ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ИЖТИМОИЙ МУНОСАБАТЛАРНИ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ СИФАТИ ҲАМДА САМАРАСИНИ ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Аннотация

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг қабул қилиниши миллий қонунчиликни такомиллаштириш, қонун ижодкорлиги жараёни сифати ва самарадорлигини ошириш, тўғридан-тўғри амал қиладиган қонунларни қабул қилиш амалиётини кенгайтириш, шунингдек, ҳуқуқий тартибга солиш барқарорлигини таъминлаш бўйича бир қатор вазифаларни кун тартибига қўймоқда.

Тип источника: Конференции
Годы охвата с 2022
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
171-175
33

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Пардаев, А. (2025). ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ИЖТИМОИЙ МУНОСАБАТЛАРНИ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ СИФАТИ ҲАМДА САМАРАСИНИ ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ. Академические исследования в современной науке, 4(1), 171–175. извлечено от https://www.inlibrary.uz/index.php/arims/article/view/62100
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг қабул қилиниши миллий қонунчиликни такомиллаштириш, қонун ижодкорлиги жараёни сифати ва самарадорлигини ошириш, тўғридан-тўғри амал қиладиган қонунларни қабул қилиш амалиётини кенгайтириш, шунингдек, ҳуқуқий тартибга солиш барқарорлигини таъминлаш бўйича бир қатор вазифаларни кун тартибига қўймоқда.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

171

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ИЖТИМОИЙ МУНОСАБАТЛАРНИ

ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ СИФАТИ ҲАМДА

САМАРАСИНИ ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Акмал Юлдашевич Пардаев

Термиз давлат университети мустақил изланувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.14636073

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда

«Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг қабул қилиниши миллий
қонунчиликни такомиллаштириш, қонун ижодкорлиги жараёни сифати ва
самарадорлигини ошириш, тўғридан-тўғри амал қиладиган қонунларни
қабул қилиш амалиётини кенгайтириш, шунингдек, ҳуқуқий тартибга
солиш барқарорлигини таъминлаш бўйича бир қатор вазифаларни кун
тартибига қўймоқда.

Ўзбекитсон Репсубликаси Президентининг Конституциянинг 27

йиллигига

бағишланган

тантанали

маросимидаги

маърузасида

“Конституция ва қонун устуворлиги – ҳуқуқий демократик давлат ва
фуқаролик

жамиятининг

энг

муҳим

мезони”

эканлигини

фуқароларимизнинг онги ва қалбида чуқур ўрин эгаллашига ҳамда
ижтимоий эҳтиёжга айланишига эришишни асосий мақсад қилиб
белгиладилар.

Бундай мақсадга эришиш учун

биринчидан,

қонунлар ижросини

самарали ташкил этиш,

иккинчидан,

тизимли муаммоларни олдиндан кўра

билиш,

учинчидан,

қонун бузилишининг салбий оқибатларига қаршиш,

тўринчидан,

бундай ҳолатларнинг

барвақт олдини олишга қаратилган

тизимни шакллантиришдек доларб вазифаларни ҳал этишни талаб этади

1

.

Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг долзарб

масалалари

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

томонидан

тасдиқланган “2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг
тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги (28.01.2022 й.) ПФ-60-сон,
““Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги (11.09.2023 й.) ПФ-158-сон,
“Ижтимоий

муносабатларни

ҳуқуқий

тартибга

солишнинг

барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги (16.08.2024 й.) ПФ-111-сон фармонлари,
“Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари

тўғрисида”ги

(15.03.2021

й.)

ПҚ-5025-сон

ва

1

Мирзиёев Ш.М.

Конституция ва қонун устуворлиги – ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг

энг муҳим мезонидир. // https://president.uz/uz/lists/view/3119


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

172

“Қонунларнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги ролини
ҳамда норма ижодкорлиги жараёни сифатини янада ошириш бўйича
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги (19.02.2024 й.) ПҚ-75-сон

қарорларида

ўз аксини топди.

