ГАЗ ТАЪМИНОТ СОҲАСИГА ОИД ҚОНУНЧИЛИК ИЖРОСИ УСТИДАН ПРОКУРОР НАЗОРАТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

Abstract

Ушбу мақолада газ таъминоти соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар, ушбу соҳадаги қонунчилик ижроси устидан амалга ошириладиган прокурор назоратининг ҳуқуқий асослари таҳлил қилинган. Мазкур соҳани тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг таҳлили орқали прокуратура органларининг ушбу йўналишдаги ваколатлари, уларни амалга ошириш шакли ва усуллари ҳамда амалиётда юзага келаётган муаммоларга эътибор қаратилган. Ҳамда газ таъминоти соҳасида прокурор назоратининг ўрни ва аҳамияти ҳуқуқий нуқтаи назардан асослаб берилган.

Source type: Journals
Years of coverage from 2024
inLibrary
Google Scholar

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Худойбердиев, Ш. (2025). ГАЗ ТАЪМИНОТ СОҲАСИГА ОИД ҚОНУНЧИЛИК ИЖРОСИ УСТИДАН ПРОКУРОР НАЗОРАТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ . New Uzbekistan Journal of Academic Research, 2(8), 15–17. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/yoitj/article/view/134609
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Ушбу мақолада газ таъминоти соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар, ушбу соҳадаги қонунчилик ижроси устидан амалга ошириладиган прокурор назоратининг ҳуқуқий асослари таҳлил қилинган. Мазкур соҳани тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг таҳлили орқали прокуратура органларининг ушбу йўналишдаги ваколатлари, уларни амалга ошириш шакли ва усуллари ҳамда амалиётда юзага келаётган муаммоларга эътибор қаратилган. Ҳамда газ таъминоти соҳасида прокурор назоратининг ўрни ва аҳамияти ҳуқуқий нуқтаи назардан асослаб берилган.


background image

15

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD,8-SON, (YOʻITJ)

ГАЗ ТАЪМИНОТ СОҲАСИГА ОИД ҚОНУНЧИЛИК

ИЖРОСИ УСТИДАН ПРОКУРОР НАЗОРАТИНИНГ

ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

Ш.Р.Худойбердиев

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Ёқилғи энергетика соҳасида қонунчилик ижроси устидан

назорат бошқармаси прокурори

https://doi.org/

10.5281/zenodo.16881346

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi: 5-avgust 2025 yil

Ma’qullandi: 12-avgust 2025 yil

Nashr qilindi:15-avgust 2025 yil

Ушбу мақолада газ таъминоти соҳасидаги

ҳуқуқий муносабатлар, ушбу соҳадаги қонунчилик

ижроси устидан амалга ошириладиган прокурор

назоратининг ҳуқуқий асослари таҳлил қилинган.

Мазкур соҳани тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий

ҳужжатларнинг таҳлили орқали прокуратура

органларининг ушбу йўналишдаги ваколатлари,

уларни амалга ошириш шакли ва усуллари ҳамда

амалиётда юзага келаётган муаммоларга эътибор

қаратилган. Ҳамда газ таъминоти соҳасида

прокурор назоратининг ўрни ва аҳамияти ҳуқуқий

нуқтаи назардан асослаб берилган.

KEY WORDS

прокурор

назорати,

газ

таъминоти, ҳуқуқий асослар,

назорат

объекти,

назорат

предмети, давлат назорати,

энергия

самарадорлиги,

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар.

МАҚОЛАНИНГ АСОСИЙ ҚИСМИ

Мустаҳкам иқтисодий тараққиёт ва аҳолининг фаровон турмуш тарзини таъминлашда

стратегик аҳамиятга эга бўлган соҳалардан бири газ таъминот тизимидир. Газ нафақат

аҳолининг кундалик эҳтиёжлари, балки, саноат корхоналарининг барқарор иш

фаолияти учун ҳам муҳим энергия манбаидир. Шу боис, ушбу соҳадаги

қонунчиликнинг тўғри ва тизимли ижро этилиши жамият ва давлат манфаатлари

муҳофазаси нуқтаи назардан катта аҳамият касб этади.

Газ таъминот соҳасидаги қонунчилик меъёрларининг ижроси устидан самарали

назоратни таъминлаш давлат органлари, айниқса прокуратура органлари зиммасига

юклатилган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Прокурор назорати бу қонун

устуворлигини таъминлаш, давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг

фаолиятини белгиланган ҳуқуқий чегаралар доирасида юритилишини назорат қилиш

орқали аҳоли ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш воситасидир.

