Barcha maqolalar - Onkologiya

Maqolalar soni: 284
  • Текширишда РИО ва РИАТМСда 2007 йилдан 2017 йилгача метахрон сут бези раки билан даволанган 68 нафар бемор киритилган. Беморларни ярмидан кўпи репродуктив ёшдаги (26 ёшдан 49 ёшгача) аёлларни ташкил қилган. Бирламчи ва метахрон сут бези ракининг кўпчилиги бир томонлама ракдан фарқи кассаликни анча эрта босқичда аниқланган. Бу эса ракка қарши махсус даво олган беморларни чуқур диспансер кузатувида турганлигидадир. Метахрон сут бези раки билан беморларни яшовчанлигига таъсир қиладиган асосий факторлардан бўлиб ҳисобланади - бу иккинчи ракнинг пайдо бўлган даври, сут безидаги ўсманинг ўлчами, ўтказилган даво ҳажми, регионар лимфа тугунларнинг зарарланиш даражаси ва беморнинг ёши
    М Каримова, Д Рахматов, Ш Шаханова, Д Ахмеджанова
    50-51
    967   17
  • Ушбу мақолада Андижон вилоят онкология диспансерида 2013-2017 йиллар мобайнида "Д" рўйхатда бўлган тухумдон ўсмаси билан касалланган беморларнинг анамнестик таҳлил натижалари ҳақида сўз боради. Мазкур беморларнинг ҳаёт тарзини ўрганиш мақсадида суровнома тузилди. Суровнома беморлар анамнезини аниқловчи 17 та саволдан иборат. Беморлар бу суровномага аноним тарзда ҳам жавоб бериши мумкинлиги тушунтирилди
    Х Мухтаржанова, Г Эрматова, Д Каюмова, С Якуббекова, Д Мамарасулова, М Каримов
    70-71
    107   20
  • Ушбу ишда охирги йилларда бачадон бўйни саратонини ўтиб кетган ҳолатлари таҳлил қилинди. Аниқ ташҳис қўйиш даврида ўсма ҳолатини тарқалганлик даражаси асосий омил ҳисобланади, бу касаллик кечиши ва онкологик беморнинг кейинги тақдирини хал қилади. Бу хавф даражаси ошаётганлигини кўрсатади, чунки ўз вақтида ташҳислаш чора-тадбирларини тўғри ўтказилиши кўрсатилаётган хизматлар сифати, кейинчалик хавфли усмаларнинг даво тактикаси ва касалликни прогнози билан боғлиқдир
    Х Ортикова, М Орипова, Ш Хасанов, Н Толибова, Н Урозов
    89-91
    96   17
  • Сут бези саратони замонавий онкологиянинг тарқалиши ва ўзига хос бўлган рухий аспектлари билан боғлиқ жиддий муаммоларидан бири ҳисобланади. Меҳнатга лаёқатли ёшдаги аёллар ўртасида сут бези саратони ногиронлик ва ўлим сабабчиларидан бири бўлиб қолмоқда
    Х Соипова
    107-109
    99   17
  • Сунгги йилларда простата бсзининг хавфсиз гинсрплазиясини (ПБХГ) опсратив даволашда янги усул-лар кенг кулланилмокда. Трансуретрал эндоурологик операцнялар ривожланиши ва таркалиши кундан кунга ошиб бормокда. ПБХГнинг оператив даволашда бнринчи уринга “простата безининг эндоскопик энуклеация-си" дсган тушунча чикиб, у замонавий лазерли энуклеация усуллари билан, яъии гольм и или лазерли энуклеация ва тулийли лазерли энуклеация билан таъминланган. Лазерли усуллар юкори клиник самарадорлик ва хавфеизлик, шу билан бирга операциядан кейинги асоратлар сонининг пастлиги билан характерланади.
    Р Гафаров, С Аллазов, Ш Гиясов
    133-138
    183   32
  • Замонавий онкология, хусусан онкомаммологиянинг муаммоларидан бири сут бези саратони билан касалланган беморларда симптоматик ҳамда паллиатив ёрдамни ташкил этиш ва ўткир ва сурункали оғриқ синдроми билан курашиш.
