ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
150
РАҚАМЛАШТИРИШ ОРҚАЛИ БИЛВОСИТА СОЛИҚЛАРНИ
УНДИРИШ МЕХАНИЗМИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Абдулхаева Шаҳноза Мухаммадиевна
ТДИУ таянч докторанти
ДТПИ ўқитувсиси
sh.abdulkhaeva@tsue.uz
Аннотация:
Муаллифнинг ушбу илмий тадқиқотида рақамлаштириш орқали
эгри солиқларни ундиришни такомиллаштиришга қаратилган, чунки солиқларни
рақамлаштириш ҚҚС механизмининг бехато ишлашини таъминлаш, ҚҚС
тизимида фирибгарлик ва хатоликлар хавфини камайтиш, солиқ маъмурчилиги
самарадорлигини ошириш, ҚҚС манфий тафовути суммаларини қайтариш
жараёнини соддалаштириш, эгри солиқ юкини камайтириш, вақт ва
харажатларни қисқартириш имконини беради.
Калит сўзлар:
ҚҚС. солиқ назорати, солиқ тизими, эгри солиқлар, солиқ
карзи, корхона, давлат бюджети, рақамли ҚҚС, рақамли технологиялар, фойда,
соф фойда.
Аннотация:
В данном научном исследовании автора оно направлено на
улучшение сбора косвенных налогов за счет цифровизации, поскольку
цифровизация налогов обеспечивает безошибочную работу механизма НДС,
снижает риск мошенничества и ошибок в системе НДС, повышает
эффективность налогового администрирования, упрощает процесс возврата сумм
отрицательной разницы по НДС, снижает косвенное налоговое бремя, дает
возможность. сокращать время и затраты.
Ключевые слова:
НДС, налоговый контроль, налоговая система,
косвенные налоги, налоговая задолженностьог, предприятие, государственный
бюджет, цифровая НДС, цифровые технологии, прибыль, чистая прибыль.
Аnnotation:
The author's scientific research aims to improve the collection of
indirect taxes through digitalization, because the digitization of taxes ensures the
smooth operation of the VAT mechanism, reduces the risk of fraud and errors in the
VAT system, increases the efficiency of the tax administration, simplifies the process
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
151
of refunding the amounts of negative VAT differences, reduces the indirect tax burden,
saves time and costs. allows to reduce.
Key words:
VAT. tax control, tax system, indirect taxes, tax debt, enterprise,
state budget, digital economy, digital VAT, profit, net profit .
Кириш (Introduction)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Солиқ маъмуриятчилигини
тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг
йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5116 сонли
фармони (18.07.2017 й.) солиқ маъмурчилигини такомиллишувига имкон
яратмоқда. Фармонга солиқ тизимида ахборот-коммуникация технологияларини
қўллаш устувор вазифаси ҳисобланади. Эгри солиқларни, жумладан ҚҚС ни
рақамлаштириш бўйича бир қанча ислоҳатлар қилиниб, солиқнинг ягона
автоматлаштирилган тизими (ҚҚС тўловчилари реестри) жорий қилинган,
шунингдек ҚҚС манфий тафовут суммаларини қоплаш “my.soliq.uz” портали
орқали ҚҚС тўловчилари электрон ҳужжат айланиш тизимидан фойдаланилади.
«Электрон давлат хизматлар» портали «Солиқ» ахборот тизимлари комплексини
солиқ солиш соҳасида интерактив хизматларни кўрсатиш учун интеграция
қилиш лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган. Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади –
давлат солиқ хизмати органлари томонидан аҳоли ва бизнесга кўрсатиладиган
электрон давлат хизматларини оптималлаштириш, уларнинг сифатини ошириш,
харажатларни камайтириш ва натижада солиқ тўловчиларнинг хизматлардан
фойдаланиш даражасини оширишдан иборат
1
.
Қисқа давр ичида Давлат солиқ қўмитасининг маълумотларни қайта ишлаш
маркази асосида алоҳида инфратузилма, маълумотлар базаси ва уларни
бошқаришда қўлланиладиган дастурий махсулотлар яратилди. Электрон
хизматларни бошқариш, уларнинг сифат кўрсаткичларини мониторинг қилиш,
фойдаланиш статистикасини шакллантириш ҳамда вертикал назорат олиш бориш
учун махсус ахборот тизимлари ишлаб чиқилди. Ҳозирги вақтда ЭҲФлар
1
https://my.soliq.uz/main/about-portal
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
152
(Электрон ҳисоб-варақ-фактура) қўлланилиб, уларнинг сони 12,1 млн.дан
кўпроқ.
