Маданий қароқчилик ҳуқуқбузарлик тизими сифатида

O Oqyulov
Ушбу илмий мақолада маданий қароқчиликнинг ҳуқуқбузарлик тизими сифатидаги моҳияти таҳлил этилади. Интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларга, мулкий ҳуқуқларга ва шахсий ҳуқуқларга тажовуз сифатидаги хусусиятларнинг намоён бўлиши ўрганилади. Саноат мулки, муаллифлик ҳуқуқи, шахсийлаштириш воситаларига нисбатан содир этилган маданий қароқчилик харакатларни малакаловчи белгилар очиб берилади. Маданий қароқчиликка қарши барча юридик воситалар билан миллий ҳуқуқ сегментида тизимли, комплекс кураш олиб бориш зарурати асослаб берилади.
253

Koʻrishlar

26

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos