THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
177
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИДА РАҒБАТЛАНТИРИШ
ЧОРАЛАРИНИНГ ТАРИХИЙ ТАҲЛИЛИ.
Мирзачаев Мирзиёдилла Миродилович
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси
мустақил изланувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.15223163
Аннотация:
мазкур мақолада ички ишлар органлари ходимларини
рағбатлантириш ретроспектив таҳлили ёритилган. Шунингдек, ички
ишлар органларида рағбатлантиришнинг ўтган асрлардаги ҳолати баён
этилган. Бундан ташқари ички ишлар органлари ходимларини
рағбатлантиришга оид тарихий фактлар ёритилган.
Калит сўзлар:
ички ишлар органлари, рағбатлантириш, мукофот,
ижтимоий ҳимоя.
Ҳар қандай ҳодисани ретроспектив усулда кўриб чиқиш, яъни у
қандай пайдо бўлганлиги, қайси босқичларни қай тарзда босиб
ўтганлигини билиб олиш, ушбу ҳодисанинг бугунги ҳолатини билишга
ҳамда уни келгусида ривожлантиришнинг истиқболларини аниқлашга
имкон беради
i
.
Олимларнинг
ii
қайд этишича, Ўзбек халқининг давлатчилик тарихи
дунёдаги қадимги Миср, Ҳиндистон, Хитой каби давлатлар тарихи билан
баробар бўлиб, бундан тахминан уч минг йил аввал шаклланган. Тарихда
«Турон», «Туркистон», «Мовароуннаҳр» номи билан машҳур бўлган
Марказий Осиё, айниқса, Ўзбекистон ҳудудида минглаб йиллар давомида
юксак маданият гуллаб-яшнаган, қудратли давлатлар мавжуд бўлган.
iii
Улар инсоният тарихида, жаҳон маънавиятини ривожлантиришда ёрқин
из қолдирган.
Юртимизда ички ишлар органларининг шаклланиш ва ривожланиш
тарихи турли босқичларни ўз ичига олади. Мавжуд тарихий
тадқиқотларда, Марказий Осиёда давлатчиликнинг илк босқичларида
бевосита ички ишлар органларига ўхшаш тузилмани қайд етишмайди, бу
ҳақда аниқ маълумотлар ҳам келтирилмайди
iv
Тарихий
манбаларда
ватанимиз
ҳудудида
вужудга
келган
давлатларда ҳарбий жангчилардан ташқари соқчи, қоровул, ясовул,
поспонбоши, миршаббоши ва миршаблар ҳукумдор қароргоҳи, қалъалар
ва
бошқа
иншоотларни
қўриқлаш,
қишлоқлар,
шаҳарлардаги
осойишталикни ва жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши
курашиш, айбдорларни аниқлаш, топиш ва жазолаш каби вазифаларни
бажарган тузилмалар фаолият кўрсатганлиги кўринади. Шу каби
тузилмалар негизида бугунги ички ишлар органлари шаклланганлиги, бу
эса ўз навбатида, ички ишлар органлари ўзбек давлатчилиги тарихи билан
чамбарчас боғланган тарихий илдизларга эга эканлигидан далолат
беради.
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
178
Ш.Ўлжаеванинг айтишича “амир Темур салтанатида полиция
маҳкамаси “ясағлиқ” деб аталиб, улар давлат ичидаги тартиб-интизомни
сақлашга масъул, жамлат тартибини бузган кишиларни текшириш, сўроқ
қилиш ва жазолаш ваколатларига эга бўлганлар. Тунги соқчилар пос (ёки
посбон) деб аталган. Улар тунда фуқароларнинг тинчини сақлашга маъсул
бўлганлар”
v
.
Амир Темур давлатни идора қилишда амирлар ва сипоҳийлар билан
яхши муносабатда бўлган, уларни ҳурмат қилиб, хизматларини
рағбатлантириб борган. Вазири сипоҳ, яъни ҳарбий ишлар бўйича вазир
хисобланган. Амир Темур фақатгина ўз сипоҳини ташкил этиш ёки унинг
жанговорлигини ошириш ишлари билангина эмас, балки сипоҳнинг ички
масалалари, сипоҳга улусда озиқ-овқат, маош турли моддий иномлар
қилиш, танҳо тақсимлаш, яъни айрим амирларга, мингбоши, юзбошилари
учун бойлик, ер-сув, амирлик мансабини бериб келган. Амир Темур “ҳатто
оддий жангчиларни яхши сўз, кийим-кечак, озиқ-овқатни сероб қилиб,
уларни кўнглини олгани ва истакларини айниқса жанг олдидан
қондирганлиги” ҳақида олимларимиз
vi
томонидан фикрлар билдирилган.