Мамлакатимиз
солиқ
тизимига
янги
технололиялардан
кенг
фойдаланилмоқда. Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш учун
маълумотларни сақлаш учун “Mongo sharding” (sharding key by TIN) дастури,
шунингдек маълумотларни хотирада сақлаш учун “Redis” (Remote Dictionary
Server) дастури, ҳамда “RabbitMQ” маълумотлар тезкор алмашинуви учун жуда
муҳим ҳисобланди.
Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили (Literature review)
Ҳозирги кунда бир неча давлатлар янги солиқ технологияларини жорий
қилиб рақамли компанияларни солиққа тортиш тамойилларини қайта кўриб
чиқилган. Солиқ тизимини рақамлаштириш, жумладан рақамли компанияларни
даромадларини солиққа тортишдаги янги ёндашувлар рақамли ҚҚС тизими
ривожланган давлатларнинг жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда амалга
оширилади. Маҳаллий ва хорижий манбаларда рақамлаштириш жараёнлари,
хусусан, бизнес мухитида иқтисодиётни рақамлаштириш илмий ҳамжамиятда
ҳам рақамли ечимларни амалга ошириш учун энг фойдали йўналишларни
изламокда.
Рақамлаштириш
ҳаётни
мураккаблаштириши
эмас,
балки
соддалаштириши керак. Адам Смит томонидан кўрсатиб берилган солиқ
тизимининг самарадорлик алифбосида шундай дейилади: солиқлар ўртача,
тушунилиши, ҳисобланиши ва тўланиши оддий бўлиши керак.
Рақамли иқтисодиёт ва ҚҚС тушунчасига бир қатор таърифлар берилган.
Жумладан, иқтисодиёт фанлари доктори, Россия Фанлар академиясининг
мухбир аъзоси В.Иванов "Рақамли иқтисод - ҳақиқатимизни тўлдирадиган
виртуал муҳит" - деб таъриф берган.М.Л. Калужский рақамли иқтисодиёт -
иқтисодий интернет фаолияти, шунингдек, шакллари, усуллари, воситалари ва
уни амалга ошириш алоқа муҳитидир деб таърифлаган. Манбаларда
келтирилишича “Рақамли иқтисодиёт” иқтисодиётнинг бундай тури маълум
даражада амалда ишлайдиган турдаги модель ҳисобланади.
Рақамли иқтисодиёт ҳақида махаллий олимлардан Ўзбекистон
Республикаси фанлар академиясининг академиги, иқтисод фанлари доктори,
профессор С.С. Гулямовнинг “Рақамли иқтисодиётда блокчейн технологиялари”
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
153
номли ўқув-қўлланмасида рақамли иқтисодиётга қуйидагича таъриф берилган:
“Рақамли (электрон) иқтисодиёт бу – ахборот, жумладан, шахсий ахборотдан
фойдаланиш ҳисобига барча қатнашчиларнинг эҳтиёжларини максимал
даражада қондириш унинг ўзига хос хусусияти бўлган иқтисодиётдир”.
2
Россия олимлардан М.О.Клеименова ҚҚС қуйидагича таъриф беради: ҚҚС
- бу ишлаб чикаришнинг барча босқичларида ундириладиган товарлар нархига
устама хисобланадиган билвосита федерал солиқ
3
. С.Г. Пепеляев ва
Э.В.Кудряшова эса қуйидаги таърифни берадилар: ҚҚС - бу барча ишлаб
чикариш ва таксимлаш цикли доирасида хар бир товар айирбошлаш актдан
ундириладиган кўп боскичли истеъмол солиғи
4
. Шунингдек А.А. Тедеев
фикрига кўра “ҚҚС товарлар, ишлар, хизматлар ишлаб чикариш ва сотишнинг
барча боскичларида ундириладиган билвосита федерал солиқ”.
5
Иван Горлов
билвосита солиқлар "мулкдан эмас, балки маълум бир давлатдан
фойдаланишдан олинади” деб ҳисоблаган.
6
Н. Соболев фикрига кўра билвосита
солиқлардан фойдаланганда таъкидлади "Солиқ солинадиган товарларнинг
бозорга солиқ солинмасдан кириб келмаслиги учун уларни ишлаб чиқаришни
назорат килувчи катта штатни саклаш керак. Ҳар бир заводда корхоналардан
маҳсулот ишлаб чиқариш ва чиқаришни назорат килувчи махсус молиявий
агентлар бўлиши керак".
