THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
157
АДВОКАТУРА ИНСТИТУТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА
АДВОКАТЛАРНИНГ МУСТАҚИЛЛИГИНИ КЕНГАЙТИРИШ
МАСАЛАЛАРИ
Кобилов Шухрат Рузиевич
Ташкент давлат аграр университети
Хукукшунослик кафедраси доценти,
юридик фанлари номзоди
E-mail: qobilovshuhrat755@gmail.com
https://doi.org/10.5281/zenodo.15425756
Аннотация:
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида адвокатура
институтини ислоҳ қилиш ва уни замон талаблари даражасига олиб
чиқиш бўйича долзарб муаммолар таҳлил қилинган. Муаллиф жамиятда
“Инсон қадри учун” тамойилига асосланган ёндашувни илгари суриб,
адвокатларнинг мустақиллиги, уларнинг процессуал тенглигини
таъминлаш ва суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларга интеграциялашуви
зарурлигини асослаб беради. Мақолада тергов судьяси институти, айблов
ва ҳимоя тарафлари ўртасидаги тортишув тамойилининг амалиётда
таъминланмаслиги, адвокатларнинг далиллар тўплашдаги чекловлари ва
ижтимоий ҳимоясининг етишмаслиги танқидий ёндашув асосида
кўрсатиб берилган. Хусусан, давлат томонидан бепул адвокат тайинлашда
электрон тизимлар жорий этилган бўлса-да, шартнома асосида жалб
этилган адвокатларнинг четлатилиши ҳимоя ҳуқуқининг бузилиши
сифатида тан олинган. Муаллиф шунингдек, адвокатлик бюроларининг
ташкил этилиши учун тажриба талаби, адвокатларнинг соғлиғи ва ҳаёти
давлат ҳимоясида бўлиши каби муҳим норматив ўзгаришларни илгари
суради. Мақола якунида жамиятдаги ўзгаришлар фонида адвокатуранинг
ривожланиш концепциясини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланади.
Тавсия этилаётган таклифлар адвокатура фаолиятининг сифатли, эркин
ва тизимли шаклланишига асос бўлиб хизмат қилади.
Калит сўзлар:
адвокатура, тенглик, ҳимоя, айблов, ижтимоий ҳимоя,
далил, бюро, концепция
Маълумки, сўнгги йилларда юртимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада
демократлаштириш ва эркинлаштириш, ушбу соҳада шаффофлик ҳамда
самарадорликни таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар
амалга оширилмоқда. Бу жараёнда, аниқса, “Инсон қадри учун”
тамойилига алоҳида эътибор қаратилаётир.
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
158
Ўз навбатида, янгиланишлар жараёнида қатор вазифалар юзага чиқиб
келаётганини ҳам айтиш зарур. Шу жумладан, адвокатурани замон
талабига мос соҳага айлантириш долзарб масалалардан саналади[2].
Шу мақсадда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатлари
ҳимоя
қилинишини
таъминлашнинг
самарали
институтларидан бири бўлган адвокатуранинг ўрни ва аҳамиятини
оширишга катта эътибор қаратиляпти. Буни Тараққиёт стратегиясида
ушбу соҳани ислоҳ этишга кенг урғу берилгани ва ўтган даврда салмоқли
ишлар бажарилгани мисолида ҳам кузатиш мумкин.
Бугунги
кунда
давлат
ҳисобидан
бепул
таъминланадиган
адвокатларни электрон танлаш тизимини тўлиқ ишга туширилди,
айбланувчининг ҳимоячидан воз кечиши бўйича ҳар бир ҳолат прокурор,
суд томонидан синчиклаб ўрганиладиган тизим йўлга қўйилди. Ушбу
тизимларнинг муваффақиятли бажарилиши суд ва тергов процессида
адвокатнинг ролини янада оширишга замин яратмоқда.
Шунга қарамасдан, адвокатларнинг процессуал ваколатларини
кенгайтириш ва жиноят судлов жараёнида адвокатларнинг процессуал
тенглигини амалда таъминлашни янада такомиллаштиришни тақоза
этмоқда.
