ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК: 336 (575.1)
Маматов Бахадыр Сафаралиевич
КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ
МИКРОМОЛИЯЛАШ АМАЛИЁТИ ВА УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
08.00.07 - “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Иқтисод фанлари номзоди
илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент – 2010
2
Диссертация иши Тошкент Молия институтида бажарилган.
Илмий раҳбар:
Иқтисод фанлари доктори, профессор
Ваҳобов Алишер Восиқович.
Расмий оппонентлар:
Иқтисод фанлари доктори
Бобакулов Тулкин Ибодуллаевич;
Иқтисод фанлари номзоди
Таджибаева Дилдора Асомутдиновна.
Етакчи ташкилот:
Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки
Ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ҳузуридаги иқтисод
фанлари доктори илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича
Д.005.25.01 рақамли Бирлашган ихтисослашган кенгашнинг 2010 йил “___”
___________ соат ___ да ўтадиган мажлисида бўлади.
Манзил:
100 000, Тошкент шаҳри, Ҳ.Орипов кўчаси, 16-уй.
Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси
кутубхонасида танишиш мумкин.
Автореферат 2010 йил “____” _______________ да тарқатилди.
Бирлашган ихтисослашган
кенгаш илмий котиби, и.ф.н., доц.
Ф.И.Мирзаев
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Ўзбекистон иқтисодиѐтини барқарор суръатларда
ривожлантириш омилларидан бири кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик (КБХТ)
тараққиѐтини таъминлаш ҳисобланади. Ушбу соҳа бозор конъюнктураси
ўзгаришларига тез мослаша олиш, янги иш ўринларини яратиш орқали аҳоли
бандлигини таъминлаш ва даромад манбаларини яратиш, ўрта мулкдорлар синфини
шакллантириш каби хусусиятларга эгалиги билан ажралиб туради. Ўзбекистон
Республикаси Президенти И.А.Каримов ушбу масаланинг муҳимлиги тўғрисида
тўхталиб: “...нисбатан барқарор ва бозор конъюнктураси ўзгаришларига тез
мослашувчан, янги иш ўринлари яратиш имконини берадиган кичик бизнесни жадал
ривожлантириш масаласини ҳал этиш бизнинг шароитимизда ҳамон муҳим аҳамиятга
молик масала бўлиб қолмоқда”.........“кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
корхоналарига 2010 йилда кредит ресурслари ажратиш миқдорини 1,4 баробар
кўпайтириш, микрокредитлар ҳажмини 1,3 баробарга ошириш”....“Кичик бизнеснинг
ялпи ички маҳсулотдаги улушини 2010 йилда 52,5 фоизга етказиш вазифаси
қўйилмоқда”
1
, деб таъкидлаган эдилар. Ушбу билдирилган фикрлар КБХТ
субъектларини микромолиялаш амалиѐтини такомиллаштириш масаласига ҳам
бевосита даҳлдор ҳисобланади.
Ривожланган мамлакатларда кичик ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиѐтнинг
асосини ташкил этиб, бутун иқтисодиѐтнинг муваффақиятли ривожланишига бевосита
таъсир кўрсатмоқда. Бу мамлакатларда кичик ва хусусий тадбиркорликнинг улуши
ялпи ички маҳсулотда (ЯИМ) 50-60 фоизни, умумий бандликда 54-78 фоизни ва жами
корхоналарда 97-99 фоизни ташкил қилади
2
. Мамлакатимизда КБХТни янада
ривожлантириш орқали унинг ЯИМдаги улушини ошириш, аҳолини иш билан банд
этиш, уларнинг реал даромадларини кўпайтириш ва турмуш фаровонлигини
яхшилашда микромолиялаш муҳим аҳамият касб этади. Микромолиялаш аҳолини
камбағалликдан халос этиш, меҳнатга лаѐқатли, иқтидорли аҳоли қатламини ишга жалб
этиш орқали ўз ғоя ва янгиликларини рўѐбга чиқариш билан даромад олиш
манбаларини кенгайтириш асосида турмуш фаровонлигини яхшилаш, кичик ва
хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўли билан жамиятнинг ижтимоий-
иқтисодий фаол субъектларига айланишига имкон беради. Зеро, микромолиялашнинг
ижтимоий-иқтисодий аҳамиятини инобатга олиб, Бирлашган миллатлар ташкилоти
томонидан 2005 йилни “Халқаро микромолиялаш йили”
3
деб эълон қилинганлиги
умумдавлат кўламида унинг ўзига хос мақомини кучайтиради.
Ўзбекистонда бандликни таъминлаш, жамият даромадларининг номутаносиблиги
каби ижтимоий-иқтисодий муаммолар ечими КБХТ субъектларини микромолиялаш
амалиѐтининг нақадар ривожланганлигига боғлиқ бўлади. Ҳозирда республикамизда
микромолиявий хизматлар кўрсатувчи барча молия-кредит институтлари ушбу хизмат
турига бўлган жами талабнинг бор-йўғи 9 фоизини қондира олган
4
. Ҳисоб-китобларга
кўра, 2002-2009 йилларда тижорат банклари томонидан барча молиялаш манбалари
ҳисобидан КБХТ субъектларига кўрсатилган микромолиявий хизматларнинг ЯИМдаги
улуши ўртача 0,5 фоизни, тижорат банклари жами кредит қўйилмалари таркибидаги
улуши ўртача 2,0 фоизни ташкил қилган. Экспертлар хулосаcига кўра, “Ўзбекистонда
микрокредитлаш тақчиллиги ушбу бозор хизматлари билан қамраб олинганларга
1
Каримов И. А. Асосий вазифамиз - Ватанимиз тараққиѐти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. –Тошкент,
Ўзбекистон, 2010. - Б. 63-64.
2
Лапуста М. Г. Малое предпринимательство: Учебник. - М.: ИНФРA-М, 2008. - С. 567.
http://www.review.uz/page/article сайти.
4
Микрофинансирование в Узбекистане: текущее состояние и перспективы развития. Aналитическая записка. Русская версия.
Нью-Йорк и Женева. Представительство ПРООН в Узбекистане. 2006. - С. 6.
4
нисбатан 40 миллион АҚШ долларидан зиѐд миқдорни ташкил этади”
5
.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, КБХТ субъектларини микромолиялаш амалиѐтини
такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишнинг
зарурлиги мавзуни мустақил диссертацион тадқиқот объекти сифатида ўрганиш
заруриятини юзага келтиради ва ушбу ишнинг долзарблигини белгилайди.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
КБХТни ташкил этилиши ва
ривожланишини айрим жиҳатлари Й. Шумпетер, А. Хоскинг, Р. Хизрич, М. Питерс, Ф.
Хайек, К. Дж. Лембденларнинг илмий асарларида
6
тадқиқ қилинган.
КБХТ фаолиятини ривожлантириш, уни кредитлаш, молиявий таъминлаш ва
микромолиялаш муаммолари хорижлик ва маҳаллий иқтисодчи-олимлар томонидан
ўрганилиб келинмоқда. Хорижлик иқтисодчи-олимлардан А. Бусыгин, Е. Васильева, М.
Овчиян, В. Ломовцев, Р. Гриб, М. Юнус, А. Муравьев, А. Игнатев, А. Крутик,
В.Набатников, Б. Райзберг, Ю. Рубина, В. Рубе, П. Роуз, Н. Сирополис, С. Смирнов, А.
Таев, О. Лаврушин, М. Лапуста, Т. Минакова ва бошқаларнинг илмий ишларини
7
шулар жумласига киритиш мумкин.
Ўзбекистонда сўнгги йилларда КБХТ фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш ва
микромолиялашнинг айрим жиҳатлари иқтисодчи-олимлардан Ш. Абдуллаева,
Ё.Абдуллаев, А. Ваҳобов, О. Иминов, Ф. Муллажонов, Т. Маликов, О. Олимжонов, Н.
Ҳайдаров, Қ.
Муфтайдинов, Д.
Таджибаева, А.
Ўлмасов, Т. Қоралиев, С. Ғуломов, Ф.
Додиев илмий-тадқиқот ишларида
8
ѐритилган. Микрокредитлашнинг ўзига хос айрим
хусусиятлари эса М.
Ҳакимова, Р.
Ғуломов, З.
Мурадова, Ё.
Переверзева, А.Погребняк ва
Х. Шукуроваларнинг илмий ишларида акс эттирилган
9
.
Сўнгги йилларда олиб борилган илмий тадқиқот ишларида КБХТ субъектлари
5
Кредитование в интересах клиента. //Экономическое обозрение. - Ташкент, 2007. №9. - С. 11.
6
Шумпетер Й. A. Теория экономического развития. Капитализм, социализм и демократия. - М.: Эксмо, 2007. - 864 с.; Хоскинг
A. Курс предпринимательства. - М.: Дело, 1993. - 230 с.; Хизрич Р., Питерс М. Предпринимательство. - М.: Дело, 1991. - 159 с.;
Хайек Ф. Ф. Познание, конкуренция и свобода. Aналогия сочинений. - М.: Пневма, 1990. - 309 с.; Лембден К. Дж. Финансы в
малом бизнесе. Пер. с анг. - М.: Финансы и статистика, 1992. - 200 с.
7
Бусигын A. В. Предпринимательство. Основной курс: Учебник для вузов. - М.: ИНФРA-М, 1997. - 608 с.; Васильева Е. Н.,
Овчиян М. Р., Ломовцев В. В. Aнализ нормативно-правовой базы, регламентирующий микрофинансовую деятельность в
России. - Смоленск: Библиотека микрофинансирования, 2001. - 43 с.; Гриб Р. Б. Развитие сектора микрофинансирования в
Российской Федерации. Aвтореф. дисс. на соис. учен. степ. к.э.н. - Волгоград: ВГУ, 2008. - 30 с.; Yunus M. Banker to the poor:
Microlending and the battle against world powerty. New York: Public Affairs, 1999.; Муравьев A. И., Игнатев A. М., Крутик A. Б.
Малый бизнес: экономика, организация, финансы /Учеб. пос. для вузов. -2-е изд., перераб. и доп. - СПб.: Бизнес-пресса, 1999. -
608 с.; Набатников В. М. Организация предпринимательской деятельности / Серия «Высшее образование»: - Ростов н/Д:
Феникс, 2004. - 256 с.; Райзберг Б. A. Основы экономики предпринимательства. - М.: Знание, 1995. - 206 с. Основы бизнеса
/Под.ред. Ю .Б. Рубина. Учебник. 6-е изд., перераб. и дополн. - М.: Маркет ДС Корпорейшн, 2005. - 784 с.; Рубе В. A. Малый
бизнес: история, теория, практика. - М.: ТЕИС, 2000. - 231 с.; Роуз П. С. Банковский менеджмент. Пер. с англ. со 2-изд. - М.:
Дело ЛТД, 1995. - 768 с.; Сирополис Николас К. Управление малым бизнесом. Руководство для предпринимателей: Пер. с англ.
- М.: Дело, 1997. - 672 с.; Смирнов С. A. Малое предпринимательство: общественная поддержка и содействию развития. - М.:
ЭБТ-Контур, 1999. - 160 с.; Таев A. Г. Развитие финансовой среды предпринимательства на муниципальном мезоуровне.
Aвтореф. дисс. на соис. учен. степ. к.э.н. - Волгоград: ВГУ, 2007. - 21 с.; Лаврушин О. И. Банковское дело. - М.: Финансы и
статистика, 2005. - 672 с.; Лапуста М. Г. Малое предпринимательство: Учебник. - М.: ИНФРA-М, 2008. - 685 с.; Минакова Т. В.
Стратегия и развития малых и средних предприятий промышленности в условиях социально ориентированной экономики.
Aвтореф. дисс. на соис. учен. ст.. к.э.н. - М.: МГУ, 2008. - 26 с.
8
Aбдуллаева Ш. З. Банк рисклари ва кредитлаш. - Т.: Молия, 2002. - 304 б.; Aбдуллаев Ё. A., Юлдашев Ш. A. Малый бизнес и
предпринимательство: Учебник. - Т.: Иқтисод-молия, 2008. - 340 с.; Ваҳобов A. В., Жамолов Х. Н. Банковское кредитование
малого бизнеса: особенности и проблемы современной практики. Халқаро илмий-амалий конференция. - Т.: ТМИ, 2004. 264-
268-б.; Иминов О. К. Кредитный механизм в современных условиях. Моногр. - Т.: ТГЭУ, 2000. - 102 с.; Муллажонов Ф. М. Банк
тизимидаги ўзгаришларни чуқурлаштириш - устувор вазифамиз // Бозор, пул ва кредит, - Тошкент, 2005. - № 8. – Б. 3-10.;
Маликов Т. С., Олимжонов О. О. Молиявий менежмент. - Т.: Aкадемия, 1999. - 192 б.; Муфтайдинов Қ. Иқтисодиѐтни
эркинлаштириш шароитида тадбиркорликни ривожлантириш муаммолари. И.ф.д. илм. дар. олиш учун ѐзил. дисс. автореф. -
Aндижон, 2004, - 40 б. Таджибаева Д. А. Микрокредитование в системе кредитных отношений (на примере Республики
Узбекистан). Автореф. на соиск. учен. степ. канд. экон. наук. - Ташкент, 2004. - 25 с.; Ўлмасов A., Ваҳобов A. Иқтисодиѐт
назарияси: Дарслик. - Т.: Шарқ, 2006. - 408 б.; Қоралиев Т. М, Яхшибоев Ғ. Қ. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни
молиявий таъминлаш механизми. Моногр. - Т.: Aкадемия, 2006. - 118 б.; Ғуломов С. С. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик:
ташкил этиш, режалаштириш, бошқариш. - Т.:Фан ва технологиялар, 2005. - 444 б.; Додиев Ф. У. Микромолиялаштиришнинг
аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини оширишдаги ўрни. Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизими: ҳолати, таркиби ва ислоҳ
этиш йўналишлари: Илмий ишлар тўплами. - Тошкент: БМА, 2007.
9
Микрокредитование: перспективы развития в Узбекистане // Экономическое обозрение. - Ташкент, 2001. - № 2. - С. 4-21.
5
молиявий ҳолатини барқарорлаштириш, молиявий қўллаб-қувватлаш ва молия-кредит
механизмини такомиллаштириш масалалари умумий тарзда тадқиқ этилган. Булар
жумласига У.
Азизов, Ғ.
Яхшибоев, Ш.
Аҳмаджонов, Р. Юнусов ва Р.Омоновларнинг
илмий-тадқиқот ишларини
10
киритиш мумкин. Шу билан бирга, иқтисодиѐтни
модернизациялаш ва ривожлантириш, КБХТ субъектларини микромолиялаш амалиѐти
ва уни такомиллаштириш масалалари мамлакатимиз иқтисодчи-олимлари томонидан
яхлит, комплекс тарзда махсус илмий-тадқиқот объекти сифатида ўрганилмаган.
Диссертациянинг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги.
Тадқиқот иши Тошкент Молия институтининг илмий-тадқиқот ишлари режасига
мувофиқ бажарилган.
Тадқиқот мақсади
- КБХТ субъектларини микромолиялаш амалиѐтини
такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан
иборат.
Тадқиқот вазифалари:
-
“бизнес”, “тадбиркорлик”, “хусусий тадбиркорлик”, “микромолиялаш”,
“микрокредитлаш” тушунчаларининг мазмун-моҳиятини ѐритиш ва тавсифлаш,
КБХТнинг ўзига хос хусусиятларига аниқликлар киритиш, мазкур соҳанинг
ривожланиш тенденцияларини ѐритиш;
-
микромолиялаш тизимини, КБХТ субъектларини микромолиялашнинг назарий-
ҳуқуқий, ташкилий-иқтисодий асослари ва ўзига хос хусусиятларини тадқиқ этиш;
-
КБХТ фаолиятини микромолиялашни ташкил этиш юзасидан хорижий
мамлакатлар тажрибаларини ўрганиш ва миллий иқтисодиѐтда уларни қўллаш
юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш;
-
тижорат банклари, бюджетдан ташқари жамғармалар, хорижий кредит
линиялари ва нобанк кредит ташкилотлари маблағлари ҳисобига КБХТ субъектларини
микромолиялаш амалиѐтини таҳлил қилиш;
-
инқирозга қарши чоралар дастурини амалга ошириш шароитида КБХТ
субъектларини микромолиялаш амалиѐтидаги муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал
этишга қаратилган илмий таклифлар ишлаб чиқиш;
-
Ўзбекистонда
КБХТ
субъектларини
микромолиялаш
амалиѐтини
такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот объекти
республикадаги КБХТ субъектларини микромолиялаш
фаолияти.
Тадқиқот предмети
- КБХТ субъектларини микромолиялаш жараѐнида вужудга
келадиган иқтисодий (молиявий) муносабатлардан иборат.
Тадқиқот методлари.
Диссертацияда илмий абстракциялаш, қиѐсий таҳлил,
гуруҳлаш, тизимли ѐндошув, иқтисодий-статистик таҳлил, корреляцион таҳлил
усулларидан фойдаланилди.
Тадқиқот гипотезаси
. Гуруҳ кафолати асосида микромолиялаш амалиѐтини
жорий этиш ва кичик бизнес инновация лойиҳаларини венчурли молиялаштиришни
қўллаш КБХТ субъектларини микромолиялашни ривожлантиришга хизмат қилиши
мумкин.
Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар:
-
илғор хориж тажрибаларига асосланиб, гуруҳ кафолати асосида микромолиялаш
10
Aзизов У. Қ. Тижорат банклари томонидан кичик ва ўрта бизнесни молиялаштиришни такомиллаштириш масалалари. И.ф.н.
илм. дар. олиш учун ѐзил. дисс. автореф. - Т.: ТМИ, 2004. - 21 б.; Яхшибоев Ғ. Қ. Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорликни молиявий таъминлаш масалалари. И.ф.н. илм. дар. олиш учун ѐзил. дисс. автореф. - Т.: ТМИ, 2005. -
23 б.; Aҳмаджонов Ш. Х. Хусусий секторни самарали молиялаштириш масалалари. И.ф.н. илм. дар. олиш учун ѐзил. дисс.
автореф. - Т.: ТМИ, 2007. - 21 б. Юнусов Р. М. Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес субъектларини молия-кредит
механизмини такомиллаштириш йўллари. И.ф.н. илм. дар. олиш учун ѐзил. дисс. автореф. - Т.: ТДИУ, 2008. -19 б.; Омонов Р.
М. Региональный механизм финансово-экономического обеспечения потребностей малого бизнеса. Автореф. на соиск. учен.
степ. канд. экон. наук. - Т.: БМA, 2009. - 21 с.
6
амалиѐтини изчил ривожлантиришнинг зарурлиги асослаб берилган;
-
“Кичик бизнес кафолат фонди”ни ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги
асосланган;
-
микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотларда махсус мониторинг
гуруҳи фаолиятини ривожлантириш асослаб берилган;
-
КБХТ субъектларини микромолиялаш амалиѐтидаги ўзига хос муаммолар
аниқланган ва уларни бартараф этишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар
берилган;
-
КБХТ субъектларини микромолиялашни ривожлантириш концепциясини амалга
ошириш чора-тадбирлари дастури ишлаб чиқилган.
Илмий янгилиги:
- “бизнес”, “тадбиркорлик”, “хусусий тадбиркорлик”, “микромолиялаш” ва
“микрокредитлаш” тушунчаларига муаллифлик ѐндашуви ишлаб чиқилган ва
асосланган, КБХТнинг ўзига хос хусусиятларига аниқликлар киритилган, тавсифланган,
таснифланган ва ривожланиш тенденциялари аниқланган;
- КБХТ фаолиятининг шаклланиш ва тараққиѐт босқичлари тадқиқ этилган;
- микромолиялаш тизими, КБХТ субъектларини микромолиялашнинг ўзига хос
хусусиятлари, зарурлиги, аҳамияти ва уни ривожлантириш омиллари назарий жиҳатдан
асослаб берилган;
-
хорижий мамлакатларнинг КБХТни микромолиялаш борасидаги илғор
тажрибаларидан ижобий фойдаланиш юзасидан амалий тавсиялар берилган;
- тижорат банклари ва нобанк кредит ташкилотларининг КБХТ субъектларини
микромолиялаш имкониятларини кенгайтириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар
ишлаб чиқилган;
- тижорат банклари томонидан КБХТ субъектларини микрокредитлаш ҳажмлари
билан кичик бизнеснинг мамлакат ЯИМдаги улуши орасидагиги корреляцион
боғлиқлик илмий жиҳатдан асосланган;
- инқирозга қарши чоралар дастурини амалга ошириш шароитида КБХТ
субъектларини микромолиялаш амалиѐтидаги ўзига хос муаммолар аниқланган ва
уларни ҳал этишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган;
- КБХТ субъектларини микромолиялашнинг ривожлантириш концепциясини
амалга ошириш чора-тадбирлари дастури ишлаб чиқилган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқотда ишида
олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялардан КБХТ субъектларини микромолиялашга
оид
илмий-тадқиқот
ишларини
янада
чуқурлаштиришда,
молия-кредит
муассасаларининг
КБХТ
субъектларини
микромолиялаш
амалиѐтини
такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқишда, кичик бизнесни
микромолиявий қўллаб-қувватлаш дастурларини яратиш ва микромолиялаш
амалиѐтини такомиллаштиришда фойдаланиш мумкин.
