ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
93
АЛИШЕР НАВОИЙ ИЖОДИДА ҚУШ ТИМСОЛИ
Моҳира Исломова
ФарДУ таянч доктаранти
https://doi.org/10.5281/zenodo.15629166
Резюме.
Мақолада жаҳон ва ўзбек адабиёти намуналарида қуш
тимсоли воситасида олға сурилган ғоялар, лирик кечинмаларнинг
бадиий талқинлари ҳақида сўз юритилади. Хусусан, Алишер Навоий
ижодида қуш образи орқали ифодаланган ижтимоий воқеа-ҳодисалар
талқин ва тадқиқ этилган.
Калит сўзлар.
Воқелик,, эътиқод, тасаввур, эпик тасвир, лирик ифода,
ғоя, бадиият, анъана, ўзига хослик.
Воқеликни қушлар образлари орқали тасаввур қилиш, тасвирлаш,
муаммоларга ечим ахтариш инсониятга қадимдан хос бўлган
хусусиятлардан биридир. Қушлар ибтидоий тушунчалар асосида жаҳон
халқлари тафаккури тарихида дастлаб диний-фалсафий, афсонавий-
мифологик тушунчалар асосида шаклланган. Мавжуд диний-илоҳий
китобларда Сулаймон пайғамбарнинг қушлар тилини билиши, уларни ўз
ҳукм-фармойишига бўйсундира олиши ҳам бунинг яққол далилидир.
Ғарбда Феникс, Шарқда Қақнус номи билан юритилувчи афсонавий
қуш, славянларда Жарптица, Турон ва Эронда Ҳумо деб юритилувчи
бахт-саодат
тимсоли
бўлган
паррандалар,
аждодларимиз
илоҳийлаштирган Семурғ (баъзан Анқо деб ҳам юритилади) шулар
жумласидандир. “Кенжа ботир”, “Гулиқаҳқаҳ”, “Қора холли от” сингари
ўзбек халқ эртакларида турли халоскор ва қаҳрамонга ҳомийлик қилувчи
қушлар ҳақидаги лавҳалар учрайди. Одамлар орасида давлат қуши, бахт
қуши, булбулигўё шаклларида машҳур бўлган Симурғ образи Шарқ
адабиётида илк бор Фирдавсийнинг “Шоҳнома”сида пайдо бўлди. Абу Али
ибн Синонинг “Қушлар рисоласи” китобида номи келтирилмаган бўлса-да,
қушлар подшоси дейилганда Симурғ назарда тутилади. Қадимги Шарқда
афсона, эртак ва достонларда бош қаҳрамонга ҳомийлик қилувчи
афсонавий қуш – Анқо Имом Ғаззолийнинг “Рисолат-ут тайр” асарида
рамзий-мажозий маънода Оллоҳнинг тасаввуфий тимсоли сифатида
гавдалантирилади.
Америкалик машҳур табиатшунос адиб Сетон Томпсон, инглиз адиби
Жек Лондон асарлари, қадимги ҳинд эпосининг дурдона намунаси бўлган
“Калила ва Димна” (асл номи “Панчатантра”), Алишер Навоийнинг “Лисон-
ут тайр” достони, Муҳаммад Шариф Гулханийнинг “Зарбулмасал” асари,
жаҳон ва ўзбек халқ эртакларидаги қушлар образи билан боғлиқ
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
94
тафсилотлар турли тадқиқотларга объект бўлган ва изланишлар ҳозирда
ҳам давом этмоқда.
Дунёдаги турли халқларнинг қушлар образини яратишдаги услуби,
дунёқараши, муносабати, позицияси, нуқтаи назари турличалигидан
қатъий назар, улар қаламга олаётган воқелик марказида, мажозий
образлар замирида инсон шахси ва унинг характери, маънавияти, руҳий
олами туради. Жумладан, улуғ ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер
Навоий ҳам сюжет ва композиция танлашда ўзига хос усул қўлласа-да,
шахс образи ва характер яратишда, воқеалар таҳлили, муаммолар
тадқиқида муайян муҳит вакили бўлган қаҳрамоннинг тақдиридан
қушлар образлари орқали маънавий-маърифий, ахлоқий-фалсафий
хулосалар ва ечимлар топишга ҳаракат қилган.
