- 1 -
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлѐзма ҳуқуқида
УДК:63:330.322(575.1)
Махмудова Гулжахон Нематджоновна
АГРАР СОҲАНИ ИНВЕСТИЦИЯЛАШ САМАРАДОРЛИГИНИ
ОШИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит
Иқтисод фанлари номзоди илмий
даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
Тошкент – 2010
- 2 -
Диссертация иши Фарғона Давлат университетида бажарилган.
Илмий раҳбар:
иқтисод фанлари доктори, профессор
Вахабов Абдураҳим Васиқович
Расмий оппонентлар:
иқтисод фанлари доктори, профессор
Хайдаров Низомиддин Хамраевич
Иқтисод фанлари номзоди, доцент
Шодмонов Эркин Шерқулович
Етакчи ташкилот:
Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ҳузуридаги
иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун диссератциялар
ҳимояси бўйича Д.005.25.01 рақамли Бирлашган ихтисослашган кенгашнинг
2010 йил «____» _____________ соат «___» да ўтадиган мажлисида бўлади.
Манзил: 100000, Тошкент шаҳри, Ҳ.Орипов кўчаси, 16-уй.
Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси
кутубхонасида танишиш мумкин.
Автореферат 2010 йил «_______________» да тарқатилди.
Бирлашган ихтисослашган
Кенгаш илмий котиби, и.ф.д.
Ф.И. Мирзаев
- 3 -
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг
долзарблиги.
Республикамизда
аграр
соҳани
инвестициялашни такомиллаштириш борасида қатор муаммоларнинг
мавжудлиги ва уларни ҳал қилишга қаратилган илмий таклиф ва амалий
тавсияларни ишлаб чиқишнинг зарурлиги ушбу номзодлик диссертацияси
мавзусининг долзарблигини белгилайди. Ушбу соҳадаги долзарб муаммолар
сифатида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
1. Мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 18,2 фоиздан ортиқ қисмини
аграр соҳада яратилаѐтганлигига қарамасдан, 2009 йилда ушбу тармоққа
сарфланаѐтган инвестициялар жами инвестицияларнинг атиги 3,1 фоизини
ташкил этмоқда.
2. Аграр соҳада хўжалик фаолияти юритаѐтган хўжалик субъектлари,
фермер, деҳқон, шахсий ѐрдамчи хўжаликлар ва бошқа корхоналарнинг
тижорат банклари кредитлари ва лизинг компанияларининг лизинг
хизматларидан фойдаланиш даражаси қониқарсизлигича қолмоқда. Ушбу
муаммо бир томондан, аграр соҳа хўжаликлари ва фермер хўжаликларининг
тўлов қобилиятига бориб тақалса, иккинчи томонидан уларга кўрсатилаѐтган
лизинг хизматлари баҳосининг юқори эканлиги билан изоҳланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов аграр соҳадаги
инвестицион жараѐнларни чуқурлаштиришнинг долзарблиги хусусида
“қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва хом-ашѐ ресурсларини чуқур қайта
ишлаш бўйича ишлаб чиқаришни...янада ривожлантиришга алоҳида эътибор
қаратиш даркор”
1
– деб таъкидлаган эдилар.
Муаммонинг
ўрганилганлик
даражаси.
Аграр
соҳани
инвестициялаш масаласининг назарий ва амалий жиҳатлари хорижлик
иқтисодчи олимлар – А.Нешитой, А.Емельянов, Д.Макнотон, А.Мурычев,
В.Кашкин, И.Зарипов, Р.Романовский, Н.Игошин, В.Шибаков, А.Марголин,
Л.Гитман, М.Жонк, В.Горемыкин, В.Газман, М.Лещенко, В.Бочков,
Ю.Демин, Д.Кацывларнинг илмий ишларида ўз ифодасини топган
2
.
Аграр соҳадаги инвестицияларни молиялаштириш ва кредитлаш
механизмининг айрим назарий ва амалий жиҳатлари ўзбекистонлик
иқтисодчи олимлардан А.Вахабов, Д.Ғозибеков, А.Боймуратов, Э.Шодмонов,
А.Авлияқуловларнинг илмий изланишларида тадқиқ қилинган
3
.
1
Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиѐти ва халқимиз фаровонлигини янада
юксалтиришдир. – Тошкент: Ўзбекистон, 2010. – Б. 60.
2
Нешитой А.С. Инвестиции. – М.: Дело, 2008. – 316 с.; Емельянов А. Структурная перестройка: цели и
результаты//Экономист. – Москва, 2008. - №2. – С. 83-89; Мурычев А.В. О развитии банковского
кредитования лизинговых операций. // Деньги и кредит. – Москва, 2008. - №6. – С. 66 – 67.; Кашкин В.В. О
рынке лизинга в условиях кризиса // Деньги и кредит. – Москва, 2009. - №8. – С. 39.; Горемыкин В.А.
Лизинг. Учебник. – М.: Информационно – издательский дом «Филинъ», 2009. – 944. с.; Игошин Н.В.
Инвестиции. Организация, управления и финансирование. – М.: КноРус, 2001. – 410 с.; Марголин А.М.
Инвестиции. – М.: Дело, 2006 – 247 с.
3
Вахабов А.В. Қишлоқ аҳолиси турмуш даражасини оширишда банк тизимининг ўрни. Қишлоқ тараққиѐти
ва аҳоли турмуш даражасини оширишда банк-молия тизимининг ўрни. Халқаро илмий-амалий конференция
материаллари. – Тошкент: Молия, 2009. - Б. 15-23.; Ғозибеков Д.Ғ. Инвестицияларни молиялаштириш
масалалари. – Тошкент: Молия, 2003.; Боймуратов А.Д. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини тижорат
банклари томонидан кредитлаш амалиѐтини такомиллаштириш йўналишлари. И.ф.н. илм. дар. олиш учун
- 4 -
А.Вахабов ўзининг илмий тадқиқотлари натижаларига асосланган
ҳолда, аграр соҳани инвестициялаш жараѐни давлат томонидан молиявий
қўллаб-қувватланиши шарт, деган хулосага келган. Э.Шодмонов эса, қишлоқ
хўжалиги корхоналарининг молиявий ҳолатини беқарорлиги, инвестицион
харажатларни молиялаштириш манбаларидан фойдаланиш имкониятининг
чекланганлиги шароитида лизинг асосида инвестицияларни молиялаштириш
амалиѐтини кучайтириш, давлат буюртмасидан ортиқча ғалла ва пахтани
фьючерс шартномалари орқали сотишни жорий қилишнинг мақсадга
мувофиқлигини асослаб берган. Аммо юқоридаги олимлар томонидан
инвестицияларнинг назарий-амалий ҳолатлари умумий ҳолда, иқтисодий
ислоҳотларни амалга оширишнинг бошланғич босқичи шароитида таҳлил
қилинган бўлиб, Инқирозга қарши чоралар дастурини амалга ошириш,
иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида аграр соҳага жалб
қилинган инвестициялар чуқур тадқиқ этилмаган. Шу муносабат билан ушбу
диссертация
иши
аграр
соҳага
йўналтирилган
инвестициялар
самарадорлигини ошириш йўналишларини тадқиқ этишга бағишланган
илмий тадқиқот иши ҳисобланади.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Танланган номзодлик диссертацияси Фарғона Давлат
университетининг илмий-тадқиқот ишлари режасига мос келади.