Бизнинг фикримизча “Темур тузукларида” давлат хизматчиларини
рағбатлантириш билан бирга уларнинг пенсия таъминотига ҳам катта
эътибор қаратган. Жумладан: Амир Темур ўзини кўрсатган сипоҳийни
рағбатлантириб ҳақини адо этишга, хизматда юриб қарилик ёшига етган
сипоҳийларни ойлик-маошдан маҳрум этмаслик ва мартабасидан
туширмасликка буюрган. Жангда қаҳрамонлик кўрсатган ҳар бир
амирнинг мартабасини улуғлаган. Агарда ўнбоши, юзбоши, мингбошилар
душманни енгсалар, ўнбошини шаҳар ҳокими қилиб, юзбошини бирор
мамлакат ҳокими қилиб тайинлаган. Бундан ташқари, амирлардан
биронтаси бирор-бир мамлакатни ғаним лашкаридан тозаласа, уни озод
қилса, унга шу мамлакатни уч йилгача инъом тариқасида берган.
Тарихий манбаларда келтирилишича, хонликлар даврида бугунги
кундаги ички ишлар органлари тизимига ўхшаш ва унинг айрим
функцияларини бажарувчи ўз номланишига эга бўлган махсус
бўлинмалар-миршабликлар ташкил этилган. Марказий Осиёда хонликлар
даврида ҳуқуқ-тартиботни сақлаш, жамоат тартибини таъминлаш
тарихини маъмурий лавозим эгаси ҳисобланган миршаблар фаолияти
билан боғлаш мумкин.
vii
Хива хонлигининг давлат тузилиши ўзининг мукаммаллиги
жиҳатидан ўз даврининг баъзи бир Ғарбий Европа давлатлари тузилиши
даражасида бўлмаса-да, бироқ маълум идора қилиш тизими мавжуд бўлиб,
етарли даражада тартибли эди. Шунга биноан, юқорида эслатганимиздек,
давлат мансаблари сарой-маъмурий, диний ва ҳарбий лавозимларга
бўлинар эди. Бу вазифаларни бажарувчиларга давлат хазинасидан
тегишли маош ва мукофотлар берилган. Санаб ўтилган турли-туман
амалдорлар ва хизматкорларнинг мавжудлиги Хива хонлигида жуда катта
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
179
бошқарув
аппарати
бўлганлиги,
мукаммал
бошқарув
сиёсати
юритилганлигини тасдиқлайди.
viii
Жиноят ва жазо масалалари шариат қонунлари асосида ҳал этилган.
Аҳолининг тинчлиги ва осойишталиги учун миршаббошилар масъул
ҳисобланган. Миршаблар шаҳарлар ва қишлоқларда кечаю-кундуз соқчилик
қилишган, жамоат жойлари, бозорлар ва кўчаларда жамоат тартибини
таъминлаган. Шунингдек, қозилар (суд) томонидан жиноят учун тайинланган
жазони ижро этиш ҳам уларнинг зиммасига юклатилган
ix
.
Хонликда солиқлар ҳисобидан сарфланган яна бир тармоқ давлат
хизматчилари, сарой амалдорлари, девонхона мирзаларига маош,
шунингдек, вилоят ҳокимлари ва оқсоқол ва бийларга рағбат пули
сифатида сарфланган. Мазкур маълумотни тасдиқловчи “Хива хонлари
архиви”даги ҳужжатда девонхонада фаолият юритувчи мирза (девон)
ларга берилган ойлик маош тўғрисида батафсил ёзиб қўйилган. Унга кўра,
Мулла олта девонни ойлиги 45 манот, Мулла Иброҳим девонга 45 манот,
Каримбергон девон 30 манот яна ёрим, Назар Юсуф девон, Дурди девон,
Хўжа Аҳмад девон ва яна 4 девонга 45 манотдан, яна икки мирзага 18 ёрим
ва 10 ёрим манотдан ҳақ манот. Жами девонхона ҳаражатлари 1402 манот
ва ихоҳ сифатида 1334 кичик тилло.
x
Шунингдек, хон томонидан ойлик
маош тайин этилмаган амалдорлар- ҳокимлар, бий ва оқсоқолларга турли
совғалар тўн, қилич, пичоқ ва баъзан пул маблағлари рағбатлантириш
мақсадида бериб борилган
xi
.
Бухоро хонлигида жамоат хавфсизлиги масалалари асосан
қонунчилик, ички ишлар бошқаруви ва диний ҳамда анъанавий нормалар
асосида таъминланган. Жамоат хавфсизлигини таъминлашда турли
идоралар фаолият юритган. Жумладан, миршаблар – Бухоро хонлигида
ички ишлар вазифасини бажарган қўриқчилар, яъни "шаҳар милицияси".
