~ 296 ~
Фойдаланилган адабиётлар
.
1. Мирзиёев Ш.М. Миллий тикланишдан –
миллий юксалиш сари. 4
-
жилд. –
Тошкент.: “Ўзбекистон” 2020.
2. Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб,
янги босқичга кўтарамиз. 1
-
жилд. –
Тошкент.: “Ўзбекистон” 2017.
3. Азимова С.Т. Талабаларда экологик маданиятни шакллантиришнинг муҳим
хусусиятлари. Замонавий таълим / современное образование 2014.
4.
Азимова С.Т. Талабаларда экологик маданиятни шакллантиришнинг муҳим
хусусиятлари. Замонавий таълим / современное образование 2014.
5. Мирзиёев Ш.М. Миллий тикланишдан –
миллий юксалиш сари. 4
-
жилд. –
Тошкент: “Ўзбекистон” 202
0.
6. Қосимов Б. Жадидчилик ва жадид адабиёти (Давра суҳбати) // Туркистон, 1997
йил 17 май.
7. Robbimova N. Turkistonda jadidchilik harakatining ijtimoiy ildizlari. -Toshkent:
“Yangi asr avlodi”. 2005
.
8. Абувоҳидов С.А. Жадидчилик ҳаркатининг ижтимоий
-
сиёсий жиҳатлари ва
ҳозирги замон. Фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (
P
hD) диссертацияси
автореферати
.
СамДУ,
-
Самарқанд:
2019.
9. Ойина,
-
Тошкент: Академия, 2001.
10. Каримов Н. Ҳаётнинг маъноси / Тафаккур,
-
Тошкент: 1999, №4,
-
Б. 74.
11. Шодмонова С. Туркистон тарихи –
матбуот кўзгусида,
-
Тошкент: Янги нашр.
12. Қосимов Б. Уйғонган миллат маърифати.
-
Тошкент: Маънавият, 2011.
13. Абдурауф Фитрат. Танланган асарлар, 5жилд. Илмий рисолалар,
-
Тошкент:
Маънавият. 2010.
ТУРКИСТОНДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН УСУЛИ ЖАДИД
МАКТАБЛАРИДА ТАЪЛИМ
-
ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИНГ ЎЗИГА
ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Бегимқулов Зариф Ахмадович
,
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича
мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти
Самарқанд филиали “Спорт психологияси, ижтимоий
-
табиий
фанлар” кафедраси мудири, педагогика фанлари бўйича фалсафа
доктори (PhD), доцент в.в.б.
Аннотация:
Мазкур мақолада Туркистонда ХIХ асрнинг охирларида майдонга
келган, ХХ аср бошларида шаклланган жадидчилик ҳаракатининг машҳур
намояндалари томонидан ташкил этилган янги усул мактаблари, уларда таълим
-
~ 297 ~
тарбия жараёнининг муҳим жиҳатлари, бошқа мактаблардан фарқли томонлари
ҳақида сўз боради.
Таянч сўзлар:
Жадидчилик, янгилик, янги усул, усули жадид, маърифатчилик,
миллат, ўзлик, миллий маънавият.
Аннотация:
В данной статье говорится о школах нового метода,
появившихся в Туркестане в конце XIX века и основанных известными
представителями движения джадидизма, сформировавшегося в начале XX века.
Ключевые слова:
Модернизм, новаторство, новый метод, новый метод,
просвещение, нация, идентичность, национальная духовность.
Abstract:
This article talks about the new method schools that appeared in Turkestan
at the end of the 19th century and were established by the famous representatives of the
Jadidism movement formed at the beginning of the 20th century.
Keywords:
Modernism, innovation, new method, new method, enlightenment, nation,
identity, national spirituality.
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
Ш.Мирзиёев
таъкидлаганидек,
“...бизнинг
мамлакатимиздагидек
бой
тарих,
боболаримиздек буюк алломалар ҳеч қаерда йўқ. Бу меросни чуқур
ўрганишимиз, халқимизга, дунёга етказа билишимиз керак” [1].
