Мақолада судлар томонидан халқаро ҳуқуқ нормалари ва тамойилларининг қўлланилиши, жумладан Узбекистон Республикаси қонунчилигига асосан халқаро шартномаларни судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари таҳлил қилинган.
Мақолада виртуал мулкнинг ҳуқуқий табиатини баҳолаш бўйича турли нуқтаи назарлар мавжуд бўлган хорижий ва миллий юридик адабиётлар ўрганилди. Виртуал мулк ўзининг «ёшлиги» туфайли ҳали ўрнатилган анъаналарга ва ўрнатилган амалиётга эга эмас, шунинг учун виртуал мулкнинг ҳуқуқий табиатининг квалификациясини ва унинг фуқаролик ҳуқуқи тизимидаги ўрнини аниқлаш масаласи назарий ва мунозараларга сабаб бўлади.