ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ
ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 796.034
РАХМАТОВА ДИЛЬНОЗА НИГБАЕВНА
БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАР СПОРТ МАКТАБИНИНГ БОШЛАНҒИЧ
ТАЙЁРГАРЛИК ГУРУҲИДА ЧИДАМЛИЛИКНИ ТАРБИЯЛАШ
13.00.04-Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва
методикаси
Педагогика фанлари номзоди илмий
даражасини олиш учун ѐзилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
ТОШКЕНТ - 2010
2
Иш Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида бажарилган
Илмий раҳбар: педагогика фанлари доктори, профессор
Саламов Рахматилла Саламович
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори, профессор
Усманходжаев Таълат Саидович
педагогика фанлари номзоди, профессор
Нуримов Рахманберди Игамбердиевич
Етакчи ташкилот:
Жиззах давлат педагогика институти
Ҳимоя Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги
К 050.10.01 рақамли ихтисослашган кенгашнинг «____»_________2010 йил
соат «____» ўтадиган мажлисида бўлади.
Манзил: 100052, Тошкент шаҳри, Оққўрғон кўчаси, 2-уй.
Диссертация билан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти
кутубхонасида танишиш мумкин.
Автореферат 2010 йил «____»__________да тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби
педагогика фанлари номзоди,
доцент
Эштаев А.К.
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг
долзарблиги.
Мамлакатимизда
мустақилликка
эришилгандан сўнг жисмоний тарбия ва спортга янада кўпроқ эътибор бериб
келинмоқда. Спортчиларимиз Осиѐ ҳамда жаҳон миқѐсидаги мусобақларда
яхши натижаларга эришиб, Ўзбекистон байроғини юқори кўтаришмоқда.
Кейинги йилларда спорт соҳасида эришилган ютуқларда Президентимиз
И.А.Каримовнинг хизматлари каттадир. Жисмоний тарбия ва спортни
мунтазам ривожлантириш ҳамиша Президент ва давлат нигоҳида турибди.
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спортни
ривожлантириш тўғрисида»ги қонуни, «Соғлом авлод учун» дастури,
«Ўзбекистонда болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш
тўғрисида»ги Президент фармони (24.10.2002 й.) ва бошқа қатор ҳукумат
қарорлари жисмоний тарбия ва спортнинг ривожланиш имкониятларини
кенгайтирмоқда.
Ёш авлоднинг ақлий ва ахлоқий сифатларини ривожлантиришда
жисмоний тарбия асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Ўзбекистон
Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги қонунида
таъкидлаб ўтилишича: «Мактабгача ѐшдаги болалар, ўқувчилар, талабалар
саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш, уларда жисмоний баркамоллик
эҳтиѐжини шакллантириш мактабгача тарбия муассасалари ва ўқув
юртларининг асосий вазифаси ҳисобланади». («Халқ сўзи», 2002 й.).
Мамлакатимизда амалга оширилаѐтган кадрлар тайѐрлаш Миллий
дастурига биноан ва ўсиб келаѐтган ѐш авлоднинг жисмоний ҳамда маънавий
саломатлигини шакллантириш, унга соғлом турмуш тарзига интилиш ва
спортга бўлган муҳаббатни сингдиришнинг энг муҳим шарти сифатида
оммавий болалар спортининг ривожланишини таъминлаш мақсадида
Ўзбекистонда болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ташкил
қилинди.
Юртимизда болалар орасида спорт турларидан футбол, кураш
турлари, енгил атлетика айниқса кенг ривожланган.
Енгил атлетика - болалар организмининг ҳар томонлама жисмоний
ривожланишининг энг илғор воситаларидан биридир.
Енгил атлетика табиий, энг кенг тарқалган ва ҳаѐтий муҳим
машқларни - юриш, югуриш, сакраш ва улоқтиришларни ўзига мужассам
қилган, шунинг учун оммавий спорт турларидан бири саналади.
Юқорида кўрсатилганларга асосан 10-12 ѐшли болаларнинг жисмоний
тарбия билан мунтазам равишда шуғулланиши асосида мушакларда юзага
келадиган ўзгаришлар морфологик ва биокимѐвий хусусиятлар билан
белгиланади. Организмдаги моддалар алмашинув жараѐни бажарилаѐтган иш
даражасига мослашади. Бундай ишларни бажаришда вегетатив органларда
юзага келадиган ўзгаришлар, хусусан, юрак-томир ва нафас органлари
терморегуляцияси такомиллашуви кузатилади. Бу ҳолат асосан асаб орқали
бошқарилади (В.С.Фарфель, В.П.Филин, 1987).
4
Қатор мутахассислар (В.Н.Куликов, 1990; В.П.Попов, Ф.П.Суслов,
1999; Ж.К.Холодов, 2003) чидамлиликни ривожлантириш учун ўз
услубиятларини тавсия этишган. Лекин ҳозирги кунда ѐш спортчиларни
тайѐрлашда умумий чидамлиликка кам эътибор берилмоқда. Болалик
давридан бошлаб жисмоний юкламаларни оқилона тақсимлашда умумий
чидамлиликни ривожлантиришга катта эътибор қаратиш лозимлиги
(А.И.Кравчук, 1998; Л.П.Матвеев, 1999) томонидан эътироф этилади. Инсон
чидамли бўлиши учун организмдаги турли тизимларнинг яхши
ривожланишига эришиш лозим.
Болаларнинг чидамлилик даражасини ошириш, биринчидан, юрак -
томир фаолиятини кучайтиришни; иккинчидан, функционал тизимларнинг
фаолияти жараѐнида пайдо бўладиган қувватни тежаб-тергаб сарфлашни;
учинчидан, функционал имкониятлардан иложи борича тўла фойдаланишни
назарда тутади (В.С.Фарфель, В.П.Филин, 1987; Н.И.Волков, 1994).
Енгил атлетика турлари билан мунтазам шуғулланиш болаларнинг
чидамлилик даражасини оширади. Ёш спортчиларда чидамлиликни
тарбиялаш воситалари, усуллари ва услубларининг самарали тизими
ўрганишни ҳамда илмий асослаб беришини тақозо этади. Тадқиқот
мавзусининг танланиши ҳам айнан шунга боғлиқ бўлиб, унинг бугунги кунда
долзарблиги шубҳа уйғотмайди.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси
.
Ҳозирги кунгача болаларни
жисмоний тарбиялаш юзасидан қатор мутахассислар томонидан илмий
тадқиқотлар олиб борилган бўлиб, уларда ѐшга хос хусусиятлар
(В.С.Фарфель, В.П.Филин, 1987; М.Линец, 1990; Е.Малков, 1991;
А.И.Кравчук, 1998; Л.В.Волков, 2002; В.П.Губа, Р.С.Саламов, 2003;
Т.С.Усмонхўжаев, 2006; И.Г.Ниязов, 2007), юкламаларни меъѐрлаш
(И.Г.Мальцева, 1989; В.В.Ивочкин, 1990; С.С.Ниязов, 2006), жисмоний
сифатларни ривожлантириш (А.Полунин, 1990-1991; Ю.Верхошанский, 2002;
Б.Ж.Ядгаров, 2007), организмнинг функционал қобилиятлари (Н.И. Волков,
1994), чидамлиликни ривожлантириш (В.П.Попов, Ф.П.Суслов, И.Е.Ивадо,
1984; В.Н.Куликов, 1990; В.И.Лях, 1998) масалалари тадқиқ қилинган.