Диссертация материалларидан олий ўқув юртларида “Кичик бизнес ва
тадбиркорлик”, “Кичик
бизнес
ва
хусусий
тадбиркорлик
лойиҳаларини
молиялаштириш” фанлари ўқув дастурларини такомиллаштиришда ва ўқув жараѐнида
фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Тадқиқот жараѐнида олинган илмий хулоса
ва амалий тавсиялар Credit-Express кредит уюшмаси (2010 йил 20 январдаги 28-сонли
далолатнома) ва “Микрокредитбанк” ОАТБ (2009 йил 10 сентябрдаги 09-21/3990-сонли
далолатнома) томонидан амалиѐтга жорий қилиш учун қабул қилинган. Тадқиқот
материаллари ва ғояларидан Тошкент Молия институтида (2008 йил 29 декабрдаги
далолатнома) ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда
фойдаланилмоқда.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Диссертациянинг асосий натижалари “Ўзбекистон
7
иқтисодиѐтини эркинлаштириш: муаммолар ва ҳал қилиш йўллари” (Тошкент, 2002),
“Ўзбекистон Республикаси молия тизими тараққиѐтининг долзарб муаммолари ва
истиқболлари” (Тошкент, 2006), “Ўзбекистон банк тизимини ислоҳ қилиш ва
эркинлаштиришнинг асосий йўналишлари” (Тошкент, 2004), “Инвестицион ва
инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш, самарадорлигини баҳолаш ва уларни амалга
ошириш” (Тошкент, 2006) халқаро илмий-амалий конференциялари, “Банк тизимини
ислоҳ қилиш ва эркинлаштиришнинг устувор йўналишлари” (Тошкент, 2005),
“Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда молиянинг роли” (Тошкент,
2009), “Трансформация экономических отношений в условиях преодоления
последствий глобального финансово-экономического кризиса” (Ташкент, 2010) халқаро
илмий-амалий конференцияларда маъруза кўринишида баѐн қилинган ва маъқулланган.
Диссертация иши Тошкент Молия институти кафедралараро илмий семинар ва
Ўзбекистон
Республикаси
Банк-молия
академияси
ҳузуридаги
Бирлашган
ихтисослашган кенгаш қошидаги илмий семинар мажлисларида муҳокама қилинган ва
ҳимояга тавсия этилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертация иши натижалари бўйича 1 та
ўқув қўлланма, 12 та илмий мақола ва 5 та маъруза тезисларда ўз аксини топган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Тадқиқот иши таркиби кириш, учта боб,
хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати ва 18 та иловадан ташкил
топган. Диссертация матни 138 саҳифадан иборат бўлиб, унда 14 та жадвал, 11 та расм,
1 та формула келтирилган.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Иқтисодий адабиѐтда “тадбиркор” тушунчаси биринчи марта 1723 йилда Парижда
нашрдан чиққан “Умумий тижорат луғати”да қўлланилган ва унда “тадбиркор” деганда
“ишлаб чиқариш ва объектлар қурилиши бўйича мажбуриятни ўз зиммасига олган
шахс”
11
тушунилган. Ушбу тушунча хусусида иқтисодий адабиѐтларда турли қарашлар
мавжуд.
А. Бусыгин тадбиркорликни “фойда олиш мақсадидаги иқтисодий фаолликнинг
махсус тури”
12
сифатида таърифлайди.
Н. Сирополис тадбиркорликни жонли, динамик фаолият ҳисоблаб, тадбиркорни
ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этувчи, уни бошқарувчи ва барча мавжуд
рискни ўзига олувчи шахс сифатида талқин қилади ва унинг қуйидаги муҳим
хусусиятларини кўрсатиб беради: аниқ мақсадларни кўзлаш; новаторлик; фаолиятнинг
рисклилиги; ўзига ишониш; қатъиятлилик; жавобгарлик
13
.
М. Лапуста, Ю. Старостин тадқиқотларида “кичик тадбиркорлик - қонунчиликда
белгиланган меъѐрларга мувофиқ бозор иқтисодиѐти субъектлари томонидан
тадбиркорлик фаолиятининг амалга оширилиши”
14
, деб қайд этилган.
А. Ўлмасов, А. Ваҳобовлар фикрича, “тадбиркорлик моҳиятан бизнеснинг асосий
тури. Аммо ҳар қандай бизнесни тадбиркорлик деб бўлмайди. Бунинг учун бизнес
яратувчилик белгиларига эга бўлиши лозим”
15
.
“Экономикс” дарслигининг муаллифлари Макконелл К. Р., Брюс Л. фикрича,
“кичик бизнес - бу шундай соҳаки, у товарлар ва хизматлар ишлаб чиқарилиши
жараѐнида ер ресурслари, капитал ва меҳнатни бирлаштириш бўйича ташаббусни ўз
11
Основы бизнеса / Под.ред. Ю. Б. Рубина. Учебник. 6-е изд. - М.: Маркет ДС Корпорейшн, 2005. - С. 47.
12
Бусигын A. В. Предпринимательство, начальный курс. - М.: НИРП, 1992. - С. 17.
13
Сирополис Николас К. Управление малым бизнесом. Руководство для предпринимателей: Пер. с англ. - М.: Дело, 1997. - С.
50-60.
14
Лапуста М. Г., Старостин Ю. Л. Малое предпринимательство. - М.: ИНФРA-М, 1997. - С. 5.
15
Ўлмасов A., Ваҳобов A. Иқтисодиѐт назарияси: Дарслик. - Т.: Шарқ, 2006. - Б. 142.
8
зиммасига олади, шу билан бирга бизнесни юритиш жараѐнида асосий қарорларни
қабул қилади. Шунингдек, кичик бизнес янгилик яратувчи бўлиб, тижорат асосида янги
маҳсулотлар, янги ишлаб чиқариш технологиялари ѐки бизнесни ташкил этишнинг янги
шаклларини ишлаб чиқаришга интилувчи, рискли фаолиятдир”
16
.
Фикримизча, мавжуд қонунчиликка мувофиқ моддий, молиявий ва меҳнат
ресурсларидан унумли фойдаланиш, ўз тажрибаси ва билими, яратувчанлик ва риск
асосида фойда олишга қаратилган ташаббускор фаолиятни –
тадбиркорлик
; амалдаги
қонунлар доирасида ҳар қандай фаолият билан шуғулланиб, шу жумладан, товар ва
хизматлар яратиш орқали фойда олишга қаратилган иқтисодий фаолиятни -
бизнес
;
тадбиркорлик субъектларининг қонун доирасида ўз ва ўзга маблағлар ҳамда
интеллектуал салоҳияти эвазига яратувчанлик ва риск асосида турли иқтисодий
ўзгаришларга тез мослашувчи, аҳолининг талабини қондирувчи маҳсулотлар (иш,
хизмат) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали фойда олишга қаратилган ташаббускор
фаолиятни -
хусусий тадбиркорлик
, деб таърифланишини ўринли деб ҳисоблаймиз.
Тадбиркорлик яратувчанлик хусусияти билан бизнесдан фарқланади ва “кичик” сўзи
мулк шаклини эмас, аксинча корхона кўламини тавсифлайди, холос.
Кичик бизнеснинг муҳим белгиларидан бири ўз ишига, мулкига бевосита эгалик
қилишда намоѐн бўлади. Тадқиқот натижаларидан келиб чиқиб, мазкур соҳанинг ўзига
хос хусусиятларини алоҳида ажратиб, қуйидагича тасвирлаш мумкин (1-расм).
1-расм. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўзига хос хусусиятлари
17
16
Макконелл К. Р., Брюс Л. Экономикс. Т-1., - М.: Дело, 1992. - С. 38.
17
Тадқиқот натижалари асосида муаллиф томонидан тузилган.
КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИНГ
ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
МУҲИМ БЕЛГИЛАРИ
Жамиятда
ижтимоий-сиѐсий
барқарорликни
кафолотловчи бош омил – мулкдорлар синфини
шакллантиради.
Тижорат сирига эга бўлиш, фойда олишга
интилиш, ўзаро алоқаларда наф кўриш, максимал
даражада ахборотга эга бўлиш
Ташаббускорлик,
янгиликка
интилувчан,
яратувчанлик,
ижодкорлик,
имкониятларни
излаш, қатъиятлилик, тиришқоқлик, жўшқинлик
Иқтисодий хатар, таҳликага асосланганлик,
иқтисодий хатти-ҳаракатлар учун масъулиятни ўз
зиммасига олиш, жавобгарлик, ҳалоллик
Иқтисодий эркинлик, мустақиллик, муайян
мулкчиликка таяниш, эгалик қилиш
Бошқариш кўникмаларига эга бўлиш, аниқ мақсад
сари интилиш
Ресурслардан
самарали
фойдаланиш,
самарадорликка эришиш, сифатни кўзлаб иш
юритиш, рақобатбардошлик
Рақобат
муҳитини
юзага
келтиради,
иқтисодиѐтнинг турли секторлари ўртасидаги
ўзаро алоқаларни яхшилашга ѐрдам беради
Тузилишига кўра ихчамлиги сабабли, йирик
корхоналарга нисбатан бозор талабларига тезроқ
мослашади, талабни тезкорлик билан қондиради.
