Баллистик экспертизаларни ўтказишда автоматлаштирилган баллистик айнанлаштириш тизимидан фойдаланиш

А Ахмедов

Демократик ҳуқуқий фуқаролик жамияти ҳаётидан жиноятчиликни умуман сиқиб чиқаришнинг принципиал шартларидан бири ҳар қандай жиноятни тез ва тўлиқ очиш ҳамда содир этилган жиноий қилмиш учун айбдорга нисбатан қонунда белгиланган жазо чоралари нинг муқаррарлигини таъминлашдир. Жамият ҳаётидаги айрим жиноят- лар турли хил ўқотар қуроллар ва қуролга ўхшаш буюмлар ишлати либ содир этилади. Қуроллар ишлатилиши эса одамнинг ҳаёти ва соғлиги учун кучли хавф, таҳдид солаётганини билдиради. Шунинг учун ўқотар қуроллар ва уларга ўхшаш буюмлар ишлатилиб содир этилган жиноятларда, жиноятчи шахсларнинг ушбу қилмишлари жиноятни оғирлаштирувчи ҳолат деб тушунилади. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, «бугунги кунда ички ишлар идораларининг фаолияти самарадорлигини ошириш ва уларни мустаҳкамлаш борасида юксак малакали, профессионал кадрлар тайёрлаш масаласи муҳим аҳамият касб этади...» 44 45 . Шу жиҳатдан тингловчилар томонидан Баллистик экспертиза фанини ўрганиш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг эксперт-криминалистик хизматлари олдига қўйилган вазифаларни самарали бажаришлари учун зарур бўлган билимлар, кўникма ва малакаларни эгаллашларига йўналтирилган.

42

Koʻrishlar

31

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos