ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ
ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 151.8:152.26
ҚОСИМОВА НАРГИЗА ДИЛМУРОДОВНА
ЎСМИРЛАР ИЖТИМОИЙЛАШУВИДА ИБРАТ ИЖТИМОИЙ
ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ
19.00.05 –Ижтимоий психология, этнопсихология
психология фанлари номзоди илмий даражасини
олиш учун тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
ТОШКЕНТ – 2010 йил
2
Иш Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Психология кафедрасида бажарилган
Илмий раҳбарлар:
фалсафа фанлари номзоди, доцент
Маматов
Мўминхон Маматович
психология фанлари доктори, профессор
Суннатова Рано Иззатовна
Расмий оппонентлар:
психология фанлари доктори
Умаров
Бахриддин Менгбоевич
психология фанлари номзоди, доцент
Алимов
Хўжагелди Мустафоевич
Етакчи ташкилот:
Тошкент Давлат иқтисодиёт
университети
Ҳимоя 2010 йил “___” ___________ соат____ да Низомий номидаги Тошкент давлат
педагогика университети ҳузуридаги К.067.18.04 рақамли психология фанлари номзоди
илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси Бирлашган ихтисослашган кенгаш
мажлисида бўлиб ўтади (100070, Тошкент шаҳри, Юсуф Хос Ҳожиб кўч., 103. Тел.: (99871)
254-92-02, факс (99871) 215-54-18).
Диссертация
билан
Низомий
номидаги
Тошкент
давлат
педагогика
университетининг илмий кутубхонасида танишиш мумкин.
Автореферат 2010 йил “ ” _______________ да тарқатилди.
Ихтисослашган Кенгаш илмий котиби,
психология фанлари номзоди
Р.Н.Хикматуллаева
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Мамлакатимиз аҳолисининг 60 фоизидан ортиғини ёшлар
ташкил этади. Шунинг учун Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритиши билан ёшлар
сиёсатига алоҳида аҳамият бера бошлади. Лекин, ўсмирларнинг ижтимоийлашувида
яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиш бир хил кечмайди, чунки уларга таъсир
этувчи қатор омиллар мавжудки, ўсмир уларнинг қайси сифатларидан ибрат олиши қатор
омилларга боғлиқ. Бу борада Президент И.А.Каримов таъкидлаганидек, “.....тарихимизда
3
ўтган улуғ зотларнинг ҳаёт йўли, қолдирган меросини бирёқламаликка берилмай, тўғри ва
ҳаққоний акс эттириш даркор. Токи улар ёшлар учун том маънода ибрат намунаси бўлсин”
1
.
Ана шу ибратни тўғри йўлга қўйиш учун ўсмирлик даври хусусиятларини замон талаблари
ҳамда миллий анъаналар билан ҳамкорликда ўрганиб, тегишли ижтимоий-психологик,
педагогик тадбирларни белгилаб олиш зарур бўлади. Мазкур мавзунинг танланишидан
асосий мақсад ҳам ёшларимиз ўсмирлик давриданоқ жамиятда ўз ўрнини топа билиши билан
боғлиқ муаммолар ечимига қаратилган. Бу масалага етарли эътибор бермаслик нохуш
оқибатларга, баъзан эса оғир фожиаларга, ҳатто ижтимоий ларзаларга ҳам сабаб бўлиши
мумкин.
Ўсмирлар ижтимоийлашувида уларга таъсир ўтказиши мумкин бўлган салбий
омиллардан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Бундай омиллар жумласига жиноий гуруҳлар, диний
экстремистик тўдалар, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар ёки наркобизнес билан
шуғулланувчи ғайри ижтимоий кучлар, оқимлар ва хулқ-атвор шакллари киради.
Ўсмирларнинг бу каби ножўя хатти-ҳаракатларга қўшилиши кўп жиҳатдан уларнинг ёш
хусусиятлари, тажрибасизликлари, хавфли вазиятларда тўғри қарорга кела олмасликлари
билан боғлиқ. Хавф-хатарларга, шиддатли ўзгаришларга бой бўлган ўсмирлик даврининг
муҳим хусусиятлари бошқаларга тақлид қилиш ва улардан ибрат олишда намоён бўлади.
Айни пайтда ибрат ижобий ёки салбий оқибатларни юзага келтириши мумкин.
Ўсмир психологиясининг шаклланишида ака, опалар, ука-сингиллар ўртасидаги
конструктив ва деструктив ўзаро муносабатлар таъсири ҳам мавжудлигини олимлар
таъкидлаганлар (Антонов А., 2005; Андреева Т.В.,1998; Ғозиев Э.Ғ.,1998; Шоумаров Ғ.Б.,
1996; Каримова В.М.,Салаева М.С.,2006, Қадирова А.Т., 2007 ва бошқалар).
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, оилада ўсмирнинг қайси фаолият билан бандлиги ва
қандай ишлар билан шуғуланиши дастлаб, ака-сингиллар, опа-укалар, кейинчалик эса ота-
онага маълум бўлади. Шунга қарамай, оилавий тарбия масаласида асосий масъулият
биринчи навбатда, ота-она ибрати, уларнинг ўзаро ва бошқалар билан ўрнатадиган
муомалалари ва муносабатлари зиммасига тушади. Шунингдек, глобаллашув жараёнлари,
бир томондан, ўсмирларнинг дунёқараши шаклланишига, жаҳондаги халқларнинг этник
хусусиятлари ва турмуш тарзи ҳақида кўпроқ маълумот олишига хизмат қилаётган бўлса,
иккинчи томондан, уларнинг бир қисмида миллий қадриятлар, миллий маънавиятнинг
нисбатан камроқ ўзлаштирилишига сабаб бўлмоқда. Бу жараёнда, айниқса, телевидение,
интернет, компютер ўйинлари, киносериалларнинг таъсири кучли бўлмоқда.
Давр билан боғлиқ бу ижтимоий-сиёсий воқеликлар мамлакатимиз психологлари
олдига бир қатор вазифаларни қўймоқда. Хусусан, ўсмирлар ижтимоийлашувида рўй
берадиган психологик жараёнлар, ундаги ота-она ва фарзанд, ўқитувчи ва ўқувчилар, ўсмир
ва тенгдошлар муносабатлари таъсирини, ижтимоий установкалар ва рефлексив
жараёнларга боғлиқ жиҳатларни ёритишни, бу жараёнларнинг ўзбек оиласида вояга етаётган
ўсмирлар ижтимоий тасаввурларида қандай акс этишини комплекс тарзда тадқиқ этиш талаб
этилмоқда.
Ўсмирлар ижтимоийлашуви жараёнида қадриятлар, меъёрлар ибрат олиш орқали
шаклланишини тадқиқ қилишнинг долзарблиги яна шундаки, ўсмир тақлид қилишдан кўра
ибрат олишга кўпроқ интилиши кузатилади Бу хусусиятлар фанимизда ижтимоий-
психологик ва этнопсихологик жиҳатдан тадқиқ этилмаган.
Хорижий мамлакатлар, хусусан, Россияда ўсмирлар ижтимоийлашувига шахсий
намуна (личный пример)нинг таъсири ҳақида қатор илмий ишлар амалга оширилган.
