Болалар анестезиологлар ва реаниматологларда касбий зўриқиш синдроми

Ixtiyor Mamatkulov, Elmira Satvaldieva, Amir Beknazarov, M.B. Xaydarov
Тадқиқод мақсади. Анестезиологлар ва реаниматологлар орасида касбий зўриқиш синдромининг (КЗС) тарқалишини Ўзбекистон мисолида ўрганиш. Материал ва услублар. Maslach Bumout Inventor (MBI) бўйича -тиббиёт ходимларидан 130 анестезиолог-реаниматологлар (71 – Тошкентда, 59-вилоятларда; 52 аёллар ва 78 эркаклар) Н. Е. Водопянова томонидан олиб борилган аноним сўровномасида иштирок этишди. Ёшга қараб барча респондентлар олти гуруҳга бўлинди. Назорат гуруҳи (таққослаш) 23 ёшдан 35 ёшгача бўлган ТошПТИ клиникаси анестезиология ва реанимация бўлимининг 17 нафар ходимидан иборат бўлди. Натижалар. Тадқиқотлар натижасида олинган маълумотлар шуни кўрсатдики, анестезиолог-реаниматологларнинг кундалик иш фаолияти, албатта, касбий муҳим зарари борлиги ва юқори масъулият билан боғлиқ эканлигини, катта иш миқдорининг бажарилиши, уйқусиз навбатчиликнинг мавжудлиги, шахсий деформацияларини шакллантириш ва «нормал турмуш тарзини сақлаган ҳолдаги қийинчиликлардаги стресс»ни ривожлантириш намоён бўлганлигини кўрсатади.
191

Koʻrishlar

15

Yuklashlar

hh-index

16

Iqtibos