Янги
иш
ўринларини
яратиш,
бандликни
таъминлаш ва аҳоли реал даромадларини кўпайтириш
асосида
мамлакат
ҳудудлари,
шаҳар
ва
туманларидаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни
ижобий ҳал этишга кўмаклашади
Якка
тартибдаги
меҳнат
фаолиятини
ривожлантиради,
оилавий
пудратни
шакллантиради, касаначилик фаолиятини орқали
аҳолининг турмуш фаровонлигини яхшилайди
САЛБИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ:
Бошланғич маблағларга эга эмаслиги, қўшимча
молиявий маблағлар ва кредитларни жалб
этишдаги қийинчиликлар, хўжалик юритиш
шароитларининг ўзгаришига таъсирчанлиги, риск
даражасининг юқорилиги, шартномалар тузишда
хўжалик ҳамкорларининг ўзаро ишончсизлиги ва
шу кабилар
ТАРКИБИЙ ТУЗИЛИШИ:
-якка тартибдаги тадбиркорлик;
- микрофирмалар;
- кичик корхоналар;
- деҳқон-фермер хўжаликлари ва
бошқалар
АФЗАЛЛИКЛАРИ
9
Мустақиллик шароитида КБХТни ривожлантириш жараѐни иқтисодиѐтни
босқичма-босқич тузилмавий янгилаш, уни эркинлаштириш, хусусий сектор ролини
ошириш билан узвийликда амалга оширилди. Бунинг натижасида мазкур соҳада
ижобий ютуқ ва иқтисодий ўсишга эришилганлигини кўриш мумкин (2-расм).
Муаллиф фикрича, КБХТ тараққиѐти мазкур соҳани молиявий қўллаб-қувватлаш
даражаси ва механизмига боғлиқ бўлади. Шу жиҳатдан олганда, кичик ҳажмдаги
молиявий ресурслар билан таъминлашнинг махсус самарали шакли ҳисобланган
микромолиялаш устувор аҳамият касб этади.
Тадқиқот ишида “микромолиялаш” тушунчасига: кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик субъектлари билан микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар
ўртасидаги махсус молия-кредит ва ҳуқуқий муносабатлар микромолиялаш, деб тавсиф
берилди. Лекин, бу сўнгги таъриф ҳисобланмайди, чунки микромолиялашни тадқиқ
этиш жараѐнида унинг янги белгилари ва хусусиятлари юзага чиқиши мумкин.
2-расм. Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг
мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши, фоиз ҳисобида
18
Фикримизча, КБХТ субъектларини микромолиялаш ва уни ташкил этиш объектив
иқтисодий қонуниятларга асосланиши лозим. Микромолиялаш тизимида молиявий
муносабатлар базис сифатида қатнашиб, бошқа қисмлар устқурма ҳисобланади.
Микромолиявий муассасалар эса тизимнинг бошқа қисми сифатида қатнашади, яъни у
барча пул ва кредит оқимларини бошқариб туради. Микромолиялаш тизими қуйидаги
тўртта қисмни мужассамлаштира олгандагина яхлит ва объектив бўлади:
микромолиявий
муассасалар
ва
микромолиявий
хизматлар
кўрсатувчи
инфратузилмалар; микромолиялаш тартиби; микромолиялаш йўналишлари ва
объектлари; микромолиялаш манбалари ва усуллари. Бу таркибий қисмлар ўзаро
алоқадорликка эга ва бир бутунликни ифодалайди.
Тадқиқот ишида КБХТ субъектларини микромолиялашнинг хориж тажрибалари
таҳлил этилган. Таҳлиллар кўрсатишича, ривожланган мамлакатларда КБХТни қўллаб-
қувватлаш, умумий кўринишда, давлат кафолатлари, солиқ имтиѐзларининг жорий
этилганлиги,
махсус
молия-кредит
институтларининг
мавжудлиги,
давлат
дастурларининг фаол амалга оширилиши кабилар билан хусусиятланади.
Ривожланаѐтган мамлакатларда эса микромолиялашдан КБХТни ва кам таъминланган
аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш ҳамда камбағалликка қарши курашиш қуроли
сифатида фойдаланилмоқда. Бу йўналиш нодавлат ташкилотлари, ихтисослашган
давлат ташкилотлари томонидан амалга оширилиб, бунда КБХТ субъектларига
молияни бошқариш, менежмент ва маркетинг соҳалари, махсус техник ѐрдам ва шу
кабилар бўйича кенг кўламли қўллаб-қувватлаш амалга оширилмоқда, микрокредитлаш
маслаҳат-ўқитиш хизматлари билан бирга ташкил этилган.
18
Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг статистик маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.
10
Ўтиш иқтисодиѐти мамлакатларида микромолиялаш янгилик ҳисобланса-да, ундан
аҳолининг иқтисодий фаол қатламини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва ҳар
томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадларида
фойдаланилмоқда. Шунингдек, соҳа ривожини таъминлашда халқаро ѐки хорижий
молиявий ташкилотлар маблағларини жалб қилишга қаратилмоқда.
Микромолиялаш хусусиятларига кўра, юридик шахс мақомига эга бўлган кичик
бизнес субъектларининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш манбалари ва
миқдори бир мунча юқоридир. Буни 1-жадвал маълумотларидан кўриш мумкин.
1-жадвал
Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини
микромолиялаш хусусиятлари
19
Микромолиявий
хизматлар
кўрсатувчи
ташкилотлар
Микромолиявий хизматлар
тури
суммаси
фоиз
ставкаси
муддати
алоҳида шартлар ва имтиѐзлар
Юридик шахс мақомига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари
Микрокредитбанк
бошланғич сармояни
шакллантиришга
йўналтирилган
микрокредитлар
энг кам иш
ҳақининг 200
баробаригача
миқдорида
йиллик
3,0%
18 ойгача
тадбиркорлик субъектларининг
давлат рўйхатидан ўтканига 6
ойдан ошмаслиги лозим
фаолиятини кенгайтириш
ва айланма маблағларни
тўлдиришга
микрокредитлар
энг кам иш
ҳақининг 500
баробаригача
миқдорида
йиллик
7,0%
24 ойгача
имтиѐзли микролизинг
хизматлари
энг кам иш
ҳақининг 2000
баробаригача
миқдорида
йиллик
5,0%
3 йилгача
Тижорат
банклари
бошланғич сармояни
шакллантиришга
қаратилган
микрокредитлар
энг кам иш
ҳақининг 300
баробаригача
миқдорида
йиллик
2,3%
18 ойгача
тадбиркорлик субъектларининг
давлат рўйхатидан ўтканига 6
ойдан ошмаслиги лозим
ишлаб чиқаришни
кенгайтириш ва
фаолиятини
ривожлантириш
10000 АҚШ
долл.
миқдорида
йиллик
4,7%
2 йилгача
50 фоизи нақд пул шаклида
Деҳқон ва фермер
хўжаликларини
қўллаб-қувватлаш
жамғармаси
бошланғич сармояни
шакллантиришга
микрокредитлар
энг кам иш
ҳақининг 150
баробаригача
миқдорида
йиллик
2,3%
3 йилгача
тадбиркорлик субъектларининг
давлат рўйхатидан ўтканига 6
ойдан ошмаслиги лозим
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари
Микрокредитбанк
бошланғич сармояни
шакллантиришга
микрокредитлар
энг кам иш
ҳақининг 50
баробаригача
миқдорида
йиллик
3,0%
18 ойгача
тадбиркорлик субъектларининг
давлат рўйхатидан ўтканига 6
ойдан ошмаслиги лозим
Тижорат
банклари
чорвачиликни
ривожлантиришга
микрокредитлар
энг кам иш
ҳақининг 80
баробаригача
миқдорида
йиллик
14%
3 йилгача
кам таъминланган оилаларга,
нақд пул шаклида
ишлаб чиқаришни
ривожлантириш ва
фаолиятини
кенгайтиришга
микрокредитлар
5000 АҚШ
долл.
Миқдорида
йиллик
4,7%%
2 йилгача
50 фоизи нақд пул шаклида
Бандликка
кўмаклашувчи
жамғарма
чорвачиликни
ривожлантиришга
микрокредитлар
энг кам иш
ҳақининг 80
баробаригача
миқдорида
йиллик
3,5%
3 йилгача
фақат кам таъминланган
оилаларга, нақд пул шаклида
оилавий тадбиркорлик
субъектларига
микрокредитлар
энг кам иш
ҳақининг 150
баробаригача
миқдорида
йиллик
3,5%
2 йилгача
давлат рўйхатига олиш вақтида
бериладиган гувоҳномада
оилавий тадбиркорлик шакли
эканлиги кўрсатилиши керак, 6 ой
имтиѐзли давр
19
Тадқиқот натижалари асосида муаллиф томонидан тузилган.
11
Сўнгги йилларда ҳукуматимиз томонидан КБХТни молиявий қўллаб-қувватлаш
бўйича амалга оширилаѐтган тадбирлар натижасида мазкур соҳага тижорат банклари
томонидан берилаѐтган кредитлар ва кўрсатилаѐтган микромолиявий хизматлар
ҳажми йилдан-йилга ўсиб бормоқда (3-расм).
265
294
354
419,9
547,4
743,7
1250,8
1851,7
36,9
40,6
43,1
45,4
64,9
110
252
322
0
200
400
600
800
1000
1200
1400
1600
1800
2000
2002 й.
2003 й.
2004 й.
2005 й.
2006 й.
2007 й.
2008 й.
2009 й.
Тижорат банклари томонидан барча манбалар ҳисобидан кичик бизнесга ажратилган кредитлар
Тижорат банклари томонидан барча манбалар ҳисобидан кичик бизнесга кўрсатилган микромолиявий хизматлар
3-расм. Ўзбекистонда тижорат банклари томонидан барча манбалар ҳисобидан кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорлик субъектларига берилган кредитлар ва микромолиявий хизматлар
динамикаси
20
, млрд. сўмда
2-жадвал маълумотларидан кўринадики, мамлакатимиз тижорат банклари жами
кредит қўйилмалари, шу жумладан, КБХТ субъектларига ажратилган кредитлар ва
микромолиявий хизматлар улуши ЯИМ таркибида паст салмоққа эгалигича қолмоқда.
