ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ СОДИР ЭТИШ САБАБЛАРИ ВА ШАРТ-ШАРОИТЛАРИНИ БАРТАРАФ ЭТИШ БЎЙИЧА ТАҚДИМНОМА КИРИТИШ АМАЛИЁТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Аннотация

Ушбу мақола профилактика инспекторининг ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш амалиётини такомиллаштириш тўғрисида, шунингдек, ҳуқуқбузарликларни олдини олишда профилактика инспекторининг ролини кучайтириш, самарали усулларни ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга жорий этиш, ҳуқуқбузарликларнинг асосий сабаблари ва шарт-шароитларини таҳлил қилиш, профилактика инспекторининг мавжуд усуллари ва уларнинг самарадорлиги тўғрисида фикрлар илгари сурилган.

Тип источника: Конференции
Годы охвата с 2022
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
58-63
41

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Нарзиев , Ш. ., & Собиров, О. . (2024). ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ СОДИР ЭТИШ САБАБЛАРИ ВА ШАРТ-ШАРОИТЛАРИНИ БАРТАРАФ ЭТИШ БЎЙИЧА ТАҚДИМНОМА КИРИТИШ АМАЛИЁТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. Теоретические аспекты становления педагогических наук, 3(20), 58–63. извлечено от https://www.inlibrary.uz/index.php/tafps/article/view/51552
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақола профилактика инспекторининг ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш амалиётини такомиллаштириш тўғрисида, шунингдек, ҳуқуқбузарликларни олдини олишда профилактика инспекторининг ролини кучайтириш, самарали усулларни ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга жорий этиш, ҳуқуқбузарликларнинг асосий сабаблари ва шарт-шароитларини таҳлил қилиш, профилактика инспекторининг мавжуд усуллари ва уларнинг самарадорлиги тўғрисида фикрлар илгари сурилган.


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

58

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ СОДИР ЭТИШ САБАБЛАРИ ВА

ШАРТ-ШАРОИТЛАРИНИ БАРТАРАФ ЭТИШ БЎЙИЧА

ТАҚДИМНОМА КИРИТИШ АМАЛИЁТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Нарзиев Шахзодбек Зойирович

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси “Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси фаолияти” кафедраси ўқитувчиси,

Собиров Оғабек Маҳмудович

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 3-ўқув курси курсанти,

https://doi.org/10.5281/zenodo.14055616

Аннотатсия:

Ушбу

мақола

профилактика

инспекторининг

ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва шарт-шароитларини
бартараф этиш амалиётини такомиллаштириш тўғрисида, шунингдек,
ҳуқуқбузарликларни олдини олишда профилактика инспекторининг
ролини кучайтириш, самарали усулларни ишлаб чиқиш ва уларни
амалиётга жорий этиш, ҳуқуқбузарликларнинг асосий сабаблари ва шарт-
шароитларини таҳлил қилиш, профилактика инспекторининг мавжуд
усуллари ва уларнинг самарадорлиги тўғрисида фикрлар илгари сурилган.

Калит сўзлар:

Профилактика инспектори, ҳуқуқбузарлик, таҳлил,

статистика, ҳамкорлик, мониторинг, технологиялар, режалаштириш,
тарғибот, сабаб, шарт-шароитлар.

“Бугунги кунда халқимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таминлаш,

жиноятнинг барвақт олдини олиш ишларини янги босқичга кўтариш,
шунингдек, одамлар тинч яшаши учун бутун мамлакатимизда жиноятдан
ҳоли муҳит яратишимиз шарт. Бу соҳада ҳар бир жиноят ёки
ҳукуқуқбузарликнинг барвақт олдини олиш ва унга қарши курашиш
бўйича ҳар қайси ҳудуд ўз тажрибасини яратиши керак” Ш.М.Мирзиёйев.

Профилактика инспекторлари ҳуқуқбузарликларни олдини олишда

муҳим рол ўйнайди. Уларнинг фаолияти ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари
ва

шарт-шароитларини

аниқлашга

қаратилган

бўлиб,

ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича маъмурий қонунчиликка асосан
улар томонидан тақдимотларни киритиш фаолияти мавжуд бўлиб, ушбу
фаолиятни такомиллаштириш учун зарурий чора-тадбирлар белгиланади.

