ИЖТИМОИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШДА ИЖТИМОИЙ КОНСЕНСУС ҚОИДАЛАРИ ВА УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

Annotasiya

ушбу мақолада ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашда ижтимоий консенсус қоидалари ва устувор йўналишлари, жамоат хавфсизлигини таъминлашда ижтимоий консенсусга эришишнинг замонавий механизмлари ҳамда ижтимоий консенсусга эришишнинг замонавий моделларини таҳлил қилинган.

Manba turi: Konferentsiyalar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2022
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
56-62
25

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Шодмонова, Ш. . (2024). ИЖТИМОИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШДА ИЖТИМОИЙ КОНСЕНСУС ҚОИДАЛАРИ ВА УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ. Теоретические аспекты становления педагогических наук, 3(15), 56–62. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/tafps/article/view/51353
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

ушбу мақолада ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашда ижтимоий консенсус қоидалари ва устувор йўналишлари, жамоат хавфсизлигини таъминлашда ижтимоий консенсусга эришишнинг замонавий механизмлари ҳамда ижтимоий консенсусга эришишнинг замонавий моделларини таҳлил қилинган.


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

56

ИЖТИМОИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШДА

ИЖТИМОИЙ КОНСЕНСУС ҚОИДАЛАРИ ВА УСТУВОР

ЙЎНАЛИШЛАРИ

Шодмонова Шахноза Дадахужаевна

Фарғона давлат университети тадқиқотчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.13329028

Аннотация:

ушбу

мақолада

ижтимоий

барқарорликни

мустаҳкамлашда ижтимоий консенсус қоидалари ва устувор йўналишлари,
жамоат хавфсизлигини таъминлашда ижтимоий консенсусга эришишнинг
замонавий механизмлари ҳамда ижтимоий консенсусга эришишнинг
замонавий моделларини таҳлил қилинган.

Калит сўзлар:

ижтимоий муносабатлар, ижтимоий зиддиятлар,

консенсус, ижтимоий консенсус, ғоявий таҳдидлар, мафкуравий
таҳдидлар.

Ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашда ижтимоий шартнома,

келишув, муроса ва ҳамкорлик қоидаларини индивид, оила, турли
ижтимоий гуруҳ, бирликлар ва жамоалар ўртасида амалга оширилади.

Шу

маънода ижтимоий келишув кенг маънодаги ижтимоий-сиёсий муаммо
бўлиб, унинг қоидаларини ҳаётга жорий этиш улкан жараён – жамиятнинг
демократлашуви асосида амалга ошади.

Ижтимоий консенсус қоидалари ҳаётда қарор топишининг куйидаги

даражалари мавжуд:

а) индивид даражаси. Бу даражада шахснинг ўзини-ўзи баҳолаши ва

шу орқали муносабатга киришиши муҳим роль ўйнайди;

б) шахслараро даража. Бунда шахснинг ўзини-ўзи англаши ва

баҳолаши билан уни ташқаридан баҳолаш муносабатлари юзага келади.
Мазкур баҳолашлар мувофиқ келиши ёки келмаслигига мос тарзда ўзаро
муносабатларда ҳамкорлик ёки зиддият пайдо бўлиши мумкин;

в) микродаража. Оила, қўни-қўшнилар, маҳалла даражасидаги

микромуҳит муносабатлари орқали шахснинг ижтимоий келишув
кўникмалари ва тажрибаси шаклланади;

г) оила даражаси. Айнан оилада “ижтимоий консуесус” тушунчасининг

илдизлари шаклланади. Оила кичик ижтимоий гуруҳ сифатида моҳиятан
ўз аъзоларини муҳофаза қилади, инсонларнинг биргаликда ҳаётий
фаолият юритишининг дастлабки кўникмаларини шакллантиради;

д) шахс-жамият тизими даражаси. Бу даражада микро ва

макродаражадаги меъёрларнинг мослиги таъминланади. Шахс-жамият


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

57

муносабатлари шахснинг ижтимоийлашувида катта аҳамиятга эга. Зеро,
микромуҳитда ижтимоийлашувни бошдан кечирган шахс макромуҳитда
жамият ва давлат ҳаёти меъёрларини эгаллайди.

Ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашда ижтимоий консенсусга

эришиш тамойилларини жорий этиш ҳақидаги фикримизни давом
эттирамиз. Хўш, ижтимоий консенсусга эришишнинг қандай қоидаларига
устувор даражада аҳамият бериш зарур? Улар инсонлараро алоқаларда,
шунингдек, ижтимоий муносабатларда қандай аҳамиятга эга?

Бизнинг фикримизча, булар қуйидагилар:
1.

Инсон

манфаатлари

қоидаси.

Қадимдан

бошлаб

дунё

мутафаккрлари

қадимги

Хитой

файласуфи

Конфуций,

юнон

донишмандлари Сократ, Платон, Аристотель, Шарқ мутафаккирлари
Форобий, Беруний, Умар Хайём, Алишер Навоий, янги давр файласуфлари
Жон Локк, Милл, Кант, Спенсер, шунингдек, ХХ аср фалсафаси
намояндалари Ж.П.Сартр, Хайдеггер, П.Кууси ва бошқалар инсон моҳияти,
эрки, юксалиш қонуниятлари, жамиятдаги тутган ўрни ҳақида мислсиз
бой ва теран таълимотлар яратганлар.

Бугунги даврга келиб ҳам инсон манфаатлари муаммоси

долзарблигича қолмоқда. ХХI аср воқелиги иқтисодий юксалиш ва инсон
тараққиёти ўртасида бевосита боғлиқлик мавжудлигини кўрсатмоқда.
Инсон учун сарфланадиган инвестициялар, аввало, инсон учундир. Ўзига
тўқ, соғлом, яхши таълим олган ва малакали инсон иқтисодий юксалиш
йўлида бир вақтнинг ўзида ҳам асосий ишлаб чиқариш кучи, ҳам инсон
капиталининг мақсади ҳисобланади. Халқаро экспертларнинг ҳисоб-
китобларига кўра, иқтисодий самарадорликнинг 60%и инсон омили
воситасида ва қолган 40%и табиий капитал аталмиш заҳиралар (ер ости
бойликлари ва б.) ҳамда техник капитал машиналар, техник воситалар,
технологиялар эвазига таъминланади.

2. Фойдали ижтимоий меҳнат қоидаси. Мамлакатимизда меҳнат

соҳасида амалга оширилаётган сиёсат меҳнатсиз даромадни чегаралаш,
одамларда оқилона эҳтиёжларни тарбиялаш, фуқаролар даромади
ўртасидаги кескин фарқнинг олдини олишга қратилган. Бозор
муносабатлари тақсимотнинг кафолатловчи аҳамиятини сусайтириб,
кўпроқ рағбатлантирувчи ролини оширар экан, инсон меҳнати натижаси
бўлган маҳсулотларни ҳимоя қилиш ва қадрлаш, инсон меҳнатини
ижтимоий ва технологик озод қилиш, капитал ва меҳнат ўртасидаги
зиддиятни ҳал этиб бориш муҳим аҳамият касб этади.


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

58

3. Ижтимоий адолат қоидаси. Бу қоида моддий неъматларни

тақсимлашда аниқ меъёрлар амал қилишини назарда тутади. Бозор
муносабатлари шаклланишида, фикримизча, адолатнинг тажрибада
синалган ва синалаётган қоидаларига риоя қилиш муҳим. Албатта, адолат
ғоясининг рационал аҳамиятини ошириш учун унинг меъёри ва ўлчовлари
қатъий бўлиши керак. Инсонлараро муносабатларда ҳисса ва улуш
бирлиги ана шундай мутаносибликни топишда асосий меъёрлардан бири.
Бунда ҳисса – шахс томонидан жамият ривожига қўшиладиган, улуш эса
бунинг эвазига олинадиган неъматдир. Бундай мувозанатни таъминлаш:
иқтисодда меҳнат ва иш ҳақи; сиёсатда бошқарувдаги иштирок ва бурч;
ҳуқуқда эса – эркинлик ва зарурат, ҳуқуқ ва бурч, жиноят ва жазо
мувофиқлиги кўринишида бўлиши мумкин. Шу маънода ижтимоий адолат
ижтимоий тенгсизликларни оқилона кўринишга келтирувчи, як каликни
ижтимоийликка жалб этувчи, жамиятда умумий манфаатларни
ифодаловчи идеалгина эмас, балки, шу билан бирга, мавжуд тузумга
нисбатан ҳамкорликни таъминловчи механизм ҳамдир.