Алишер Навоий нафақат бадиий асарларида, балки илмий
характердаги асарларида ҳам қушлар оламининг билимдони сифатида
намоён бўлади. Жумладан, “Муҳокамат-ул луғатайн” (“Икки тил
муҳокамаси”) асарида туркий (ўзбек) тили билан форс-тожик тили
имкониятларини таққослар экан, ўз она тилисининг луғат бойлигини
қушлар мисолида ҳам исботлайди. “Ва қушларки, анда муқаррар ва
машҳур илбосун (ёввойи) ўрдакдур. Ва сорт (форс) эл илбосунни худ
билмас. Тағи турк ўрдакнинг эркагин “Сўна” ва тишисин (урғочисини)
“бўрчин” дер. Ва сорт мунга ҳам от қўймайдур. Ва нар ва мода иккаласини
ҳам “Мурғоби” (сув қуши) дер. Ва ўрдакнинг анвои билур қушчилар
қошида, масалан,
жўрка
ва э
рка,
суқтур
ва
олмабош
,
чокирқанот
ва
темирқанот
,
алдалдаға
ва
алапака
,
боғчол
ва бу йўсунлуқ дерларким,
етмиш хил бўлурким, сорт борисин мурғоби деб қўя қолади.[1.115]
Алишер Навоий “Лисон-ут тайр” асарида инсон билан табиат,
илоҳиёт
масаласини
бадиий
таъриф-тавсифлади.
Муаллиф
ўз
қарашларини Ҳудҳуд (попишак), Тўти, Товус каби ўттиздан зиёд қушлар
тили, қилмиш-қидирмишлари, саргузаштлари орқали мажозий тарзда
бадиий ифодалади. Бу ҳақда В. Зоҳидов, Ш. Шарипов сингари олимлар ўз
вақтида салмоқли тадқиқотлар олиб борганлар ва ўз хулосаларини баён
этганлар. Нима бўлганда ҳам, қушлар тимсол ва образларининг
жамланмаси бўлган “Лисон-ут тайр” достони улуғ мутафаккир шоирнинг
бутун ижодий фаолияти давомида илгари сурилган илғор фалсафий-
тасаввуфий қарашларни умумлаштириб, уларга якун ясайдиган асар
сифатида муаллиф ижодида ўзига хос ўрин тутади.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
95
Алишер Навоий лирик меросида ҳам қуш тимсоли ҳамда
образларидан кенг ва атрофлича фойдаланилган. Улардан айрим
характерли мисолларни келтириб ўтамиз.
Дилдош ва сирдош дўстлари Абдураҳмон Жомий, Саид Ҳасан
Ардашер, Паҳлавон Муҳаммад ва бошқаларнинг вафот этишлари шоир
руҳиятида ёлғизлик ва ҳазинлик ҳисларини кучайтиргани қушлар
тимсолида қуйидагича ифодаланади:
Эй Навоий, учти булбуллар хазонда боғдин,
Мен қанотсиз ҚУШ масаллик айлаб афғон қолмишам.
Маълумки, Шарқ, хусусан, ўзбек мумтоз лирикаси намуналарининг
асосий қисмини ишқ мавзусидаги шеърлар ташкил этади. Бундай
шеърлар воситасида муаллифлар шахсий кечинмаларидан тортиб, йирик
тарихий-ижтимоий воқеаларгача бадиий ифодалашга ҳаракат қилганлар.
Ҳижрондан шикоят, ёр жафосидан нолиш, рақибларнинг тажовуз ва
таҳдидлари сингари мавзуларга мурожаат қилар экан, муаллиф
кўпинча образли тасвирга, таъсирли тимсолларга эътиборни
қаратганлар. Бундай тимсол ва лирик образлар сирасига қуш тимсоли
ҳам мансубдир. Масалан, Алишер Навоийнинг машҳур ғазалларидан
бирида ошиқнинг васл сари ошиқиши ҳолати тасвирида ҳам қуш
тимсолига мурожаат кўзга ташланади:
Жаҳдим андоқдур етишгаймен деб васлиға бот
Ким, қабул этмон оғир деб чиқса эгнимдин қанот.
[1. 75]
Бу ерда лирик қаҳрамон ёр васлига шундай ошиқаманки, йўлда
оғирлик қилмасин деб, қушларники сингари қанотим бўлса ҳам, ундан
воз кечаман, дея муболаға қилади.