    X Абдуллаев, Ф Набиева
    6-8
    177   30
  • Тадқиқот мақсади нефрэктомиядан сўнг ўтказилган иммуно ва таргет терапияларини даволаш натижаларини таққослаш бўлиб, унинг натижалари буйрак саратонини метастази кузатилган 126 та беморга ўрганилган. Улардан 62 (49.2%) беморда метахрон метастозлар кузатилган бўлиб, радикал нефрэктомиядан сўнг ўртача 11 ойдан кейин пайдо бўлган. Синхрон метастазлар 64 (50,8% ) беморда кузатилган бўлиб, уларнинг барчасига асоратларни олдини олиш мақсадида паллиатив нефрэктомия амалиёти бажарилган. Амалиётдан сўнг ўтказилган даволашни усулига асосан беморлар 2 гурухга бўлинган. 1 гурух П-82 нефрэктомия + иммунотерапия. 2 гурух П-44 нефрэктомия + таргет терапия (сарафиниб). Ўтказилган даво усулларини бевосита ўрганиш шуни ўрсатдики, даволаш воситаларини қабул қилиш, ножўя таъсирларни рўй бериши ва бевосита клиник самарадорликга эришиш мезонлари бўйича ҳар иккала гурухда ҳам деярли бир хил натижаларга эришилган бўлиб, уларни орасида статистик фарк йўқ (Р<0,05). Лекин 3 йиллик яшаш муддати бўйича статистик исботланган фарқ мавжуд бўлиб, бу яшаш муддати 1 гр 18, 4% 2,3 ва 2 гр 24,3+22% тенг бўлади.(Р>0,05). 5 - йиллик яшаш муддати 0%. Ўтказилган тадқиқот таргет терапияси иммуно терапияга қараганда 3 йиллик яшаш кўрсаткичи бўйича нисбатан афзалликга эга эканлигини кўрсатади.
    А Жураев, М Жураев
    25-28
    81   21
  • Юинг саркомаси билан касалланган 22 беморнинг морфалогик тасдиқланган ташхис натижаларини ўрганиб чиқилиши шуни кўрсатдики, фақат нур давосини олган кассалларнинг яшаш кўрсатгичи анча паст - 21%. Нурланиш тасирига қўшимча хар-хил химиятерапия олганлар эса - 49,1%. Адьювант химиотерапия Циклофосфан билан қўлланиши беморнинг 2-йил давомида касаллик аломатларсиз яшаш муддатини оширади - 41%, Адриомицин ёки Карминомицин билан - 44% гача, Адриомицин, Циклофосфан ва Винкристин комбинацияси эса-56% гача. Қўшимча химиотерапия олган беморларнинг узоқ муддатли натижаларини ўрганиш шуни кўрсатдики, шишни башорати касалнинг жинсига, ёшига, ва шиш жойланишига боғлик.
    И Миннуллин, Б Бойкоболов, Н Ачилов, Ф Абдухаликов, T Резаев
    61-65
    83   29
  • Репродуктив ёшдаги бачадон бўйни саратони билан оғриган беморларда жарроҳлик даволашдан кейин комплекс реабилитациянинг клиник самарадорлиги баҳоланди. Репродуктив ёшдаги бачадон бўйни саратони Iа-IIа босқич билан касалланган 83 бемор ўрганилди. Қайта тиклаш давоси психотерапия, фитотерапия, жисмоний машқлар билан даволаш ўз ичига олади. Реабилитация тадбирларидан сўнг асосий гуруҳдаги беморларда нейровегетацион касаллик даражасида, ташвиш даражаси, шунингдек, эмоционал ва ижтимоий фаолият даражасининг кўтарилиши кузатилди, бу эса "меҳнат реабилитацияси" коэффициентининг ортиши билан боғлиқ
    Ф Набиева, Х Абдуллаев
    76-77
    131   24
  • Ковук саратони онкоурологик касалликлар структурасида стабил 1- уринни эгалаб келмокда. Охирги йилларда ковук саратони билан касалланиш суръати ошиб бориш баробарида бу патология сшармокда. Ушбу маколада авторлар уз кузатувларини баси килиш билан бирга кекса сшдаги беморларда учрайди* ган ковук саратонига нисбатан ёшларда учрайдиган ковук саратонини кечиши нисбатан ижобийрокдир. Юкори дифференцияциялашган саратон (G1) кекса ёшли беморларга нисбатан бшларда купрок учраши ан и клан ган. Ёшларда даводан кейинги окибат кекса беморлага нисбатан юкорилиги исботлаиган.