4. Ижтимоий кафолат қоидаси. Ижтимоий кафолат тизимининг

мавжудлиги, маълум маънода, жамиятда ижтимоий келишув тизимининг
мавжудлигидан далолат беради. Кўпчилик мутахассислар жаҳонда
социализм тизими инқирозидан сўнг ижтимоий кафолат ғояси ва
амалиётига қарши чиқа бошладилар. Шуниси қизиқки, бундай
«назариётчилар» ижтимоий кафолатлар ва ҳимоя тизимидан воз кечишни
тарғиб қилаётган бир вақтда, ғарб олимларининг ўзи бутунлай тескари
фикр билдира бошладилар. Масалан, америкалик машҳур иқтисодчи
Ж.К.Гэлбрейт жамиятдаги ижтимоий осойишталик ва ҳамкорликнинг
шартларидан бири сифатида тизимнинг барча аъзоларини кафолатланган
даромад билан таъминлашни қайд этади. Унинг фикрича, тараққиёт
жамиятда тўла ҳуқуқли ўрин билан таъминланган одамлар миқдори билан
баҳоланиши керак. Бу олим ғарбнинг бир қатор йирик шаҳарларида
кўплаб одамлар иш жойлари ва яшаш учун зарур воситалардан
маҳрумлигини адолатсизлик ва беқарорликка олиб келувчи ҳолат деб
баҳолайди[1]. Дарҳақиқат, кафолатли даромадга эга бўлмаган, эртанги
кунига ишонмайдиган кишилардан иборат жамиятда тинчлик ўрнатиш
осон иш эмас.

5. Тенг эркинлик қоидаси.Улуғ немис мутафаккири Иоганн Вольфганг

Гёте эркинликнинг мураккаб ва баъзан ғалати табиати ҳақида фикр
юритади. Унинг фикрича, эркинликка “...ўзини англашни ва борига қаноат


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

59

қилишни билган одам осонгина эришаверади. Агар биз ундан
фойдаланишни билмасак, меъёридан ортиқ эркинликнинг нима кераги
бор? ...Биз ўзимизни ҳаммадан ва ҳамма нарсадан юқори деб
ҳисоблашимиз эмас, балки ўзимиздан юқори бўлган ҳамма нарсани ҳурмат
қилишимиз бизга эркинликни бахш этади”[2]. Демак, аввало, эркинлик
маданияти, яъни уни қўллай билиш кўникмалари зарур. Қолаверса,
эркинлик барчага баравар бўлиши, бу йўлда ҳамкорликка тайёр туриш ҳам
зарурдир. Айнан нотўғри тушунилган “эркинлик” тушунчаси таъсирида
бошқаларни эрксиз қилиш, уларнинг ҳуқуқлари поймол қилиниши
замонавий жамият қадриятларига зиддир. Ҳамкорлик шу маънода
инсонларнинг тенг эркинлигини мувофиқлаштирувчи механизм бўлиши
зарур.

6. Манфаатлар уйғунлиги қоидаси.Сир эмаски, инсонлар ўртасидаги

ўзаро муносабатлар, алоқалар тизими замирида ҳар бир шахс, ҳар бир
фуқаронинг манфаатлари ётади. Ҳар бир инсон манфаатларидан
ижтимоий-сиёсий муносабатлар ва уларни боғлаб турувчи ижтимоий-
сиёсий ташкилотлар барпо бўлади. Одамларни бирбирига муштарак
боғлайдиган асос сифатида манфаатлар уйғунлиги хизмат қилади.

Манфаатлар уйғунлигига қандай эришиш мумкин?
Умуман, манфаатларнинг ижтимоий шартнома муносабатларига

алоқадорлиги нималарда намоён бўлади?

Маълумки, манфаат бирорбир нарсага жалб этилиш даражаси, ундаги

иштирок, қизиқиш билдириш, мойилликдир. Моддий жиҳатдан манфаат
фойда, унум билан боғлиқ. Шу маънода «ўз манфаатига эга бўлиш» деган
ибора ишлатилади. Бирорбир нарсага, ҳодисага қизиқиши бўлган одам
манфаатдор шахс дейилади. Агар бу ҳолат доимий хусусиятга эга бўлса, у
манфаатли шахсга айланади. Манфаатга дахлдор нарса бу инсонларда
қизиқиш уйғотувчи нарсалар, воқеалардир. Улар инсонларнинг амалий,
кундалик эҳтиёжлари учун муҳим аҳамиятга эга. Шунга кўра моддий ва
маънавий, умумий ва хусусий манфаатлар тўғрисида сўз юритиш мумкин.
Агарда жамиятга беғараз хизмат қилиш шахсий фойда билан уйғунлашса,
соғлом манфаат туғилади.

