54
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 1-SON, 2-QISM (YOʻITJ)
ИСТИРОҲАТ БОҒЛАРИ ВА ХИЁБОНЛАРДА СОДИР
ЭТИЛАДИГАН ЖИНОЯТЛАРНИНГ КРИМИНОЛОГИК
ТАВСИФИ ВА УЛАРНИНГ БАРВАҚТ ОЛДИНИ ОЛИШ
ЧОРАЛАРИ
Зиёдуллаев Музаффар Зиёдуллаевич,
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети
Жамоат хавфсизлигини таъминлаш кафедраси профессори,
юридик фанлар доктори, профессор.
https://doi.org/10.5281/zenodo.14785722
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Qabul qilindi:23-yanvar 2025 yil
Ma’qullandi: 25-yanvar 2025 yil
Nashr qilindi: 31-yanvar 2025 yil
Мақолада мамлакатимизда истироҳат
боғлари ва хиёбонларни кўпайтириш, уларда
экотизимни такомиллаштириш, баркамол
авлодни тарбиялаш ва инсонларнинг ҳордиқ
чиқаришида уларнинг имкониятларидан кенг
фойдаланиш бўйича қилинаётган ишлар,
истироҳат боғлари ва хиёбонларга хос
хусусиятлар,
истироҳат
боғлари
ва
хиёбонларда содир этилган жиноятларнинг
бугунги ҳолати ва криминологик тавсифи,
жумладан
уларни
келтириб
чиқарувчи
сабаблар ва имкон берувчи шарт-шароитлар
ҳамда истироҳат боғлари ва хиёбонларда
содир этилган
жиноятларнинг барвақт
профилактикасига доир чора-тадбирлар билан
боғлиқ масалалар тадқиқ этилган.
истироҳат
боғи,
хиёбон,
истироҳат
боғлари
ва
хиёбонларда содир этилаётган
жиноятлар, ўғрилик, безорилик,
жиноятларнинг
сабаблари
ва
уларга имкон берувчи шарт-
шароитлар,
жиноятларнинг
барвақт профилактикаси, Миллий
гвардия бўлинмалари, ички ишлар
органлари,
жиноятлар
содир
этилишининг сабаблари ва уларга
имкон
берадиган
шарт-
шароитларни бартараф этишга
доир чора-тадбирлар, ҳуқуқий
маданиятни
юксалтириш,
фуқароларни
маънавий
тарбиялаш, ҳушёрлигини ошириш,
қонунга
ҳурмат,
қонун
бузилишининг
ҳар
қандай
кўринишига
муросасизлик
туйғусини сингдириш бўйича чора-
тадбирлар
Истироҳат боғлари ва хиёбонлар экология ва атроф-табиий муҳитни асраш, табиий
экотизимларни сақлашга ёрдам бериши, одамлар улардан эстетик завқ олиши, ишдан
ва турмушдан чарчаган вақтда дам олиши, ҳордиқ чиқариши, оилалар, хусусан
болаларнинг турли манзара, аттракцион ва кўргазмали чиқишлардан роҳат олиши,
инсонларни жисмоний фаолликка ундаши, оммавий спортни, иқтисодий ривожланиш
омили эканлиги, ҳам ёлғизликни истаётган кишилар учун, ҳам мулоқотни хоҳловчилар
учун керакли шароитларнинг мавжудлиги билан бугунги кунда ўзига хос муҳим
аҳамият касб этади.
Шу сабабли, сўнги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар
жараёнида истироҳат боғлари ва хиёбонларни ташкил этиш, мавжудларини асраб-
55
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 1-SON, 2-QISM (YOʻITJ)
авайлаш ва уларда экотизимни такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор
қаратилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев
раислигида 2021 йил 24 августда ўтказилган экологик ҳолатни яхшилаш, дарахтлар
муҳофазасини самарали ташкил этиш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш чора-
тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишда бу борадаги муаммолар ўртага
ташланиб, юртимиздаги 300 га яқин истироҳат боғлари турли вазирлик ва идораларга
қарашли бўлса-да, уларнинг аксарияти қаровсиз эканлиги танқидий кўриб чиқилиб,
барча истироҳат боғларидаги дарахтларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, жамоат
паркларини кўпайтириш, истироҳат боғларининг 70 фоизи яшил ҳудуд қилиш ва
уларда бино-иншоотлар қурилишига йўл қўймаслик, Тошкент шаҳри ва вилоятлар
марказида экология полициясини ташкил этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб
берилди [1].
Шундан сўнг, белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш учун Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2021
йил
30
декабрдаги
“Республикада
кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада
самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сон фармони билан 2022-
2024-йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда янги ҳамда маданият
ва истироҳат боғлари негизида “яшил жамоат парклари”ни ташкил этиш, шунингдек
умумий майдонининг 60 фоизида кўкаламзорлаштириш объектлари мавжуд бўлган
истироҳат боғлари, парклар ва тематик хиёбонларга ҳамда уларни ишончли бошқарув
ва ижарага олган, инвестицион мажбуриятларини белгиланган муддатларда амалга
ошириб бораётган ва солиқ қарздорлиги мавжуд бўлмаган тадбиркорларга нисбатан
ушбу фаолият тури бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкаларига
камайтирувчи коэффициентларни қўллаш билан боғлиқ чоралар белгиланди [2].