Бизнинг тадқиқотларимиз тақлид қилиш билан ибрат олиш ўртасида жуда кўп умумий
жиҳатлар билан бир қаторда муайян фарқлар борлигини кўрсатмоқда.
Зеро, ўсмирлар ижтимоийлашуви ўзи ибрат асосида юз беради. Ўсмирлар
1
.И.Каримов “Камолот” ёшларимизнинг чинакам суянчи ва таянчи бўлсин.-Т.: “Ўзбекистон”, 2001.-29 б.
4
ижтимоийлашувида ота-она ва бошқаларнинг таъсири муаммоси бугунги кунда долзарб
муаммолардан бири ҳисобланади. Сўнгги пайтларда шахс ижтимоийлашувининг
психологик-педагогик қонуниятларини ўрганиш ва уларга таъсир этувчи омилларни,
психологик хусусиятларини аниқлаш билан боғлиқ бир қатор илмий-амалий тадқиқотлар
бажарилди. Мазкур тадқиқотлар бола шахсининг ривожланиши ва унинг фаолияти
муваффақиятини белгиловчи омиллар сифатида таълим, тарбия хусусиятларини аниқлашга
ҳамда ўрганишга бағишланган. Бироқ, шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ота-она ибрати, оила-
аъзолари, қариндошлар, ўқитувчилар ибрати , ижобий таъсир кўрсатиш орқали унинг
самарали ижтимоийлашувини таъминлайди. Бу омилларнинг ўсмирларга таъсири,
шунингдек, шахс бўлиб шаклланишига сабаб бўлувчи омиллар масаласи ҳозиргача ўзининг
тўла ечимини топган эмас. Бу ҳолат тадқиқот предметининг долзарблигини кучайтиради ва
унинг психологик аҳамиятини оширади.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Ҳозиргача соҳа мутахассисларидан
кўпчилиги ўсмир психологияси муаммоларининг қатор қирраларини ўрганганлар. Ўсмирлик
даврининг мураккабликлари муаммоси жаҳон ижтимоий психология фанида, хусусан Ғарб
ва Россияда О.Брим, Р.Борис, Б.Бер
г
сон, Л.С.Виготский, П.Л. Гальперин,Д.Р. Келли, И.С.
Кон, А.Н. Леонтьев, Дж.Г.Мид, А.С.Макаренко, А.В.Мудрик, Д.Мунди, Т.Парсонс,
Ж.Пиажеларнинг илмий тадқиқотларида ёритилган.
Булардан ташқари, ижтимоийлашув даврида бола хулқининг шаклланишига таъсир
этувчи омилларни аниқлаш масаласи россиялик олимлар Б.Ананьев, М.Архангельский,
Л.Буева, О.Иванов ва И.Конлар томонидан тадқиқ этилган.
Ўзбекистонда оила ва ундаги ўзаро муносабатларга алоҳида қадрият сифатида
қаралиши бу борада юртимизга хос бўлган хусусиятларни ифодалайди. Шу боис, мавжуд
муаммони ҳудудий ва этнопсихологик хусусиятларни инобатга олган ҳолда ўрганиш зарур.
Шахснинг психологик хусусиятлари ва ижтимоийлашуви ҳар бир даврда турлича бўлиши
мамлакатимиз олимларидан М.Г.Давлетшин, Э.Ғ.Ғозиев, Ғ.Б.Шоумаров, Р.И.Суннатова,
В.Н.Каримова,
Н.С.Сафаев,
Г.Қ.Тўлаганова,
А.Т.Кадирова,
Н.М.Муллабоева
ва
бошқаларнинг тадқиқотларида баён этилган. Лекин мазкур ишларда ўсмирлар
ижтимоийлашувида оиладан ташқари ибрат объекти бўлмиш бошқа омиллар, яъни
қариндошлар, оммавий ахборот воситалари, тенгдошлар, спортчилар, актёрлар, таниш-
билишларнинг таъсири алоҳида тадқиқот предмети сифатида ўрганилмаган.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги.
Илмий тадқиқот иши М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети илмий
тадқиқот ишлари режасига киритилган.
Тадқиқотнинг мақсади
ўсмирлар ижтимоийлашувида ибрат таъсирининг психологик
хусусиятларини аниқлаш ва таҳлил қилишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
1.
Ҳорижий ва маҳаллий манбалар асосида ўсмирлар ижтимоийлашувида ибратнинг
ролига алоқадор фикрларни тизимли таҳлил этиш.
2.
Ўсмирлар ижтимоийлашувида таъсирланиш, тақлид ва ибратнинг қай тарзда ва қай
даражада боғлиқлигини аниқлаш.
3.
Ўсмирлар
ижтимоийлашувидаги
ўзига
хосликлар,
ижтимоийлашувнинг
этнопсихологик хусусиятлари, ижтимоий қадриятлар ва установкаларнинг психологик
моҳиятини ва уларнинг шаклланишида ибратнинг ролини илмий
жиҳатдан талқин
қилиш;
4.
Ўсмирлар ижтимоийлашувига турли агентларнинг таъсир механизмларини ўрганиш ва
аниқлаш.
5.
Ота-она, тенгдошлар, ижтимоий агентларнинг ўсмирга муносабати ва унинг шахс
бўлиб шаклланишига таъсирини ўрганиш.
5
6.
Ота-оналар, педагоглар, амалиётчи психологлар учун мавзу бўйича тегишли тавсиялар
ишлаб чиқиш.
Тадқиқот объекти сифатида
Андижон шахрининг 24-умумтаълим, Избоскан тумани
16- умумтаълим мактабларидан 14-15 ёшдаги жаъми 427 нафар ўқувчилар жалб қилинди.
Тадқиқот предмети сифатида
ўсмирлар ижтимоийлашувида ибратнинг роли,
ижтимоий-психологик хусусиятлари ва шакллари белгиланган
.
Тадқиқот методлари
: Ўсмирларнинг ибрат феномени ҳақидаги тушунча ва
тасаввурларини ўрганиш мақсадида, “Ибрат-менинг нигоҳимда” мавзусида суҳбат, ёзма иш
(иншо), социометрик ва анкета сўровлари, М.Рокичнинг “Қадриятлар ориентацияси”,
Фелдснинг “Психологик яқинлик” тести
,
М.Сакс ва С.Левининг “Тугалланмаган жумлалар”
методикаси.
Тадқиқотнинг илмий фарази:
1.
Ўсмирларнинг ижтимоийлашув жараёнида қадриятлар, жамиятдаги меъёрлар,
анъаналарнинг ўзлаштирилиши муайян шахслар, бадиий тимсоллардан ибрат олиш
орқали амалга ошиш эҳтимоли мавжуд.
2.
Ота-она, қариндошлар, тенгдошлар ёки бошқа кимсага нисбатан психологик яқинлик
мавжуд бўлса, қадриятлари мос келса, ўсмир ундан ибрат олиши мумкин.
3.
“Ибрат”, “тақлид” тушунчалари ўртасида кўпгина умумий жиҳатлар билан бир
қаторда, ўзига хос хусусиятлар, тафовутлар ҳам мавжуд бўлиши эҳтимол.
4.
Ҳаётдаги реал шахслар, бадиий асарларнинг қаҳрамонлари ўзининг идеалига қанчалик
мос келса, ўсмир улардан ибрат олишга шунчалик кўп интилиши, мумкин.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар
:
1.
