ZARMED
UNIVERSITETI
512
“Ijtimoiy va gumanitar ta’lim yo‘nalishlardagi talabalarning
kompetentligini oshirish: muammolar va yechimlar” mavzusida
Respublika ilmiy-amaliy konferensiya materiallari to’plami
Samarqand-2025. 23-24-may
ЗАМОНАВИЙ ТАРАҚҚИЁТНИНГ ЁШЛАР ДУНЁҚАРАШИГА
ТАЪСИРИ
Д.М.Худойбердиев
Қарши Давлат университети “Фалсафа ва социология” кафедраси доценти
Аннотация.
Ушбу мақолада замонавий тараққиётнинг ўзига хос жиҳатлари
хусусида фикр юритилган. Ушбу тараққиёт тенденцияларининг ёшлар
дунёқарашига, ижтимоий қиёфасига кўрсатаётган таъсири атрофлича таҳлил
қилинган.
Калит сўзлар:
ахборот-коммуникация технологиялари, глобаллашув,
интернет, ижтимоий тармоқлар, тафаккур, истеъмолчилик кайфияти,
андишасизлик, агрессивлик, шафқатсизлик.
Аннотация.
В данной статье рассматриваются конкретные аспекты
современного развития. Подробно проанализировано влияние этих тенденций
развития на мировоззрение и социальный имидж молодежи.
Ключевые
слова:
информационно-коммуникационный
технологии,
глобализация, интернет, социальная сеть, мышление, потребительство,
легкомыслие, агрессивность, жестокость.
Abstract.
This article discussed the specific aspects of modern development. The
impact of these development trends on the outlook and social image of young people has
been thoroughly analyzed.
Key words:
information and communication technologist, globalization,
internet, social network, thinking, consumerism, thoughtlessness, aggressiveness,
cruelty.
Бутун дунёда тараққиёт суръати тобора шиддатли тус олаяпти.
Сиёсий,
ижтимоий-иқтисодий,
илмий-технологик,
маданий
ҳаётда
кескин
ўзгаришларнинг гувоҳи бўлаяпмиз.
Ушбу оламшумул ўзгаришлар табиийки
ижтимоий онгда ҳам катта еврилишлар ясаяпти
.
Айниқса бу ўзгаришлар
янгиликларга қизиқувчан, таъсирланишга моил, эътиборда бўлишни истайдиган,
энг асосийси ҳали мустақил фикри тўлиқ шаклланиб улгурмаган ёшлар
дунёқарашида, уларнинг юриш-туришларида яққол намоён бўлмоқда.
ZARMED
UNIVERSITETI
513
“Ijtimoiy va gumanitar ta’lim yo‘nalishlardagi talabalarning
kompetentligini oshirish: muammolar va yechimlar” mavzusida
Respublika ilmiy-amaliy konferensiya materiallari to’plami
Samarqand-2025. 23-24-may
Табиийки, замона зайли билан ёшлар ижтимоий қиёфасида юз бераётган
ижобий ўзгаришлар барчани қанчалик қувонтираётган бўлса, аксинча салбий
ўзгаришлар шунчалик ташвиш уйғотмоқда. Зеро, юрт келажаги бўлган ёшлар
онгида куртак ёзадиган ҳар қандай кичкина иллатга ҳам эътиборсиз қараш
ярамайди. Улар эртага илдиз отиб кетиши ва оқибати аянчли бўлиши мумкин.
Шу боис бундай салбий ҳолатларнинг ўз вақтида олдини олиш долзарб
ижтимоий муаммо ҳисобланади. Ушбу муаммонинг кўламини, оқибатларини
вақтида илғаш, кечиктирмасдан туриб олдини олиш чораларини кўриш келажак
авлод тақдирига, қолаверса шу шу юрт тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир
инсоннинг фуқаролик бурчидир.