Ушбу вазифаларни бажаришда ички ишлар органлари профилактика

инспекторлари алоҳида ўринга эга. Профилактика инспекторлари
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

59

муҳофаза қилиш, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш,
жиноятларнинг олдини олиш, уларнининг содир этилиши сабаблари ва
шарт- шароитларини аниқлаш бўйича катта ҳажмдаги ва кўп қиррали
фаолиятни амалга оширувчи тизим ҳисобланади. Шунинг учун ҳам суд-
ҳуқуқ тизими билан бир қаторда жамиятда қонунийлик ва ҳуқуқий
тартиботни таъминловчи ички ишлар органлари тизимида ҳам туб
ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ички ишлар органларида ҳуқуқбузарликларга қарши курашда

самарали натижаларга эришиш, уларнинг миқдорини энг паст даражага
тушуриш, салбий оқибатларини камайтириш учун ҳуқуқбузарликларнинг
сабаб ва шароитларини атрофлича ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.
Айнан ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шароитларини ўрганиш ва
умумлаштириш ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишини тақозо
қиладиган, уни озиқлантирадиган, кўпайишини таъминлайдиган ҳодиса,
воқеа ва жараёнлар аниқланади ҳамда уларни бартараф қилиш чоралари
ишлаб чиқилади ва амалиётга тадбиқ этилади. Ҳуқуқбузарликларнинг
профилактикасини амалга оширишда авваламбор, ҳуқуқбузарликларнинг
келиб чиқиш сабаб ва шароитларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.
Негаки, “ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга
имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш, бартараф этиш,
шунингдек, тақдимномалар киритиш чора-тадбирларини кўриш”
Ўзбекистон Республикасининг 2014-йил 14-май куни қабул қилинган
“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасида
кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий
вазифаларидан бири сифатида назарда тутилган.

Профилактика инспекторининг ҳуқуқбузарликларнинг содир этиш

сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича тақдимнома
киритиш амалиётида бир қатор муаммолар мавжуд бўлиб, ушбу
муаммолар сифатида қуйидагиларни кўришимиз мумкин бўлади:
1) Маълумотларнинг етишмаслиги:

– Маълумотлар нотўғри ёки етарли эмас: Ҳуқуқбузарликлар тўғрисида
тўпланган маълумотлар етарли даражада аниқлик ва тўлиқликка эга эмас.

Таҳлилнинг етишмаслиги: Олинган маълумотлар таҳлил қилинмайди,

натижада сабаблар ва шарт-шароитлар аниқланмайди.
2) Таълим ва малаканинг етишмовчилиги:


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

60

– Ўқитиш дастурлари: Профилактика инспекторлар учун замонавий
ҳуқуқий ва профилактик тадбирларини ўз ичига олган таълим дастурлари
етарли эмас.
– Малака ошириш: Профилактика инспекторлари ўз билим ва
кўникмаларини мунтазам равишда ошириб бориш имкониятига эга эмас.
3) Ресурсларнинг чекланганлиги:
– Молиявий ресурслар: Тақдимотлар ва тадбирлар учун зарур молиявий
маблағлар етарли эмас.
– Инфратузилма: Техник воситалар ва замонавий коммуникация
тизимлари етишмаслиги.
4) Жамоатчилик билан алоқанинг заифлиги:
– Оммавий ахборот воситалари: Оммавий ахборот воситалари орқали
ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича ахборот етарли даражада
тарқатилмайди.
– Жамоатчиликнинг иштироки: Жамоатчиликни тадбирларга жалб
қилишда қийинчиликлар юзага келиши.
5) Ҳуқуқий ва норматив базанинг камчиликлари:
– Қонунлар ва норматив ҳужжатлар: Ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш
бўйича қонунлар ва тартиблар янгиланмайди ёки замон талабларига мос
келмайди.
– Қонунлараро тушунмовчиликлар: Ҳар хил қонунлар ва норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида номувофиқликлар пайдо бўлиши.
6) Тезкорлик ва самарадорликнинг пастлиги:
– Жавоб чораларининг секинлиги: Ҳуқуқбузарлик содир бўлганида тезкор
жавоб бериш механизмлари етарли эмас.

Самарадорликни

баҳолаш:

Тақдимотлар

ва

амалиётларнинг

самарадорлигини баҳолаш механизмлари мавжуд эмас.
7) Мотиватсия ва қониқиш:
– Рағбатлантириш тизимининг йўқлиги: Профилактика инспекторларини
рағбатлантириш механизмлари етарли эмас, бу эса уларнинг фаолиятига
салбий таъсир кўрсатади.
– Қониқиш сўровлари: Профилактика инспекторлар ва жамоатчилик
орасида қониқишни ўрганиш ва таклифлар ишлаб чиқиш жараёни етарли
даражада эмас.