Ибратнинг ўзига хос ижтимоий-психологик ҳоди
с
а экани; б) ибратнинг тақлид билан
бир қатор умумий жиҳатларга ва айни пайтда ўзига хос хусусиятларга ҳам эга экани.
2.
Ўсмирлар ижтимоийлашуви жараёнида ибратнинг муҳим роль ўйнаши ва бу ҳолат
этнопсихологик ҳолатлар билан ҳам боғлиқ экани.
3.
Ўсмирлар ижтимоийлашувида ибратнинг муҳим агентга айланишида оммавий ахборот
воситаларининг алоҳида аҳамиятга эга экани ва бунинг психологик илдизлари.
4.
Ибрат объекти хусусиятларининг ўсмир идеалларига мос келиши, ибрат олиш учун
психологик асос бўлиши.
5.
Ўзбекистонда ўсмирларнинг ибрат олишидаги асосий объектлар ота-она, дўстлар,
ёқтирганлар, машҳур спортчилар, актёрлар, ОАВ, қариндошлар, ўқитувчилар экани.
Илмий тадқиқотнинг янгилиги
:
1.
Ўсмирлар ижтимоийлашувида ибратнинг роли ва психологик хусусиятлари,
агентларининг таъсир механизмларини аниқлашда кўринади.
2.
Ибрат асосан танлов асосида юз бериши, унинг объекти ва агенти қадриятлари
ўртасида уйғунлик мавжуд бўлганда юзага чиқиши таҳлил этилганида;
3.
Ўсмирлар шахсининг шаклланишида ибрат объекти бўладиган ҳодиса ва объектлар,
яъни ота-она, бошқа оила аъзоларига, қариндош-уруғлар, ўқитувчилар, тенгдошларига
бўлган муносабатлар кўрсаткичлари, оммавий ахборот воситаларининг психологик
таъсир ўтказиш механизмлари, демографик ҳамда жинсий тафовутларнинг роли
аниқланганида намоён бўлади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқотнинг назарий
аҳамияти бевосита унинг илмий янгилигидан келиб чиқади. Тадқиқот дастурини яратиш,
статистик таҳлил, ўсмирлар ижтимоийлашувида ибратнинг роли ва психологик
хусусиятларининг ўрганилиши психология фанига назарий ҳисса бўлиб қўшилади.
Ўсмирлар ижтимоийлашувида муҳим ва унча аҳамиятга эга бўлмаган механизмларни,
ўсмирлар ижтимоийлашувида кимнинг таъсири кучли эканини аниқлаш бу жараёнга режали
6
таъсир ўтказиш имконини беради. Унинг назарий аҳамияти ўтказилган илмий таҳлиллар ва
олинган хулосалар психология фанининг “Ижтимоий психология”, “Оила психологияси”,
“Шахслараро муносабатлар психологияси”, “Тарбия психологияси”, “Этнопсихология” каби
соҳаларини янада бойитишга хизмат қилишида ҳам намоён бўлади. Тадқиқотнинг амалий
аҳамияти унинг натижаларидан ўсмирлар ижтимоийлашуви йўналишлари ва суръатларини
оптималлаштиришда, амалий психологлар учун психокоррекцион дастурларни ишлаб
чиқишда фойдаланиш мумкинлигида кўринади.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижалари юзасидан АДУда,
АВПҚТМОИда, А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ, РМТМРХМОҚТЎММ, ЎзМУ илмий-
амалий анжуманларида маърузалар қилинди.
Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси). Т
адқиқотда илгари сурилган ғоялар
Андижон шаҳар 24-умумтаълим мактабида, Избоскан тумани 16-умумтаълим мактабида
синовдан ўтказилди. Диссертация ЎзМУнинг “Психология” (2010 йил 19 майда) ҳамда
Низомий номидаги ТДПУ қошидаги Бирлашган ихтисослашган Кенгаш қошидаги Илмий
методологик семинари(2010 йил 16 сентябрь) йиғилишларида муҳокама қилинди.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Мавзу бўйича жаъми
12 та илмий мақола ва
тезислар нашр қилинган бўлиб, шулардан 5 та мақола ОАК рўйхатига киритилган
журналларда чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми
. Диссертация иши кириш, 3 та бўлим, 9 та
параграф, 12 та расм, 11 та жадвал, хулосалар, амалий тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар
рўйхати, ҳамда иловалардан иборат. Ишнинг умумий ҳажми 145 саҳифани ташкил этади.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг
кириш
қисмида мавзунинг долзарблиги, тадқиқотнинг мақсад ва
вазифалари, илмий янгилиги, фарази, илмий ва амалий аҳамияти, ҳимояга олиб чиқиладиган
ҳолатлар баён қилинган.
Ишининг
биринчи боби
“Ўсмирлик даврининг ижтимоий –психологик хусусиятлари”
деб номланади. Мазкур бобнинг “Ўсмирларнинг мустақил ижтимоий ҳаётга киришида
ибратнинг ўрни” деб аталган биринчи параграфида сўнгги йилларда хорижий
мамлакатларда ўсмирлик даври муаммоларига бағишлаб ўтказилаётган тадқиқотлар таҳлил
этилган. Ўсмирлар хулқ-атворидаги ривожланиш ва шаклланиш хусусиятларини
Ж.Ж.Руссо,С.Холл, Л.Кольберг, Д.И.Фельдштейн, И.С.Кон, Э.Эриксон ва бошқалар тадқиқ
этганлар. Замондош психологлардан Г.Г.Аракелов, А.Г.Грецов, В.С.Мухина ва
бошқаларнинг илмий ишларида ўсмир қадриятлари, ижтимоий нормаларни ўзлаштиришида
оиланинг, ижтимоий муҳит ва бошқа ижтимоий агентлар ролининг ўзига хос хусусиятлари
ҳақида баён этилган. Шунингдек, улардаги психофизиологик ўзгаришлар, ўсмирлар
ривожланишидаги мураккабликлар, тангликлар ҳақида, Л.С.Виготский, Э.Эриксон,
Д.Марш, А.Реан, Б.Братусь, Л.Божович, С.Рубинштейнларнинг асарлари ҳақидаги фикрлар
ёритилган.
Биринчи бобнинг иккинчи параграфи “Ўсмирлар ижтимоийлашувининг ижтимоий-
психологик хусусиятлари” деб номланиб, унда ўсмирларнинг ижтимоийлашувига жаҳонда
кечаётган глобаллашувнинг таъсири, шунингдек, Ғарб олимлари Ж.Аронфрид,
М.Мид,О.Брим, Т.Парсонс, Р.Коллинз, Т.Джастер, Р.Гоулд, М.Веад, рус олимларидан
7
Б.Ананьев, М.Архангельский, Л.Буев, О.Иванов, И.Кон, П.Лебедев, Ю.Левада, А.Леонтьев
ва бошқаларнинг шахс ижтимоийлашуви муаммоларига бағишланган маълумотлари
қисқача ёритилган. Ўзбекистон олимларидан Э.Ғозиев, Ғ.Шоумаров, А.Бегматов,
В.Каримоваларнинг илмий ишларида ўсмирларнинг ижтимоийлашувига оилавий
муносабатларнинг психологик таъсири ҳақидаги фикрлари мухтасар баён қилинган.