Француз иқтисодчиси Де-Фовилль фикрига кўра билвосита солиқлар
"ҳаракат, факт, айирбошлашга тушади ва қоида тариқасида, тарифлар оркали
ундирилади.
7
Немис сотциалисти Ф. Лассал эса “билвосита солиқлар катта
бойлик эгаларини имтиёзли ҳолатга келтиради ва юқори жамиятлар томонидан
табақаларни эксплуататсия килишга ёрдам беради",
8
шунингдек немис
2
С.С. Гулямов, Р.Ҳ. Аюпов, О.М. Абдуллаев, Г.Р. Балтабаева. Рақамли иқтисодиётда блокчейн технологиялар. Т.: ТМИ,
“Иқтисод-Молия” нашриёти, 2019. 32-бет
3
Клейменова,М.О. Налоговое право: учебное пособие. М.:Московский финансово-промышленный университет "Синергия",
2013. С.215
4
Пепеляев, С.Г., Попов, П.А., Косов, А.А. и др. Налоговое право. Особенная часть: Учебник для вуза. М:
Просвещение, 2017. С.319.
5
Тедеев А.А. Налоговое право России: учебник для акад. бакалавриата. М: Юрайт, 2018. с.265
6
Иловайский С.И. “Косвенное обложение в теории” и пракПос Одесса. 1892. с, 108.
7
Сачофа«ж В. Косвенные налоти и подоходный налог. СПО., 1907. с. п.
8
Иловайский С.И. Косвенное обложение в теории и практип. Отсса. 1892. С. 87. Цит. по Lasale, Ф, с. 6.
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
154
иқтисодчиси Алберт Схеффле эса "давлат шахснинг ўртача солиқ қобилиятига
эга бўлганлари; жисмоний шахсдан ўтиб кетиш учун - тўловчининг ҳақиқий
солиқ қобилиятини фақат солиқ солинадиган субъектларнинг ўзлари билиши
мумкин, давлат барча фуқаролардан даромадларини жамғариш ва истеъмол
қилиш актларида ўзлари кўрсатган даражада солиқ солади ва бу солиқлар
билвосита ҳисобланади” каби фикрларга эга бўлган.
Тадқиқот методологияси (Research Methodology)
Рақамли орқали ҚҚС бўйича солиқ тизимининг самарадорлигига эришиш
омилларини аниқлаш ва аҳамиятлилиги даражасини белгилашда илмий
билишнинг фундаментал методологияси асосида шаклланган бўлиб, индукция ва
дедукция, диалектик бирлик, назария ва амалиётнинг ўзаро боғлиқлиги,
таққослаш ва ўхшашлик усуллардан фойдаланилган. Тадқиқот давомида тизимли
ёндошувни қўллаш орқали иқтисодий – статистик, тузилмавий – динамик таҳлил
қилинган.
Таҳлил ва натижалар (Analysis аnd results)
Солиқ тизимини рақамлаштириш, жумладан рақамли компанияларни
даромадларини солиққа тортишдаги янги ёндашувлар рақамли ҚҚС тизими
ривожланган давлатларнинг жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда амалга
оширилади. Лотин Америкасида миллий электрон ҳисоб-фактура тизимларини
жорий этиш ҳаммага маълум тенденсия ҳисобланади. Чили, Бразилия, Мексика
ва Аргентина каби ушбу технологияни қўллаш бўйича этакчи мамлакатлар
рўйхатдан ўтган ҳисоб-фактура компанияларининг юз фоизга яқинини амалга
оширишган.
Колумбия солиқ маъмурияти томонидан жойлаштирилган булут иловаси
томонидан қўллаб-қувватланадиган олдиндан расмийлаштириш моделини
амалга оширувчи янги операцион моделни жорий қилди. Боливия, Салвадор ва
Гондурас ўзларининг миллий тизимларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш
бўйича доимий лойиҳаларга эга.
Аргентинада соддалаштирилган режими солиқ тўловчиларга ҳисоб-
фактураларни расмийлаштиришни осонлаштирадиган мобил иловалари, солиқ
маъмурияти ва мижозлари олдидаги мажбуриятларини бажаришда вақт ва пулни
тежаш имконини беради.