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги
“Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-102-сон қарори билан давлат ихтиёридаги истироҳат боғларининг
фаолиятини тубдан такомиллаштириш, хусусан ҳудудлардаги барча давлат истироҳат
боғларини тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузурида давлат муассасаси шаклида “Истироҳат
боғларини бошқариш дирекциялари”ни ташкил этган ҳолда уларга ўтказилиши
белгиланди [3].
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон
Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-27-сон фармони билан Қорақалпоғистон
Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида оммавий тадбирларни
ўтказишда ҳамда истироҳат боғлари, хиёбонлар ва бозорларда жамоат тартибини
сақлашни ташкил этиш бевосита Миллий гвардия бўлинмалари томонидан амалга
оширилиши белгилаб берилганлиги истироҳат боғлари ва хиёбонларда жамоат
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш
борасидаги ишларни ташкил этишда муҳим аҳамиятга эга бўлди [4].
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги кунда истироҳат боғлари ва хиёбонларни
кўпайтириш, уларда экотизимни такомиллаштириш орқали уларга ташриф буюрувчи
инсонлар сонини ошириш бўйича узлуксиз ишлар қилинаётган бир пайтда мазкур
масканларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши ҳолатларининг ҳам
учраётганлиги ачинарли ҳолатдир.
Табиийки, истироҳат боғлари, хиёбонларда жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир
этилиши муайян оқибатларни келтириб чиқариши баробарида уларга инсонларнинг
ташриф буюришида қўрқув ва ҳадикни келтириб чиқариш, руҳиятига салбий таъсир
кўрсатиш орқали ташриф буюрувчиларнинг сонини қисқартиришга ҳам олиб келиши
мумкин. Бу эса истироҳат боғлари ва хиёбонларда жиноятлар содир этилишига олиб
56
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 1-SON, 2-QISM (YOʻITJ)
келадиган сабаблар ва имкон берувчи шарт-шароитларни атрофлича ўрганиш, таҳлил
қилиш, уларни бартараф этиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича илмий
асосланган таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқишни тақозо этади.
Бу борада сўз борганда, жамоат тартибининг асосини жамоат жойлари, яъни
инсонларнинг ўз ҳаётий эҳтиёжларини қаноатлантириш мақсадида бошқалар
(кўпчилик, омма) билан ижтимоий муносабатларга киришадиган фаолият олиб бориш,
меҳнат қилиш ва дам олиш вақтларида мулоқотда бўладиган жойлар алоҳида ўрин
эгаллашини таъкидлаш зарур [5].
Жамоат жойлари орасида кўчалар, хиёбонлар ва истироҳат боғлари алоҳида ўрин
тутади. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида келтирилганидек,
истироҳат боғи
– бу дам
олиш, ҳордиқ чиқариш учун қурилган махсус боғ, парк;
хиёбон
(бульвар) – бу икки
томонига қатор дарахт, бута ва гуллар ўтқазилган йўл ёки йўлка, шунингдек сайргоҳ
маъноларини англатади [6].
“Истироҳат боғлари ва яшил зоналарни ташкил этиш методологияси тўғрисида”ги
Низомда келтирилганидек, “
истироҳат боғи
– аҳолининг дам олиши учун
фойдаланиладиган, яшил экинлар билан қопланган, муайян ҳажмли-макон
композициясида ташкил этилган ва ўз функцияларига, аҳоли пунктларининг
режалаштириш тузилмасида жойлашуви, шунингдек, табиий шароитларга кўра
таснифланадиган ландшафт архитектура объектлари” [7].
Истироҳат боғлари бир қатор мезонлар бўйича таснифланади. Хусусан: а)
аҳоли
пунктлари ҳудудида жойлашуви бўйича
: умумшаҳар (марказий); туман (турар жой
ҳудудларида); б)
географик жойлашуви бўйича
: шаҳар истироҳат боғлари; шаҳардан
ташқари истироҳат боғлари; қишлоқ истироҳат боғлари; в)
ҳажми бўйича
: 1–3 гектар
майдонга эга – III тип; 4–7 гектар майдонга эга – II тип; 8 ва ундан ортиқ гектар
майдонга эга – I тип; г)
функционал йўналиши бўйича
: кўп тармоқли;
ихтисослаштирилган (спорт, болалар, сайр қилиш учун мўлжалланган, кўргазма-
истироҳат боғлари, мемориал, илмий-маърифий, этнографик, ботаника ва зоология
боғлари, боғ-парк санъати истироҳат боғлари-ёдгорликлари, санаторий-курорт
истироҳат боғлари (курорт шаҳарларда).
Истироҳат боғлари ҳудудларида турли хил объектлар, жумладан оилавий дам олиш
объектлари, ёзги театрлар, хореография ва мусиқа жамоалари ҳамда гуруҳларининг
чиқишлари ташкил этиладиган саҳналар, лекторийлар, ўқиш заллари ва кутубхоналар,
аттракционлар, рақс заллари ва майдончалари, тирлар, болалар шаҳарчалари, спорт
майдончалари, алоҳида фавворалар ёки фавворалар комплекси, умумий овқатланиш ва
савдо пунктлари, сув спорт турлари билан шуғулланиш ва чўмилиш учун сув
иншоотлари, югуриш ва сайр қилиш йўлаклари, ёдгорликлар, ҳайкаллар, бюстлар ва
санъатнинг бошқа асарлари, кўчма цирк майдончалари, жонли бурчаклар, фото ва
видеостудиялар, компьютер ўйинлари бинолари, интернет-кафе ва бошқалар бўлиши
мумкин ҳамда улар истироҳат боғларида мазмунига кўра икки зонага: фаол дам олиш
зоналари ва тинч зоналарга ажратилади.
Бевосита истироҳат боғлари ва хиёбонларда содир этиладиган жиноятларнинг
криминологик тавсифини ёритишдан олдин уларга хос хусусиятлар ҳақида тўхталиш
мақсадга мувофиқдир.
Истироҳат боғларига хос хусусиятлар сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
– миграцион жараённинг фаоллиги, яъни байрам ва дам олиш кунлари истироҳат
боғларига одамларнинг кўп тўпланиши, уларнинг аксарияти бошқа ҳудудлардан
келиши ҳамда таркибининг тез-тез ўзгариши, бу эса ўғрилик, талончилик каби
жиноятларни содир этган шахсларни аниқлашни қийинлаштириши;
– истироҳат боғларига келувчиларнинг кўпчилиги дам олиш, ҳордиқ чиқариш
баробарида ўзи ва фарзандлари турли аттракционларда учишни кўзлаб бориши
57
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 1-SON, 2-QISM (YOʻITJ)
сабабли уларнинг ёнида доимо пул бўлиши ҳамда бу киссавур ўғрилар учун қулай
имконият эканлиги;
– истироҳат боғлари юриш йўлакларида одамларнинг ҳаракатланишида тиғизлик ва
аттракционлар учун юзага келадиган навбатларда тиқилинч ҳолатларнинг юзага
келиши нафақат киссавурлик, қолаверса тан жароҳати етказиш жиноятларини содир
этиш учун шарт-шароитни юзага келтириши;
– турли хил кўнгилочар ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар ҳамда хизмат
кўрсатиш баҳонасида инсонларни алдаш ҳамда моддий бойликларини эгаллаб олиш
учун муайян имконият ва шароитнинг мавжудлиги;
– ташриф буюрувчилар таркибида ғайриижтимоий хулқ-атворга эга (спиртли ичимлик
истеъмол қилган, руҳий ҳолати барқарор бўлмаган, енгил табиатли ва бошқ.),
ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахслар тоифаларининг мавжудлиги;
– асосан куннинг иккинчи ярмида ва тунги вақтларда ташриф буюрувчилар сонининг
ортиши;
– турли хил кўнгилочар ўйинлар ва аттракционларга бўлган юқори иштиёқи сабабли
болаларни тартибли олиб юриш ва бошқаришда қийинчиликларнинг мавжудлиги
ҳамда бундай ҳолатларда уларнинг ўзини тутиши атрофдагиларнинг руҳиятига салбий
таъсир кўрсатиши.
Хиёбонларга хос хусусиятлар сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
– жамоатчилик томонидан назорат қилиш имкониятининг чекланганлиги;
– майдони кенглиги, узунлиги ва тез ҳаракатланиш учун қулайлиги;
– кўпроқ аҳолининг ҳимояга муҳтож тоифадаги қатлами кирувчи кексалар, ногиронлар,
аёллар ёлғиз сайр қилиши;
– ёшларнинг норасмий гуруҳлари бемақсад вақтларини ўтказиш учун қулай
шароитнинг мавжудлиги.
Кўрсатилган хусусиятлар ва омиллар истироҳат боғлари ва хиёбонларда муайян
даражада ўғрилик, безорилик, талончилик ва тан жароҳати етказиш билан боғлиқ
жиноятлар содир этилишига сабаб бўлади ёки шароит яратади. Бинобарин,
ҳуқуқшунос олис А.В. Басков олиб борган тадқиқотларига таяниб, истироҳат боғлари
ва хиёбонларни жамоат жойлари орасида энг криминоген хусусиятга эга жойлар
сифатида кўрсатади [8].
Статистик маълумотлар таҳлили шуни кўрсатадики, 2022 йилда республикамиздаги
истироҳат боғларида 38 та, хиёбонларда 10 та жиноят қайд этилган бўлса, 2023 йилда
истироҳат боғларида 60 та ва хиёбонларда 7 та жиноят ҳамда 2024 йилда истироҳат
боғларида 40 та ва хиёбонларда 5 та жиноят қайд этилган.
Республикамизда 2022-2024-йилларда истироҳат боғлари ва хиёбонларда қайд
этилган жиноятларни турлари бўйича таҳлил қилганда, уларнинг 68 таси (42,5 %)ни
ўғрилик, 33 таси (20,6 %)ни талончилик, 23 таси (14,4 %)ни безорилик, 15 таси
(9,4 %)ни қасддан баданга енгил шикаст етказиш, 7 таси (4,4 %)ни қасддан баданга
ўртача оғир шикаст етказиш, 6 та (3,8 %)ни қасддан баданга оғир шикаст етказиш,
4 таси (2,5 %)ни босқинчилик, 2 та (1,3 %)ни товламачилик ҳамда 1 та (0,6 %)дан
номусга тегиш ва ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар
қилиш жиноятлари ташкил этади. Кўриниб турганидек, истироҳат боғлари ва
хиёбонларда қайд этилган жиноятлар таркибида ўғрилик, талончилик ва безорилик
жиноятлари асосий ҳисса (77,5 %)ни ташкил этади.
