ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИ КАДРЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ: ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ТАЖРИБАСИ

Abstract

Кадрларни танлаш ва ишга қабул қилиш, бошқариш ва салоҳиятидан унумли фойдаланишда айрим ривожланган хорижий давлатлар томонидан амалда қўллаб келинаётган методларни юртимизда татбиқ этиш долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда.

Source type: Conferences
Years of coverage from 2022
inLibrary
Google Scholar

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Холматов, Б. . (2025). ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИ КАДРЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ: ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ТАЖРИБАСИ. Science and Technology in the Modern World, 4(3), 60–68. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/zdift/article/view/66169
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Кадрларни танлаш ва ишга қабул қилиш, бошқариш ва салоҳиятидан унумли фойдаланишда айрим ривожланган хорижий давлатлар томонидан амалда қўллаб келинаётган методларни юртимизда татбиқ этиш долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда.


background image

`

60

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИ КАДРЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ:

ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ТАЖРИБАСИ

Холматов Бекмирза Холмахматович

https://doi.org/10.5281/zenodo.14849398

Кадрларни танлаш ва ишга қабул қилиш, бошқариш ва салоҳиятидан унумли

фойдаланишда айрим ривожланган хорижий давлатлар томонидан амалда қўллаб
келинаётган методларни юртимизда татбиқ этиш долзарб масалалардан бири бўлиб
қолмоқда.

Бу борада хорижий ривожланган давлатларнинг тажрибаси ўрганилганда, дунё

давлатларида ички ишлар, полиция тизимлари олдига қўйиладиган вазифалар умумий
жиҳатдан бир хил бўлса-да, давлатдаги сиёсий тизим, ижтимоий-маданий
ривожланганлик, дин, қонунчилик тизими, жамиятдаги полиция фаолиятининг
концепцияси ва аҳолининг асосий даромад соҳалари қараб ўзига хос равишда ташкил
этилиши мумкин.

Аммо, умумий жиҳатлар шундан иборатки, ички ишлар ва полиция тузилмалари

доимо халқ иродаси ва сиёсий тизим учун хизмат қилади. Уларни хизматга қабул
қилишдаги ва касбий тайёрлашдаги талаблар ҳам шунга мос равишда ўзгариб бориши
мумкин.

Ривожланган мамлакатларнинг ходимларни бошқариш бўйича тўпланган

тажрибаси кадрлар салоҳиятини инновацион ривожлантириш моделини ташкил
қилиш нуқтаи назаридан долзарб аҳамиятга эга.

Хусусан, англо-саксон ҳуқуқ тизимига мансуб давлатларда ички ишлар органлари

фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ жуда катта тажриба тўпланган бўлиб, уни
атрофлича ўрганиш келгусида давлатимиз ички ишлар органлари ходимларини
касбий ва жанговар тайёргарлигини ташкил этиш тизими ва қонунчилигини
такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

Шу маънода, дастлаб ушбу ҳуқуқ тизимининг ёрқин вакили бўлган АҚШда

полиция фаолияти ва ташкилий тузилишига тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ.
Таъкидлаш лозимки, АҚШ полицияси иерархик боғлиқликка эга бўлмаган тўрт
босқичли тузилишга эга – федерал ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, штат
полицияси, округ полицияси ва муниципалитет полицияси. Полициянинг ҳар бир
даражаси, ҳар бир бўлими ҳуқуқбузарликлар турларининг юрисдикциясида маълум
чекловларга эга.

Ушбу мамлакатда ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимининг мураккаблигига қарамай,

унинг барча бўлинмалари аниқ жавобгарлик соҳасига эга ихтисослашган бўлимларни
ташкил қилади. АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимининг даражалари ўртасида
иерархия ва бўйсунувчи муносабатларнинг йўқлиги АҚШ ҳуқуқий тизимининг
мураккаблиги ва давлатнинг федерал тузилиши билан боғлиқ. АҚШ ҳуқуқни муҳофаза
қилиш тизимининг энг юқори даражаси иккита федерал – Адлия вазирлиги ва Ички
хавфсизлик вазирлиги ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси магистратура тингловчиси.


background image

`

61

АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимининг ўзига хос хусусияти унинг

марказлаштирилмаганлигидир. Кундалик фаолиятида фуқаролар билан бевосита
алоқада бўладиган полиция органлари – маҳаллий ўзини ўзи бошқариш ва туманлар
даражасидаги органлар – кенг мустақилликка эга.

Муниципал полиция органлари ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш полицияси

маҳаллий ҳокимият органларига ўзини-ўзи бошқариш ва маҳаллий полицияни ташкил
этиш ҳуқуқини берадиган давлат регламентига мувофиқ тузилган. Ҳар бир штат ўз
полициясини тайёрлаш дастурларини мустақил белгилайди

1

.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, АҚШ полицияси таркибидаги коррупцияга қарши

курашда эришилган маълум ютуқлар қуйидаги омиллар билан боғлиқ: полицияга
номзодларнинг билим даражасига қўйиладиган талабларнинг ошиши; номзодлар учун
ишга кириш талаблари; текширувлар, синовлар, имтиҳонлар ва тиббий таҳлиллар
тўпламига асосланган ходимларни эҳтиёткорлик билан танлаш; бошланғич
тайёргарликнинг яхши йўлга қўйилганлиги ҳамда мураккаблиги; полиция
ходимларини муносиб моддий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ижтимоий ва ҳуқуқий
ҳимоя қилиш.

Бундан ташқари, ички тергов органларининг полиция бошқармалари ҳам,

Федерал қидирув бюросида ҳам мавжудлиги кўп ҳолларда полициянинг
муваффақиятли фаолиятини таъминлайди.

АҚШ Федерал қидирув бюросининг фаолияти АҚШ Конгрессининг 1968 йил 01

июндаги “Жиноятчилик устидан умумий назорат ва хавфсиз кўчалар тўғрисида”ги
90351-сон қонуни билан тартибга солинган

2

. Федерал қидирув бюроси разведка ва

миллий хавфсизликка таҳдидга қарши курашишга йўналтирилган бўлиб, унинг
АҚШдаги катта шаҳарлар марказларида 56 та бўлимлари мавжуд.

АҚШ Федерал қидирув бюросида кадрлар билан ишлашни Инсон ресурслари

бошқармаси (Human Resources Branch)амалга оширади. Ушбу бошқармага раҳбарликни
Федерал қидирув бюроси ижрочи директорининг ёрдамчиси амалга оширади ҳамда
ушбу бошқарма таркибига кадрлар, кадрларни тайёрлаш ва хавфсизлик бўлимлари
киради.

Эътиборни тортадиган жиҳат шундаки, Федерал қидирув бюросининг

интернетдаги

алоҳида

платформасида,

яъни

www.fbijobs.gov.

веб-сайтида

талабгорларга қўйилган талаблар ва шартлар жойлаштирилган бўлиб, кадрлар бўлими
мутахассислари бюрога кириш истагини билдирган номзодлардан келган аризаларни
электрон тартибда қабул қилишади ва ўрганишади

3

.

Барча махсус агентлар Федерал қидирув бюросидаги ўз хизмат фаолиятларини

Вирджиния штати, Куантикода жойлашган Академияда ўз фаолиятларини 20 ҳафталик

1

Курлович П.Н. Полиция в правоохранительной системе США // Вестник Казанского юридического института

МВД России. – Казань, 2013. – №1. – С. 27-32.

2

Omnibus Crime Control and Safe Streets Act of 1968//Pub.L. 90–351, 82 Stat. 197, enacted June 19, 1968, codified at

34 U.S.C. § 10101 et seq.

3

Окюлов Н.О. О совершенствовании системы управления кадровыми подразделениями в правоохранительных

органах: международный опыт // Фан ва таълим замонавий босқичда: ислоҳотлар ва стратегик йўналишлар:
Халқаро илмий-амалий конференция материаллари (2021 йил 29 сентябрь). – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Академияси, 2021. – Б. 268-273.