2002-2009 йилларда тижорат банкларининг жами кредит қўйилмаларининг ЯИМ
таркибида улуши 20,1 фоизли пунктга пасайган. 2009 йилда тижорат банклари жами
кредит қўйилмалари таркибида микромолиявий хизматлар улуши 3,8 фоизни ташкил
қилган. Фикримизча, бундай ҳолат тижорат банкларининг иқтисодиѐт тармоқларини
молиялаштириш, шу жумладан, КБХТ субъектларига микромолиявий хизматлар
кўрсатишда муаммолар мавжудлигини кўрсатади. Бинобарин, мамлакатимиз тижорат
банкларининг кичик бизнес фаолиятини микромолиялашда етарлича роль
ўйнамаѐтганликларидан далолат беради. Бу эса тижорат банклари ва КБХТ субъектлари
билан ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш, мазкур субъектларни
микрокредитлаш тизимини такомиллаштириш лозимлигини кўрсатади.
Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2007 йилда Ўзбекистонда кам таъминланган
аҳоли жами аҳолининг 23,6 фоизини ташкил қилган, ушбу секторнинг кам
таъминланган аҳоли қатламини қамраб олиш даражаси 0,6 фоизни (ММТлар
мижозлари жами сонининг кам таъминланган аҳоли сонига нисбати), шунингдек,
микромолиялаш сектори қамраб олиш даражасининг ўртача кўрсаткичи 10 фоизни
(ўртача қарз миқдорининг аҳоли жон бошига тақсимланган ялпи миллий маҳсулот
(ЯММ)га нисбати) ташкил қилган. Ҳолбуки, ушбу кўрсаткич Шарқий Европа
мамлакатларида 25 фоизни ташкил қилади
21
.
20
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилди.
21
Марказий Осиѐ микромолия алянси (CAMFA) маълумотларига кўра, 2005 йил 1 апрелгача Ўзбекистон ҳудудида иш олиб
борган 11 та йирик микромолиявий ташкилот бўйича қарзнинг ўртача миқдори 146 АҚШ долл. ташкил қилган. Жаҳон банки
маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги ҳар бир одамга тўғри келадиган ЯММнинг ҳисобланган кўрсаткичи харид қобилияти
паритети бўйича 2003 йилда 1720 АҚШ долл. ташкил қилган. Манба: Microfinance in Uzbekistan: Current State and Future
12
2-жадвал
Ўзбекистонда тижорат банкларининг кредит қўйилмалари динамикаси
ва унинг ЯИМга нисбатан ўзгариши
22
№
Кўрсаткичлар
2002
йил
2003
йил
2004
йил
2005
йил
2006
йил
2007
йил
2008
йил
2009
йил
2009 йилда
2002 йилга
нисбатан
ўзгариши
1
ЯИМ, млрд. сўм.
7405,2
9837,8
12189,5
15210,0
20759,3
22731,4
36839,4
48095,0
6,5 марта
2
Кредит қўйилмалари умумий
суммаси, млрд. сўм.
2809,5
3138,3
3553,1
3876
4095,4
4757,4
6372
8556,8
3,0 марта
3
Тижорат банклари томонидан
кичик бизнесга ажратилган
кредитлар, млрд. сўм.
265
294
354
419,9
547,4
743,7
1250,8
1851,7
7,0 марта
4
Тижорат банклари томонидан
кичик бизнесга кўрсатилган
микромолиявий хизматлар,
млрд. сўм.
36,9
40,6
43,1
45,4
64,9
110
252
322
8,7 марта
5
Тижорат банклари жами
кредит
қўйилмалари
таркибида кичик бизнесга
ажратилган
кредитларнинг
улуши, фоиз ҳисобида
9,4
9,4
10,0
10,8
13,4
15,6
19,6
21,6
12,2 ф.п.
6
Тижорат банклари жами
кредит
қўйилмалари
таркибида микромолиявий
хизматларнинг улуши, фоиз
ҳисобида
1,3
1,3
1,2
1,2
1,6
2,3
4,0
3,8
2,4 ф.п.
7
Тижорат банклари жами
кредит
қўилмаларининг
ЯИМга
нисбати,
фоиз
ҳисобида
37,9
31,9
29,1
25,5
19,7
20,9
17,3
17,8
-20,1 ф.п.
8
Тижорат банклари томонидан
кичик бизнесга ажратилган
кредитларнинг
ЯИМга
нисбати, фоиз ҳисобида
3,6
3,0
2,9
2,8
2,6
3,3
3,4
3,8
0,2 ф.п.
9
Тижорат банклари томонидан
кичик бизнесга кўрсатилган
микромолиявий
хизматларнинг
ЯИМга
нисбати, фоиз ҳисобида
0,5
0,4
0,4
0,3
0,3
0,5
0,7
0,7
0,2 ф.п.
Фикримизча, 3-жадвал маълумотлари асосида КБХТ субъектларига ажратилган
микрокредитлар ҳажми билан кичик бизнеснинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги
улушини ўзаро боғлиқликда таҳлил қилиш учун корреляцион таҳлилдан фойдаланиш
мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун қуйидаги формула орқали X ваY белгилари
орасидаги боғланишни ва унинг кучини аниқлаймиз:
23
2
2
)
(
)
(
/
)
)(
(
Y
Y
X
X
Y
Y
X
X
R
i
i
i
i
xy
3-жадвал маълумотлари асосида микрокредитлаш ҳажмлари билан кичик
бизнеснинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши ўртасидаги корреляция
боғлиқлик коэффициентини топамиз:
2
2
)
(
)
(
/
)
)(
(
Y
Y
X
X
Y
Y
X
X
R
i
i
i
i
xy
= 0,91
Демак, корреляция коэффициенти, яъни R = 0,91 га тенг. Ушбу кўрсаткич
микрокредитлар ҳажми билан кичик бизнеснинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги
улуши орасидаги боғлиқлик даражаси жуда кучли ва тўғри пропорционал эканлигидан
далолат беради. Шу сабабли, кичик бизнеснинг ЯИМдаги улушини оширишда муҳим
омиллардан бири сифатида микрокредитлаш ҳажмларини оширишга қаратиш лозим
бўлади.
Prospects.UNDP Uzbekistan Country Office 2006. - P.7.
22
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди.
23
Зокирова М. Ш., Абдуғаффоров А. А. Иқтисодий моделлаштириш амалиѐти. - Т.: “Ўзбекистон”. 1999. - Б. 9.
13
3-жадвал
Ўзбекистонда кичик бизнес субъектларига ажратилган микрокредитлар ҳажми ва кичик
бизнеснинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушининг ўзгариши
24
Йиллар
Кичик бизнес субъектларига ажратилган
микрокредитлар ҳажми, млрд. сўмда
X
Кичик бизнеснинг мамлакат ялпи ички
маҳсулотидаги улуши, фоиз ҳисобида
Y
2002
36,9
34,6
2003
40,6
35
2004
43,1
35,6
2005
45,4
38,2
2006
64,9
42,1
2007
110,0
45,7
2008
252,0
48,2
2009
322,1
50,1
Жаҳон тажрибасидан маълумки, КБХТ субъектлари фаолиятининг дастлабки
даврида уларнинг микромолиявий хизматларга бўлган эҳтиѐжларини қондиришда
тижорат банкларига муқобил равишда ташкил этилган нобанк кредит
ташкилотларининг ўрни каттадир. Тадқиқот ишида аниқланган кредит уюшмалари
аъзолари сони ва активларининг умумий ҳажми кўпайганлиги аҳолининг унга бўлган
ишончи ўсиб бораѐтганлигини ва кредит уюшмалари фаолияти барқарор кечганлигини
акс эттиради (4-жадвал).
4-жадвал
Ўзбекистонда фаолият юритаѐтган банк ва кредит уюшмаларининг
иқтисодий кўрсаткичлари
25
№
Кўрсаткичлар
2002
йил
2003
йил
2004
йил
2005
йил
2006
йил
2007
йил
2008
йил
2009
йил
1.
Кредит уюшмалари активлари
ҳажми, млрд. сўм
1,1
4,2
6,3
7,3
17,0
48,4
112,0
212,1
2.
Кредит уюшмалари кредитлари
ҳажми, млрд. сўм
0,3
3,0
5,4
6,7
14,6
42,9
102,4
184,1
3.
Кредит уюшмасига жалб этилган
депозитлар, млрд. сўм
0,16
2,7
4,6
6,9
12,5
34,5
81,3
151,3
4.
Кредит уюшмалари аъзолари сони, та 5916
6999
13983
33669
51532
66919
99632
153100
5.
Банк активлари, млрд. сўм
3918,2
4416,2
5004,2
5630,6
7207
9276
12065
15703
6.
Банкларнинг кредит қўйилмалари,
млрд. сўм
2809,5
3138,3
3553,1
3876
4095,4
4757,4
6372
8556,8
7.
Банкларнинг депозитлари, млрд. сўм
520
990,3
1272,2
1688,7
2544,5
3829,2
5771,0
8703,0
8.
Кредит уюшмалари активларининг
ЯИМдаги улуши, фоиз ҳисобида
0,01
0,04
0,05
0,05
0,08
0,20
0,30
0,4
9.
Кредит уюшмалари активларининг
банк активларидаги улуши, фоиз
ҳисобида
0,0
0,1
0,1
0,1
0,2
0,5
0,9
1,4
10.
Банк активларининг ЯИМдаги
улуши, фоиз ҳисобида
52,4
44,8
41,05
37,0
34,7
37,7
32,8
32,6
Бироқ, 2009 йилда ЯИМ таркибида кредит уюшмалари активлари улуши 0,4
фоизни, банк активлари улуши 32,6 фоизни ташкил қилиши тижорат банклари билан
рақобатлашувчи кредит уюшмалари фаолияти ривожланмаганлигидан далолат беради.
Муаллиф фикрича, микромолиявий хизматлар бозори тараққиѐтига бундай
хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар сонининг камлиги ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Марказий банк маълумотларига кўра, 2010 йил 1 январ ҳолатига мамлакатимизда жами
181 та нобанк кредит ташкилоти рўйхатга олинган ва 30 та тижорат банки фаолият
24
Давлат статистика қўмитаси ва Марказий банк маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди.
25
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилди.
14
кўрсатмоқда. Таққослаш учун ривожланган мамлакатларда бундай хизматлар
кўрсатувчи кооператив банклар Германияда - 1255 та ва Италияда - 584 тани ташкил
қилади
26
.