Шуни қайд этиш зарурки, манфаатлар доимо бирбири билан мувофиқ

келавермайди. Зеро, одамларнинг ўз-ўзини англаши турли тарзда кечади.
Демак, манфаатлар ўртасидаги уйғунликка эришиш ўзўзидан бўлмайди.
Гап шундаки, ҳаётда омадли бўлган гуруҳлар ўз ижтимоий мавқеини
сақлаб қолишга уринадилар. Бошқа гуруҳлар эса, иложи борича, ўз


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

60

имкониятларини яхшилашга уринадилар. Шунингдек, ҳар бир инсон ўзи
учун жамиятда муваффақиятга эришиш йўлида қулай имкониятларни
қўлга киритишга уринади. Худди шундай хаттиҳаракатни бошқалар ҳам
содир этади. Оқибатда, хатти-ҳаракатлар ўзаро зид келиб қолиши мумкин.
Шунинг учун жамиятда барча учун баробар бўлган “ўйин қоидалари” ёки
умумий талаблар, тартиб-қоидалар бўлиши зарур. Ана шундай талаблар
шароитида ҳар ким жамиятда тенг имкониятларга эга бўлади ва ўз
қобилияти, меҳнати ва ҳаракатига яраша ўз ўрнини топади.

Лекин реал ижтимоий ҳаётда худбин манфаатлар ҳам борки, улар ўз

моҳиятига кўра умумий манфаатларга зид бўлади. Шу маънода
манфаатларни мувозанатлаштириш муаммоси юзага келади. Мувозанатга
шахсий

манфаатларни

ўзаро

мувофиқлаштириш,

йирикларига

майдаларини, истиқболли манфаатларга қисқа муддатли манфаатларни
бўйсундириш, улар ўртасидаги тўқнашувни рағбатлантириш эмас,
аксинча, уларни уйғунлаштириш йўли билангина эришиш мумкин.

Инсонлар ўртасидаги муносабатларнинг барча турлари тенг

ҳуқуқлиликка асосланган тақдирдагина манфаатлар уйғунлигига эришиш
мумкин. Биргаликда ишлаб чиқилган ва айниқса, тақсимланаётган моддий
ва маънавий неъматларга ҳеч ким бефарқ эмас. Бунинг устига, айрим
шахслар ишлаб чиқариш муносабатларида тутган ҳақиқий ўрни ва ролини
кўп ҳолларда тўғри баҳолай олмайдилар. Бу эса уларнинг моддий
неъматларга заруридан ортиқча даъво қилишларига сабаб бўлади. Бошқа
шахсларнинг бунга эътироз билдиришлари табиий. Натижада, яна
манфаатлар тўқнашуви юз беради. Бугун жамиятнинг мураккаб
ривожланиш даврида манфаатлар ўртасидаги бундай низоларга эътибор
бермаслик хавфли ижтимоий ҳолатларга олиб келиши мумкин.

7. Ижтимоий низоларни бартараф этиш қоидаси. Жамият бир текисда,

низоларсиз олға қараб ривожланиб бораверади деб, ҳисоблаш ҳақиқатга
тўғри келмайди, чунки жамиятда турлитуман манфаатларга эга бўлган
ижтимоий кучлар бўлиши табиий. Ҳамма гап ана шу кучларни аниқлай
билиш, мамлакатнинг ривожланиш стратегияси нуқтаи назаридан
баҳолай билишда. Зеро, низоларни келтириб чиқарувчи кучлар бу алоҳида
шахс эмас, балки кўпчиликни ўзига бирлаштирган ижтимоий гуруҳлар
ҳисобланади.