background image

`

62

интенсив таълимдан бошлашади. Мазкур даргоҳда машғулотлар ҳуқуқ, табиий фанлар,
ҳисоботларни тайёрлаш, суд тиббиёти, тергов ва суриштирув, кузатув, суҳбат ва
разведка бўйича фанларни ўз ичига олган. Шунингдек, талабалар терроризмга қарши
курашиш, контрразведка, оммавий қирғин қуроллари, кибержиноятлар ва тезкор-
қидирув фаолиятининг чуқурлаштирилган алоҳида жиҳатларини ўрганишади. Шу
билан бирга, ўқув дастури доимий жисмоний, ҳимоя тактикаси, амалий машқлар ва ўқ
отиш тайёргарлиги машғулотларини ўз ичига олган.

Мазкур таълим даргоҳида кибержиноятчиликка қарши тизимли кураш олиб

бориш учун муҳим бўлган энг янги ахборот технологияларини таълим олувчиларга
ўргатиш бўйича юқори даражада тўпланган тажрибаси алоҳида қизиқиш уйғотади.

АҚШ ва бошқа бир қанча давлатларда ходимларни танлаш, саралаш ва ёллаш ёки

ишга қабул қилиш жараёни – “рекрутинг” деб аталади. “Рекрутинг” кенг маънода
махсус агентликлар орқали ишчи кучини жалб қилишни англатади.

Жаҳонда полиция идораларининг ўз вазифаларини самарали бажаришлари ва

профессионал кадрларни тайёрлашлари учун давлатлар томонидан катта миқдорда
пул маблағи сарфланади. Масалан, Америкада 35,5 млрд., Канадада 18,5 млрд. (доллар),
Буюк Британияда 24,9 млрд. (британ фунти), Жанубий кореяда 946,6 млрд. (вон). 2022-
йилда 28 та давлатда ўтказилган сўров натижаларига кўра, халқнинг полицияга бўлган
ишончи Дания, Нидерландия ва Шветсария давлатларида энг юқори эканлиги (58
фоиз), Мексика ва Жанубий Африка давлатларида эса халқнинг полицияга бўлган
ишончи деярли йўқ эканлиги қайд этилган

4

.

Буюк Британия полициясининг асосий вазифаси биринчи навбатда фуқароларга,

жамиятга ундан кейинги ўринларда давлат ва ҳукуматга хизмат қилиш ҳисобланади

5

.

Буюк Британия полиция маъмурияти полицияга хизматга кадрларни танлаш ва

тарбиялашга катта эътибор қаратади. Англия ва Уелс полициясида хизмат қилиш
истагида бўлган номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади:

– 18 ёшдан кичик бўлмаслиги (юқори ёш чегараси белгиланмаган);
– Буюк Британия фуқароси ёки шу мамлакатда доимий яшаш учун рухсатнома

бўлиши;

– жисмоний ва руҳий соғлом;
– илгари жиноят содир этмаган;
– молиявий муаммоси йўқ;
– номзоднинг обрўйига путур етказмайдиган, ҳақоратли мазмунга эга бўлмаган,

эътиборни ёки жуда кўзга ташланмайдиган татуировканинг йўқлиги.

Ҳозирда номзоднинг бўйи бўйича чекловлар бекор қилинган. Номзоднинг билим

даражасига расмий талаблар ҳам йўқ, танлов фақат тегишли синовларни ўтказиш
пайтида баҳоланади. Номзодлар инглиз тилида эркин гаплашиш ва тўғри ёзиш
кўникмасига ҳам эга бўлиши керак.