    М Тилляшайхов, Н Рахимов, Ш Хасанов
    109-114
    147   26
  • Ушбу маколада бачадон миомаси бор булган 37 та аёлда утказилган тадкикот натижалари келтирилган. Текширишлар бачадон миомаси бор аёлларда иммунокоррекцияловчи даво - Т-лайф препаратининг ижобий даво самарасини курсатади.
    Н Нарзуллоева, Н Ашурова, М Жумаева
    80-83
    109   27
  • Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Бухоро филиалида соғломлаштириш тадбирларидан кенг фойдаланилмоқда. Реабилитация чоралари, асосан, бирламчи беморларга биринчи марта поликлиникада мутахассисларга мурожаат қилганда қўлланилади. Комплекс, оптимал даволаш режаси тузилади [2, 5, 7, 24]. Беморларни стационар даволаш жараёнида операциядан кейинги асоратларни олдини олиш учун нурланиш ва кимётерапия даволаш схемасини танлаш, жарроҳлик пайтида тўқималарга юмшоқ ишлов бериш, қўлтиқ ости минтақасида вакуум тизимидан оқилона фойдаланиш керак.
    X Абдуллаев, З Сохибова, Ж Нуров, Д Худойбердиев
    164-166
    110   15
  • Тананинг структуравий ва функционал яхлитлигини таъминлайдиган ҳимоя реакцияларида ҳаётнинг барча босқичларида иштирок этадиган иммунитет тизимининг таркибий қисмларини ўрганиш долзарб кўринади. Иммун тизимининг катта периферик қисмларидан бири ичак билан боғланган лимфоид тўқимадир. Шиллиқ қават билан боғлиқ иммун тузилмалар - иммунологик фаол тўқималар. Тананинг барча иммунокомпетент ҳужайраларининг 80% га яқини ичак шиллиқ қавати билан боғланган [10].
    Ш Тешаев, Д Хасанова
    185-189
    223   40
  • Илмий изланишда 88 нафар маҳаллий тарқалган бачадон бўйни саратони билан (Т 2b-4 N 0-1 М 0 ) билан бўлган беморларда бажарилган кичик тос аъзоларининг олдинги экзентерацияси ва бир вақтдаги тос туби пластикасидан кейинги даволаш натижалари қиёсий ўрганиб чиқилган. Жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратларнинг камайишида тос тубининг пластик реконструкциясининг имкониятлари ва афзалликлари баҳоланган
    Н Захирова, М Тилляшайхов, O Ахмедов, Е Бойко
    23-26
    129   26
  • Ушбу маколада хавфли плевра мезотелиомасининг ташхисоти тугрисида асосий маълумотлар ёри-тилган, яъни хавфли плевра мезотелиомасининг замонавий ташхисот усулларига аталган киска адабий тахлил келтирилган. Хавфли плевра мезотелиомасини ташхисотидаги кийинчиликлар куйидагилар билан изохланади: бу касалликнинг махсус эрта белгилари йук, шунинг учун беморлар касалликнинг кечки боскичларида муро-жаат килишади, касалликни плевранинг хавфли булмаган касалликлари ва бошка турдаги хавфли усмаларнинг плеврага метастазларидан ажратиш жуда кийинлиги, мультислайс компьютер томографняси ва видеоассисти-рловчи торакоскопик биопсияни хар доим хам куллаш имконияти булмаслиги, бирламчи звенодаги шифокор-ларнинг хавфли плевра мезотелиомасининг ксчиш жараёни тугрисида тулик маълумотга эга эмасликларидир.
    Ж Бердикулов, А Юсупбеков
    154-162
    107   24
  • 80 нафар простата бези патологияси, жумладан, уларнинг 47 нафарида сурункали нобактериал простатит (СНП) ва 33 нафарида простата безининг хавфсиз гиперплазияси (ПБХГ) бўлган амбулатор беморларнинг яшаш ва уйқу сифати ўрганиб чиқилди. Беморларнинг яшаш сифати EuroQol-5D сўровномаси ёрдамида баҳоланди. Уйқу сифати эса сомнология Маркази сўровномаси ёрдамида таҳлил қилинди. Иккала гуруҳдаги оғриқ синдроми визуал аналогли шкала (ВАШ) ёрдамида баҳоланди. Простата бези касалликлари учун хос бўлган белгилар I-PSS и NIH CPSI сўровномалари ёрдамида баҳоланди. Чаноқдаги сурункали оғриқлар ва пастки сийдик йўллари симптоматикаси билан текширилган мазкур беморларда яшаш ва уйқу сифатининг яққол бузилишлари аниқланиб, СНП билан беморларда бу ҳолат асосан сурункали чаноқ оғриқлари сабабли юзага келган бўлса, ПБХГ билан беморларда эса бу ҳолат тез – тез сийишга чиқиш сабабли кечаси уйқудан туриш натижасида юзага келганлиги аниқланди.
    А Федорук, М Степанченко, В Романенко
    86-91
    240   26
  • Мақолада буйрак венаси ва пастки ковак венада ўсма тромби билан зарарланишда компютер томография билан тасхишлаш буйича клиник холатлар ёзилган. Барча беморлар текшириш жараёнида ўсма касалликлар бўйича эмас, балки одатий бошқа касалликлар туфайли текширувдан ўтиш вақтида аниқланган. Клиник ташхис компютер томографияда иккиламчи белгиларга асосан қўйилган бўлиб, магистрал қон томирлар диаметринимассив кенгайиш аломатлари бўлганда шубха қилинган, ва тўлиқ ташхислаш эса урографик контраст моддани вена ичига инъекция қилиш натижасида қон томир ичида ўсма тромби КТда аниқланган
    М Тилляшайхов, Л Корень, Е Бойко, Н Рахимов, Б Аълоев, Ш Хасанов
    118-121
    176   33
  • Замонавий тиббиётда қўлланиладиган физика усуллари орасида ядро технологияларига асосланган усуллар тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳозирги даврда онкологик беморларнинг ярмидан кўпи (асосий қисми) масофавий ёки контактли радиация терапияси ёрдамида даволанмоқда [4, 10].
    Н Содиков, Ш Худайкулова, М Содиков, Ф Темиров
    203-205
    92   25
  • Ушбу маколада биз ЭМА билан кечган 25 та аёлни урганиб чикдик. Тадкикотлар шуни курсатадики, ЭМА репродуктив ёшдаги беморларда миоманинг даволашнинг энг макбул усули булиб, бу репродуктив ва хайз куриш функцияларини саклаб туришга имкон беради.
    М Негматуллаева, Н Нарзуллоева
    94-96
    86   12
  • Остеосаркома суяк скелет тизимини жуда хавфли усма касаллиги хисобланиб агрессив кечиб гематоген метастаз бериш кобилиятига эга. Даволовчи патоморфос касаллик окибатини белгиловчи асосий омиллардан бири хисобланади. Даволаш самарадорлигини таккослаш учун кулланилади. Бу уз навбатида терапевтик патоморфос даражасига караб адъювант даволаш рсжалаштиришга имкон беради. Ушбу маколада остеосаркома касаллигида хавфли усма хужайраларини дифференцировка даражасини аниклаш ва неоадъювант полихимиотерапиядан кейин патоморфос урганилган.
    А Акрамов, И Шамурадов
    10-14
    159   23
  • Андижон вилоят онкология диспансерида тугри ичак саратони ташхиси билан “Д” хисобда турган 70 нафар беморларни химиотерапия ва хронохимиотерапия муолажаларидан сунг кузатилган ножуя таъсирлар тахдил килинди. Химиотерапия олган беморларнинг 80 - 90 % ида хар хил куринишдаги ножуя таъсирлар кузатилади. Бу токсик асоратларнинг кузатилиши цитостатик препаратнинг типик хужайраларга таъсири билан тушунтирилади.
