ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИНГ МОҲИЯТИ ВА АМАЛГА ОШИРИЛИШИ: НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ ЖИҲАТЛАР

Annotasiya

Ушбу мақолада инсон ҳуқуқларининг назарий асослари, уларнинг моҳияти ва амалий татбиқи атрофлича таҳлил қилинган. Мақолада инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва амалга оширишда давлат ва шахс ўртасидаги мувозанатни сақлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилган. Шу билан бирга, инсон ҳуқуқларининг ажралмаслиги, шубҳасизлиги ва уларни амалда татбиқ этиш шартлари тадқиқ этилган. Ҳуқуқлардан фойдаланишнинг муваффақияти фақат қонунчиликка эмас, балки шахснинг фаол иштирокига ҳам боғлиқ эканлиги таъкидланади.

Manba turi: Konferentsiyalar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2022
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
131-137
17

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Жалалов , Р. . (2024). ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИНГ МОҲИЯТИ ВА АМАЛГА ОШИРИЛИШИ: НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ ЖИҲАТЛАР. Академические исследования в современной науке, 3(41), 131–137. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/arims/article/view/49753
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Ушбу мақолада инсон ҳуқуқларининг назарий асослари, уларнинг моҳияти ва амалий татбиқи атрофлича таҳлил қилинган. Мақолада инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва амалга оширишда давлат ва шахс ўртасидаги мувозанатни сақлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилган. Шу билан бирга, инсон ҳуқуқларининг ажралмаслиги, шубҳасизлиги ва уларни амалда татбиқ этиш шартлари тадқиқ этилган. Ҳуқуқлардан фойдаланишнинг муваффақияти фақат қонунчиликка эмас, балки шахснинг фаол иштирокига ҳам боғлиқ эканлиги таъкидланади.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

131

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИНГ МОҲИЯТИ ВА АМАЛГА

ОШИРИЛИШИ: НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ ЖИҲАТЛАР

Жалалов Рустам Шарифович

Наманган вилоят прокуратураси

Ташкилий-назорат ва таҳлилот бўлими бошлиғи,

1-даражали юрист

https://doi.org/10.5281/zenodo.14021017

Аннотация:

Ушбу мақолада инсон ҳуқуқларининг назарий асослари,

уларнинг моҳияти ва амалий татбиқи атрофлича таҳлил қилинган.
Мақолада инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва амалга оширишда давлат ва
шахс ўртасидаги мувозанатни сақлаш зарурлигига алоҳида эътибор
қаратилган. Шу билан бирга, инсон ҳуқуқларининг ажралмаслиги,
шубҳасизлиги ва уларни амалда татбиқ этиш шартлари тадқиқ этилган.
Ҳуқуқлардан фойдаланишнинг муваффақияти фақат қонунчиликка эмас,
балки шахснинг фаол иштирокига ҳам боғлиқ эканлиги таъкидланади.
Калит сўзлар: Инсон ҳуқуқлари, ҳуқуқий механизмлар, фуқаро ҳуқуқлари,
давлатнинг роли, шахсий фаоллик, ҳуқуқларни амалга ошириш, ҳуқуқий
кафолатлар, ижтимоий ва табиий мувозанат.

Аннотация:

В статье рассматриваются теоретические основы прав

человека, их сущность и практическое применение. Особое внимание
уделяется необходимости поддержания баланса между государством и
личностью в процессе обеспечения и реализации прав человека.
Анализируется неотъемлемый и бесспорный характер прав человека, а
также условия их реализации. Отмечается, что успешная реализация прав
зависит не только от законодательства, но и от активного участия
личности.

Ключевые слова:

Права человека, правовые механизмы,

гражданские права, роль государства, личная активность, реализация
прав, правовые гарантии, социальный и природный баланс.
Annotation: This article provides a comprehensive analysis of the theoretical
foundations, essence, and practical implementation of human rights. It
emphasizes the importance of maintaining a balance between the role of the
state and individual responsibility in ensuring and exercising these rights. The
research explores the inseparability and indisputable nature of human rights
and the conditions required for their realization. It highlights that the effective
exercise of rights depends not only on legislation but also on the active
participation of individuals.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

132

Keywords:

Human rights, legal mechanisms, civil rights, state’s role,

individual responsibility, rights implementation, legal guarantees, social and
natural balance.
Инсон ҳуқуқлари жамият ва давлат муносабатларининг асосий тамал
тошларидан бири бўлиб, инсоннинг шахсий эркинлиги ва қадр-
қимматини ҳимоя қилишда муҳим роль ўйнайди. Ҳуқуқлар назарий
жиҳатдан туғма ва ажралмас сифатида қабул қилинса-да, уларни амалда
таъминлаш ва амалга ошириш жараёни мураккаб ва кўп қирралидир.
Инсон ҳуқуқларини самарали татбиқ этиш нафақат қонунчиликка, балки
давлат, жамият ва шахс ўртасидаги ҳамкорликка боғлиқ.
Инсон ҳуқуқлари масаласини ўрганишда, аввало, муҳим тушунча ва
категорияларни аниқлаш талаб этилади. Тушунчалар тизими ҳар қандай
назариянинг асосини ташкил этиб, унинг бошқа қисмларини
бирлаштиради ва тартибга солади. Шу боис, тадқиқотнинг биринчи
вазифаси – инсон ҳуқуқлари тушунчасини аниқлаб бериш, шунингдек,
ҳуқуқларни амалга ошириш ва унинг усуллари нималардан иборат
эканлигини тушунтиришдир. Тадқиқотнинг муваффақиятли амалга
оширилиши учун "инсон ҳуқуқлари" тушунчасига умумҳуқуқий ва аниқ
таъриф бериш зарур. Шу билан бирга, "шахс ҳуқуқлари", "индивид
ҳуқуқлари", "фуқаро ҳуқуқлари", ва "индивидуал ҳуқуқ" каби яқин
тушунчаларнинг мазмуни ҳам очиб берилиши керак бўлади.
Инсон ҳуқуқлари тушунчаси илмий доираларда турлича талқин қилиниб,
ҳалигача универсал ва умумқабул қилинган таъриф мавжуд эмас. Масалан,
Ф.М.Рудинский инсон ҳуқуқларини шахснинг ижтимоий шарт-
шароитлардан келиб чиқиб ривожланиш имкониятлари ва эркинлик
чегаралари сифатида таърифлайди . Л.И.Глухарева эса инсон ҳуқуқларини
шахснинг ўзини намоён қилиш ва ривожланиш имкониятлари сифатида
баҳолайди . Д.А.Кошарский инсон ҳуқуқларини инсоннинг қадр-қиммати,
эркинлик ва тенгликни ифодаловчи, халқаро ҳамжамият ва давлатлар
томонидан тан олинган ва кафолатланган тушунча , деб таъкидлайди.
П.В.Анисимов инсон ҳуқуқларини моддий ва маънавий эҳтиёжларни
қондириш учун инсоннинг ижтимоий талаблари сифатида кўради, уларни
давлат ва жамият қўллаб-қувватлаши керак , деб ҳисоблайди.
Инсон ҳуқуқлари тушунчасини англашда турли назарий ёндашувлар
мавжуд. Хусусан, позитивистик ёндашув , яъни инсон ҳуқуқлари давлат
томонидан расмий тан олинган ва юридик жиҳатдан кафолатланган
имкониятлардир. Бу ҳуқуқлар инсоннинг фақат муайян қоидалар асосида


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

133

субъектив ҳуқуқларни қўлга киритиш имкониятидан иборатдир. Табиий
ҳуқуқий ёндашув , яъни бу инсон ҳуқуқларини ажралмас ва туғма
ҳуқуқлар сифатида кўради. Давлат уларни тан олса-да, тан олмаса-да,
инсон туғилиши билан ҳуқуқларга эга. Бунда инсон ҳуқуқлари тарихий
шаклланган ижтимоий муносабатлардан табиий равишда келиб чиқади.
Инсон ҳуқуқлари жамиятдаги шахснинг ўрни ва ҳуқуқларини белгилашда
муҳим рол ўйнайди. Ҳар бир инсоннинг шахсий эркинлиги ва қадр-
қимматини тан олиш, уларни қонун ва давлат ҳимояси остига олиш, инсон
ҳуқуқларини янги ижтимоий-сиёсий муҳитга мослаштириш зарур, деб
ҳисоблаймиз.
Бизнинг фикримизча, инсон ҳуқуқлари моҳиятини тўғри англашда фақат
ижтимоий жиҳатларга таяниш камчиликка олиб келиши мумкин. Инсон
ҳуқуқларининг асосида инсоннинг шахсий эҳтиёжларини қондиришга
бўлган қатъий талаблари ётади. Агар шахснинг бундай талаблари бўлмаса,
фақат адолат, манфаат ёки оқилликка асосланган қонунлар инсоннинг
ҳуқуқини яратиб беролмайди. Инсон ҳуқуқлари кўп қиррали тушунча
бўлиб, уни фалсафий, антропологик, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва
ҳуқуқий нуқтаи назардан ўрганиш мумкин. Бироқ, бу ҳуқуқларни
тушунишда эътиборни фақат жамиятга эмас, балки инсоннинг биологик
ва маънавий хусусиятларига ҳам қаратиш зарур. Инсон ҳуқуқлари
инсоннинг туғма хусусиятларига ва унинг шахсий қадр-қимматига
асосланиши керак, деб ҳисоблаймиз.
Инсон ҳуқуқларини тушунишда инсонни фақат умумий тушунча сифатида
эмас, балки ҳуқуқий шахс сифатида кўриш лозим. Ҳуқуқ доирасида инсон
умумий тушунча сифатида эмас, балки конкрет шахс сифатида намоён
бўлади. Унинг шахсий ҳуқуқ ва мажбуриятлари, привилегиялари ва
талаблари унинг ҳуқуқий мавқеини белгилайди. Инсон ҳуқуқларининг
амалда татбиқ этилиши қонунчиликнинг ривожланишига ва унинг
инсоннинг табиатини қандай англашга боғлиқ. Қонунчилик инсоннинг
маънавий, ижтимоий ва биологик хусусиятларига мос равишда
шаклланади. Бунда инсон нафақат қонун ижрочиси, балки қонунни
шакллантирувчи муҳим омил сифатида иштирок этади .
Инсон ҳуқуқлари концепциясини тўғри тушунишда ижтимоий ва табиий
жиҳатларни мувозанатда сақлаш муҳим. Либертар-ҳуқуқий концепция
инсон ҳуқуқларини шахснинг ажралмас хусусиятлари ва эркинликлари
сифатида кўрсатади. Инсон ҳуқуқларининг амалдаги татбиқини
таъминлашда инсоннинг табиати, ижтимоий муҳит ва қонунчилик


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

134

ўртасидаги боғлиқликни инобатга олиш зарур. Қонунлар инсон
ҳуқуқларини муҳофаза қилиш учун мавжуд бўлса-да, уларнинг асл манбаи
инсоннинг туғма талаблари ва қадр-қимматидир. Инсон ҳуқуқлари
инсоннинг ўз манфаатларини амалга ошириш имконияти сифатида
тушунилади. Бу ерда фақат формал имкониятлар эмас, балки реал
имкониятлар назарда тутилади. Яъни, ҳуқуқлар инсонга берилган
имкониятлардир, аммо уларни амалга ошириш учун зарур шарт-
шароитлар мавжуд бўлмаслиги мумкин. Бу имкониятлар тўлиқ амалга
оширилиши учун етарли шартлар талаб этилади. Ҳуқуқларнинг
реаллигини белгилайдиган асосий жиҳатлардан бири – уларни амалга
оширишда инсонга ўта қийин ёки ундан ташқари куч талаб қилинмаслиги.
Шунингдек, инсон ўз ҳуқуқларини ажралмас ва шубҳасиз деб қабул
қилмоғи лозим. Агар инсон ўз ҳуқуқларини мавжуд эмас ёки фақат
гипотетик имконият сифатида қабул қилса, у ҳолда бу ҳуқуқлар формал
бўлиб қолади ва амалда ишламайди.
Ҳуқуқларнинг ажралмаслиги инсоннинг бу ҳуқуқлардан маҳрум
қилинмаслигини англатади. Агар жамият ёки давлат инсоннинг муайян
ҳуқуқларини қўллашини тан олмаса ёки шубҳа остига қўйса, бу ҳуқуқлар
фақат идея даражасида қолади. Яъни, ҳақиқий ҳуқуқлар инсонга ҳар
қандай шароитда ўз манфаатларини амалга ошириш имконини бериши
керак. Инсоннинг ҳуқуқлари унинг шахсий хусусиятлари, масалан,
ижтимоий фаоллиги, ўз қобилиятларини намоён қилишга интилиши ва
масъулият ҳисси билан боғлиқ. Бундай хусусиятлар жамият томонидан
инсоннинг ҳуқуқларини тан олиш ва уларни ҳимоя қилиш учун асос
бўлади. Ҳуқуқлар фақат имконият эмас, балки инсоннинг фаолият учун
рағбати ва мақсади бўлиши ҳам зарур, деб ҳисоблаймиз.
“Инсон ҳуқуқи” тушунчаси инсоннинг шахсий ва ижтимоий қадр-
қимматини намоён этувчи барча ҳуқуқларни ўз ичига олади. Инсон ҳуқуқи
нафақат инсоннинг шахсий хоҳишига, балки жамият ва давлат томонидан
берилган ҳуқуқларга ҳам таянади. Шунингдек, “индивидуал ҳуқуқ”
тушунчаси