Туронзаминда ХIХ аср охири –
ХХ аср бошларида юзага келган
янгиланиш ҳаракати
-
жадидчилик ўша даврнинг энг илғор кучлари
ҳисобланиб, улар жамиятни тубдан ислоҳ этишни айнан таълим, халққа
маданий, мафкуравий ва сиёсий билимлар беришнинг кечиктириб
бўлмайдиган, долзарб вазифаларини ҳал қилишдан бошладилар.
Арабчадан таржима қилганда бу сўзнинг ўзаги
-
“жадид”
-
янги, янгилик
деган маънони
англатади.
Шу ўринда профессор Б.Қосимовнинг жадидчиликка берган
таърифи ҳам эътиборлидир. “Жадидчилик, дейди Б.Қосимов, —
ҳам
ижтимоий, ҳам сиёсий, ҳам маданий ҳаракатдир. Шунинг учун
ижтимоийки, у жамиятнинг барча қатламларини жалб эта олди, миллий
уйғониш идеологияси бўлиб хизмат қилди. Шунинг учун сиёсийки, у
мустақиллик учун кураш олиб борди... У маданий ҳаракат ҳам эди –
адабиётни янгилади, матбуот ва театрчиликни йўлга қўйди, маорифда эса
“янги мактаб концепцияси” билан чинакам инқилоб ясади. Энг муҳими
,
буларнинг барчасини ижтимоий
-
сиёсий мақсадларга мослаб кўриб чиқди”
[8].
Туркистон ўлкасини мустамлака кишани ҳамда асрий жабрлардан
қутқариш, жамиятни маданий қолоқлик ва мустамлака зулмидан,
хурофотдан озод қилиш, халқни замонавий тараққиёт йўлига
олиб чиқиш,
давлат, тузум, бошқарувни ислоҳ этиш, дунёвий илмларни эгаллаган
ёшларни тарбиялаш ва уларнинг маънавий онгини ошириш, ўқимишли
~ 298 ~
миллий кадрлар орқали дунёга чиқиш, маърифат ва маданият асосига
эркин фуқаролик жамияти барпо этиш, янгича кўринишдаги таълим
тизимидан
унумли
ва
самарали
фойдаланиш
жадид
маърифатпарварларининг асосий мақсади эди. Бу мақсадни амалга
оширишнинг ягона йўли сифатида улар янги усулдаги мактабларни
очишни режалаштирдилар ва уни амалга ошириш учун курашдилар.
Жадидчилик ҳаракатининг моҳиятига эътибор қилиб қаралса: у
маърифатпарварлик эмас, балки маърифатчилик эди. “Маърифатчилик”
иборасига истеъдодли олим Ш.Ризаев алоҳида урғу бериб, уни атрофлича
таҳлилдан ўтказган. Дарҳақиқат, маърифатпарварлар асосан маърифат
ҳомийлари
тарзида, “ташқаридан” туриб, яъни халқнинг истеъдодли
фарзандларини қўллаб
-
қувватлаш орқали ва ўз асарлари ёрдамида
билвосита фаолият кўрсатган бўлсалар, маърифатчилар бир пайтнинг
ўзида ҳам ҳомийлар, ҳам маърифатнинг қора меҳнатчилари эди. Назарий
йўналиш билан амалиётнинг ана шундай чамбарчас боғлиқ ҳолда олиб
борилиши жадид маърифатчилари учун Оврўпа маърифатпарварлари
асрлар мобайнида босиб ўтган йўлни бир неча ўн йил ичида “кесиб чиқиш”
имконини яратди. У фидойилик эвазига бунёдга келди [6].
“Янгилик
тарафдорлари” бўлган жадидлар таълим соҳасини ислоҳ
қилиш ҳамда мактабларда “усул ул
-
жадид” ёки “янги усул”ни татбиқ
қилиш
ва ривожлантиришга интилган. Чунки Туркистон жадидлари
халқнинг саводхонлик даражасини юксалтирмасдан туриб, керакли
натижага эришиб
бўлмаслигини яхши тушунардилар.
Бу йўлда
Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунаввар қори Абдурашидхонов, Абдурауф
Фитрат, Абдулла Қодирий, Ҳожи Муъин, Абдулҳамид Чўлпон, Абдулла
Авлоний, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий каби ўнлаб ҳур фикрлилар миллатни
маънан уйғотиш йўлида фидокорона кураш олиб бордилар.
Жадидчилик ҳаракатининг етук сиймоларидан Самарқандда
Маҳмудхўжа Беҳбудий, Тошкентда
Мунаввар Қори Абдурашидхонов,
Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев, Тошпўлатбек Норбўтабеков, Абдулла
Авлоний, Бухорода Абдурауф Фитрат, Файзулла Хўжаев, Абдувоҳид
Бурҳонов, Садриддин Айний, Қўқонда
Ашурали Зоҳирий, Обиджон
Маҳмудов, Ҳамза, Оренбургда
Аҳмад Бойтурсун, Мирёқуб Дулат,
Андижонда
Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон, Саъдуллахўжа
Турсунхўжаев, Хоразмда
Полвонниёз ҳожи Юсупов, Бобоохун
Салимовлар халққа зиё тарқатишда, миллий матбуотни ривожлантиришда
ва миллий давлатчилик қуришда кенг қамровли фаолият олиб боришди [2].
~ 299 ~
Туркистонда жадидчилик ҳаракатининг дунёга келишида Қримнинг
Боқчасарой шаҳрида маърифатпарвар Исмоилбек Гаспирали (1851
-
1914)нинг “Таржимон” газетаси (1883) ва у томонидан ташкил этилган
“усули савтия тадрижия” (“ривожланувчи товуш усули”) мактаби (1884)
алоҳида ўрин тутади. Исмоилбек Гаспирали Россия мусулмонлари орасида
биринчи жадид мактаби
-
“Усули жадид”га асос солди. У асос солган
мактабдаги тизим, дарсликлари, ўқув методлари Европа таълим тизимига
яқин бўлди. У 40 кунда 12 боланинг саводини чиқаради.
Усули жадид
мактаблари Турон заминида илк бор Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида
пайдо бўлди. Уларни Исмоилбек
Гаспралининг ўзи бу ерга 1893 йилги
сафари вақтида маҳаллий зиёлилар кўмагида очган эди. Унинг ҳамроҳи ва
шогирди Мажид Ғанизода Самарқандда қирқ кун қолиб, “усули савтия”ни
(савод чиқаришнинг янги товуш усулини) қатор ўқувчи ва ўқитувчиларга
ўргатди
[4].
Тарихий манбаларда Гаспиралини
Бухорода амир
Абдулаҳадни
жадид мактаби очишга кўндирганлиги ҳамда бу мактабга
“Музаффария”
номи берилганлиги қайд қилинади.
1898 йилда Тўқмоқда (Қирғизистон) ҳам шундай мактаб очилди.
1899 йилда Андижонда Шамсуддин домла, 1901 йилда Қўқонда
Салохиддин домла, Тошкентда Мунавварқори Абдурашидхонов ва
Самарқандда Абдуқодир Шакурийлар биринчи бўлиб жадид мактабларини
очадилар [5]. Бу мактаблар орасида айниқса Мунавварқори
Абдурашидхонов томонидан ташкил этилган жадид мактабидаги ўқитиш
даражаси замондошлари томонидан анча юксак баҳоланган.
1911 йилда жадид мактаблари Туркистонда 63 та бўлиб, уларда
4106 бола ўқиган. Тошкентнинг ўзида 24 та жадид мактабларида 1740
бола
таҳсил олган. 1917 йил бошларида ўлкада 100 га яқин жадид
мактабларида
5 мингдан зиёд ўқувчи бўлган
[7].