Мавжуд қонунчиликка мувофиқ кредит уюшмалари томонидан кредитлар фақат ўз
аъзоларига берилади. Гарчи, кредитларнинг муддати ва миқдори мослашувчан бўлса-да,
улар кредит портфелининг миқдори билан чекланган. Кредитларни бериш чоғида
мижознинг имконияти асосий мезон ҳисобланади. Бу эса кредит уюшмаларида кам
таъминланган гуруҳлар йўқлигини англатади. 2009 йилда банк активлари таркибида
кредит уюшмалари улуши 1,4 фоизни ташкил қилган. Бироқ,
ривожланган
мамлакатларда, жумладан, “АҚШ жами кредит тизими активларида нобанк
институтларининг улуши 1930 йилда 30 фоиздан 2001 йилга келиб 60 фоизга етган”
27
.
Бу эса, нобанк кредит ташкилотлари тармоғи кенгайиб, банклар ва нобанк кредит
ташкилотлари ўртасидаги рақобат муҳити кучайишига замин яратмоқда.
Тадқиқот ишида нобанк кредит ташкилотлари сонининг Ўзбекистон ҳудудлари
бўйича жойлашиш ҳолати ўрганилди (4-расм).
4-расм. Ўзбекистонда нобанк кредит ташкилотларининг республика ҳудудлари бўйича
тақсимланиши
28
(2010 йил 1 январ ҳолатига)
Таҳлилларимиз кўрсатишича, кредит уюшмалари жами сони бўйича Тошкент
шаҳри етакчилик қилмоқда. Ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси кредит уюшмаси
очилмаган ягона ҳудуд ҳисобланади. Жами микрокредит ташкилотларининг 25,8 фоизи
Тошкент шаҳрида ва 12,9 фоизи Тошкент вилоятида фаолият кўрсатган ҳолда, Жиззах,
Сирдарѐ ва Хоразм вилоятларида биронта ҳам микрокредит ташкилоти ташкил
этилмаган. Жами ломбардларнинг 75,6 фоизи Тошкент шаҳрида фаолият юритмоқда.
Бироқ, Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Сурхондарѐ, Сирдарѐ вилоятларида ломбард
ташкилотлари мавжуд эмас. Муаллифнинг таъкидлашича, бундай ҳолат нобанк кредит
ташкилотларининг республика ҳудудлари бўйича мутаносиб жойлашмаганлигини ва
улар фаолияти яхши ривожланмаганлиги билдиради.
Тадқиқот жараѐнида нобанк кредит ташкилотларининг микромолиявий хизматлар
фаолияти таҳлил қилинган. Унга кўра, кредит уюшмалари томонидан берилган
кредитлар гаров билан таъминланган бўлса, бироқ, микрокредит ташкилотлари
26
Annual Report of Europen Association of Co-jperative Banks, 2007. - P. 36.
27
Банки и небанковские кредитные органзации и их операции: Учебник / Под ред. Е. Ф. Жукова. - М.: Вузовский учебник, 2005.
- С. 434
28
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилди.
15
томонидан берилган кредитларнинг 90 фоизи гаровсиз амалга оширилган. Буни
микромолиявий
хизматлар
кўрсатувчи
ташкилотларнинг
микромолиялаш
муносабатларига доир ҳужжатларни амалий мисолларда таҳлил қилиш мумкин.
Жумладан, Garant Invest ва Baror Biznes микрокредит ташкилотлари маблағлари кредит
уюшмалари ва ломбардларга нисбатан анча жозибали бўлиб, берилган кредитларнинг
85-90 фоизи гаровсиз амалга оширилган. Ушбу ташкилотлар томонидан гуруҳий
кафолат остида микрокредитлаш амалиѐти фаол жорий қилинганлигидан далолат
беради ва микрокредит олувчилар учун қулай шароитлардан ҳисобланади. Бунда гуруҳ
аъзоларининг бирдамлиги ва бир-бирини қўллаб-қувватлаши бирламчи омилдир.
Аксинча, кредит уюшмалари кенг мижозлар доирасига эга бўлса-да, уларда
микромолиялаш кредит умумий суммасининг 125-130 фоиз миқдоридаги гаров асосида
амалга оширилмоқда. Бу эса улар фаолиятини нисбатан таъминланган мижозларга
йўналтирилганлигини кўрсатади. Ломбардларда эса қарз муддати ўртача бир ойни, фоиз
ставкаси ойига 16 фоизни ташкил қилади. Нобанк кредит ташкилотларида муддати
ўтган кредитлар салмоғининг камлиги кредит портфелининг сифатли эканлигини
кўрсатмоқда.
Инқирозга қарши чоралар дастурини амалга ошириш шароитида КБХТ
фаолиятини микромолиялаш орқали ривожлантиришнинг долзарблигини икки муҳим
омил белгилаб беради: биринчиси, кичик ҳажмдаги кредитлар орқали ўз ишлаб
чиқариш фаолиятини йўлга қўйиб, ички бозорни тўйинтириш, иккинчиси, бандликни
ошириш зарурияти. Қолаверса, кичик бизнеснинг муҳим афзалликлари инқироз
шароитида уни ҳар томонлама ривожлантириш учун илмий асос беради.
Жаҳон тажрибасининг тасдиқлашича, микромолиялаш, нафақат, КБХТ ривожига
кўмаклашади, балки миллий иқтисодиѐтда молиявий-иқтисодий инқироз оқибатларини
бартараф этишга кўмаклашишнинг самарали воситаси ҳамдир. Фикримизча,
микромолиялаш соҳаси нобанк молия тизимининг бир унсури сифатида инқироз
таъсирига камроқ учрайди. Биринчидан, пул оқимларининг ҳажми банк
айланмаларидан камлиги ўз таъсирини кўрсатади, иккинчидан, ММТлари ўзига хос
тарзда цикллидир, яъни пул маблағларининг ички айланишлари билан чекланган. Шу
жиҳатдан олганда, микромолиялаш, инқироз шароитида КБХТни ривожлантириш
асосида аҳоли бандлигини таъминлаш каби ижтимоий муаммоларни ҳал этишда
устувор аҳамият касб этади.
Фикримизча, КБХТ субъектларини молиявий ресурслардан фойдалана олишини
таъминлаш мақсадида хорижий тажрибаларга таяниб, “Кичик бизнес кафолат фонди”ни
ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Мазкур фонд бошланғич маблағларини давлат
мулкини хусусийлаштиришдан тушган тушумлар, давлатнинг бошқа ликвидли
активлари (акциядорлик жамиятларидаги давлат акциялари) ва ҳомийлик
ажратмаларига ҳисобига шакллантириш зарур. Кафолат фондининг бош мақсади
кредит-кафолат операцияларини амалга ошириш орқали КБХТ субъектларининг
молиявий ресурслардан фойдалана олишини таъминлашдир. КБХТ субъектларига
дастлабки сармояни шакллантириш учун микрокредитлар таъминоти мазкур фонд
активлари эвазига амалга оширилади: бунда қарз олувчи билан кафолат шартномаси
тузилади ва бу шартнома олинган қарз қайтарилмаган ҳолатда ушбу маблағлар кафолат
фонди активлари ҳисобидан қопланиши назарда тутилади.
Диссертация мавзуси юзасидан олиб борилган тадқиқот натижаларига асосланган
ҳолда мамлакатимизда КБХТ субъектларини микромолиялаш билан боғлиқ бўлган
қуйидаги муаммолар аниқланди:
-
бозор инфратузилмаси, шу жумладан, микромолиявий инфратузилманинг тўлиқ
шаклланмаганлиги ва етарли даражада ривожланмаганлиги, ушбу хизмат бозорининг
ҳудудлар бўйича нотекис жойлашганлиги;
-
тижорат банклари томонидан КБХТ субъектларини микрокредитлашдаги
16
муаммоларнинг мавжудлиги;
-
Республикада микромолиявий хизматлар бозорининг етарли даражада
ривожланмаганлиги;
- КБХТ субъектларини микрокредитлаш амалиѐтини ривожлантиришга салбий
таъсир кўрсатувчи омилларнинг мавжудлиги;
- тижорат банклари томонидан КБХТ субъектларини микрокредитлашда муддати
ўтган кредитларнинг мавжудлиги.
ХУЛОСА
Илмий-тадқиқот жараѐнида қуйидаги илмий
хулосалар
олинди:
- биринчидан, жаҳон амалиѐтида микромолиялаш камбағалликка қарши курашиш
воситаси сифатида эътироф этилса-да, у кенг мазмундаги тушунча бўлиб, ўз таркибига
микрокредитлаш, микроқарз бериш, микролизинг хизмати кўрсатиш, микросуғурталаш,
микрожамғарма, пул ўтказмалари, консалтинг хизматлари каби кенг турдаги
микромолиявий хизматларни қамраб олади. Микромолиялаш иқтисодий фаол аҳоли
қатламини тадбиркорликка жалб қилиш ва даромад манбаларини яратиш мақсадида
молиявий ресурсларни соддалашган ва унинг юқори миқдори қонун ҳужжатларида
қатъий белгиланган тартибда тўловлилик, қайтарувчанлик, ўзаро ишонч ва мақсадли
фойдаланиш тамойилларида, ҳудудий яқинлиги ва хусусий алоқадорлиги
шароитларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари билан
микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар ўртасидаги махсус молия-кредит ва
ҳуқуқий муносабатларни ифодалайди;
- иккинчидан, мамлакатимизда КБХТ субъектларини микромолиялашни
ривожлантириш заруриятини: унинг қишлоқ жойларда кичик бизнес фаолиятини
ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашнинг муҳим воситаси эканлиги;
КБХТ субектларининг кичик ҳажмдаги молиявий ресурсларга ва дастлабки сармояга
бўлган талабининг кескин ошиши; кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашнинг
зарурлиги ҳамда ѐшларни кичик бизнесга жалб қилишнинг долзарблиги; микрокредит
берилиши жараѐнининг тезкорлиги каби омиллар белгилайди;
- учинчидан, Ўзбекистонда КБХТни микромолиялашнинг ўзига хос хусусияти: 1)
қарз миқдори кичиклиги ва мижозларнинг махсус гуруҳи, иқтисодий жиҳатдан фаол
аҳоли қатламига йўналтирилганлиги; 2) микрокредитлаш жараѐнининг тезкорлиги ва
мижозга яқин ҳудудда микромолиявий хизматлар кўрсатилиши; 3) имкон даражасида
мижоз манфаатларини ҳисобга олувчи кредитни қайтариш стратегияси; 4)
таъминотнинг одатдан ташқари гуруҳли кафолатлашдан фойдаланиши ҳамда
мижозларнинг кредит тарихини шакллантириш ва қарз маблағлари билан муомала
қилишга ўргатиш асосида фаолиятини ривожлантириш кабиларда намоѐн бўлади.
