ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАЛАРИНИ ОЛДИНИ ОЛИШНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАР

Abstract

Мақолада йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишни тартибга солувчи ҳуқуқий асосларга оид фикр ва мулоҳазалар, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш бўйича мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар илгари сурилган.

Source type: Conferences
Years of coverage from 2023
inLibrary
Google Scholar

Downloads

Download data is not yet available.
To share
А.Р.Носиров. (2025). ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАЛАРИНИ ОЛДИНИ ОЛИШНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАР. Ta’limning Zamonaviy Transformatsiyasi, 20(1), 115–124. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/tzatra/article/view/101067
А.Р.Носиров

ИИВ Академияси магистратура тингловчиси.

 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Мақолада йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишни тартибга солувчи ҳуқуқий асосларга оид фикр ва мулоҳазалар, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш бўйича мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар илгари сурилган.


background image

Ta'limning zamonaviy transformatsiyasi

www.tadqiqotlar.uz

20-to’plam 1-son Iyun 2025

115

ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАЛАРИНИ ОЛДИНИ ОЛИШНИ

ТАРТИБГА СОЛУВЧИ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАР

А.Р.Носиров

ИИВ Академияси магистратура тингловчиси.

Аннотация: Мақолада йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишни

тартибга солувчи ҳуқуқий асосларга оид фикр ва мулоҳазалар, йўл ҳаракати

хавфсизлигини таъминлаш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш

бўйича мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар

илгари сурилган.

Таянч сўзлар: йўл ҳаракати ҳавфсизлигини таъминлаш, йўл ҳаракати

хавфсизлиги, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари,

маъмурий қонунчилик, йўл-транспорт ҳодисаси.

Йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш йўл ҳаракати хавфсизлиги

хизматининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Ички ишлар

органларининг ваколатли ходимлари содир этилган ҳуқуқбузарлик учун

қонунда назарда тутилган чораларни қўллашлари натижасида йўл-транспорт

ҳодисаларининг олдини олишга ҳам таъсир этишлари амалда кузатилади.

Йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишнинг асосий усуллари бири

йўлларда ҳаракатланиш соҳасидаги тартиббузарликка қарши курашнинг

самарали ташкил этилиши ҳисобланади. Бунда энг аввало йўл ҳаракати

иштирокчиларига, хусусан, автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг

онгига, хулқ-атворига қандай таъсир кўрсатиши мумкинлигини билиш жуда

муҳим.

Йўлларда ҳаракатланиш соҳасидаги айрим ҳайдовчиларнинг

ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари хилма-хил намоён бўлишига қарамай,

уларнинг асосий қисми интизомсизлик натижасида вужудга келади. Амалдаги

қонунчилигимиз йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ қоидабузарликлар


background image

Ta'limning zamonaviy transformatsiyasi

www.tadqiqotlar.uz

20-to’plam 1-son Iyun 2025

116

учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни назарда тутади. Шу боис,

йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, амалдаги қонунчиликка шарҳ

бериш, фуқароларга жавобгарлик муқаррарлигини тушунтириш ва бу соҳа

билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишнинг маъмурий-ҳуқуқий

асослари катта аҳамиятга эга бўлади.

Йўлларда транспорт ҳаракати хавфсизлиги ва узвийлигини таъминлаш

ички ишлар идоралари таркибига кирувчи йўл-патруль хизмати

ходимларининг вазифаларига киради. Бироқ, транспорт воситалари ҳаракати

ёки улардан фойдаланиш хавфсизлигига оид қоидабузарликларнинг олдини

олиш жараёнини ҳуқуқий тартибга солиш бошқа турли даражадаги ҳокимият

ва бошқарув органлари томонидан ҳам амалга оширилиши лозим.