Жадид мактабларида ўқитиш мусулмон
болаларига қисқа муддатларда, интенсив дастурлар асосида амалга
оширилар эди.
Мазкур мактабларда ўқитиш дастури дунёвий, диний
таълим бериш дастури асосида олиб борилди. Бу дастурга кўра, янги усул
мактабларидаги таълим тизими икки босқичдан иборат эди:
биринчи босқич бошланғич
қисм деб аталиб, унинг таҳсил муддати
4 йил бўлган. Бу босқични тугатган шахс эски мактабда ўн йил ўқиган
тенгдошларидан яхшироқ савод чиқарган
бўлиб
,
анча
ўқимишли бўлар
эди.
Иккинчиси –
якуний босқич
деб номланиб,
унда ўқувчиларга араб,
форс, турк ва рус тиллари ўргатилар эди. Бу босқични муваффақиятли
тугатган шогирд арабча, форсча, туркий тилда бемалол сўзлашиб, русчада
~ 300 ~
эркин гаплаша олар эди.
“Усули жадид” номини олган “усули савтия”га
асосланган мактаблар моҳият эътибори билан “рус
-
тузем” мактабларига
қарши
вужудга келди. “Усули жадид” мактабларида миллий маънавияти
юксак, миллат, Ватан истиқболи учун жон куйдирувчи ёшларни тарбиялаб
етиштириш биринчи ўринда турган. Жадид педагогларининг буюк
хизматлари шундаки, улар мактабларда она тилида таълим
-
тарбия
беришга, миллий адабиёт, мусулмон дини ва маънавияти асосларини
ўқитишга ҳал қилувчи масала сифатида қарадилар. Чунки улар миллатнинг
ўзлигини сақловчи асосий восита она тили ва миллий адабиёт деб
билдилар [3]. Туркистон жадидчилик ҳаракати намоёндалари “Усули
жадид” мактаблари таълим тизимида ўқитишни она тилида олиб
борилишига жиддий эътибор қаратганлар. Айниқса таҳсил давомида
ўқувчиларда ватанпарварлик, миллатпарварлик туйғусини шакллантириш
уларнинг диққат марказида бўлган.
Янги усул мактабларда қуйидагиларга
эътибор қаратилган эди:
синфда болалар 30 дан ошмаслиги;
2 марта ёз ва
қишда болаларни мактабга қабул қилиш;
1 муаллимда 3
-
4 синф бўлиши;
дарс 5
соатдан ошмаслиги, ҳар дарсдан сўнг 10 дақиқа танаффус;
жума ва
байрам кунлари дам олиниши, ёзда таътил бўлиши;
дарс зерикарли
бўлмаслиги, болаларни уриш, сўкиш мумкин эмас [9].
Жадидлар ҳам, энг
аввало, ўқитишнинг эски усули ярамаслигини, ёшларга замонавий
илмларни ўргатиш зарурлигини тушундилар
Жадидчилик рус мустамлака сиёсатига қарши миллий демократик
ҳаракат
бўлиб,
ўз даврининг илғор кишилари сифатида уларнинг ғоялари
тараққиёт учун курашиш, туркий тилларни ривожлантириш, халқни
маърифатли қилиш, ўзлигини англашга тайёрлаш ва шу йўл орқали
миллий озодликка эришишни таъминлашдан иборат эди. Бу ҳаракат
вакиллари аёллар ва эркаклар тенглиги, янги замонавий мактаб, матбаа ва
тараққиётнинг илғор усул ва йўлларини ёқлаб чиқиб, халқ ичида янгилик,
маърифат, ва маданият тарқатувчилар эдилар.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки Туркистон жадидлари, ХIХ аср
охири
-
ХХ асрнинг бошларида сиёсий, маданий, иқтисодий жиҳатдан
инқироз ҳолатидаги, мустамлака туфайли ривожланиш паст даражада
бўлган ўлкада биринчи навбатда, мусулмон мактабларининг таълим усули
ва дастурларини тубдан ислоҳ қилиб, таълим
-
тарбия тизимини
ўзгартириш, миллий ғояни барқарор кучга айлантиришга ҳаракат
қилдилар, шу йўлда курашдилар. Туркистонлик жадидлар халқнинг
саводини чиқариш, билимини ошириш, миллий ҳис
-
туйғуларини ва сиёсий
онгини ўстириш учун курашиб, миллий давлатчилик асосларини бунёд
~ 301 ~
этиш, она Ватанни мустақил, озод ҳолда кўришни ўзларининг бош
мақсадлари деб ҳисоблаганлар.
