мухамеджанов О.З. Ўзбекистон Республикасида икки

палатали парламент фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини шакллантириш. Юрид. фан. д-ри. … дис.
– Тошкент, 2004. – 349 б.; Одилқориев Х.Т., Тультеев И.Т. Икки палатали парламент / Қайта ишланган ва
тўлдирилган 2-нашр. –Тошкент: ИИВ Академияси, 2005. –344 б.; Адилкариев Х.Т. Законотворческий
процесс в Республике Узбекистан: вопросы теории и практики: Автореф. дис. … д-ра. юрид. наук. –
Ташкент: ТГЮИ, 1995. – 42 с.; Ражабова М.А. Сенат ва суд-ҳуқуқ ислоҳотлари. – Тошкент: Адолат, 2006. –
241 б.; Рахимов А.К. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ўзаро муносабатларининг
ҳуқуқий асослари: юрид. фан. номз. дисс... автореф. – Тошкент, 2009. – 26 б.; Собиров И.М. Сенат
фаолиятини такомиллаштириш йўлидан // Фуқаролик жамияти. – 2006. – № 6. – Б. 12-13.; Халилов Э.Х.
Становление и развитие высшего законодательного органа государственной власти Республики Узбекистан:
Автореф. дис. … д-ра. юрид. наук. – Ташкент, 2000. – 45 б.

2

Қаранг:

Вихарев А.А. Совет Федерации Федерального Собрания РФ: Автореф. дис. … канд. юрид. наук.

– Екатеринбург, 2002. – 23 с.; Керимов А.Ж. Французский парламентаризм: конституционно-правовое
исследование: Автореф. дис. … д-ра юрид. наук. – Москва, 1999. – 31 с.; Керимов А.Ж. Постоянные
комиссии и комитеты в зарубежных парламентах. Современные проблемы государственного строительства /
Аналитический вестник Совета Федерации ФС РФ. – 2001. - № 20 (151). – С. 27-32.; Кордик Д.Н.
Законодательный процесс в европейских государствах: ФРГ, Австрия, Швейцария, Россия (сравнительно–
правовой анализ): Автореф. дис. … канд. юрид. наук. – М., 2007. – 26 с.; Коровникова Е.А. Контрольная
функция Федерального Собрания РФ: Автореф. дис. … канд. юрид. наук. – М., 2007. – 27 с.; Мириджанян
Д.М. Конституционно-правовой статус законодательных органов государственной власти субъектов РФ,
находящихся в пределах южного федерального округа. Дисс... кан. юрид. наук. – Ставрополь, 2004. – 226 с.;
Садовникова Г.Д. Комитеты и комиссии палат Федерального Собрания РФ // «Парламент за работой»
(http://pvlast.ru/archive/index.262.php); Стенина В.К. Конституционно-правовой механизм осуществления
парламентского контроля в РФ: Автореф. дис. … канд. юрид. наук. – М., 2007. – 18 с.; Тороп, Ю.В. Роль
парламентских комитетов в законодательном процессе: На примере федеративных государств Западной
Европы. – М.: Правоведение. – 2006. – № 6. – С. 29 – 35.; Фоменко С.С. Институт парламентаризма в
современной России: факторы и тенденции развития: Автореф. дис. … канд. полит. наук. – Тула, 2006. – 24
с.; Храмцов А.В. Законотворческая деятельность субъектов РФ: конституционно-правовые аспекты:
Автореф. дис. … канд. юрид. наук. – Орел, 2007. – 26 с.; Чердаков С.В. Органы государственной власти
субъекта РФ (на примере Амурской области): Дисс... канд-та юрид. наук. – Благовещенск, 2001. – 191 с

.

Якубова С.Н. Конституционно-правовой статус: Маджлиси Оли (парламента) Республики Таджикистан:
Автореф. дис…. канд. юрид. наук. М., 2008. – 22 с.; Ярва Р.М. Двухпалатный законодательный
(представительный) орган государственной власти субъекта федерации: сравнительно-правовое
исследование: Автореф. дис. … канд. юрид. наук. – Челябинск, 2007. – 27 с.;


background image

7

Тадқиқот вазифалари.

Тадқиқотнинг мақсадларидан келиб чиққан

ҳолда қуйидаги вазифалар белгиланди:

– Олий Мажлис Сенати қўмита ва комиссиялари фаолиятини тартибга

солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки палатадан иборат
бўлган хорижий мамлакатлар қонунчилиги билан қиёсий ўрганиш;

– Олий Мажлис Сенатининг маҳаллий вакиллик органлари билан

муносабатини ташкил қилишда қўмита ва комиссияларнинг ролини
кўрсатиш;

Олий Мажлис Сенати қўмита ва комиссияларига бошқа давлатлар

парламент юқори палаталари қўмита ва комиссияларининг қиёсий таҳлили
асосида илмий-назарий тавсиф ишлаб чиқиш;

– Олий Мажлис Cенати қўмита ва комиссияларини юқори палатанинг

асосий таркибий-институциявий тузилмаси ва ишчи органи эканлигини
илмий асослаш;

– Олий Мажлис Сенати қўмита ва комиссияларини шакллантириш,

улар ишини ташкил этиш масалаларини тадқиқ қилиш ҳамда уларни
такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш;

– Олий Мажлис Сенатининг қонунчилик соҳасидаги ваколатларини

амалга оширишда қўмиталар иштирокининг назарий-ҳуқуқий асосларини
тадқиқ қилиш ҳамда бу борадаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан
таклифлар бериш;

– Олий Мажлис Сенатининг назорат-таҳлил фаолиятида қўмита ва

комиссиялар

иштирокининг

ҳуқуқий

асосларини

ўрганиш

ва

такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

– Олий Мажлис Сенати қўмита ва комиссияларининг Олий Мажлис

Қонунчилик палатаси қўмита ва комиссиялари билан ўзаро муносабатларини
таҳлил қилиш асосида бу борадаги қонунчиликни такомиллаштириш
юзасидан таклифлар бериш;

– Олий Мажлис Сенати қўмита ва комиссияларининг маҳаллий давлат

ҳокимияти органлари билан муносабатлари борасидаги муаммоларни
аниқлаш ҳамда уларнинг ўзаро самарали ҳамкорлик механизмини
таъминлашга йўналтирилган хулосалар ишлаб чиқиш.

Тадқиқотнинг объекти ва предмети.

Тадқиқот

объектини

Олий

Мажлис Сенати қўмита ва комиссиялари фаолиятини ташкил этиш билан
боғлиқ ижтимоий муносабатлар ташкил этади. Олий Мажлис Сенати қўмита
ва комиссиялари ижтимоий табиати ҳамда унинг конституциявий-ҳуқуқий
мақомини тавсифловчи назарий, ҳуқуқий ва амалий асослар тадқиқот

предметини

ташкил этади.

Тадқиқот методлари.

Диссертацияни бажаришда илмий тадқиқотнинг

тарихий, қиёсий-ҳуқуқий, формал-мантиқий, статистик, тизимлаштириш ва
илмий билишнинг бошқа усулларидан фойдаланилди.

Тадқиқотнинг

назарий

асосларини

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти И.А.Каримовнинг давлат қурилиши ва бошқарувини ислоҳ
қилиш жараёнида парламент юқори палатасининг ташкилий тузилмалари,
хусусан, қўмита ва комиссияларнинг ўрни ва ролига оид фикрлари,


background image

8

кўрсатмалари ҳамда ушбу мавзунинг турли жиҳатлари бўйича изланишлар
олиб бораётган олимларнинг асарлари ташкил қилади.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

1. Олий Мажлис Сенати қўмита ва комиссиялари умумий тавсифини

қиёсий-ҳуқуқий ва илмий-назарий таҳлил қилиш асосида қўмита ва комиссия
тушунчаларига берилган илмий-назарий таърифлар.

2. Олий Мажлис Сенати Регламенти билан тартибга солинадиган

муносабатлар доирасида қўмита ва комиссиялар фаолиятини ташкил этиш,
Олий Мажлис Сенати Регламенти билан тартибга солинадиган муносабатлар
доирасига Сенат органларини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини
ташкил этиш масаласини киритиш ҳақидаги фикрлар.

3. Хорижий мамлакатлар парламентаризми тажрибасида юқори палата

қўмиталари (комиссиялари) фаолиятига регламент даражасида, махсус
қонунлар даражасида эътибор берилганлиги асосида ишлаб чиқилган Олий
Мажлис Сенати Регламентига қўмита ва комиссияларга бағишланган алоҳида
боб киритишга оид таклифлар.