Диссертациянинг иккинчи боби “Ибрат ижтимоий-психологик феномен сифатида” деб
номланган бўлиб, унинг “Шарқ мутафаккирлари ва Ғарб олимларининг ибрат, таъсирланиш
ва тақлид ҳақидаги қарашлари” номли параграфида, муқаддас “Қуръон” ва Ҳадиси
Шарифлар, Хоразмий, Абу Наср Форобий, Замахшарий, Абу Али Ибн Сино, Юсуф Хос
Хожиб, А.Навоий, Бобур, А.Шерозий, М.Беҳбудий, А.Авлоний сингари алломаларнинг шахс
ривожланишида ота-она ибратининг муҳим аҳамияти, шахслараро муносабатлар, муомала
маданияти ота-она намунаси орқали шаклланиши ҳақидаги фикрлари ёритилган.
Таъсирланиш ва тақлид механизмлари ибрат олишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобланади.
Бу масалалар юзасидан У.Томас ва Ф.Знанецкий, Г.Тард, Э.Дюркгейм, У.Жеймс,
Д.Эльконин, В.Вундт, Дж.Уотсон, П.Раскин, А.Израел, Н.Плисенко, Ф.Маккоби, С.Ковалёв
ва бошқалар томонидан билдирилган фикрлар таҳлил қилинган.
Мазкур бобнинг иккинчи параграфи “Ибратнинг ижтимоий –психологик асослари ва
хусусиятлари” деб аталади ва унда ибратнинг луғавий маъноси, педагогик-психологик
мазмуни, хусусан намуна, тақлид тушунчаларидан фарқи ҳақидаги таҳлилиллар ўрин олган.
Ўсмирлар билан “Ибрат-менинг нигоҳимда» мавзусидаги иншо натижаларининг
кўрсатишича.Ўсмирлар тасаввурида “Ибрат” феномени ижобий тушунчага эга экан. Ота-
она намуна манбаи эканлиги ўғил ва қиз болаларнинг жавобларида юқори қайд этилган. Она
ибрати шаҳарлик қизларда 32,6%, ўғил болаларда 9,2%, қишлоқдаги қизларда 34,5%, ўғил
болаларда 7,3% кўрсаткичга эга бўлган. Ота ибрати бўйича олинган натижалар шҳарлик
ўғил болаларда 23,5%, қиз болаларда 5,9%, қишлоқдаги ўғил болалар жавобларида 24,8, қиз
болалар жавобларида 15,7%ни ташкилқилган. Ибратнинг гендер хусусиятлар билан ҳам
фарқланиши, унга ота-она муносабати, установкаси таъсири юқорилиги, лекин ота-онадан
ташқари ибрат бўлувчи омиллар ҳам мавжудлиги кўринди.
Диққатимизни жалб қилган натижалардан, бири ҳеч кимдан ибрат олмаслик ҳамда
ўқитувчи ибратига берилган баҳо бўлди. Ҳеч кимдан ибрат олмаслик кўрсаткичи шаҳарлик
ўғил болаларда 2,1%, қиз болаларда 1,8%, қишлоқлик қиз болаларда 1,1% ни ташкил
қилган. Ўқитувчи ибрати шаҳарлик қизларда 1,1%, қишлоқлик қизларда 4,2% кўрсаткичга
эга бўлди. Оилада она ибрати отага нисбатан юқори эканлиги маълум бўлди.
Бобнинг кейинги параграфи “Ўсмирларнинг ибрат феномени ҳақидаги тушунчалари ва
ҳиссий-эмоционал яқинлик муносабатларининг психологик хусусиятлари” деб номланган
бўлиб, унда социометрик сўровнома орқали ўсмирларнинг ибрат олувчи объектларига
нисбатан установкалари ва муносабатларини аниқлашга қаратилган изланиш натижалари
таҳлил қилинган.
8
2.3.1 Ўсмирларнинг имтиҳонга тайёргарлик
кўриш танлови(%)
0
10
20
30
40
50
60
70
Ота
Она
Синфдош
Ўзи
Шаҳар (№ = 125)
Қишлоқ (№ = 100)
1-расм.Синалувчиларнинг имтихонга тайёргарлик танлов
натижалари (%)
Социометрик сўровноманинг “Имтиҳонга Сиз кимлар билан бирга тайёрланишни
хоҳлар эдингиз?”-, деган саволига жавоблар (1-расм)да ифодаланган.
Натижалар шаҳар ва қишлоқ ўсмир ёшларининг установкаларида маълум даражадаги
уйғунлик борлигини кўрсатди, яъни ҳар иккала ҳудуд болалари дўстлари, онаси билан (мос
тарзда 59,7% ва 61%), ота билан шаҳарликларнинг 23,4% қишлоқдагиларнинг 8,6%,
тайёрланиш ҳоҳишини билдирган. Ота кўрсаткичлари кам фоизни кўрсатсада, бу ҳолат
отани мавқеини туширмайди, балки оталарнинг кўпроқ ишда бўлиши, ишдан ташқари
пайтларда кўчада бўлиши улар билан имтиҳонга тайёрланиш имкониятини чеклаб қўяди.
Бизнингча, шу сабабга кўра ўсмирлар имтиҳонга ота билан тайёрланиш хоҳишини камроқ
билдирганлар.
Синфдошлар
билан
тайёрланишни
шаҳарликларнинг
23,1%,
қишлоқдагиларнинг 25,8% ҳоҳлаши маълум бўлди. Жавоблар орасида имтиҳонга ўзи
тайёргарлик кўришини билдирганлар шаҳарда 5,2%, қишлоқда 4,9% ташкил қилди. Бу ҳолат
ўсмирлик давридаги мустақил бўлишга интилишни кўрсатади ёки улар яхши ўқийдиган
ўқувчилар бўлиши мумкин.
2.3.2. Ота-она ва қариндошлардан ибрат олиш
танлов натижалари(%)
0
5
10
15
20
25
30
35
40
Ота
Она
Тоға
Хола Амаки Амма
Шаҳар (№ = 125)
Қишлоқ (№ = 100)
2- расм. Синалувчиларнинг ибрат оладиган объектлари (%)
9
Сўровноманинг : Сиз ота-она ва қариндошларингизнинг қайси биридан ибрат оласиз,
нима учун?, саволига (2.3.2-расм)даги холат бўйича ҳар икки ҳудудда ота-она кўрсаткичи
юқори баҳоланган. Тоға ибрати қишлоқлик синалувчиларнинг жавобида 34,3%,
шаҳарликларнинг жавобларида 26,8%ни ташкил этган. Бу ҳолат оилада онанинг
қариндошларига бўлган муносабат яқинроқ эканлигидан далолат беради. Суҳбат давомида
синалувчиларнинг бугунги кунда оталари бошқа давлатларга ишлаш учун кетганлиги, уйда
борларининг айримлари ишсизлиги туфайли улардан ибрат олиш пастроқ бўлаётганлиги
кузатилди.