Адвокатнинг жиноят судлов жараёнида процессуал тенглигини
таъминлаш унинг процессдаги ролини ошириш учун, аввало
тарафларнинг тортишув тамойилларини амалда таъминланиши муҳим
аҳамият касб этади.
Жиноят судлов ишини юритишда тарафлар сифатида қатнашадиган
давлат айбловчиси прокурор билан ҳимоячи адвокатнинг процессуал
ваколатини тенглаштириш ҳамда жиноят процессида тарафлар
тортишуви тамойилини янада кенгайтириш мақсадида жорий этилган
тергов судьяси институтини такомиллаштириб, дастлабки тергов устидан
суд назоратини ўрнатилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Тергов судьясининг процессдаги асосий вазифаси сифатида ҳимоячи
ва давлат айблови иштирокида ишни дастлабки муҳокама қилиш,
процессда тарафлар бўлган ҳимоячи ва давлат айбловчиси томонидан
тақдим этилган маълумот ва ҳужжатларни уларнинг иштирокида
текшириб баҳо бериш, тарафлар томонидан тақдим этилган маълумот ва
ҳужжатларни далил ёки номақбул далил деб эътироф этиш масаласини
кўриб чиқишни белгилаш лозим бўлади.
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
159
Шунингдек, жиноят иши бўйича дастлабки терговни амалга оширган
ёки тергов қилмаган бўлсада, айблов хулосасини тасдиқлаган прокуратура
органи вакилининг судга давлат айбловини қўллаши холислик
тамойилига зид бўлиб, суд жараёнида тарафлар тенглиги ва тортишув
принципларини амалда таъминланишига тўсқинлик қилади.
Давлат айбловини қўллайдиган прокуратура органи вакили ўзи
тергов қилган ёки айблов хулосасини тасдиқлаган жиноят иши якунидан
манфаатдор бўлганлиги боис, гарчи суд жараёнида дастлабки тергов
ҳаракатларини
ўтказишда
процессуал
қонунчилик
талаблари
бузилганлиги ёки айбланувчининг айби тасдиқланмаганлиги аниқланган
тақдирда ҳам жиноят иш бўйича айблов ҳукми чиқарилишига ҳаракат
қилади.
Шу сабабли прокуратуранинг жиноят ишларини тергов қилиш ва
жиноят иши якунлари бўйича тузиладиган барча айблов хулосаларини
тасдиқлаш ваколатини бекор қилиш ва ушбу ваколатларни мустақил
фаолият кўрсатувчи Тергов департаментига бериш лозим деб
ҳисоблаймиз.
Судланувчига нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилаш фақат
суднинг ваколатига тегишли бўлиб, прокурорнинг жазо тури ва
миқдорини белгилашни суддан сўраши ишни кўраётган суднинг
мустақиллиги ҳамда тарафларнинг процессуал тенглиги тамойилларига
мос келмайди деб ҳисоблаймиз.
Шунга кўра, жиноят иши бўйича тарафларнинг музокарасида
прокурорнинг судланувчига нисбатан жазо тури ва муддатини
тайинлашни суддан сўраш ваколати бекор қилиниши мақсадга мувофиқ.
Баъзи ҳолатларда суд-тергов амалиётида суриштирув ёки дастлабки
тергов ҳаракатларини амалга оширишнинг дастлабки босқичида
шартнома асосида ишга жалб қилинган ҳимоячи ишга қўйилмасдан давлат
ҳисобидан қатнашган ҳимоячи иштирокида дастлабки суриштирув, тергов
ҳаракатлари олиб борилиши учрамоқда.
Бундай ҳолатларда ҳимоячининг иштироки амалда таъминланган
бўлса-да, гумон қилинувчи ёки айбланувчининг қариндошлари томонидан
шартнома асосида жалб қилинган адвокатни ишга қўйилмаганлиги ҳимоя
ҳуқуқининг бузилиши сифатида қаралиши ва ушбу даврда тўпланган
далиллар номақбул далил деб топилиши лозимлиги ҳақидаги ҳуқуқий
норма жиноят процессуал қонунчилигига киритилиши лозим деб
ҳисоблаймиз.
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
160
Ҳимоячининг ишга тааллуқли ахборотга эга бўлган шахсларни
сўровдан ўтказиш ҳамда уларнинг розилиги билан ёзма тушунтиришлар
олиш, давлат органларига ва бошқа органларга, шунингдек корхоналар,
муассасалар ва ташкилотларга сўров юбориш ҳамда улардан
маълумотномалар,
тавсифномалар,
тушунтиришлар
ва
бошқа
ҳужжатларни олиш орқали жиноят иши бўйича далилларни тўплаш ва
тақдим этиш ваколати Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал
кодексининг
87-моддасида белгиланган.
Қонунда белгиланган ушбу ваколатлар жиноят иши бўйича ҳимояни
амалга оширишнинг ҳуқуқий механизми сифатида хизмат қилмоқда.
Бироқ, қонунда белгиланган ушбу ваколатлар жиноят иш бўйича
тўлақонли ҳимояни амалга ошириш учун етарли эмас. Бу соҳадаги амалиёт
ҳимоячига далиллар тўплаш билан боғлиқ қўшимча ваколатлар берилиши
лозимлигини тақозо этмоқда.
Шу сабабли, жиноят процессуал қонунчилигига ҳимоячи ўзи иштирок
этаётган жиноят ишлари бўйича воқеа жойини кўздан кечириш ва унинг
натижалари бўйича хусусий тартибда баённома расмийлаштириш ҳамда
ишга алоқадор ва келажакда далил сифатида баҳоланиши мумкин бўлган
ашё ва предметларни ихтиёрий равишда олиш билан боғлиқ қўшимча
ваколатларни назарда тутувчи ҳуқуқий норма киритилиши мақсадга
мувофиқ.
“Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг
ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги[1] Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг
10-моддасида адвокатнинг ҳаёти ва соғлиғи давлат ҳимоясида бўлиши
белгиланган.
Бироқ, қонунчиликда унинг амалга ошириш механизми мавжуд эмас.
Хусусан, қонунчиликда адвокат касбий вазифасини бажариш жараёнида
тан жароҳати олиши, соғлиғини йўқотиши ёки вафот этиши муносабати
билан ижтимоий тўловлар қанча миқдорда ким томонидан ва қайси
маблағ ҳисобидан тўланиши амалдаги қонунчиликда белгилаб
қўйилмаганлиги боис ушбу норма ҳаётга татбиқ этилмаган.
Ушбу ҳолатлар юзага келганда адвокат ижтимоий ҳимоядан
фойдаланиш имкониятига эга эмас. Судьялар, прокуратура, ички ишлар
органлари ходимларининг ижтимоий ҳимояси билан боғлиқ масалалар,
яъни ўз хизмат вазифаларини бажариш давомида тан жароҳати олганлик,
касбий касаликка чалинганлик ёки вафот этганлик муносабати билан
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
161
оила аъзоларига тўланадиган ижтимоий нафақалар миқдорлари ва тўлов
манбалари улар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларида
белгиланган ва уларнинг ижтимоий ҳимояси билан боғлиқ масалалар
тўлиқ давлат ҳимоясидадир.
Суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари каби
адвокатларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ ижтимоий ҳимояси
давлат томонидан кафолатланиши ва тўловлар давлат бюджети
ҳисобидан амалга оширилиши лозим. Хусусан, касбий вазифасини
бажариш жараёнида адвокатнинг тан жароҳати олиши, соғлиғини
йўқотиши ёки вафот этиши муносабати билан тўланиши лозим бўлган
ижтимоий тўловларнинг миқдори, тўлаш тартиби ва манбалари тўғрисида
соҳани тартибга солувчи қонунчиликда белгиланиши лозим.
