ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-3, Issue-7
14
ПОМИДОР БИРИНЧИ АВЛОД (Ғ1) ДУРАГАЙЛАРИНИНГ
ҲОСИЛДОРЛИГИ ВА ГЕТЕРОЗИС САМАРАСИ
Ochilov Baxriyor
Termiz davlat muhandislik va agrotexnologiyalar universiteti Agrobiologiya fakulteti
Qishloq xo’jaligini ekinlari seleksiyasi va urug’chiligi ta’lim yo’nalishi talabasi.
Аннотация:
Мақолада
2018-2019 йилларда Сурхондарё илмий тажриба
станциясида помидор биринчи авлод дурагайларининг ҳосилдорлик
кўрсаткичлари
ўрганилди. Олинган натижаларга кўра, умумий ва эртачи
ҳосилдорлиги ва умумий
ҳосилдорлик бўйича гетерозис самарадорлиги энг
юқори (33,7-74,2%) бўлган Сурхан
142 х Тарамата, Тарамата х Волгоградский
5/95, Сурхан 142 х Волгоградский 5/95
ва Л-31 х Сурхан 142 дурагайлари
ажратилди.
Эртачи ҳосилдорлик бўйича юқори
(15,3-23,0%) гетерозис
самарадорлик Тарамата х Волгоградский 5/95, Сурхан 142
х Тарамата ва
МЖ-46 х Сурхан 142 дурагайларида кузатилди.
Ушбу дурагайлар
бўртма нематодасига чидамлилиги билан ҳам
диққатга сазовордир. Бу дурагайлар
маълум синовлардан кейин ишлаб
чиқаришга тавсия қилиниши мумкин ва улар
қимматли хўжалик белгиларига
эга, янада мукаммалроқ чидамли нав ва дурагайлар
яратишда қимматли
бошланғич манба бўлиб ҳисобланади.
Калит сўзлар:
помидор, селекция, линия, гетерозис, бўртма нематодаси,
чидамлилик, нав, транспортбоплик, манба, балл.
Помидор бўйича дастлабки селекцион навлар аналитик селекция услубидан
фойдаланиб олинган. Маҳаллий ва иқлимлаштирилган хорижий шаклларни
индивидуал ва ялпи танлаш асосида яратилган. Улардан баъзи бирлари арзимаган,
кам майдонларда етиштирилган. Ҳозирги замон қишлоқ хўжалигида
етиштириладиган навлар нафақат серҳосил, балки у амал даври давомида содир
бўладиган атроф муҳит ноқулайликларига комплекс чидамли ва интенсив
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-3, Issue-7
15
технологияларга мослаштирилган бўлиши керак. Кўп йиллик тажрибалар шуни
кўрсатадики, ҳозирги вақтда мавжуд навлар потенциал хосилдорлигининг 30-40%,
энг яхши шароитлар бўлганда эса 50-60% идан фойдаланилмокда, бунинг асосий
сабаби эса навларда экологик чидамлиликни етишмаслигидир (Жученко
А.А.,1986). Помидор йил бўйи энг муҳим витаминлар С1, В1, В2, РР, А, Н, В9,
пектинлар, қимматбаҳо минераллар манбаи ҳисобланади. Шунингдек у инсонни
соғлом озиқланиши ва кўпгина касалликлардан сақланишини белгиловчи тўйимли
озиқ моддадир. Селекция ҳисобидан нафақат ҳосилдорликни кўтариш, балки мева
сифатини ва узоқ масофаларга жўнатиш учун яроқлилигини ошириш, сақланишини
узайтириш, етиштириш ва ҳосил теримини механизациялаштириш мумкин.
Селекция шунингдек зарар келтирувчи касаллик ва заракунандалар, ўсимлик
паразитлари туфайли содир бўладиган ҳосил йўқотилишини чегаралайди ёки
бутунлай чек қўяди, ўз навбатида помидор етиштиришда заҳарли кимёвий
моддаларни қўллашни камайтириб, атроф муҳитни ифлосланишини камайтиради
(Авдеев А.Ю. 2006). Янги серҳосил биотик ва абиотик муҳит омилларига чидамли
нав ва Ғ1 дурагайларни яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш, шунингдек
уларни етиштиришнинг самарали технологияларини ишлаб чиқиш, ҳосилдорликни
кўтариш ва махсулот сифатини яхшилашнинг бош омилидир. Шунинг учун, бутун
дунёда янги нав ва Ғ1 дурагайлар яратиш учун селекция услубларини
такомиллаштиришни илмий асосда ишлаб чиқишга катта эътибор қаратилмоқда.
