ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
137
ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ҚЎШИЛГАН
ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИНГ ФИСКАЛ САМАРОДОРЛИГИ
Абдулхаева Шахноза Мухаммадиевна
ТДИУ таянч докторанти
ДТПИ ўқитувчиси
sh.abdulkhaeva@tsue.uz
Аннотация:
Мақолада Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетини
шакллантиришда ҚҚСнинг роли ҳамда ҚҚС назарий ёндашувлар ёритилган. ҚҚС
тушумлари, хамда унга таъсир этучи омиллар таҳлил қилиниб, унинг давлат
бюджети даромадларининг йиғилувчанлигини ошириш мақсадида хулоса ва
таклифлар келтирилган.
Калит сўзлар:
давлат бюджети, солиқлар, солиқ тизими, эгри солиқлар,
ҚҚС, акциз солиғи, солиқ назорати
Аннотация:
В статье рассматривается роль косвенных налогов в
формировании государственного бюджета Республики Узбекистан и
теоретические подходы НДС. Анализируются доходы от НДС, а также факторы,
влияющие на них, и делаются выводы и предложения с целью повышения
собираемости доходов государственного бюджета.
Ключевые слова:
. государственный бюджет, налоги, налоговая система,
косвенные налоги, НДС, акциз, налоговый контроль
Аnnotation:
The article describes the role VAT in the formation of the state
budget of the Republic of Uzbekistan and theoretical approaches to indirect taxes.
Income from VAT, as well as the factors influencing it, are analyzed, and conclusions
and suggestions are made in order to increase the collectibility of the income of the
state budget.
Key words:
state budget, taxes, tax system, indirect taxes, VAT, excise tax, tax
control
Кириш (Introduction)
Жаҳон амалиётида иқтисодиётни ривожлантириш учун солиқ тизимини
такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга. ҚҚС бугунги кунда аксарият давлатлар
сингари Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетини шакллантираётган асосий
солиқлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг
кўламли ислоҳотлар самарали солиқ сиёсати, унинг иқтисодиёт тараққиёти
равнақи учун муҳим механизм эканлиги, шунингдек, солиқ сиёсатидаги
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
138
шиддатли ислоҳотларнинг боришига, бу соҳага оид солиқ амалиётидаги тизимли
ўзгаришларни реал баҳолашни белгилаб беради. Шу нуқтаи-назардан давлат
бюджети даромадлари барқарорлигини таъминлашда эгри солиқлар улушини
ошириш масалаларини ўрганиш муҳим ҳисобланади.
Давлат бюджети даромадлар қисмини таъминлашда ҚҚС салмоғи анча
юқори бўлмоқда. Бу эса бюджет даромадларини мустаҳкамлайди, бюджетдан
бўладиган ижтимоий зарурий харажатларни узлуксиз ўз вақтида мустаҳкам
молиялаштириш имконини беради. ҚҚС давлат бюджетини шакллантирувчи энг
асосий солиқ туридир. Шунинг учун ҚҚС ундиришни такомиллаштириш муҳим
аҳамиятга эга бўлиб, янги технологик ечимларни излаш, солиқнинг янги
шаклларини ривожлантириш, яширин маълумотларни аниқлаш, солиқ ва
йиғимларни тўлаш бўйича мажбуриятларни бажариш, солиқ тўлашдан бўйин
товлаш солиқ назорати самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш, солиқ
маълумотлари
алмашинуви
жараёнларини
стандартлаштириш,
солиқ
ундиришдаги таркибий ўзгаришлар илмий-тадқиқотлар кўламини янада
кенгайтириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили (Literature review)
ҚҚС солиқлар тўғрисида турли хил ёндашувлар мавжуд. Қуйида ҚҚС
иқтисодиётдаги ва давлат бюджетини шакллантиришдаги ўрнига доир назарий
қарашларни кўриб чиқамиз.