    М Каримов, М Абдулхамидов, Ж Ганижонов, Х Хайдаров, Д Назиржонов
    49-52
    93   27
  • Бу ишда 68 нафар чекликлари ва тана юмшок тукима саркомаси рецидивлари билан касалланган беморларнинг назорати асос килинди. Бош ва буйин юмшок тукима саркома рецидивлари ишга киритилмади. 38та аёл ва 30 та эркак бемор назоратга олинди. Локализация рецидивлари хар хил булди 22 нафар беморнинг юкори чеклигида, 13 беморнинг танасида ва 33 беморнинг пастки чеклигида эди. 6 бемор 19 ёшгача, 14 бемор 20дан - 29 ёшгача, 19 бемор ЗОдан - 39 ёшгача, 12 бемор 40дан - 49 ёшгача, 11 бемор 50дан - 59 ёшгача, 6 бемор 60 ёшдан катта. 30-39 ёшдаги беморларда рсцидивлар энг куп булган, чунки бу ёшдаги бсморлар гурухида саркома купрок учрайди. 2 беморда рецидив шиш рабдоммосаркома тузилишида, 20тасида фибросаркома, 13тасида синовиал саркома, Зтасида ёмон сифатли (хавфли) шваннома, 4таси липосаркома, 20та беморнинг шиши таснифланмади.
    И Миннуллин, Н Ачилов, Ф Абдухаликов, T Ризаев
    59-62
    135   20
  • Илмий ишнинг асосида терининг турли хилдаги ҳосилалари билан бўлган 185 нафар беморларда металлопротеиназы-1 ингибитори ҳолатини таҳлил қилиш ётади. Улардан 39 нафарида терининг базал хужайрали раки, 39 нафарида терининг ясси хужайрали раки ва 48 нафарида терининг хавфсиз ҳосилалари (фиброма) аниқланган (1 қиёслаш гуруҳи). Бундан ташқари, 34 нафар нисбаттан соғлом донор – кўнгиллиларда текшириш олиб борилди (2 қиёслаш гуруҳи). Беморларнинг кўпчилигини 50 ёшдан ката бўлган эркак жинсли беморлар ташкил этди. Ҳосилаларнинг энг кўпи, 25% ҳолатда оёқларда аниқланди. Юздаги ҳосилалар туфайли тиббий ёрдамга мурожаат қилган беморлар 15%ни ташкил этди. Қайд этиш лозимки, ушбу гуруҳдаги беморларнинг асосий қисмида хавфли ҳосилалар аниқланди. Олиб борилган илмий изланиш натижасида аниқландики, терининг исталган ўсма жараёнларининг ривожланиш патогенезида ТИМП – 1 ошиши ётади. Тери фибромасининг жарроҳлик даволаш ТИМП – 1нинг операциядан кейинги учинчи суткадан бошлаб камайишига олиб келади. Терининг базал хужайрали ракида жарроҳлик даво бажарилиши ТИМП – 1нинг операциядан кейинги бешинчи суткалардан бошлаб қисман камайишига олиб келади. Терининг ясси хужайрали ракида ТИМП – 1 операциядан кейинги биринчи суткалардан бошлаб ошиб, операциядан кейинги ўнинчи суткаларга бориб камайиши юзага келади.
    В Масляков, Л Ким
    72-75
    100   16
  • Ушбу маколада Андижон вилоят усма касалликлар диспансерида 2013-2017 йиллар мобайнида "Д" руйхатда булган тухумдон усмаси билан касалланган беморларнинг анамнестик тахлил натижалари хакида суз боради. Мазкур беморларнинг хаёт тарзини урганиш максадида суровнома тузилди. Суровнома беморлар анамнезини аникловчи 17 саволлардан иборат. Беморлар бу суровномага аноним тарзда жавоб бсришлари мумкин.
    Х Мухтаржанова, Г Эрматова, Д Каюмова, С Якуббекова, Д Мамарасулова, М Каримов
    63-65
    179   22
  • Мазкур мақолада қизилўнгач кўкрак қисми саратонида хирургик даволаш, касалликнинг даволашдаги замонавий ёндашиш каби долзарб муаммолар ёритилган. Қизилўнгач кўкрак қисми саратонида хирургик амалиётнинг ўрни, жараённинг тарқалиш даражасига кўра амалиётнинг хажми бахоланади. Қизилўнгач анастомозининг янги усули тавсия этилиб, амалиётдан сўнгги специфик асоратларнинг камайиши кўрсатиб ўтилди
    Ф Назыров, З Низамходжаев, O Гуламов
    94-99
    68   23