Мазкур соҳадаги қонунлар ижроси устидан прокурор назоратининг муҳим ҳуқуқий

асосларидан яна бири Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил

29 августдаги

“Прокуратура тўғрисида”ги қонуни ҳисобланади.

Чунончи, қонуннинг 3-моддасига мувофиқ, прокуратура органларини ташкил этиш ва

уларнинг фаолият юритиш тартиби, шунингдек, уларнинг ваколатлари Ўзбекистон

Республикасининг Конституцияси, ушбу қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан

белгиланади. Шубҳасиз, айнан ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар прокуратура

органлари фаолияти, қонунлар ижроси устидан назорат, шу жумладан, газ таъминоти

соҳасидаги қонунлар ижроси устидан прокурор назоратининг ҳуқуқий асосларини

ташкил этади.

Шунингдек, ушбу қонунда прокуратура органларининг асосий вазифалари,

фаолиятининг асосий йўналишлари, қонунлар ижроси устидан назорат, унинг


background image

16

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD,8-SON, (YOʻITJ)

предмети, прокурорларнинг қонунлар ижроси устидан назоратни амалга ошириш

жараёнидаги ваколатлари каби масалалар батафсил тартибга солинган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган асосий ва умумий

аҳамиятдаги нормалар қонунлар ижроси устидан назорат, шу жумладан, газ таъминоти

соҳасидаги қонунлар ижроси устидан прокурор назоратининг навбатдаги ҳуқуқий

асослари бўлмиш Ўзбекистон Республикасининг жиноят, маъмурий жавобгарлик,

фуқаролик кодекслари, қонунлар, шу жумладан, бошқа соҳавий қонунларида

ривожлантириб борилган.

Хусусан, ушбу қонунларда газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва энергия

самарадорлигини ошириш, газ таъминоти соҳасини давлат томонидан тартибга солиш,

мазкур соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, вазирлик ҳамда

идораларнинг ваколатлари, газ таъминоти иштирокчилари, уларнинг ҳуқуқ ва

мажбуриятлари, улар фаолиятини ташкил этиш, белгиланган қонунларга риоя

этилмаган ҳолларда жавобгарлик чораларига оид қоидалар белгиланган.

Давлатимиз раҳбари тўғри таъкидлаганидек, “... иқтисодиётимизда энергия сарфи

бошқа давлатлардан 2 баробар юқори. Шунинг учун энергия самарадорлигини

ошириш Миллий дастурини қабул қиламиз. Депутат ва сенаторларимиз бу ишга бош-

қош бўлса, албатта ижобий натижа бўлади. Уй, ишхона, боғча, мактаб ва кўчаларда

одамларимизга энергиянинг қадрига етиш, уни тежашни ўргатиш керак.

Қонунларимизда ҳам бу масалаларни мустаҳкамлаш зарур”.

Ўз навбатида ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини

бартараф этиш ва олдини олиш, улардан самарали ва оқилона фойдаланиш, табиий

газдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш давр

талабига айланди.

Шу муносабат билан 2023 йил 13 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг

“Ёқилғи-энергия

ресурсларидан

фойдаланиш

соҳасида

давлат

назорати

самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-54-сон қарори қабул

қилинди.

Ушбу Қарорга асосан Бош прокурорнинг ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш

соҳасида қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратни амалга

оширишга масъул бўлган ўринбосари лавозими жорий этилган.

Ушбу қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йил 24

майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат

назорати механизмларини такомиллаштириш ва “рақамли энергоназорат” тизимини

жорий этиш тўғрисида”ги ПФ-77-сон Фармони қабул қилинди.

Фармонга асосан Бош прокуратура ташкилий тузилмасида Ёқилғи-энергетика

соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ташкил этилди.

Ушбу соҳада самарали прокурор назоратини ташкил этиш борасидаги норматив-

ҳуқуқий ҳужжатлар иерархиясида Вазирлар Маҳкамаси қарорлари алоҳида ўрин

тутади.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги

“Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш

тўғрисида”ги 319-сон қарорига асосан газдан фойдаланиш қоидалари тасдиқланди.

