ТЕРГОВЧИНИНГ ИСБОТ ҚИЛИШНИНГ СУБЪЕКТИ СИФАТИДА ФАОЛИЯТИНИНГ МАЗМУН МОҲИЯТИ

Annotasiya

Терговчи жиноят процессида исбот қилишнинг асосий субъектларидан бири бўлиб, у қонунда назарда тутилган ваколатлар доирасида жиноят иши бўйича дастлабки терговни амалга ошириш ваколатига эга бўлган мансабдор шахс сифатида далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашни амалга оширади. Исбот қилиш жараёнида терговчи ўз ваколатлари доирасида жиноят иши бўйича далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашни жиноят процессуал қонун нормаларида тартибга солинган қоидалар асосида амалга оширилади.  Кўриниб турибдики, терговчининг дастлабки терговда исбот қилидаги ўрни етарли даражада аҳамиятлидир.

Manba turi: Konferentsiyalar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2022
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Хомидов , Т. . (2025). ТЕРГОВЧИНИНГ ИСБОТ ҚИЛИШНИНГ СУБЪЕКТИ СИФАТИДА ФАОЛИЯТИНИНГ МАЗМУН МОҲИЯТИ. Теоретические аспекты становления педагогических наук, 4(7), 217–220. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/tafps/article/view/79868
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Терговчи жиноят процессида исбот қилишнинг асосий субъектларидан бири бўлиб, у қонунда назарда тутилган ваколатлар доирасида жиноят иши бўйича дастлабки терговни амалга ошириш ваколатига эга бўлган мансабдор шахс сифатида далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашни амалга оширади. Исбот қилиш жараёнида терговчи ўз ваколатлари доирасида жиноят иши бўйича далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашни жиноят процессуал қонун нормаларида тартибга солинган қоидалар асосида амалга оширилади.  Кўриниб турибдики, терговчининг дастлабки терговда исбот қилидаги ўрни етарли даражада аҳамиятлидир.


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

217

ТЕРГОВЧИНИНГ ИСБОТ ҚИЛИШНИНГ СУБЪЕКТИ СИФАТИДА

ФАОЛИЯТИНИНГ МАЗМУН МОҲИЯТИ

Хомидов Турсунали Адхамович

https://doi.org/10.5281/zenodo.15240732

Терговчи

жиноят

процессида

исбот

қилишнинг

асосий

субъектларидан бири бўлиб, у қонунда назарда тутилган ваколатлар
доирасида жиноят иши бўйича дастлабки терговни амалга ошириш
ваколатига эга бўлган мансабдор шахс сифатида далилларни тўплаш,
текшириш ва баҳолашни амалга оширади. Исбот қилиш жараёнида
терговчи ўз ваколатлари доирасида жиноят иши бўйича далилларни
тўплаш, текшириш ва баҳолашни жиноят процессуал қонун нормаларида
тартибга солинган қоидалар асосида амалга оширилади. Кўриниб
турибдики, терговчининг дастлабки терговда исбот қилидаги ўрни етарли
даражада аҳамиятлидир. Ҳуқуқни қўллаш амалиётининг илмий таҳлили
терговнинг асосий субъект сифатида терговчи олдида исбот қилиш
жараёнида бир қатор жиддий тўсиқлар мавжуд, деб ҳисоблаш учун асос
беради.

Тергов қилинаётган жиноятнинг фактик ҳолатларини ҳар

томонлама, тўлиқ ва холисона аниқлаш ҳақида бормоқда. Исбот қилиш
нафақат амалий, балки мантиқий фаолияти бўлиб, тўла, ҳар томонлама,
ҳолисона, қонунийлик талабларига мувофиқ амалга оширилганлигига
имкон беради. Ушбу процессуал фаолиятни амалга ошириш жараёнида
аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар тўғрисидаги фактик маълумотлар
тўпланади, текширилади ва баҳоланади. Терговчи далилларнинг
ЖПКнинг 87-моддасида кўрсатилаган усуллар ёрдамида амалга
оширилади Унга кўра