Бунинг учун эса аввало замонавий цивилизациянинг ўзига хос жиҳатлари
нимада, унинг ижобий томонлари қайсию, салбий томонлари нималарда намоён
бўлмоқда ҳамда қайси жиҳатлар ёшлар ижтимоий қиёфасига, маънавий оламига
диструктив таъсир кўрсатмоқда, деган саволларга эътибор қаратиш орқали
масала моҳиятини тўла англаб етиш мумкин. Хўш, шундай экан, замонавий
жамиятнинг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат? Ҳеч шубҳасиз, фан-
техника, аниқса ахборот коммуникация технологияларининг юксак даражада
тараққий этиши замонавий жамиятнинг энг асосий хусусиятларидан
ҳисобланади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки кўпгина ёшлар замон руҳини
сезгирлик билан илғаб олишаяпти. Улар илм-фан ютуқлари билан тезда ошно
тутинмоқда, техника сирларини пухта ўзлаштириб олишмоқда. Сирасини
айтганда, ёш авлод катталарга қараганда замон талабларига тез мослашаяпти.
Яна уларнинг изланувчанлиги, тиришқоқлиги таҳсинга лойиқ. Қолаверса
уларнинг турли тилларни ўрганишга бўлган иштиёқини ҳам олқишламоқ керак.
Дарвоқе, ёшларнинг ҳавас қилса арзигулик ютуқлари анчагина. Ютуқлар
қанча кўп бўлса, шунча яхши, албатта. Аммо камчиликлар биттагина бўлса ҳам
кўнгилни хира қилади. Афсуски, бундай дилхираликка сабаб бўладиган ҳолатлар
ҳам талайгина ва уларга эътиборсиз қараш ярамайди. Кичик эътиборсизлик ҳар
доим катта оқибатларга олиб келиши барачага маълум. Зеро, “Ёш авлоднинг
онгини салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш, адашганларни тўғри йўлга қайтариш
ўзини ватанпарвар деб ҳисоблайдиган ҳар бир Ўзбекистон фуқароси, айниқса
ёшларнинг асосий бурчи бўлиб қолиши шарт”
1
.
Бугунги кунда ахборот-коммуникация технологияларининг ютуқлари
1
Шавкат Мирзиёев. Янги Ўзбекистон Стратегияси. Тошкент – 2021.258- бет.
ZARMED
UNIVERSITETI
514
“Ijtimoiy va gumanitar ta’lim yo‘nalishlardagi talabalarning
kompetentligini oshirish: muammolar va yechimlar” mavzusida
Respublika ilmiy-amaliy konferensiya materiallari to’plami
Samarqand-2025. 23-24-may
ёшлар учун қанчалик имконият эшикларини очган бўлса, уларнинг маънавиятига
энг кўп салбий таъсир ҳам шубҳасиз, ушбу глобал тармоқ билан боғлиқ. Айниқса
интернет тизимиминг вужудга келиши, ижтимоий тармоқларнинг тобора
оммалашиб бораётганлиги билан таъсир кўлами борган сари кенгайиб,
чуқурлашиб бормоқда. Бугун интернет кўпчилик ёшларни ўзига ипсиз боғлаб
қўйди. Интернет тизимидан, айниқса ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчилар
сони соат сайин ортиб бормоқда. Уларнинг эса аксарияти ёшлар. Натижада ёшлар
тарбиянинг ҳам, таълимнинг ҳам катта қисмини энг оммабоп ахборот манбаи
бўлган интернет тизимидан олаяпти. Устоз-мураббийлар ўгитларидан кўра
интернет тармоғидаги фикрлар жозибалироқ туюлапти. Кўпларнинг дунёқараши
ҳам интернетга қараб шаклланаяпти.
Ҳатто юриш-
Бугун интернетда ҳамма нарса
бор, ким нимани изласа шуни топади. Шоир айтганидек, ҳикмат излаган ҳикмат
топади, ғурбат излаган ғурбат топади. Бугун ана шу тармоқда кўпроқ қандай
маълумотлар тарқатилмоқда? Ёшларимиз асосан қандай мазмундаги
материалларга мурожаат қилишмоқда? Асосий гап ана шунда. Афсуски,
интернет тармоқларида тарқатилаётган, тарғиб қилинаётган барча маълумотлар,
фикрлар, ғояларни ҳам конструктив характердаги объектив хабарлар, инсон
тақдирини ўйлаган гуманистик ғоялар дея олмаймиз, аксинча, ушбу маконнинг
ёшлар дунёқарашига салбий таъсир кўрсатадиган бузғунчи фикрлар, миллий
қадриятларга ёт, маънавият илдизларини зарарлайдиган ғоялар билан тўлиб-
тошганлиги ҳам ҳеч кимга сир эмас. Бундай материалларга боғланиб қолган
ёшлар эса тобора миллий заминлардан узоқлашиб боради. Миллат ўзлигининг
таназзулга юз тутуши миллатнинг йўқолишидир. Шунинг натижасида ижтимоий
тармоқларга боғланиб қолган ёшларнинг маънавий идеаллари сийқалашиб, диди
саёзлашиб, қизиқишлари бачканалашиб бормоқда.
