ЎЗБЕКИСТОНДА ДАВЛАТ ВА НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ИЖТИМОИЙ ҲАМКОРЛИГИНИНГ ПЕДАГОГИК ФУНКЦИЯЛАРИ

Annotasiya

Мақолада Ўзбекистонда ёшларни тарбиялашда  оила, маҳалла ва коллеж ижтимоий ҳамкорлигини такомиллаштириш йўллари ва тавсиялари берилган.

Manba turi: Konferentsiyalar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2023
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Абирова Умида Назаровна. (2025). ЎЗБЕКИСТОНДА ДАВЛАТ ВА НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ИЖТИМОИЙ ҲАМКОРЛИГИНИНГ ПЕДАГОГИК ФУНКЦИЯЛАРИ. Ta’limning Zamonaviy Transformatsiyasi, 19(1), 116–119. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/tzatra/article/view/87157
Абирова Умида Назаровна

Oriental  Университети “Узлуксиз таълим педагогикаси”

кафедраси ўқитувчиси,

E-mail: umida_abirova@mail.ru

тел: + 99 8 97 107 70 55

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мақолада Ўзбекистонда ёшларни тарбиялашда  оила, маҳалла ва коллеж ижтимоий ҳамкорлигини такомиллаштириш йўллари ва тавсиялари берилган.


background image

Ta'limning zamonaviy transformatsiyasi

www.tadqiqotlar.uz

19-to’plam 1-son may 2025

116

ЎЗБЕКИСТОНДА ДАВЛАТ ВА НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИ ИЖТИМОИЙ ҲАМКОРЛИГИНИНГ

ПЕДАГОГИК ФУНКЦИЯЛАРИ

Абирова Умида Назаровна,

“Oriental” Университети “ “Узлуксиз таълим педагогикаси”

кафедраси ўқитувчиси,

E-mail: umida_abirova@mail.ru

тел: + 99 8 97 107 70 55

Аннотация: Мақолада Ўзбекистонда ёшларни тарбиялашда оила,

маҳалла ва коллеж ижтимоий ҳамкорлигини такомиллаштириш йўллари ва

тавсиялари берилган.

Таянч тушунчалар: Таълим, тарбия, оила, маҳалла, ижтимоий,

маънавият, маърифат.

Ижтимоий педагогика ўсмирнинг ижтимоийлашувини ижтимоий

тарбия объекти сифатида тадқиқ қилар экан, юқорида қайд этганимиздек,

“ижтимоийлашув” атамаси мазмунига махсус тўхталиб ўтиш жоиз бўлади.

Ижтимоийлашув – ўсиб келаётган авлоднинг мавжуд қадриятлар тизими ва

ахлоқ меъёрларини фаол ўзлаштириш ва ривожлантириш йўли билан

мазкур жамиятнинг ижтимоий роллар тизимига қўшилиш жараёнидир.

Ижтимоий педагогиканинг профилактик функцияси тарбия жараёни

йўналишларидан бири сифатида тадқиқ этади. У нафақат жамиятнинг

тарбиявий салоҳиятини, балки тарбиявий кучларни мувофиқлаштиришнинг

турли шакллари асосида унинг самарадорлигини ошириш йўлларини

ўрганади.

“Ижтимоий педагогика” атамасининг илмий қўлланила бошланиши

ўз тарихига эга жараёндир. У ХIХ аср охирида А.Дистервег томонидан

таклиф этилган. Немис олими В.Вернернинг таъкидлашича, 1910 йилдан


background image

Ta'limning zamonaviy transformatsiyasi

www.tadqiqotlar.uz

19-to’plam 1-son may 2025

117

1920 йилгача “Ижтимоий педагогика” икки хил маънода тушунилиб ўзига

хос тадқиқотлар йўналишига эга бўлган.

Булар аввало халқнинг маданий савиясини юксалтириш мақсадида

жамият тарбиявий кучларини бирлаштириш (П.Наторп); иккинчидан, ночор

болаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ғамхўрлик қилиш, вояга етмаганлар

орасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олишни (Г.Боймер) кўзда тутган.

Кузатишларимиз ижтимоий-педагогиканинг бугун амалда бўлган

усуллари сифатида:

оиладаги тарбиявий жараён;

маҳалладаги тадбирлар, маросимлар, давра суҳбатлари, кўрик-

танловлар;

таълим муассасаларида олиб борилувчи узлуксиз маънавий тарбия;

оммавий ахборот воситалари (ижтимоий тармоқлар, газета-

журналлар,

телекўрсатув, радиоэшиттиришлар);

ахборот ресурс марказлари, кутубхоналар билан доимий алоқада

бўлиш;

театр, истироҳат боғлари;

қадимий шаҳарларга сайёҳатлар уюштириш;

болалар ижодиёти уйларидаги тўгаракларда иштирок этиш;

спорт мажмуаларидаги машғулотларга қатнашиш ва бошқалар амалга

оширилмоқда.

Болалар ва ўсмирларнинг жамиятда анъанага кирган ахлоқий меъёр

ва қоидаларга мос келадиган фазилатлари рағбатлантирилса, мос

келмайдиган хулқларни ифодалашда психологик-педагогик адабиётларда

“ҳуқуқбузарлик”, ‘‘номақбул ҳаракат”, “ахлоқсизлик”, “ девиант хулқ”

сингари тушунчалардан фойдаланилади. Ушбу тушунчалар эса ўз навбатида

ижтимоий тарбия субъектларини ҳаракатга келтирувчи механизмнинг ишга

тушишига сабаб бўлади.

Маълумки, “Механизм”

сўзи турли

манбаларда турлича


background image

Ta'limning zamonaviy transformatsiyasi

www.tadqiqotlar.uz

19-to’plam 1-son may 2025

118

таърифланади. Шулар жумласидан м ехани́зм (

грек тилидан олинган бўлиб,

μηχανή — мосланма, қурилма) — машина, ускунани ҳаракатга келтирувчи

ички тузилишини англатади

1

. Ижтимоий педагогик ҳамкорликнинг

механизми маҳалла, оила ва таълим муассасаларининг айни вақтда амалда

бўлган ҳуқуқий меъёрий асослар, қадриятлар, урф одатлар, анъаналар билан

белгиланувчи функциялари мажмуидан иборатдир. Бунда ижтимоий

педагогиканинг профилактик функцияси яққол намоён бўлади.

турли психологик-педагогик тадбирлардан фойдаланиш;

ўсмирларга маънавий-маърифий ёрдам кўрсатиш;

ўсмирларни ота-онанинг эътиборсизлиги ва шубҳали шахслар

билан

мулоқотнинг салбий таъсиридан асраш кабиларни кўзда тутади.

Ижтимоий педагогик ҳамкорлик ишлари ўқув, оила, ахборот ресурс

марказлари Ёшлар иттифоқи, турли ижтимоий институтлар ва жамоатчилик

ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга оширилади. Хуқуқий-профилактик

тажрибалар шуни кўрсатадики, кескин чоралар (ота-оналик ҳуқуқидан

маҳрум қилиш, ўсмирни ахлоқ тузатиш муассасасига юбориш ва бошқалар)

ҳамиша ҳам ижобий натижа беравермайди, балки муаммони бартараф этмай,

уни чуқурлаштириб юборади. Шунга кўра ўсмирлар билан мафкуравий-

педагогик профилактика фаолиятини ташкил этиш уларнинг салбий хулқи

ижтимоий-педагогик моҳиятини тузатиш, шахсга муҳит, оила, мактабнинг

таъсир кучини ҳисобга олиш, тенгдошлар билан шахсий мулоқот кабилардан

келиб чиқишни тақозо қилади.

Болани бузғунчи ғояларга асосланган ижтимоий хавфли хулқдан

асраш, уни ижтимоий фойдали фаолиятга жалб этиш – ижтимоий педагогик

ҳамкорликнинг бош вазифаси

ҳисобланади. Айниқса яхши хулқни гуруҳий

шаклда ташкил этиш катта аҳамиятга эга. Бузғунчи ғоялар таъсирига қарши

туришга ожиз гуруҳни аниқлаш (хуқуқбузарлик ва жиноятга мойил

1

Артоболевский И. И. (общ.пед.)

Машина, её прошлое настоящее и будущее. Круг чтения по

технике для молодежи

, Молодая гвардия, 1959, 510 с.


background image

Ta'limning zamonaviy transformatsiyasi

www.tadqiqotlar.uz

19-to’plam 1-son may 2025

119

ўсмирлар, психологик ривождан ортда қолганлар, ўзини кўрсатишга

интилувчилар, нобоп оилада ўсган болалар, тан олинмаган “босс”,

камситилган ўсмирлар кабилар) – мақсадга йўналтирилган профилактика

ишларининг объектлари бўлишлари талаб этилади.

Тадқиқотимиз нуқтаи назаридан педагогика фанлари доктори

М.Қуронов

томонидан

ишлаб

чиқилган,

ўқувчиларнинг

миллий

тарбияланганлик мезонлари, кўрсаткичлари, даражалари ва фазилатларини

ўлчашнинг уч қатламли ўлчам системаси алоҳида аҳамиятга эга. Зеро

Ўзбекистон ватанпарварлиги, миллий ғурурлик, миллатлараро мулоқат

маданияти, виждонийлик, миллий одоб ва миллий мафкуравий онглиликни

уйғун шакллантиришда илмий ва халқ педагогикасининг амалий бирлигидан

келиб чиқиб ёндашиш ривожланаётган шахснинг миллий туйғусига бевосита

ва билвосита боғланувчи фазилатлар ҳисобланади

2

.

Ушбу ёндашувда ахлоқий, маънавий, миллий, мафкуравий, сиёсий,

ижтимоий тарбия йўналишларининг ўзаро алоқадорлиги таъкидланади.

Оила, маҳалла ва таълим муассасасалари ижтимоий педагогик

ҳамкорликнинг мазмуни ва методикаси, шакл ва воситаларини ишлаб

чиқишда дунё миқёсидаги жараёнларнинг таҳлили билан ҳамоҳанг тарзда

унинг тарихий хусусиятлари, анъана ва тажрибалари қиёсий-педагогик

ёндашув асосида амалга оширилиши лозим.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ

1

Артоболевский И. И. (общ.пед.)

Машина, её прошлое настоящее и будущее.

Круг чтения по технике для молодежи

Молодая гвардия, 1959, 510 с.

2.Қуронов М. Ўзбекистон умумтаълим мактабларида миллий тарбиянинг

илмий-педагогик асослари: Педагогика фанлари доктори ... ёзилган

диссертация . – Т.: 1998. – 363 б.

3. Убайдуллаева Р. Ата-Мирзаев О. Қуронов М. Оила ва баркамол авлод

тарбияси. – Т., “Ижтимоий фикр”, 2012, 114-115 бет.