4

https://ru.slovoidilo.ua/2021/10/23/infografika/obshhestvo/skolko-policejskix-prixoditsya-dushu-naseleniya-raznyx-

stranax

5

Якубов А.С., Асямов С.В. и др. Полиция зарубежных стран: система организации и опыт профессиональной

подгатовки кадров: Учебное пособие. Т.: Издательство “Фан ва технология”, 2010. – 425 с., Мещеряков А.Н.,
Ванюшин Я.Л. Полиция зарубежных стран (основы организации): Учебное пособие. - Челябинск: Челябинский
юридический институт МВД России. - 2005. - 95 с.


background image

`

63

Танлов ўз ичига 3 босқични қамраб олади:
– билим даражаси ва психологик фазилатларини ўрганиш;
– жисмоний сифатларни текшириш ва тиббий кўрикдан ўтказиш;
– махсус текширув.
Танловнинг биринчи босқичи Полиция фаолиятини такомиллаштириш миллий

агентлиги ҳомийлигида фаолият кўрсатадиган танлов марказларида амалга
оширилади ва жами беш соат давом этади. Миллий агентлик психологлари томонидан
ишлаб чиқилган тест синовларига қуйидагилар киради:

– умумий компетенсиянинг тизимлаштирилган тарздаги интервюси (20 дақиқа

ичида номзод тўртта саволга жавоб бериши керак, яъни ўзининг ижтимоий
компетенсияси, мулоқотчанлиги (киришувчанлиги), шахсий жавобгарлиги, муаммоли
вазиятларни ҳал қилиш қобилияти, мотиватсия, гуруҳда ишлаш қобилияти ва х.к.);

– 25 та топшириқдан иборат мантиқий рақамли тест, уларни ҳал қилиш учун 12

дақиқа вақт берилади;

– 30 та топшириқдан иборат оғзаки мантиқий фикрлаш тести (маълум бир вазият

ва унга тегишли қўшимча маълумотлар, шунингдек, ушбу маълумотлардан келиб
чиқадиган бир қатор мантиқий далиллар берилган, номзод вазиятни тушуниши ва 25
дақиқа ичида мантиқий хулосаларнинг тўғрилиги ёки ёлғонлиги тўғрисида хулоса
бериши керак);

– иккита ёзма машқ, улардан бирида номзод маълум бир муаммони, иккинчисида

эса маълум бир воқеани тасвирлаши керак;

– тўртта интерактив машқлар (номзодга кетма-кет тўртта ёзма топшириқ

берилади. Ҳар бир вазифани бажараётганда, у беш дақиқа тайёргарлик кўради, сўнгра
ташриф буюрувчи билан ишлайдиган маълум бир ходим ролини ўйнаши керак бўлади.
Меҳмонлар ролини аниқ белгиланган ссенарий бўйича ҳаракат қиладиган махсус
ўқитилган актёрлар ўйнайди).

Танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган шахслар иккинчи

босқичга қабул қилинади. Иккинчи босқичда номзодларнинг жисмоний тайёргарлиги
синовдан ўтказилади, шу билан бирга номзодлар тўлиқ тиббий кўрикдан ҳам
ўтадилар.

Учинчи босқичда номзодлар полиция хизматлари томонидан амалга

ошириладиган махсус текширувдан ўтказилади. Махсус текширувда номзоднинг
биографик маълумотлари, индивидуал ўзига хос хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар
ўрганилади. Танловдан муваффақиятли ўтган ва энг кўп балл тўплаган номзодлар
икки йиллик синов муддати билан констабел сифатида хизматга қабул қилинади ва
улар бошланғич тайёргарликдан ўтадилар

6

.

Шотландия полиция коллежи Шотландия полициясига барча янги қабул

қилинган ходимларнинг келгусида турли хил махсус соҳаларда хизмат олиб
боришлари (йўл полицияси, жиноят қидирув ва бошқа), шунингдек офицерларни
тайёрлаш ва уларнинг лавозими кўтарилишидан аввал дастлабки базавий
тайёргарлигини таъминлаб беради.

6

URL: Министерства внутренних дел Великобритании –

http://www.homeoffice.gov.uk

(Мурожаат этилган сана

23.03.2023).


background image

`

64

Шимолий Ирландия полиция коллежи Шимолий Ирландия полициясининг

тегишли профессионал тайёргарлигини амалга оширади.

Бремшилледаги раҳбарлар таркибини тайёрлаш коллежи полиция фаолиятини

такомиллаштириш миллий агентлигининг таркибий қисми ҳисобланиб, ушбу
коллежда ўрта ва юқори бўғиндаги полиция раҳбарлари тайёрланади

7

.

Германия полициясига ишга қабул қилинишда эса ҳар бир талабгордан

қуйидагилар талаб қилинади:

-

жисмоний тайёргарлик ва саломатлик;

-

федерал давлатга хос бўлган ихчам тана ҳажми,

-

муқаддам жиноят содир этмаганлик;

-

хизматга таъсир қиладиган даражада қарздор бўлмаслик;

-

немис тилини яхши билиш;

-

мантиқий фикрлаш ва бошқа шунга ўхшаш кўникмаларга эга бўлиш.
Ушбу давлатда полицияга қабул жараёнида номзодлар ишга қабул қилиниш учун

дастлабки тестларни ўз уйларида онлайн кўринишда ечишлари мумкин ва бу тестлар
асосан шахснинг психологик ҳолатини аниқлашга қаратилган бўлади. Шунингдек,
ўзига хос бўлган жиҳатлардан яна бири шуки, номзодлар ва ҳужжат қабул қилувчи
мансабдор шахслар ўртасида ўзаро маълумот алмашиниш жараёни вақтни ва қоғозни
тежаш мақсадида тўлақонли электрон шаклга келтирилган.

Баъзи полиция идоралари ҳатто ўз аризачиларига “Жобматчер” ишга олиш

дастури орқали ишга олиш рейтинги рўйхатидаги ҳозирги ҳолати ҳақида маълумот
беради. Шундай қилиб, ҳар бир талабгор танлов жараёнида ўз имкониятларининг қай
даражада яхши эканлигини билиш имкониятига эга бўлади. Ишга қабул қилувчи
мансабдор шахслар, шунингдек, бир тугмани босиш орқали танлов жараёнлари бўйича
ҳисоботлар ва ҳужжатларни яратиши мумкин

8

.

Япония

мамлакатда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш борасида самарали

тизимни йўлга қўйган. Масалан, Япония компанияларига ходимларни жалб этишнинг
асосий манбаси университет ва коллеж битирувчилари сегменти ҳисобланади. Бундай
компаниялар таълим муассасалари билан кадрлар борасида яқин алоқаларни йўлга
қўйишган. Яъни, аввало кадрлар хизмати иккинчи ва учинчи курсларда таҳсил
олаётган талабалардан лавозимга мос келадиганлар номзодларни аниқлашади. Ушбу
талабалар билан иш бошланиб, уларга компания ҳақида маълумот беришади. Мақсад
уларда умрбод ишга олмоқчи бўлган компанияга нисбатан ватанпарварлик туйғусини
шакллантиришдир. Янги номзодни танлаш жараёнига ўртача 48 соат вақт сарф
этилади. Бу мамлакатда ходимларни ишга жалб қилиш ва уларни саралашда малакали
мутахассислар штати ва кўп сонли психологик тестлардан иборат бўлган алоҳида
баҳолаш марказлари фаолият юритади. Ишга қабул қилиш жараёнида номзоднинг ўз
мутахассислигидан кўра унинг инсоний хислатлари ва сифатини аниқлашга алоҳида
эътибор қаратилади.

7

Полиция зарубежных стран: система организации и опыт професиональной подготовки кадров: Учебное

пособие / Якубов А.С., Асямов С.В., Таджиев А.А., Миразов Д.М. – Т.: Издательство “Fan va texnologiya”, 2010. –
425 с.

8

URL:

https://www.hr-diagnostics.de/wissen/auswahl-von-polizisten

(Мурожаат этилган сана:15.02.2023)


background image

`

65

Япониянинг кадрлар салоҳиятини инновацион ривожлантириш борасидаги

тажрибасини, энг аввало, автогигантлар ва электрон техника ишлаб чиқариш бўйича
энг йирик япон корпорацияларининг шуъба компаниялари жойлашган мамлакатлар
ҳам ўзлаштириб олмоқда. Бунга биринчи навбатда, Жануби-Шарқий Осиё
мамлакатлари - Малайзия, Таиланд, Сингапур, Тайванни киритиш мумкин
ҳисобланади

9

.