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамаси

томонидан

автотранспорт соҳасидаги содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг олдини

олишга қаратилган турли қарор ва фармойишлар тасдиқланмоқда. Уларда йўл

ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш муаммолари ва уларнинг ечими

борасидаги масалалар бир қанча қўшимча норматив ҳужжатлар, қарорлар

ҳамда кўрсатмалар билан ҳал қилиниши мумкин.

Амалдаги қонун ҳужжатлари таҳлили йўл ҳаракати хавфсизлигини

таъминлашнинг ҳуқуқий асослари комплекс характерга эга эканлигини

кўрсатмоқда. Яъни йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш турли ҳуқуқ

соҳаларига оид турли даражадаги номатив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга

солинишини кўрсатмоқда. Шу билан бирга, йўл ҳаракати хавфсизлиги

таъминлашнинг ҳуқуқий асослари яхлит тизим сифтида шаклланмаганлигини

ҳам эътироф этиш мумкин. Гап шундаки, турли йилларда ва турли эҳтиёжлар

асосида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларининг яхлит концепцияси

мавжуд эмас. Бу эса, ўз навбатида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашни

самарали ҳуқуқий тартибга солишга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда.

Бундан ташқари, йўл-транспорт ҳодисалари профилактикаси бўйича

фаолиятини такомиллаштиришга оид номатив-ҳуқуқий ҳужжатларда кўплаб

коррупциявий омиллар ҳам учрайди.


background image

Ta'limning zamonaviy transformatsiyasi

www.tadqiqotlar.uz

20-to’plam 1-son Iyun 2025

117

Йўл

ҳаракати

хавфсизлигини

таъминлашда

маъмурий

жавобгарликнинг белгиланаши муҳим аҳамият касб этади. Маъмурий

жавобгарлик давлатнинг муҳим бошқарув воситаси ҳисобланади. Барча

соҳаларда бўлгани каби йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳам

маъмурий жавобгарлик императив (қатъий) мазмунга эга бўлиб, давлат

томонидан ўрнатилган қоидалар бажарилишининг мажбурий, таъсирчан

воситасидир.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги

кодексининг ХI бобида транспортдаги, йўл хўжалиги ва алоқа соҳаларидаги

ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилган бўлиб,

бугунги кунда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаганлик учун айнан ушбу

бобдаги жавобгарлик нормалари қўлланилади. Шу билан бирга, кодекснинг

3-бўлимида белгиланган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишларни

юритиш тартиби билан боғлиқ нормалар ҳам айнан йўл ҳаракати

қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ

нормалар ҳисобланади.

Бунда ушбу турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш

тартиби билан боғлиқ масалалар ўз ифодасини топган. Ўзбекистон

Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сон буйруғи

билан тасдиқлаган “Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий

ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома ҳам бевосита МЖтК

асосида қабул қилинган бўлиб, ички ишлар органлари томонидан йўл ҳаракати

қоидалари бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартибини

белгилаб берган[1].

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 24 июндаги 407-сон “Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда

замонавий ахборот-коммуникatця технологияларидан кенг фойдаланиш

бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида эса, маъмурий

ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар шу жумладан йўл ҳаракати қоидаларига

оид маъмурий ишлар юритувини рақамлаштириш, жумладан замонавий


background image

Ta'limning zamonaviy transformatsiyasi

www.tadqiqotlar.uz

20-to’plam 1-son Iyun 2025

118

ахборот-коммуникatця технологияларини кенг жорий этиш орқали мазкур

ишларни кўриб чиқишда ортиқча сансалорликка йўл қўйилишининг олдини

олиш билан боғлиқ вазифалар белгиланган[2].