Тадқиқотнинг мақсади
Ўзбекистон Республикасида аграр соҳани
инвестициялаш амалиѐтини такомиллаштириш ва самарадорлигини
оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан
иборат.
Тадқиқот вазифалари:
– аграр соҳани инвестициялашнинг назарий асосларини тадқиқ қилиш
ва унинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш;
–
жаҳон
молиявий-иқтисодий
инқирозининг
аграр
соҳани
инвестициялашга нисбатан таъсирига баҳо бериш;
– аграр соҳани инвестициялаш бўйича тараққий этган мамлакатларнинг
илғор тажрибаларини ўрганиш ва улардан республикамиз амалиѐтида
ижодий фойдаланиш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб
чиқиш;
– Ўзбекистон Республикасида аграр соҳани инвестициялашнинг
ҳолатини баҳолаш ва ривожланиш тенденцияларини аниқлаш;
– аграр соҳани инвестициялашни такомиллаштириш борасидаги
муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал қилишга қаратилган илмий
таклифларни тайѐрлаш;
ѐзилган дисс. автореф.. – БМА, 2008. – 19 б.; Шодмонов Э.Ш. Ўзбекистонда аграр ислоҳотларни
чуқурлаштиришда банклар фаоллигини оширишнинг асосий йўналишлари. И.ф.н. илм. дар. олиш учун
ѐзилган дисс. автореф.. – БМА, 2005. – 124 б.; Авлияқулов А.А. Бозор иқтисодиѐти шароитида турли
мулкчилик шаклларидаги қишлоқ хўжалик корхоналарини кредитлаш механизмини такомиллаштириш.
И.ф.н. илмий даражасини олиш учун ѐзилган диссертация. – Тошкент, 2001. – 135 б.
- 5 -
– Ўзбекистон Республикасида аграр соҳани инвестициялаш
амалиѐтини такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган
илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот
объекти
ва предмети.
Тадқиқотнинг объекти бўлиб,
Ўзбекистон Республикаси аграр соҳасидаги инвестицион фаолият
ҳисобланади.
Тадқиқотнинг предметини аграр соҳани инвестициялаш жараѐнида
вужудга келадиган молиявий муносабатлар йиғиндиси ташкил этади.
Тадқиқот гипотезаси:
аграр соҳада инвестициялар самарадорлигини
таъминлаш қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт
қилиш ҳажмини юқори суръатларда ошириш имконини беради.
Тадқиқот методлари.
Диссертацияда илмий абстракциялаш, индукция
ва дедукция, қиѐсий, таркибий ва трендли таҳлил, молиявий
коэффициентлар, операцион-қиймат усулларидан фойдаланилди.
Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар:
– азотли ўғит ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг техник ва технологик
жиҳатдан қайта қуроллантириш мақсадида уларга имтиѐзли кредитлар ва
солиқ имтиѐзлари бериш ва азотли ўғитларни товар фьючерслари орқали
сотиш йўли билан улар баҳосини барқарор даражада сақлаб қолишнинг
мақсадга мувофиқлиги асослаб берилди;
– тижорат банклари томонидан аграр соҳадаги хўжалик субъектларига
берилган инвестицион кредитларнинг таъминоти сифатида ижара ҳуқуқидан
фойдаланиш механизмини яратиш таклифи асосланди;
– фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта
ишловчи корхоналарнинг хорижий инвестициялар ва кредитлар бўйича тўлов
юкининг оғирлашиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида миллий валютанинг
девальвация суръатини пасайтириш ва жалб этилаѐтган халқаро
кредитларнинг имкон қадар катта қисмини белгиланган фоиз ставкаларида
олинишини таъминлаш таклифи асослаб берилди;
– фермер хўжаликларининг пул оқимига салбий таъсир қилувчи
омилларни бартараф этиш мақсадида табиий монополиялар маҳсулотлари ва
хизматлари баҳоларининг оқилона даражасини таъминлаш чораларини
кўриш тавсия этилди;
– аграр соҳани молиялаштириш мақсадига йўналтириладиган
маблағларни тўғри тақсимлаш бўйича ѐндашувлар тавсия қилинди.
Илмий янгилиги:
– минерал ўғитлар ишлаб чиқариш тизимини инвестициялаш
самарадорлигини ошириш йўналишлари ишлаб чиқилди;
–
аграр
соҳа
корхоналарига
берилган
инвестицион
банк
кредитларининг таъминоти сифатида ижара ҳуқуқидан фойдаланиш
механизми ишлаб чиқилди;
– фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта
ишловчи хўжалик субъектларини хорижий инвестициялар ва кредитлар
бўйича хизмат кўрсатиш, тўлов юкининг оғирлашиб кетишига йўл қўймаслик
йўллари асослаб берилди;
- 6 -
– фермер хўжаликларининг пул оқимига салбий таъсир қилувчи
омиллар аниқланди ва уларни ҳал этишга қаратилган илмий таклифлар
асосланди;
– аграр соҳага сарфланаѐтган инвестицион маблағларни тўғри
тақсимлашни тавсифловчи илмий ѐндашувлар тавсия этилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти
шундаки,
диссертация натижалари, илмий таклиф ва амалий тавсияларидан
мамлакатимизда мақсадли давлат дастури, Қишлоқ ва сув хўжалиги
вазирлигида аграр соҳани инвестициялаш самарадорлигини ошириш бўйича
чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин. Диссертация
материалларидан иқтисодий йўналишдаги олий ўқув юртларида “Аграсаноат
мажмуаси иқтисодиѐти”, “Хорижий инвестициялар”, “Қишлоқ хўжалиги
иқтисодиѐти”, “Деҳқон ва фермер хўжаликлари иқтисодиѐти”, “Қишлоқ
хўжалиги инфратузилмаси” фанлари ўқув дастурларини такомиллаштиришда
ва ўқитишда фойдаланилиши мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Тадқиқот жараѐнида олинган
илмий хулоса ва амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув
хўжалиги вазирлиги томонидан амалиѐтда қўллаш учун қабул қилинган.