Юқоридаги ривожланган мамлакатларнинг кадрлар салоҳиятини инновацион

ривожлантириш борасидаги тажрибаларини илмий тадқиқ қилиш ва улардан
Ўзбекистон Республикасида фойдаланиш бугунги куннинг долзарб масалаларидир.

Барча давлатларнинг ички ишлар органларида биринчи навбатда ходимларни

сифатли касбий тайёрлаш муҳим масалалардан бири бўлиб, ушбу фаолиятни ташкил
этиш ва бошқариш турли йўллар ва усуллар орқали амалга оширилади. Ушбу соҳада
ҳар бир давлат ўзига хос тажрибага эга бўлиб, уларни ўрганиш ҳамда юртимизда ички
ишлар органлари ходимларини касбий ва жанговар тайёрлаш тизимига татбиқ этиш
бугунги

кунда

долзарб

масалалардан

биридир.

Зеро,

Президентимиз

таъкидлаганларидек,

“бугунги

кунда

ички

ишлар

органлари

фаолияти

самарадорлигини ошириш учун ривожланган хорижий давлатларнинг илғор
тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда, амалий фаолиятга янгича иш услублари ва
механизмларини, хусусан, рақамли технологияларни кенг татбиқ этиш вазифасига
алоҳида эътибор қаратишимиз лозим”

10

.

Бу борада тадқиқот олиб бораган ҳуқуқшунос олимлар ҳам хориж тажрибасини

ўрганиш жамиятни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларини белгилаб олиш,
башариятнинг узоқ тарихий тараққиёти жараёнидаги янглишувлар ва хато
ёндашувларга қайта йўл қўйилишининг олдини олиш имконини беришини, қолаверса,
хорижий давлатларнинг тажрибасини синчковлик билан ўрганиш ва жорий этишда
ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш лозимлигини
таъкидлаганлар

11

.

Бу эса ички ишлар органлари ходимларини касбий ва жанговар тайёргарлик

фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш бўйича хорижий давлатлар тўплаган
тажрибани миллий қонунчилигимиз ва уни қўллаш амалиётига самарали жорий этиш
уни ўрганишда тизимли ёндашувни талаб қилади

12

. Шу сабабли, кўзланган мақсадга

эришиш учун авваламбор хорижий давлатлар ички ишлар органлари тизимининг
ўзига хос хусусиятларини ҳамда уларда ходимларни касбий ва жанговар
тайёргарлигини ташкил этиш тизимини ўрганиш мақсадга мувофиқдир.

Япония тажрибаси бўйича:

9

Амстронг М. Стратегическое управление человеческими ресурсами / пер. с англ. – М.: ИНФРА-М.-2002. – С.71.

10

Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимларига йўлланган байрам табриги //

https://president.uz/uz/lists/view/3913

11

Хижняков Н.Г. Милиция в системе исполнительной власти Российской Федерации (теоретические и

организационно-правовые аспекты): Дис. … канд. юрид. наук. – М., 1998. – С.190.

12

Шарипов С.С. Жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш тизимларида патрул-пост хизмати фаолиятини

бошқаришга доир хориж тажрибасининг илмий таҳлили // Ҳуқуқий тадқиқотлар журнали / Журнал правовых
исследований / Journal of law research. - №5. – 2021. Б. 81-88.


background image

`

66

– ишга қабул қилиш жараёнида номзоднинг ўз мутахассислигидан кўра унинг

инсоний хислатлари ва сифатини аниқлашга алоҳида эътибор қаратилади;

– ҳар бир талабгорнинг олдинги иш жойидаги фаолияти кўпроқ баҳоланади. Агар

талабгор илк маротаба ишга ҳужжат топшираётган бўлса, у ўқиган таълим
муассасасидаги ўқитувчи ёки профессорнинг номзод тўғрисидаги фикрни билишга
қизиқишади;

– ёш мутахассислар компанияга ишга кирганларида, уларга мураббий ҳам

тайинланади, мураббийлар уларни баҳолашни эмас, балки янги муҳитга мослашишга
ёрдам беришни мақсад қилишади;