4. Олий Мажлис Сенати қўмиталари таркибини шакллантиришда

юқори палата аъзолари сайланиши мумкин бўлган қўмиталарнинг миқдор
доирасини аниқ белгилашга оид асосланган фикрлар.

5. “Регламент ва одоб комиссиясини тузиш тўғрисида”ги Ўзбекистон

Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қарорининг Регламент ва одоб
комиссияси фаолиятини ташкил этиш учун етарли эмаслиги таъкидланиб,
комиссия фаолиятининг ҳуқуқий асосларини яратиш ҳамда унинг ишини
самарали ташкил этиш механизмларини белгилаб бериш мақсадида
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламент ва одоб
комиссияси тўғрисида” низом қабул қилишга доир таклифлар.

6. Амалдаги қонунчилик таҳлили асосида Олий Мажлис Сенати

қўмиталари ваколатлари доирасига кирувчи масалалар таснифи.

7. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб,

Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунларни қўмиталар томонидан
дастлабки тарзда кўриб чиқиш жараёнининг ташкилий, муҳокама ва якуний
босқичларининг таҳлили.

8. Олий Мажлис Сенатининг қонунчилик соҳасидаги ва назорат-таҳлил

фаолиятидаги ваколатларига доир миллий ва хорижий мамлакатлар
қонунчилик таҳлили ҳамда унга доир қўмиталар фаолиятининг ҳуқуқий
асосларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар.

9. Парламент тингловини ташкил этиш ва уни ўтказишда Олий Мажлис

Сенати қўмиталарининг ўрнига оид қарашлар, ушбу институтнинг
қонунчилик асосларини яратишга оид фикрлар.

10. Олий Мажлис Сенати аъзосини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш

билан боғлиқ жараёнда Олий Мажлис Сенатининг Регламент ва одоб
комиссиясининг роли ва ҳуқуқий асосини белгилаш юзасидан илгари
сурилган таклифлар.

11. Олий Мажлис Сенатининг минтақавий муаммоларни марказий

миқёсда ечимини белгилаб берувчи орган эканлигини инобатга олиб, унда


background image

9

доимий ишлайдиган сенаторлар орасидан минтақавий муаммолар бўйича
комиссия тузиш ҳам бугунги кундаги муҳим масалалардан бири эканлиги
борасида билдирилган мулоҳазалар.

12. Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси ўртасидаги ўзаро

самарали ҳамкорлик қилиш шакли ҳисобланган келишув комиссия
фаолиятини хорижий мамлакатлар қонунчилигини қиёсий-ҳуқуқий таҳлил
қилган ҳолда такомиллаштириш юзасидан берилган таклиф ва тавсиялар.

13. Олий Мажлис Сенати қўмита ва комиссиялари фаолияти

самарадорлигини оширишда бугунги кунда назоратнинг таъсирчан воситаси
ҳисобланган парламент тергови институтини миллий қонунчилигимизга
киритишга оид асослар.

14. Ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг тегишли соҳага

оид ахборот ва ҳисоботларини эшитиш учун Олий Мажлис Сенати ва
Қонунчилик палатаси қўмита ва комиссияларининг қўшма мажлисини
ташкил этиш ҳамда махсус комиссиясини тузишдан иборат парламент
палаталари тузилмаларининг ҳамкорлиги шаклларига доир мулоҳазалар.

15. Олий Мажлис Сенати қўмита ва комиссияларининг маҳаллий

давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро самарали ҳамкорлик механизмини
яратиш юзасидан илгари сурилган тавсиялар.

Диссертация ишининг илмий янгилиги

қуйидаги: биринчидан, Олий

Мажлис Сенати қўмита ва комиссиялари фаолиятини ташкил этишнинг
ҳуқуқий асослари билан боғлиқ назарий, ҳуқуқий ва амалий масалалар
конституциявий ҳуқуқ фани нуқтаи назаридан илк маротаба монографик
даражада тадқиқ этилгани, иккинчидан, Олий Мажлис Сенати қўмита ва
комиссиялари фаолияти икки палатали парламент тизимидаги хорижий
мамлакатлар парламентлари юқори палаталари қўмита ва комиссиялари
фаолияти билан комплекс равишда қиёсий-ҳуқуқий таҳлил қилинганлиги,
учинчидан, Олий Мажлис Сенати қўмитаси ва комиссияси тушунчаларига
берилган илмий-назарий таърифлар ишлаб чиқилганлиги, тўртинчидан,
Сенат қўмиталарининг назорат-таҳлил фаолияти ҳуқуқий асосларини
такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилиши, бешинчидан,
қўмита ва комиссиялар фаолиятига парламент тергови институтини жорий
этиш механизми ишлаб чиқиганлиги, олтинчидан, Сенат қўмита ва
комиссияларининг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро
муносабатларининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва
ўзаро самарали ҳамкорлик механизмини яратиш юзасидан тавсиялар
берилганлиги билан изоҳланади.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

Тадқиқот

натижасида билдирилган хулоса ва таклифлардан Олий Мажлис Сенати
қўмита ва комиссиялари фаолиятини ташкил этиш, унинг давлат ҳокимияти
бошқа тармоқлари билан ўзаро муносабатларини ривожлантириш ҳамда
жамият ҳаётини янада эркинлаштиришга оид давлат-ҳуқуқий ислоҳотларни
амалга оширишда фойдаланиш мумкин.

Диссертацияда тадқиқ этилган ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларнинг

таҳлили, муаллиф томонидан илгари сурилган ғоя, таклиф, мулоҳаза ва


background image

10

хулосалар Олий Мажлис Сенати қўмита ва комиссиялари фаолиятининг
самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи амалдаги миллий ҳуқуқ
базасини янада такомиллаштиришга хизмат қилиб, ундан аҳолининг ҳуқуқий
онгини янада юксалтириш, шунингдек, ундаги таҳлиллар натижасидан ўқув-
педагогик қўлланма сифатида, ижтимоий-ҳуқуқий фанларни ўзлаштиришда
дидактик материал сифатида фойдаланиш мумкин.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Диссертация натижаларидан олий

юридик таълим муассасаларининг бакалавриат ҳамда магистратура
талабаларига таълим бериш жараёнида фойдаланилмоқда. Шунингдек,
тадқиқотнинг илмий янгиликлари асосида ваколатли давлат органларига
қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан аниқ таклиф ва тавсиялар тақдим
этилган ҳамда уларнинг аксарияти маъқулланган (Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд

-

ҳуқуқ масалалари

қўмитасининг 2010 йил 19 январдаги 06/20

-

сонли хати).

Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).

Диссертацияда эришилган

муҳим хулосалар Олий Мажлис Сенатида ўтказилган “Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари кенгашлари ва
фуқароларнинг

ўзини

ўзи

бошқариш

органларининг

минтақавий

муаммоларни ҳал қилишдаги ўрни” мавзуида ўтказилган семинарда (2006
йил 7 февраль), ТДЮИда ўтказилган “Келишув тартиб-таомиллари”
мавзуида ўтказилган семинар-тренингда (2006 йил 29 май), Сенат томонидан
ўтказилган “Ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд
тармоқларининг ўзаро алоқаси: мувозанатни сақлаш механизми” мавзуида
ўтказилган давра суҳбатида (2006 йил 28 сентябрь), шунингдек, ТДЮИда
ўтказилган “Ўзбекистон мустақиллиги тараққиётининг ўзига хос йўли” (2009
йил 29 сентябрь), “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – жамият
фаровонлиги ва тараққиётининг ҳуқуқий кафолати” (2009 йил 3 декабрь)
мавзуидаги илмий-назарий ва илмий-амалий анжуманларда баён этилган.

Тадқиқотнинг хулосалари Тошкент давлат юридик институти

“Конституциявий ҳуқуқ” кафедрасининг мажлисида (2010 йил 20 январь),
Тошкент давлат юридик институти қошидаги Д 016.15.03 рақамли
Ихтисослашган кенгаш ҳузуридаги 12.00.01 – Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва
тарихи; сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи; 12.00.02 – Конституциявий
ҳуқуқ; маъмурий ҳуқуқ; молиявий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича Илмий
семинарда (2010 йил 9 апрель) қилинган муҳокама натижасига кўра
маъқулланган ва ҳимояга тавсия этилган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Илмий тадқиқот натижалари

муаллифнинг иккита ўқув қўлланмаси (ҳаммуаллифликда нашр этилган),
иккита рисола ва назарий-ҳуқуқий журналларда чоп этилган 12 та илмий
мақола ва тезисларда эълон қилинган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация кириш, еттита

параграфни ўз ичига олган учта боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар
рўйхатидан иборат бўлиб, ҳажми 150 бетни ташкил қилади. Тадқиқот ишида
140 га яқин адабиётдан фойдаланилган.


background image

11

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Диссертациянинг

«Кириш»

қисмида танланган мавзунинг долзарблиги

асосланган, муаммонинг ўрганилганлик даражаси таҳлил қилинган,
тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, объекти ва предмети белгиланган ҳамда
илмий янгилиги, назарий ва методологик асослари, илмий ва амалий
аҳамияти очиб берилган.

Диссертациянинг биринчи боби

«Олий Мажлис Сенати қўмита ва

комиссияларининг юридик табиати»

деб номланиб, у икки параграфдан

иборат. Мазкур бобда Олий Мажлис Сенати қўмита ва комиссияларига
умумий тавсиф, уларнинг юридик табиати, қўмита ва комиссияларни
шакллантириш тартиби билан боғлиқ масалалар ўрганилган.

Мазкур бобнинг

“Олий Мажлис Сенати қўмита ва комиссияларига

умумий тавсиф”

деб номланган биринчи параграфида парламент юқори

палатаси қўмита ва комиссияларига доир ёндашувлар, қўмита ва
комиссияларнинг турлари, уларнинг парламент юқори палатаси фаолиятини
ташкил этишдаги роли, қўмита ва комиссияларнинг давлат органлари
тизимидаги ўрни, қўмита ва комиссияларнинг фаолият соҳаси таҳлил
қилинган.

Олий Мажлис Сенати қўмита ва комиссиялари фаолиятининг умумий

тавсифи палаталар фаолиятини ташкил этиш доирасида Ўзбекистон
Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “... юқори палата бўлмиш
Сенатни шакллантириш бўйича асосий вазифалар, умуман олганда,
муваффақиятли ҳал қилинди. Қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг
сифати ва асосланиши тубдан яхшиланди. Умумдавлат ва минтақавий
манфаатлар ўртасидаги мутаносиблик ва уйғунлик янада самарали
таъминланмоқда”

1

, – деган баҳолари билан белгиланади.

Қўмита ва комиссиялар бошқарувнинг муайян соҳа ва йўналишлари

бўйича ташкил этилиши, турли соҳа ва йўналишлар бўйича қўмита ва
комиссияларнинг мавжудлиги кўплаб мамлакатлар парламентлари ички
тузилишининг ўзига хослиги билан белгиланиши, баъзи мамлакатларда
парламентнинг мазкур ички институциявий тузилмасига нисбатан “қўмита”
атамаси, бошқаларда эса “комиссия” атамаси, яна айримларида эса ҳам
“қўмита” ҳам “комиссия” атамалари қўлланилиши таъкидланади. Қўмита ва
комиссияларнинг умумий белгилари кўсатилган мамлакатларда улар махсус
ёки муваққат деб юритилиши, доимий ёки махсус қўмиталар ёхуд
комиссиялар дейилганда, турли хил мезонлар, яъни доимий қўмита ва
комиссиялар дейилганда – вақт мезони; махсус қўмиталар ва комиссиялар
дейилганда эса – соҳа мезони тушунилишига оид фикрлар таҳлили асосида,
Олий Мажлис Сенати фаолиятига доир қонунчилик ҳужжатларида қўмита ва
комиссияларга оид вақт мезони ҳам, соҳа мезони ҳам инобатга олинган
бўлиб, Олий Мажлис Сенатида доимий қўмиталар ва вақтинчалик
комиссиялар тузилиши мумкин деган хулосага келинди.

1

Каримов И.А. Асосий вазифамиз – ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада

юксалтиришдир

– Т.: Ўзбекистон, 2010. – Б. 8.


background image

12

Юридик адабиётларда илгари сурилган фикр-мулоҳазалар ва амалдаги

қонунчилик таҳлилидан келиб чиқиб, Олий Мажлис Сенати қўмита ва
комиссияларига “Олий Мажлис Сенати қўмитаси – бу Олий Мажлис Сенати
ваколатлари доирасига кирувчи масалаларни ҳал қилишга кўмаклашадиган,
ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига
амал қиладиган, палатанинг бутун ваколатлари муддатига тузиладиган ҳамда
ўз фаолиятини доимий асосда олиб борувчи Олий Мажлис Сенатининг
асосий ишчи органи ва ташкилий-институциявий тузилмасидир; Олий
Мажлис Сенати комиссияси – бу Олий Мажлис Сенати ваколатлари
доирасига кирувчи масалаларни ҳал қилишга кўмаклашадиган, муайян
вазифани бажариш мақсадида ташкил этиладиган, ўз фаолиятида Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунларига амал қилувчи ҳамда ўз
фаолиятини вақтинчалик асосда олиб борадиган Сенатнинг махсус ишчи
органи ва ташкилий-институциявий тузилмасидир” деган илмий-назарий
таъриф берилди.

Биринчи бобнинг иккинчи параграфи

“Олий Мажлис Сенати қўмита

ва комиссияларини шакллантириш тартиби”

деб номланади. Унда Олий

Мажлис Сенати қўмита ва комиссияларини шакллантиришнинг ўзига хос
жиҳатлари, қўмита ва комиссияларни шакллантиришнинг ҳуқуқий асослари
ва уларни такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар берилган.

Тадқиқотчи парламент қўмита ва комиссияларини шакллантиришнинг

турли усулларига эътибор қаратиб, қўмиталар ва комиссияларнинг аъзолари
парламент ёки палата раиси томонидан тайинланиши, палаталарнинг ялпи
мажлисларида сайланиши, парламент ёки палатанинг махсус қўмитаси
томонидан тайинланиши мумкинлигини эътироф этади. Диссертант Олий
Мажлис Сенати қўмита ва комиссияларини шакллантиришнинг ҳуқуқий
асосларини такомиллаштириш нуқтаи назаридан, биринчидан, Олий Мажлис
Сенати Регламенти билан тартибга солинадиган муносабатлар доирасига
Сенат органларини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш
масаласини киритиш; иккинчидан, қоида тариқасида юқори палатада муайян
масалалар бўйича тузилиши лозим бўлган қўмиталар рўйхати, ҳар бир
қўмита томонидан кўриб чиқиладиган аниқ масалалар доирасига оид
нормаларни Сенат Регламентига киритиш; учинчидан, қўмита раислиги ва
унинг ўринбосарлигига номзодлар кўрсатиш тартиби, қўмита аъзоларини
сайлашда эътиборга олинадиган мезонлар билан боғлиқ қоидалар;
тўртинчидан, Олий Мажлис Сенати фаолиятига оид қонунлар ва юқори
палата Регламентида Сенат аъзолари сайланиши мумкин бўлган
қўмиталарнинг миқдор доираси масаласи; бешинчидан, юқори палата
Регламентига Олий Мажлис Сенатининг ҳар бир қўмитасига нечтадан аъзо
сайланишига доир нормаларни киритиш асосларига оид фикрларни илгари
сурган.

Диссертациянинг иккинчи боби

“Олий Мажлис Сенати қўмита ва

комиссияларининг ҳуқуқий мақоми”

деб номланади. Бу бобда Сенат

фаолияти самарадорлигини оширишга оид қўмита ва комиссиялар
компетенцияси мазмун-моҳиятан кенг аҳамият касб этиб бораётганлиги


background image

13

эътироф этилиб, бошқарув тизимининг тубдан янгиланган демократик
бошқарув усули жорий этилаётганининг зарурати ва шартлари тадқиқ
этилди.

Ушбу бобнинг биринчи параграфи

“Олий Мажлис Сенати қўмита ва

комиссиялари фаолиятининг ҳуқуқий асослари”

га бағишланган. Мазкур

параграфда “ҳуқуқий мақом” категорияси борасида билдирилган фикр-
мулоҳазалар таҳлил қилинади. Олий Мажлис Сенати қўмита ва
комиссиялари ҳуқуқий мақоми борасида қуйидагилар: функциялари
(фаолиятининг асосий йўналишлари); ваколатлари; фаолиятини ташкил этиш
(қўмита ва комиссияларнинг ички тузилиши, фаолиятининг принциплари,
шакллари ва тартиб-таомиллари); ваколатларининг тугатилиши жиҳатлари
ажратиб кўрсатилди.