Тадқиқот иши материалларидан Фарғона Давлат
университетида
“Аграсаноат мажмуаси иқтисодиѐти”, “Хорижий инвестициялар”, “Қишлоқ
хўжалиги иқтисодиѐти”, “Деҳқон ва фермер хўжаликлари иқтисодиѐти”,
“Қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси” фанлари ўқув дастурларини
такомиллаштириш ва ўқитишда фойдаланилмоқда.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Диссертациянинг асосий мазмуни ва
натижалари “Илм – фан тараққиѐтида олималарнинг ўрни” (Фарғона, 2008),
“Қишлоқ хўжалик тармоқлари тараққиѐти ва аҳоли фаровонлигини ошириш”
(Фарғона, 2009), “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози: миллий манфаатлар
ва инновацион сиѐсат” (Тошкент, 2009), “Банк тизимини такомиллаштириш
ва тижорат банклари инвестицион фаоллигини ошириш” (Тошкент, 2009),
“Қишлоқ тараққиѐти ва аҳоли турмуш даражасини оширишда банк-молия
тизимининг ўрни” (Тошкент, 2009), “Инқирозга қарши чоралар дастурини
амалга ошириш ва инқироздан кейинги барқарор ривожланишни
таъминлашда банк-молия тизимининг ўрни” (Тошкент, 2010), “Иқтисодиѐтни
эркинлаштириш шароитида банк – молия тизимининг барқарорлиги: амалиѐт
ва самарадорлик” (Тошкент, 2010) мавзуларидаги халқаро ва республика
илмий – амалий конференцияларида маъруза кўринишида баѐн этилган ва
маъқулланган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертация иши натижалари
бўйича 10 та илмий мақола ва маъруза тезислари чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация иши таркибан
кириш, уч боб, хулоса ва фойдаланилган адабиѐтлар рўйхатидан иборат.
Тадқиқот ишининг ҳажми 128 бетдан иборат бўлиб, 8 та жадвал ва 4 та
расмни ўз ичига олади.
- 7 -
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов аграр соҳага
инвестициялар киритишни фаоллаштириш тўғрисида тўхталиб, 2009 йилда
ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга қаратилган лойиҳалар учун 130
млрд. сўм маблағ йўналтирилганлигини таъкидладилар
4
.
Аграр соҳага қилинган инвестицияларнинг самарадорлигини ошириш
қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
ишлаб чиқариш ҳажми ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш имконини
беради. Бунинг учун эса, аграр соҳага қилинадиган инвестицияларни
молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш талаб этилади. Чунки
ушбу механизмлардаги камчиликлар инвестицияларни молиялаштиришнинг
узлуксизлигини
таъминлаш
имконини
бермайди,
инвестицион
лойиҳаларнинг молиявий жиҳатдан ўзини оқламаслигига сабаб бўлади.
Иқтисодчи олимлар томонидан аграр соҳани инвестициялаш
самарадорлигини ошириш масаласи тадқиқ қилинган ва тегишли хулосалар,
тавсиялар шакллантирилган. Масалан, А.Емельянов аграр соҳага сарфланган
инвестициялар самарадорлигига салбий таъсир этувчи асосий омил сифатида
баҳолар ўртасидаги номутаносибликни кўрсатади. Унинг фикрига кўра,
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари баҳоларининг ўсиш суръатини аграр соҳа
эҳтиѐжлари учун берилаѐтган ресурслар баҳоларининг ўсиш суръатидан
сезиларли даражада орқада қолаѐтганлиги (2007 йилда 1990 йилга нисбатан
баҳоларнинг ўсиш суръатлари ўртасидаги фарқ 60,8 мартани ташкил этди)
инвестициялаш учун зарур бўлган маблағларни жамғариш имконини
бермаяпти
5
.
Проф.
А.Вахабовнинг
хулосасига
кўра,
қишлоқ
хўжалик
маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган кичик бизнес субъектларига
берилган инвестицион кредитларнинг фоиз ставкаларини давлат маблағлари
ҳисобидан бонификация қилишни жорий қилиш лозим. Бунинг натижасида
кичик бизнес субъектларининг инвестицион кредитларни қайтариш
имконияти ошади, инвестицион кредитлар бераѐтган банкларнинг
фаолиятидаги кредит риски даражаси пасаяди
6
.
Э.Шодмоновнинг хулосасига кўра, республикамизда қишлоқ хўжалик
корхоналарининг сезиларли қисмида молиявий ҳолатнинг беқарорлиги,
инвестицион харажатларни молиялаштириш манбаларидан фойдаланиш
имкониятларининг жиддий тарзда чекланганлигини ҳисобга олиб, уларнинг
фаолиятини лизинг асосида молиялаштириш амалиѐтини жорий қилиш
лозим
7
.
4
Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиѐти ва халқимиз фаровонлигини янада
юксалтиришдир. – Тошкент: Ўзбекистон, 2010. – Б. 47.
5
Емельянов А. Структурная перестройка: цели и результаты//Экономист. – Москва, 2008. - №2. - С. 88.
6
Вахабов А.В. Қишлоқ аҳолиси турмуш даражасини оширишда банк тизимининг ўрни. Қишлоқ тараққиѐти
ва аҳоли турмуш даражасини оширишда банк-молия тизимининг ўрни. Халқаро илмий-амалий конференция
материаллари. – Тошкент: Молия, 2009. - Б. 22.
7
Шодмонов Э.Ш. Ўзбекистонда аграр ислоҳотларни чуқурлаштиришда банклар фаоллигини оширишнинг
асосий йўналишлари. И.ф.н. илм. дар. олиш учун ѐзилган дисс. автореф.. – БМА, 2005. – Б. 19.
- 8 -
Тадқиқот ишида тараққий этган мамлакатларнинг аграр соҳани
инвестициялаш борасидаги тажрибаларини ўрганиш натижасида унинг
қуйидаги икки муҳим жиҳати аниқланди:
– қишлоқ хўжалик маҳсулотлари баҳоларини давлат буюртмаси ва
фьючерс шартномалари орқали барқарорлигини таъминлаш йўли билан
инвестициялаш учун зарур бўлган даромадларнинг минимал даражасини
сақлаб қолинаѐтганлиги;
– тижорат банклари томонидан аграр соҳа субъектларига берилаѐтган
инвестицион кредитларнинг имтиѐзли фоиз ставкаси билан кредитларнинг
бозор ставкаси ўртасидаги фарқ суммасини давлат бюджетининг маблағлари
ҳисобидан субсидиялаштирилаѐтганлиги.
Қуйидаги 1-расм маълумотлари орқали республикамиз қишлоқ
хўжалигининг ривожланишининг замонавий ҳолатини тавсифловчи алоҳида
иқтисодий индикаторларга баҳо берамиз.