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
155
Чили солиқ маъмурияти томонидан кенг кўламли электрон ҳисоб-фактура
факторинг лойиҳаси кўплаб солиқ тўловчилар учун тегишли янги ресурслардан
фойдаланиш имкониятини очди. Ўзаро алмашилган ҳужжатлар сони унчалик
катта бўлмаса-да, савдо ҳажми таъсир қилади. Чилида солиқ маъмурияти ҚҚС
бўйича барча солиқ тўловчилар учун кириш ва чиқиш регистрларини тайёрлайди,
улар учун тегишли ҳисоб китобларини юритиш талабини бекор қилади. Бундан
ташқари, СИИ ҚҚС декларациясини ҚҚСда рўйхатдан ўтган барча солиқ
тўловчилар орасида 90 фоиздан юқори қабул қилиш даражаси билан олдиндан
тўлайди.
Бразилиянинг баъзи штатларида мобил иловалар аҳоли учун мавжуд бўлиб,
улар товарларнинг энг яхши нархларини (ўзларида мавжуд бўлган штрих
кодлари асосида) реклама бўйича эмас, балки ушбу товарларнинг фойдаланувчи
ҳақиқий нархлари асосида дастурни сўраган жойдан бир неча километр
узоқликда жойлашган корхоналардан сўраш имконини беради. Бундан ташқари,
баъзи штатлар давлат томонидан маълум товарларни, айниқса, сарфланадиган
материалларни харид қилишда энг яхши нарх усулини қўллади, бу эса ўтган
йилларга нисбатан сезиларли иқтисодий фойда келтирди.
Буюк Британияда
ялпи даромаддан 2% рақамли солиқ 2020-йил
апрелидан ундирилиш жорий қилинган. Қонун лойихасига кўра, ушбу солиқ тури
рақамли бизнес модели бўйича фаолият юритувчи компанияларга, (моделлар
қидирув тизимлари, ижтимоий тармоқлар, онлайн бозорлар ва онлайн реклама)
компанияларга тегишли бўлиб, ушбу солиқ товарларни онлайн сотиш учун эмас,
балки воситачилик хизматларини кўрсатиш натижасида олинган даромадлардан
солиқ ундиришга қаратилган
9
.
Буюк Британиядаги фойда солиғини тўлайдиган компаниялар рақамли
солиқни факат Буюк Британия даромад солиғи қоидаларига мувофик бизнес
харажатлари сифатида тан олинган ҳолда фойда солиғи базасидан чегириб
ташлашга рухсат берилади. Шунингдек, рақамли солиқ фойда солиғини тўлашда
ҳисобга олинмайди, шунинг учун рақамли солиқда қисман икки томонлама солиқ
ундириш ҳисобланади. Аммо, Буюк Британияда рақамли солиқ, корпоратив
9
https://www.gov.uk/ government/publications/introduction-of-the-new-digital-services-tax
Буюк Британия давлат сектори ахборот сайти
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
156
фойда солиқни тўламайдиган компанияларга таалуқли бўлганлиги учун, бундай
қисман икки томонлама солиқка тортишдан иқтисодиётга унчалик зиён
етказмаслиги мумкин.
Буюк Британияда рақамли солиқ жорий этилишининг бюджетга таъсири
прогзони қуйидаги 1-расмда кўрсатилган.
1-расм. Буюк Британияда рақамли солиқ жорий этилишининг
бюджетга таъсири прогнози (миллион фунт стерлинг)
10
Британия солиқ ҳамжамиятида рақамли солиқни жорий этиш ҳам бир қатор
экспертлар томонидан танқид қилинади. Уларнинг фикрича рақамли солиқ
инноватцион маҳсулотларни жорий этишнинг секинлашишига олиб келади,
шунингдек Буюк Британиянинг технология ва стартапларга сармоя киритиш
учун обрўсига путур этказади. Шунингдек, Франция мисолида бўлгани каби,
АҚШ томонидан санциялар қўлланилиши эҳтимоли ҳам қайд этилган
11
.
HMRC (инг.Her Majesty's Revenue and Customs— даромад ва божхона
хизматлари) маълумотларига кўра, агар келишилган ечим бўйича халқаро
консенсусга эришилса, Буюк Британия ўзининг рақамли солиқларини бекор
қилишга тайёр. Расмий равишда, Буюк Британияда рақамли солиқ хар 5 йилда
бир марта кўриб чиқилиши таклиф этилади.
Италия
2020-йил 1-январдан Б2Б ва Б2C рақамли хизматларидан
олинадиган даромаддан 3% ставкада рақамли солиқ жорий этишга қарор килди
12
.
10
Расм муаллиф томонидан шакллантирилган.