2018-2019 йилларда дурагайларни ўрганиш боғчасида турли хил морфобиологик
хусусиятларга эга: ўсимликлари оддий, штамбсимон; мева шакли эса юмалоқ, ясси
юмалоқ, овалсимон; мевалари юмшоқ, транспортбоп; бўртма нематодаларига
чидамли ва чидамсиз бўлган нав ва линияларни ўзаро чатиштириб олинган 12 та
биринчи авлод дурагайлари эртапишарлик, бўртма нематодасига чидамлилик ва
транспортбоплик йўналишида ота-она формалари ва қиёсий F1Нурафшон
дурагайига таққослаб ўрганилди. F1Сурхан 142 х Тарамата, F1Сурхан142 х
Волгоградский 5/95, F1Сурхон142 х Гулоби, F1Тарамата х Волгоградский/95,
F1Тарамата х Сурхон 142, F1Л-31 х Сурхон142, F1Л-31 х Севара, F1МЖ-46 х
Сурхан 142, F1Л-62 х Тарамата, F1Суғдиёна х Сурхон 142, F1Суғдиёна х
Волгоградский5/95, F1МЖ-
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-3, Issue-7
16
46 х Сурхан 142 биринчи авлод (F1) дурагайлари транспортбоплик, бўртма
нематодасига чидамлилик йўналишида ота-она формалари ва қиёсий Ғ1Нурафшон
дурагайига таққослаб ўрганилди. Тадқиқотлар “Методические указания по
изучению и поддержанию мировой коллекции овощных пасленовых культур
(томаты, перцы, баклажаны)”. (Л.,1977), “Методические указания по селекции
сортов и гибридов томата для открытого и защищенного грунта”. (М., 1986) ва ОСТ
4671-78 (II-босқич) га мувофиқ амалга оширилди. Тажриба қайтариқсиз. Бўлмача
ҳисоб майдони 6,3 м2 , ўсимликлар сони 20 та, бўлмача 2 қаторли. Экиш схемаси
210 : 2 х 30 см. Уруғлар феврал ойининг I-ўн кунлигида плёнка остига сепилди.
Кўчатлар апрел ойининг I-ўн кунлигида очиқ далага ўтқазилди. 1.жадвалдан
кўриниб турибдики, энг қисқа амал даври Севара нави иштирокида олинган
F1Тарамата х Севара ва F1Л-31 х Севара дурагайларида кузатилди ва у 104-105
кунни ташкил этди ҳамда эртапишар ота-она шакл Севара навидан 2-3 кун илгари
пишиб етилди. Бу дурагайлар эртапишардир. Қолган дурагайларда амал даври 113-
118 кунни ташкил этди, улар ўртапишар ҳисобланади. Ўсимлик типи Сурхан 142,
Волгоградский 5/95,Тарамата, Севара, Суғдиёна, Л-31 навларида штамбсимон
бўлиб, улар штамбсимон навлар яратишда қимматли бошланғич манба бўлиб
ҳисобланади. Чатиштириш штамбсимон х штамбсимон схемада олиб борилганда
биринчи авлод дурагайларида ҳам ўсимлик штамбсимон типда бўлди. Чатиштириш
штамбсимон х оддий схемада амалга оширилганда эса биринчи авлод
дурагайларида ўсимлик оддий типда бўлди. Ўсимлик бўйи ота-она формаларда 43-
80 см бўлиб, улардан олинган дурагайларни уч гурухга бўлдик. Биринчи гурухга
ўсимлик бўйи 51-77см бўлган дурагайлар: Л-31 х Севара, Л-62 х Тарамата, МЖ-46
хСурхан 142 ва Л- 31 х Сурхан 142; иккинчи гурухга бўйи 85-92см бўлган
дурагайлар: Намуна х Узмаш, Тарамата х Сурхан 142, Тарамата х Волгоградский
5/95, Суғдиёна х Сурхон 142 ва Суғдиёна х Волгоградский 5/95; учинчи гурухга
ўсимлик бўйи 102-115см бўлган дурагайлар: Сурхан 142 х Тарамата, Сурхан 142 х
Гулоби ва Сурхан 142 х Волгоградский 5/95 киритилди. Меванинг вазни ота-она
шакллардан Намуна, Сурхан 142, МЖ-46, Волгоградский 5/95, Тарамата ва Гулоби
навларида катта бўлиб, уларнинг вазни 120-142 г ни ташкил этди. Қолган навларда
мева ўрта катталикда бўлиб, вазни 80-105 г атрофида бўлди. Кўпгина дурагайларда
мевалар катта бўлиб, вазни 110-132 г ни ташкил этди. Фақат Тарамата х Севара,
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-3, Issue-7
17
Суғдиёна х Волгоградский 5/95, Л-31 х Севара дурагайларида мева ўртача бўлиб,
вазни 95-100 г ни ташкил этди. Ота-она шакллардан бири мевалари қаттиқ бўлганда
биринчи авлод дурагайларида ҳам мева қаттиқ бўлди, бундай дурагайларга
қуйидаги Сурхан 142 х Тарамата, Тарамата х Сурхан 142, Тарамата х
Волгоградский 5/95, Суғдиёна х Сурхан 142, Суғдиёна х Волгоградский 5/95, Л-31
х Сурхан 142, Л-31 х Севара ва МЖ-46 х Сурхан 142 мансуб бўлди. Чатиштиришда
иштирок этаётган ҳар иккала навнинг меваси юмшоқ бўлганда эса дурагайларда
мева юмшоқ бўлиши кузатилди. Меванинг шакли ҳамма дурагайларда юмалоқ
бўлиб, уларнинг ранги қизил ёки тўқ-қизил бўлди. Мева шаклининг овалсимонлиги
ва унинг пушти ранги рецессив белги бўлганлиги учун бу белгилар биринчи
авлодда намоён бўлмади.
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-3, Issue-7
18
-жадвалдан кўриниб турибдики, чатиштиришда иштирок этган ота-она
шаклларнинг ҳосилдорлиги 21,4-47,8 т/га атрофида бўлди. Энг юқори
ҳосилдорликСурхан 142, Л-31, МЖ-46, Суғдиёна (40,3-47,8 т/га) навларида
кузатилди. Биринчи авлод дурагайларида ҳам ҳосилдорлик турлича бўлиб 39,8-70,2
т/га ни ташкил этди. Энг юқори ҳосилдорлик эса Сурхан 142 х Тарамата, Тарамата
х Волгоградский 5/95, Сурхан 142 х Волгоградский 5/95 Суғдиёна х Волгоградский
5/95, Л-31 х Сурхан 142 (50,1-70,2 т/га) дурагайларида кузатилди. Умумий
ҳосилдорлик бўйича энг юқори гетерозис самараси Сурхан 142 х Тарамата, Сурхан
142 х Волгоградский 5/95, Тарамата х Волгоградский 5/95, Л-31 х Сурхон 142
дурагайларида намоён бўлди ва у 33,7-74,2% ни ташкил этди ва булар гетерозис
дурагайлар ҳисобланади. Юқори бўлмасада умумий ҳосилдорлик бўйича гетерозис
самараси қуйидаги Сурхан142 х Гулоби, МЖ- 46 х Сурхан 142, Л-31 х Севара ва
Суғдиёна х Волгоградский 5/95 дурагайларида ҳам кузатилди ва у 13,1-21,3% ни
ташкил этди. 2- жадвал
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-3, Issue-7
19
Эртачи ҳосилдорлик бўйича энг юқори кўрсаткич ота-она шакллардан Севара,
Узмаш, Гулоби ва Л-31 навларида кузатилиб, у 29,4 -33,0 т/га ни ташкил этди ва
булар эртапишардир. Ушбу белги бўйича юқори кўрсаткич Намуна х Узмаш,
Сурхан 142 х Тарамата, Тарамата х Волгоградский 5/95, Тарамата х Севара, Л-31 х
Сурхон 142, Л-31 х Севара, МЖ-46 х Сурхан 142 дурагайларида кузатилди ва у 28,4-
33,4 т/га ни ташкил этди. Эртачи ҳосилдорлик бўйича энг юқори гетерозис самараси
Тарамата х Волгоградский 5/95, Сурхан 142 х Тарамата, МЖ-46 х Сурхан 142 (15,3-
23,0%) дурагайларида кузатилди. Товарбоп ҳосил мевалари қаттиқ, транспортбоп
навларда сезиларли даражада юқори бўлди. Мевалари қаттиқ навлар иштирокида
олинган дурагайларда ҳам товарбоп ҳосил юқори бўлди. Шундай қилиб, 2018-2019