18,2
3,1
18,9
21,7
25
26,3
3,0
3,3
4,1
4,4
34,5
32,5
33,4
31,4
24,3
63,3
65,3
64,1
62,3
61,7
0
10
20
30
40
50
60
70
2005
2006
2007
2008
2009
Қишлоқ хўжалигининг ЯИМдаги салмоғи,%
Инвестицияларнинг умумий ҳажмида қишлоқ хўжалигига қилинган инвестицияларнинг салмоғи, %
Фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажмидаги улуши,%
Деҳқон хўжаликларининг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажмидаги улуши, %
1-расм. Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги
ривожланишини тавсифловчи асосий индикаторлар
1-расмда келтирилган маълумотлардан кўринадики, мамлакатимизда
қишлоқ хўжалиги ЯИМ нинг сезиларли қисми яратиладиган муҳим тармоқ
ҳисоблангани ҳолда, уни инвестициялаш эҳтиѐжга нисбатан паст даражада
қолмоқда. 2009 йилда қишлоқ хўжалигининг ЯИМдаги улуши 18,2 фоизни
ташкил этгани ҳолда, унга қилинган инвестицияларнинг жами инвестициялар
ҳажмидаги салмоғи атиги 3,1 фоизни ташкил этди.
1-расмда
келтирилган маълумотлардан кўринадики, 2006-2009
йилларда қишлоқ хўжалигининг ЯИМ даги салмоғи пасайиш тенденциясига
эга бўлган. Ушбу пасайиш, асосан, саноатнинг ЯИМ даги улушининг
барқарор суръатларда ошиши ҳисобига юз берган. 2005-2009 йилларда
- 9 -
саноатнинг ЯИМ даги улуши 3,3 фоизли пунктга ошгани ҳолда, қишлоқ
хўжалигининг ЯИМ даги улуши 6,8 фоизли пунктга пасайган.
Республикамизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда
деҳқон хўжаликларининг улуши юқори даражада қолмоқда. Бу эса, биринчи
навбатда, деҳқон хўжаликларида хусусий мулкчилик тамойилларининг тўлиқ
қарор топганлиги билан изоҳланади.
Шуниси характерлики, республикамизда азотли ўғитлар ишлаб
чиқариш яхши йўлга қўйилган бўлиб, унинг ички истеъмолдан ортиқ қисми
экспорт қилинмоқда. Аммо мамлакат қишлоқ хўжалигининг калийли ва
фосфорли ўғитларга бўлган эҳтиѐжи таъминланмасдан қолмоқда. Ушбу
муаммони муваффақиятли ҳал қилиш қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб
чиқариш самарадорлигини ошириш имконини беради. Бу эса, ўз навбатида,
минерал ўғитлар ишлаб чиқариш тизимини инвестициялаш самарадорлигини
оширишни тақозо этади.
Аграр соҳада фаолият юритаѐтган тадбиркорлик субъектларининг
инвестиция харажатларини молиялаштириш манбаларининг таркибида
тижорат банкларининг кредитлари ва лизинг компанияларининг лизинг
кредитлари муҳим ўрин тутади.
Тижорат банклари томонидан берилаѐтган имтиѐзли кредитларнинг, шу
жумладан, лизинг кредитларининг фоиз ставкаларини расмий қайта
молиялаш ставкасига боғлиқ равишда белгиланиши Марказий банкка
имтиѐзли кредитларнинг фоиз ставкаларига таъсир этиш имконини беради.
Бу эса, ўз навбатида, фоиз ставкаларининг барқарорлигини таъминлаш
нуқтаи – назаридан муҳим аҳамият касб этади.
1,3
3,4
1,9
4,7
2,6
3,2
0
0,5
1
1,5
2
2,5
3
3,5
4
4,5
5
2004 й.
2005 й.
2006 й.
2007 й.
2008 й.
2009 й.
2-расм. ОАТ “Агробанк” томонидан фермер хўжаликларига
берилган лизинг кредитларининг уларга берилган брутто кредитлар
ҳажмидаги салмоғи
8
, %.
2-расм маълумотларидан кўринадики, 2004-2009 йиллар мобайнида
ОАТ “Агробанк” томонидан фермер хўжаликларига берилган лизинг
8
ОАТ“Агробанк” нинг йиллик ҳисоботлари маълумотлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланди.
- 10 -
кредитларининг уларга берилган брутто кредитлар ҳажмидаги салмоғи паст
даражада бўлган. Бунинг устига, 2008 йилда Банк томонидан фермер
хўжаликларига берилган лизинг кредитларининг салмоғи 2006, 2007
йилларга нисбатан сезиларли даражада пасайган. Ушбу ҳолат мазкур
йилларда Агробанк томонидан фермер хўжаликларига берилган лизинг
кредитларининг ўсиш суръатини брутто кредитларнинг ўсиш суръатларидан
орқада қолганлиги билан изоҳланади. Бироқ 2009 йилда мазкур
кўрсаткичнинг 2008 йилга нисбатан сезиларли даражада ўсиши кузатилди.
Ўзбекистон
Республикасида
аграр
соҳани
лизинг
асосида
молиялаштиришда лизинг компаниялари муҳим рол ўйнайди.
Республикамиз ҳудудида фаолият юритаѐтган лизинг компаниялари
техника ва технологияларни лизинг асосида сотиб олиш мақсадига миллий
валюта ва хорижий валюталарда лизинг кредитлари беради.
3 – расм маълумотлари орқали республикамизнинг йирик лизинг
компанияларидан
бири
бўлган
“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг”
компаниясининг лизинг операциялари динамикасини кўриб чиқамиз.
35,8
50,1
56,6
56,7
62,1
68,5
0
10
20
30
40
50
60
70
2004 й.
2005 й.
2006 й. 2007 й.
2008 й.
2009 й.
3-расм. “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси лизинг
операциялари қиймати
9
, млрд. сўм.
3-расм
маълумотларидан
кўринадики,
2004-2009
йилларда
“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг”
компанияси
лизинг
операциялари
ҳажмининг ўсиш тенденцияси кузатилди ва ушбу ҳолат фермер хўжаликлари
инвестицион
харажатларини
лизинг
асосида
молиялаштиришни
ривожлантириш жиҳатидан ижобий ҳолат ҳисобланади.
9
«Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» АЛК йиллик ҳисоботлари маълумотлари асосида муаллиф томонидан
шакллантирилди.
- 11 -
3-расм маълумотларидан кўринадики, «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг»
компанияси томонидан амалга оширилган лизинг операциялари миқдори
2004-2009
йилларда ўсиш
тенденциясига
эга бўлган. Бу
эса,
республикамизда қишлоқ хўжалиги техникаларини лизинг асосида сотиб
олиш жараѐнини тобора ривожланиб бораѐтганлигидан далолат беради.
Бунинг сабаби шундаки, мазкур лизинг компанияси мамлакатимизда қишлоқ
хўжалиги техникаларини лизингга бериш борасида етакчи компаниялардан
бири ҳисобланади. 2010 йилнинг 1 январ ҳолатига, ушбу лизинг
компаниясининг республикамиз бўйича лизинг операциялари ҳажмидаги
салмоғи 16,7 фоизни ташкил этди
10
.