Фойдаланилган адабиётлар
.
1. Мирзиёев Ш.М. Ислом цивилизацияси маркази қурилиши билан танишувда
билдирилган фикрлар. 21 декабр, 2018 йил.
2. Агзамходжаев С. Туркистон жадидларининг маърифатпарварлик фаолияти.
Journal of new century innovations. Volume 31, Issue-3, Iyun-
2023, Б.47
-51.
3. Dolimov U
. “Jadidchilikning tamal toshi” “Jahon adabiyoti”, 2010 yil,
1-son.
4. Темур Хўжа Усмонжон ўғли. Туркистонда жадид мактаблари // Ҳур
Туркистон учун. Анқара, 1976 йил, 15 май.
5.
Turdiev Sh. Ular Germaniyada o‘qigan edila
r. T.: 2006, 225-bet.
6. Шуҳрат Ризо. Маърифатпарварликдан маърифатчиликкача.// “Тафаккур”
журн., 1995.
-
№1. Б.
74-79.
7. Ўзбекистоннинг янги тарихи. Биринчи китоб. Туркистон чор Россияси
мустамлакачилиги даврида. Т., Шарқ, 2000. –
270 б.
8. Қосимов Б. Жадидчилик ва жадид адабиёти (Давра суҳбати) // “Туркистон”,
1997 йил 17 май.
9. Gʻaffarov Sh. Istibdod davrida Turkistondagi taʼlim tizimi. –
Samarqand.: SamDU
nashr, 2000.
ОТНОШЕНИЕ ЦАРСКОЙ РОССИИ К ШКОЛАМ ДЖАДИДОВ
.
Мамасиддиков А
.
А
.,
преподаватель
.
кафедра
«Общественные науки» ФМИОЗ
Аннотация
:
Ushbu maqola yurtimiz tarixida muxim o‘rin tutgan jadidchilik
harakatiga bag‘ishlanadi. Maqolada 19 asr oxiri
- 20 asr boshlaridagi Turkiston ijtimoiy-
ma’naviy muxiti va jadid maktablari faoliyatining arxiv xujjatlari
va bosma axborot
vositalarida yoritilishiga baho beriladi. Muallif ushbu maqolada Chor hukumatining jadid
maktablari ochilishidan ko‘zlagan manfaati, maktablar faoliyatidagi mashaqqatlarni
o‘rgangan.
Tayanch so‘zlar:
Jadidchilik, ma’naviyat, ma’rifat, dar
slik, taraqqiyot, mudarris,
ruslashtirish.
Аннотация
:
Эта статья посвящена Туркестанским представителям движения
«Джадид», которые
играют важную роль в истории нашей страны. В статье
оценивается богатость архивных материалов и внимание властей к социально
-
духовной среде Туркестана в конце 19
-
начале 20
-
го века. Автор изучил труды
джадидов в пути открытия новых школ и отношения чиновников губернаторства к
новшеству
.
Ключевые слова
:
Джадидизм, духовность, просвещение, учебник, развитие,
учитель, русифицировать.
Annotation:
This article is devoted to the representatives of the Jadid movement of
Turkestan, which plays an important role in the history of our country. The article assesses
the riches of archive materials and attention of authority to the socio-spiritual environment of
Turkestan
at the end of the 19th - beginning of the 20th century. The author studied the works
of the Jadids on the way to opening new schools and the attitude of governorate officials to
innovation.