Ватанимиз олимлари (Ш.Х.Ханкелдиев, 1996; К.Т.Шакиржанова, 2007)
томонидан ҳам ѐшларда чидамлиликни ривожлантириш муаммоси кўриб
чиқилган. Бироқ бу илмий ишларда БЎСМ бошланғич тайѐргарлик
гуруҳида ѐш спортчиларнинг умумий чидамлилигини ривожлантириш
масалалари ѐритилмаган.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация иши Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт
ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланган ЎзДЖТИнинг 2004-2007
йилларга мўлжалланган ИТИ режасига мувофиқ «Болалар-ўсмирлар
спортини ривожлантиришнинг педагогик, тиббий-биологик асослари»
йўналиши бўйича бажарилган.
Тадқиқот мақсади:
10-12 ѐшдаги ѐш спортчиларда чидамлиликни
тарбиялаш
воситалари,
усуллари
ва
услубларининг
самарали
режалаштирилишини ишлаб чиқиш ва тажрибада асослаб беришдан,
5
уларнинг функционал тайѐргарлигини оширишдан, енгил атлетика
машғулотларига қизиқиш уйғотиш ҳамда чидамлилик зарур бўлган спорт
турлари учун заҳира тайѐрлашдан иборат.
Тадқиқот вазифалари.
Илмий-услубий адабиѐтлар таҳлили ва
тадқиқот мақсади қуйидаги вазифаларни белгилаб олишга имкон берди:
1.
Умумий чидамлиликни ривожлантиришга тааллуқли бўлган
илмий-услубий манбаларни ўрганиш.
2.
10-12 ѐшли БЎСМ бошланғич тайѐргарлик гуруҳи ўғил
болаларининг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайѐргарлиги
даражасини аниқлаш.
3. Бошланғич тайѐргарлик гуруҳи бўйича ишлаб чиқилган йиллик иш
режаларидаги восита ва услубларнинг умумий чидамлиликни тарбиялашда
10-12 ѐшли ўғил болаларга мослиги ва самарали эканлигини тажрибада
аниқлаш.
Тадқиқот объекти ва предмети:
БЎСМ шароитида бошланғич
тайѐргарлик гуруҳларидаги ўқув-машғулот жараѐни.
Тадқиқот методлари.
Олдинга қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун
ишда қуйидаги тадқиқот услубларидан фойдаланилди: илмий-услубий
адабиѐтларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш, педагогик кузатувлар,
педагогик назорат тестлари, педагогик тажриба, антропометрик ўлчашлар,
иш қобилиятини баҳолаш ва математик статистика методлари.
Тадқиқот фарази:
- танлаб йўналтирилган оптимал машғулот юкламаларини уларнинг
катталиклари бўйича тизимлаштириш ва таснифлаш, шунингдек, юкламалар
катталикларини уларнинг 10-12 ѐшдаги спортчилар организмига таъсир
қилиш даражасига кўра меъѐрлаш;
- ѐш енгил атлетикачиларнинг машғулот ва мусобақа жараѐнини
ўтказиш услубиятини такомиллаштириш;
- аэроб, чекланган анаэроб ва аралаш иш режимини жорий қилиш
асосида йиллик ўқув жадвалининг ишлаб чиқилиши ѐш спортчилар
функционал тайѐргарлигининг ошишини ва ўрта масофага югурувчи ѐш
енгил атлетикачилар заҳирасини тайѐрлаш жараѐни самарадорлигини
таъминлайди.
Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар:
1. БЎСМ бошланғич тайѐргарлик гуруҳлари учун юкламаларнинг
биринчи, иккинчи, учинчи ўқув йиллари бўйича оптимал режимини
аниқлаган ҳолда ўқув соатларини тақсимлаш графиги.
2. Ўрта масофага югурувчи ѐш спортчиларнинг морфофункционал ва
педагогик кўрсаткичлариниг уч йиллик динамикаси.
3. Машғулотнинг микро- ва мезоциклларидаги танлаб йўналтирилган
юкламалар ҳажми динамикаси.
4. Ёш ўғил бола спортчилар организмининг функционал ва жисмоний
тайѐргарлик ҳолатини тезкор, жорий ва якуний назорат қилиш.
6
Илмий янгилиги.
Тадқиқот натижалари бошланғич тайѐргарлик
гуруҳида ѐш енгил атлетикачиларнинг чидамлилигини тарбиялаш
услубиятига қатор янги ҳолатларни киритади:
- БЎСМ бошланғич тайѐргарлик гуруҳлари енгил атлетикачиларининг
микро ва мезоциклларда умумий чидамлилигини тарбиялашнинг самарали
воситалари ва услублари ишлаб чиқилди ҳамда уларнинг нисбатлари
аниқланди;
- болалар билан ўтказиладиган машғулотлар давомида 10-12 ѐшдаги
болаларда умумий чидамлиликни тарбиялашга йўналтирилган машғулот
воситаларининг ўқув йиллари бўйича оптимал нисбатлари аниқланди;
- бошловчи спортчиларнинг умумий чидамлилигини тарбиялашнинг
бир текисда ва интервалли услубларидан фойдаланиш вариантлари ишлаб
чиқилди;
- умумий чидамлилик даражасининг ѐшга хос ўзгариши аниқланди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
БЎСМ
бошланғич тайѐргарлик гуруҳида 10-12 ѐшдаги болаларда умумий
чидамлиликни тарбиялаш, куч, тезкорлик ва бошқа жисмоний сифатларни
ривожлантириш учун танлаб йўналтирилган машғулот воситаларининг
қўлланилиши уларнинг жисмоний тайѐргарлигининг ривожланишига ѐрдам
берди. Қўлланилган услублар (бир текисда югуриш ва оралиқлар билан
югуриш услублари) умумий чидамлиликни оширишга имкон яратди.
Микро-, мезо-, макроцикллар босқичларида фойдаланилган машғулот
юкламалари ЮҚТ кўрсаткичларига қараб назорат қилиб борилди. Ҳар бир
босқичдан кейин тиббий назорат ўтказилди.
10-12 ѐшдаги болалар учун машғулот воситаларидан фойдаланиш
самарадорлиги аниқланди.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Тажрибада асосланган тадқиқот
натижалари Тошкент шаҳридаги 1,-20-сонли БЎСМ лар ўқув жараѐнига
жорий қилинди, бу 2 та жорий этиш далолатномаси билан тасдиқланди.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Тадқиқотнинг асосий ҳолатлари ва
натижалари халқаро ва республика илмий-амалий анжуманларида маъруза
қилинган. Диссертация ЖТНваУ кафедрасида, ТАТУ ва ЎзДЖТИ илмий
семинарларида муҳокамадан ўтган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертация мавзуси бўйича
12 та иш чоп этилган, шулардан 1та услубий қўлланма ва 4 та мақола ОАК
Президиуми томонидан тасдиқланган журналларда нашр қилинган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация компьютерда
терилган 121 саҳифадан иборат матнда баѐн қилинган, кириш, тўртта боб,
хотима, амалий тавсиялар, 143 та манба келтирилган адабиѐтлар рўйхати, 4
та илова, 22 та жадвал, 5 та расм ва 2 та жорий этиш далолатномасидан
иборат.
7
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
10-12 ѐшдаги ўрта масофага югурувчи енгил атлетикачилар ўқув
машғулот жараѐнининг ташкил қилиниши ва мазмуни
10-12 ѐшли болаларда чидамлиликни тарбиялаш учун амалда
қўлланиладиган машғулот воситалари ва услубларини аниқлаш мақсадида
енгил атлетика бўйича 20 нафар мураббийдан сўров варақаси олинди ва
умумлаштирилди:
1. «Чидамлиликни тарбиялашда қандай воситалардан фойдаланасиз?»
- деган саволга 90% мураббийлар дастурдаги материаллардан, 10%
мураббийлар қўшимча воситалардан (сузиш, велосипедда юриш, ҳар хил
паст - баланд жойларда саѐҳат қилиш ва ҳ.к.) фойдаланишларини баѐн
қилганлар.
2. «Машғулотлар режалаштириш хужжатларига асосланадими?» -
деган саволга мураббийларнинг 78,3% «Ҳа», 11,7% «Йўқ» деб жавоб
беришган ва уларнинг 10% бу саволга жавобни очиқ қолдиришган.
3. «Машғулотлар режалари муайян шароит ва гуруҳлар таркибига
мослаштириладими?» - деган саволга мураббийларнинг 63,3% «Ҳа», 10%
«Йўқ» деб жавоб қилишган бўлса, 26,7% дан бу саволга умуман жавоб
олинмади.
4. «Машғулотлар мунтазам ўтказиладими?» - деган саволга
мураббийларнинг 90% «Ҳа» жавобини билдиришган бўлса, 10% эса жавоб
бермаган.
Сўровнома натижаларига кўра, машғулотларни ташкил қилиш,
режалаштириш, чидамлиликни тарбиялаш воситалари ва услубларидан
фойдаланиш масалалари бўйича мураббийларнинг бир хил фикрда эмаслиги
аниқланди. Шу сабабли бу масала бугунги кунда ҳам долзарб ҳисобланади
ва келгусида ҳар томонлама изланишни талаб қилади.
Республикадаги тажрибали мураббийлар билан ўтказилган анкета
сўрови натижаларига кўра уларнинг фикрларини 3 гуруҳга ажратиш
мумкин:
- биринчи гуруҳ мутахассислар дастурдаги ўқув материалларига
биноан ѐш енгил атлетикачиларни изчил равишда ўргатишни таклиф
қилишади;
- иккинчи гуруҳ мутахассислар ўрта масофага югурувчилар учун
қўшимча воситалардан фойдаланган ҳолда енгил атлетика машқларига
ўргатишни таклиф қиладилар;
- учинчи гуруҳ мутахассислар иккинчи ўқув йилида умумий
чидамлилик учун мўлжалланган машқлар фоизини кўпайтиришни, учинчи
ўқув йилида эса махсус чидамлиликни ривожлантиришга қаратилган
машқлардан фойдаланишни тавсия қиладилар.
Ўрта масофага югурувчи ѐш спортчиларнинг машғулот макро-, мезо
ва микроциклларини тузиш ва иккинчи ҳамда учинчи ўқув йили учун ўқув
8
режасини ишлаб чиқиш мақсадида Тошкент шаҳридаги 1, 20-сонли БЎСМ
ларда тажриба олиб борилди.
Ўрта масофага югурувчи ѐш ўғил болалар учун машқларнинг
шиддати ва ЮҚТ кўрсаткичларини, аралаш, аэроб ва анаэроб режимдаги
югуриш машқлари хажмини инобатга олган ҳолда йиллик мажмуали
режалаштириш графиги ишлаб чиқилди. Йиллик графикка махсус югуриш ва
сакраш машқлари, умумий жисмоний тайѐргарлик машқлари ва назорат
синовлари (тестлар) киритилди.
Биз томонимиздан таклиф қилинган тизим, 10 ѐшдан бошлаб
машғулот воситаларининг режалаштирилиши 1, 20-сонли БЎСМ бошланғич
тайѐргарлик гуруҳида синовдан ўтказилди.Таъкидлаш жоизки, 1984 йилда
енгил атлетика буйича БЎСМлар учун ишлаб чиқилган дастурда бошланғич
тайѐргарлик гуруҳида ўрта масофага югурувчи ѐш спортчилар учун енгил
атлетика билан шуғулланиш 9 ѐшдан белгилаб берилган эди.
Янги ўқув дастурида бошланғич тайѐргарлик гуруҳлари учун
машғулотларни бошлаш 10 ѐшдан белгилаб берилган. Бу, бизнингча, ўқув-
машғулотларни ташкил қилиш ва режалаштиришда шуғулланувчиларга
қатъий табақалаштирилган ҳолда ѐндашишни тақозо этади.
Ёш спортчиларнинг техник тайѐргарлиги, махсус ҳаракат ва
жисмоний тайѐргарлиги даражасини аниқлаш учун биз томонимиздан
берилган воситаларнинг объективлиги, ахборотлилиги ва вариантлилиги
олдиндан текшириб кўрилди.
10 ѐшдаги болаларни ўрта масофага югуришга ўргатишда асосий
вазифа
югуриш
машқлари
техникасининг
болалар
томонидан
ўзлаштирилиши, умумий жисмоний тайѐргарликни яхшилаш, организмни
ҳар томонлама такомиллаштириш ва махсус жисмоний тайѐргарлик
даражасини ошириш ҳисобланади.
БЎСМ даги бошланғич тайѐргарлик гуруҳлари ўқувчилари билан
ўқув- машқ машғулотларини ўтказиш учун БЎСМ биринчи ўқув йили (10
ѐшли ўғил болалар) учун мўлжалланган ўрта масофага югурувчиларнинг
енгил атлетика бўйича ўқув режасидан фойдаландик.
Тажрибадан олдин бошланғич тайѐргарлик гуруҳидаги 10-12 ѐшли
спортчи болаларнинг жисмоний ривожланишини аниқлаш учун уларнинг
антропометрик кўрсаткичлари аниқланди.
Ўқув соатларини тақсимлаш йиллик гарафигида умумий соатлар сони
312 соатни ташкил қилиб, шундан умумий жисмоний тайѐргарликка 32%,
махсус жисмоний тайѐргарликка 16%, енгил атлетика турлари (ўрта масофага
югуриш) техникасини ўрганиш ва такомиллаштиришга 48% ажратилган.
Ўрта масофага югурувчилар билан машғулотлар ҳафтасига 3 марта 2 соатдан
олиб борилди. Шулардан 76 соати спорт залларида, 224 соати эса очиқ
хавода ўтказилади.
Уч йиллик тажриба давомида 10-12 ѐшли болаларнинг жисмоний
ривожланиши қуйидаги кўрсаткичларга эга бўлди: тана узунлиги тажриба
гуруҳида 10 ѐшли болаларда 138,7 см.ни, 11 ѐшда 148,9 см.ни ташкил қилди,
10-11 ѐш болаларда тана узунлигининг ўртача фарқи t=6 га тенг.
9
1-жадвал
10-12 ѐшли болаларнинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари (n=30)
№ Кўрсаткичлар
Тадқиқот кўрсаткичлари
Гуруҳ
10 ѐш
11 ѐш
12 ѐш
10-11
11-12
10-12
t
P
t
P
t
P
1.
Тана
узунлиги,
м/см
Т
Н
138,7±1,1
138,7±1,1
148,9±1,2
146,4±1,2
152,0 ±1,1
150,1±1,3
6,00
4,00
<0,001
<0,001
2,06
1,91
<0,05
>0,05
8,5
6,4
<0,001
<0,001
2.
Тана
оғирлиги, кг
Т
Н
35,0±0,5
34,2±0,7
37,2±0,4
36,8±0,5
39,1±0,5
37,3±1,4
3,43
3,02
<0,001
<0,001
2,96
1,48
<0,05
>0,05
5,85
1,92
<0,001
>0,05
3.
Ўпканинг
тириклик
сиғими, мл
Т
Н
1800±45
1800±45
2005±45
1900±30
2550±45
2400±43
0,09
2,03
>0,05
>0,05
9,05
9,54
<0,001
<0,001
11,7
9,6
<0,001
<0,001
4.
Панжа кучи,
ўнг қўл, кг
Т
Н
15±0,5
15±0,5
17±0,9
16±0,8
20±0,8
18±0,7
1,96
1,06
>0,05
>0,05
2,08
1,95
<0,05
>0,05
5,3
3,48
<0,001
<0,01
5.
Панжа кучи,
чап қўл, кг
Т
Н
13±0,3
12±0,3
15±0,9
14±0,6
18±0,6
16±0,8
2,12
2,98
<0,05
<0,05
2,30
2,0
<0,05
<0,05
7,4
4,7
<0,001
<0,001
10
2-жадвал
10-12 ѐшли тажриба ва назорат гуруҳлари ѐш спортчиларининг тажриба давомидаги
жисмоний тайѐргарлиги (n=30) кўрсаткичлари динамикаси
№
Тестлар
С
та
ти
ст
ик
кўрс
ат
ки
чла
р
10 ѐш
11 ѐш
12 ѐш
та
жри
ба
на
зора
т
t
P
та
жри
ба
на
зора
т
t
P
та
жри
ба
на
зора
т
t
P
1.
600 м га
югуриш
(дақ/сония)
x±m
2:14.0±0,20
2:06.0±0,21
2:15.0±0,28
2:08.0±0,30
0,03
0,44
>0,05
>0,05
2:06.0±0,35
1:59.17±0,30
2:08.0±0,30
1:59.56±0,40
0,44
1,1
>0,05
>0,05
1:59.17±0,30
1:58.0±0,30
1:59.56±0,40
1:59.16±0,80
1,1
2,4
>0,05
<0,05
2.
6 дақиқа
югуриш
(км/метр)
x±m
1000±3,00
1160±2,49
1098±3,11
1130±9,3
2,27
3,11
<0,001
<0,001
1160±2,49
1200±6,08
1130±9,3
1120±0,6
3,11
8,0
<0,01
<0,001
1200±6,08
1260±9,36
1120±6,0
1140±9,0
8,0
9,2
<0,001
<0,001
3.
1000 м га
югуриш
(дақ/сония)
x±m
5:41.0±0,12
5:39.0±0,8
6:05.0±0,30
5:40.0±0,03
0,03
0,70
>0,05
>0,05
4:39.0±0,8
3:48.0±0,35
5:40.0±0,30
5:38.0±0,33
1,23
4,60
>0,05
<0,01
3:48.0±0,03
3:23.0±0,21
5:38.0±0,33
4:49.0±0,26
4,27
2,36
<0,001
<0,05
4.
Статик
чидамлилик
(ярим ўтириб
туриш) (сони)
x±m
159±10,5
164±10,1
158±11,2
160±10,1
0,2
0,28
>0,05
>0,05
164±10,5
174±10,1
160±3,6
164±3,8
0,23
1,42
>0,05
>0,05
174±3,6
178±4,0
160±4,0
165±3,10
2,6
2,6
<0,05
<0,05
11
12 ѐшли болаларнинг тана узунлиги 152 см.ни ташкил қилиб, 11-12
ѐш орасида Стьюдент t- мезони бўйича ўртача t=2,06 фарқ қилди. Назорат
гуруҳида тана узунлиги 10 ѐшда 138,7 см.ни, 11 ѐшда 146,4 см.ни ташкил
қилган бўлса, 10-11 ѐшлар ўртасида фарқ t=4 ни ташкил қилди. 12 ѐшга келиб
150,1 см.ни ташкил этди. 11-12 ѐшлар ўртасида t=1,91 га фарқ қилди. Тана
оғирлиги тажриба гуруҳида 10 ѐшда 35,0 кг.ни, 11 ѐшда 37,2 кг.ни, 10-11
ѐшлар ўртасида t=3,43 кг.ни, 12 ѐшда 39,1 кг.ни 11-12 ѐшлар ўртасида t=2,96
ни ташкил қилди, ўпканинг тириклик сиғими тажриба гуруҳида мос равишда
1800, 2005, 2550 мл.ни, назорат гуруҳида эса 1800, 1900, 2400мл.ни; ўнг қўл
панжа кучи тажриба гуруҳида 15, 17, 20 кг.ни, назорат гуруҳида 15, 16, 18
кг.ни, чап қўл тажриба гуруҳида 13, 15, 18 кг.ни, назорат гуруҳида эса 12, 14,
16 кг.га фарқли равишда ошганлиги тажрибада исботланди. (1-жадвал.)
10-12 ѐшли бошланғич тайѐргарлик гуруҳига қабул қилинган
болаларнинг жисмоний тайѐргарлиги тестлар орқали аниқланди. Олинган
натижалар 2-жадвалда берилган.
Бошланғич тайѐргарлик гуруҳининг биринчи йилига қабул қилинган
10 ѐшли болаларнинг 600 метрга югурши: тажриба гуруҳида 2:06.0±0,21ни,
назорат гуруҳида 2:08.0±0,30 ни ташкил қилди. Улар ўртасидаги статистик
фарқ Стьюдент t мезони буйича фарқ қилмади t=0,44.
10 ѐшда фақат 6 дақиқага югуришда Стьюдент мезони бўйича t=3,11
ни ташкил қилди. Қолган барча тестлар буйича тажриба ва назорат гуруҳлари
ўртасида статистик фарқ йўқлиги аниқланди. Шу сабабли биз иккинчи ўқув
йилидан бошлаб тажриба гурухидаги югуриш юкламаларининг умумий
ҳажмини 456 км.га етказдик. Шундан аэроб режимдаги югуриш ҳажми (ЮҚТ
150 зарб/дақ) - 411 км.ни; аралаш режимдаги югуриш ҳажми (ЮҚТ 156-175
зарб/дақ) - 45 км.ни ташкил этди; УЖТ эса 96 соатни ташкил қилди.
Учинчи ўқув йилида югуриш юкламаларининг умумий ҳажми 490
км.ни ташкил қилди. Шундан аэроб режимдаги югуриш ҳажми (ЮҚТ 150
зарб/дақ) - 388 км.ни; аралаш режимдаги югуриш ҳажми (ЮҚТ 150-175
зарб/дақ) - 71 км.ни ташкил этди; анаэроб режимдаги югуриш ҳажми (ЮҚТ
175 зарб/дақ) -31км.ни; УЖТ 100 соатни ташкил қилди. Ушбу
юкламаларнинг таъсирига кўра 12 ѐшга келиб 600 метрга югуришда тажриба
гуруҳидагилар ўз натижаларини 0,54 сонияга яхшилади, назорат
гуруҳидагилар ҳам 0,8 сонияга яхшилаб олдилар. Тажриба ва назорат
гуруҳлари ўртасидаги фарқ Стьюдент t мезони бўйича t=2,4 ни ташкил
қилди. Бу эса тажриба гуруҳидаги болаларнинг кўрсатган натижалари
назорат гуруҳига қараганда фарқли равишда ўзгарганини кўрсатди (1-расм).