ҳар

бир

шахснинг

шахсий

фаолияти

натижасида

шаклланадиган ҳуқуқларни англатади. Индивидуал ҳуқуқлар – бу
инсоннинг шахсий ижтимоий ҳаётидаги ўзига хос ҳуқуқий муносабатлар
натижаси. Инсон ҳуқуқларини амалга ошириш – бу инсоннинг ўз
ҳуқуқларини ҳаётда қўллаш жараёнидир. Амалиётда инсон ҳуқуқларини
татбиқ этиш тушунчаси мураккаб ва кўп қиррали бўлиб, ҳуқуқшуносликда
унга бир хил ёндашув йўқ. Ҳар бир олим бу тушунчага турлича таъриф


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

135

бериши мумкин, ва уларнинг аксарияти бир-бирига зид ёки турлича
маъноларга эга бўлиши мумкин.
Инсон ҳуқуқлари ҳақиқий ва амалий бўлиши учун уларни амалга
оширишда зарур ва етарли шартлар мавжуд бўлиши керак. Ҳуқуқлардан
фойдаланиш инсоннинг фаол иштирокини талаб қилади, лекин бу
жараёнда инсоннинг барча масъулияти ўз зиммасида бўлиши ҳам шарт
эмас. Ҳуқуқларни амалга ошириш учун инсоннинг шахсий ҳаракатлари
муҳим, аммо бу ҳаракатлар жамият ва давлат томонидан қўллаб-
қувватланиши ҳам керак, деб ҳисоблаймиз. Шунингдек, инсон ҳуқуқлари
шахсий ва ижтимоий манфаатларни уйғунлаштирувчи механизм сифатида
тушунилади. Фуқаро ҳуқуқлари фақат давлат томонидан белгиланади ва
чекланади, аммо инсон ҳуқуқлари эса ҳар бир инсоннинг шахсий қадр-
қимматидан келиб чиқади ва давлатдан мустақил равишда амалга
оширилиши керак. Инсоннинг шахсий фаоллиги, эркинлиги ва
масъулияти унинг ҳуқуқларини амалда татбиқ этишнинг асосий
омилидир. Бу таҳлил инсон ҳуқуқлари ва уларни амалга оширишнинг
назарий асосларини тушунишда ёрдам беради. Ҳуқуқларнинг амалий
татбиқи инсоннинг шахсий ҳаракатларига, жамиятдаги мавқеига ва
давлат билан ўзаро муносабатларига боғлиқ.
Д.А.Кошарскийнинг таърифига кўра, инсон ҳуқуқларини амалга ошириш
бу халқаро ҳамжамият ва давлат кафолатлаган, қонунларга асосланган,
мақсадли ва юридик фаолиятдир. Бу жараёнда инсон ўз ҳуқуқ ва
бурчларини рўёбга чиқариб, қадрли ҳаёт даражасига эришиши керак .
Бироқ, ушбу таърифда қўлланилган “инсон ҳуқуқлари субъектлари” ва
“табиий мажбуриятлар” каби тушунчалар ҳамон аниқ эмас, бу эса инсон
ҳуқуқларининг

аниқ

моҳиятини

тушунишни

қийинлаштиради.

А.Г.Тарасова инсон ҳуқуқларини амалга оширишни қонунчиликни
қўллашнинг якуний босқичи сифатида кўради. Унинг фикрича, бу жараён
қонун нормаларини ҳаётга татбиқ этишдан иборат . С.А.Афанасьева эса
сиёсий ҳуқуқларни амалга оширишда индивидуал ва жамоавий фаолиятни
таъкидлайди. Унга кўра, инсон ҳуқуқларини амалга ошириш нафақат
субъектив ҳуқуқларни қўллаш, балки давлат ҳокимиятига таъсир ўтказиш
имкониятини ҳам ўз ичига олади .
О.В.Будовская инсон ҳуқуқларини амалга оширишни руҳий-сиёсий
механизмлар орқали таъминлаш деб таърифлайди.
Унинг фикрича, инсоннинг субъектив ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва
ҳурмат қилишга хизмат қиладиган ташкилотлар ва жараёнлар муҳим