– Япония талантли кадрларга бўлган курашнинг юқорилиги сабаб баъзи

компаниялар ҳатто кадрлар захирасини мактабгача таълим муассасалари
тарбияланувчилари орасидан қидиришади. Танлаб олинганларнинг ота-оналаридан
розилик олиниб, болаларнинг келгусидаги таълим олиш харажатларини қоплаб бериш
шарти билан бўлажак кадрлар захирасига киритишади;

– асосий эътибор кадрлар захирасига қаратилади.
Сингапур давлатида кадрлар сиёсати кўпроқ Япония давлатида олиб борилаётган

кадрлар сиёсатига ўхшаш, фақат уларнинг тегишли қонунчиликларида кадрларни
танлаш ва жой-жойига қўйишда ваколатли мансабдор шахслар томонидан ҳалоллик
вакцинасига, яъни коррупсияга умуман йўл қўймасликни таъминлашга бевосита
жавобгар эканлигига алоҳида урғу бериб ўтилган.

Хитой Халқ Республикаси полициясида хизмат қилиш истагида бўлган

номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади:

– 18 ёшга тўлган, Хитой давлати фуқароси;
– Хитой халқ Республикасининг Конституциясини қўллаб-қувватлаши;
– хулқи, сиёсий ва профессионал хислатлари билан ажралиб туриши;
– соғлом бўлиши;
– билим даражаси олий ёки ўрта мактабдан юқори бўлиши;
– халқ полициясига бировнинг қистови билан эмас, ўзининг ихтиёри билан

кириши.

Халқ полициясига содир этган жинояти учун жиноий жазо ўтаётган ёки жамоат

мансабдорлик лавозимларидан салбий бўшатилган шахслар қабул қилинмайди.

Халқ полициясида раҳбарлик лавозимларини эгаллаган шахслар қуйидаги

талабларга жавоб бериш керак:

– юриспруденсия соҳасида касбий билимларни эгаллаган бўлиши;
– ташкилий, маъмурий ва бошқарув борасида тегишли билимларни мукаммал

даражада эгаллаган бўлиши;

– 3 йиллик коллеж ёки ундан юқори ўқув муассасаларида таҳсил олган;
– тайёргарликдан полиция мактаби ёки Академияда ўтган ва тегишли имтиҳон

топширган бўлиши.

Хитой полициясининг таълим муассасаларига:
1. Полиция тайёрлаш мактаби (қуйи бўғиндаги полиция ходимлари тайёрланади);
2. Касбий тайёргарлик институтлари (жамоат хавфсизлик офицерлари

тайёрланади);


background image

`

67

3. Хитой халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирлигининг 3 та олий ўқув

юртлари – Халқ Университети, Криминал полиция Университети ва қуролланган халқ
полиция Академияси.

Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирлигининг 3 та олий ўқув

юртларида талабалар пул тўлаб таълим олишади, полиция тайёрлаш мактабида эса
бепул.

Полиция тайёрлаш мактаби уезд ва округ даражасидаги бўлинмалари томонидан

ташкил этилган дастлабки ўқув базаси ҳисобланади. Хитой давлатида бундай турдаги
мактаблар юздан ошиқ. Ушбу мактаблар полиция ходимларини дастлабки касбий
тайёргарликдан ўтказиш билан бирга уларни белгиланган муддатда вақти-вақти
билан малакасини ҳам ошириб туради.

Касбий тайёргарлик институтлари полиция тайёрлаш мактабларининг

фаолиятларини мувофиқлаштириш, мактабда таҳсил олаётганларни малакасини
ошириш борасида тегишли ўқув курсларни ташкил этиш, ўқув ва моддий жиҳатдан ҳам
мактабни кўллаб-кувватлашга масъул ҳисобланади.

Касбий тайёргарлик институти олий таълим муассасаси ҳисобланиб, ўқиш

муддати уч йилни ташкил этади. Мазкур институт битирувчилари тегишли
мутахассислик йўналишида таҳсил олишиб, олий маълумотли дипломга эга бўлишади.