Шуни айтиш лозимки, 2017 – 2023 йилларда қабул қилинган

135 та

яхлит қонунда жами

543 та

ҳаволаки норма мавжудлиги, шундан

23 та

қонундаги

41 та

ҳаволаки нормани амалга ошириш бўйича қонуности

ҳужжатлари қабул қилинмаган

2

. Шунингдек, адлия органлари томонидан

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда

1860 та

қонунчилик

ҳужжатлари экспертизадан ўтказилганлиги ва шундан

243 та

ҳужжатда

350 та

ўз аҳамиятини йўқотган, амалга ошириш механизмлари билан

таъминланмаган нормалар ва ҳуқуқий бўшлиқлар аниқланган

3

.

Ҳ.Р. Раҳмонқулов ва А.Т.Азизовлар ҳам ҳуқуқий муносабатлар

тизимида қонуности ҳужжатлар салмоғи катта эканлигини қайд этиш
билан бирга уларнинг қуйидаги салбий жиҳатлари мавжудлигини
эътироф этадилар:

биринчидан,

уларда уни ишлаб чиққан идоравий

манфаатлар мустаҳкамланиш ҳолати учрайди;

иккинчидан,

улар

қонунлардаги нормаларнинг бевосита ижро механизмини яратишда
тўсиқлар қўйиши мумкин;

учинчидан,

идоравий ҳужжатларнинг сифат

даражаси ва бошқа норматив ҳужжатлар билан уйғунлиги ҳар доим ҳам
талаб даражасида бўлайвермайди

4

.

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ижтимоий муносабатларни

ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва
самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (16.08.2024 й.)
ПФ-111-сон фармонига кўра, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб, норматив-
ҳуқуқий

ҳужжатлар лойиҳаларини

тартибга солиш

таъсирини

баҳолашнинг соддалаштирилган ва кенгайтирилган тартиби жорий
қилинди.

Шунингдек, қонунчилик ҳужжатларини қўллаш самарадорлигини

таҳлил қилиш, баҳолаш фаолиятини комплекс ташкил этиш ва бу борада
жорий

этилган

институтларнинг

ўзаро

боғлиқлиги

ҳамда

2

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 февралдаги “Қонунларнинг ижтимоий

муносабатларни тартибга солишдаги ролини ҳамда норма ижодкорлиги жараёни сифатини янада ошириш
бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-75-сон қарори // https://lex.uz/docs/6806476

3

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги “Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий

тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-111-сон Фармони // https://lex.uz/docs/7069968

4

Раҳмонқулов Ҳ.Р., Азизов А.Т. Тадбиркорлик субъекти ҳусусий мулкининг фуқаролик-ҳуқуқий кафолатлари:

монография. – Т.: - 2013. – Б. 48.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

173

таъсирчанлигини ошириш мақсадида 2025 йилдан бошлаб қуйидагиларни
назарда тутувчи тартиб жорий этилиши назарда тутилди:

а) ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи, ҳуқуқий нормаларни

белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат кучга киргандан сўнг:

1)

норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш мақсадларига

эришилишини таҳлил қилиш, унинг ижросини таъминлаш ҳамда баҳолаш
учун статистик маълумотларни йиғиш мақсадида ҳар йили масъул давлат
органи томонидан мониторинг олиб борилади;

2)

норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш мақсадларига

эришилганлиги ва самарадорлигини аниқлаш мақсадида қонуности
ҳужжатлари ҳар уч йилда масъул давлат органи томонидан баҳолашдан
ўтказилади;

3)

қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатда унинг мониторинги

ва баҳолашдан ўтказилишига масъул бўлган давлат органи кўрсатилади;

4)

қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат мониторинги ва

баҳолаш натижалари мажбурий равишда Адлия вазирлигига тақдим
этилади ҳамда масъул давлат органининг расмий веб-сайтида эълон
қилиб борилади;

б) қонунчилик ҳужжатларининг ҳуқуқий мониторинги тартибга

солиш таъсирини баҳолаш доирасида ўтказилади;

в) қонунчилик ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш

ҳамда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича комплекс режа
ҳар йили Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Вазирлар
Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;

г) комплекс режа ижроси бўйича Адлия вазирлиги ҳисоботи Вазирлар

Маҳкамаси ва Президент Администрациясига тақдим этиб борилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг асосий вазифалари

сифатида қуйидагилар белгилаб берилди: а) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
ва уларнинг лойиҳаларини баҳолаш ва коррупцияга қарши экспертизадан
ўтказиш соҳасида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият
органлари

фаолиятини

мувофиқлаштириш;

б) норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳамда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларнинг баҳолашдан ўтказилишини ва коррупцияга қарши
экспертизасини амалга ошириш; в) манфаатдор давлат органлари ва
ташкилотлари билан биргаликда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар ижро этилиши ҳолатининг танқидий таҳлилини амалга
ошириш,

натижаси

бўйича

норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларни


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

174

такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; г) республика ва
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва баҳолашдан ўтказишнинг барча
босқичларида

жамоатчилик

муҳокамаси

ўтказилиши

юзасидан

мониторингни

амалга

ошириш;

д) қонунчилик

ҳужжатларида

коррупцияга шароит яратувчи нормаларни аниқлаш ва бартараф этиш
тизимининг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар
ишлаб чиқиш.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Қонунчиликни таҳлил қилиш ва

тартибга солиш таъсирини баҳолаш институтининг асосий вазифалари
этиб қуйидагилар белгиланди:

ижтимоий муносабатларни тартибга солиш барқарорлигини

таъминлаш соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказиш, тартибга солиш
таъсирини баҳолаш сиёсатини самарали амалга ошириш йўналишларини
ишлаб чиқиш;

қонунчилик ҳужжатларини баҳолашдан ўтказиш орқали

ижтимоий муносабатларни самарали ва барқарор тартибга солиш ҳамда
тартибга солиш юкини камайтиришга қаратилган таклифларни ишлаб
чиқиш;

қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини баҳолаш,

илмий, ҳуқуқий, коррупцияга қарши ва бошқа турдаги экспертизадан
ўтказиш бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш, мазкур
йўналишларда ўқув курсларини ташкил этиш;

қонунчиликдаги

муаммоларни

таҳлил

қилиш,

ҳуқуқий

нормаларнинг

ўзаро

боғланиши,

комплекслиги

ва

уйғунлиги

мониторингини ўтказиш, қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш
йўналишларини белгилаш;

етакчи

хорижий

илмий-тадқиқот

ташкилотлари

билан

ҳамкорликни жадаллаштириш, халқаро молия институтлари ва хорижий
донорларнинг техник кўмак ва грантларини жалб қилиш;

қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, уларни

баҳолаш, илмий, ҳуқуқий ва коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш
бўйича шартнома асосида хизматлар кўрсатиш.

Шу билан биргаликда, Вазирлик ва идоралар марказий аппаратларида

тузилган стратегик режалаштириш ва методология бўйича таркибий
бўлинмалар зиммасига қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:
а) ташкилотнинг норма ижодкорлиги фаолиятига «ақлли тартибга солиш»


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

175

воситаларини кенг жорий этиш; б) ташкилот томонидан ишлаб чиқилиши
режалаштирилаётган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари бўйича
маълумотларни шакллантириш ва уларни Режалаштириш дастурига
киритиш; в) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳалари
баҳолашдан ўтказилишини таъминлаш, шунингдек, ташкилотнинг норма
ижодкорлиги фаолиятига, шу жумладан, баҳолаш юзасидан услубий ёрдам
кўрсатиш; г) қонунчилик ҳужжатлари ижроси мониторингини ўтказиш,
шу жумладан, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, таҳлил қилиш, унинг
барқарорлигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

Бугунги кунда Янги Ўзбекистонда ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий

тартибга солишнинг сифати ҳамда самараси:

биринчидан,

жамиятда инсон

ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимояланганлиги
ҳолати;

иккинчиқдан,

Конституция

ва

қонун

устуворлиги

таъминланганлик даражаси;

учинчидан,

давлатнинг халқчил бўлиб

бораётган сиёсати каби мезонлар белгилайди.

Хулоса ўрнида шуни қайд этиш керакки, бугунги кунда ижтимоий

муносабатлар асосан қонунлар билан тартибга солиниши, ҳуқуқий
тартибга солишнинг таъсирчан механизмларини унинг ўзида акс
эттирилиши, ҳар қандай мураккаб ва зиддиятли вазиятда инсон ҳуқуқ,
эркинлик ва қонуний манфаатларининг бузилишига йўл қўйилиши
мумкин эмас. Бу Конституция, Ўзбекистонда шаклланаётган янги жамият,
халқимиз, Президентимиз талаби.