Мақолада инвестициявий низоларни ҳал қилиш нормалари бўйича инвестиция соҳасидаги қонун ҳужжатларини кенг кўламли ислох, қилиш учун қонунчилик ташаббусинининг асосланганлиги ўрга- нилган. 2020 йил 26 январдан кучга кирган Узбеки стон Республикасининг “Инвестициялар ва инвестиция фа- олияти тўғрисида” ги Қонуни асосида инвестициявий низоларини ҳал этишнинг янгиланган ҳуқуқий тартиби ва бошқа қонун ҳужжатлари кўриб чиқилган. Ушбу қонунда инвестициявий низоларини ҳал қилишнинг янги Қонунчилик нормаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш заруратига сабаб бўлган асосий омиллар ҳамда халқаро ҳамжамият томонидан бу соҳага киритилаётган асосий янгиликлари ўрганилган. Алоҳида эътибор халқаро шартномалар асосида инвестициявий арбит раж учун ҳуқуқий асосларга, шунингдек инвестиция низоларини кўп босқичли ҳал этиш процедураларига қаратилган. Инвестиция низоларини ҳал қилиш бўйича ушбу қонунчилик ёндашувининг халқаро тажриба билан қиёсий тахщили амалга оширилган. Бундан ташқари, Узбекистон Республикасининг “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги янги Қонунининг инвестиция низоларини ҳал этиш қоидалари ва нормалари бўйича аниқ нормалари тах^ил қилинган. Инвестициявий фаолият соҳасида ваколатли давлат ва айниқса, Бизнес Омбудсманнинг аниқ ваколатларини белгилаш, инвестиция низоларини ҳал этишнинг кўп босқичли тартибини жорий этиш, шу жумладан, низоларни муқобил усул билан ҳал қилиш имкониятларини мажбурий медиация ҳисобидан кенгайштриш, ва ушбу институтнинг қонунчилик талаблари асосида ролини кескин ошириш бўйича талаб миллий қонунчиликни аниқ ва тўғри тушунишга ёрдам беради ва энг муҳими, инвестиция низоларини ҳал этиш нинг муқобил нормаларидан фойдаланиш орқали судгача ҳал этиш учун ҳуқуқий асос яратилади.
Мақолада Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби борасидаги фикр-мулоҳазалар баён этилган. Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини ўз вақтида тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш механизмларини ишлаб чиқиш шунингдек, давлат ҳокимияти органлари ва уларнинг мансабдор
шахсларининг фуқароларнинг мурожаатларини кўриб
чиқишда жавобгарлигини кучайтириш масалалари
тўғрисида фикрлар билдирилган.
Мазкур мақола солиқ ва йиғимларнинг пайдо бўлиш тарихи, солиқларнинг зарурати ва аҳамияти, давлатнинг молиявия функциясини таъминлашдаги ўрни таҳлил қилинган. Шунингдек, солиқларнинг юридик табиати, хусусан унинг тушунчаси ва моҳияти очиб берилган. Солиқ солиш назариясининг айрим жиҳатлари ўрганилиб, солиқ солиш ва солиқ текшируви ҳамда солиқ интизоми
назариялари чуқур таҳлил қилинган.
Мақолада норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш сифатини баҳолаш, хусусан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг тартибга солувчи таъсирини баҳолаш масалалари кўриб чиқилади. Муаллиф таъкидлашича, мақсадларига эришиш учун тартибга солувчи таъсирни баҳолаш тизимли характерга эга бўлиши керак ва у қоидалар ишлаб чиқариш амалиётига киритилганда қарор қабул қилувчилар олдиндан белгиланган шартларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини ҳисобга олишлари керак.
Мақола тартибга солувчи таъсирни баҳолаш соҳасидаги ўрганишга Россиянинг федерал қонунчилигини ўрганишга бағишланган. Муаллиф фе дерал даражада тартибда салувчи таъсирни баҳолаш механизмни жорий этиш хусусиятларини тахщил қилади. Тадқиқот натижаларига кўра, Россияда федерал даражадаги тартибга солиш таъсирини баҳолашнинг ўрни ва роли тўғрисидаги хулосалар чиқарилади.
Мазкур мақолада суғуртавий муносабатларнинг мамлакат соғлиқни сақлаш тизимида тутажак ўрни, суғурталнган шахсга сифатли тиббий ёрдам кўрсатилишини кафолатланиши, даволаниш харажатларининг суғурта компанияси томонидан қопланишини назарда тутувчи
муносабатлар ўз ифодасини топган. Шу боис барча
суғурта турлари каби тиббий суғурта шартномасида
суғурта ҳодисасини олдиндан белгилаб қўйиш ва юз
бериши эҳтимоли бўлган барча воеалар рўйхатини
назарда тутиш имконияти мавжуд эмас. Тиббий
суғуртанинг ҳуқуқий табиатидаги бундай икки ёқлама
ёндашув эса ўз навбатида, суғурта ҳодисасини ва уни
тиббий суғуртада амал қилиниши илмий-амалий
талқин этиш зарурати кўрсатади. Албатта, бу ўринда
тиббий суғуртанинг ихтиёрий ёки мажбурий тусда
эканлигидан келиб чиқилади.
Мақолада жиноят-процессуал қонунчилигига кириталаётган жиноят ишини суд мажлисида дастлабки эшитиш босқичини киритиш масаласи муҳокама қилинмоқда, ушбу мавзу бўйича айрим хорижий давлат тажрибалари таҳлил қилинади, ушбу институтнинг моҳияти ва вазифалари аниқланади, дастлабки эшитиш институтини ҳуқуқий тартибга солишнинг баъзи хусусиятлари ўрганилмоқда, уни самарали амалга ошириш учун айрим тавсиялар берилган.