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

136

аҳамиятга эга . Н.А. Самбор эса ҳуқуқларни таъминлаш инсоннинг ўз
ҳуқуқларидан тўлиқ фойдаланиш имкониятларини яратиш билан боғлиқ
эканини қайд этади . Аммо бу таърифлар фақат шарт-шароитларни
яратиш билан чекланиб, инсоннинг шахсий ҳаракатларини етарли
даражада қамраб олмайди. Ҳуқуқларни амалга ошириш – инсоннинг
фаолиятига, яъни у ўз ҳуқуқларини қўллаб, ҳаётда татбиқ этишига боғлиқ.
Бу жараён инсоннинг шахсий саъй-ҳаракатларини талаб қилади.
Ҳуқуқларни таъминлаш эса инсон ўз ҳуқуқларини самарали қўллай олиши
учун давлат ва жамият томонидан яратилган шарт-шароитларни
англатади. Бу шарт-шароитлар муҳим, аммо уларнинг ўзи етарли эмас:
инсоннинг шахсий иштироки ҳам керак.
Инсон ҳуқуқларининг бош хусусиятлари инсоннинг ҳуқуқий табиати
билан белгиланади. Улар, аввало, шахсга хос туғма хусусиятлардан келиб
чиқади ва ҳуқуқларни амалга ошириш жараёнини белгилайди. Ушбу
хусусиятлар инсоннинг шахсий эркинлиги ва манфаатларини ҳимоя
қилишга хизмат қилади. Инсон ҳуқуқлари инсонга ажралмас ва шубҳасиз
имкониятларни тақдим этади. Бу ҳуқуқлар фақат инсоннинг шахсий
иродаси ва ҳаракатлари орқали амалга оширилиши мумкин. Яъни, инсон
ўз ҳуқуқларини ҳаётга татбиқ қилиш учун саъй-ҳаракат қилиши зарур.
Инсоннинг мавжуд ҳуқуқлари жамият томонидан тан олинганда улар
ҳақиқий ҳуқуқга айланади. Тан олишнинг асоси – инсоннинг ҳуқуқий
хусусиятлари бўлиб, улар инсонни ўз манфаатларини ҳимоя қилишга ва
амалга оширишга лаёқатли қилади .
Инсон ҳуқуқларини амалга оширишда алоҳида воситалар қўлланилади. Бу
воситалар ҳуқуқларни реализация қилишда фаол қўлланилиши керак ва
улар ҳуқуқни ҳаётга татбиқ этишга ёрдам беради. Инсон ҳуқуқларини
амалга ошириш жараёни қонун нормаларини татбиқ этиш жараёни билан
боғлиқ, аммо улар тўлиқ бир хил эмас. Инсон ҳуқуқларини амалга ошириш
инсоннинг шахсий ҳаракатларига боғлиқ бўлса, ҳуқуқий нормаларни
қўллаш давлат ва қонунчилик тизими томонидан амалга оширилади.
Ушбу хулосалар инсон ҳуқуқларининг ҳуқуқий ва ижтимоий табиати,
уларни амалга ошириш ва таъминлашнинг ўзаро боғлиқлигини чуқур
тушунишга ёрдам беради. Инсон ҳуқуқларини амалга оширишда шахсий
фаоллик, жамият томонидан тан олиш ва давлат томонидан яратилган
шарт-шароитлар муҳим ўрин тутади. Қонун нормалари инсон
ҳуқуқларини амалга оширишга хизмат қилса-да, бу жараён фақат


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

137

қонунлар билан чекланмайди, балки инсоннинг фаол иштироки ва
ҳаракатларини талаб қилади .
Инсон ҳуқуқлари фақат қонунчилик меъёрларига боғлиқ бўлиб
қолмасдан, ҳар бир шахснинг фаол иштироки ва давлат томонидан
яратилган шарт-шароитлар билан узвий боғлиқ эканлиги таъкидланди.
Ҳуқуқларнинг амалий татбиқи фақат қонунлар билан чекланмайди, балки
инсоннинг шахсий иродаси ва фаоллиги муҳим аҳамият касб этади.
Мақолада инсон ҳуқуқларининг ажралмаслиги ва шубҳасизлиги,
шунингдек, ижтимоий ва табиий жиҳатларнинг мувозанатда бўлиши
зарурлиги қайд этилди. Ҳуқуқларнинг тўлиқ амалга ошиши учун инсон ўз
ҳуқуқларини фаол қўллаб, уларни ҳаётга татбиқ этиши лозим. Шу билан
бирга, давлат ва жамият ҳам инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя
қилишда муҳим рол ўйнайди.
Хуллас, мазкур таҳлиллардан келиб чиққан ҳолда, инсон ҳуқуқлари ҳар
бир шахснинг қадр-қиммати ва манфаатларини ҳимоя қилувчи механизм
сифатида фақат қонунларнинг мавжудлиги билан эмас, балки инсоннинг
шахсий фаоллиги ва ижтимоий муҳит билан таъминланиши зарурлигига
урғу берилди. Ҳуқуқларни амалга ошириш жараёнида шахс, давлат ва
жамият ўртасидаги ҳамкорлик муваффақият калити эканлиги аниқ
кўрсатиб берилди.