11 ѐшли болалар 6 дақиқага югурганда тажриба гуруҳидагилар
математик статистик кўрсаткичлари бўйича тажриба ва назорат гуруҳлари
ўртасида статистик фарқ t=8,0 ни кўрсатди.
12
дақиқа
дақиқа
1,6
1,8
2
2,2
Тажриба гуруҳи
Назорат гуруҳи
10 ёш
1,7
1,8
1,9
2,
2,1
Тажриба гуруҳи
Назорат гуруҳи
11 ёш
дақиқа
1
1,4
1,8
2,2
Тажриба гуруҳи
Назорат гуруҳи
12 ёш
1-расм. 10-12 ѐшли болаларнинг 600 м га югуриш кўрсаткичлари
динамикаси.
6 дақиқа югуришда 12 ѐшли тажриба гуруҳидаги болалар 1260 м.га
югурган бўлса, назорат гуруҳидагилар 1140 м.га югуришди. Тажриба гуруҳи
спортчилари назорат гуруҳидагиларга нисбатан 120 м.га кўпроқ югуришди.
Улар ўртасидаги фарқ Стьюдент t мезони билан t=9,2 ни ташкил қилди. (2-
расм).
метр
метр
1000
1100
1200
Тажриба гуруҳи
Назорат гуруҳи
10 ёш
1000
1100
1200
Тажриба гуруҳи
Назорат гуруҳи
11 ёш
метр
1050
1100
1150
1200
1250
1300
Тажриба гуруҳи
Назорат гуруҳи
12 ёш
2-расм. 6 дақиқа югуришда чидамлилик кўрсаткичларининг
динамикаси (м).
13
10 ѐшда 1000 метрга югуришда тажриба ва назорат гуруҳлари
ўртасида t =0,70 статистик фарқ қилмади.
1000 метрга югуришда тажриба гуруҳидаги 11 ѐшли болалар ўртача
3:48.0±0,35 сонияга югурган бўлса, назорат гуруҳидагилар эса 5:38.0±0,33
сонияга югуришди. Бу эса тажриба гуруҳида умумий югуриш аэроб юклама
ҳажмига қараб ўсганлигини кўрсатади. Тажриба гуруҳидаги болаларнинг
кўрсаткичлари назорат гуруҳига қараганда Стьюдент t мезони бўйича t=4,60
ни ташкил қилди.
12 ѐшда 1000 м.га югуришда тажриба ва назорат гуруҳидагилар
Стьюдент t мезони бўйича t=2,36 кўрсаткичга эга бўлиб, тажриба гуруҳидаги
болалар кейинги ѐш гуруҳига ўтиш меъѐрларини бажаришди ва III,II
ўсмирлар разрядини кўрсатишди. Шу билан бир қаторда назорат
гуруҳидагилардан 10 таси кейинги ѐш гуруҳига ўтиш меъѐрларини
бажаришди (3-расм).
дақиқа
дақиқа
0
2
4
6
Тажриба гуруҳи
Назорат гуруҳи
10 ёш
0
1
2
3
4
5
6
Тажриба гуруҳи
Назорат гуруҳи
11 ёш
дақиқа
0
1
2
3
4
5
6
Тажриба гуруҳи
Назорат гуруҳи
12 ёш
3-расм. 1000 метрга югуриш кўрсаткичларининг динамикаси (дақиқа).
Маълумки, статик чидамлилик ярим ўтириб-туришлар сони билан
белгиланади. 11 ѐшдаги тажриба ва назорат гуруҳлари болалари орасида
статистик фарқ аниқланмади. 12 ѐшда тажриба ва назорат гуруҳлари
ўртасидаги статистик фарқ t=2,6 ни ташкил қилди. Биз олган маълумотлар
Ю.Г.Травин (1983) маълумотларига мос келади (4-расм).
14
сони
сони
150
160
170
180
Тажриба гуруҳи
Назорат гуруҳи
10 ёш
150
155
160
165
170
175
180
Тажриба гуруҳи
Назорат гуруҳи
11 ёш
сони
150
155
160
165
170
175
180
Тажриба гуруҳи
Назорат гуруҳи
12 ёш
4-расм. Статик чидамлилик (ярим ўтириб туриш) (сони).
3-жадвалда берилган маълумотларга қараганда, интервалли ва бир
текисдан югуриш услублари бўйича олиб борилган педагогик тажриба
давомида ўрта масофаларга югуришга ихтисослашган 11 ѐшли болаларда
тайѐргарликнинг ривожланиш даражасида ижобий ўзгаришлар рўй берди.
Текширилувчиларда статик чидамлилик тажриба гуруҳида ва 300 м га
югуришдаги чидамлилик ҳар икки услубни қўллаганда ҳам сезиларли
даражада ошган. Шу билан бирга, тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики,
юқори даражада умумий чидамлилик устида ишлаш тезликнинг
ривожланишига салбий таъсир этмади (60м.га югуришдаги натижалар
сезиларли даражада яхшиланди). 10-12 ѐшли спортчиларнинг кенг қамровли
тиббий текширувлари уларнинг соғлиқ холати ва жисмоний ривожланишида
хеч қандай ўзгаришлар бўлмаганини кўрсатди.
15
3-жадвал
Итервалли ва бир текис югуриш услубларидан фойдаланган ҳолда олинган натижалар
Умумий
жисмоний
сифатлар
n
Асосан интервалли югуришни қўллаганлар гуруҳи
n
Асосан бир текисда югуришни қўллаганлар гуруҳи
Сентябрь, 2006
Май, 2007
Сентябрь, 2006
Май, 2007
x±
m
g
x
m
g
t
Р
x±
m
g
x
m
g
t
Р
Тезлик
(60 м югуриш),
сек
15
10,5
0,20
0,69
9,5
0,19
0,66
5,0
<0,001
15
10,3
0,15
0,50
9,9
0,10
0,44
4,00
<0,001
Чидамлилик
(300 м
югуриш) м, сек
15
60,6
1,10
3,65
53,8
0,93
3,09
4,82
<0,001
15
60,2
0,61
2,05
55,8
0,52
1,73
5,50
<0,001
Тезлик-куч
сифатлари
(юқорига
сакраш, см)
15
33,0
1,52
5,04
40,0
0,66
2,20
4,24
<0,001
15
31,0
1,61
5,36
38,0
0,76
2,53
3,88
<0,001
Гавда динамо-
метрияси,
кг
15
60,0
2,00
6,62
86,0
3,80
12,6
6,04
<0,001
15
60,0
1,61
5,36
83,0
4,79
15,7
4,55
<0,001
Панжа динамо
метрияси, кг
15
22,6
0,47
1,57
24,6
0,47
1,57
3,33
<0,05
15
22,0
0,62
2,74
24,0
0,85
2,81
3,16
<0,001
Статик
чидамлилик,
сек
15
13,5
1,14
3,78
17,8
1,42
4,73
2,40
<0,05
15
17,2
0,75
2,49
16,0
1,13
3,75
0,92
>0,05
16
ХОТИМА
Муаммони назарий фикрлаш ва тажриба ишларини умумлаштириш
қуйидаги
хулосаларни
эътироф этиш имконини берди:
1. Адабиѐт манбалари таҳлилининг кўрсатишича, ѐш спортчиларда
чидамлиликни белгилаб берувчи омиллар қўйидагилар: мушакларнинг
тузилиши; ички мушак ва мушаклараро координация; юрак- томир, нафас
олиш ва асаб тизимлари ишининг маҳсулдорлиги; организмдаги энергия
материалларининг заҳираси; бошқа жисмоний сифатларнинг ривожланиш
даражаси; психологик таъсир, ҳаракат фаолиятининг техник ва тактик
тежамкорлиги.