Инсон ҳаёти лаҳзаликдир, дейди донишмандлар. Фурсатни бой
бермаслик, эзгу ва хайрли ишларга бел боғлаш, яхши ном қолдириш
оқиллар орзусидир. Ана шундай ғояларга ҳамоҳанг фикрларни Алишер
Навоий турли образли ифодалар орқали баён этган. Жумладан, умр
ўткинчилиги ҳақидаги қарашлар ҳам қушлар тимсоли орқали лирик
ифодаланади:
Даҳр бўстонида қилмоқ сайр айлаб ҳою ҳуй
Ҳарза кезмактур ҳаётнинг қушларини уркутиб.
[1. 55]
Яъни, ўткинчи дунёни бўстон деб билсак, унда турли
кўнгилхушликлар билан фурсатни бой бериш ҳаёт қушларини ҳуркитиб
юбориш, азиз лаҳзаларни бой бериш демакдир, дея уқтиради шоир.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
96
Ошиқ кўнглининг ёрга боғланиб қолиши лирик ифодасида ҳам қуш
тимсоли кўмакка келади:
Кўнгул қушидур онинг зулфи тобдори била
Чибинки боғлиқ эрур анкабут тори била.
[1. 553]
Болалар тун қоронғисида чироқ ёқадилар, шуъладан кўзлари
қамашиб, ўзини йўқотган ёввойи паррандалар ўзларини чироққа урган
пайтларида уларни тутиб оладилар. ҚУШ тимсоли иштирок этган ана шу
реал ва ҳаётий воқеа ёрнинг ошиқ кўнглини овлаш учун қилган хатти-
ҳаракатларига муқояса қилинади:
Ҳажр аро ул шўх кўнглум сайд этар рухсор очиб,
Тифл оқшом ҚУШ тутарға равшан этгандек чароғ.
[1.298]
Алишер Навоийнинг “Хазойин-ул маоний” куллиётига кирган
тўртта девон билан бирма-бир танишар эканмиз, ҳисоб-китобларимизга
кўра шоирнинг “Ғаройиб-ус сиғар” девонида Булбул образи ифодаланган
байтлар сони қирқта экан. “Наводир-уш шабоб” девонида эса бу образ 28
тани ташкил этади. Шунингдек, “Бадоеъул васат” девонида 13 ўринда,
“Фавойид-ул кибар” девонида эса 27 ўринда ана шу образга дуч келдик.
“Хазойин-ул маоний”да, умумий ҳисобда 122 ўринда Булбул образига
дуч келамиз. Улуғ шоир баъзи ўринларда “Булбул” ўрнида “Андалиб”
атамасини ҳам қўллайди. Андалиб сўзи, кузатишларимизга қараганда,
саноқли ўринлардагина қўлланган. Булар: 1). “Наводир-уш шабоб”
девонининг 330-ғазалида. 2). “Фавойид-ул кибар” девонининг 26-, 159-,
ҳамда 445-ғазалларида учрайди. Қолган 118 та байтда “Булбул” тарзида
қўлланган. Шуниси диққатга сазоворки, шоир бу образга юздан зиёд
ўринда мурожаат қилса ҳам, бирор байт мазмуни бошқасини на характер,
на маъно жиҳатдан такрорламайди.
Ҳар бир адиб ўз даврининг фарзанди. У, энг аввало, ўзи яшаётган
муҳит билан бирга нафас олади, ҳаётдаги воқеа-ҳодисалардан
таъсирланади, уларни қаламга олар экан, ўз дунёқараши, позициясида
туриб, муносабатини билдиради. Қушлар эса, ҳар бир қаламкашни ўраб
турган атроф-муҳитнинг таркибий қисмидир. Шундай экан, биз
ижодкорнинг эстетик идеаллари, ғоявий-фалсафий хулосалари, бадиий
маҳоратини таҳлил этишда ана шу нуқтаи назардан ёндашувимиз
фойдали бўлади.
Адабиётлар:
1.
Алишер Навоий. Хазойин-ул маоний. 20 жилдлик. 2-6-жилдлар.
2.
Алишер Навоий. Лисон-ут тайр. Тошкент. 1989
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
97
3.
Аlishеr Nаvоiy. Muhоkаmаt-ul lug’аtаyn. Аsаrlаr. . 14-jild. Tоshkеnt. 1967.
4.
Калила ва Димна. Таржимон С.Ғаниева. Тошкент. 1966