Сўровноманинг “Касб танлашда сиз ким билан маслаҳатлашар эдингиз?” “Ҳаётда сиз
ўҳшашни ҳоҳлаган инсон борми, бўлса, у нимаси билан сизга ёқади?” “Тасаввур қилинг, сиз
катта бўлдингиз ва оила қурмоқчисиз, ушбу масалада сиз ким билан маслаҳатлашган бўлар
эдингиз?” каби қатор саволларга шаҳар ва қишлоқ ўсмир ёшларининг жавобларрида маълум
даражада уйғунлик борлиги кўринди
Диссертациянинг “Ўсмирлар ижтимоийлашувида ибрат ролини белгиловчи
омилларнинг психологик хусусиятлари” деб номланувчи учинчи боби тўртта параграфдан
иборат бўлиб, “Ибрат ва ўсмирлар қадриятлари, “Қадриятлар ориентацияси” бўйича
диагностика ва коррекция натижалари” деб номлаган биринчи параграфида ўсмирларнинг
қадриятлар йўналишларини аниқлаш, уларнинг ибрат объектларидаги қадриятларига
нисбатан тасаввурлар характерини ўрганиш натижаларини қамраб олган. Тадқиқот, уч
босқичда амалга оширилди, дастлабкиси диагностика, иккинчи эксперимент, психологик-
коррекцион тренинг, учинчиси ота-она ва ўсмирларнинг қайтарма фикр анкеталари таҳлил
қилинди. Шу мақсадда М.Рокичнинг “Қадриятлар ориентацияси” методикасидан
шароитимизга мослаштирган ҳолда, аноним тарзда фойдаландик. терминал қадриятлар
бўйича шаҳар ва қишлоқ синалувчиларининг жавоблари ўртасида умумийлик билан бир
қаторда жиддий тафовутлар ҳам борлиги кўзга ташланди.(3- расм)
0
2
4
6
8
10
12
Б
ой
ли
к
Д
ўст
ли
к
Ка
сб
ий
м
ув
аф
ф
ақ
ия
т
Ва
қт
ни
м
аз
м
ун
ли
ўт
ка
зи
ш
О
ила
м
ун
оса
ба
ти
Муст
ақ
ил
ф
ик
р
С
ев
ги
С
ало
м
ат
ли
к
Ма
нса
бг
а
ин
ти
ли
ш
Б
или
м
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
Шаҳар
Қишлоқ
3- расм. Қадриятлар йўналишлари кўрсаткичлари
( шаҳар ва қишлоқ А-варианти)
Натижалардан маълум бўлишича шаҳарлик синалувчилар “бойлик” қадриятини
юқори баҳолашган. Бой бўлиш хоҳиши ва бизнесмен бўлишга қизиқиш ўсмирларнинг касб
10
танлаши ва иш жойини аниқлашида муҳим омил бўлиши мумкин. “Дўстлик”, “касбий
муваффақият” асосий ўринда бўлса, охирги ўринда, “билим”, “мансаб”, “саломатлик” каби
терминал қадриятлар белгиланган. Қишлоқда, “касбий муваффақият”, “саломатлик”,
“билим” олиш юқори натижани кўрсатса, охирги ўринда “мансабга интилиш”, “вақтни
мазмунли ўтказиш”, “мустақил фикр” қадриятлари белгиланган. Шаҳарлик ўсмирларда
“бойлик”, “дўстлик”, касб билан боғлиқ бўлган қадриятлар оилавий қадриятлардан
устунлиги маълум бўлди. Қишлоқда касбий муваффақият, саломатлик, билим қадриятлари
юқори ўринларни эгаллаган. Шаҳарлик ўсмирларнинг жавобларини конформизмнинг бир
кўриниши деб тахмин қилиш мумкин.
Қишлоқ синалувчилари “касбий муваффақият” қадриятини юқори баҳолаб, касб
эгаллаш билим орқали амалга ошиши, бунинг учун ўқиш лозимлигини қайд этишган.
Уларнинг жавобларида мақсадга эришиш учун олий ўқув юртларида ўқишга, меҳнат
қилишга майллари юқорилиги кўзга ташланади.
Бобнинг иккинчи параграфи
“Ўсмирлар ва ота-она ўзаро муносабатларининг
ижтимоий-психологик хусусиятлари” деб номланган. Унда ўсмирларнинг ибрат олиш
объектларини психологик яқин инсонлар деб ҳисоблаши, улар ҳақидаги установкалари
ижтимоий-психологик жиҳатдан ўрганилди, Фелдс тести бўйича натижалар коррелляцион
таҳлил қилинди.
Корреляцион натижаларнинг математик статистик қийматини ҳисоблашда Манни
Уитнининг критик қийматлари U мезони билан текширилди.
1-жадвал
Ўсмирларнинг ота-она билан психологик яқинлик бўйича фарқларнинг баҳоланиши
(Манни Уитнининг критик қиймати p≤ 0,05)
Ҳудуд
“Пя” юқори даража
“Пя” паст даража
А гуруҳ
Б гуруҳ
U-мезони
А гуруҳ
Б гуруҳ
U-мезони
ўғил қиз ўғил
қиз
ўғил қиз ўғил
қиз
ўғил қиз ўғил қиз
Шаҳар
10
8.3
0.29
0.11
36*
7*
0.24
0.31
8.3
9.2
33*
3*
Қишлоқ
9.4
8.3
0.18
0.19
12*
3*
0.19
0.86
10
5.4
19*
1
2-жадвал
Ўсмирларнинг тенгдошлар билан психологик яқинлик бўйича фарқлари баҳоланиши
(Манни Уитнининг критик қиймати p≤ 0,05)
Ҳудуд
“Пя” юқори даража
“Пя” паст даража
А гуруҳ
Б гуруҳ
U-мезони
А гуруҳ
Б гуруҳ
U-мезони
ўғил
қиз
ўғил қиз ўғил қиз ўғил қиз ўғил
қиз
ўғил Қиз
Шаҳар
2.2
5
9.16
7.2
27*
9
5.5
1.6
0.3
0.8
17*
8
Қишлоқ 1.42 0.12
9
5
12*
2
3.0
6.0
0.2
0.31
10
2*
3-жадвал
Ўсмирларнинг ёқтирганлари билан психологик яқинлик бўйича фарқларнинг
баҳоланиши (Манни Уитнининг критик қиймати p≤ 0,05)
Ҳудуд
“Пя” юқори даража
“Пя” паст даража
А гуруҳ
Б гуруҳ
U-мезони
А гуруҳ
Б гуруҳ
U-мезони
ўғил қиз ўғил қиз ўғил қиз ўғил
қиз
ўғил
қиз
ўғил
Қиз
Шаҳар
6
5
7.9
4.5
17
4
0.42
1.3
0.1
0.6
42
28
11
Қишл
оқ
7
6.8
10
8
8
0
0.31
0.24
0.12
0.21
32
29
Жадваллардан кўриниб турганидек, тадқиқотимиз ота-она билан психологик яқинлик
юқори экани, кейинги ўринда тенгдошлар, дўст-дугоналар ва ёқтирганлар туришини
кўрсатди. Жадвалдан яна муҳаббат ўсмирлар ижтимоийлашувида катта рол ўйнаши
кўринди. Бу ёшда яхши кўриб қолиш, севиш каби холатлар вужудга келади. Катталар бу
ҳолатни тушуниб-тушунмасдан қўпол ёки ўсмирга ёқмайдиган хатти-ҳаракатлар қилиши
натижасида салбий оқибатлар, масалан, суицид, уйдан қочиб кетиш, ўзини захарлаш каби
ҳодисалар юз бериши мумкин.