Улар тартибни сақлаш, жиноятларни аниқлаш ва жиноятчиларни қўлга
олиш билан шуғулланган. Ясавуллар – миршаблардан юқори турувчи
хизматчилар бўлиб, шаҳар ва бозорларда тартибни назорат қилган.
Бухоро шаҳридаги жамоат тартибини сақлаш миршабларга
топширилган бўлиб, одатда улар шаҳар миршаббошисига бўйсунишган.
Шу нарсани таъкидлаш керакки, Бухоро шахри миршаббошисига бир
вақтнинг ўзида амирликдаги бошқа барча шаҳарлар миршаблари ҳам
бўйсунишган
xii
.
Меҳнат фаолиятида ўзини кўрсата олган миршаблар катта
лавозимларга кўтарилган. Масалан, оддий миршаблардан юқори
мартабага кўтарилиш орқали бош миршаб ёки ҳокимлик маъмуриятида
хизмат қилиш имконияти берилган. Кўп йиллик хизматдан кейин баъзи
миршаблар давлат девонхонасида юқори лавозимга кўтарилган.
Миршаблар ва уларнинг оилалари учун маълум солиқ имтиёзлари мавжуд
бўлган. Улар бошқа аҳоли қатламларига қараганда камроқ солиқ
тўлаганлар. Фикримизча, Бухоро хонлигида жамоат хавфсизлигини
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
180
таъминловчи ходимлар маош, мансаб кўтарилиши, ижтимоий имтиёзлар
ва шахсий обрў орқали рағбатлантирилиб, уларнинг самарали ва
виждонан хизмат қилишларига эришилган.
Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, турли даврлардаги сиёсий вазият
тақозосига кўра, ички ишлар идораларининг номланиши, вазифалари ва
ишлаш услублари ўзгариб борганлиги кўзга ташланади. Жумладан, ХIХ аср
охирида Россия империяси мустамлакасидаги Туркистонда ташкил
этилган полиция-миршаблик тизими асосан мустамлакачи империя
фойдасига хизмат қилиб, аҳолининг осойишталигини таъминлаш, жамоат
хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш билан
бирга, маҳаллий аҳолининг ҳаракатини назорат қилиш, халқ озодлик
ҳаракатлари вужудга келишининг олдини олиш ва унга қарши курашишда
ҳарбийларга ёрдамлашиш вазифаларини бажариш фаолияти билан
шуғулланган.
Айнан шундай собиқ Совет Иттифоқи даврида ҳам ички ишлар
органлари (дастлаб “ишчи-деҳқон милицияси” деб номланган)нинг
фаолияти жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жиноятчиликка
қарши курашиш билан бир қаторда, мамлакатда совет тузумини ўрнатиш
ва унинг ғояларини янада мустаҳкамлашга қартилган.
XIX aсpнинг иккинчи яpмидaн бoшлaб Мapкaзий Oсиё дaвлaтлapи Чop
Poссияси импepияси тoмoнидaн бoсиб oлингaч, Ўзбeкистoн Peспубликaси
ички ишлap opгaнлapи сoвeт милицияси тapиxи билaн чaмбapчaс
бoғлиқдиp. 75 йиллик сoвeт дaвpидa (1917- 1991 йй.) сoвeт xaлқининг
қуpoлли тaянчи, инқилoб душмaнлapи дaҳшaти бўлгaн Ишчи дeҳқoн
милицияси Кoммунистик пapтия сoвeт дaвлaти тoмoнидaн oлдигa
қўйилгaн вaзифaлapни сидқидилдaн бaжapгaнликлapини тaъкидлaш
лoзим. ИИO xoдимлapи сoxтa ғoялapни тapғиб қилгaн Кoммунистик
пapтия, сoциaлистик Вaтaн, ўз xaлқи учун xизaт қилишни ўзлapининг
муқaддaс буpчи дeб ҳисoблaшгaн вa тузум йўлидa ўз жoнини aямaсдaн
сoдиқлик билaн xизмaт қилишгaн
Пpoфeссop М.Усмaнoвa қaйд этишичa, Мapкaзий Oсиё Чop Poссияси
тoмoнидaн бoсиб oлингaнидaн кeйин илгapи aмaлдa мaвжуд бўлгaн
ижтимoий тaъминoт тизими (зaкoт) дeяpли aмaл қилмaй қўйди. Сaбaби,
мaълумки зaкoт гapчи иxтиёpийлик aсoсидa бepилсa ҳaм уни йиғиш,
тaқсимлaш дaвлaт тoмoнидaн aмaлгa oшиpилиб, тeгишли тaшкилий-
ҳуқуқий тaдбиpлap ҳaм дaвлaт тoмoнидaн тaъминлaнap эди. Мaълумки,
чop Ҳукумaти бу ишдa ҳeч қaндaй мaжбуpиятлapни ўз зиммасигa oлмaди.
Aйни вaқтдa мaҳaллий aҳoли кўпpoқ шapиaт ҳуқуқи тaъсиpи дoиpaсидa
экaнлиги сaбaбли шўpoлap импepиясидa ўшa дaвpдa aмaл қилувчи чaлa-
яpим вa нoмукaммaл ижтимoий тaъминoтгa oид тизим ҳaм Ўзбeкистoндa
дeяpли қўллaнилмaс эди
xiii
.
Жaмиятнинг ижтимoий-иқтисoдий ҳaёти вa тapaққиёти билaн бoғлиқ
кaттa ўзгapишлap дaвлaт ҳoкимияти бoшқapув вoситaлapининг муҳим
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
181
тapкибий қисми бўлгaн милициядa ҳaм сoдиp бўлди. Бу ўзгapишлap
дaвлaт вoситaсидa милициянинг тaшкилий, ҳуқуқий ҳoлaтидaгинa aкс
этиб қoлмaй, унинг фaoлияти, шaкллapи вa услублapидa ҳaм нaмoён
бўлиб, ички ишлар органлари фaoлияти мунтaзaм тaкoмиллaшa бoшлaгaн.
Замонавий ички ишлар органлари фаолиятини ташкил этишнинг
негизлари кўп жиҳатдан ўша ХХ аср давридаги ислоҳотларга бориб
тақалади. Масалан, ходимларни рағбатлантириш механизмлари асосини
белгилаб берадиган қонун-қоидаларнинг белгиланиши, пенсия ва пул
таъминотининг замонавий асосларининг ишлаб чиқилиши, ходимларнинг
соғлиғини муҳофазалаш тизимининг йўлга қўйилиши, таълим
муассасалар ташкил этилиши шулар жумласидан.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, тарихий шаклланиш моҳиятига кўра,
Ўзбекистонда ички ишлар органлари ходимларини рағбатлантириш ҳар
доим диққат-эътиборда бўлган. Айниқса, ҳозирги вақтда мамлакатимизда
бу соҳадаги амалга оширилаётган ўзгаришлар ва ислоҳотлар жараёни биз
учун янгилик бўлмасдан, уларнинг чуқур ва бой миллий тарихий
илдизлари борлигини ҳеч биримиз унутмаслигимиз лозим.
Фойдаланилган адабиётлар:
1
Кривошеин П.К. Преступление. Историческое исследование. – Киев, 1993.
– С. 3.
ii
Ҳ.Бобоев. Ўзбек давлатчилиги тарихи. Биринчи китов. Тошкент- 2004 3 б.
https://lib.bimm.uz/items/download/162
iii
Ўзбекистон тарихи. https://oyina.uz/kiril/teahause/2677
iv
Худяков Ю.С. Вооружение средневековых кочевников Южной Сибири и
Центральной Азии // Новосибирск, 1996. С.208.
v
Ўлжаева Ш. Салтанатнинг хос тузуги// Ҳуқуқ ва бурч.-2014. №4.25-б.
vi
Қўшаев Н., Хайриев Н. Амир Темурнинг ҳарбий сиёсий кенгашларининг
ўзига хос жиҳатлари // “Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида
тарбиялашда Темур тузукларининг ўрни ва аҳамияти мавзусидаги илмий-
амалий конференция материаллари тўплами. – 2019. – 215 б.
vii
Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 4-жилд // O’zME Davlat ilmiy
nashryoti. 2002.-658 b.
viii
Хива
хонлиги
//
электрон
манба
//
http://xorazmiy.uz/uz/pages/view/576
ix
Б. Аҳмедов. Историко-географическая литература Средней Азии XVI-XVIII
вв. Письменные памятники. Т., “ Фан ”. 1985. –Б. 91.
x
ЎзР МА И. 125-фонд, 1-рўйхат, 585-йиғма жилд.
xi
ЎзР МА И. 125-фонд, 2-рўйхат, 103-йиғма жилд.
xii
Россия-Бухоро чоррахаси // “O’qituvchi” нашриёт-матбаа ижодий уйи.
Тошкент-2005.-66 б.
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
182
xiii
Усманова М.А. Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳимояни ташкил
этишнинг фуқаролик-ҳуқуқий муаммолари: Юрид. фан. д-ри. …дис. -
Тошкент: ТДЮИ, 2006. – Б. 57.