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Судлар

томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга

солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2018 йил 30

ноябрдаги 35-сон қарорида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни

кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари

белгилаб қўйилган. Гап шундаки, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20

апрелда қабул қилинган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги

қонунига кўра, судларнинг ҳужжатлари норматив-ҳуқуқий ҳужжат

ҳисобланмайди. Аммо, бугунги кунда судлар тегишли органлардан Олий Суд

Пленумининг

юқоридаги

қарори

талаблари

асосида

маъмурий

ҳуқуқбузарликлар

тўғрисидаги

ишларни

расмийлаштиришни

талаб

қилмоқдалар. Бизнинг назаримизда, бу ўринда судларнинг ҳужжатларини ҳам

норматив-ҳуқуқий ҳужжат сифатида эътироф этиш мақсадга мувофиқ.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил

5 августдаги “Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича

қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 463-сон қарорига асосан, Ўзбекистон

Республикаси ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий

автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ёки бошқа шахслардан тегишли

жарималарни ушбу автотранспорт воситалари республика ҳудудидан олиб

чиқиб кетилаётганда божхона органлари томонидан ички ишлар органлари

“онлайн” режимда тақдим этган маълумотлар асосида ундириш механизми

жорий этилди[3].

Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг Вазирлар

Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги

соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга

доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 747-сон қарори билан жисмоний

ва

юридик

шахсларнинг

автотранспорт

воситаларига

ўрнатилган


background image

Ta'limning zamonaviy transformatsiyasi

www.tadqiqotlar.uz

20-to’plam 1-son Iyun 2025

119

видеорегистраторлар шунингдек, видеокузатув ва тасвирга олиш техника

воситалари ҳамда мобиль қурилмалар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик

ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда

уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби тасдиқланган бўлиб,

ушбу қарор билан илк бор йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги

ҳуқуқбузарликларга қарши курашишга жисмоний шахсларни жалб этиш

механизмлари яратилди[4].

Таъкидлаш

ўринлики,

қатор

ривожланган

мамлакатларда

жамоатчиликда ҳуқуқбузарликларга нисбатан ижтимоий тоқатсизлик ҳисси

шакллантирилган. Бу ҳолат фуқароларнинг тегишли ҳуқуқбузарликларни

аниқлаш ва қайд этиш, ҳуқуқбузарлик ҳолатларини ойдинлаштиришда фаол

ҳамда ихтиёрий иштирок этишини англатади. Айниқса, йўл ҳаракати

хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши самарали курашда кенг

жамоатчиликнинг иштироки муҳим амалий аҳамият касб этади. Чунки, барча

ҳолларда бундай ҳуқуқбузарликларнинг ваколатли органлар томонидан қайд

этилишининг жисмоний имкони йўқ. Лекин, бу борадаги ҳар бир

ҳуқуқбузарлик асосан гувоҳлар кўз ўнгида юз беради. Хусусан, сўнгги йилларда

Интернет тармоқларида автотранспорт воситаларига ўрнатилган видео-

регистраторлар қайд этган ҳуқуқбузарликларнинг кенг муҳокама этилиши

ҳамда уларга нисбатан жамоатчиликда кескин норозиликлар пайдо

бўлаётганлигини кузатиш мумкин.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, йўл ҳаракати қоидаларининг

бузилишига доир маъмурий ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ нормаларни

қуйидаги тоифаларга ажратиш мумкин:

1) бузилиши маъмурий жавобгарликни келтириб чиқарувчи йўл

ҳаракати қоидалари билан боғлиқ

моддий нормалар

;

2) йўл ҳаракати қоидалари билан боғлиқ ишлари кўриб чиқиш

тартибини ифодаловчи

процессуал нормалар

.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги

“Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим


background image

Ta'limning zamonaviy transformatsiyasi

www.tadqiqotlar.uz

20-to’plam 1-son Iyun 2025

120

ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-190-сон

қарорида автомобиль йўлларида инсон ҳаёти ва соғлиғини ҳар қандай

ҳодисалардан кафолатли ҳимоя қилиш билан боғлиқ муҳим чора-тадбирлар

белгиланган. Хусусан, мазкур қарор билан йўл ҳаракати хавфсизлигини

таъминлашнинг долзарб йўналишлари сифатида қуйидаги янги механизмлар

назарда тутилган:

автомобиль йўллари инфратузилмасини такомиллаштириш ва

уларнинг сифатини яхшилаш, йўл ҳаракати иштирокчиларининг “пиёда

жамоат транспорти

велотранспорт

автотранспорт” устуворлиги асосида

хавфсиз ҳаракатланиши учун ишончли шарт-шароитлар яратиш;

ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини

ошириш тизимига инновatцон педагогик технологияларни жорий қилган

ҳолда, ўқув жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш;

ҳайдовчи ва пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш

маданиятини ошириш, ҳар қандай қоидабузарлик учун жазо муқаррарлигини

таъминлаш;

йўл ҳаракати қоидалари асосларини болаликдан сингдиришни йўлга

қўйиш, ушбу амалиётни мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим

мактабларида жорий этиш;

йўл ҳаракатини ташкил этишни тўлиқ рақамлаштириш, илғор ахборот-

коммуникatця технологияларини жорий қилган ҳолда, янги бошқарув ва

назорат тизимларини татбиқ қилиш[5].

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил

21 апрелдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига хусусий

секторни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 232-сон

қарори билан тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида

йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва

видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ва эксплуатatця

қилиш тартиби белгилаб қўйилди[6]. Шунингдек, ушбу қарор билан

тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган махсус автоматлаштирилган


background image

Ta'limning zamonaviy transformatsiyasi

www.tadqiqotlar.uz

20-to’plam 1-son Iyun 2025

121

фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларининг техник

эксплуатaцияси ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, шу жумладан, жорий

электр энергияси ва алоқа каналларининг харажатлари тадбиркорлик

субъектлари томонидан мустақил равишда қопланиши, тадбиркорлик

субъектлари томонидан ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва

видео қайд этиш дастурий-техник воситалари келгусида “Хавфсиз шаҳар”

тизими билан мажбурий интегрatцяси таъминланган ҳолда, тадбиркорлик

субъектларига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлиши белиганди ҳамда бу

борада Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД ЙҲХХнинг вазифалари назарда

тутилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил

12 августдаги

“Ўзбекистон Республикасида электр қуввати билан

ҳаракатланадиган

автомототранспорт

воситаларидан

фойдаланишни

оммалаштиришга ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги тартиб-

таомилларни соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 513-сон

қарори билан нотариуслар томонидан автомототранспорт воситасини бошқа

шахсга бериш тўғрисидаги шартномани расмийлаштириш давомида мурожаат

қилувчи тарафлар томонидан автомототранспорт воситаси агрегатлар

рақамларининг рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги юзасидан

кўздан кечирилади ва бу ҳақда шартномада акс эттирилиши, нотариуслар

томонидан автотранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги

шартномалар билан боғлиқ маълумотлар ЙҲХХнинг электрон маълумотлар

базасига “ягона дарча” тамойили асосида автоматик равишда юборилиши

ҳамда электр қуввати билан ҳаракатланадиган, электрдвигателининг қуввати

4 квт ва ундан ортиқ ёки соатига 40 ва ундан юқори тезликка эга бўлган

автомототранспорт воситалари учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш

давлат рақами белгилари жорий этилиши белгиланди. Шунингдек,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент

шаҳар ҳокимликларига Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва ИИВ билан биргаликда


background image

Ta'limning zamonaviy transformatsiyasi

www.tadqiqotlar.uz

20-to’plam 1-son Iyun 2025

122

автомобиль йўлларида пиёдалар иштирокидаги ўлим ҳолатлари билан боғлиқ

йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида аҳоли яшаш

пунктларидаги пиёдалар ўтиш жойларини ўрганиб чиқиб, светофор

қурилмаларини ўрнатиш мумкин бўлган жойларни аниқлаш натижалари

бўйича йиллик дастурларга тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда пиёдалар

ўтиш жойларига илғор хорижий тажрибага асосланган ҳолда замонавий

светофорларни босқичма-босқич ўрнатишга оид ташкилий вазифалар

юкланди[7].