Пасков фикрига кўра, ҚҚС жорий қилиниши савдо солиғининг
самарасизлиги учун уни алмаштиришнинг мажбур бўлган. Савдо солиғи
тизимида товар ишлаб чиқарилишидан олдин, аввало, ишлаб чиқарилган
материаллар (хом ашё, материаллар ва бошқалар) солиқ ундирилади, сўнгра
товар кириш солиғи юки билан озод қилингандан сўнг, товарлардан яна солиқ
ундирилади. Бу эса адолатсиз икки томонлама солиқ солишга олиб келади.
Немис иқтисодчиси фикрига кўра Алберт Схеффле "давлат шахснинг
ўртача солиқ қобилиятига эга бўлганлари; жисмоний шахсдан ўтиб кетиш учун
- тўловчининг ҳақиқий солиқ қобилиятини фақат солиқ солинадиган
субъектларнинг ўзлари билиши мумкин, давлат барча фуқаролардан
даромадларини жамғариш ва истеъмол қилиш актларида ўзлари кўрсатган
даражада солиқ солади ва бу солиқлар билвосита ҳисобланади”.
Г.Д. Черник эгри солиқларнинг яширин хусусиятини ижобий жиҳат
сифатида таърифлаб, “харажатларга солинадиган солиқлар доимий ва
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
139
сезилмасдан ундурилганлиги сабабли энг кам малол келтиради” деб
таъкидлайди
1
.
Мамлакатимизнинг етакчи иқтисодчи олими Т.С.Маликов қўшилган
қиймат солиғининг моҳиятини ёритишда қуйидагиларни таъкидлайди
«қўшилган қиймат солиғининг моҳиятини тўлиқ идрок этиш учун таркибига
хом-ашё, материаллар, ёқилги, энергия, асосий ва қўшимча иш ҳақи (ижтимоий
эҳтиёжларга ажратмалар билан биргаликда), асосий фондларнинг
амортизацияси ва бошқа ҳаражатларнинг қиймати кирувчи ишлаб чиқариш
ҳаражатларининг элементларига мурожаат қилмоқ зарур»
2
Олим томонидан
қўшилган қийматнинг моҳияти ва элементларни батафсил баён қилинган.
Ш.Тошматов қўшилган қийматни қуйидагича эътироф этади: “Қўшилган
қиймат деганда, ашёвий ресурслар харид баҳосига хўжалик юритувчи
субъектлар томонидан қўшилган, товар ва хизматларнинг бозорда сотилиш
нархига кирган устама қиймат тушунилади ва товар харажатлари,
нафлилигини бозор тан олган ҳамда уларнинг пул эквиваленти
берилганлигини билдиради. Товар ва хизматларга қўшилган қийматнинг
миқдорини аниқлаш, бу товар сотилгандан кейингина амалга оширилиши
мумкин. Бундан шу нарса келиб чиқадики, қўшилган қиймат бу ишлаб
чиқаришнинг пировард натижасидир
3
.
Шуни эътиборга олиш жоизки, қўшилган қиймат солиғи билвосита
солиқларнинг функционал элементларидан биридир. Унинг тўловчилари
истеъмолчилар бўлиб ҳисобланади. Қўшилган қиймат солиғини ана шундай
табиатидан келиб чиққан ҳолда, унинг моҳиятини ифодаловчи даражада таъриф
бериш мақсадга мувофиқдир
4
.
Яҳёев.Қ. “билвосита солиқлар товар (иш, хизмат) қиймати устама равишда
қўйилади” дея эътироф этишган. Билвосита солиқларга товарни сотиш нархида
тўланадиган ёки тарифга киритилган товар ва хизматларга солинадиган
солиқлар киради, яъни билвосита солиқларнинг пировард тўловчиси бўлиб,
товар истеъмолчиси майдонга чиқади, унинг зиммасига солиқ нархда кўзда
тутилган устамалар орқали юкланади.
Тадқиқот методологияси (Research Methodology)
1
Черник Д. Г. Налоги: учеб. – М.: Финансы и статистика, 2009, с. 153.
2
Маликов Т.С. Солиқлар ва солиққа тортишнинг долзарб масалалари. — Тошкент: «Академия», 2002. - 14-б
3
Ш.Тошматов Қўшилган қиймат солиғи монографияси, Тошкент: “Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси”; 2004 15 б.