Бобнинг учинчи параграфи “
Ўсмирларнинг ота-онага нисбатан установкалари ва
уларнинг ибрат билан боғлиқлиги. Тенгдошлар таъсири ва ибрати” деб аталган. Бу
ҳолатларни ўрганишда Д.Сакс ва С.Леви томонидан тақдим этилган “Тугалланмаган
жумлалар” методикасидан фойдаландик. Методиканинг биринчи банди ўсмирларнинг
онага, отага ва оила аъзоларига муносабатини билдиради; иккинчи банд интим боғлиқлик,
ўзга жинс вакилларга бўлган муносабатни, учинчи банд дўст-танишларга муносабатни
аниқлайди; тўртинчи пункт ўзини ўзи идрок қилиш, қўрқув, айбдорлик ҳисси, қобилияти,
мақсади, орзулари ўтмиш ва келажагига нисбатан муносабатларни кўрсатади.
Биз этник хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда тадқиқотни биринчи, учинчи ва
тўртинчи бандлар бўйича ўтказдик. Тадқиқот натижалари шаҳарлик синалувчилар билан
ижтимоий психологик тренинг ўтказишни тақозо этди. ИПТнинг мақсади ўсмирларнинг
ҳаётга, ота-онага, оила-аъзоларига, мактабдаги ўқитувчиларга бўлган муносабатидаги
установкаларини, уларнинг қадриятларга муносабатларини ўзгартириш; оилавий
муносабатлар, ўқув мотивлари, касб танлови масаласи, ўз вақтини тўғри тақсимлай олиш,
ота-она ва ўсмирлар ўртасидаги ишончли психологик муҳитни юзага келтириш; ибрат
олишнинг ижобий ҳамда салбий сифат ва хусусиятларини ажратиш ҳақида зарур психологик
маълумотларни тақдим қилишдан иборат.
Психологик тренингда ҳаммаси бўлиб 12 нафар 14-15 ёшдаги, ўз ҳоҳиши билан келган
ўсмирлар билан 5 кун давомида 4-5 соатдан машғулотлар ўтказилди. Тренинг мавзуси
“Мен ўз ҳаётимни яратаман” деб номланиб, унда ўсмирга ички мотивлар асосида фикр-
мулоҳазаларини эркин баён қилиш имконияти берилди. Машғулотларда вазиятлар ёки
омиллар доираси, этнопсихологик ва ҳудудий ўзига хосликлар ҳисобга олинди. Тадқиқотдан
шу нарса аён бўлдики, тренингнинг кириш қисмида иштирокчилар ўртасидаги
психоэмоционал тангликнинг олдини олиш учун эркин мулоқот қилиш машқлари
қийинчилик билан кечди. Вақт ўтиши билан бу ҳолат ўз ўрнига тушди.
Тренингдан сўнг тадқиқотнинг учинчи бўлими бўйича ота-она ва қатнашувчиларнинг
фикр алмашиш анкеталари таҳлил қилинди. Қадриятлар ориентацияси бўйича анкеталарнинг
12 таси тўлдирилган бўлса, булардан икки нафари ўзгариш бўлмаганлиги билдирдилар.
Сабабларини суриштирганимизда бир иштирокчининг ота-онаси ҳорижга ишлаш учун
кетишгани, иккинчи қатнашувчининг уйда отаси йўқлиги, онаси иш билан бўлиб фарзандига
эътибор бермаётганини билдик. Қолган 10 нафар (83,3%) иштирокчиларда позитив
ўзгаришлар содир бўлгани маълум бўлди. Кўпчилик иштирокчилар қадриятларни янгича
тасаввур қила бошлаганини билдиришди Тренинг давомида қатнашувчиларнинг 41,7
фоизида ўзига бўлган ишонч ортгани, муносабатларнинг ўзгаргани аниқланди.
Ўтказилган эмпирик тадқиқот ўсмирларнинг ибрат олиш тизимидаги кўплаб
омиллар таъсирида қадриятлар йўналишлари ҳам ўзгарганини кўрсатди. Ибрат олишдаги
фарқлар синалувчиларнинг ёши, жинси ва ҳудудий мансублиги билан боғлиқлиги фаразлар
асосли эканини тасдиқлади.
Х У Л О С А
12
Ўсмирлар онгида ибратга оид тушунчалар, тасаввурлар, билимлар шаклланишида
оммавий ахборот воситалари, хусусан телевидениенинг алоҳида аҳамият касб этиши
кузатилди. Олинган эмпирик маълумотларни умумлаштириш ва уларнинг натижаларини
таҳлил қилиш қуйидаги хулосаларни чиқариш имконини берди.
1. Ўсмирлар ижтимоийлашувида ибрат бўладиган субъектларнинг психологик таъсир
меҳанизмлари ижтимоий таъсир ва тасаввурларга боғлиқлиги аниқланди Бу жараёнда ота-
она, оила аъзолари, мактаб, маҳалла, қариндош-уруғ, ижтимоий муҳит асосий агентлар экани
ҳақидаги фараз тасдиқланди.
2. Ижтимоийлашув омиллари ва психологик хусусиятларини ўрганиш, тақлид ва
ибратнинг қиёсий таҳлили ўсмирлик даврида инсон психикасининг вояга етишида
ибратнинг муҳимлиги, ижтимоийлашув жараёнига оила, мактаб, референт гуруҳ,
телевидение, санъат сингари омиллар ўтказадиган таъсир даражаси турлича экани маълум
бўлди. Бу омиллардан қайси бири етакчи ўринда, қайси бири ёрдамчи мавқеда бўлиши
муайян вазиятнинг хусусиятлари билан белгиланар экан.
3. Кузатишлар ва эмпирик материаллар тақлид билан ибрат ўртасида жуда кўп
умумийликлар билан бирга, қатор ўзига хосликлар ҳам мавжудлигини кўрсатди. Шу билан
бирга ўсмирнинг ёши улғайиб, таржибаси ортиб борган сари унда тақлид қилишдан кўра
ибрат олиш кўпроқ ўрин эгаллар экан.
4. Тадқиқотда илгари сурилган илмий фаразнинг асосий қисми ўз исботини топди.
Ижтимоийлашув, яъни жамиятдаги меъёрлар, қадриятлар, анъналарнинг ўсмирлар
томонидан ўзлаштирилиши муайян шахслар, бадиий тимсоллардан ибрат олиши, ҳаётдаги
реал шахслар, бадиий фильмлар қаҳрамонлари, спортчилар ўзининг идеалига қанчалик мос
келса, ўсмир улардан ибрат олишга шунчалик кўпроқ интилиши тасдиқланди.
5. Янги ҳаётга қадам қўйишда қадриятларнинг ўрни, қадриятлар орқали ўсмир ўзини
англаши ва таъсир этаётган шахсларга нисбатан ижобий ижтимоий установкаларнинг
шаклланиши орқали юз бериши маълум бўлди.
6. Ўсмирлар ижтимоийлашувида психологик жиҳатдан яқин инсонлар: ота-она,
тенгдошлар, дўстлар, ёқтирганларининг эмоционал таъсири кучли бўлар экан.