11
Маълумот манбаси
Lexology:
https://www.lexology.com/library/detail.aspx?g=65e69a4d-9f2f4b50-91c1-2ad4f256f298
12
Италия Республикасининг 2020 йилги бюджети ва 2021 ва 2022 йиллар учун режалаштириш даври учун Қонуни
:
https://www. fiscoetasse.com/upload/Legge-di-Bilancio-2020-Atto-2305-del-17122019.pdf
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
157
Ушбу қонунга кўра, рақамли солиқ даромади йилига 750 миллион евродан ошган
компаниялардан ундирилади.
Италияда рақамли солиқ қуйидаги хизматларни кўрсатишдан ундирилади:
а) рақамли платформаларда италиялик фойдаланувчига мўлжалланган
рекламаларини жойлаштириш;
б) Италия фойдаланувчиларига кўп партияли рақамли платформага
киришни таъминлаш, бу орқали фойдаланувчилар бир-бири билан ўзаро алоқада
бўлишлари, шунингдек, товарлар ва хизматларни сотишлари мумкин;
c) Италия фойдаланувчиларидан рақамли платформалардан фойдаланиш
натижасида олинган маълумотларни узатиш.
Италияда солиқ қуйидаги хизматлар турларига нисбатан қўлланилмайди:
• фойдаланувчиларга рақамли платформага фақат фойдаланувчиларга
рақамли контентни етказиб бериш, алока хизматларини кўрсатиш;
• тартибга солинадиган молия институтлари томонидан тартибга
солинадиган молиявий хизматлар кўрсатиш;
• тартибга солинадиган молия институтлари томонидан маълумотларни
узатиш.
Италияда рақамли солиқни ҳисоблаш, жарималарни ундириш ва суд
жараёнлари учун ҚҚС тартиб-қоидаларига асосан қўлланилади.
Италия рақамли солиқ қоидаларига кўра Франциянинг рақамли солиқ
қоидаларидагидек, рақамли солиқ фойда солиғи базасидан чегириб
ташланмайди. Рақамли солиқ бўйича солиқ базасидан турли харажатларни
(масалан, трафикни жалб килиш харажатлари) чегириб ташлашнинг мумкин
эмаслигини белгиловчи қоида мавжуд. Ушбу қоидани Францияда ҳам кузатиш
мумкин. Шунингдек Италияда Франтция ва Буюк Британияда каби бу солиқка
икки томонлама солиқка тортиш қўлланилмайди. Италияда рақамли солиқ
тушумлари ҳисоб-китобларга кўра, рақамли солиқ тушумлари йилига 600
миллион еврони ташкил қилади
13
.
2016 йил 29 февралдан бошлаб,
Ҳиндистон
да рақамли солиқнинг
тенглаштириш тўлови ишламокда. 2017 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда ушбу
13
Reuters:
https://www.reuters.com/ article/us-italy-economy-web-tax/italys-economy-minister-sees-web-tax-launch-next-year-
idUSKBN1WN1VG Халкаро ахборот ва молиявий ахборот агентликларининг веб-сайти
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
158
солиқ Ҳиндистон бюджетига 39 миллион АКШ долларига якин даромад
келтирди. Ҳиндистонда ушбу солиқ тўлови факат онлайн реклама хизматларига
тегишли
14
.
Реклама солиғи
Венгрияда
реклама вакти ёки майдони савдосидан олинган
солиқ резидент ва норезидентларининг ялпи даромадидан ундирилади. Солиқ
солинадиган операциялар оммавий эшиттириш учун фойдаланиладиган оммавий
ахборот воситаларининг турига караб кенг кўламли реклама хизматларини, шу
жумладан телевидение ва радио, босма газеталар, билбордлар, транспорт
воситалари, кўчмас мулк ва веб-сайтлар ўз ичига олади
15
. Венгрия реклама
солиғи ставкаси прогрессивдир: масалан, асосий солиқ мажбуриятига нисбатан
ставка 5,3% дан 7,5% гача, иккиламчи солиқ мажбурияти эса 5% ни ташкил
килади. 2019-йил 1-июлдан 2022-йил 31-декабргача Венгрияда реклама солиғи
нолга қайтарилди
16
.
Бугунги кунда мамлакатларда рўй бераётган ахборот технологияларининг
жадал ривожланиши, шунингдек замонавий технологик ечимлар асосида
яратилган янги вертуал бизнес моделлар асосида иқтисодиёт ва давлат
бошқарувидаги муносабатлар янгиланмокда.
Рақамли хизматлар солиғи Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлигининг
кўплаб ривожланган ва ривожланаётган хориждаги давлатлардан ундирилади
(1.3- жадвал). Ушбу солиқ ҚҚС ёки товарларни сотиш солиғи шаклида солиққа
тортилади.