4
Гадоев Э., Кузиева Н., Ашуров Н. “Солиқ сиёсати стратегияси” фани бўйича ўқув қўлланма. – Tошкент. - 2013.
102- бет
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
140
Ҳар қайси олинган илмий тадқиқот ишининг муҳим босқичларидан бири бу
тадқиқот методлогияси саналади. Мазкур мақолада ҳам илмий тадқиқотнинг
умумий ва алоҳида олинган тадқиқот методларидан фойдаланилди. Давлат
бюджети шаклланишининг илмий-назарий таҳлил қилиниб, муаммога оид илмий
тадқиқотчилар ва мутахассисларнинг илмий-назарий қарашлари ўрганилди.
Расмий ва амалий материалларга асосланган ҳолда синтез ва таҳлил усулларга
асосланиб илмий хулосалар олинди, эгри солиқларнинг тушумларига таъсир
этадаган омиллар ўрганилиб, мантиқий ва таққослама, абстракт-мантиқий
фикрлаш ҳамда статистик усулларни қўллаш орқали таҳилларга асосланган ҳолда
илмий-амалий таклифлар шакллантирилди.
Таҳлил ва натижалар (Analysis аnd results)
ҚҚС бугунги
кунда
аксарият давлатлар сингари, Ўзбекистон
Республикасида ҳам давлат бюджетини шакллантиришдаги энг истиқболли
билвосита солиқ турларидан бири бўлиб, солиқ тизимининг ажралмас қисми
ҳисобланади. 2024 йилда билвосита солиқлар Давлат бюджети даромадларнинг
асосий қисмини ташкил қилиб, умумий даромадлар прогнозининг 41,3 фоизини
ташкил этади. Қўшилган қиймат солиғи бўйича тушумлар 74,0 трлн сўмни, акциз
солиғи бўйича тушумлар 22,7 трлн сўмни, ёки божхона божлари бўйича
тушумлар 14,8 трлн сўмни ташкил этади. 2024 йилда Давлат бюджети ва давлат
мақсадли жамғармалари бюджетлари тақчиллиги 3,1 фоиз миқдорида прогноз
қилинаётган бўлиб, 2025–2026 йилларда тақчиллик 1,8-2,2 фоизгача пасайиши
прогноз қилинган
5
Бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаси ҳар бир солиқ даври
якунлари бўйича, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги солиқ Кодекснинг
265-моддасига мувофиқ товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир
операцияларнинг солиқ базасидан, тегишли солиқ даврига тааллуқли бўлган
айланмаларни амалга ошириш санасидан келиб чиққан ҳолда, тегишли солиқ
даврида солиқ базасини кўпайтирадиган ёки камайтирадиган барча
ўзгартишлар ҳисобга олинган ҳолда ҳар бир солиқ даврининг якунларига кўра
ҳисоблаб чиқарилади.
Солиқнинг умумий суммаси ушбу Кодекснинг 254-моддасига мувофиқ
ҳисоблаб чиқарилган солиқ базасининг солиқ ставкасига мос келадиган фоизли
улуши сифатида ҳисоблаб чиқарилади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига
олиб кириладиган товарларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича алоҳида аниқланса,
ҚҚС солиқ суммаси мазкур солиқ базаларининг ҳар бири бўйича алоҳида
5
Бюджетнома 2024-2026 йил. Тошкент 2023 йил.
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
141
ҳисоблаб чиқарилиб солиқнинг умумий суммаси базаларининг ҳар бири бўйича
алоҳида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаларини қўшиш орқали ҳисоблаб
чиқарилади.
Қуйидаги
1-жадвалда билвосита солиқ турлари бўйича 2018-2024 йиллар
мобайнида солиқ тўловчилар сонини тахлил қилишимиз мумкин.
1-жадвал
Республика бўйича 2018-2024 йилларда билвосита солиқ турлари бўйича
тўловчилар сони (нафар)
6
.
