THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
45
АЙБИГА ИҚРОРЛИК КЕЛИШУВИ ТУЗИЛГАН ЖИНОЯТЛАР
БЎЙИЧА ЖАЗО ТАЙИНЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ҲУСУСИЯТЛАРИ
Ахмедова Ситора Бахромжон қизи
Олий таълимдан кейинги таълим факультети таянч докторантура
докторанти катта лейтенант
https://doi.org/10.5281/zenodo.15173834
Аннотация
.
Айбга иқрорлик тушунчаси ва аҳамияти, ижтимоий ҳуқуқий зарурати,
ривожланиш тарихи, жазо тайинлаш билан боғлиқ амалиётдаги айрим
муаммолар бўйича фикр-мулоҳазалар юритилиб, таклиф ва тавсиялар
ёритилган. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли
таъминлаш, айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноятлар
бўйича жазо тайинлаш институтининг мазмун-моҳиятига аниқлик
киритилиб, амалиётдаги айрим муаммолар бўйича фикр-мулоҳазалар
юритилган ҳамда таклифлар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар:
Айб, иқрорлик, келишув, жазо, ҳуқуқ, эркинлик.
Республикамизда
сўнгги
йилларда
жиноят
ва
жиноят-
ижроияқонунчилигини тубдан ислоҳ қилишга алоҳида аҳамият
қаратилиб, жиноий жазолар тизими, уларни тайинлаш ва ижро этиш
механизмларини қайтадан кўриб чиқиш мазкур соҳада амалга
оширилаѐтган
ислоҳотларнинг
устувор
йўналишлари
сифатида
белгиланганлиги жазоларни тайинлаш ва ижро этиш механизмларини ҳам
тадқиқ қилинишини тақозо қилади.[1] Ўзбекистон Республикаси
Президентининг «Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги тизимини
тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги (2018),
«Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги (2018) қарорлари ҳамда соҳага доир бошқа
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга
оширишга ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Жиноят ва жиноят-
процессуал қонунчилигининг самарали тизимини яратиш давлатнинг
қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва
эркинликлари, жамият ва давлат манфаатлари, тинчлик ва хавфсизликни
ишончли ҳимоя қилиш бўйича устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Мазкур ислоҳотлар давоми сифатида 2021 йил 18 февралда “Ўзбекистон
Республикасининг Жиноят ва Жиноят-протсессуал кодексларига
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниб,
ушбу қонун билан Жиноят-протсессуал кодексига ва Жиноят кодексига
айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув институти ва айбга иқрор
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
46
бўлганлик тўғрисида келишув тузилган жиноятлар бўйича жазо
тайинлашга оид нормаларнинг киритилиши муҳим ислоҳотлардан бири
ҳисобланади.
2021 йилга қадар қонунчилигимизда, айбга иқрорлик келишуви
тузилган жиноятлар бўйича жазо тайинлаш бўйича аниқ норма мавжуд
бўлмаган. Нафақат, жазо тайинлаш масаласи, балки “айбга иқрорлик
тўғрисида келишув” тушунчаси хам жиноят-процессуал қонунчилигимиз
учун янгилик эди. Халқаро тажриба ҳамда инсон ҳуқуқларини
таъминлашннг янги механизмларини жорий этиш мақсади ушбу
институтни қонунчиликка киритиш заруратини келтириб чиқарди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги
“Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш
кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
фармонида жиноят-процессуал қонунчилигига айбига иқрорлик бўйича
келишув инстититутини жорий қилиш кўзда тутилган эди.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёев 2021 йил 18 февраль куни «Ўзбекистон Республикасининг
Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартириш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-675-сон Қонунини имзолади.
2020 йил 4 декабрда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб,
Сенат томонидан 5 февралда тасдиқланди.
Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига янги
572-модда киритилиб, «айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган
жиноятлар бўйича жазо тайинлаш» деб номланди. Ушбу институт
мамлакатимиз қонунчилиги тарихида мутлақо янги ҳисобланади.
Жиноят, жиноят-процессуал қонунчилиги тизимида фуқароларнинг
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга
қаратилган, жиноят ишлари бўйича судгача ва суд жараёнида
қонунийликни таъминлашга тўсқинлик қилувчи ҳуқуқий бўшлиқларни
аниқлаш, халқаро амалиётда эътироф этилган ва инсон ҳуқуқларини
самарали химоя қилиб келаётган жиноят-ҳуқуқий институтларни
амалиётга жорий этиш масалалари шулар жумласидандир.
Айбга иқрорлик келишуви институтининг ҳуқуқий табиатини кўриб
чиқишда, қонун чиқарувчи ушбу институтни яратишда кўзлаган
мақсадларга алоҳида эътибор қаратиш лозим, чунки айблов ва ҳимоя
томонларининг айбга иқрорлик келишуви бўйича ҳамкорлиги
муваффақияти мақсадларнинг аниқ ифодаланишига боғлиқ бўлади. Қонун
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
47
чиқарувчининг фикрича, «ушбу институтни жорий этишнинг асосий
йўналиши жиноий фаолиятнинг уюшган шаклларига қарши курашиш,
жиноий уюшмалар ва уюшган тўдалар аъзолари томонидан содир этилган
энг
хавфли
жиноятларни,
жумладан,
«буюртма»
қотилликлар,
гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний
айланиши билан боғлиқ жиноятларни ҳамда турли хил коррупция
ҳолатларини фош этиш ва тергов қилишда самарадорликка эришишдан
иборатдир».
Таъкидлаш жоизки, ушбу институт Европадаги кўплаб давлатларида,
Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва АҚШ Қонунни қўллаш амалиётида
кенг қўлланилмоқда.
Жиноий ишларни қисқартирилган тартибда кўриш борасидаги жаҳон
амалиётида мавжуд ижобий иш юритишнинг миллий қонунчиликка
жорий этилиши фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя
қилиш борасидаги замонавий механизмлардан биридир.
Хўш, айбга иқрорлик келишувини ҳамда бу бўйича жазо
тайинлашнинг янгича усулини қонунчиликка тадбиқ қилишнинг зарурати
нимада?
Аввало, бу институтнинг жорий этилиши инсонпарварликнинг олий
намунаси деб ҳисобласак, қолган ҳолатларда уни унинг аҳамияти
қуйидагиларда намоён бўлади:
-жиноят ишларини тезкор ва самарали ҳал этиш;
-процессуал иқтисод ва давлат ресурсларини тежаш;
- жабрланувчининг ҳуқуқларини тез ва самарали таъминлаш;
-жазони енгиллаштириш имконияти;
-жиноятчилар билан ҳамкорликни таъминлаш;
Бундан кўриниб турибдики, айбга иқрорлик келишуви тузилган
жиноятлар бўйича жазо тайинлаш институти ҳозирги кун учун долзарб
нормалардан бири бўлиб, уни тадқиқ қилишни тақозо қилади.
Ўз навбатида, айбга иқрорлик келишуви ва бу бўйича жазо тайинлашн
ҳақида кўплаб ҳуқуқшунос олимлар унинг аҳамияти ва қонунчиликка
жорий қилиш зарурати хақида таъкидлаб ўтишган. Хусусан, Ф.Худайкулов
“мазкур институт инсонпарварлик тамойилини кенг қўлланилишини
таъминлайди” , унинг фикларини А.Алланова хам тасдиқлаб ўтган,
У.Хамидуллаева ва А.Мухитдиновлар “айбга иқрорлик тўғрисидаги
келишув, ҳеч шубҳасиз, айбсизлик презумпцияси тамойилини бузади” ,
О.Тошев эса “айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув – бу ижтимоий хавфли
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
48
қилмишларни тезкорлик билан очиш ва тергов қилишга кўмаклашувчи,
яраштириш тартиб-таомиллари тизимига кирадиган диспозитив
тусдаги жиноий, жиноят-процессуал институт бўлиб, унинг доирасида
жиноий жавобгарликка тортилган шахс, ўзининг қилмиши учун жазони
енгиллаштириш эвазига жиноий қилмишни содир этишда ўз айбига
иқрор бўлиб, жиноятни очишда фойдали бўлиши мумкин бўлган
қимматли маълумот билан таъминлайди” деган фикрларни баён
қиладилар. Ўзбекистон жиноят ҳуқуқи учун новелла бўлган айбга
иқрорлик тўғрисидаги келишув тузилган жиноятлар бўйича жазо
тайинлаш институти ҳақида фанда ҳозирча илмий тадқиқотлар ва
чиқишлар кўп эмас. Жумладан, бу мавзуда ўз фикр ва мулоҳазаларини
процессуал тартибда ёндашган ҳолда билдирган У.А. Тухташева, Г.З.
Тулаганова, Б.Саломов, Д.Базарова каби олимларни айтиб ўтишимиз
мумкин.
Шунингдек, айбга иқрорлик келишуви тузилган жиноятлар бўйича
жазо тайинлаш институти бир қатор афзалликларга хам эга бўлиб, унинг
қуйидаги жиҳатларига алоҳида тўҳтатилиш лозим:
Инсонпарварлик жиҳатдан: бош мезони “Инсон қадри учун” деган
устувор тамойилни рўёбга чиқаришга қаратилган Янги Ўзбекистон
тараққиѐт
стратегиясининг 14-мақсадида «Жиноят, жиноят-процессуал ва
жиноят ижроия қонунчилигини такомиллаштириш сиёсатини изчил
давом эттириш, жиноий жазолар ва уларни ижро этиш тизимига
инсонпарварлик тамойилини кенг жорий этиш» белгиланган бўлиб, жазо
тайинлаш тизимида айбига иқрорлик келишувчининг мавжудлиги ушбу
мақсадни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади. Бу ҳақида, Ш.З.
Уразаев «давлат жиноят содир этган шахсларга нисбатан жазо чораларини
енгиллаштиришга қаратилган сиѐсат юритар экан, жиноятларга нисбатан
ўзининг муносабатини ўзгартирмайди: қора қоралигича, оқ оқлигича
қолади. Инсонларга, инсон ҳуқуқларига нисбатан муносабат ўзгаради»
деган сўзлари ўринлидир.
Ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатидан: айбга иқрорлик келишуви тузилган
жиноятлар бўйича жазо тайинлашнинг аҳамияти шундаки, шахсга у
томонидан содир этилган жиноятга тайинланадиган жазо миқдорини
камайтириб бериш орқали унга қонунда белгиланган шартларни бажариш
натижасида жиноятчиликка қарши курашишнинг янги усули яратилди.
Жиноят содир этган шаҳсни дастлабки терговни ўзида ахлоқан тузатиш
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
49
имконини яратиб беради. Сабаби шахс терговга фаол кўмаклашади ва
жиноятни очишга ёрдам беради. Бу унинг ижтимоий хавфлилигини
камайганлигини, ўзи содир этган ҳатти-ҳаракатни англаш имконини
беради. Жазони камайтириш орқали тўлақонли ҳаётга тезроқ қайтиш
имконини беради. Шунингдек, латент жиноятчилик даражаси ва очилмай
қолган жиноятлар сонини камайтириш имконини беради.
Иқтисодий жиҳатдан: айбга иқрорлик келишуви тузилган ишлар
бўйича далиллар жиноят содир этган шахс кўмагида тез ва тўлақонли
тартибда судга юборилиши, суд томонидан эса келишув шарти
қонунийлиги кўриб чиқилиб, жазо миқдори ва муддатининг ярмига тенг
равишда жазо тайинланишига олиб келади. Бу шуни англатадики, суд
ҳамда тергов томонидан ортиқча оворагарчилик ва сарф-ҳаражатларнинг
олдини олади. Энг муҳими эса, жабрланувчиларга етказилган моддий
зарарнинг тўлақонли қопланишига хизмат қилади. Хусусан, 2021 йил
давомида Ўзбекистон жиноят ишлари бўйича судларда жами 61 минг 263
нафар шахсга нисбатан 47 минг жиноят иши кўриб чиқилган бўлиб,
шундан 120 нафар шахсга нисбатан 88 та жиноят иши айбга иқрорлик
тўғрисида келишув тасдиқланган. Шунингдек, мазкур тоифадаги ишлар
бўйича содир этилган жиноятлар оқибатида тарафларга етказилган жами
6 миллиард сўмдан зиёд зарар қопланди.
Юқоридагиларга асосан, фикримизча, жиноят қонунчилигида
айбга иқрорлик келишуви тузилган жиноятлар бўйича жазо
тайинлаш нинг мавжудлиги жазо тайинлаш тизимига инсонпарварлик
тамойилини кенг жорий этишда муҳим аҳамият касб этади, шунингдек
судлар томонидан айбдорларга нисбатан жазо тайинлашда жазони
максимал даражада индивидуаллаштиришга имкон беради.
Шундай қилиб, тарих шундан далолат берадики, давлатимиз
томонидан узоқ вақт давомида хорижий давлатлар тажрибасида
қўлланилиб келаётган айбга иқрорлик келишуви тузилган жиноятлар
бўйича жазо тайинлаш институтини қонунчилигимизга тадбиқ қилиш ва
меъёрий жиҳатдан мустаҳкамлаш йўлидан борди. Ушбу институт жазо
тайинлашнинг янги механизмаларини ўз ичига олган жиноят ҳуқуқи
институтларини такомиллаштиришнинг ўзига хос муросали вариантига
айланди. Айбга иқрорлик келишуви жараёни одил судловни амалга
харажатларни камайтиришга қаратилган жуда самарали чора бўлиши
мумкин. Тадқиқ этилаётган ҳуқуқий новелланинг диққатга сазовор
эканлигини эътироф этган ҳолда, шуни таъкидлаш лозимки, айбга
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
50
иқрорлик келишуви тузилган жиноятлар бўйича жазо тайинлаш тизимида
вужудга келаётган мавжуд муаммолар туфайли, ушбу ҳуқуқий феномен
янада такомиллаштиришга муҳтож.