Тадқиқотчи Олий Мажлис Сенати қўмита ва комиссиялари

фаолиятининг ҳуқуқий асослари деганда қўмита ва комиссияларни
шакллантириш асослари, уларнинг функциялари ва ваколатларини, қўмита ва
комиссиялар фаолиятининг принциплари, шакллари ва тартиб-таомилларини
амалга ошириш борасидаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар йиғиндиси тушунилади, деган фикрни илгари суради.
Диссертант томонидан Сенат қўмита ва комиссиялари фаолиятининг ҳуқуқий
асосларини қуйидаги кетма-кетликда жойлаштириш мумкинлиги эътироф
этилди: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси; Ўзбекистон
Республикасининг конституциявий қонунлари; Ўзбекистон Республикаси
қонунлари; Олий Мажлис Сенати қарорлари билан тасдиқланган регламент,
низомлар ва бошқа ҳужжатлар.

Регламент парламент, унинг палатаси мақомига оид конституция ва

махсус қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган нормаларни такомиллаштириш
учун эмас, балки уларни амалга оширишнинг, татбиқ қилишнинг тартиб-
таомили ва механизмини белгилаб берувчи махсус норматив-ҳуқуқий
ҳужжат ҳисобланади, деб эътироф этилади. Тадқиқотчи “Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламент ва одоб комиссияси
тўғрисида” низом қабул қилиш мақсадга мувофиқлигини асослаб беради.

Иккинчи бобнинг иккинчи параграфи

“Олий Мажлис Сенати қўмита

ва комиссиялари фаолиятини ташкил этиш тартиби”

деб номланиб, бунда

Олий Мажлис Сенати қўмита ва комиссиялари фаолиятини ташкил этишнинг
тартиб-таомиллари ва шакллари тадқиққа тортилади.

Диссертант парламент, унинг палаталари, палаталарнинг органлари

фаолияти муайян ташкилий шаклларда амалга оширилишини, қўмита ва
комиссиялар ишининг асосий ташкилий шакли ҳисобланган мажлис, унинг
моҳияти ва мазмунини таҳлил қилади. Парламент юқори палатаси қўмита ва
комиссиялари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни
такомиллаштириш тўғрисидаги фикрларни илгари суради.

Шунингдек, миллий парламентимиз юқори палатаси қўмиталари ва

комиссиялари фаолиятининг тартиби Олий Мажлис Сенати Регламенти
билан тартибга солиниши нуқтаи назаридан, Олий Мажлис Сенати


background image

14

Регламентига қўмита ва комиссиялар фаолиятини тартибга солишга
қаратилган алоҳида боб киритиш лозимлиги таклиф этилмоқда.

Иккинчи бобнинг учинчи параграфи

“Олий Мажлис Сенати қўмита ва

комиссиялари фаолиятининг асосий йўналишлари”

га бағишланган. Олий

Мажлис Сенати қўмита ва комиссиялари ваколатларининг таҳлили асосида
қўмиталар фаолиятининг қуйидаги: Сенат муҳокамасига киритиладиган
масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш; Ўзбекистон
Республикаси қонунлари ҳамда Сенат томонидан қабул қилинадиган
қарорларнинг ижросини назорат қилиш каби иккита асосий йўналиши таҳлил
қилинади.

Таҳлиллар асосида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан

қабул қилиниб, Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунларни қўмиталар
томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқиш жараёнини

ташкилий,

муҳокама ва

якуний босқич

ларга ажратиш таклиф этилади; Олий Мажлис Сенати

фаолиятини тартибга солувчи амалдаги қонунчилик тегишли норма билан
тўлдирилиши мақсадга мувофиқ эканлиги таъкидланади.

Мазкур параграфда Олий Мажлис Сенати комиссиялари фаолияти ҳам

алоҳида ўрганиб чиқилади. Хорижий мамлакатлар парламентлари
тажрибасини қиёсий ўрганиш асосида ҳамда Олий Мажлис Сенати
комиссияларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш нуқтаи назаридан,
амалдаги қонунларни сенаторларни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш
тўғрисидаги масалани дастлаб Регламент ва одоб комиссиясида кўриб
чиқишга оид норма билан тўлдириш таклифи илгари сурилади.

Олий Мажлис Сенати амалиётини ўрганиш натижасида давлат

аҳамиятига молик масалаларни ҳал этиш юзасидан тузилган махсус комиссия
фаолияти ҳам йўлга қўйилганлиги диссертант томонидан қайд этилади. Ана
шундай комиссияга “Инқирозга қарши чораларнинг 2009–2012 йилларга
мўлжалланган дастури”ни сўзсиз бажариш борасида маҳаллий ҳокимият
органларининг фаолиятини ўрганиш юзасидан Олий Мажлис Сенатининг
махсус тузилган комиссияси мисол бўла олади. Мазкур Комиссия
фаолиятининг натижаларини ўрганиб чиқиш ва умумлаштириш юзасидан
Олий Мажлис Сенатининг “Инқирозга қарши чораларнинг 2009–2012
йилларга мўлжалланган дастурини сўзсиз бажариш борасида маҳаллий
ҳокимият органларининг роли ва масъуллиги тўғрисида”ги Қарори

1

нинг

алоҳида аҳамият касб этиши таъкидланади.

Диссертациянинг

“Олий Мажлис Сенати қўмита ва комиссиялари

фаолиятини такомиллаштиришнинг йўналишлари”

деб номланган

учинчи боби иккита параграфни ўз ичига олади. Ушбу бобда Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати
қўмиталарининг ҳамкорликдаги ишини самарали ташкил этиш, Қонунчилик
палатаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда демократик
институтлар билан ўзаро муносабатларига оид ҳуқуқий асослар таҳлил

1

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси. – 2009. – № 3 (1395). – 75-

модда.


background image

15

қилиниб, қатор таклиф ва мулоҳазалар ишлаб чиқилди.

Мазкур бобнинг

“Олий Мажлис Сенати қўмита ва комиссияларининг

Қонунчилик палатаси қўмита ва комиссиялари билан ўзаро муносабатларини
ривожлантириш масалалари”

деб номланган биринчи параграфида Олий

Мажлис палаталари мазкур тузилмаларининг келишув комиссияси,
парламент тергови, парламент тинглови институти доирасидаги ўзаро
самарали ҳамкорлик механизмини йўлга қўйиш билан боғлиқ масалалар ўз
ифодасини топган.

Тадқиқотчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси ва Сенати қўмиталарининг ҳамкорликдаги ишини
самарали ташкил этишда муайян бир қонун бўйича юзага келган
келишмовчиликларни бартараф этишнинг муҳим воситаси бўлган келишув
комиссиясининг аҳамияти очиб берилди.

Диссертант қўмита ва комиссияларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини

самарали ташкил этишда уларнинг парламент назорати борасидаги ўзаро
муносабатини йўлга қўйиш, у ёки бу соҳада вужудга келган давлат ва жамият
аҳамиятига молик масалаларнинг ечимини белгилаб бериш юзасидан
текширув ўтказиш тартиб-таомилини жорий этиш, парламент тергови каби
механизми қўлланилишига оид ҳамда парламент тергови институтини
миллий қонунчилигимизга киритиш юзасидан таклифлар илгари сурилади.
Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасини қуйидаги
янги қисм билан тўлдириш таклиф этилади: “Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг Сенати Қонунчилик палатаси билан биргаликда Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунларда кафолатланган инсон ва фуқаро
ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари муҳофаза қилинишини таъминлаш, жамият
ва давлат учун салбий оқибатлар келтириб чиқариши мумкин бўлган
ҳолатларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш,
шунингдек, жамият ва давлат манфаатларига дахлдор бўлган бошқа
масалаларни ҳал этиш юзасидан тенглик асосида шакллантириладиган тергов
комиссиясини тузишлари мумкин”. Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг парламент тергови тўғрисида”ги махсус қонун қабул
қилиш ҳамда тергов комиссияси фаолиятининг тартиб-таомилларини
белгилаб берувчи нормаларни Олий Мажис Қонунчилик палатаси ва Сенати
регламентларида акс эттириш жоиз.

Диссертацияда парламент назоратининг кўринишлари саналган

вазирларнинг йиллик ҳисоботларини тегишли парламент қўмиталарига
тақдим этиш ва уларни кўриб чиқишда, парламент тингловларини ўтказишда
ҳам Олий Мажлис палаталари қўмита ва комиссияларининг ўзаро ҳамкорлик
шаклларини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланади.