Амалдаги қонунчиликка биноан адвокатлик тузилмаларининг
ташкилий шакллари сифатида адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик
фирмалари, адвокатлик бюролари фаолият кўрсатиб келмоқда. Қонун
талабига кўра, белгиланган тартибда лицензия олган шахс адвокатлик
фаолиятини ўз адвокатлик бюросини очиб, якка тартибда амалга
оширишга ёҳуд бошқа адвокатлар (шериклар) билан адвокатлик
фирмасини ёки аъзоликка асосланган адвокатлар ҳайъатини тузишга ёҳуд
фаолият кўрсатаётган шундай адвокатлик тузилмаларидан бирига
киришга ёки юридик маслаҳатхонада ишлаган ҳолда адвокатлик
фаолиятини амалга оширишга ҳақлидир.
Адвокатлик тузилмасининг ташкилий шаклларидан бири бўлган
адвокатлик бюроси битта адвокат томонидан ташкил этилиб, унда
бюрони таъсис этган адвокат якка тартибда фаолият кўрсатади. Қонун
талабига кўра, адвокатлик мақомини олган ҳар қандай шахс адвокатлик
бюросини ташкил этиши мумкин.
Амалдаги қонунда адвокатлик бюросини ташкил этишда бирон бир
чекловлар бўлмаганлиги сабабли адвокатура соҳасида муайян касбий
кўникма ва иш тажрибага эга бўлмаган шахсга ҳам адвокатлик бюросини
ташкил этиб, якка тартибда фаолият кўрсатишга рухсат берилади.
Адвокатлик бюросида якка адвокат фаолият кўрсатиши инобатга
олинса, ушбу адвокатнинг касбий малакага, соҳа бўйича муайян бошқарув
иш тажрибасига эга бўлиши жуда муҳим ҳисобланади. Адвокатура
соҳасига энди кириб келган ҳали муайян иш тажрибасига эга бўлмаган
адвокатни якка тартибда фаолият кўрсатиши келажакда муайян
қийинчилик ва муаммоларни келтириб чиқариши табиий ҳол. Чунки
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
162
касбий кўникма иш тажрибасига эга бўлиши учун маълум бир муддат ва
жамоавий муҳит талаб этилади.
Қонунчиликда адвокатлик бюросини ташкил этиш ва фаолият
кўрсатишининг алоҳида тартибини белгилаш зарур. Хусусан, адвокатлик
тузилмаларининг ташкилий шакллари ҳисобланган адвокатлар ҳайъати
ёки адвокатлик фирмасида камида 3 йил адвокат сифатида фаолият
кўрсатган шахсларга адвокатлик бюросини ташкил этган ҳолда якка
тартибда фаолият кўрсатишга рухсат бериш мақсадга мувофиқ.
Жамият ҳаётида рўй бераётган инқилобий ўзгаришлар ва
янгиланишлар адвокатура соҳасини замон талабига ҳамоҳанг тарзда
такомиллаштириб бориш ва ислоҳ қилиш заруриятини келтириб
чиқармоқда.
Хусусан,
суд-ҳуқуқ
тизимида
ахборот-технологияларидан
фойдаланишнинг кучайиши, Ўзбекистонда бизнес муҳитини яхшиланиб
бориши заминида хорижий инвестициялар оқимини купайиб бориши ва
уларга ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи адвокатларнинг етишмаслиги ёки
чуқур
ихтисослашган
малакали
адвокатларни
тайёрловчи
муассасаларнинг мавжуд эмаслиги каби омиллар ҳам бундан кейин
адвокатура институтини янада ислоҳ қилиш заруратини келтириб
чиқармоқда.
Бу эса адвокатуранинг яқин йилларда ривожланиш йўлини белгилаб
берувчи концепция ишлаб чиқишни тақозо этади.
Юқоридаги таклифлар адвокатура институтини такомиллаштиришга
янада ривожланишига, юридик хизмат кўрсатишга тўсиқ бўлаётган
бюрократик омилларни бартараф этишга, адвокатура институтини ҳимоя
қилиш соҳасидаги ролини оширишга хизмат қилади.
Иқтибослар:
1.
“Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг
ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги https://lex.uz/docs/29626
2.
https://scholar.google.com/citations?view_op=view_citation&hl=ru&user
=bvK4GS0AAAAJ&citation_for_view=bvK4GS0AAAAJ:eQOLeE2rZwMC