Глобаллашув жараёнининг тобора кучайиб бораётганлиги, жамият
ҳаётининг барча соҳаларини ўз таъсир доирасига қамраб олаётганлиги ҳам
замонавий жамиятнинг яна бир хусусияти ҳисобланади. Бугун глобаллашувнинг
таъсиридан ҳимояланиш тобора мушкуллашиб бормоқда. Тўғри, глобаллашув
туфайли юзага келган моддий-иқтисодий, маиший қулайликлардан кўз юммаган
ҳолда шуни айтиш лозимки, глобаллашув шароитидан ҳам айрим кучлар ўз
мақсадлари йўлида усталик билан фойдаланиб қолишга уринишмоқда. Улар ўз
мафкураси, манфаати, сиёсати ва турмуш тарзини зўр бериб тарғиб қилишмоқда.
Бунда тарғиботнинг китоблар, ёзма матбуот каби анъанавий воситалари билан
бир қаторда ахборот тарқатишнинг замонавий воситалари бўлган кино,
ZARMED
UNIVERSITETI
515
“Ijtimoiy va gumanitar ta’lim yo‘nalishlardagi talabalarning
kompetentligini oshirish: muammolar va yechimlar” mavzusida
Respublika ilmiy-amaliy konferensiya materiallari to’plami
Samarqand-2025. 23-24-may
телевидение, ижтимоий тармоқлар имкониятидан ҳам усталик билан
фойдаланишмоқда.
Замонавий жамиятнинг яна бир ўзига хос хусусияти шундаки, оммавий
коммуникация воситаларининг тараққиёти турли маданият намуналарининг
бутун дунё бўйлаб кенг тарқалишига имкон яратди. Ушбу имкониятдан ҳам
гегемон давлатлар, минтақалар ўз маданиятини барча учун намуна сифатида
тарғиб қилиш ва тарқатишда кенг фойдаланмоқда. Улар “Оммавий маданият”
ниқоби остида миллий маданиятнинг кушандаси бўлган турли-туман
кўринишдаги
кўнгилочар
машғулотларни
тиқиштиришаяпти.
Бундай
маданиятнинг асосий хусусияти шундан иборатки, у шахсда истеъмолчилик
кайфиятинг қарор топишига замин яратади. Уларнинг қарашларига кўра, инсон
эмас, аксинча, нарсалар эъзозланади, маънавий дунё эмас, маиший-
истеъмолчилик туйғулари қадрланади. Америкалик таниқли адиб Р.Бредбери
айтганидек, “оммавий маданият” мактабидан ўтган авлод учун ҳаётнинг маъноси
– автомобил, телевизор, музлаткичга эга бўлиш.
Шунингдек, “оммавий маданият” шахс қизиқишлари, эҳтиёж ва
манфаатларининг характерига ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Олий мақсад,
улуғвор ниятлар ўрнини, енгил-елпи туйғулар, кўнгилочар машғулотлар
эгалламоқда. Енгил-елпи машғулотлар ва кўнгилочар томошаларга боғланиб
қолиш ёшларнинг муҳим юмушлардан чалғиб қолишига, вақтини беҳуда
нарсаларга
сарфлашга
одатлантирмоқда.
Оммавий
маданиятни
тарқатувчиларнинг ҳам асосий мақсади фикрламайдиган оммавий тўдани
вужудга келтиришдир. Зеро, фикрсизликнинг оқибати тобеликдир. Энг
ачинарлиси, ёшлар орасида китоб ўқишга, мустақил мушоҳада юритишга иштиёқ
кўрсатадиганлар сони камайиб кетмоқда. Тафаккур юритадиган, ижтимоий-
сиёсий жараёнларга фаол иштирок этадиган ёшларгина юрт тараққиётини
таъминлайди.
Ёшларнинг ёт таъсирларга берилишини уларнинг кийиниш маданиятида
ҳам кўриш мумкин. Бир қарашда, бозорларга чиқарилаётган ёшларбоп
маҳсулотлар турининг кўпайиши инсонга танлов эркинлигини бераётгандек
туюлади. Аслида эса чет элда ишлаб чиқарилиб, бозорларимиз тўридан ўрин
эгаллаётган маҳсулотлар хорижий эстетик тафаккур ва дидни ҳамда турмуш
тарзини шакллантиришга хизмат қилади.
Ёшлар
хулқ-атворида,
ҳаракатларида
кузатилаётган
қўполлик,
андишасизлик, агрессивлик, шафқатсизлик, ибосизлик каби иллатларнинг урчиб
ZARMED
UNIVERSITETI
516
“Ijtimoiy va gumanitar ta’lim yo‘nalishlardagi talabalarning
kompetentligini oshirish: muammolar va yechimlar” mavzusida
Respublika ilmiy-amaliy konferensiya materiallari to’plami
Samarqand-2025. 23-24-may
бораётганлиги ҳам ташвишланарли ҳолдир. Бу эса
ёш авлод тарбияси масаласи
жамиятнинг
ҳаёт-мамот
масаласига
айланиб
бораётганидан
даллат
бермоқ
.
“
Барчага аён, ҳозирги кунда дунё миқёсида бешафқат рақобат, қарама-
қаршилик ва зиддиятлар тобора кескин тус олмоқда. Диний экстремизм,
терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, “оммавий маданият” каби хавф-хатарлар
кучайиб, одамзот асрлар давомида амал қилиб келган эътиқодга, оилавий ва
миллий-маънавий қадриятларга путур етказмоқда. Мана шундай ва бошқа кўплаб
таҳдидлар инсоният ҳаётида жиддий муаммоларни келтириб чиқараётгани – айни
ҳақиқат ва буни ҳеч ким инкор этолмайди”
2
, – дея таъкидлайди Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев.
Виртуалга оламга боғланиб қолишнинг яна бир хатарли оқибати шундаки,
у шахснинг бегоналашувига олиб келади. Инсонлардан, жамиятда бегоналашган
кимсада бефарқлик, лоқайдлик иллатлари урчийди. Ундайларни миллат тақдир,
юрт тақдири мутлақо қизиқтирмайди. Фақат ўзини ўйлайдиган, шахсий
манфаатини ҳамма нарсадан устун қўядиган эгоистга айланади. Афсуски, айрим
ёшларимизда шу зайлдаги хулқ ва характер шаклланаётганини ҳам инкор этиб
бўлмайди.
Хулоса қилиб айтганда, замонавий тараққиёт тенденциялари ёшлар
дунёқарашига, маънавий оламига кучли таъсир кўрсатмоқда.
Ушбу таъсир ҳам
позитив, ҳам негатив характерга эга бўлаяпти. Унинг ижобий томонлари
ютуғимиз, у ҳақда бош қотириш шарт эмас.
Кўпчиликда ташвиш уйғотаётган
салбий иллатларга қарши кураш ҳар биримизнинг зиммамиздаги вазифа
ҳисобланади. Ёшларимизни ушбу хатарли қизиқиш ва майллардан ҳимоя
қилишимиз, уларда замонавий ахборот технологияларидан фақат ижобий
мақсадларда фойдаланиш кўникмасини шакллантиришимиз лозим.
Бунинг учун эса ахборот маконидаги асосий субъектлар ва уларнинг
мақсадлари тўғрисида, шунингдек, бузғунчи ахборотларнинг мақсади, муддаоси,
уларнинг тагида ётган манфаатларни ёшларга етказа олишимиз керак. Бир сўз
билан айтганда, ёшларда мафкуравий ва маънавий-маданий, ахлоқий
иммунитетини янада кучайтириш талаб этилади.
2
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV
қурултойидаги нутқи [Электрон ресурс] // https://www.gazeta.uz/uz/2017/07/01/nutq.