йилларда биринчи авлод дурагайларини ўрганиш натижасида умумий ва эртачи
ҳосилдорлиги энг юқори бўлган Сурхан 142 х Тарамата, Тарамата х Волгоградский
5/95, Сурхан 142 х Волгоградский 5/95 ва Л-31 х Сурхан 142 дурагайлари
ажратилди. Умумий ҳосилдорлик бўйича гетерозис самараси энг юқори (33,7-
74,2%) бўлган Сурхан 142 х Тарамата, Тарамата х Волгоградский 5/95, Сурхан142
х Волгоградский 5/95 ва Л-31 х Сурхан 142 дурагайлари ажратилди. Эртачи
ҳосилдорлик бўйича энг юқори гетерозис самарадорлиги билан Тарамата х
Волгоградский 5/95, Сурхан 142 х Тарамата ва МЖ-46 х Сурхан 142 (15,3-23,0%)
дурагайлари ажратилди.
XУЛОСА:
Ушбу дурагайлар бўртма нематодасига чидамлилиги билан ҳам
диққатга сазовордир. Бу дурагайлар маълум синовлардан кейин ишлаб чиқаришга
тавсия қилиниши мумкин ва улар қимматли хўжалик белгиларига эга, янада
мукаммалроқ чидамли нав ва дурагайлар яратишда қимматли бошланғич манба
бўлиб ҳисобланади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Наджиев Ж.Н. Помидорнинг транспортбоп, бўртма нематодасига чидамли нав ва
дурагайлари селекцияси // «Ўзбекистонда сабзавотчилик, полизчилик ва
картошкачиликни ривожлантиришда илм-фаннинг ҳиссаси» Халқаро илмий-
амалий конференция маърузалар матни. –Тошкент, 2013.- Б. 40-45.
2. Наджиев Ж.Н., Арамов М.Х., Нурматов Н.Ж. Помидорнинг транспортбоп,
бўртма нематодасига чидамли линиялари селекцияси // Ўзбекистонда озиқ-овқат
хавфсизлигини таъминлашда мева-сабзавот ҳамда узумчилик соҳасининг роли ва
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-3, Issue-7
20
аҳамияти. Халқаро илмий-амалий анжумани мақолалар тўплами. − Тошкент, 2017.
− 25 май. –Б. 189-191.
3. Наджиев Ж.Н., Арамов М.Х. Бўртма нематодасига чидамли помидор нав ва
дурагайларининг комбинацион қобилиятини баҳолаш // «Сабзавотчилик,
полизчилик ва картошкачилик ҳолати, муаммолари ва ривожлантириш
истиқболлари» Халқаро илмий-амалий конференция маърузалар матни. − Тошкент,
2018. – Б.54− 58.
4. Арамов М.Х., Наджиев Ж.Н. Новые раннеспелые гетерозисные гибриды F1
томата // I Международная научно-практическая конференция «Современные
тенденции в селекции и семеноводстве овощных культур». − Т 1. − М., 2008. 4-6
августа. – С. 79− 82.
5. Арамов М.Х., Наджиев Ж.Н. Селекция устойчивых к галловым нематодам сортов
и гибридов томата // «Ўзбекистонда сабзавотчилик, полизчилик ва
картошкачиликни ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари». Илмий -амалий
конференция маърузалар матни. −Тошкент, 2011.– Б. 37− 40.
6. Наджиев Ж.Н., Арамова Г.Б., Ҳайдаров Б. Помидорнинг бўртма нематодасига
чидамли линиялари танлов синови // «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб
чиқаришда фаол тадбиркорлик ва инновацион технологияларни қўллаб-қувватлаш»
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги миқёсидаги илмий
–амалий анжуман материаллари −Термиз, 2018. – Б. 90 −93.
7. Арамов М.Н., Наджиев Ж.Н. Новые транспортабельные сорта томата// В сб.:
Генетические ресурсы растений: сохранение, изученые и использование