2. Ёш спортчиларда чидамлиликни ривожлантиришда субмаксимал
шиддатдаги иш 50 сониядан 4-5 дақ.гача ошмаслиги керак.
Ёш спортчиларнинг аэроб имкониятларини ошириш мақсадида
оралиқли услубининг қўлланишига нисбатан физиологик ѐндашувларга
асосланган тамойилларга амал қилиш зарур:
-
айрим бўлакларни ўтиш давомийлиги 1-2 сониядан ошмаслиги
керак;
-
машғулот жараѐни давомийлигига қараб дам олиш оралиқлари
давомийлиги 40-90 сония атрофида бўлиши лозим;
-
машқларнинг иш шиддатини аниқлашда юрак қисқариш
тезлигини ҳисобга олиш зарур, иш охирида (дақиқада 130-170 зарба, фаза
охирида дақиқада 120-130 зарба).
3. Ўрта масофага югурувчи енгил атлетикачиларнинг бошланғич
тайѐргарлик гуруҳида ўқув-машғулот ишининг режалаштирилиши ўқув
йиллари бўйича ишлаб чиқилмаганлиги аниқланди.
4. Уч йиллик тажриба давомида 10-12 ѐшли болаларнинг жисмоний
ривожланиши қуйидаги кўрсаткичларга эга бўлди: тана узунлиги тажриба
гуруҳида 10 ѐшли болаларда 138,7 см.ни, 11 ѐшда 148,9 см.ни ташкил қилди,
10- 11 ѐш болаларда тана узунлигининг ўртача фарқи t=6 га тенг. 12 ѐшли
болаларнинг тана узунлиги 152 см.ни ташкил қилиб, 11-12 ѐш орасида
Стьюдент мезони бўйича ўртача t=2,06 фарқ қилди. Назорат гуруҳида тана
узунлиги 10 ѐшда 138,7 см.ни, 11 ѐшда 146,4 см.ни ташкил қилган бўлса, 10-
11 ѐшлар ўртасида фарқ t=4 ни ташкил қилди. 12 ѐшга келиб 150,1 см.ни
ташкил этди. 11-12 ѐшлар ўртасида t=1,91 га фарқ қилди. Тана оғирлиги
тажриба гуруҳида 10 ѐшда 35,0 кг.ни, 11 ѐшда 37,2 кг.ни, 10-11 ѐшлар
ўртасида t=3,43 ни, 12 ѐшда 39,1 кг. 11-12 ѐшлар ўртасида t=2,96 ни ташкил
қилди, ўпканинг тириклик сиғими тажриба гуруҳида мос равишда 1800, 2005,
2550 мл.ни; ўнг қўл панжа кучи тажриба гуруҳида 15,17,20 кг.ни, чап қўлда
эса 13,15,18 кг. га фарқли равишда ошганлиги тажрибада исботланди.
5. 10-12 ѐшли болалар билан чидамлилик машқларига нисбатан
организмнинг мосланувчанлик реакцияларни ошириш мақсадида бир текисда
машқ бажариш услуби ва оралиқли машқ услубини қўллаш мақсадга
мувофиқлиги аниқланди.
17
6. Бошланғич тайѐргарлик гуруҳида биринчи йилда БЎСМ дастури
бўйича 312 соатлик юклама бажарилди, шундан 32% умумий жисмоний
тайѐргарликка, 16% енгил атлетиканинг бошқа турлари техникасини
ўрганиш ва такомиллаштиришга, 48%, назарий машғулотларга, қабул
қилувчи синовлар ва йилдан йилга ўтказувчи синовларга 12 соат, яъни 3,8%
ажратилган ҳамда 76 соат спорт залларида, қолган соатлар эса очиқ ҳавода
ўтказилди. Йил давомида машғулотлар асосан, енгил атлетика техникасини
ўргатиш ва такомиллаштиришга қаратилди. КМИҚ тажрибагача тажриба
гуруҳида 35,6 ни, назорат гуруҳида 35,0 ни ташкил қилди. Бу ҳолат 10 ѐшли
болаларнинг енгил атлетиканинг бошқа турларини ўзлаштира олишларини,
УЖТ ва умумий чидамлиликни ошиши исботланди.
7. Ўқув йилининг иккинчи йилида 11 ѐшдаги ѐш спортчилар учун
қўлланилган ўқув режада югуриш юкламаларининг умумий ҳажми 456 км.ни
ташкил қилди, шундан аэроб режимдаги югуриш - 411 км ѐки 90 %; аралаш
режимдаги югуриш - 45 км ѐки 9,8%; махсус югуриш ва сакраш машқлари -
33 км, умумий жисмоний тайѐргарлик машқлари-96 соат; мусобақа, назорат
ва тиббий кўрик учун 8 соат оптимал бўлиши тажрибада исботланди.
Ўқув йилининг учинчи йилида 12 ѐшли ѐш спортчилар учун
қўлланилган ўқув режасидаги югуриш юкламаларининг умумий ҳажми 490
км.ни ташкил қилди, шундан аэроб режимдаги югуриш - 388 км яъни 79,2%;
аралаш режимдаги югуриш ҳажми - 71 км ѐки 14,4%; анаэроб режимда
югуриш - 31 км ѐки 6,3%; умумий жисмоний тайѐргарлик машқлари 100 соат,
мусобақа тақвим режасига асосан ўтказилди, назорат ва тиббий кўрик учун
10 соат ажратилди. Умумий жисмоний тайѐргарлик машқларининг 100
соатгача ошганлиги ѐш спортчиларни йиллик меъѐрий талабларни тўлиқ
бажаришларини таъминлади.
8. Тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, ѐш спортчиларда
чидамлилик тайѐргарлиги тажриба гуруҳида ўқув йиллари бўйича фарқли
равишда ўсди; 11 ѐшлиларда 1000 м.га югуриш вақти 3:48±0,35, t=4,6
Р<0,001; 12 ѐшлиларда 3:23±0,01, t=2,36 Р<0,05 га ўсганлиги, тажрибада
исботланди. Бошқа тестларда ҳам натижаларнинг яхшиланиши кузатилди:
-
600 метрга югуришда 11 ѐшда 1:59.17±0,30 t=1,1 Р>0,05ни
ташкил этди, 12 ѐшда эса йилниг охирида 1:58.0±0,30, t=2,4; Р<0,05га ўсди;
-
6 дақиқага югуришда 11 ѐшда 1200±6,08, t=8,0 Р<0,001ни ташкил
қилган бўлса, 12 ѐшга ўтиб 1260±9,36, t=9,2; Р<0,001 га ўсганлигини
кўрсатди;
-
статик чидамлилик бўйича 12 ѐшга келиб тажриба ва назорат
гуруҳи ўртасидаги фарқ Стьюдент t мезони бўйича t=2,6 га P<0,05 тенг
бўлди;
-
КМИҚ тажриба гуруҳида тажрибагача 35,6±1,7 ни ташкил қилган
бўлса, тажрибадан сўнг 45,2±1,8 ни ташкил этди. t=3,6 га, P<0,001 га тенг
бўлди.