Ибратнинг ижтимоий-психологик феномен сифатида ўсмирлар ижтимоийлашувидаги
ўрнини ўрганишга бағишлаб ўтказилган тадқиқот натижалари қуйидаги амалий тавсияларни
ишлаб чиқиш учун асос бўлди:
1. Шахс шаклланиши аввало оилада бошланади. Энг аввало, бобо, буви, ота-онага,
ака-опаларга нисбатан ибрат шаклланади. Тарбиявий ва коррекцион ишлар самарадорлигини
оширишни оила институти билан узвий алоқадор мактаб, маҳалла, қариндошлар ва бошқа
ижтимоий субъектларнинг ўсмирларга ибрат манбалари сифатидаги ролини ташхислашдан
бошлаш мақсадга мувофиқ.
2. Таълим муассаларида психологларга ташхис воситаси сифатида ўсмирлар билан
“Ибрат –менинг нигоҳимда” мавзусида суҳбат, иншо, Дж.Морено томонидан тавсия этилган
социометрия методи, М.Рокичнинг “Қадриятлар ориентацияси” методларидан фойдаланиш,
Фелдснинг “Психологик яқинлик” тести ёрдамида ота-она, оила-аъзолари, тенгдошларига
муносабатларининг эмоционал, когнитив ҳамда ижтимоийлашув хусусиятлари таъсирини
ўрганиш учун М.Сакс ва С.Левининг “Тугалланмаган жумлалар”, методикалари тавсия
этилади. Шу методикалар асосида устувор қадриятлар ва ибрат феномени механизмлари
аниқлангач, коррекция ишлари самаралироқ кечади.
3.
Ўсмирларда эътиқодлилик, инсонпарварлик хислатларини шакллантиришда
тарихий ва бадиий китобларга қизиқтириш, меҳнат қилиш, спорт ва турли хил тўгаракларга
жалб қилишга алоҳида эътибор қаратиш лозим.
4.
Таълим муассасаларида, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейларда
ёшларни касбга йўналтиришда ибрат феномени ва уни шакллантирувчи психологик
13
механизмлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Ўсмирларнинг ижтимоийлашуви тегишли
йўналишда ва самарали кечиши учун оила ва мактаб ҳамкорлигини кучайтириш мақсадга
мувофиқ.
6.
Оммавий ахборот воситалари орқали ўсмирларга ибрат вазифасини ўтовчи
махсус кўрсатувлар, рукнлар туркумини тайёрлаш, уларни ўсмирларнинг бўш вақтига
мослаб намойиш этиш, улар ўқийдиган нашрларда чоп этиш, мактабда турли хил касб
усталари, уруш ва меҳнат фахрийлари, спортчилар билан учрашувлар ташкил қилиш
мақсадга мувофиқдир.
7.
Таълим муассасаларида ўқитувчилар ижтимоий- психологик билимларини
ошириш бўйича психотренинг машғулотлари ташкил қилиш, уларга ўқувчилар учун ибрат
бўладиган касб эгалари, таниқли шахслар, бадиий асарлар, кинофильмлар қаҳрамонлари,
спортчилар ҳақида мақсадга йўналтирилган суҳбатлар, мунозаралар ўтказиш тавсия этилади.
Айни пайтда ўсмирларга фақат машҳур ва таниқли шахслардан эмас, балки атрофдаги оддий
одамларда ҳам мавжуд бўлган яхши сифатлардан ҳам ибрат олиш мумкин ва зарурлигини
тушунтириш ва уқтириш яхши самара беради.
14
ДИССЕРТАЦИЯ МАВЗУСИ БЎЙИЧА ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
Журналлардаги мақолалар:
1.
Қосимова Н.Д. Ўсмирлар ижтимоийлашувида ибрат, тақлид ва таъсирланишнинг
психологик хусусиятлари // Халқ таълими.Тошкент. 2010.№1.-Б.108-114.
2.
Қосимова Н.Д. Ўсмирлар ижтимоийлашувида ибратнинг ижтимоий-психологик
хусусиятлари // Бола ва Замон. Тошкент.2009.-№3 (16).-Б.39-42.
3.
Қосимова Н.Д. Ўсмирлар ижтимоийлашувидаги ўзига хосликлар // Бола ва Замон.
Тошкент.2009.-№2 (15).-Б.26-29.
4.
Касымова Н.Д. Психологические особенности подражания в процессе социализации
подростков // Мактаб ва хаёт. Тошкент.2009.-№5 (65).-Б.33-35.
5.
Қосимова Н.Д. Ўсмирлар ижтимоийлашувида Шарқ мутафаккирларининг ота-она
ибратига оид қарашларининг ижтимоий-психологик хусусиятлари // Мактаб ва ҳаёт.
Тошкент.2008.-№7-8.-Б.8-11.
6.
Қосимова Н.Д. Ғарб олимлари таълимотларида тақлиднинг ижтимоий-психологик
хусусиятлари // 21асрда ижтимоий-фалсафий тафаккур тараққиёти мавзусидаги Республика
ёш олимлар илмий-амалий анжумани материаллари.- Тошкент.2009.-.-Б.198-201.
7.
Қосимова Н.Д. Ёшлар онгига миллий ғояни сингдиришда Шарқ мутафаккирлари
меросидан фойдаланишнинг аҳамияти // Миллий ғоя –илмий тадқиқотнинг назарий-
методологик асоси” мавзусидаги Ўз.Р. Олий ва Ўрта махсус таълим Вазирлиги ва АДУ илмий
тўплами.1-китоб. “Ҳаёт нашриёти”.- 2008.-Б.70-77.
8.
Қосимова Н.Д. Ибратнинг ижтимоий-психологик феномен сифатида ўсмирлар
ижтимоийлашувидаги ўрни // Миллий ғоя ва мафкуранинг фалсафий-ҳуқуқий фанлар
ривожидаги аҳамияти мавзусидаги Илмий-амалий анжуман материаллари.- Тошкент.2008.-
Б.135-140.
9.
Қосимова Н.Д. Ўсмир ўқувчиларнинг ижтимоийлашувида тенгдошлар ибрати //
Университет таълими: Кеча, Бугун, Эртага (ёшлар нигоҳида) Ёш олимлар илмий-амалий
анжумани материаллари. ЎзМУ 90 йиллик юбилейига бағишланган.- Тошкент.2008.-.-Б.158-
160.
10.
Қосимова Н.Д. Ўсмирларда касб танлашнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари //
Ўқувчиларни узлуксиз касб-ҳунарга йўналтиришнинг истиқболлари, мавзусидаги Республика
илмий-амалий анжумани материаллари.- Тошкент.2008.-Б.273-275.
11.
Касымова Н.Д. Особенности развития когнитивной сферы подростка //
Международная научно-практическая Конференция “Казахстан в новом мире и проблемы
Национального образования”.Казахстан.2008.-С.33-35.
12.
Касымова Н.Д. Школьные стрессы и здоровье детей и подростков // Состояние и
перспективи развития практической психологии в Узбекистане. Материалы научно-
практической Республиканской Конференции.- Ташкент.2008.-С.154-157.
15
Психология фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Наргиза Дилмуродовна
Қосимованинг 19.00.05-Ижтимоий психология, этнопсихология ихтисослиги бўйича
“
Ўсмирлар ижтимоийлашувида ибрат ижтимоий психологик хусусиятларининг
аҳамияти”
мавзусидаги диссертациясининг
Р Е З Ю М Е С И
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
ижтимоийлашув,ибрат, тақлид
,
намуна, оилавий муносабатлар,
ота-оналик роллари, ижтимоий муҳит, ўсмирлик даври, ижтимоий тасаввурлар.