Хитой давлатининг ҳар-бир провинсиясида (вилоятида) жамоат хавфсизлиги

офицерларини тайёрлайдиган касбий тайёргарлик институтлари мавжуд. Ушбу
институтлар Жамоат хавфсизлигини таъминлаш Департаментига бевосита бўйсунади.

Институт ҳар беш йилда бир маротаба фаолиятини давом эттириш учун Хитой

Халқ Республикаси Таълим вазирлигидан рухсат (лицензия) олиши билан бирга ўқув
режасини ҳам мазкур вазирлик билан келишади.

Институт ҳукумат провинсияси томонидан маҳаллий бюджет, талабалар ўқиш

учун тўлаган пуллар ва институтнинг хусусий тижорат фаолиятидан келиб тушадиган
маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.

Талаба ўқиш учун 1 йилга ўртача 6000 юан (880 доллар) пул тўлайди, ўқишга

тўлаган пулидан ташқари овқатланиш, яшаш ва кийиниш учун ҳам яна алоҳида пул
тўлайди.

Институт талабаси ўқишнинг биринчи йилини муваффақиятли якунлангандан

сўнг, иккинчи босқичдан полициянинг маълум бир йўналишдаги соҳавий
хизматларидан бирини танлайди, танлаган хизматига қараб тегишли фанларни чуқур
ўрганади ва келгусида амалий фаолиятини ўзи танлаган соҳавий хизматда ўташ учун
юборилади.

Институтнинг асосий вазифаси тегишли провинсияларда (вилоятлар) жамоат

хавфсизлиги Департаментининг тегишли бўлинмаларида хизмат қиладиган полиция
офицерларини – мутахассисларни тайёрлаш ҳисобланади.

Касбий тайёргарлик институти кундузги таълим шаклидаги ўқишга 12 йиллик

ўрта мактабни битирган ўқувчилар орасидан танлаб олинади. Сиртқи таълим
шаклидаги ўқишга эса Хитой армиясида хизмат ўтаб, полициянинг куйи бўғинда
хизмат қилаётган ходимлар танлаб олинади.


background image

`

68

Касбий тайёргарлик институтида саккизта йўналишда мутахассислар

тайёрланади:

-

криминалист;

-

юрист;

-

терговчи;

-

жамоат тартибини бошқариш мутахассиси;

-

қўриқлаш бўйича мутахассис;

-

йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис;

-

жамоат хавфсизлиги полициясининг махсус бўлимлари мутахассислари;

-

компютер технологияси соҳасида мутахассис.
Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирлигининг олий ўқув

юртларида асосан жанговор тайёргарлик, суд ҳуқуқи, таълим, менежмант, ҳуқуқ ва
бошқа йўналишларда тадқиқот ишларини олиб бориб фан доктори илмий даражасини
олиш, жиноятларни тергов қилиш, компютер технологиялари соҳасидаги
жиноятларни тергов қилиш, йўл ҳаракати хавфсизлиги, жиноят ҳуқуқи, психология ва
бошқа йўналишларда тадқиқот ўтказиш натижасида бакалавр ва магистр
даражаларини олиш мумкин.

Корея Республикасида ҳам полицияга кадрларни танлаш тартиби деярли ўхшаш

бўлиб, ўзига хос бўлган жиҳатларидан бири бу номзодлар ҳужжатларини топшириш
жараёнида қўшимча тўловлар тўлаши шарт қилиб белгиланганлиги ва тиббий кўрик
жараёнида гиёҳвандлик моддалар текширувидан ўтиши лозимлигидир. Шунингдек,
номзодлардан ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш талаб этилади

13

. Ушбу давлатда

ҳам номзодларнинг натижалари интернет тармоғи орқали ошкора эълон қилиб
борилади. Бу эса кадрларни танлаш тизимида ошкораликни таъминлашга хизмат
қилади.

13

URL:

https://daegu.koreapolice.co.kr/newpage.php?no=0503

(Мурожаат этилган сана:15.02.2023)