Профилактика инспекторининг ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш

бўйича тақдимнома киритиш амалиётини такомиллаштириш учун
қуйидаги таклифларни келтириш мумкин:


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

61

1) Таҳлил ва мониторинг:

Статистик

маълумотлар:

Ҳуқуқбузарликларнинг

статистик

маълумотларини тўплаш ва таҳлил қилиш, уларнинг сабабларини
аниқлаш.
– Таҳлилнинг мунтазамлиги: Ҳар йили ёки чоракда мониторинг ўтказиш,
натижалар бўйича ҳисобот тайёрлаш.
2) Таълим ва ўқитиш:
– Семинарларда иштирок этиш: Профилактика инспекторлари учун
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича семинарлар ташкил этиш.
– Ўзаро тажриба алмашиш: Бошқа ҳудудлар ва мамлакатлардан тажриба
ўрганиб, уни амалиётда жорий этиш.
3) Ҳамкорликни кучайтириш:
– Ташкилотлараро ҳамкорлик: Маҳаллий ҳокимият, жамоатчилик ва
бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатиш.
– Алоқа тизимини яхшилаш: Оммавий ахборот воситалари ва
жамоатчилик билан алоқаларни ривожлантириш.
4) Янги технологияларни жорий этиш:
– Ахборот тизимлари: Ҳуқуқбузарликларни кузатиш ва таҳлил қилиш учун
янги технологияларни жорий этиш.
– Мобил иловалар: Жамоатчилик учун ҳуқуқбузарликларни хабар бериш
иловаларини яратиш.
5) Мотиватсия ва рағбатлантириш:
– Рағбатлантириш тизими: Ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича
ижобий

натижага

эришган

профилактика

инспекторларини

рағбатлантириш.
– Қониқиш сўровлари: профилактика инспекторлари ва жамоатчилик
орасида тизимли муносабат ўрнатиш ва унинг асосида таклифлар
тайёрлаш.
6) Ўзгаришларга тез мослашиш:
– Янги қонунлар ва тартиботлар: Ўзгараётган қонунлар ва талаблар
ҳақида мунтазам равишда хабардор қилиш тизимини йўлга қўйиш.
– Қонунбузарликлар бўйича тезкор жавоб: Ҳуқуқбузарликлар содир
бўлганида тезкор жавоб бериш механизмини ишлаб чиқиш.
7) Оммавий- маърифат:
– Маърифат компаниялари: Оммавий ахборот воситалари орқали
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича маънавий - маърифий
ишларни олиб бориш.


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

62

– Жамоатчилик тадбирлари: Маҳаллаларда тадбирлар ўтказиш орқали
аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш. Ушбу таклифлар профилактика
инспекторининг ҳуқуқбузарликларнинг содир этиш сабаблари ва шарт-
шароитларини бартараф этиш амалиётини янада такомиллаштириб,
самарадорликка

эришишга

хизмат

қилади.

Профилактика

инспекторининг ҳуқуқбузарликларнинг содир этиш сабаблари ва шарт-
шароитларини бартараф этиш бўйича тақдимотлари кўп жиҳатдан
такомиллаштиришга муҳтож.

Юқорида келтирилган таклифлар профилактика инспекторларнинг

фаолиятини самарадорликка эришишда муҳим аҳамиятга касб этади.
Жамиятни ҳуқуқбузарликлардан ҳимоя қилиш ва унинг олдини олиш учун
профилактика инспекторлари ўз билим ва кўникмаларини доимий
равишда ривожлантиришлари зарур. Профилактика инспекторлари билан
мунтазам равишда тайёргарлик ва тренинглар ўтказиш, замонавий
методологияларни ва инновацион технологияларни ўз ичига олган
дастурларни жорий этиш, уларга иш фаолиятларини яхшилашда катта
ёрдам беради. Ўзаро билим алмашинуви ва тажриба орттириш,
профилактика инспекторларнинг ҳуқуқбузарликларни олдини олишдаги
самарадорлигини оширади. Жамиятдаги ижтимоий муҳитни яхшилашда
фуқаролар, жамоат ташкилотлари ва маҳаллий ҳокимиятлар билан
ҳамкорлик қилиш зарур. Оммавий тадбирлар ва тақдимотлар орқали
фуқароларни