Тадқиқот объектлари:
14-15 ёшдаги шаҳар ва қишлоқлик ўсмир ўғил ва қиз болалар
(жаъми 427 нафар).
Ишнинг мақсади:
ўсмирлар ижтимоийлашувида ибратнинг объектлари, ижтимоий-
психологик механизмларини аниқлаш ва таҳлил қилишдан иборат.
Тадқиқот усуллари:
“Ибрат-менинг нигоҳимда” мавзусида суҳбат, иншо; социометрия ва
анкета сўровлари, М.Рокичнинг “Қадриятлар ориентацияси”
,
Фелдснинг “Психологик
яқинлик” тести
,
М.Сакс ва С.Левининг “Тугалланмаган жумлалар” методикаси, психологик-
коррекцион тренинг.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
Ўзбекистонда ўсмирлар ижтимоийлашувида
ибрат тўғрисидаги тушунчалар, ибрат олиш объектлари ҳақидаги тасаввурлар биринчи марта
ўрганилишида
;
мамлакатимиз психология фанида ибратнинг ижтимоий- психологик
хусусиятлари илк бор таҳлил этилганида; ўсмирлар ижтимоийлашувида ибрат объекти
бўладиган ҳодиса ва объектлар- ота-она, бошқа оила аъзоларига, қариндош-уруғлар,
ўқитувчилар, тенгдошларга бўлган муносабатлар кўрсаткичлари, оммавий ахборот
воситаларининг психологик таъсир ўтказиш механизмлари аниқланганида.
Ўтказилган психотренинг натижасида ўсмирлар ҳулқида ижобий ўзгаришлар рўй
беришида, шунингдек, улардаги ҳаётга ва бошқаларга муносабатлар ижобий томонга
ўзгаришида намоён бўлади.
Амалий аҳамияти:
Тадқиқот натижалари асосида қўлга киритилган илмий хулоса ва
тавсиялар умумтаълим мактабларида амалиётчи психологлар фаолиятида, ОЎЮлар
психология мутахассисликларида ўқитиладиган “Ижтимоий психология”, “Педагогик
психология” курсларини ўқитишда фойдаланиш мумкинлигида намоён бўлади.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
олинган натижалар ва психологик-
коррекцион тренинг умумтаълим мактабларда, мактабдан ташқари муассасаларда
ўтказилаётган маънавий-маърифий ишлар жараёнига тадбиқ этилди ва ўзининг
самарадорлигини кўрсатди.
Қўлланилиш (фойдаланиш) соҳаси:
“Ижтимоий психология”, “Педагогик психология”,
“Оила психологияси”, “Этнопсихология” курсларидан маърузалар ва амалий машғулотлар
ўтказишда, ўсмирлар билан психокоррекцион машғулотлар , тренинглар олиб боришда .
16
РЕЗЮМЕ
диссертации Касымовой Наргизы Дильмуратовны на тему: “Значение психологических
особенностей личного примера (ибрата) в социализации подростков” на соискание учённой
степени кандидата психологических наук по специальности 19.00.05- социальная
психология, этнопсихология.
Ключевые слова:
социализация, образец, подражание, личный пример, родители, семейные
отношения, родительские роли, социальная среда, подростковый период, социальные
представления.
Объекты исследования:
в качестве респондентов выступили 14-15 летние мальчики и
девочки города и села, всего 427 респондентов.
Цель работы:
Изучение социально-психологических механизмов влияния ибрата на
процесс социализации подростков.
Методы исследования: «Мои представления об ибрате» сочинение, Социометрический
опросник, анкетирование «Межличностные отношения», тест М.Рокича «Ценностные
ориентации», «Я сотворю жизнь сам» совместная программа тренинга проф. Р.Суннатовой,
Л.Майорова, Н.Касымовой, тесты «Психологическая близость» Фелдса, «Незаконченные
предложения» Сакса и Леви».
Полученные результаты и их новизна:
в результате исследования получены результаты,
имеющие теоретическое и практическое значение. Впервые в отечественной психологии
ибрат исследован как предмет конкретного социально-психологической науки, а также
выявлены особенности этого понятия. С помощью надёжных методов получены
достоверные эмпирические данные, доказывающие влияние психологических механизмов
на процесс социализации подростков. Разработанный и апробированный тренинг для
подростков, основанный на человекоцентрированних ценностных ориентациях,
способствовал позитивным изменениям внутренних рефлексивних процессов.
Практическая значимость:
полученные в результате исследования научные выводы и
рекомендации могут быть использованы в качестве теоретического материала для научно-
метоодических пособий, а также в практической деятельности психологов школьных и
внешкольных учреждений.
Степень внедрения и экономическая эффективность
: разработанные диагностические
методики и психолого-коррекционный тренинг, проведенные в образователных
учреждениях показали свою результативность и могут быть использованы психологической
службой сети народного образования.
Область применения:
при чтении курсов “Социальная психология”, “Педагогическая и
возрастная психология”, “Психология семьи”, “Этнопсихология”, а также в проведении
психокоррекционных работ.
17
RESUME
Thesis
of
Kasimova Nargiza Dilmuratovna
research thesis for pre-doctoral degree in
Psychology specialization No 19.00.05: Social Psychology and Ethnopsychology
Research Topic:
“Influence of the Model’s Social and Psychological Characteristics in
Adolescents’ Socialization Process”.
Key words:
socialization, model, imitation, personal example, parents, family relationship, role of
parents, social environment, adulthood, social thoughts.
Subjects of research:
boys and girls aged between 14 and 15 from cities and villages took part as
respondents, overall 427 respondents participated in the research.
Purpose of work:
research conducted in order to examine a social-psychological mechanism of
influencing model for the process of socializing adolescents.
Me thods of research:
essay on topic “my thoughts about model”, social-determining survey,
“interpersonal relationship” questionnaires, “orientation values” test by M.Rokicha, “I’ll make my
life by myself” join training program by Pr. R.Sunnatovoy, N.Kosimova and L.Mayorova, “Social
propinquity” test by Felds, “Uncompleted sentences” by Saks and Levi.
The re sults ob tained and thei novelty:
findings of conducted research have both practical and
theoretical importance. First time in Uzbekistan, foundation of model was taken as a certain tool
for social-psychological research, moreover finding the social-psychological values of model . With
the help of research methods, reliable information was founded, that proofs influence of
psychological mechanism in process of socialization adolescents. There are parents, relatives,
teachers, peers, and mass media. The training program on estimating human values that has been
founded has positive changes in inner reflective processes, furthermore can positively influence to
the interpersonal relations.
Practical value:
the following findings can be used as theoretical feedbacks and recommendations
as well as practical material for psychologies in educational and non-educational establishments.
Degree of embed and economical effectively:
these diagnostically methods and psycho-correction
training that have been carried out in educational establishments have shown their effectiveness and
can be used as psychological service for national education.
Field of application:
in lectures of “Social Psychology” “Pedagogical and further Psychology”
“Family Psychology” “Ethnopsychology” and in psycho-improving trainings.