Учинчи бобнинг иккинчи параграфи

“Олий Мажлис Сенати қўмита ва

комиссияларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ўзаро
ҳамкорлигини такомиллаштириш масалалари”

деб номланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Сенат – бу

вакиллик органи ва унинг кўпчилик қисми халқ депутатлари вилоят, туман ва


background image

16

шаҳар Кенгашларининг депутатлари сифатида мамлакатимиз олий қонун
чиқарувчи органида ана шу маҳаллий Кенгашларнинг ваколатли вакиллари
ҳисобланади ва уларга ҳисоб беради. Ва шу сабабли ҳам сенаторларнинг ўз
фаолиятида, қонунларни муҳокама этиш ва қарорлар қабул қилишда,
биринчи навбатда, умумдавлат манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, бу
қонунларни ўзлари вакили бўлган ҳудуд ва минтақалар манфаатлари нуқтаи
назаридан кўриб чиқишлари тўлиқ қонуний асосга эгадир”

1

, – деган

фикрлари Олий Мажлис Сенати қўмита ва комиссияларини халқ депутатлари
маҳаллий Кенгашлари билан ўзаро ҳамкорлигининг ҳуқуқий асослари,
ташкилий шакллари ва механизмларини янада ривожлантириш вазифасини
юклайди. Шундан келиб чиқиб, мазкур параграфда Олий Мажлис Сенати
қўмита ва комиссияларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан
ўзаро ҳамкорлигининг ҳуқуқий асослари ва ташкилий шакллари батафсил
таҳлил қилиниб, уларни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар
берилади.

Диссертант “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон

Республикаси Қонунининг

2

26-моддасида мустаҳкамланган халқ депутатлари

вилоят,

туман,

шаҳар

Кенгашининг

Ўзбекистон

Республикаси

Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид келадиган қарорлари
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан белгиланган тартибда
бекор қилиниши билан боғлиқ нормани амалга ошириш механизмини
белгилаб берувчи қоидалар Регламент даражасида мустаҳкамлаб қўйилиши
мақсадга мувофиқ, деган фикрни асослайди.

Тадқиқотчи Олий Мажлис Сенатининг Регламент ва одоб комиссияси

билан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг регламент ва депутатлик
одоби масалалари доимий комиссияси ўртасида самарали ҳамкорлик
механизмини

йўлга

қўйиш

ва

бу

борадаги

муносабатларни

такомиллаштириш юзасидан асосли таклиф ва тавсияларни билдиради.

Олий Мажлис Сенати қўмиталарининг қонунчилик фаолиятини

такомиллаштириш мазкур тузилмаларнинг маҳаллий вакиллик органлари
билан бу борадаги алоқасини самарали йўлга қўйишда, аввало, қонунларнинг
кейинчалик ишлаш механизмига замин яратилиши, шу жумладан, қонун ва
унга доир материалларни ўрганишда ҳамда унинг муҳокамасида бевосита
иштирок этган маҳаллий Кенгаш депутати қонуннинг мазмун-моҳияти
ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиши ҳамда унинг нормаларини ҳудуд
аҳолисига етказишда анча енгиллик вужудга келиши; иккинчидан, қонун
нормаларининг ижро этилишини ташкил этишда депутатда алоҳида
масъулият пайдо қилишга оид ғояларни илгари суради.

ХУЛОСА

1

Каримов И.А. Асосий вазифамиз – ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада

юксалтиришдир

– Т.: Ўзбекистон, 2010. – Б. 16-17.

2

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси. – 1993. – № 9 (1209). – 320-модда.


background image

17

Мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни янада

ривожлантириш, хусусан, давлат қурилиши ва бошқаруви соҳасини изчил
такомиллаштириб бориш бугунги кундаги давлат ва жамият ҳаётини янгилаш
ҳамда модернизация қилишнинг муҳим шартидир. Шу маънода Олий
Мажлис Сенатининг ўз ваколатларини самарали амалга ошириши нуқтаи
назаридан унинг қўмита ва комиссиялари фаолиятини ташкил этиш
масалаларини конституциявий ҳуқуқ фани доирасида тадқиқ этиш
натижасида қуйидаги концептуал хулосаларга келинди ҳамда бу борадаги
амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан бир қатор таклиф ва
тавсияларни ишлаб чиқишга асос бўлди:

1. Олий Мажлис Сенати қўмитаси Олий Мажлис Сенати ваколатлари

доирасига кирувчи масалаларни ҳал қилишга кўмаклашадиган, ўз
фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига амал
қиладиган, палатанинг бутун ваколатлари муддатига тузиладиган ҳамда ўз
фаолиятини доимий асосда олиб борувчи Олий Мажлис Сенатининг асосий
ишчи органи ва ташкилий-институциявий тузилмаси ҳисобланади.

2. Олий Мажлис Сенати комиссияси – бу Олий Мажлис Сенати

ваколатлари доирасига кирувчи масалаларни ҳал қилишга кўмаклашадиган,
муайян вазифани бажариш мақсадида ташкил этиладиган, ўз фаолиятида
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига амал қилувчи
ҳамда ўз фаолиятини вақтинчалик асосда олиб борадиган Олий Мажлис
Сенатининг махсус ишчи органи ва ташкилий-институциявий тузилмасидир.

3. Таҳлиллар асосида Олий Мажлис Сенати қўмиталари ваколатларига

кирувчи масалалар доираси қуйидаги йирик икки гуруҳдан, яъни
биринчидан,

Олий

Мажлис

Сенатининг

қонунчилик

соҳасидаги

ваколатларини амалга оширишда кўриб чиқиладиган масалалар; иккинчидан,
Олий Мажлис Сенатининг назорат-таҳлил фаолиятидаги ваколатларини
амалга оширишда кўриб чиқиладиган масалалардан иборат эканлиги
аниқланди.

4. Олий Мажлис Сенати қўмиталари томонидан қонунларни дастлабки

тарзда кўриб чиқишдаги иштироки билан боғлиқ муносабатларни тартибга
солувчи қонунчилик ва амалиёт таҳлили натижасида қонунларни кўриб
чиқиш жараёнини қуйидаги асосий ва бир-биридан мустақил, кетма-кетликда
муайян тартиб-таомиллар асосида амалга ошириладиган: биринчи, ташкилий
босқич; иккинчи, муҳокама босқичи; учинчи, якуний босқичлардан ташкил
топганлиги кўрсатиб берилмоқда.

5. Олий Мажлис Сенати Регламенти билан тартибга солинадиган

муносабатлар доирасига Сенат органларини шакллантириш ва уларнинг
фаолиятини ташкил этиш масаласини киритиш таклиф этилмоқда. Хусусан,
Олий Мажлис Сенати Регламентининг 1-моддасидаги “ялпи мажлисларини
ўтказиш” деган сўзлардан кейин “Сенат органларини шакллантириш ва
уларнинг фаолиятини ташкил этиш” деган сўзлар билан тўлдириш лозим.

6. Амалдаги Олий Мажлис Сенатининг Регламентида қўмита ва

комиссиялар фаолиятини ташкил этиш тартиб-таомилларига алоҳида эътибор
берилмаганлиги боис, Регламентнинг “Сенат ишининг умумий тартиби”га


background image

18

бағишланган II бўлимига “Сенат қўмиталари ва комиссиялари” деб
номланган қўшимча 2-боб киритиш таклифи берилмоқда.

7. Сенат аъзолари сайланиши мумкин бўлган қўмиталарнинг миқдор

доираси масаласи очиқ қолдирилганлиги муносабати билан “Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасини “Сенат аъзоси
палатанинг фақат битта қўмитаси аъзоси этиб сайланиши мумкин” деган
мазмундаги янги қоида билан тўлдириш мақсадга мувофиқ.

8. Сенатнинг Регламент ва одоб комиссияси фаолиятини тартибга

солиш ҳамда унинг ваколатлари ва ишини самарали ташкил этиш
механизмларини белгилаб бериш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси Сенатининг Регламент ва одоб комиссияси тўғрисида”ги Низом
қабул қилиш мақсадга мувофиқ эканлиги таъкидланиб, ушбу ҳужжатнинг
тадқиқотчи томонидан ишлаб чиқилган Концепцияси таклиф этилмоқда.