1-жадвал. Давлатлар кесимида рақамли бизнеснинг миллий солиққа
тортиш хусусиятлари
17
Давлатлар
Солиқ элементлари
Жорий
этилиши
Франция
рақамли савдога эга рақамли компаниянинг
жаҳон бўйича камида 750 миллион евро (845
24.07.2019
14
RashminSanghvi&Associates:
https://www.rashminsanghvi.com/
articles/taxation/electronic_commerce/Equalisation_Levy%E2%80%93An_Analysis/EL%20%E2%80%93%20
In%20Simple%20Words.html Ҳиндистон юридик фирма сайди.
15
RSM International Association:
https://www.rsm.global/insights/tax-news/hungary-advertisement-tax
16
RSM International Association:
https://www.rsm.global/insights/tax-news/hungary-advertisement-tax
17
Муаллиф томонидан маълумотларга асосан тузилган
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
159
миллион доллар) даромадга эга ва Францияда 25
миллион эвро даромадига 3% солиқ
Италия
йилига 750 миллион эвродан ортик глобал
даромадга эга ва Италияда камида 5,5 миллион
эвро сотиладиган рақамли компания даромадига
3% солиқ
01.01.2020
Буюк
Британия
рақамли хизматлар учун 2% солиқ
01.04.2020
Австрия
йиллик айланмаси 750 миллион эвродан ортик
бўлган компанияларнинг онлайн реклама
даромадларига 5% солиқ шундан 25 миллион
евро - Австрияда
01.10.2020
Сингапур
рақамли хизматлар учун 7% ( 2021 йилдан - 9%) 01.01.2020
Испания
йиллик 750 млн.евродан ортик соф айланмага эга
бўлган ва Испанияда рақамли хизматлардан
даромади 3 млн.евродан ортиқ бўлган йирик
халкаро компанияларнинг рақамли хизматлар
кўрсатишдан олинган ялпи даромадга 3% солиқ.
18.01.2020
Вьетнам
ҚҚС 2-5%
01.01.2021
Филиппин йилига 250 минг ПХП ҚҚС 10%
01.01.2021
Турция
рақамли компония даромадидан 7,5% солиқ
Кўриб
чиқилмоқда
Чехия
рақамли хизматлар учун 7% солиқ
кўриб
чиқилмоқда
Таиланд
ҚҚС 7%
кўриб
чиқилмоқда
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
160
Япония
хорижий сайтлар орқали амалга оширилган
рақамли юкламалар учун солиқ
Халқаро
мухокамада
Россия
рақамли хизматлар қийматидин ҚҚС 20% (18%
01.01.2019)
01.01.2017
Жадвалда маълумотларида кўрсатилганидек,
Франция
2019 йил 24 июлда
рақамли солиқни жорий килган биринчи давлат эди. Конунларга асосан қуйидаги
икки турдаги хизматлар учун тан олинади:
а) Француз фойдаланувчиларига бошқа фойдаланувчилар билан боғланиш
ва мулоқот қилиш имконини берувчи рақамли платформани тақдим этиш
(“воситачи хизматлар”). Франтция Валюта-молия кодексининг 314-1;
б) реклама берувчиларга француз фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотлар
асосида рақамли платформаларда мақсадли реклама постларини жойлаштиришга
қаратилган хизматларни такдим этиш. Реклама постларини сотиб олиш ва
сақлаш, компания натижаларини мониторинг қилиш ва баҳолаш, фойдаланувчи
маълумотларини бошқариш ва узатиш ҳам ушбу туркумга киради. Рақамли
платформаларда мақсадли бўлмаган реклама жойлаштириш хизматлари амалда
солиқдан озод қилинган
18
.
Рақамли солиқ куйидаги иккита шарт бажарилган такдирда ҳам француз,
ҳам хорижий компаниялар учун кўлланилади:
• Компания кўриб чикилаётган йил давомида юқоридаги хизматлардан
камида биттасини кўрсатганда;
• Компанияга эгалик килувчи ўтган йили бутун дунё бўйлаб манбалардан
олинган 750 миллион евро чегарасидан ошиб кетган, шундан 25 миллион евро
француз фойдаланувчилари ҳисобига тўғри келганда.
