ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
117
УДК: 633.853.52:631.52:631.527.3
СОЯ СЕЕКЦИЯСИДА ЯККА ТАНЛАШДАН ФОЙДАЛАНИШ
Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти
Шаманов Абдуроззоқ Панжиевич ассистент, Рузибоев Санжарбек Шухрат ўғли
талаба, Тошматова Ўғилноз Собир қизи талаба
Соя ўсимлиги экин майдонлари бўйича дунёда буғдой, шоли ва
маккажўхоридан кейинги ўринни эгаллаб 128 млн гектарни ташкил қилади ва
унинг ер юзидаги майдони йилдан йилга кенгаймоқда. Соянинг янги сер ҳосил
навларини яратиш учун дурагайлаш, амалий мутагенез, полиплоидия. ген
муҳндислиги каби усуллари билан бошланғич ашё яратилсада ва кейин албатта
танлаш усули қўлланилади Танлаш селекциянинг асосий усулларидан бири. У
генетик усуллар билан биргаликда тегишли белги ва
хусусиятларга эга бўлган
навлар яратишга имкон беради. Амалий селекцияда танлашнинг икки усули –
оммавий ва якка танлаш қўлланилади.
Якка танлаш селекцияда қўлланиладиган асосий танлаш усули ҳисобланади.
Сабаби танлаб олинган ўсимликлар якка танлашда бир-бири билан
аралаштирилмасдан, бир неча авлодлар (F
1
, F
2
, F
3
….) давомида алоҳида-алоҳида
генотип бўйича ўрганилади.
Якка танлашда ўсимликлар алоҳида-алоҳида ўрганилганлиги сабабли
уларда белги хусусиятлар яхши бўлиб мустахкамланиб боради. Шу афзалликлари
туфайли якка танлаш орқали нисбатан қисқа муддатда (7–8 йилда) янги навни
яратиш мумкин бўлади.
Бир мартали якка танлашда Ўсимлик уруғлари алоҳида–алоҳида сақлаб
кейинги йил селекцион кўчатзорга экилади. Бу ерда ҳам танлаш якка-якка
ўтказилиб, талабга жавоб берадиган ўсимликлар танлаб олинади ва уруғи
алоҳида-алоҳида сақланиб иккинчи йили селекцион кўчатзорда экилади. Талабга
жавоб берадиган ўсимликлар учинчи йили назорат кўчатзорига ўтказилади.
Назорат кўчатзордан кейин дастлабки нав синаш,сўнг рақобатли нав синашларда
ўрганилиб кейин давлат нав синовига топширилади.
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
118
Якка танлаш қуйидаги афзалликларга эга
:
1.Танлаб олинган ўсимлик лар
бир-бири билан бирлаштирилмасдан бир неча бўғинлар давомида алоҳида-
алоҳида генотип бўйича ўрганилади.
2. Кераксиз белги ва хусусиятли ўсимликларга қилинадиган меҳнат ва
маблағ ҳаражатларни тежашга имконият бўлади.
3. Якка танлашда олинган ўсимликлар бир неча йиллар алоҳида-алоҳида
ўрганилганлиги сабабли улардаги қимматли белги ва хусусиятлар кўпайиб
мустаҳкамланиб боради.
Якка танлаш билан иш олиб борилганда танлаб олинган ҳар бир
ўсимликнинг бир неча авлод давомида алоҳида кўпайтирилади ва белги ҳамда
хусусиятларни ўтказиш қобилиятини баҳолаш имконияти яратилади. Якка
танлашда популяция сунъий равишда оила ва тизмаларга ажратиб юборилади.
Ўзидан чангланувчи ўсимликларда бир марта якка танлаш ўтказиш
қуйидагича олиб борилади: биринчи йил бошланғич популяциядан энг яхши
ўсимликлар танлаб олинади. Лабораторияда ҳар бир ўсимлик қимматли хўжалик
ва биологик белгилари бўйича баҳоланади ва талабга жавоб бермаганлари
чиқитга чиқарилади. Қолдирилган ўсимликларнинг уруғи кейинги йили селекция
кўчатзорига алоҳида экилади. Бу ерда талабга жавоб бермайдиган оилалар
яроқсизга чиқарилади, яхшилари танлаш учун қолдирилади.
. Соя экинида якка танлаш даланинг ўзида мум пишиш пайтида ўтка зилади.
Бунда танлаш ўтказиш учун мўлжалланган ўсимликлардан энг яши ўсимликлар
ажратиб олинадии ва унга рақами ёзилган ёзилган ёрлиқ осиб қўйилади. Пишиш
даврида белгиланган ўсимликлар илдизи билан олинади.
Қуйидаги белгилар бўйича ўсимликлар танлаб олинади:
1. Маҳсулдорлик кўрсаткичлари юқори (ҳосил шохчалари кўп)
ўсимликлар.
2. Пояси ётиб қолмайдиган, детерменант типдаги, сершох ўсимликлар
3. Биринчи ҳосил шохи илдиз бўғзидан 16 см. дан баландда жойлашган
ўсимликлар.
4. Касаллик ва зараркунандалар билан зарарланмаган ўсимликлар.