Истироҳат боғлари ва хиёбонларда 2022–2024 йилларда содир этилган жиноятларни
маъмурий-ҳудудий бирликлар тақсимотида таҳлил қилинганда, уларнинг катта
ҳиссаси, яъни қарийб тўртдан уч қисми – Тошкент шаҳри (30,6 %), Фарғона вилояти
(23,1 %) ва Наманган вилояти (19,4 %) ҳиссасига тўғри келишини кўрсатади.
Истироҳат боғларида қайд этилган жиноятларнинг 6,9 % Қашқадарё вилояти, 4,4 %дан
Жиззах ва Андижон вилоятлари, 3,8 % Бухоро вилояти, 2,5 % Навоий вилояти, 1,9 %дан
58
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 1-SON, 2-QISM (YOʻITJ)
Сирдарё ва Самарқанд вилоятлари ҳамда 0,6 %дан Хоразм ва Сурхондарё вилоятлари
ҳиссасига тўғри келади. Ўрганилган даврда Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистон
Республикаси истироҳат боғлари ва хиёбонларида жиноятлар қайд этилмаган.
Ўрганиш ва таҳлиллар истироҳат боғлари ҳамда хиёбонларда содир этиладиган
жиноятларга қуйидаги хусусиятлар хослигини кўрсатади:
1) бу жиноятларнинг жабрланувчиси жинси, дини, ижтимоий ҳолати ва келиб
чиқишидан қатъий назар ҳар қандай шахс бўлиши мумкин ҳамда жиноятни содир
этувчи шахс томонидан қурбонни танлаш имконияти кенг;
2) бу турдаги жиноятлар орасида латентлик юқори (бунга кўп ҳолларда халқимизга
хос андиша ва бир вақтнинг ўзида айрим фуқаролардаги ҳуқуқий маданият
даражасининг пастлиги, қолаверса суриштирув ва тергов жараёнида жабрланувчи ёки
гувоҳ сифатида иштирок этишга тоқатсизлик сабаб бўлади);
3) ушбу тоифа жиноятларнинг аксарияти мотивига кўра ғаразли, зўравонлик ва
ғаразли-зўравонлик жиноятлари ташкил этади;
4) бу турдаги жиноятлар таркибида энг кўп қайд этилгани ўғрилик бўлиб, улар
таркибида уяли алоқа воситалари (телефон)ни ўғрилаш энг кўп учрайди;
5) уларнинг таркибида безорилик ўзига хос ўринни эгаллайди;
6) жиноятни содир этган шахс ва жабрланувчи ўртасидаги алоқа тасодифий хусусиятга
эга ҳамда бошқ.
Жиноятчиликнинг сабаб ва шароитлари бир қанча криминологик детерминантлар
йиғиндисидан иборат бўлиб ижтимоий, иқтисодий, демографик, ғоявий, ижтимоий-
руҳий, ташкилий-бошқарув, сиёсий соҳалардаги камчиликлар ўзининг оқибати
(детерминанти) сифатида жиноятчилик ҳодисасини мавжуд бўлишини ва ўсиб
боришини тақозо этади.
Қуйидагиларни истироҳат боғлари ва хиёбонларда содир этилаётган жиноятларнинг
сабаблари сифатида кўрсатиш мумкин:
– айрим тоифа шахсларда меҳнат қилмасдан туриб енгил бойлик орттириш хоҳиши,
тамагирлик мотивининг мавжудлиги;
– айрим тоифа шахсларнинг ишсизлиги оқибатида ўзи ва оиласи эҳтиёжларини
қондиришга жиноий йўл билан эришишга ҳаракат қилиши;
– истироҳат боғида хизмат кўрсатувчи персоналларининг айримларида муомаланинг
қўполлиги ва фуқароларнинг менсимаслиги, хизмат кўрсатиш маданиятининг
пастлиги;
– истироҳат боғи маъмурияти томонидан ишнинг тўғри ташкил этилмаганлиги,
хавфсизлик чораларининг кўрилмаганлиги, жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизликни таъминлаш учун Миллий гвардия бўлинмалари ва ички ишлар
органлари ҳамкорлигининг етарлича йўлга қўйилмаганлиги;
– истироҳат боғига ташриф буюрувчилар асосий эътиборини томоша ёки аттракцион
ёхуд манзарага қаратиши натижасида ўз мулки, пули ва бошқа қимматбаҳо
буюмларига нисбатан эътиборнинг сусайиши, баъзи ҳолларда эса нарса ва
буюмларини қаровсиз ёки унутиб қолдириши;
– содир этилган ўғрилик ва талончилик жиноятларининг ўзига хос латентлик
даражаси мавжудлиги, яъни айрим ўғрилик жиноят қурбони бўлган шахсларнинг
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилмаслиги (бунга уларнинг ортиқча
оворагарчиликдан қочиши, вақтининг камлиги, ишончсизлиги ёки бошқалар сабаб
бўлиши мумкин) оқибатида бу турдаги жиноятларнинг илдиз отишига олиб келиши;
– катта байрамларда хизмат олиб борувчи ички ишлар органлари ва Миллий гвардия
бўлинмалари ходимлари хизматни ташкил этишдаги камчиликлар, хусусан истироҳат
боғига ташриф буюрган одамлар сони, оқими, кечаётган жараёнлар ва бошқаларни
инобатга олган ҳолда куч ва воситалардан самарали фойдаланиш, уларни қайта
жойлаштириш ёки маневр қилиш чоралари кўрилмаслиги;
59
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 1-SON, 2-QISM (YOʻITJ)
– шахсда содир этган жинояти учун жазодан қочишга умид қилиши. Ҳуқуқшунос
И.Д. Лукиных кўча ва хиёбонларда жиноят содир этган шахсларнинг чорак қисми
жазодан қочишга умид қилишини, ундан кўпроғи эса бу ҳақда умуман ўйламаслигини
таъкидлайди [9];
– хотин-қизлар томонидан катта ҳажмли ва қимматбаҳо тақинчоқларни кўз-кўз қилиб
тақиб ёхуд меъёридан ортиқча очиқ кийимларни кийиб хиёбонларда ёлғиз
ҳаракатланиши уларга нисбатан талончилик ва бошқа жиноятлар содир этишга сабаб
бўлиши ва ҳ.к.