Далиллар тергов ва суд ҳаракатларини юритиш:

гумон

қилинувчини,

айбланувчини,

судланувчини,

гувоҳни,

жабрланувчини, экспертни сўроқ қилиш; юзлаштириш; таниб олиш учун
кўрсатиш; кўрсатувни ҳодиса рўй берган жойда текшириш; олиб қўйиш;
тинтув; кўздан кечириш; гувоҳлантириш; мурдани эксгумация қилиш;
эксперимент ўтказиш; экспертиза тадқиқотларини ўтказиш учун
намуналар олиш; экспертиза ва тафтиш тайинлаш; тақдим этилган
ашёларни, ҳужжатларни ва электрон маълумотларни қабул қилиш;
телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб
бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган
ахборотни олиш, шунингдек тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш йўли
билан тўпланади. Терговчи исбот қилишда ҳар бир далилнинг аҳамиятини
аниқлаш мақсадида уларни бевосита текширишда (масалан, кўздан
кечириш пайтида текширилаётган объектларнинг ташқи кўриниши,


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

218

хоссалари ва сифатларини ўрганиш, уларнинг текширилаётган ҳодисага
алоқадорлигини ва улардан фойдаланиш имкониятларини аниқлаш).
Исбот қилишда далилларни текширишнинг асосий мақсади уларни олиш
манбаининг ишончлилигини аниқлашдан иборат деган хулосага келиш
имконини беради. Дарҳақиқат, текшириш далилий ахборот манбаи ундан
олинган маълумотларнинг ишончлилиги тўғрисида асосли хулоса
чиқариш имконини берадиган хусусиятларга эга эканлигини аниқлашга
қаратилган.

Масалан,

гувоҳнинг

кўрсатувларига

нисбатан

у

тасвирланаётган ҳодисаларнинг шоҳиди бўлганлиги ёки улар ҳақида
бошқа манбалардан маълумот олганлиги аниқланади. Далилларни
текшириш

ҳақиқатни

аниқлашнинг

энг

муҳим

воситасидир.

Далилларнинг алоҳида манбалари ҳам, жиноят иши бўйича тўпланган
барча материаллар (гувоҳлар ва жабрланувчиларнинг кўрсатмалари,
экспертларнинг хулосалари, ашёвий далиллар) ҳам текширилиши лозим.
Шундай қилиб, ҳақиқатан ҳам, далилларни текширишнинг асосий мақсади
жиноят ишини тергов қилишнинг тўлиқлиги, ҳар томонламалиги ва
максимал даражада холислигига, кейинчалик эса айблов ҳукмининг
асослилигига эришиш мақсадида олинган маълумотлар манбаини
аниқлашдан иборат.

Терговчининг исботлаш субъекти сифатидаги иш

ҳолатларини ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона текшириш вазифаси билан
қилмишнинг жиноийлигини истисно этувчи фактларни аниқлаш
ўртасидаги қарама-қаршиликдан иборат. Бир томондан, терговчи
айбланувчини фош этувчи ва оқловчи далилларни тўплаши ва таҳлил
қилиши шарт. Ушбу ёндашув иш бўйича қонуний ва асосли қарор чиқариш
учун зарур.

Терговчи исбот қилишда жиноят таркиби расман мавжуд

бўлган барча ҳолатларда жиноят ишини қўзғатиш ва исбот қилиш
жараёнида далилларни тўплаш, текшириш, баҳолаш билан боғлиқ
фаолиятни амалга ошириши шарт. Бундай ҳолат терговчи қонунда
белгиланган ваколатлар доирасида исбот қилишга қуйилган талабларга
тўлиқ риоя қилиши ва исбот қилишнинг тўлиқ, ҳар томонламалиги ва
холислигини таъминлаш, қонунга қатъий риоя қилиш, шунингдек, жиноят
ишини юритиш муддатларига тўлиқ риоя қилиши шарт. Далилларни
текширишда терговчи қуйидагиларга эътибор қаратиши лозим.

1) текширилаётган далилларни тасдиқлаши ёки рад этиши мумкин

қўшимча далилларни тўплаш;

2) далил олинган манбаларнинг сифатини синчковлик билан, ҳар

томонлама ва холисона аниқлаш;


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

219

3) далилларни таҳлил ва синтез қилиш, жиноят ишида мавжуд бошқа

далиллар

билан

таққослаш,

уларнинг

манбаларини

аниқлаш,

текширилаётган далилни тасдиқловчи ёки инкор этувчи бошқа
далилларни олиш;

«Далилларни текшириш ва баҳолаш» тушунчалари бир-бири билан

чамбарчас боғлиқ тушунчалар ҳисобланади.

Далилларни текшириш далиллар мажмуини тўплашгача бўлган

жараён бўлиб, тўпланган далилларнинг мақбуллигига ва ишончлилигига
шубҳа туғилмаслиги лозим. Далилларини текширишда терговчи
далилларнинг етарлилиги, мақбуллиги ва ишончлилиги бўйича
баҳолайди.

Жумладан, ЖПКнинг 95-моддаси иккинчи қисмида далиллар жиноят

иши учун аҳамиятли бўлган мавжуд ҳолатлар ҳақидаги хулосаларни
тасдиқловчи, рад этувчи ёки шубҳа остига олувчи фактлар ёки нарсалар
тўғрисидаги маълумотларни акс эттирган тақдирдагина ишга алоқадор
деб эътироф этилиши белгиланган. бунда албатта далиллар ўзида мавжуд
ҳолатлар ҳақидаги хулосаларни тасдиқловчи, рад этувчи ёки шубҳа остига
олувчи фактлар ёки нарсалар тўғрисидаги маълумотларни акс
эттирганлиги ёки эттирмаганлиги далилларни текшириш жараёнида
маълум бўлади ва бу маълумотлар келгусида далилларнинг ишга
алоқадор ёки алоқадор эмаслиги

Далилларни текшириш жараёнида, тўпланган ҳар бир далил ва уни

текшириш мақсадида янги далилларни тўплаш, уларнинг манбаларини
текшириш, тўпланган далилларнинг бир-бирига солиштириш орқали
уларнинг ҳақиқатга қай даражада мувофиқ эканлиги аниқланади ва
далилларнинг текширилиши натижаси уларнинг ишончли ёки ишончли
эмаслиги бўйича баҳолаш масаласини ҳал этилишига ёрдамлашади.
Исботланиши керак бўлган барча ва ҳар бир ҳолатнинг ҳақиқийлигини
сўзсиз тасдиқловчи ишга оид барча ишончли далилларнинг тўпланиши,
уларнинг жами ишни ҳал қилиш учун етарли деб ҳисобланади. Яъни, ҳар
бир далилни текшириш жараёнида тўпланган янги ва қўшимча далиллар,
уларнинг ўзида мавжуд ҳолатлар ҳақидаги хулосаларни тасдиқловчи
фактлар ёки нарсалар тўғрисидаги маълумотларни акс эттирганлиги,
ҳолатнинг ҳақиқийлигини сўзсиз тасдиқловчи ишга оид барча ишончли
далилларнинг тўпланганлиги ҳамда уларнинг ҳақиқатга мувофиқ
эканлиги аниқланганлиги, тўпланган далиллар мажмуининг жиноят
ишини ҳал қилиш учун етарли ёки етарли эмаслиги нуқтаи назаридан


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

220

баҳолаш масаласини ҳал этишга кўмаклашади.

Юқоридаги фикрдан шундай хулоса қилиш мумкинки, терговчи

далилларни аниқлаш, тўплаш, текшириш, баҳолаш босқичлари бир-бири
билан занжирсимон боғланган.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Янги тахрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси //

http://www.lex.uz.
2.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси // http://www.lex.uz.

3.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси

4.

// http://lex.uz.

Bibliografik manbalar

Янги тахрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси // http://www.lex.uz.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси // http://www.lex.uz.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси

// http://lex.uz.