Францияда ушбу солиқнинг бир томонлама жорий этилишини хақида баъзи
солиқ мутахассислари ўз фикрларини билдирадилар: ялпи даромаддан солиқ
ундириш орқали зарар кўрган кўплаб компанияларнинг аҳволини оғирлаштириш
хавфи мавжуд
19
. Бу ҳолатда Францияда мамлакат рахбарияти томонидан ушбу
18
Официальный интернет-портал правовой информации Франции:
https://www.legifrance.gouv.fr/affichLoiPubliee.do?type=general&idDocument=JORFDOLE000038203221
19
Dentons:
https://www.dentons.com/en/insights/articles/2019/july/15/french-digital-services-tax-dst
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
161
солиқни солиқ тўловчилар учун қўшимча юк келтирмаслигини таъкидласада,
даромад солиғни тўлайдиган компаниялар икки томонлама солиқ ундирилиши
хавфи юзага келишини мумкин.
Электрон хизматлар учун рақамли солиқнинг ҚҚС билан ўхшашлиги
борасида мунозара ҳам олиб борилган. Экспертлар ушбу солиқ учун чегаранинг
адолатлилигига шубҳа қилишади: масалан, кичикрок компаниялар, уларнинг
фикрича, ноқонуний субсидия олади
20
.
2-жадвал. ҚҚСни рақамлаштиришдаги асосий муаммолар
Муаммо
Муаммо таснифи
Муаммони ечиш йўллари
Рақамли узилиш Энг кенг тарқалган муаммо
солиқ
билан
ўзаро
муносабатлар
барқарор
бўлмаганда
ахборот-коммуникатсия
каналларига кириш
(масалан,
Интернетнинг
йўқлиги
Ўзбекистоннинг
чекка аҳоли пунктлари).
Янги ҳисобот шаклига риоя
этишда
масъулиятни
ошириш; ташкилот узок
ҳудудларда
интернетга
уланиш
нукталарини
ташкиллаштириш.
Харажат
ва
мураккаблик
Янги дастурий таъминотни
жорий этиш солиқ органлари
учун хам, солиқ тўловчилар
учун хам қимматга тушади.
Янги
дастурларни
тушунадиган мутахассислар
чекланганлиги.
Солиқ
органларининг
харажатлари
солиқ
йиғимини кўпайтиришдан,
солиқ
тўловчиларнинг
харажатларини
эса
жарималардан
қочиш
орқали қоплаш; ходимлар
учун ўқув семинарлари
ташкиллаштириш.
Хавфсизлик ва
махфийлик
Инсон омили мавжуд.
Кўплаб
суистеъмолликлар
учун электрон алоқалар очиқ
Маълумотлар
бошқарувчилари фаолияти
юзасидан назорат олиб
20
Ўша ерда
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
162
бориш;
фойдаланувчи
маълумотларини
ҳимоя
тизимини
такомиллаштириш
Маълумотларга
ўтиш
Олдинги
давр
хисобот
маълумотлари янги форматга
мослаштирилмаган
Энг мухим хужжатларни
янги форматга ўтказинш
Қонунчиликдаги
номувофиқлилар
Мавжуд норматив қонуний
база жорий бўлмаган даврда
яратилган
солиқка тортиш ва ишларнинг
холатини хисобга олмайди
Амалдаги
қонун
ҳужжатларини
тузатиш,
янгиларини ишлаб чикиш
ва кабул килиш
Хулоса ва таклифлар (Conclusion/Recommendations)
Солиқларни рақамлаштириш – бу солиқларни ундириш, ўзгартириш,
даромадни оширишга таъсир қилувчи рақамли технологиялар ва ахборот
тизимларини яратиб, уни амалда қўллаш орқали шаффофликни ошириш,
маълумотларни яхлитлигини таъминлаш, инсон омили таъсирини камайтириш,
хизмат сифатини яхшилаш, хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат ўртасидаги
яхши ҳамкорликни ўрнатиш, ички молиявий шарт-шароитлар яратиш имконини
берадиган жараёндир.
Солиқларни рақамлаштириш, жумладан ҚҚС ни рақамлаштиришнинг
давлат ҳамда солиқ тўловчилар учун бир қатор афзалликлари келтирилган:
1. ҚҚСни рақамлаштириш орқали ёпик деб белгиланган ҳар қандай давр
учун солиқ маълумотларини нашр этиш ёки ўзгартиришни тақиқлаш, ҚҚС
солиққа тортиш тўғрисидаги маълумотларни саралаш ҳамда алоҳида сақлаш,
ҚҚС чекланган функция ва вазифалардан фойдаланиш тизими оркали солиқ
инспекторларининг вазифаларини ажратиш, ҚҚС қайта ишлаш жараёнида
солиққа тортиш тўғрисидаги маълумотларнинг яхлитлигини таъминлаш, учинчи
шахслар
томонидан
маълумотларнинг
йўқолиши,
бузилиши
ёки
ўғирланишининг олдини олади.
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
163
2. ҚҚС ни рақамлаштириш солиққа тортишнинг шаффофлигини ошириш:
реал вакт режимида маҳсулот сотиш жараёнларини назорат қилиш, ҳисоблаш ва
тўлаш тўғрисида давлатни автоматик равишда хабардор қилиш, яъни ҚҚСни
тўлашдан бўйин товлаш тубдан бартараф этиш;
3. ҚҚС солиғи бўйича маъмуриятчилик ҳаражатларини камайтириш:
ҚҚСни ҳисоблаш ва тўлаш жараёнига инсон омилининг таъсирини чеклаш, бу
хатолар корхоналардан ортиқча тўланган ҚҚС суммаларини қоплаш, ҳисоб-
китоб қилиш ва қайтариш бўйича (ҚҚСнинг нотўғри ҳисобланган ва тўланган
суммалари) сонини камайтириш ва аризалар сонини камайтириш имконини
беради.
4. Маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш: ҚҚС бўйича солиқ
маъмуриятчилиги жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилиши мумкин, бу эса
батафсил статистик ҳисобот олиш ва ҚҚС солиғи бўйича давлат даромадларини
юқори даражада тез ва аниқ прогноз қилиш имконини беради.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
«Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали
амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони
2.
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Солиқ ва бюджет сиёсатининг
2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати
билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида28.12.2023 йилдаги ЎРҚ-891-сон Ўзбекистон
Республикасининг Солиқ кодекси (янги таҳрири)
3.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2020 йил 29
декабрдаги олий мажлис Мурожаатномаси
4.
А.Ваҳобов, А.Жўраев. Солиқлар ва солиққа тортиш Дарслик /Ҳаммуал.: –
Т.: “Шарқ” нашриёти – 2009 y. -400 бет.
5.
Тошматов, М.М.Комилов. Қўшилган қиймат солиғи Монография
Тошкент: 2004 й. -- 184-бет
6.
Голик Е. Н. Цифровизация администрирования НДС в системе
обеспечения экономической безопасности doi: 10.22394/2079-1690-2021-1-2-103-
109
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
164
7.
Aplin
P.
Digitalisation
of
tax:
international
perspectives.
URL:
https://www.icaew.com/-/media/corporate/files/technical/digital-tax.ashx?la=en
(access date: 25.01.2019).
8.
Карпова О. М.
Трансформации налога на добавленную стоимость в
условиях форсированной цифровизации российской экономики текст научной
статьи по специальности «экономика и бизнес» ЖУРНАЛ Вестник Томского
государственного университета. Экономика2019
В
9.
Trenta
C.
European
VAT
and
the
digital
economy.
URL:
https://www.business.unsw.edu.au/About-Site/Schools-Site/Taxation-Business-Law-
Site/Documents/imeTrenta-Re-thinking-EU-VAT-paper.pdf (access date: 25.01.2019).
10.
CudahyG.
Blockchain
reaction.
URL:
https://www.ey.com/Publication/vwLUAssets/ey-blockchain-reaction-tech-
companies-plan-for-critical-mass/$FILE/ey-blockchainreaction.pdf
(access
date:
25.01.2019).
11.
. OECD. Co-operative Tax Compliance: Building Better Tax Control
Frameworks.
URL:
https://doi.org/10.1787/9789264253384-en
(access
date:
21.01.2019).
12.
Иловайский С. И. Косвенное налогообложение в теории и практике. –
Пенза: РИО ПГСХА, 2010. – c 115.
13.
Афанасенко И.Д., Борисова В.В. Цифровая логистика: учеб. для вузов. СПб
: Питер, 2018. 272 с.
14.
Что такое цифровизация? URL: https://www.e-xecutive.ru/management/
itforbusiness/1989667-chto-takoe-tsifrovizatsiya? scrolltop=1832 дата обращения:
25.01.2019).
15.
https://review.uz/oz/post/raqamli-iqtisodiyot-mamlakatimiz-taraqqiyoti-
16.
17.
https://my.soliq.uz/main/about-portal
https://kun.uz/kr/news/2022/05/07/soliq-
tushumlari-17-foizga-oshdi-dsq
18.
ttps://yuz.uz/news/blokcheyn-texnologiyasini-qqs-mexanizmiga-joriy-etish-
qanday-imkoniyatlar-yaratadi