Кўрсаткичлар
2018
2019
2020
2021
2022
2023
2024
Республикада
жами билвосита
солиқ
туловчилар сони
3904
3
8814
9
119329
14813
0
14990
16903
9
18808
8
шу жумладан
ҚҚС тўловчилари
сони
38 74
5
84 47
9
115 572
143 70
1
14541
0
16444
9
18348
8
Акциз солиғи
тўлов-чилари
сони
298
3 670
3 757
4 429
4580
4590
4600
1-жадвал таҳлил натижалари шуни кўрсатадики, республикада жами
билвосита солиқ тўловчилар сони 2018 йилга нисбатан 2024 йилда солиқ
тўловчилар сони қарийб 4,5 баравар ошган. Билвосита солиқ тўловчиларнинг
аксарият қисми қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини ташкил этиб, 2018
йилдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сони кескин ошган. Бундай
6
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва www.stat.uz сайти маълумотлари асосида муаллиф
томонидан тайёрланди.
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
142
ўзгаришга сабаб 2017 йил 18 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа
мажбурий
тўловларнинг
йиғилувчанлигини
ошириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”
7
ги ПФ-5116 сонли фармони биноан солиқ маъмурчилиги тизимида
энг илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш устувор вазифа
этиб белгиланганлигидир.
Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларнинг 2020-2023 йиллардаги
кўрсаткичлари тўғрисида солиштирма
М А Ъ Л У М О Т
8
млрд.сўмда
№
Кўрсаткичлар
йиллар
2020
2021
2022
2023
(6 ойлик)
I
Тўловчилар сони
113 566
143 034
175 604
187868
2
Жами товарларни
(хизматларни)
реализация қилиш
айланмалари
785 989,6 1047986,2 1 397 314,9 788 114,1
3
Ҳисобга олинадиган
ҚҚС
93 066,2
116 332,7
136 862,0
68 605,5
4
Ҳисобланган ҚҚС
116 483,5 133 889,1
148 765,7
72 110,6
5
Бюджетга тўланган
20 485,6
25 572,2
32 812,0
15 849,0
6
Ялпи ички маҳсулотга
нисбатан (%)
6,7
7,2
8,0
7,4
7
https://lex.uz/docs/3271159
8
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари асосида
муаллиф томонидан тузилган.
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
143
7 Ундирувчанлик, %
0,0
0,0
66,3
72,6
8
Гувоҳнома
нофаоллиги сабабли
ҳисобга олинмаган
ҚҚС
х
х
1 715,0
627,0
9
Тўлаб берилган
х
х
484,9
125,4
10
Ортиқча тўлов
камайган
х
х
859,8
332,3
11
Солиқ қарзи ҳосил
бўлган
х
х
370,3
169,3
2-жадвал маълумотлари бўйича 2020 йилда ҚҚС тўловчилар сони 113566
та, 2023 йилга келиб 187868 та ташкил этиб, кескин ошганлиги кўрсатади.
Жами товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмалари 2020 йилга
нисбатан қариб 2 баравар ошиб, 2023 йил 6 ойликда 788114,1 млрд. сўмни
ташкил этади. Бюджетга тўланган ҚҚС 2020 йилга нисбатан 2022 йилда 12326,4
млрд. сўмга кўпайиб, 2023 йил 6 ойликда ундирувчанлик 72,6 фоизни ташкил
этади. Фикримизча бундай ўсишга қўшилган қиймат солиғи занжирининг
яхлитлигини ва узулуксизлигини таъминлаш мақсадида айрим имтиёзларнинг,
масалан, дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария хизматлари буюмлари ва
хизматлари учун имтиёзларини бекор қилиниши сабаб бўлмоқда.
3-жадвал
Республика ва вилоятлар кесимида ҚҚС тўловчилар сони тўғрисида
маълумот
9
№
Худуд
номи
2016
йил
2017
йил
2018
йил
2019
йил
2020
йил
2021
йил
2022
йил
2023
йил
Республик
а бўйича
8
329
10
807
12
775
85
481
113
566
143
034
14541
0
18154
4
9
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари асосида
муаллиф томонидан тузилган.