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил

1 декабрдаги

“Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати

қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан

фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 975-сон

қарорига асосан йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати

қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан

фойдаланиши тартиби белгилаб берилди. Мазкур тартиб ҳам йўл-патруль

хизмати ходимлари ҳамда йўл ҳаракати қатнашчиларининг ўзаро мулоқотдаги

ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб қўйилди. Мазкур қарор билан илк бор йўл

ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда мунозарали бўлиб келаётган

“таъқиб

қилиш”

ҳамда

“кузатиш”

тушунчаларига юридик таъриф берилди[8].

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил

19 майдаги 377-сон қарорига мувофиқ, 2018–2022 йилларда Ўзбекистон

Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси ва уни

2018-2019 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” 2018 йил

5 декабрдаги “2018–2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати

хавфсизлигини таъминлаш концепциясини амалга ошириш бўйича қўшимча

чора-тадбирлар ҳақида”ги 990-сон қарорига асосан йўл ҳаракати

хавфсизлигини таъминлаш фаолиятига хусусий секторни жорий этишнинг

айрим ташкилий масалалари ҳал этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги “Йўл

ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-


background image

Ta'limning zamonaviy transformatsiyasi

www.tadqiqotlar.uz

20-to’plam 1-son Iyun 2025

123

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3127-сон қарори билан йўл ҳаракати

хавфсизлигини таъминлаш бўйича ИИВ ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг

энг муҳим устувор вазифалари белгиланди. Шунингдек, қарор билан йўл

ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти

органлари ҳамда ИИВ зиммасига қатор ташкилий вазифалар юкланди[9].

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги

“Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида инвестициявий лойиҳани

амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3989-сон қарори билан

“ATLAS International” (Германия) компаниялар гуруҳи билан ҳамкорликда

“Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини фото-

видео фиксatця қилишнинг автоматлаштирилган тизими” инвестициявий

лойиҳасини амалга оширишнинг ташкилий масалалари белгиланган[10].

Умуман олганда хулоса қилиш мумкинки, йўл ҳаракати хавфсизлигини

таъминлаш билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишда

маъмурий-ҳуқуқий нормалар муҳим аҳамият касб этади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

1. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси //

Электрон манба: https://lex.uz.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 июндаги

“Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда замонавий ахборот-коммуникация

технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида”ги 407-сон қарори // Электрон манба: https://lex.uz.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 августдаги

“Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-

тадбирлар тўғрисида”ги 463-сон қарори // Электрон манба: https://lex.uz.

4. Ўзбекистон

Республикасининг

Вазирлар

Маҳкамасининг

Вазирлар

Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги

ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида”ги 747-сон қарори // Электрон манба: https://lex.uz.


background image

Ta'limning zamonaviy transformatsiyasi

www.tadqiqotlar.uz

20-to’plam 1-son Iyun 2025

124

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги “Автомобиль

йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини

кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-190-сон қарори // Электрон

манба: https://lex.uz/uz.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 апрелдаги

“Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига хусусий секторни жалб

этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 232-сон қарори // Электрон

манба: https://lex.uz/ru.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 августдаги

“Ўзбекистон Республикасида электр қуввати билан ҳаракатланадиган

автомототранспорт воситаларидан фойдаланишни оммалаштиришга ҳамда йўл

ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги тартиб-таомилларни соддалаштиришга доир

чора-тадбирлар тўғрисида”ги 513-сон қарори // Электрон манба: https://lex.uz/ru.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги

“Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро

муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 975-сон қарори // Электрон манба: https://lex.uz.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги “Йўл

ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3127-сон қарори // Электрон манба: https://lex.uz.

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги “Йўл

ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида инвестициявий лойиҳани амалга

ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3989-сон қарори // Электрон манба:

https://lex.uz.