9. Ёшга хос тайѐрланган микроцикллар: жалб қилувчи микроциклда
(ЮҚТ 140-150 зарб/дақ); базавий умумий чидамлиликни ривожлантиришга
йўналтирилган (ЮҚТ 140-150 зарб/дақ); енгиллаштирувчи: юкламаларни
18
ўйин ва енгил атлетиканинг бошқа турлари билан енгиллаштирилди. Ўқув
йиллари бўйича ишлаб чиқилган ўқув режалари, шуғулланувчиларнинг
ѐшини эътиборга олган ҳолда ўқув-машқ машғулотларини микро-,
мезоцикллар бўйича тақсимлаш ѐш спортчиларнинг техник-тактик
тайѐргарлиги ошишига, уларнинг морфофункционал кўрсаткичларининг
яхшиланишига ижобий таъсир кўрсатди.
Амалий тавсиялар
1.
Бошланғич тайѐргарлик гуруҳлари енгил атлетикачиларининг
(10-12 ѐш) машғулот жараѐни самарадорлигини ошириш учун УЖТ ва
югуриш хусусиятига эга (аэроб режимда) машқлар қўлланилади. Уларнинг
машғулот жараѐнига киритилиши кўп ҳолларда умумий чидамлиликнинг,
шунингдек, бошқа жисмоний сифатларнинг ривожланишига ва натижада
спорт натижаларининг ўсишига ѐрдам беради.
2.
Ўрта
масофага
югуришда
умумий
чидамлиликни
ривожлантиришга йўналтирилган устувор йўналишдаги машғулот жараѐнида
нафас олиш суръатини қадамлар суръати билан мослаштирган ҳолда масофа
бўлакларини югуриб ўтиш зарур.
3.
Ўрта масофага югурувчиларнинг бошланғич тайѐргарлик
гуруҳларида чидамлиликни ривожлантиришга йўналтирилган устувор
йўналишдаги машғулот жараѐнида ўқувчиларнинг ўқув фаолияти билан
машғуллигини ҳисобга олган ҳолда тузилган ва қўлланиладиган
воситаларнинг мураккаблаштирилганлигида, юклама ҳажми ва шиддатини
йиллик цикл даврлари бўйича оширишда қатъий кетма-кетликда амалга
ошириладиган йил давомидаги машғулотлар тизими муваффақиятли ўқитиш
ва машқ қилдириш учун катта аҳамиятга эга.
4.
Тикланиш воситаларининг танланиши машғулот микроцикллари
вазифалари ва тузилмаси, ѐш спортчиларнинг толиқиш ҳусусияти ҳамда
даражаси, жорий тайѐргарликнинг муайян режаси ва юкламалар динамикаси
билан белгиланади.
5.
Катта ҳажимдаги ва шиддатдаги машғулот юкламаларида ўрта
масофага югурувчилар таянч ҳаракат аппаратининг функционал ҳолатини
оптимал даражада сақлаб туриш учун иссиқ муолажаларнинг касрли
режимини киритган ҳолда тикланиш воситалари комплексини қўллаш зарур.
6.
11 ѐшдаги спортчиларнинг функционал тайѐргарлигида
(сентябрь, октябрь, ноябрь) аэроб режимдаги югуришда (ЮҚТ дақиқада 150
зарба) ўртача 35 км, 12 ѐшдаги спортчиларда аэроб режимдаги югуришда
(ЮҚТ дақиқада 150 зарба) ўртача 40 км, анаэроб режимда (ЮҚТ дақиқасига
175 зарба) 5 км оптимал ҳисобланади.
7.
Югуриш техникасини ўргатишга аввал ўйин услуби ѐрдамида
ўтказиш тавсия қилинади, аста-секин югуриш техникасининг алоҳида
элементларини эгаллаш вазифалари (оѐқ кафтини қўйиш, орқадаги оѐқда
депсинишни кучайтириш ва бошқа) мураккаблаштирилади ва шу тариқа
ўқувчиларни тўғри техникани ўзлаштиришга яқинлаштирилади.
19
8.
Иккинчи ўқув йилида югуришнинг умумий ҳажмини 456 км.га
етказиш зарур, жумладан, аэроб режимдаги югуриш - 411 км.ни, аралаш
режимдаги - 45 км.ни ташкил қилади, УЖТ 96 соатдан иборат бўлади.
Учинчи ўқув йилида югуришнинг умумий ҳажми 490 км.ни, жумладан, аэроб
режимда 388 км.ни, аралаш режимда – 71 км.ни, анаэроб режимда 31 км.ни
ташкил этади. УЖТ аэроб ва аралаш режимлар қисқариши ҳисобига 100
соатга ортади.
ДИССЕРТАЦИЯ МАВЗУСИ БЎЙИЧА ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР
РЎЙХАТИ
1.
Саламов Р.С., Рахматов Н.А., Рахматова Д.Н. Ўсмирлар
жисмоний тарбия дарсларидаги машқларнинг энергия сарфини баҳолаш
//Тўмарис ўйинлари: II Республика фестивалининг илмий-амалий анжумани.
- Қарши, 2001. - Б. 9-12.
2.
Саламов Р.С., Рахматова Д.Н. Ўқувчилар чидамлилигини
ривожлантириш //Болалар спортини ривожлантиришнинг минтақавий,
педагогик-психологик, тиббий-биологик муаммолари: Республика илмий-
амалий анжумани материаллари. - Фарғона, 2003. - Б. 136-137.
3.
Саламов Р.С., Рахматова
Д.Н.
Возрастные
изменения
выносливости детей от 6 до 17 лет в беге //Педагогик таълим - Тошкент,
2003. - №5. - Б. 31-33.
4.
Рахматова Д.Н. Бошланғич тайѐрлов гуруҳидаги енгил
атлетикачиларнинг умумий чидамлилигини ривожлантириш //Педагогик
таълим. - Тошкент, 2008. - Б. 109-112.
5.
Рахматова Д.Н., Дауренова С.Р. Жисмоний тарбия назарияси ва
услубияти фанидан тренинг дарслар ўтказиш //Жисмоний тарбия ва спорт
соҳасида инновацион технологиялар Халқаро илмий-амалий анжуман. -
Тошкент, 2008. - Б. 117-118.
6.
Саламов Р.С., Рахматова Д.Н. Требования к профессиональной
деятельности тренера юных спортсменов //Международная научно-
практическая конференция. - Ташкент, 2009. - С. 233-235.
7.
Рахматова Д.Н., Арипов Ю.Ю., Хайдарова М.И. Ёшлар орасида
жисмоний маданиятнинг тутган ўрни //Олий таълим муассасаларида
жисмоний тарбия ва спортнинг долзарб муаммолари: мавзусида университет
миқѐсида ўтказиладиган илмий-услубий анжумани материаллари. 2-тўплам. -
Тошкент, 2009. - Б. 78-79.
8.
Рахматова Д.Н. Развитие общей выносливости у легкоатлетов 10-
12 лет //Педагогические науки. – Москва. 2010. - №4 (43). - С. 62-63.
9.
Рахматова Д.Н. Развитие общей выносливости у детей 10-12 лет
//Молодой ученый - Чита, 2010. - №6 (17). - С. 374.
10.
Саламов Р.С., Рахматова Д.Н. Методика воспитания общей
выносливости у юных легкоатлетов //ФАН - СПОРТГА. - Тошкент, 2010. -
№2. - С. 7-10.
20
11.
Рахматова Д.Н. 10-12 ѐшдаги ўрта масофага югурувчи ўғил
болаларнинг жисмоний тайѐргарлиги //Баркамол авлод - буюк келажак:
Республика илмий амалий конференция материаллари тўплами. (3 июн 2010
й.). - Тошкент, 2010. - Б.101.
12.
Raxmatova D.N. 10-12 yoshli BO'SM bolalarida umumiy
chidamlilikni tarbiyalash: Uslubiy qo'llanma. - T.: O'zDJTI, 2010. - 40 s.
21
Педагогика фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Д.Н.Рахматованинг
13.00.04-«Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва
методикаси» ихтисослиги бўйича «Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг
бошланғич тайѐргарлик гуруҳида чидамлиликни тарбиялаш» мавзусидаги
диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
тайѐргарлик турларининг тузилиши,
машғулот воситаларини тақсимлаш, микро-, мезо- ва макроцикллар,
машғулотларни бошқариш ва назорат қилиш.
Тадқиқот объектлари:
БЎСМ бошланғич тайѐргарлик гуруҳидаги
10-12 ѐшли ўрта масофага югурувчи ўғил болалар.
Ишнинг мақсади:
10-12 ѐшдаги ѐш спортчиларда чидамлиликни
тарбиялаш
воситалари,
усуллари
ва
методларининг
самарали
режалаштирилишини ишлаб чиқиш ва тажрибада асослаб беришдан,
уларнинг функционал тайѐргарлигини оширишдан, енгил атлетика
машғулотларига қизиқиш уйғотиш ҳамда чидамлилик зарур бўлган спорт
турлари учун заҳира тайѐрлашдан иборат.
Тадқиқот методлари:
ушбу илмий текшириш ишларини амалга
ошириш учун қуйидаги услублардан фойдаланилди: илмий-услубий
адабиѐтларни ўрганиш ва таҳлил қилиш; педагогик кузатувлар; педагогик
назорат тестлари; педагогик услублар; антропометрик кўрсаткичлар; иш
қобилиятини баҳолаш; математик статистика услублари.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
тадқиқот жараѐнида
машғулот воситалари ва услублари аниқланди, йиллик ўқув режа бўйича
тақсимланиши ва тузилиши тажрибада исботланди; жисмоний тайѐргарлик
бўйича мажмуалар ишлаб чиқилди ва амалиѐтга жорий этилди. Ёш енгил
атлетикачиларнинг жисмоний ва техник тайѐргарлигини баҳолаш шкаласи
ишлаб чиқилди.
Амалий аҳамияти:
БЎСМ бошланғич тайѐргарлик гуруҳида умумий
ва махсус чидамлиликни тарбиялаш, куч, тезкорлик ва бошқа жисмоний
сифатларни ривожлантиришда йўналтирилган машғулот воситаларини
қўллаш
болалар
жисмоний
тайѐргарлигининг
юқори
даражада
ривожланишига олиб келди.Тадқиқот натижаларидан БЎСМ ўқув-машғулот
жараѐнида, шу билан бирга, ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари учун
ўқув услубий материал сифатида фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
тадқиқот
натижалари 1, 20 - сонли БЎСМ нинг ѐш енгил атлетикачилар тайѐрлаш ўқув
жараѐнига татбиқ қилинди, бу уларнинг спорт техник тайѐргарлик
даражасини оширишга ва III, II ўсмирлар спорт разряди талабларини
бажаришларига имкон берди.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:
болалар ва ўсмирлар спорти
назарияси ва услубияти.
22
РЕЗЮМЕ
диссертации Рахматовой Д.Н. на тему: «Воспитание выносливости в группах
начальной подготовки в детско-юношеских спортивных школах» на
соискание ученой степени кандидата педагогических наук по специальности
13.00.04-«Теория и методика физического воспитания и спортивной
тренировки»
Ключевые слова:
виды подготовки, распределение средств
тренировки, микро-, мезо- и макроциклы, контроль и управление
тренировочным процессом.
Объекты исследования:
учебно-тренировочный процесс детей 10-12
лет в группах начальной подготовки юных легкоатлетов.
Цель работы:
заключается в разработке и экспериментальном
обосновании эффективного планирования средств, приемов и методов
воспитания выносливости у юных спортсменов 10-12 лет, в повышении их
функциональной подготовленности, в воспитании интереса к занятиям
легкой атлетикой и подготовке резерва для тех видов спорта, где необходима
выносливость.
Методы исследования:
для решения поставленных задач в работе
были использованы следующие методы исследования: теоретический анализ
и обобщение материалов научно-методической литературы, педагогические
наблюдения,
педагогические
контрольные
тесты,
педагогический
эксперимент, антропометрические измерения, оценка работоспособности,
методы математической статистики.
Полученные результаты и их новизна: э
кспериментально
обоснованы структура и распределение тренировочных средств по годам
обучения. Составлен комплекс упражнений по воспитанию физической
выносливости, разработаны контрольные упражнения по СФП, и ТП,
комбинации и шкалы оценки уровня физической и технической
подготовленности юных легкоатлетов.
Практическая значимость:
применение тренировочных средств
избирательной направленности для воспитания общей и специальной
выносливости, развития силы, быстроты и других физических качеств в
группах начальной подготовки ДЮСШ способствовало развитию
физической подготовленности детей 10-12 лет. Результаты исследования
могут быть использованы в учебно-тренировочном процессе в ДЮСШ, а
также
как
учебно-методический
материал
для
учителей
общеобразовательных школ.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
результаты
исследований были внедрены в учебный процесс подготовки юных
легкоатлетов ДЮСШ №1 и №20, что позволило им повысить уровень
спортивно-технической подготовленности и выполнить III и II юношеский
спортивный разряд.
Область применения:
теория и методика юношеского спорта.
23
R E S U M E
Thesis of D.N.Rahmatova on the scientific degree competition of the candidate of
sciences in pedagogy
on a specialty 13.00.04-«Theory and methodic of physical
education and sport training»
Subject: «Education of Endurance in Groups of Initial Preparation in Children’s
Youthful Sport’s School»
Key words:
kinds of preparation, distribution of means of trainings, micro,
mezzo and macro cycles, control and management of training.
Subjects of research:
training process of groups of initial preparation in
conditions of
CYSS.
Purpose of work:
education of interest to training by track and field
athletics, preparation of a reserve for those kinds of sports consist in increase
functional preparation of the young sportsmen 10-12 years, where the endurance is
necessary.
Methods of research:
for the decision of the put tasks in work the
following methods of research were used: the theoretical analysis and
generalization of the scientific - methodical literature, pedagogical supervision,
pedagogical control tests, pedagogical experiment, methods used in experiment,
methods of mathematical statistics.
The results obtained and their novelty:
physical preparation, drawing up
of a complex of exercises for development of common endurance and auxiliary
exercises.
Combinations and scale of an estimation of a level physical and
technical young athletes’ preparation are developed.
Practical value:
application of training means of a selective orientation for
education of common and special endurance, development of force, speed and
other physical qualities in groups of initial preparation in CYSS helped to
development physical preparation of children 10-12 years.
Training loadings used
on stages of micro, mezzo and macro cycles were supervised on parameters of
FIR.After of each stage the medical control was spent. The optimality of use of
training means for the given age of children is determined.
Degree of embed and economic effectivity:
the results of researches are
introduced into educational process of young athletes’ preparation in CYSS №1
and 20 that has allowed to increase a level by their sports - technical preparation
and are executed the second youthful sports category.
Field of application:
the theory and technique of youthful sports.