2004-2009 йиллар мобайнида «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» АЛК
томонидан кўрсатилган лизинг хизматлари бўйича тушумлар миқдорининг
ўсиш тенденциясига эга бўлганлиги ушбу лизинг компаниясининг молиявий
барқарорлигини таьминлаш жиҳатидан ижобий ҳолат ҳисобланади. Чунки
лизинг операциялари бўйича олинадиган тушумларнинг таркибий қисми
бўлиб, лизинг берувчининг фоиз шаклидаги даромади ҳисобланади. Ўз
навбатида,
фоизли
даромад
лизинг
компанияларининг
молиявий
барқарорлигини оширишга хизмат қилади.
Диссертация ишида, “Шукр – Давлат” фермер хўжалиги мисолида,
қилинган инвестициялар самарадорлигини таҳлил қилдик. Таҳлил
натижалари кўрсатдики, 2004-2007 йилларда фермер хўжалигида сут
етиштириш ҳажми ўсиш тенденциясига эга бўлган ва бу ижобий ҳолат
ҳисобланади. Аммо 2008 йилда сут етиштириш ҳажми 2007 йилга нисбатан
сезиларли даражада камайган. Лекин ушбу даврда қайта ишланган сут ҳажми
ошган. Бу эса, фермер хўжалиги томонидан ишлатилаѐтган сутни қайта
ишлаш линиясидан фойдаланиш қувватининг мазкур даврда ошганлиги
билан изоҳланади.
Хўжаликнинг сутни қайта ишлаш линиясида 2004 йилда 185 тонна сут
қайта ишланиб, 8.5 тонна пишлоқ, 4.2 тонна сариѐғ, 4.1 тонна творог, 10.3
тонна сметана маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бу маҳсулотларни ишлаб
чиқаришда 65.5 млн сўм харажат қилиниб, 100.8 млн сўм даромад олинган.
2008 йилда эса 9.8 тонна пишлоқ, 11.2 тонна сариѐғ, 5.1 тонна творог, 11.4
тонна сметана ишлаб чиқарилиб, 258.5 млн сўм даромад қилинган.
Сутни қайта ишлаш линиясидан 2004-2008 йилларда олинган жами соф
фойда 257 млн. сўмни ташкил қилган. Олинган кредитни 2 йил муддатда
сўндирилганлигини ҳисобга олсак, хўжалик кредит маблағлари ҳисобидан
самарали фойдаланган. Кредитларнинг имтиѐзли ставкаларда берилиши
улардан аграр соҳа корхоналарини фойдаланиш даражасини оширишга
хизмат қилади.
Фермер хўжалигида сутни қайта ишлаш линияси учун жалб этилган
инвестициялар самарадорлигини баҳолашда бошланғич суммани Е
0
=220000
минг сўм, t йилдан кейинги суммани Е
t
, фоиз ставкасини
=20%, йил
10
«Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компаниясининг 2009 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи.
- 12 -
рақамини t=4 билан белгиласак, келажакдаги қиймат қуйидагича
ҳисобланади:
Е
t
= Е
0
(1+
/100)
t
=220000 (1+20/100)
4
=220000*2.0736=456192 минг сўм.
Бундан кўринадики, хўжалик келажакда олиши мумкин бўлган сумма
456192 минг сўмни ташкил этмоқда. Бунда инвестиция самарадорлиги вақт
омилини ҳисобига, яъни 4 йилдан кейин бошланғич сармоя қанчага ўсиши
ҳисоблаб чиқилди.
Инвестиция самарадорлигини ҳисоблашда албатта инфляция омилига
эътибор бериш керак, яъни келажакда кутилаѐтган суммадан инфляция
суммасини чегириб ташлаш керак. Мамлакатимизда охирги йилларда
инфляциянинг ўртача ўсиш суръати 7-9 %ни ташкил этаѐтганини ҳисобга
олсак, инфляция фоизини 8 % деб белгилаб, қуйидаги формула орқали Е
ti
ни
инфляцияни ҳисобга олган ҳолда аниқлаш мумкин:
/100)
t
4
Е
ti
= Е
0
=
220000
=322102 минг сўм
(1+ i/100)
t
(1+ 8/100)
4
Демак, юқоридагилардан фойдаланиб, инфляция суммаси мос равишда
I= Е
t
- Е
ti
=456192-322102=134090 минг сўмни ташкил этади.
2004-2008 йилларга кўра, сутни қайта ишлаш линиясининг самарадорлиги
баҳоланганда миницех мазкур йилларда самарали фаолият юритганини
кўриш мумкин, яъни рентабеллик кўрсаткичидан келиб чиқиб самарадорлик
мос
равишда
S
2004
=1.53%;
S
2005
=1.53%;
S
2006
=1.53%;
S
2007
=1.54%;
S
2008
=1.53%га тенг бўлади.
Ҳар қандай ишлаб чиқарувчи корхона фаолиятининг самарадорлиги
унинг даромад ва харажатлари ўртасидаги нисбат билан аниқланади. Шундан
келиб чиқиб, “Шукр – Давлат” фермер хўжалигидаги сутни қайта ишлаш
фаолиятининг таҳлил қилинаѐтган жами йиллардаги самарадорлиги
қуйидагича ҳисобланади:
D
2004
+ D
2005
+ D
2006
+ D
2007
+ D
2008
S
жами
= =
X
2004
+ X
2005
+ X
2006
+ X
2007
+ X
2008
100800+106800+124200+147500+258500
=
=1.54=1.5
65500+69400+80700+95900+168000
Демак, S
жами
=1.5>1 эканлигидан даромадлар харажатларни тўлиқ
қоплаган ҳолда ишлаб чиқариш самарали бўлгани исботланади. “Шукр -
Давлат” фермер хўжалигидаги сутни қайта ишловчи миницех фаолиятининг
жами SDD ни ҳисоблашдан олдин ушбу кўрсаткич ҳар бир йил учун алоҳида
ҳисобланади. Шунга кўра:
SDD
2004
=(D
0
-Х
0
)(1+Ф/100)
0
=(100800000-65500000)(1+0.2)
0
=35300000
сўмга тенг.
Фермер
хўжалигига
киритилган
инвестициянинг
келажакда
келтирадиган фойдаси
FV
N
=N
0
(1+i/100)
T
=220000000(1+8/100)
4
=
- 13 -
=220000000*1.36048896=299307571 cўмни ташкил этади.
Хулоса қилиб айтганда, “Шукр – Давлат” фермер хўжалигида фаолият
кўрсатаѐтган сутни қайта ишловчи миницехда сарфланган ҳар бир сўм
инвестиция маблағидан хўжалик 1,36 сўм даромад олган.
Тадқиқотни бажариш жараѐнида республикамизда аграр соҳада
инвестициялар самарадорлигини ошириш билан боғлиқ бўлган қуйидаги
долзарб муаммоларнинг мавжудлиги аниқланди:
– мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини минерал
ўғитлар билан таъминлаш тизимини инвестициялаш ҳажми ва сифатини
ошириш муаммоси;
– тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига берилган лизинг
кредитлари самарадорлигига салбий таъсир этувчи муаммоларнинг
мавжудлиги;
– тижорат банклари ва лизинг компаниялари томонидан мамлакатимиз
ҳудудида фаолият кўрсатадиган фермер хўжаликларига берилган лизинг
кредитлари фоиз ставкаларининг юқори эканлиги;
– ўтиш иқтисодиѐти мамлакатларида жаҳон молиявий иқтисодий-
инқирози муносабати билан фермер хўжаликлари пул оқимининг сусайиши
натижасида улар лизинг тўловларини ўз вақтида амалга ошириш
имкониятига эга бўлмай қолмоқда. Оқибатда тижорат банклари ва лизинг
компаниялари
фермер
хўжаликлари
фаолиятини
лизинг
асосида
молиялаштириш операцияларини риск даражаси юқори бўлган операциялар
сифатида баҳолашмоқда;
– мамлакатимиз иқтисодиѐти тармоқларида асосий капиталга қилинган
инвестицияларнинг тақсимланишида номувофиқликларнинг мавжудлиги;
– тижорат банклари ва лизинг компанияларининг фермер хўжаликларига
бериладиган лизинг кредитлари ҳажмини оширишга тўсқинлик қилаѐтган
айрим муаммоларнинг мавжудлиги.
ХУЛОСА
1. Инвестиция – аграр соҳада фаолият юритадиган барча тоифадаги
хўжаликларга пул, шунингдек мулкий ва номулкий ҳуқуқлар кўринишида
фойда ва ижтимоий самара олишни кўзлаб инвестор томонидан
сармоялашдир.
Инвестиция – моҳиятини акс эттирувчи ушбу таърифга биноан,
инвестициялар аграр соҳанинг барча тармоқларига, хусусан, қишлоқ
хўжалигига ишлаб чиқариш воситалари ва минерал ўғитлар, кимѐвий
воситалар етказиб берадиган саноат корхоналари; қишлоқ хўжалигининг
ўзидаги фермер ва деҳқон хўжаликлари, агрофирмалар ҳамда қишлоқ
хўжалигининг
бошқа
тармоқ
бўғинлари;
қишлоқ
хўжалигидаги
маҳсулотларни қайта ишлашдан сотишгача вазифаларни бажарувчи
корхоналар;
қишлоқ
инфратузилмасига
хизмат
қилувчи
тармоқ
корхоналарига киритилиб, уларнинг иқтисодий барқарор фаолият
юритишини таъминлаб, мамлакат ЯИМни ўсишига хизмат қилади.
- 14 -
2. Тараққий этган мамлакатларда даромадларни қайта тақсимлаш
орқали фермер хўжалигининг инвестиция жамғармасини ташкил этувчи
даромадларнинг минимал даражасини таъминлаш мақсадида давлат баҳо
сиѐсати орқали фермерлар даромадининг барқарорлигини қўллаб –
қувватлайди.
3. Тараққий этган мамлакатлар амалиѐтида аграр соҳадаги инвестиция
фаолиятини бошқаришнинг иккита замонавий модели кенг қўлланилмоқда:
Америка модели ва Европа модели.
Аграр соҳадаги инвестиция фаолиятини бошқаришнинг Америка
модели АҚШ ва Канада давлатлари учун хос бўлиб, уларда давлат бюджети
маблағлари ҳисобидан қишлоқ хўжалигига ажратиладиган ассигнациялар
тўғридан – тўғри пул тўлови кўринишида амалга оширилади. Бунда, айниқса,
имтиѐзли кредитлар, фермерларга инвестициялар учун солиқ имтиѐзлари,
кредит қайтариш муддатларини узайтириш каби усуллардан кенг
фойдаланилади.
Солиқ тизимидаги имтиѐзлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини
ошириш, ернинг ҳосилдорлигини оширувчи муҳитни таъминлашда муҳим
ўрин тутади.
4. Тараққий этган мамлакатларда аграр соҳани давлат томонидан
бошқариш сиѐсати ўз ичига аграр соҳа субъектларига берилган инвестицион
кредитларнинг
фоиз
ставкаларини
давлат
маблағлари
ҳисобидан
субсидиялаш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари баҳоларининг барқарорлигини
таъминлаш, қишлоқ хўжалигидаги ипотека кредитларининг қайтарилмаслик
хатарини таъминоти бўлган қимматли қоғозларнинг жозибадорлигини
ошириш, аграр соҳага институционал инвесторларнинг узоқ муддатли
қўйилмаларини киритиш, ипотека кредитлари билан таъминланган қимматли
қоғозлар муомаласининг механизми, қишлоқ хўжалигидаги ипотека
қоғозларини эмиссия қилиш ва сотиш воситасида иш олиб борувчи бирламчи
кредиторларни қайта молиялаш каби муҳим тадбирларни ўз ичига олади.
5. Аграр соҳани инвестициялаш хусусидаги назарий қарашларда асосий
эътибор тижорат банкларининг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини
кредитлашдан манфаатдорлигини оширишга хизмат қилувчи зарурий шарт-
шароитларни яратиш, давлат эҳтиѐжлари учун харид қилинадиган қишлоқ
хўжалик маҳсулотларини етиштирувчиларга Фонд маблағлари ҳисобидан
бериладиган кредитларнинг кредитларга бўлган реал талабга мос келишини
таъминлаш, аграр соҳани инвестициялаш жараѐнини давлат томонидан
молиявий қўллаб-қувватлаш масалаларига қаратилган.
6. 2004-2009 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасига жалб этилган хорижий
инвестицияларнинг жами хорижий инвестициялардаги салмоғининг ўсиш
тенденцияси кузатилди ва ушбу ҳолат қишлоқ хўжалиги техникаларини
лизинг асосида харид қилиш ҳажмининг катта эканлиги билан изоҳланади.
7. Тижорат банклари ва лизинг компаниялари томонидан аграр соҳага
ажратилган лизинг кредитлари миқдорининг нисбатан кичиклиги лизинг
хизматлари баҳосининг юқори эканлиги ҳамда банклар ва лизинг
компаниялари ресурс базасининг заиф эканлиги билан изоҳланади.
- 15 -
8. Ўзбекистон Республикасида ЯИМ нинг асосий қисми қишлоқ
хўжалигида
яратилсада,
ушбу
соҳага
инвестицияларнинг
жами
инвестициялардаги салмоғи жуда паст. Бу эса, қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришининг инвестицион талабларини қондирилмаѐтганлигидан далолат
беради.
Республикамизда
аграр
соҳани
инвестициялаш
амалиѐтини
такомиллаштиришга қаратилган қуйидаги илмий таклифлар ва амалий
тавсияларни ишлаб чиқдик:
1. Азотли ўғит ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг техник ва технологик
жиҳатдан қайта қуроллантириш мақсадида уларга имтиѐзли кредитлар ва
солиқ имтиѐзлари беришни жорий этиш лозим; иккинчидан азотли ўғитларни
товар фьючерслари орқали сотиш йўли билан улар баҳосининг барқарорлик
даражасини сақлаб қолиш лозим.
2. Тижорат банклари томонидан аграр соҳа корхоналарига берилган
инвестицион кредитларнинг таъминоти сифатида ижара ҳуқуқидан
фойдаланиш механизмини яратиш лозим.
3. Фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта
ишловчи корхоналарнинг хорижий инвестициялар ва кредитлар бўйича тўлов
юкининг оғирлашиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида: биринчидан,
миллий валютанинг девальвация жараѐнини камайтириш лозим; иккинчидан,
жалб этилаѐтган халқаро кредитларнинг имкон қадар катта қисмини
белгиланган фоиз ставкаларида олиниши таъминлаш лозим.
4. Фермер хўжаликларининг пул оқимига салбий таъсир қилувчи
омилларни бартараф этиш мақсадида табиий монополиялар маҳсулотлари ва
хизматлари баҳоларининг оқилона даражасини таъминлаш чораларини
кўриш лозим. 2008 йилда фермер хўжаликлари харажатларининг умумий
ҳажмида минерал ўғит харажатларининг салмоғи 22 фоизга етди. Бундан
ташқари, ѐқилғи-мойлаш материаллари баҳоларининг ошиб бориш жараѐни
давом этмоқда.
5. Аграр сохани молиялаштириш мақсадига йўналтирадиган
маблағларни тўғри тақсимлаш бўйича 2 хил илмий ѐндашув тавсия қилинди:
1 – ѐндашув . Барча субъектлар учун ишлаб чиқариш шароитларига
боғлиқ бўлмаган ҳолда қишлоқ хўжалик экин майдонининг ҳар гектарига бир
хил ягона суммада молиялаштириш.
2 – ѐндашувда ишлаб чиқариш шароитларининг ѐмонлашиб бораѐтган
жиҳатлари ҳисобга олинади. Мазкур ѐндашув қишлоқ хўжалик субъектлари
учун афзал ҳисобланади. Чунки бунда қўшимча харажатлар билан боғлиқ
бўлган муаммоларни бартараф этиш имконияти туғилади.
- 16 -
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1.
Г.Н.
Маҳмудова.
Фермер
хўжаликларини
кредитлашни
такомиллаштириш // Илмий-амалий анжуман материаллари. – ФПИ, 2008. –
Б. 107-109.
2. Г.Н. Маҳмудова. Давлат эҳтиѐжларини қондиришда қишлоқ хўжалик
маҳсулотларига кредит ажратиш тизимини такомиллаштириш//Илм-фан
тараққиѐтида олималарнинг ўрни. Илмий-амалий анжуман материаллари. –
ФДУ, 2008. – Б. 71-73.
3. Г.Н. Маҳмудова. Фермер хўжаликларини молиялаштириш
самарадорлигини ошириш муаммолари ҳақида // Илмий хабарлар журнали. –
ФДУ, 2008. - №1. – Б. 45-47.
4. Г.Н. Маҳмудова. Аграр секторни молиялаштириш: муаммо ва
ечимлар // Қишлоқ хўжалиги тармоқлари тараққиѐти ва аҳоли
фаровонлигини
ошириш
Республика
илмий-амалий
конференция
материаллари ФДУ.Фарғона-2009, Б-83-84.
5. Г.Н. Маҳмудова. Аграр соҳага инвестициялар жалб қилишнинг
долзарб муаммолари // Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози: миллий
манфаатлар ва инновацион сиѐсат. Республика илмий-амалий конференцияси
материаллари. – Тошкент: Молия, 2009. – Б. 151-154.
6. Г.Н. Маҳмудова. Молиявий инқироз даврида аграр соҳани
инвестициялаш муаммолари // Банк тизимини такомиллаштириш ва тижорат
банклари инвестицион фаоллигини ошириш. Республика илмий-амалий
конференцияси материаллари. – Тошкент: Молия, 2009. – Б. 439-441.
7. Г.Н. Маҳмудова. Аграр соҳага инвестициялар жалб қилишни
фаоллаштириш йўллари // Қишлоқ тараққиѐти ва аҳоли турмуш даражасини
оширишда банк-молия тизимининг ўрни. Халқаро илмий-амалий
конференция материаллари. – Тошкент:БМА, 2009. – Б. 369-371.
8. Г.Н. Маҳмудова. Особенности финансирования инвестиционных
проектов в сельском хозяйстве Узбекистана // Биржа-эксперт илмий
журнали, Тошкент-2009, 9-сон. Б-26-27.
9.
Г.Н. Маҳмудова. Аграр соҳада хорижий инвестициялар
самарадорлигини ошириш // Биржа-эксперт илмий журнали, Тошкент-2010,
1-сон. Б-25-28.
10. Г.Н. Маҳмудова. Қишлоқ хўжалиги соҳасига инвестицияларни жалб
этишнинг замонавий ҳолати ва тенденциялари // Инқирозга қарши чоралар
дастурини амалга ошириш ва инқироздан кейинги барқарор ривожланишни
таъминлашда банк – молия тизимининг ўрни. Республика илмий-амалий
конференцияси материаллари. – Тошкент: Молия, 2010. – Б. 320-322.
11.
Г.Н.
Маҳмудова.
Аграр
соҳани
инвестициялашни
такомиллаштириш йўналишлари // Иқтисодиѐтни эркинлаштириш шароитида
банк – молия тизимининг барқарорлиги: амалиѐт ва самарадорлик.
Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. – Тошкент: Молия,
2010. – Б. 292-295.
- 17 -
Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Маҳмудова
Гулжаҳон Неъматжоновнанинг 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва
кредит” ихтисослиги бўйича “Аграр соҳани инвестициялаш
самарадорлигини ошириш йўналишлари” мавзусидаги
диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч сўзлар:
инвестиция, инвестиция лойиҳаси, капитал,
капиталлашув, кредит, кредит линияси, имтиѐзли кредит, бонификация,
лизинг, акция, облигация, фермер хўжалиги, деҳқон хўжалиги.
Тадқиқот объектлари:
Ўзбекистон Республикаси аграр соҳасидаги
инвестицион фаолият.