Истироҳат боғлари ва хиёбонларда жиноятлар содир этилишига имкон берадиган
шарт-шароитларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
– айрим истироҳат боғларига кириб-чиқишнинг етарлича назоратга олинмаганлиги ва
бунинг учун зарур бўлган шарт-шароитларнинг яратилмаганлиги, хусусан шубҳали
шахсларни алоҳида кўрикдан ўтказиш учун махсус хоналар ташкил этилмаганлиги, шу
билан бирга, шубҳа уйғотган аёлларни кўздан кечириш назорат қилиш учун аёл
ходималар ажратилмаганлиги;
– истироҳат боғларига белгиланган меъёрдан ортиқча ташриф буюрувчиларнинг
киришига рухсат этилиши (“Истироҳат боғлари ва яшил зоналарни ташкил этиш
методологияси тўғрисидаги низом” талабларига кўра истироҳат боғи ҳудудида бир
вақтнинг ўзида ташриф буюрувчиларнинг ҳисобланган сони гектарига 100 кишидан
ошмаслиги лозим);
– истироҳат боғлари ва хиёбонлар етарлича кузатув ва назоратга олинмаганлиги,
бунда
замонавий
рақамли
технологиялар
имкониятларидан
етарлича
фойдаланилмаётганлиги, хусусан кузатув камералари етарлича ўрнатилмаганлиги,
ўрнатилганлари эса ситуацион марказлар билан интеграция қилинмаганлиги;
– радиоузел тизими орқали шахсларни жиноят қурбони бўлиб қолмасликлари, вояга
етмаган фарзандларини назоратсиз қолдирмасликлари юзасидан эҳтиёткорликка
чақиришнинг йўлга қўйилмаганлиги;
– истироҳат боғлари ҳудудида жойлашган савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг
иш вақти тугаганидан кейин қўриқловга олинмаслиги;
– айрим хиёбонларда тунги ёритиш мосламалари ўрнатилмаганлиги ва етарлича
ёритилмаганлиги;
– криминоген оғир вазиятдаги хиёбонлар йўналишларига патруль нарядлари
бириктирилмаганлиги;
– истироҳат боғлари автотураргоҳларида транспорт воситаларининг қаровсиз ташлаб
кетилиши, маъмурият томонидан хавфсизликни таъминлаш учун персоналнинг
ажратилмаслиги оқибатида улардан ўғриликлар содир этилиши имконияти юзага
келиши;
– истироҳат боғлари ва хиёбонлар ҳудудида жойлашган кўллар ва уларнинг атрофида
шахсий хавфсизлик қоидалари етарлича таъминланмаслиги;
– хиёбонларда тажовузга учраган ёки кечиктириб бўлмас ёрдамга муҳтож шахсларнинг
ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бўлинмаларига хабар юбориши ёки
мурожаат қилиши имкониятини берувчи “SОS” сигнал тугмалари ўрнатилмаганлиги ва
бошқ.
Миллий гвардия бўлинмалари ва ички ишлар органлари томонидан истироҳат боғлари
ва хиёбонларда жиноятлар содир этилишининг сабаблари ва уларга имкон берувчи
шарт-шароитларни тегишли истироҳат боғи маъмурияти, ходимлари, фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа масъул субъектлар билан биргаликда
ўрганиш, таҳлил қилиш орқали уларни аниқлаш ва ўз вақтида бартараф этиш
чораларини кўриш бундай жиноятларнинг барвақт олдини олишдаги энг муҳим ва
самарали чоралардан бири ҳисобланади.