9. Олий Мажлис Сенати қўмиталари мажлислари улар ишининг муҳим

ташкилий шакли ҳисобланади ва унда муайян масалалар юзасидан ёпиқ
мажлислар ўтказиш алоҳида ўринга эга. Бироқ мазкур қўмита аъзоси
бўлмаган сенаторларнинг ёпиқ мажлисларда иштирок этиши мумкин ёки
мумкин эмаслиги масаласи қонун ҳужжатларида ҳал этилмаганлигини
ҳисобга олган ҳолда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасини “Сенат
қўмиталарининг ёпиқ мажлисида қўмита аъзоларининг таклифига биноан
ушбу қўмитанинг аъзоси бўлмаган юқори палата аъзоси ҳам иштирок этиши
мумкин” деган мазмундаги янги қисм билан тўлдириш мақсадга мувофиқдир.

10. Олий Мажлис Сенати қўмиталарининг назорат-таҳлил фаолиятига

оид ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш мақсадида “Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар киритишга оид қуйидаги
таклифлар берилмоқда:

1) 16-моддани “Давлат бюджети лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб

чиқиш ва уни муҳокама қилишга бағишланган масъул қўмита мажлисида
молия вазири ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс иштирок этади” деган
мазмундаги янги қисм билан тўлдириш;

2) 32-моддани “Ҳисоб палатасининг ҳисоботи Сенатнинг масъул

қўмитаси мажлисида дастлабки тарзда кўриб чиқилади. Масъул қўмита
Ҳисоб палатасининг ҳисоботи юзасидан хулоса тайёрлайди. Ҳисоб
палатасининг ҳисоботи юзасидан тайёрланган масъул қўмитанинг хулосаси
масъул қўмита раиси томонидан Сенат ялпи мажлисида ўқиб эшиттирилади”
деган мазмундаги қисм билан тўлдириш.

11. Олий Мажлис Сенати қўмиталарининг назорат-таҳлил фаолиятига

оид ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламентига қўшимчалар
киритишга оид қуйидаги таклифлар илгари сурилмоқда:

1) 46-моддани қуйидаги таҳрирдаги иккинчи қисм билан тўлдириш:

“Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий суди ва Олий


background image

19

хўжалик суди раислари, раис ўринбосарлари ва судьяларини сайлаш
тўғрисидаги масала Сенат ялпи мажлисининг кун тартибига алоҳида масала
сифатида киритилади. Сенатнинг тегишли қўмитасига юқоридаги
лавозимларга сайлаш учун тақдим этилган номзодлар юзасидан хулоса
бериш топширилади. Сенатнинг қўмитаси ўз мажлисларида кўрсатилган
номзодларни муҳокама қилади ва уларнинг ҳар бири юзасидан хулоса
тайёрлайди. Сенат ялпи мажлисида тегишли қўмитанинг раиси Сенат
аъзоларини кўрсатилган номзодлар юзасидан тайёрланган қўмитанинг
хулосаси билан таништиради”;

2) 47-моддани қуйидаги таҳрирдаги иккинчи қисм билан тўлдириш:

“Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарларини,
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раисини лавозимга
тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги Ўзбекистон
Республикаси Президентининг фармонларини тасдиқлаш ҳақидаги масалалар
Сенат ялпи мажлисининг кун тартибига алоҳида масала сифатида
киритилади. Сенатнинг тегишли қўмитасига юқоридаги лавозимларга
тайинлашга тақдим этилган шахслар юзасидан хулоса бериш топширилади.
Сенатнинг қўмитаси ўз мажлисларида кўрсатилган номзодларни муҳокама
қилади ва уларнинг ҳар бири юзасидан хулоса тайёрлайди. Сенат ялпи
мажлисида тегишли қўмитанинг раиси Сенат аъзоларини кўрсатилган
номзодлар юзасидан тайёрланган қўмитанинг хулосаси билан таништиради”;

3) 48-моддани қуйидаги таҳрирдаги иккинчи қисм билан тўлдириш:

“Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
раисини, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисини,
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа
вакиллари лавозимларига тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш
тўғрисидаги масала Сенат ялпи мажлисининг кун тартибига алоҳида масала
сифатида киритилади. Сенатнинг тегишли қўмитасига юқоридаги
лавозимларга тайинлашга тақдим этилган шахслар юзасидан хулоса бериш
топширилади. Сенатнинг қўмитаси ўз мажлисларида кўрсатилган
номзодларни муҳокама қилади ва уларнинг ҳар бири юзасидан хулоса
тайёрлайди. Сенат ялпи мажлисида тегишли қўмитанинг раиси Сенат
аъзоларини кўрсатилган номзодлар юзасидан тайёрланган қўмитанинг
хулосаси билан таништиради”.

12. Сенат аъзолари дахлсизлик ҳуқуқининг кафолатларини янада

кучайтириш ҳамда унга оид Сенат комиссияларининг ҳуқуқий асосларини
такомиллаштириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон Республикасининг
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги
Конституциявий Қонунининг 30-моддасини қуйидаги янги қоида билан
тўлдириш таклиф этилмоқда: “Сенаторларни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум
қилиш тўғрисидаги масала дастлабки тарзда Регламент ва одоб комиссиясида
кўриб чиқилади”.

13. Олий Мажлис Сенатининг ҳудудий вакиллик палатаси ва

минтақавий муаммоларнинг марказий миқёсда ечимини белгилаб берувчи
орган эканлигидан келиб чиқиб, палатада минтақавий муаммолар бўйича


background image

20

комиссия тузиш таклиф этилмоқда. Ундан, биринчидан, минтақалар билан
Олий Мажлис Сенатида доимий асосда ишловчи сенаторларнинг узвий
алоқада бўлиши таъминланиши; иккинчидан, минтақавий муаммоларни
ўрганиш ва уларни мазкур комиссия мажлисида муҳокама қилиш,
шунингдек, мазкур муаммоларни қонунчилик ва тегишли қарор қабул қилиш
воситасида ҳал этиш имконияти пайдо бўлиши; учинчидан, ҳудудларни
ижтимоий-иқтисодий

ривожлантиришга

доир

дастурларнинг

ижро

этилишига оид маҳаллий Кенгашлар фаолияти ва уларнинг ҳисоботини ушбу
комиссия мажлисида кўриб чиқиш механизмини йўлга қўйиш воситасида
мазкур тизимнинг янада юксалиши кўзда тутилмоқда.

14. Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси ўртасидаги ўзаро

самарали ҳамкорлик қилиш шакли ҳисобланган келишув комиссияси
фаолиятини

таҳлил

қилган

ҳолда

мазкур

институтни

янада

такомиллаштириш юзасидан қуйидаги таклиф ва тавсиялар илгари
сурилмоқда:

1) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Регламентининг

27-моддасини

“Сенатнинг келишув комиссиясини тузиш ва унинг таркибига

аъзоларни сайлаш тўғрисидаги қарори беш кун ичида Қонунчилиик
палатасига юборилади”

деган мазмундаги 4-қисм билан тўлдириш;

2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Регламентининг

27-моддасини қуйидаги мазмундаги 6-қисм билан тўлдириш: “Келишув
комиссияси таркибига сайланган Сенат аъзоси унинг мажлисларида
қатнашиши, келишув комиссияси мажлисида иштирок этиш имконияти
бўлмаган ҳолда эса, бу ҳақда Сенатдан сайланган келишув комиссияси
ҳамраисини олдиндан хабардор қилиши шарт”;

3) Олий Мажлис Сенати Регламенти 28-моддасининг 3-қисмини

қуйидаги таҳрирда баён қилиш:

“Келишув комиссияси ўз ишининг

натижалари юзасидан келишмовчиликларни бартараф этиш бўйича
таклифларни ўз ичига олган хулоса қабул қилади ва қонуннинг ўзгартириш
киритилган моддалари бўйича қиёсий жадвал тузади”;

4) Олий Мажлис Сенати Регламенти 28-моддасини “Зарурат бўлганда,

келишув комиссияси ишига келишув комиссияси қарори асосида мутахассис
ва экспертлар жалб қилиниши мумкин” деган мазмундаги қисм билан
тўлдириш;

5)

Олий Мажлис Сенати Регламентининг 28-моддасига қуйидаги

мазмундаги

3-қисмни

киритиш

мақсадга

мувофиқдир:

“Келишув

комиссиясининг мажлисида баённома юритилади. Зарурат бўлганда,
келишув комиссиясининг қарорига биноан унинг мажлиси стенограмма
қилинади”. Комиссия мажлисида баённома юритилар экан, комиссия ишини
бошлашдан олдин унинг котибини сайлаш (тайинлаш) масаласига алоҳида
эътибор бериш ҳамда унинг вазифалари доирасини аниқлаштириш лозим.

15.

Парламент

назоратини

амалга

оширишда

ҳамкорликни

кенгайтириш механизми (парламент тингловининг ҳамкорликдаги шакли)
сифатида ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг тегишли соҳага
оид ахборот ва ҳисоботларини эшитиш учун Олий Мажлис Сенати ва


background image

21

Қонунчилик палатаси қўмита ва комиссияларининг қўшма мажлисини
ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.

16. Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти

тўғрисида”ги Қонуни 26-моддасида халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар
Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва
фармойишларига зид келадиган қарорлари Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси томонидан белгиланган тартибда бекор қилиниши кўрсатиб
ўтилган. Бироқ ушбу нормани амалга ошириш механизмини белгилаб
берувчи қоидалар Олий Мажлис палаталари фаолиятини тартибга солувчи
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда акс этмаган. Шу боис “Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунига ушбу масалаларни қўмита ва
комиссиялар томонидан кўриб чиқиш ҳамда ялпи мажлисга киритиш
тартибини белгиловчи “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар
Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва
фармойишларига зид келадиган қарорларини кўриб чиқиш” деган
мазмундаги моддани киритиш таклиф этилмоқда.

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ


1. Урозбаев С.О. Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти

бўлиниши принципининг конституциявий асослари ва унинг қўлланилиши
билан боғлиқ назарий-амалий жиҳатлари // “Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси – жамиятни янгилаш ва мамлакатни модернизация қилиш
асоси” мавзусидаги илмий-назарий анжуман материаллари. – Тошкент:
ТДЮИ, 2005. – Б. 120-123.

2. Урозбаев С.О., Аҳмедов Д.Қ., Ҳусаинов У.Ш. Парламент фаолиятида

келишув комиссияси. – Тошкент: ТДЮИ, 2006. – 62 б.

3. Урозбаев С.О., Аҳмедов Д.Қ., Ҳусаинов У.Ш., Ҳошимхонов А.М.

Ўзбекистон Республикасида қонун ижодкорлиги жараёни. –Тошкент: ТДЮИ,
2007. – Б. 9–11; 33–40; 52–73.

4. Урозбаев С.О., Ҳусаинов У.Ш. Парламент келишув комиссияси //

Ҳуқуқ ва бурч. – Тошкент, 2006. – №10–12. – Б. 78–80.

5. Урозбаев С.О. Парламент ислоҳотларининг давлат ва жамият

ҳаётини ислоҳ қилишдаги ўрни // “Инсон, жамият ва давлат манфаатлари акс
этган қонун” мавзусидаги илмий анжуман материаллари. – Тошкент: ТДЮИ,
2008. – Б. 247-251.

6. Урозбаев С.О. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари // ТДЮИ
ахборотномаси. – Тошкент, 2008. № 3. – Б. 15-17.

7. Урозбаев С.О. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг

қонунчилик

фаолияти

самарадорлигини

ошириш

масалалари

//


background image

22

“Конституциявий ҳуқуқ” кафедраси ёш олимлар тўплами. –

Тошкент,

2009. – №1. – Б. 11-14.

8. Урозбаев С.О. Олий Мажлис Сенати қўмита ва комиссиялари

фаолиятини ташкил этиш тартиби // “Конституциявий ҳуқуқ” кафедраси ёш
олимлар тўплами. – Тошкент, 2009. – №2. – Б. 22-24.

9. Урозбаев С.О. Олий Мажлис Сенати қўмита ва комиссияларига

умумий тавсиф // ТДЮИ ахборотномаси. – Тошкент, 2009. – № 7. – Б. 32-33.

10.

Урозбаев С.О. Олий Мажлис Сенатининг қонунчилик

ваколатларини амалга оширишда қўмиталар иштирокининг ҳуқуқий асослари
// “Ўзбекистон мустақиллиги тараққиётининг ўзига хос йўли” мавзусидаги
илмий-назарий анжуман материаллари. – Тошкент: ТДЮИ, 2009. – Б. 33-36.

11. Урозбаев С.О. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

қўмита ва комиссиялари фаолиятининг конституциявий-ҳуқуқий асослари //
“Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – жамият фаровонлиги ва
тараққиётининг ҳуқуқий кафолати” мавзусидаги илмий-амалий анжуман
материаллари. – Тошкент: ТДЮИ, 2009. – Б. 218-224.

12. Урозбаев С.О. Олий Мажлис Сенати қўмита ва комиссиялари,

уларни шакллантиришнинг ҳуқуқий асослари //

Ҳуқуқ

ва

бурч.

Тошкент, 2009. – №12. – Б. 44-46.

13. Урозбаев С.О. Сенат қўмиталарининг назорат-таҳлил соҳасидаги

ваколатларини самарали ташкил этиш масалалари // ТДЮИ ахборотномаси. –
Тошкент, 2010. – № 1. – Б. 31-33.

14. Урозбаев С.О. Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Олий

Мажлис Сенати томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг ижросини
назорат қилишда Сенат қўмиталарининг иштироки // “Фан ва ёшлар” ТДЮИ
аспирантлар тўплами. – Тошкент, 2010. №1.– Б. 7-9.


background image

Юридик фанлар номзоди илмий даражасига талабгор Урозбаев

Сардорбек Одилбековичнинг 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ;
маъмурий ҳуқуқ; молиявий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича “Олий Мажлис
Сенати қўмита ва комиссиялари фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий
асослари” мавзусидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

парламент,

икки палатали парламент, Олий

Мажлис, Сенат, қўмиталар, комиссиялар, қўмита ва комиссиялар фаолияти,
қўмита ва комиссиялар ҳамкорлиги.

Тадқиқот объектлари:

Олий Мажлис Сенати қўмита ва комиссияларини

шакллантириш, улар фаолиятини ташкил этиш, қўмиталарнинг қонунчилик
жараёнидаги ҳамда юқори палата назорат-таҳлил фаолиятидаги иштироки,
шунингдек, қўмита ва комиссияларнинг Қонунчилик палатаси қўмита ва
комиссиялари ҳамда давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлигига оид
ижтимоий муносабатлар тизими.

Ишнинг мақсади:

Олий Мажлис Сенати қўмита ва комиссиялари

фаолиятини тадқиқ этиш, Сенатнинг қонунчилик ва назорат-таҳлил
соҳасидаги ваколатларини амалга ошириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви
органлари билан муносабатларида қўмиталар ва комиссиялар фаолиятини
такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Тадқиқот методлари:

тарихий, қиёсий-ҳуқуқий, формал-мантиқий,

статистик, тизимлаштириш ва илмий билишнинг бошқа усуллари.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

Олий Мажлис Сенати

қўмита ва комиссиялари фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари
билан боғлиқ назарий, ҳуқуқий ва амалий масалалар илк маротаба монографик
даражада тадқиқ этилганлиги, бу борада илмий-назарий ва амалий аҳамиятга
эга бўлган хулоса, таклиф ва тавсияларнинг берилганлиги билан белгиланади.

Амалий аҳамияти:

тадқиқотнинг натижаларидан Олий Мажлис Сенати

қўмита ва комиссиялари фаолиятини ташкил этишга доир тегишли
қонунчиликни

такомиллаштиришда,

“Ўзбекистон

Республикасининг

конституциявий ҳуқуқи”, “Хорижий мамлакатлар конституциявий (давлат)
ҳуқуқи” ва “Ўзбекистон Республикаси парламент ҳуқуқи”ни ўқитишда ҳамда
илмий тадқиқот олиб боришда манба сифатида фойдаланиш мумкин.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

тадқиқот

натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, унинг
қўмита ва комиссиялари фаолиятини тартибга солишга қаратилган норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришда, шунингдек, бакалавр ва
магистрлар учун дарслик ва ўқув-услубий қўлланмалар тайёрлашда
фойдаланилмоқда.

Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:

Ўзбекистон Республикаси Олий

Мажлиси Сенати фаолиятини ўрганишга оид илмий тадқиқотлар; қонун
ижодкорлиги; юридик таълим муассасаларидаги ўқув фаолият; фуқароларнинг
ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш жараёни.


background image

РЕЗЮМЕ

диссертации Урозбаева Сардорбека Одилбековича на тему

«Правовые основы организации деятельности комитетов и комиссий
Сената Олий Мажлиса» на соискание ученой степени кандидата
юридических наук по специальности 12.00.02 – Конституционное право;
административное право; финансовое право


Ключевые слова:

парламент,

двухпалатный парламент, Олий Мажлис,

Сенат, комитеты, комиссий, деятельность комитетов и комиссий,
сотрудничество комитетов и комиссий.