ҳуқуқий

саводхонликни

ошириш,

уларни

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга жалб қилиш, жамиятда ижтимоий
масъулиятни ривожлантиради. Ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва шарт-
шароитларини аниқ таҳлил қилиш, профилактика инспекторларига
муаммоларни аниқлашда ва уларни ҳал қилишда ёрдам беради.
Статистика ва аналитик маълумотлар асосида ҳаракат қилиш,
профилактика инспекторларнинг қарор қабул қилиш жараёнини
осонлаштиради ва кўпроқ мақсадли стратегияларни ишлаб чиқишга
ёрдам беради. Очиқ ва самимий мулоқот ўрнатиш, жамиятда
ҳуқуқбузарликларни олдини олишга кўмаклашадиган муҳим омилдир.
Фуқаролар билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш, уларнинг
фикрларини

ва

таклифларини

инобатга

олиш,

профилактика

инспекторларнинг

фаолиятини

ижтимоий

жиҳатдан

қўллаб-

қувватлашини

оширади.

Профилактика

инспекторининг

ҳуқуқбузарликларни олдини олиш амалиёти мураккаб ва кўп жиҳатдан
таъсир этувчи омилларни ўз ичига олади. Ушбу мақолада келтирилган


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

63

таклифлар, профилактика инспекторларнинг ишини янада самарали ва
натижадор қилиш учун зарурий йўналишларни белгилаб беради.
Жамиятда хавфсизликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини
олиш ва фуқароларни ҳимоя қилиш мақсадида, бу таклифлар амалиётга
жорий этилиши лозим. Келгусида профилактика инспекторлари ўз билим
ва

кўникмаларини

ривожлантириб,

ижтимоий

барқарорликни

таъминлашда янада фаол рол ўйнаши мақсад қилинган.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (2023)
2 )Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (2021)
3) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси (1994)
4) Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси
(1994)
5) Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси (2008)
6) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тўғрисида қонун (1996)
7) Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги
қонун (2017)
8) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2017 йил 25
августдаги 191-сон буйруғи “Ички ишлар органлари томонидан
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш тартиби тўғрисида
йўриқнома”
9) Асқаров, А. (2020). Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш: назария ва
амалиёт. Ташкент: Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий Фанлар
Академияси.
10) Жалилов, С. (2019). Профилактика инспекторининг роли ва
вазифалари. Ташкент: Олий ўқув юртлари нашриёти.
11) Курбанова, М. (2021). Ижтимоий муҳит ва ҳуқуқбузарликлар: таҳлил ва
тавсиялар. Ташкент: Ўзбекистон ҳуқуқий институт.
12) Шукуров, И. (2022). Технологиялар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш:
замонавий ёндашувлар. Ташкент: Ўзбекистон Миллий Университети.
13) Юсупов, Р. (2023). "Ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва шарт-
шароитлари". Ўзбекистон ҳуқуқи журналида, 45(2), 12-18.
14) Зокиров, Д. (2020). Маълумотлар таҳлили ва статистик усуллар.
Ташкент: Ўзбекистон Статистика қо'митаси.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (2023)

)Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (2021)

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси (1994)

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (1994)

Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси (2008)

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тўғрисида қонун (1996)

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун (2017)

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2017 йил 25 августдаги 191-сон буйруғи “Ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқнома”

Асқаров, А. (2020). Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш: назария ва амалиёт. Ташкент: Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий Фанлар Академияси.

Жалилов, С. (2019). Профилактика инспекторининг роли ва вазифалари. Ташкент: Олий ўқув юртлари нашриёти.

Курбанова, М. (2021). Ижтимоий муҳит ва ҳуқуқбузарликлар: таҳлил ва тавсиялар. Ташкент: Ўзбекистон ҳуқуқий институт.

Шукуров, И. (2022). Технологиялар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш: замонавий ёндашувлар. Ташкент: Ўзбекистон Миллий Университети.

Юсупов, Р. (2023). "Ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва шарт-шароитлари". Ўзбекистон ҳуқуқи журналида, 45(2), 12-18.

Зокиров, Д. (2020). Маълумотлар таҳлили ва статистик усуллар. Ташкент: Ўзбекистон Статистика қо'митаси.