5. Пишиш пайти дуккаклари чатнаб уруғи сочилмайдиган ёки енгил
силкитганда дони тўкилиб кетмайдиган.ўсимликлар
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
119
Шу белгиларга қараб танлаб олинган ўсимликлар лабораторияда таҳлил
қилинади. Уларнинг дуккаклари янчилиб дони картон ликопчаларга солинади ва
устига нав (ўсимлик) рақами ёзилиб ёрлиқ қоғози қўйиб чиқилади. Кейин дон
тахлили бўйича танлаш ўтказилади. Бунда донлар текис қилиб ёйиб чиқилади.
Танлаб олиши лозим бўлган намуналар дон кўпроқ бўлган, дони тўлишган,
сараланган, йирик ёки ўртача йирик, дони ва дон юзаси ва бошқа талабларга
жавоб берадиган бўлиши керак.
Якка танлаш ўтказишда лабораторияда қуйидагилар аниқланади.
1. Ўсимлик бўйича:
а) ўсимликда дуккаги бор шохчалар сони; б)
дуккаги йўқ шохлар сони; в) умумий шохчалар сони; г) ўсимлик поялари
узунлигининг бир хиллиги. Бу белги яхши, ўртача ва ёмон деб кўрсатилади.
Масалан, дуккаги бир ярусда жойлашган бўлса яхши; д) ўсимликларнинг бўйи
(энг узун поя ўлчанади); е)ўсимликларнинг касаллик ва зараркунандалар билан
зараланлиги (зарарлваанган ўсимликлар аниқланади), о)детерменант типдалиги
ўсимликлар (ўсиш нуқтаси ҳосил элеменлари билан тугайди), ва индетерменант
типдаги ўсимликлар (ўсув нуқтаси, ўсув органлари барг, новда билан тугаса).
п)Биринчи ҳосил шохининг илдиз бўғзидан баландда жой лашганлиги (чизғич
билан ўлчанади)
2. Дон бўйича таҳлил
: а) Дуккак узунлиги б) дуккакдаги донлар сони
в) дуккакдаги бўш уялар сони, г) дуккакдаги уруғлар оғирлиги, д) дуккакда ги
донларнинг ўртача оғирлиги,
3.. Ўсимликлар бўйича дон таҳлили:
а ) Битта ўсимликдаги донлар сони
б) ўсимликдаги дон вазни, в)1000 та дон вазни, г)доннинг тўлиқлиги, д)дон
(уруғ) муртагининг шакли ва йирикиги, е).донининг тўкилувчанлиги
120
Сояда якка танлаш ўтказишда лаборатория шароитида ўсимликларни бахолаш жадвали. 1
Танланган ўсимликлар таърифи бўйича маълумотлар 2жадвал)
Нав ёки
намуна
номи
Ўсим
лик,
т/и
Ўсим
лик
бўйи,
см
Детерменант
ёки индетер
менант типда
Биринчи ҳосил
шохи илдиз
бўғзидан
баландда
жойлашганлиги,
см.
Ўсимликда
дуккаклар
сони, дона
Дуккакда
донлар
сони,
дона
1000 та
дон ваз
ни, г.
Бир ўсим
лик
даги дон
оғирлиги,
г.
Донининг
тўкилувчан
лиги,% , ёки
балл
Хулоса
1
2
3
4
5
3
7
8
9
10
11
Генетик 1
1
55
детерменант
21
22
3
130
4 бал
121
Нав ёки
намуна
номи
Ўсим
лик,
т/и
Ўсим
лик
бўйи, см
Детерменант
ёки индетер
менант типда
Биринчи ҳосил
шохи илдиз
бўғзидан
баландда
жойлашганлиги,
см.
Ўсимликда
дуккаклар
сони, дона
Дуккакда
донлар
сони, дона
1000 та
дон ваз
ни, г.
Бир ўсим
лик
даги дон
оғирлиги,
г.
Донининг
тўкилувчан
лиги,% , ёки
балл
Хулоса
1
2
3
4
5
3
7
8
9
10
11
Генетик 1
1
55
детерменант
21
22
3
130
4 бал
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
122
Хулоса
Соя экинида яккка танлашда далада бевосита мум пишиш пайтида
энг яхши ўсмлик илдизи билан ажратиб олинади. Ўсимлик таҳлили далада-
лабораторияда ва дон таҳлили лабораторияда ўтказилади. Танланган ҳар битта
ўсимлик нинг уруғи сўнги йил алоҳида алоҳида экилиб авлодлар фенотип ва
генотип бўйича бағоланади. Энг яхшилари селекция жараёни даги навбатдаги
босқичига ўтказилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Anarboyev I.. Sattarov M. – Soya serdaromad ekin. //J. O‘zbekiston qishloq
xo‘jaligi. 2012. № 5. B. 11-12
2. Atabayeva X.N. – Soya. //O‘zbekiston milliy ensiklopediyasi. Davlat
ilmiy nashriyoti. 2004. 96 b
3. Atabayeva X.N.. Mamedov N.M. – Kuzgi bug‘doydan keyin ekilgan
maxsar o‘simligining hosildorligi. //Tuproq unumdorligini oshirishning ilmiy va 393
3. Mavlonov B., Xamzaev A., Boboqulov Z. – Dukkakli don ekinlariningtuproq
unumdorligini oshirishdagi ahamiyati. //O‘zbekiston qishloq xo‘jalik jurnali. 2018. №
8. B. 36
4.Халилов Н., Луков М., Исроилов А. Соянинг янги навлари агротехни каси
Ўзбекистон қишлоқ хўжалик журнали № 6. Т.2017 й. 13 б
5.Ёрматова Д. «Соя» Мехнат. Т. 1989 . 121 б.