Ишнинг мақсади:
Ўзбекистон Республикасида аграр соҳани
инвестициялаш амалиѐтини такомиллаштириш ва самарадорлигини
оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот методлари:
илмий абстракциялаш, индукция ва дедукция,
қиѐсий, таркибий ва трендли таҳлил, молиявий коэффициентлар, операцион-
қиймат.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
минерал ўғитлар ишлаб
чиқариш тизимини инвестициялаш самарадорлигини ошириш йўналишлари
ишлаб чиқилди; тижорат банклари томонидан аграр соҳа корхоналарига
берилган инвестицион кредитларнинг таъминоти сифатида ижара ҳуқуқидан
фойдаланиш механизми таклиф қилинди; фермер хўжаликлари ва қишлоқ
хўжалик маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарнинг хорижий
инвестициялар ва кредитлар бўйича тўлов юкининг оғирлашиб кетишига йўл
қўймаслик йўллари асослаб берилди; фермер хўжаликларининг пул оқимига
салбий таъсир қилувчи омилларни бартараф этиш йўллари ишлаб чиқилди;
аграр соҳани молиялаштириш мақсадига йўналтириладиган инвестицион
маблағларни тўғри тақсимлаш бўйича ѐндашувлар тавсия қилинди.
Амалий аҳамияти:
диссертация ишининг илмий таклиф ва амалий
тавсияларидан мамлакатимизда мақсадли давлат дастури, Қишлоқ ва сув
хўжалиги вазирлигида аграр соҳани инвестициялаш самарадорлигини
ошириш бўйича чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқишда фойдаланиш
мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
тадқиқот
натижалари, олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялари Ўзбекистон
Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан амалиѐтда
қўллаш учун қабул қилинган. Диссертация материалларидан иқтисодий
йўналишдаги олий ўқув юртларида “Аграсаноат мажмуаси иқтисодиѐти”,
“Хорижий инвестициялар”, “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиѐти”, “Деҳқон ва
фермер хўжаликлари иқтисодиѐти”, “Қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси”
фанлари
ўқув
дастурларини
такомиллаштиришда
ва
ўқитишда
фойдаланилиши мумкин.
Қўлланиш соҳаси:
тижорат банклари, лизинг компаниялари, Қишлоқ ва
сув хўжалиги вазирлиги, олий ўқув юртлари.
- 18 -
РЕЗЮМЕ
диссертации
Махмудовой
Гулжахон
Неъматжоновной
на
тему:
«Направлении повышения эффективности инвестиций в аграрном секторе»
на соискание учѐной степени кандидата экономических наук по
специальности 08.00.07 – «Финансы, денежное обращение и кредит»
Ключевые слова:
инвестиция, инвестиционный проект, капитал,
капитализация, кредит, кредитная линия, льготный кредит, бонификация,
лизинг, акция, облигация, фермерское хозяйство, дехканское хозяйство.
Объекты исследования:
инвестиционная деятельность в аграрном
секторе Республики Узбекистан.
Цель работы:
разработка научных предложений и практических
рекомендаций, направленных на совершенствование практики и повышение
эффективности инвестиций в аграрном секторе Республики Узбекистан.
Методы исследования:
научная абстракция, индукция и дедукция,
сравнительный,
структурный
и
трендовый
анализ,
финансовые
коэффициенты, операционно-стоимостной метод.
Полученные результаты и их новизна:
разработаны направлении
повышения эффективности инвестиций в системе производства минеральных
удобрений; предложен механизм использования арендных прав в качестве
залогового обеспечения инвестиционных кредитов, предоставляемые
предприятиям аграрного сектора; обоснованы пути снижения платежного
бремени фермерских хозяйств и предприятий, перерабатывающие
сельскохозяййственные продукции по иностранным инвестициям и
кредитам; разработаны пути устранения факторов, негативно влияющих на
денежный поток фермерских хозяйств;
рекомендована методы по
правильному распределению инвестиционных капиталов направленных для
финансирование в аграрной сфере.
Практическая значимость:
научные предложения и практические
рекомендации диссертационной работы могут быть использованы в
разработке целевых государственных программ, мероприятий по повышению
эффективности инвестиций в аграрном секторе страны Министерством
сельского и водного хозяйства Республики Узбекистан.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
Результатқ
диссертации, разработанные научные предложения и практические
рекомендации автора были приняты для практического использования
Министерством сельского и водного хозяйства Республики Узбекистан.
Материалы диссертации используются в совершенствовании учебных
программ и в преподавании курсов «Эконимика АПК», «Иностранные
инвестиции», «Эконимика сельского хозяйство», «Эконимика дехканских и
фермерских хозяйств», «Инфраструктура селького хозяйство» в высших
учебных заведениях.
Область применения:
коммерческие банки, лизинговые компании,
Министерства сельского и водного хозяйства, высшие учебные заведения.
- 19 -
THE RESUME
thesis of Mahmudova Guljahon Nematjonovna on the scientific degree
competition of the doctor of philosophy in economics on a speciality 08.00.07 -
«Finance, monetary circulation and the credit» subject: «The direction of increase
of efficiency of investments in agrarian sector»
Key words:
the investment, the investment project, the capital,
capitalisation, the credit, the demand line of credit, the soft loan, bonus allowance,
leasing, the action, the bond, a farmer, private farm.
Sabjects of research:
investment activity in agrarian sector of Republic
Uzbekistan.
Purpose of work:
working out of scientific offers and the practical
recommendations directed on increase of efficiency of investments in agrarian
sector of Republic Uzbekistan.
Methods of research:
scientific abstraction, an induction and deduction,
comparative, structural and trend the analysis, financial factors, operational-cost a
method.
The results obtained and their novelty:
are developed a direction of
increase of efficiency of investments in system of manufacture of mineral
fertilizers; the mechanism of use of the rent rights as maintenance of the
investment credits, given to the enterprises of agrarian sector is offered; ways of
decrease payment burden of farms and the enterprises, processing agricultural
production under foreign investments and credits are proved; ways of elimination
of the factors negatively influencing a monetary stream of farms are developed;
it
is recommended methods on the correct distribution investment capitals for the
directed financings to agrarian sphere.
Practical value:
separate scientific offers and practical recommendations of
dissertational work can be used in working out of actions for increase of efficiency
of investments in agrarian sector of the country.
Degree of embed and economic effectivity:
scientific offers and practical
recommendations of the author have been accepted for practical use by the
Ministry rural and the Republic Uzbekistan water management. Dissertation
materials are used in teaching of training courses «Economy of agriculture
complex», «Foreign investments», «Agricultural economics», «Economy of farmer
and private farm», «Infrastructure of rural» in higher educational institutions.
Field of application:
commercial banks, the leasing companies, the
Ministries rural and a water management, higher educational institutions.
Тадқиқотчи:
_______________
- 20 -