Объекты исследования:

система общественных отношений, связанных с

формированием комитетов и комиссий Сената Олий Мажлиса, организацией
их деятельности, с участием комитетов в законодательном процессе и в
контрольно-аналитической деятельности верхней палаты, а также с
сотрудничеством комитетов и комиссий с комитетами и комиссиями
Законодательной палаты и органами государственной власти.

Цель работы:

исследование деятельности комитетов и комиссий Сената

Олий

Мажлиса,

разработка

предложений

и

рекомендаций

по

совершенствованию деятельности комитетов и комиссий в осуществлении
законодательных и контрольно-аналитических полномочий Сената и во
взаимоотношениях с органами государственной власти и управления.

Методы

исследования

:

исторический,

сравнительно-правовой,

формально-логический, статистический и другие методы научного познания.

Полученные результаты и их новизна:

впервые на монографическом

уровне исследованы теоретические, правовые и практические вопросы,
связанные с правовыми основами организации деятельности комитетов и
комиссий Сената Олий Мажлиса, даны заключения, разработаны предложения
и рекомендаций научно-теоретического и практического значения.

Практическая значимость

: Результаты исследования могут быть

использованы в совершенствовании соответствующего законодательства,
касающегося организации деятельности комитетов и комиссий Сената Олий
Мажлиса и в качестве источника при обучении таких дисциплин, как
«Конституционное право Республики Узбекистан», «Конституционное
(государственное) право зарубежных стран», учебного курса «Парламентское
право Республики Узбекистан» и при ведении научного исследования по
соответствующему направлению правоведения.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

Результаты

исследования используются в совершенствовании нормативно-правовых
актов, направленных на регулирование деятельности Сената Олий Мажлиса
Республики Узбекистан, его комитетов и комиссий, а также при подготовке
учебников и учебно-методических пособий для бакалавров и магистров.

Область применения

: научные исследования по изучению деятельности

Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан; законотворчество; учебная
деятельность в юридических образовательных учреждениях; процесс
повышения правового сознания и культуры населения.


background image

RESUME

Thesis of Urozbaev Sardorbek Odilbekovich on the scientific degree

competition of the candidate of sciences in law, speciality 12.00.02 –
Constitutional law; Administrative law; Financial law; Subject: “The legal
basis of committees and commissions activity’s organization of the Senate of
Oliy Majlis”

Key words:

Parliament, Parliament of two houses, Oliy Majlis, the Senate,

committees, the commissions, activity of committees and commissions, cooperation
of committees and commissions.

Subject of research:

the system of public relations connected with formation

of committees and commissions of the Senate of Oliy Majlis, the organization of
their activity, participation of committees in legislative process and in supervisory-
informational work in an upper chamber, and also cooperation with committees and
commissions of the Legislative chamber and public authorities.

Purpose of work:

research of committees and commissions’ activity of the

Senate of Oliy Majlis, working out of offers and recommendations on perfection of
committees and commissions’ activity in realization of legislative and supervisory-
analytical powers of the Senate and in mutual relations of public authorities and state
governing bodies.

Methods of research:

historical, comparable-legal, formal-logic, statistical

and other methods of scientific knowledge.

The results obtained and their novelty:

first at monographic level the

theoretical, legal and practical questions connected with legal bases of committees
and commissions activity’s organization of the Senate of Oliy Majlis have been
investigated, conclusions, offers and recommendations in scientific-theoretical and
practical value are drawn.

Practical value:

the results of research can be used in perfection of the

corresponding legislation, concerning the committees and commissions activity’s
organization of the Senate of Oliy Majlis and as a source in studying of such
subjects as «Constitutional law of the Republic of Uzbekistan», «Constitutional law
of foreign countries», a training course «Parliamentary law of the Republic of
Uzbekistan» and in conducting of scientific research corresponding to jurisprudence.

Degree of embed and economic effectivity:

the results of research use in

perfection of regulatory legal acts directed on regulation of the Senate’s activity of
Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, its committees and commissions, and
preparation of textbooks and manuals for bachelor and Master’s degrees.

Field of application:

scientific researches on studying of the Senate’s activity

of Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan; lawmaking; educational activity in
legal educational institutions; increasing process of legal consciousnesses and
culture of the population.


References

Урозбаев С.О. Узбекистан Республикасида давлат ҳокимияти бўлиниши принципининг конституциявий асослари ва унинг қўлланилиши билан боғлиқ назарий-амалий жихатлари // “Узбекистан Республикаси Конституцияси - жамиятни янгилаш ва мамлакатни модернизация килиш асоси” мавзусидаги илмий-назарий анжуман материаллари. - Тошкент: ТДЮИ, 2005.-Б. 120-123.

Урозбаев С.О., Ахмедов Д.Қ., Ҳусаинов У.Ш. Парламент фаолиятида келишув комиссияси. - Тошкент: ТДЮИ, 2006. - 62 б.

Урозбаев С.О., Ахмедов Д.Қ., Ҳусаинов У.Ш., Ҳошимхонов A.M. Узбекистан Республикасида конун ижодкорлиги жараёни. -Тошкент: ТДЮИ, 2007. -Б. 9-11; 33^10; 52-73.

Урозбаев С.О., Ҳусаинов У.Ш. Парламент келишув комиссияси // Ҳукук ва бурч. - Тошкент, 2006. - №10-12. - Б. 78-80.

Урозбаев С.О. Парламент ислохотларининг давлат ва жамият ҳаётини ислох килишдаги ўрни // “Инсон, жамият ва давлат манфаатлари акс этган конун” мавзусидаги илмий анжуман материаллари. -Тошкент: ТДЮИ, 2008.-Б. 247-251.

Урозбаев С.О. Узбекистан Республикаси Олий Мажлиси Сената фаолиятининг хукукий асосларини такомиллаштириш масалалари // ТДЮИ ахборотномаси. - Тошкент, 2008. № 3. - Б. 15-17.

Урозбаев С.О. Узбекистан Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қонунчилик фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари //“Конституциявий ҳуқуқ” кафедраси ёш олимлар тўплами. - Тошкент, 2009.-№1. - Б. 11-14.

Урозбаев С.О. Олий Мажлис Сенати кўмита ва комиссиялари фаолиятини ташкил этиш тартиби // “Конституциявий ҳуқуқ” кафедраси ёш олимлар тўплами. - Тошкент, 2009. - №2. - Б. 22-24.

Урозбаев С.О. Олий Мажлис Сенати қўмита ва комиссияларига умумий тавсиф // ТДЮИ ахборотномаси. - Тошкент, 2009. - № 7. - Б. 32-33.

Урозбаев С.О. Олий Мажлис Сенатининг конунчилик ваколатларини амалга оширишда қўмиталар иштирокининг хукукий асослари И “Узбекистан мустақиллиги тараққиётининг ўзига хос йўли” мавзусидаги илмий-назарий анжуман материаллари. - Тошкент: ТДЮИ, 2009. - Б. 33-36.

Урозбаев С.О. Узбекистан Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмита ва комиссиялари фаолиятининг конституциявий-ҳуқукий асослари // “Узбекистан Республикасининг Конституцияси - жамият фаровонлиги ва тараққиётининг хукукий кафолати” мавзусидаги илмий-амалий анжуман материаллари. - Тошкент: ТДЮИ, 2009. - Б. 218-224.

Урозбаев С.О. Олий Мажлис Сенати кўмита ва комиссиялари, уларни шакллантиришнинг ҳуқуқий асослари // Ҳукук ва бурч. Тошкент, 2009. - №12. - Б. 44-46.

Урозбаев С.О. Сенат кўмиталарининг назорат-таҳлил соҳасидаги ваколатларини самарали ташкил этиш масалалари // ТДЮИ ахборотномаси. -Тошкент, 2010. - № 1. - Б. 31-33.

Урозбаев С.О. Узбекистан Республикаси қонунлари ва Олий Мажлис Сенати томонидан кабул килинадиган қарорларнинг ижросини назорат килишда Сенат кўмиталарининг иштироки // “Фан ва ёшлар” ТДЮИ аспирантлар тўплами. - Тошкент, 2010. №1- Б. 7-9.