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
144
1
ҚҚР
314
563
855
5 468
6 418
7 472
8 696
9643
2
Андижон
635
819
1
116
5 836
7 770
9 232
10 985
12098
3
Бухоро
424
545
664
6 444 8 456
1024
3
11 362 12557
4
Жиззах
235
386
402
3 889 5 103 6 088
6 930
7669
5
Қашқадарё 462
579
685
7 139
10
665
1371
1
14 768 16281
6
Навоий
278
358
429
2 754 3 714 4 927
5 404
6009
7
Наманган
376
571
594
4 756 6 383 8 162
9 000
9960
8
Самарқанд
585
950
1
216
6 752 8 733
1096
8
12 152 13731
9
Сурхондарё 459
611
776
4 445 6 327 7 659
8 603
9559
10 Сирдарё
164
237
245
3 060 3 951 4 841
5 289
5868
11
Тошкент
ви.
706
855
889
7 043 9 237
1218
7
13 579 15305
12 Фарғона
671
821
936
6 266 8 495
1048
8
12 232 13845
13 Хоразм
408
549
707
4 199 5 134 6 661
7 390
8322
14 Тошкент ш
2
612
2
963
3
261
1647
4
22
168
2934
7
33758
39629
15 МРИ
0
0
0
956
1 012 1 048 1 056
1068
Ўзбекистон Республикада жами ҚҚС тўловчилар сони 2016 йилда 8329 та
ташкил этган бўлса, 2023 йилда 173215 кўпайиб, йилдан йилга ошиб бормоқда.
Шундан Қорақалпоғистон Республикасида, 2016 йилга нисбатан 2023 йилда
37017 тага ошган. ҚҚС тўловчиларнинг энг кўп қисми Тошкент шаҳрига фаолият
кўрсатиб, 2016 йилга нисбатан 2023 йилда 37017 тага, шунингдек Андижон
вилоятида 11463тага, Бухоро вилояти 11433 тага, Қашқадарё вилояти 15819 тага,
Самарқанд вилояти 13146 тага, Тошкент вилоятида 14599 тага, Фарғона вилояти
13845 тага кўпайган. Шунингдек бошқа вилоятлар, жумладан Жиззах вилояти,
Наманган вилояти, Сурхондарё вилояти, Хоразм вилоятида ҳам ҚҚС
тўловчилари йилдан йилга ошиб бормоқда.
4-жадвал
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
145
Республикадаги жами соҳалар бўйича 2021-2023йилларда
айланма ва тўланган ҚҚС таҳлили
10
млрд.сўмда
Т
/
р
Соҳалар
Айланма
Тўлаган ҚҚС
Айланма ва
тўланган
солиқлар
ўзгаришидаги
мувофиқлик
2021
2022
2023
202
1
202
2
202
3
2022 й.
2023 й.
Ай
лан
ма
ўзг
ари
ши,
%
Қ
Қ
Сў
зг
ар
и
ш
и,
%
А
йл
ан
м
ўз
га
ри
ш
и,
%
ҚҚ
Сўз
гар
иш
и%,
Жами
1037
68,2
13955
28,6
1750
800,9
112
830,
5
113
265,
2
150
171,
8
34,4
7
0,3
9
25,
4
32,5
8
1 Ишлаб
чиқариш
372
828
465
881
566
172
66
391
59
487
75
492
25,0
-
10,
4
21,
5
26,9
10
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари асосида
муаллиф томонидан тузилган.