Ушбу қоидаларда газ таъминотчи корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда

уларнинг жавобгарлиги, газ ресурсларини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва

истеъмол қилиш устидан давлат назорати, истеъмолчиларни газ тармоқларига улаш,

ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби белгиланди.

Ўз навбатида, мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат ижросини таъминлаш борасида

прокурор назорати ўрнатилди.

Таҳлилларга кўра, газ таъминоти соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи

қонунчилик ҳужжатларининг сони ҳозирда 100 дан ортиқ бўлиб, муайян ҳуқуқий ёки


background image

17

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD,8-SON, (YOʻITJ)

ижтимоий муносабатни тартибга солиш учун бир қатор қонунчилик ҳужжатларига

мурожаат этишни тақозо этади.

Ўз навбатида, ушбу қонунчилик ҳужжатлари ижроси устидан самарали прокурор

назоратини ўрнатишда ҳам бир қатор қийинчиликлар юзага келмоқда.

Шу муносабат билан энергетика соҳасида самарали давлат назоратини ўрнатиш,

шунингдек, ушбу соҳадаги қонунлар ижроси устидан таъсирчан прокурор назоратини

йўлга қўйиш мақсадида ушбу қонунчилик ҳужжатларини ягона кодексга жамлаш

таклиф этилади.

Шунингдек, прокуратура органлари томонидан олиб борилган таҳлиллар шуни

кўрсатмоқдаки, газ таъминоти соҳасида қонунбузилиши ҳолатлари ҳали – ҳамон

кузатилмоқда. Хусусан;

- газ таъминоти ташкилотлари томонидан техник талабларга риоя этмаслик;

- истеъмолчилар билан шартнома муносабатларининг қонуний юритилмаслиги;

- газ ҳисоблагичларини сохталаштириш ва ноқонуний уланишлар;

- давлат маблағларини мақсадсиз сарфланиши ва коррупция ҳолатлари.

Бундай ҳолатлар аҳоли хавфсизлигига, иқтисодий барқарорликка таҳдид солади ва

уларнинг олдини олиш прокуратура назоратининг самарадорлигини талаб этади.

Шунга кўра, газ таъминот соҳасидаги назорат фаолиятини автоматлаштириш ва

рақамлаштириш, прокуратура органлари ва назорат ташкилотлари ўртасида

ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш, қонунчилик базасини замонавий

талабларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш ва аниқ механизмлар жорий этиш.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. (Қонунчилик маълумотлари миллий

базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241-сон)

2.

Ўзбекистон Республикасининг 07.08.2024 йилдаги “Энергияни тежаш, ундан

оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ЎРҚ-940-сон

Қонуни. Электрон манба:

https://www.lex.uz/ru/docs/7052085

3.

“Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги 21.05.2019

йилдаги ЎРҚ-539-сон Қонуни. Электрон манба:

https://www.lex.uz/ru/docs/4346831

4.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва

Ўзбекистон

халқига

Мурожаатномаси,

20.12.2022

//

https://president.uz/uz/lists/view/5774

5.

Абдухакимов М.Т. Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан

прокурор назоратини такомиллаштириш масалалари. Юридик фанлари бўйича

фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасини олиш учун ёзилган

диссертация. Тошкент, 2023.

6.

Муаллифлар жамоаси. Прокурор назорати. Дарслик. – Т.: ТДЮУ, 2019.

Абдухакимов М.Т. Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан прокурор

назоратини такомиллаштириш масалалари. Юридик фанлари бўйича фалсафа доктори

(Doctor of Philosophy) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. Тошкент,

2023.

References

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241-сон)

Ўзбекистон Республикасининг 07.08.2024 йилдаги “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ЎРҚ-940-сон Қонуни. Электрон манба: https://www.lex.uz/ru/docs/7052085

“Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги 21.05.2019 йилдаги ЎРҚ-539-сон Қонуни. Электрон манба: https://www.lex.uz/ru/docs/4346831

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси, 20.12.2022 // https://president.uz/uz/lists/view/5774

Абдухакимов М.Т. Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан прокурор назоратини такомиллаштириш масалалари. Юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. Тошкент, 2023.

Муаллифлар жамоаси. Прокурор назорати. Дарслик. – Т.: ТДЮУ, 2019.

Абдухакимов М.Т. Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан прокурор назоратини такомиллаштириш масалалари. Юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. Тошкент, 2023.