60
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 1-SON, 2-QISM (YOʻITJ)
Истироҳат боғлари ва хиёбонларда содир этиладиган жиноятларнинг барвақт
профилактикаси –
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи ва унда
иштирок этувчи органлар ҳамда муассасалар томонидан
истироҳат боғлари,
хиёбонларда жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари
ҳамда уларга имкон берувчи шарт-шароитларни аниқлаш, ўз вақтида бартараф этиш,
аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий маданиятини ошириш, маънавий тарбиялаш,
уларда қонунга ҳурмат, қонун бузилишининг ҳар қандай кўринишига муросасизлик
туйғусини сингдириш орқали амалга ошириладиган чора-тадбирлар тизими
ҳисобланади.
Истироҳат боғлари ва хиёбонларда жиноятларнинг барвақт профилактикасини
бевосита амалга оширувчи субъектларга: Миллий гвардия бўлинмалари ходимлари,
ички ишлар органлари ходимлари, хусусан ҳудуд профилактика инспектори, патруль-
пост хизмати ва йўл-патруль хизмати нарядлари ҳамда истироҳат боғи ёки хиёбон
маъмурияти ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан бириктирилган масъул
шахслар киради.
Истироҳат боғлари ва хиёбонларда жиноятларнинг барвақт профилактикасини амалга
оширишда: истироҳат боғи ёки хиёбон жойлашган тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органлари ва бошқа жамоатчилик тузилмалари, истироҳат боғи ҳудудида
жойлашган хизмат кўрсатувчи ёки савдо-сотиқ билан шуғулланувчи тадбиркорлик
субъектлари, ахборот-коммуникация технологиялари хизматларини кўрсатувчи
ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва фуқаролар иштирок
этишлари мумкин.
Истироҳат боғлари ва хиёбонларда содир этилаётган жиноятларнинг барвақт
профилактикаси чора-тадбирларини мазмунидан келиб чиқиб, икки йўналишга
ажратиш мумкин:
1) жиноятларнинг содир этилиш сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда ўз
вақтида бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар;
2) ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларни маънавий тарбиялаш, ҳушёрлигини
ошириш, қонунга ҳурмат, қонун бузилишининг ҳар қандай кўринишига муросасизлик
туйғусини сингдиришга қаратилган чора-тадбирлар.
Истироҳат боғлари ва хиёбонларда жиноятлар содир этилишининг сабаблари ва
уларга имкон берадиган шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирларга
қуйидагиларни киритиш мумкин:
– криминоген вазиятни, барча омиллар ва эҳтиёжларни ўрганиш, таҳлил қилиш
асосида истироҳат боғи ёки хиёбон ҳудуди ва атрофида жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизлигини таъминлаш учун етарли миқдордаги Миллий гвардия бўлинмалари
нарядларининг хизмат олиб боришини таъминлаш;
– истороҳат боғларига кириш-чиқиш жойларида тўлиқ назоратни ўрнатиш, уларни
махсус металлорама, махсус детекторлар ва юз орқали шахсни таниб олувчи юқори
сифатли face ID кузатув камералари билан жиҳозлаш, шубҳали шахсларни алоҳида
кўрикдан ўтказиш учун махсус хоналар ташкил этиш ҳамда шубҳа уйғотган аёлларни
кўздан кечириш назорат қилиш учун хизматга жалб этиладиган Миллий гвардия ва
ички ишлар органлари ходимлари таркибида аёл ходималар ажратиш;
– истироҳат боғларининг йўлаклари, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, хиёбонлар
ва бошқа муҳим аҳамиятга эга бўлган жойларга кузатув камералари ўрнатиш ҳамда
уларни ситуацион марказлар билан интеграция қилиш;
– истироҳат боғининг яхши ёритилиши, ёндош ҳудуддан тўсиқ билан ажратилиши
ҳамда иш вақти тугагандан кейин ёпиладиган кириш ва чиқиш жойлари бўлишини,
хиёбонлар етарлича тунги ёритиш чироқлар билан жиҳозланишини таъминлаш;
– заруратга кўра савдо дўконлари, хизмат кўрсатиш ва бошқа аҳамиятли объектларни
ишдан кейинги вақтда қўриқловга олиниши чораларини кўриш;
61
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 1-SON, 2-QISM (YOʻITJ)
– хизматга жалб этилган кучлар Миллий гвардия бўлинмалари ва ички ишлар
органлари ходимлари хизматини ташкил этишда уларни белгиланган постлар ва
патруллик йўналишлари бўйича тўғри жойлаштириш, истироҳат боғига ташриф
буюрувчилар сони, оқими, кечаётган жараёнлар ва бошқаларни инобатга олган ҳолда
заруратдан келиб чиқиб куч ва воситаларни қайта жойлаштириш ёки маневр қилиш
чораларини кўриш;
– истироҳат боғларида хизматни олиб боришда, айниқса одамлар гавжум бўлганда,
байрамлар ва дам олиш кунларида криминоген вазият хусусида мунтазам равишда
ўзаро ахборот алмашиб, тезкор маълумотларни ўрганиб, таҳлил қилиб бориш ҳамда
унинг асосида зарур чораларни белгилаган ҳолда ижрога қаратиш;
– истироҳат боғлари ва хиёбонларда ташкил этилган кўллар атрофини махсус
декоратив панжаралар билан ўраш, тунги вақтда унинг ҳудудини етарлича ёритиш
чораларини кўриш, ташриф буюрувчиларнинг кўлда катамаран ва қайиқларда хавфсиз
сайр қилишлари учун етарлича қутқарув нимчалари билан таъминлаш ҳамда шундай
қутқарув нимчаларисиз сувда сайр қилинишининг олдини олиш, шунингдек бундай
жойларни ўзбек, рус ва инглиз тилларида хавфсизликни таъминлаш қоидалари акс
этган баннерлар билан етарлича жиҳозлаш;
– истироҳат боғи ва хиёбон ҳудудида мақсадсиз юрган, хатти-ҳаракатлари шубҳа
уйғотувчи, жиноят, айниқса ўғрилик (киссавурлик) содир этиши мумкин бўлган
шахсларни аниқлаш ҳамда улар билан профилактик суҳбат ўтказиш ва бошқа
профилактик чораларни кўриш;
– ишсиз бўлган, бунинг оқибатида ўзи ва оиласи эҳтиёжларини қондиришга қурби
етмаётган ҳамда жиноятга қўл уриши мумкин бўлган шахсларни банд қилиш, уларни
ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиш;
– алкоголли маҳсулотларни сотишга йўл қўймаслик ва назорат қилиш, шунингдек
тамаки маҳсулотларини истеъмол қилувчилар учун махсус чекиш жойларини ташкил
этиш орқали ҳудудда белгиланмаган жойларда тамаки маҳсулотларини истиъмол
қилинишининг олдини олиш, белгиланмаган жойларда тамаки маҳсулотларини
истеъмол қилиш тақиқланишини кўрсатувчи махсус белгилар билан етарлича
жиҳозлаш;
– тажовузга учраган ёки кечиктириб бўлмас ёрдамга муҳтож шахсларнинг ички ишлар
органлари ва Миллий гвардия бўлинмаларига хабар юбориши ёки мурожаат қилиши
имкониятини берувчи “SОS” сигнал тугмаларини ўрнатиш чораларини кўриш;
– истироҳат боғлари автотураргоҳларида транспорт воситаларининг тартибли
жойлаштирилиши ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун зарурат ва
имкониятга кўра алоҳида персонал ажратиш;
– дам олиш ва байрам кунлари истироҳат боғларига келувчилар кўпайиши натижасида
уларга туташ йўлларда транспорт воситалари сонининг ортишини инобатга олиб,
хизматга қўшимча йўл-патруль хизмати ходимлари ажратилишини таъминлаш;
– истироҳат боғлари ва хиёбонларда содир этиладиган жиноятларнинг латентлик
даражасини камайтириш, хусусан содир этилган ҳар бир жиноятни ҳисобга олиш ва
уни содир этган шахсга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлаш, бунда замонавий
ахборот-коммуникация технологиялари ва дастурий таъминотлар имкониятларидан
самарали фойдаланиш;
– аниқланган жиноятлар содир этиш сабаблари ва уларга олиб келган шарт-
шароитларни бартараф қилиш юзасидан чоралар кўриш тўғрисида тегишли корхона,
муассаса, ташкилотлар раҳбарларига тақдимнома киритиш ҳамда киритилган
тақдимнома ижросиз қолдирилганда айбдор шахсларни белгиланган тартибда
маъмурий жавобгарликка тортилишини таъминлаш чораларини кўриш.
62
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 1-SON, 2-QISM (YOʻITJ)
Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларни маънавий тарбиялаш, ҳушёрлигини
ошириш, қонунга ҳурмат, қонун бузилишининг ҳар қандай кўринишига муросасизлик
туйғусини сингдириш бўйича чора-тадбирларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
– ҳар бир оилада, мактабгача таълим муассасаси ва таълим муассасаларида, шунингдек
маҳаллаларда вояга етмаганлар ва ёшларни уларнинг болалигидан бошлаб маънавий
тарбиялаш, уларда қонунга ҳурмат, қонун бузилишининг ҳар қандай кўринишига
муросасизлик туйғусини сингдириш, шу жумладан истироҳат боғлари ва хиёбонларда
ўзини тутиш, мулоқот ва савдо қилиш маданиятини шакллантириш, тозалик ва
озодаликка риоя этишга ўргатиб бориш;
– истироҳат боғлари ва хиёбонларда жойлашган савдо ва хизмат кўрсатиш
объектларида ишловчилар, сотувчи ва тадбиркорлар билан уларнинг ҳуқуқий онги,
савдо қилиш ва муомала маданиятини ошириш бўйича профилактик-тушинтириш,
ҳуқуқий тарғибот ва маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиб бориш;
– истироҳат боғлари ва уларга туташ ҳудудлар, хиёбонлардаги реклама учун
мўлжалланган LED экранлар ва баннерлар орқали, шунингдек тарқатма материаллар
ва флаерларни тарқатиш орқали аҳоли орасида содир этилиши мумкин бўлган
жиноятларнинг олдини олиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш;
– истироҳат боғларида радиоузел тизими орқали мунтазам равишда шахсларни шахсий
мулкига эҳтиёткор муносабатда бўлиш ҳамда жиноят қурбонига айланиб
қолмасликлари учун огоҳлантириб боришни йўлга қўйиш;
– маҳаллаларда хотин-қизларнинг катта ҳажмли ва қимматбаҳо тақинчоқларни кўз-
кўз қилиб тақиб ёхуд меъёридан ортиқча очиқ кийимларни кийиб хиёбонларда ёлғиз
ҳаракатланиши уларга нисбатан талончилик ва бошқа жиноятлар содир этишга сабаб
бўлишини тушунтириб, бундай ҳолатларга йўл қўймаслик чораларини кўриш;
– жиноятдан жабрланиши мумкин бўлган шахслар билан бевосита суҳбатлашиш
орқали уларга содир этаётган ёки йўл қўяётган хатти-ҳаракати жиноят содир
этилишига шароит яратиб бериши мумкинлиги, ўзи эса жиноятнинг қурбонига
айланиб қолиши мумкинлигини тушунтириб бориш;
– истироҳат боғларида унда жойлашган савдо ва хизмат кўрсатиш ходимлари
иштирокида содир этилган жиноятларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини
бевосита уларнинг барчасининг иштирокида, хиёбонларда содир этилган
жиноятларни шу ҳудуд маҳалла фуқаролари иштирокида муҳокама қилиб, зарур
чораларни белгилаш ва ижрога қаратиш.
Юқоридагиларга асосланиб, қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:
биринчидан
, иқтисодий тараққиёт ва ҳуқуқий-демократик давлат барпо этиш йўлидан
бораётган Ўзбекистонда истироҳат боғлари ва хиёбонлар муҳим объектлардан бири
бўлиб, уларга хос хусусиятлар, шунингдек жиноятларни келтириб чиқарувчи ўзига хос
сабаблар ва шарт-шароитлар истироҳат боғлари ва хиёбонларда жиноятларнинг содир
этилишига олиб келади;
иккинчидан
, истироҳат боғлари ва хиёбонларда қайд этилган жиноятлар таркибида
ўғрилик ва безорилик юқори ҳиссага эга, шунингдек уларни келтириб чиқарувчи
сабаблар ва шарт-шароитлар занжирида тамагирлик ва зўрлик ишлатиш мотиви
юқори кўрсаткични ташкил этади;
учинчидан
, истироҳат боғлари ва хиёбонларда содир этиладиган жиноятларнинг
барвақт профилактикаси бу турдаги жиноятларнинг содир этилиш сабаблари ҳамда
уларга имкон берувчи шарт-шароитларни аниқлаш, ўз вақтида бартараф этиш,
аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий маданиятини ошириш, маънавий тарбиялаш,
уларда қонунга ҳурмат, қонун бузилишининг ҳар қандай кўринишига муросасизлик
туйғусини сингдириш орқали амалга ошириладиган чора-тадбирлар тизимини ўз
ичига олади;
63
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 1-SON, 2-QISM (YOʻITJ)
тўртинчидан
, истироҳат боғлари ва хиёбонларда содир этиладиган жиноятларнинг
барвақт профилактикасининг чора-тадбирлари, усуллари ва шакллари доираси кенг
бўлиб, уларнинг самарадорлиги Миллий гвардия бўлинмалари ва ички ишлар
органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасида иштирок этувчи бошқа
субъектлар билан ҳамкорликда мазкур чора-тадбирларни бир-биридан фарқлаб,
тизимли, мантиқий изчилликда ва ҳар бирига алоҳида ёндашган ҳолда қўллашига
бевосита боғлиқ.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Дарахтлар муҳофазаси кучайтирилади, экология полицияси ташкил этилади //
[Электрон манба]. – URL: https://president.uz/uz/lists/view/4556 (мурожаат вақти:
01.11.2024).
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Республикада
кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада
самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ-46-сон фармони // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси. – Т., – 2021. –
№ 06/21/46/1230.
3. “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари
тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори // [Электрон манба]. –
URL: https://kun.uz/news/2021/07/20/shahardagi-eng-asosiy-joy-istirohat-boglari-qanday-
korinishda-bolishi-kerak. (мурожаат вақти: 01.10.2024).
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон
Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-27-сон фармони // Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси. – Т., – 2021. – № 06/21/27/1116.
5. Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини
таъминлаш фаолияти: Дарслик / И. Исмаилов, М.З. Зиёдуллаев, Ф.Н. Шукуров ва бошқ. –
Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2019. – Б. 44.
5. Ўзбек тилининг изоҳли луғати // А. Мадвалиев таҳрири остида. Т.: “Ўзбекистон
Миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2008. – Б. 349, 394.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 августдаги “Истироҳат
боғлари ва яшил зоналарни ташкил этиш методологияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш
ҳақида”ги 671-сон қарори // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси. – Т., – 2018. –
№ 09/18/671/1776.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 августдаги
“Истироҳат боғлари ва яшил зоналарни ташкил этиш методологияси тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 671-сон қарори // Қонун ҳужжатлари маълумотлари
миллий базаси. – Т., – 2018. – № 09/18/671/1776.
8. Басков
А.В.
Виктимологическая профилактика корыстно-насильственных
преступлений, совершаемых в общественных местах: Автореферат диссертации на
соискание ученой степени кандидата юридических наук. – М.: 2010. – С. 15.
9.
Лукиных И.Д.
Уличная преступность и ее предупреждение: Автореферат диссертации
на соискание ученой степени кандидата юридических наук. – М.: 2009. – С. 21.