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
146
2 Қурилиш
106
228,4
141
912,9
155
394,6
7
053,
3
8
395,
6
9
774,
4
33,6 19,
0
9,5 16,4
3 Транспор
т
81
426
103
353
166
245
6
703
7
971
12
285
26,9 18,
9
60,
9
54,1
4 Банк
65
082,8
94
003,5
104
348,1
3
948,
5
5
502,
7
7
681,
4
44,4 39,
4
11,
0
39,6
5 Суғурта
2
362,8
4
484,6
5
754,0
108,
5
115,
1
277,
1
89,8 6,1 28,
3
140,
8
6 Қишлоқ
хўжалиги
32
499,7
49
546,8
41
965,8
2
537,
4
2
765,
6
2
518,
8
52,5 9,0
-
15,
3
-8,9
7 Пахта
кластер
31
406,6
41
856,2
39
636,8
1
932,
7
2
915,
9
1
798,
6
33,3 50,
9
-
5,3
-
38,3
8 Савдо
276
058
396
935
521
161
11
709
14
507
18
068
43,8 23,
9
31,
3
24,5
9 Хизмат
кўрсатиш
66
385
88 871
138
447
8
164
9
375
15
381
33,9 14,
8
55,
8
64,1
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
147
1
0
Нодавлат
нотижора
т фаолият
2
771,7
3
641,4
4
132,7
756,
2
592,
6
1
566,
6
31,4
-
21,
6
13,
5
164,
3
1
1
Бюджет
719,6
5
043,0
7
543,6
3
526,
7
1
637,
8
5
330,
0
600,
8
-
53,
6
49,
6
225,
4
4-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, Республикада тўланган
ҚҚС жами 2021 йилда 112830,5 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, 2022 йилда
113265,2 млрд. сўмни, 2023 йилда 150171,8 млрд. сўмни ташкил этиб кўпайган.
Республикадаги жами соҳалар бўйича айланма ва тўланган ҚҚС ўзгаришидаги
мувофиқликни таҳлил қилинганда, 2022 йилда айланма ўзгариши 34,47%ни
ташкил этиб, 2023 йилда 25,46% камайган. Шулардан қурилиш соҳасида 2022
йилда айланма ўзгариши 33,6% дан 2023 йилда 9,5 %га, ҚҚС ўзгариши 2022
йилда 19,0 фоиздан, 2023 йилда 16,4 фоизга камайган. Шунингдек қишлоқ
хўжалиги, пахтакластер соҳаларида ҳам пасайиш тенденцияларини кузатишимиз
мумкин. Бундай ўзгаришларга ҚҚС қўшилган қиймат солиғи ставкаси 15
фоиздан 12 фоизгача пасайтирилиши, жаҳон бозорида пахта, дон ўғитларнинг
нархи пасайиши, шунингдек об-ҳавонинг салбий таъсир кўрсатганлиги,
харажатнинг ошиши ҚҚС тушумларини камайтирган. Транспорт соҳасида ҚҚС
ўзгариши 2022 йилга нисбатан, 2023 йилда 54,1 фоизга, банк соҳасида 39,6
фоизга, хизмат кўрсатиш соҳасида 64,1 фоизга ошган. Фикримизча бундай
ўсишга йирик солиқ тўловчиларга товарларни импорт қилишда қўшилган қиймат
солиғи тўлови ҳисобига бюджетдан қопланиши лозим бўлган қўшилган қиймат
солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олиш ҳуқуқи берилиши сабаб бўлмоқда.
Хулоса ва таклифлар (Conclusion/Recommendations)
Хулоса қилиб айтганда, давлат бюджети даромадларини шакллантиришда
эгри солиқлар алоҳида аҳамиятга эга. Хусусан Давлат бюджети даромадлари
барқарорлигини таъминлашда ҚҚС, акциз солиғи ва бошқа тўловларни ўз
вақтида ундиришни таъминлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда ҚҚС республикамиз иқтисодиёти ривожлантириш давлат
бюджетини шакллантириш учун катта аҳамиятга эга. Эгри солиқлар давлат
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
148
бюджетини даромадлар манбаини оширишннг барқарор базаси бўлиб, уларни ўз
вақтиди ундирилиши ва бюджетга келиб тушишини таъминлаш лозим.
Давлат
бюджети
даромадларини
ошириш
мақсадида
ҚҚС
такомиллаштириш билан боғлиқ қуйидаги бир қатор таклифларни амалиётга
қўллаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:
1.Давлат бюджети даромадларини ошириш учун эгри солиқлар, жумладан
ҚҚС, акциз солиғи, божхона божлари ва бошқа тўловларни белгиланган
муддатларди тўлиқ солиққа тортиш давлат бюджетига вақтида келиб тушиши
таъминлаш назоратни кучайтириш лозим.