- тўртинчидан, бугунги кунда Ўзбекистонда КБХТ субъектларини микромолиялаш
етарли даражада ривожлангани йўқ. Бундай ҳолат Ўзбекистонда КБХТни
ривожлантириш орқали кам таъминланган аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш,
уларнинг даромадларини ошириш асосида турмуш фаровонлигини янада яхшилаш,
янги иш ўринларини яратишнинг долзарблигига қарамасдан микромолиявий хизматлар
бозори яхши ривожланмаганлигидан, тижорат банклари ва нобанк кредит
ташкилотларининг
КБХТни
микрокредитлашдаги
фаолияти
сустлигидан,
микромолиялаш амалиѐти ва самарали микрокредитлаш тизими яхши йўлга
қўйилмаганлиги, микромолиявий сектор кўлами кичиклигидан далолат беради;
- бешинчидан, тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган КБХТ субъектларини
микромолиялашни ривожлантириш концепцияси чора-тадбирларининг самарали
амалга оширилиши: янги иш ўринларини барпо этиш асосида ишсизлар сонини
қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга; республиканинг барча
17
минтақаларидаги микромолиявий хизматларга мухтож аҳолини тўлиқ қамраб олувчи
микромолиялашнинг замонавий тизимини яратишга; кам таъминланган, бироқ
иқтисодий фаол аҳоли қатламини ва ѐшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш
орқали истиқболда ўрта мулкдорларнинг кенг қатламини шаклланишига; тижорат
банклари ва нобанк кредит ташкилотларининг КБХТ субъектларини микромолиялаш
ҳажмларини кўпайтиришга; микромолиявий секторни ва унинг инфратузилмасини
барқарор ривожлантиришга; давлат бюджети даромадларини шакллантиришда КБХТ
ҳиссасини оширишга ва пировардида, макроиқтисодий ва молиявий барқарорликнинг
мустаҳкамланишига ва барқарор иқтисодий ўсишга имконият яратади.
Тадқиқот
ишида
КБХТ
субъектларини
микромолиялаш
амалиѐтини
такомиллаштириш ва микромолиявий хизматлар бозорини ривожлантиришга
қаратилган қуйидаги
илмий таклиф
ва
амалий тавсиялар
ишлаб чиқилди:
1. Микромолиялаш бўйича хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаларига
таяниб, қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир:
- гуруҳ кафолати асосида микромолиялаш амалиѐтини изчил ривожлантириш,
кичик бизнес инновация лойиҳаларини венчурли молиялаштиришни йўлга қўйиш;
- КБХТ субъектларини микромолиялаш бўйича махсус дастурларни (аҳоли зич
жойлашган ва юқори даражадаги ишсизлик мавжуд бўлган ҳудудларга ва қишлоқ
жойларда фермер хўжаликларини ривожлантиришга йўналтирилган дастурлар)
амалиѐтга фаол жорий этиш;
- “Кичик бизнес кафолат фонди”ни ташкил этиш;
- “Ўзбекистон микромолиялаш маркази”ни ташкил этиш ва микромолиялашнинг
ҳуқуқий асосини такомиллаштириш.
2. КБХТ субъектларининг микромолиявий хизматларга бўлган талабини ҳисобга
олган ҳолда микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар сонини ошириб
бориш, асосий эътиборни уларнинг республика ҳудудлари бўйича мутаносиб
жойлашувига қаратиш зарур.
3.
Микромолиялаш
кўламини
кенгайтириш
мақсадида
Ўзбекистон
Республикасининг
“Микромолиялаш
тўғрисида”ги
Қонуннинг
5-моддасида
микроқарзга берилган таърифда “микрокредит ташкилоти” ўрнига “микромолиявий
хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар”ни киритиш мақсадга мувофиқдир.
4. Тижорат банклари ва кредит уюшмаларининг ресурс базасини янада
мустаҳкамлаш мақсадида мижозлар ва аҳолининг, хорижий инвесторларнинг бўш
турган пул маблағларини банк ва кредит уюшмалари депозитларига кенг жалб
қилишнинг таъсирчан ва узоқ муддатли рағбатлантирувчи омилларини яратиш,
жумладан, депозитларни эгасининг биринчи талаби билан чегараланмаган миқдорда
қайтариб берилишини кафолатлаш, депозитлар манбаси тўғрисида ахборот талаб
қилинмаслиги, депозит эгаларига манфаат келтирувчи фоиз ставкаларини ўрнатиш
мақсадга мувофиқдир. Бу борада сусткашликка йўл қўяѐтган раҳбар-ходимлар
масъулиятини янада кучайтириш керак.
5. Микромолиялаш асосида Республика ҳудудлари ва туманларида кам
таъминланган аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш, меҳнат бозорида вазият кескин
бўлган туманларда янги пилот лойиҳаларни амалга ошириш лозим. Муваффақиятли
амалга оширилган лойиҳа тажрибалари асосида давлат миқѐсида микромолиялашнинг
қонунчилик базасини такомиллаштириш зарур.
6. Барча микромолиявий хизматлар кўрсатувчи муассасалар томонидан янгидан
ташкил этилаѐтган КБХТ субъектларига микромолиявий хизматлар кўрсатишда бизнес-
режа тузиш ва лойиҳани техник-иқтисодий асослаш, микрокредитлардан фойдаланиш ва
микромолиявий хизматлар тўғрисида ўқув семинарлари ташкил этиш зарур.
7. Микрокредит маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш,
бизнес-режа параметрларига мувофиқ микрокредитлар бўйича таъминланишнинг
18
ҳолати мониторингини олиб бориш, микрокредитларнинг қайтарувчанлик даражасини
ошириш, улар бўйича тўлов муддати ўтган қарздорликка йўл қўймаслик юзасидан зарур
чора-тадбирлар
кўриш
мақсадида
микромолиявий
хизматлар
кўрсатувчи
ташкилотларда махсус мониторинг гуруҳи фаолиятини кенгайтириш лозим.
8. КБХТ субъектларини микромолиялашни ривожлантириш концепциясини
амалга ошириш чора-тадбирлари дастури: КБХТни микромолиялашнинг меъѐрий-
ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш; тижорат банклари ва нобанк кредит
ташкилотларининг ресурс базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиш ва улар фаолияти
тараққиѐтини таъминлаш; КБХТ субъектларини микромолиялаш инфратузилмасини
ривожлантириш ва микромолиявий хизматларни кенгайтириш; КБХТ субъектларини
микромолиялаш мониторингини кучайтириш йўналишларида олиб борилиши мақсадга
мувофиқдир.
9. Кредит уюшмалари ресурс базасини мустаҳкамлаш ва омонатчилар
манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида “Кредит уюшмаларида омонатларни
ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш зарур.
10. Кичик бизнес субъектларини микромолиялашда микролизингдан кенг
фойдаланиш учун унинг инфратузилмасини кенгайтириб бориш, туманларда
микролизинг марказларини очиш, фермер хўжаликларининг замонавий қишлоқ
хўжалиги техника-технологияларига бўлган талабини қондириш мақсадида
микролизинг миқдорини ошириш масаласини қайта кўриб чиқиш ва “Микромолиялаш
тўғрисида”ги Қонунга тегишли ўзгартириш киритиш керак.
11. Тижорат банкларининг имтиѐзли кредитлаш фонди ресурсларини янада
кўпайтириш ва уларни солиқдан озод қилиш муддатини 5 йилга узайтириш мақсадга
мувофиқдир.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1.
Маматов Б., Сайдалиев А., Байзакова Ш. Қишлоқда кичик ва ўрта бизнес:
тараққиѐт йўллари, ҳуқуқий кафолатлар // Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. - Тошкент,
2002. - № 3. - Б. 65-67.
2.
Маматов Б., Байзакова Ш. Предприятия малого и среднего бизнеса: некоторые
проблемы и их решение // Рынок, деньги и кредит. - Ташкент, 2002. - № 7. - С. 60-61.
3.
Маматов Б., Хўжамқулов Д. Лизинг - кичик ва ÿрта бизнесни кредитлаш
самарали воситаси // Бозор пул ва кредит. - Тошкент, 2002. - № 7. - Б. 27-29.
4.
Жўраев А., Маматов Б. Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришда бозор
инфратузилмаси ўрни // Бозор, пул ва кредит. - Тошкент, 2003. - № 2. - Б. 43-47.
5.
Маматов Б., Хўжамқулов Д. Вопросы совершенствования кредитования малого и
среднего биснеса коммерческими банками Узбекистана // Аспирант и соискатель. -
Москва, 2003. - № 3. - С. 52-53.
6.
Маматов Б. Кичик бизнесни молиялашнинг чет эл тажрибаси // Бозор, пул ва
кредит. - Тошкент, 2005. - № 4. - Б. 40-43.
7.
Ваҳобов А., Маматов Б. Кичик тадбиркорлик лойиҳаларини кредитлаш амалиѐти
ва муаммолари // Бозор, пул ва кредит. - Тошкент, 2006. - № 5. - Б. 43-46.
8.
Маматов Б. Тижорат банкларининг имтиѐзли кредитлари - кичик бизнес
вакилларига // Иқтисодий тараққиѐтга эришишда солиқ сиѐсатини янада
такомиллаштириш йўллари: Республика илмий-амалий конференция материаллари. -
Тошкент, 2006. - Б. 308-310.
9.
Маматов Б. ва бошқ. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик лойиҳаларини
молиялаштириш. Ўқув қўлланма. - Тошкент: ТМИ, 2007. - 152 б.
19
10.
Ахмедов К., Маматов Б. Кичик бизнес субъектларини микромолиялаштириш
жараѐнларининг шаклланиши ва ривожланиши // Иқтисодиѐт ва таълим. - Тошкент, 2008.
- № 4. - Б. 95-98.
11.
Маматов Б. Ўзбекистонда микромолиялаш ва унинг кичик бизнес тараққиѐтига
таъсири // Молия. - Тошкент, 2009. - № 3. - Б. 25-31.
12.
Маматов Б. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини
микромолиялаш амалиѐтидаги ўзига хос муаммолар // Молия. - Тошкент, 2009. - № 4. - Б.
19-23.
13.
Маматов Б. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини
микромолиялаш:
муаммо
ва
ечимлар
//Ҳудудларни
ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришда молиянинг роли: Республика ўқув юртлариаро ўтказилган
конференция материаллари. - Тошкент, 2009. - Б. 224-226.
14.
Маматов Б., Ахмедов К. Микролизинг - кичик бизнес субъектларини
молиялашнинг
самарали
воситаси
//
Ҳудудларни
ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришда молиянинг роли: Республика ўқув юртлариаро ўтказилган
конференция материаллари. - Тошкент, 2009. - Б. 226-230.
15.
Маматов Б. Анализ микрофинансирования в экономике Узбекистана // Жаҳон
молиявий-иқтисодий инқирози шароитида бухгалтерия ҳисоби, аудит ва таҳлилни
такомиллаштириш масалалари: Республика илмий-амалий конференция материаллари. -
Тошкент, 2009. - Б. 287-292.
16.
Маматов Б. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида
кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорлик субъектларини
микромолиялашнинг аҳамияти // Жаҳон
молиявий-иқтисодий
инқирози
шароитида
молия
ва
бюджет
тизимини
такомиллаштириш масалалари: Республика илмий-амалий анжумани материаллари. -
Тошкент, 2010. - Б. 186-188.
17.
Маматов Б. Актуальность микрофинансирования для Узбекистана и пути его
развития // Трансформация экономических отношений в условиях преодоления
последствий
глобального
финансово-экономического
кризиса:
Материалы
международной научно-практической конференции. - Ташкент, 2010. - Б. 35-37.
18.
Маматов Б., Шомайрамов У. Тадбиркорлик субъектларини микромолиялаш //
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. - Тошкент, 2010. - № 4. - Б. 37.
19.
Маматов Б. Ўзбекистонда микромолиявий хизматларни ривожлантириш йўллари
// Молия. - Тошкент, 2010. - № 1. - Б. 13-17.
20.
Маматов Б. Ўзбекистонда микромолиялашнинг тараққий этиши // Бозор, пул ва
кредит. - Тошкент, 2010. - № 2. - Б. 36-38.
20
Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Маматов Бахадыр
Сафаралиевичнинг 08.00.07 - “Молия, пул муомаласи ва кредит” ихтисослиги бўйича
“Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини микромолиялаш амалиѐти ва
уни такомиллаштириш” мавзусидаги диссертациясининг
Р Е З Ю М Е С И
Таянч сўзлар:
бизнес, тадбиркорлик, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик,
микромолиялаш, микрокредитлаш, микроқарз, микролизинг, тижорат банклари, нобанк кредит
ташкилотлари, микромолиявий ташкилотлар, гуруҳли кредитлаш, кредит риски, кичик бизнес
инфратузилмаси, микромолиявий инфратузилма, мониторинг, микромолиялаш амалиѐти.
Тадқиқот объектлари:
республикадаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъектларининг микромолиялаш фаолияти.
Ишнинг мақсади:
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини
микромолиялаш амалиѐтини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий
тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот методлари:
илмий абстракциялаш, қиѐсий таҳлил, гуруҳлаш, тизимли
баҳолаш, иқтисодий-статистик таҳлил, корреляцион таҳлил.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликнинг хусусиятлари аниқланган, унинг шаклланиш ва тараққиѐт босқичлари
таснифланган; мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш
омиллари асосланган; “микромолиялаш” тушунчасига такомиллашган муаллифлик таърифи
берилган; микромолиялашнинг хусусиятлари, ривожланиш омиллари аниқланган; кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини микромолиялаш амалиѐтидаги муаммолар
аниқланган ва уларни ҳал этишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб
чиқилган; кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини микромолиялашни
ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилган; кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъектларини микромолиялаш амалиѐтини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва
амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Амалий аҳамияти:
диссертацияда келтирилган илмий таклиф ва амалий тавсиялардан
Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини
микромолиялашга оид илмий-тадқиқот ишларини янада чуқурлаштиришда, молия-кредит
муассасаларининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини микромолиялаш
амалиѐтини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқишда, кичик бизнесни
микромолиявий қўллаб-қувватлаш дастурларини яратишда ва микромолиялаш амалиѐтини
такомиллаштиришда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
тадқиқот натижалари
Ўзбекистон Республикаси “Микрокредитбанк” ОАТБ ва Credit-Express кредит уюшмаси
томонидан амалиѐтга жорий этиш учун қабул қилинган. Тадқиқот материалларидан Олий ўқув
юртларида “Кичик бизнес ва тадбиркорлик”, “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
лойиҳаларини молиялаштириш” фанларининг ўқув дастурларини такомиллаштиришда ва ўқув
жараѐнида фойдаланиш мумкин.
Қўлланиш соҳаси:
Марказий банк, тижорат банклари, нобанк кредит ташкилотлари,
олий ўқув юртлари.
21
Р Е З Ю М Е
диссертации Маматова Бахадыра Сафаралиевича на тему: «Практика
микрофинансирования субъектов малого бизнеса и частного предпринимательства и еѐ
совершенствование», представленной на соискание ученой степени кандидата
экономических наук по специальности 08.00.07 - «Финансы, денежное обращение и
кредит»
Ключевые
слова:
бизнес,
предпринимательство,
малый
бизнес,
частное
предпринимательство, микрофинансирование, микрокредитование, микрозайм, микролизинг,
коммерческие банки, небанковские кредитные учреждения, микрофинансовые организации,
групповое кредитование, кредитные риски, инфраструктура малого бизнеса, микрофинансовая
инфраструктура, мониторинг, практика микрофинансирования.
Объект исследования:
деятельность субъектов малого бизнеса и частного
предпринимательства в области микрофинансирования.
Цель работы:
разработка научных предложений и практических рекомендаций,
направленных на совершенствование практики микрофинансирования субъектов малого
бизнеса и частного предпринимательства.
Методы исследования:
научная абстракция, сравнительный анализ, группировка,
системный подход, экономическо-статистический анализ, корреляционный анализа.
Полученные результаты и их новизна:
раскрыты особенности микрофинансирования,
классифицирована формирования и этапы развития малого бизнеса и частного
предпринимательства; обоснованы факторы развития малого бизнеса и частного
предпринимательства; предложено авторское определение понятия «микрофинансирование»;
определены
факторы
развития
микрофинансирования;
исследованы
проблемы
микрофинансирования субъектов малого бизнеса и частного предпринимательства и
разработаны научные предложении и практические рекомендации, направленные на их
устранение; разработана концепция развитию микрофинансирования субъектов малого бизнеса
и частного предпринимательства; разработаны научные предложении и практические
рекомендации по совершенствованию практики микрофинансирования субъектов малого
бизнеса и частного предпринимательства.
Практическая значимость:
разработанные научные предложения и рекомендации могут
быть использованы в разработке приоритетных направлений совершенствования практики
микрофинансирования субъектов малого бизнеса и частного предпринимательства.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
Научные результаты
исследования приняты для практического применения в ОАКБ «Микрокредитбанк»
Республики Узбекистан и кредитным союзом Credit-Express. Материалы диссертационной
работы могут быть применены в высших учебных заведениях при совершенствовании учебных
программ по курсам «Малый бизнес и предпринимательство», «Финансирование проектов
малого бизнеса и частного предпринимательства» и в процессе преподавания.
Область применения:
Центральный банк, коммерческие банки, небанковские кредитные
учреждение, высшие учебные заведения.
22
R E S U M E
Thesis of Mamatov Bahadir Safaralievich's on the scientific degree of competition of the
candidate of scienes in economy on speciality 08.00.07 - “Finance, money circulation and credit”,
subject: “The practice of microfinance of subjects of small business and privately owned
enterprise and its enhancement”
Key words:
business, enterprise, small business, privately owned enterprise, microfinance,
microcredit, microloan, microlising, commercial banks, non-banking credit organizations,
microfinancial organizations, group credit, credit risks, infrastructure of small business, microfinance
infrastructure, monitoring, practice of microfinance.
Subjects of research:
subjects of small business and privately owned enterprise in national
economics of The Republic and process of their microfinance.
Purpose of work:
exploitation of scientific motions and practical recommendations directed on
enhancement of practice of microfinance of subjects of small business and privately owned enterprise.
Methods of research:
scientific abstraction, observation, comparative analysis, grouping, system
approach, economical-statistical analysis, correlation methods of analysis.
The results obtained and their novelty:
economical essence and maintenance of small business
and privately owned enterprise, their peculiarity, organization and development stages and their role in
market conditions are exposed; factors defining necessity of small business and privately owned
enterprises development in the country are based; author's definition of concept
“
microfinance
”
is
offered; its peculiarity, social and economical problems, microfinance development factors are
revealed; microfinance system is investigated; problems of microfinance of subjects of small business
and privately owned enterprise are investigated and scientific based supplies and recommendations
directed on their removal are exploited; measure programs of realization of conceptions of microfinance
of subjects of small business and privately owned enterprise development are exploited; in dissertation
scientific based offers and recommendations are revealed on the base of foreign experience of
enhancement of microfinance of subjects of small business and privately owned enterprise.
Practical value:
revealed scientific offers and recommendations can be used in exploitation prior
directions of enhancement of microfinance of subjects of small business and privately owned enterprise
practice, programs of microfinancial support of subjects of small business and in development of
practice of microfinance in Republic of Uzbekistan.
Degree of embed and economic effectivity:
Scientific results of research are accepted for
practical application by OAKB
“
Microcreditbank
”
of the Republic of Uzbekistan and credit union
Credit-Express. Dissertation work's materials can be used in higher education establishments during
enhancement of educational programs by disciplines
“
Small business and enterprise
”
,
“
Finance of
projects of small business and privately owned enterprise
”
and during process of teaching.
Field of application:
Central bank, commercial banks, non-banking credit organizations, higher
educational institutions.
Тадқиқотчи________________