2. Солиқларнинг йиғилувчанлигини ошириш мақсадида муддатларида
тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар учун жарима миқдорини
ошириш лозим.
3. Инсофсиз солиқ тўловчиларнинг солиқ солинадиган базани камайтириб
кўрсатиши ва асоссиз солиқ чегирмаларидан фойдаланиши солиқ тўловчилар
томонидан солиқ мажбуриятларини бажармасликка олиб келади. Солиқ
назоратида инновацион ёндашувлар ва илғор ракамли технологиялардан
фойдаланиш солиқ тўловчилар томонидан солиқдан бўйин товлашни, яширин
иқтисодиёт ҳажмини камайтириш, эгри солиқларнинг фискал салоҳиятини
мустаҳкамлашга ёрдам беради.
4. Рақамли технологияларни янада ривожлантириш ҚҚС тўловчилари ва
солик хизмати ўртасидаги мавжуд ўзаро хамкорликни такомиллаштириш
анъанавий ҚҚСдан уни рақамлаштириш лозим.
5.Эгри солиқларни ҳисоблаш ва уни тўловини амалга ошириш бўйича
интерактив ёндашувдан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқдир. Бу солиқ
маъмурияти солиқларнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланиши устидан солиқ
назоратининг
юқори
натижавийлиги,
холислиги
ва
ҳаққонийлиги,
ҳуқуқубузарликларни олдини олишни таъминлайди. Натижада Ўзбекистон
Республикаси бюджетига солиқлар тушумларини кўпайишига, ҳамда солиқ
тизимини такомиллашувига олиб келади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
«Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали
амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
149
2.
“Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ривожланиш ҳолатини
рейтинг баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори,
15.06.2021 йилдаги 373-сон
3.
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Солиқ ва бюджет сиёсатининг
2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги
муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун
ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида28.12.2023
йилдаги ЎРҚ-891-сонЎзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (янги
таҳрири)
4.
С.К.Худойқулов. Солиқ тизими. Ўқув қўлланма. Тошкент – «Илм
Зиё»2012 йил-27 бет
5.
Иловайский С. И. Косвенное налогообложение в теории и практике. –
Пенза: РИО ПГСХА, 2010. – c 10.
6.
Шовапский С.И. Косвенное обложение в теории и пракике Одесса. 1892.
с. 16.
7.
Ю.Н.Шестакова,
Н.Н. Тюпакова // Политематический сетевой
электронный научный журнал Кубанского государственного аграрного
университета. – 2013. – № 92(08). – Режим доступа: http://ej.kubagro.ru/2013/08/89.
8.
Черник Д. Г. Налоги: учеб. – М.: Финансы и статистика, 2009, с. 153.
Ваҳобов, А.Жўраев. Солиқлар ва солиққа тортиш Дарслик /Ҳаммуал.: – Т.:
“Шарқ” нашриёти – 2009 y. -400 бет.
9.
А.Ҳ.Тошқулов, С.К.Худойқулов. Солиқ назарияси. Дарслик. Тошкент
2021 йил-290 бет
10.
Яҳёев.Қ. Солиққа тортиш назарияси ва амалиёти. Тошкент.: Ғафур
Ғулом, 2000. -32-33-б.
11.
Маликов Т.С. Солиқлар ва солиққа тортишнинг долзарб масалалари. —
Тошкент: «Академия», 2002. - 14-б.
12.
Гадоев Э., Кузиева Н., Ашуров Н. “Солиқ сиёсати стратегияси” фани
бўйича ўқув қўлланма. – Tошкент. - 2013. 102- бет.
13.
Тошмуродова Б. Солиқлар воситасида иқтисодиётни бошқариш
механизми. Монаграфия. Тошкент.: Янги аср авлоди, -2002. -56- б.
14.
https://www.norma.uz/raznoe/soliq_tizimi_muammolar_va_istiqbolla1
15.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва www.stat.uz сайти