Мутахассисларнинг фикрича, ижтимоий низо иштирокчиларининг

кучи (ижтимоий мақоми, даромади, ҳокимиятга таъсири даражаси,
ахборотга эгалиги, тарафдорлари ва ҳ.к.) муҳим омил ҳисобланади. Бу


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

61

жараёнда ижтимоий қадриятларнинг ҳам ўрни бор. Жамиятда мавжуд
бўлган соғлом қадриятларга риоя этмайдиган гуруҳлар бошқалар
ҳисобига ўз мақсадига эришмоқчи бўлади, бундай ҳолат адолатли ечимга
келиш имкониятини камайтиради. Турли томонларнинг бирбирининг
манфаатларини

тан

олиши,

ўзаро

ишончсизликдан

қутулиш,

келишмовчиликларни биргаликда ҳал этиш тенгҳуқуқлилик ва
демократия шароитида амалга ошади. Бундай мувозанатга эриша олмаган
турли жамиятларда ижтимоий тўстўполонлар, ижтимоий иқтисодий,
миллий, этник, диний низолар ҳалигача барҳам топмаган.

Умуман олганда, ижтимоий низолар турли шаклларда бўлади.

Масалан, манфаатлар ўртасидаги низолар ижтимоий таъминот
масалалари юзасидан келиб чиқса, қадриятлар ўртасидаги низолар эса,
жамиятнинг турли табақалари, баъзан авлодлар ўртасида келиб
чиқадиган кўнгилсизликлардир. Ўз-ўзини белгилаш низолари шахс ўзи
яшаб турган жамият ва давлатни эмас, балки бошқа бир алоҳида, гуруҳ
(этник, диний ва ҳ.к.)ни афзал билганда келиб чиқади. Ижтимоий
низоларни бартараф этиш, уларнинг олдини олиш, жамиятдаги кучлар
нисбатини тўғри баҳолаш асосида қарама-қарши кучларнинг барқарор
мувозанатини таъминлаш ҳаётий аҳамиятга эга.

Хулоса қилганда, миллий ғоявий бирлашув жамият аъзолари қалбида

ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, иродалилик, виждонлилик, фаоллик,
масъулиятлилик, сабр-тоқат, меҳр-оқибат, ёмонликка қарши туриш каби
фазилатларини фаоллаштиришга хизмат қилиш билан бирга ижтимоий
консенсусга эришишга пойдевор бўлади

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Беседа с К.Гэлбрейтом //Известия. 1988 год 5 мая
2. Эккерман И.П. Гёте билан гурунглар. Хотиралар. (немис тилидан
Я.Эгамова тарж.)// Жаіон адабиёти. 2013. №1. -Б. 112.
3. У. Росс Эшби. Введение в кибернетику. - М., 1959. – Б.385-386; Он же.
Конституция мозга. Происхождение адаптивного пове-дения. - М., 1964. –
С.102
4. Социостазис (лот. societas - жамият ва юнонча “statis” – мувозанатда
бўлиш) - жамиятнинг ўз мувозанатини сақлай олиш қобилияти.
5. Тернер Я. Ж. Структура социологи-ческой теории. - М., 1985
6. Мальцев Г.В. Буржуазный эгалитаризм: эволюция пред-ставлений о
социальном равенстве в мире капитала. -М.: Мысль,1984. – С. 60
7. Лолер Д. Коэффициент интеллекта, наследственность и расизм. - М.,
1982.


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

62

8. Wilson E. Sociobiolagy. The New Synthesis. Cаmbridge, 1975. - Р.554 -555
9. Социостазис (лот. societas - жамият ва юнонча “statis” – мувозанатда
бўлиш) - жамиятнинг ўз мувозанатини сақлай олиш қобилияти.
10. Тернер Я. Ж. Структура социологи-ческой теории. - М., 1985
11. Мальцев Г.В. Буржуазный эгалитаризм: эволюция пред-ставлений о
социальном равенстве в мире капитала. -М.: Мысль,1984. – С. 60
12. Лолер Д. Коэффициент интеллекта, наследственность и расизм. - М.,
1982.

Bibliografik manbalar

Беседа с К.Гэлбрейтом //Известия. 1988 год 5 мая

Эккерман И.П. Гёте билан гурунглар. Хотиралар. (немис тилидан Я.Эгамова тарж.)// Жаіон адабиёти. 2013. №1. -Б. 112.

У. Росс Эшби. Введение в кибернетику. - М., 1959. – Б.385-386; Он же. Конституция мозга. Происхождение адаптивного пове-дения. - М., 1964. – С.102

Социостазис (лот. societas - жамият ва юнонча “statis” – мувозанатда бўлиш) - жамиятнинг ўз мувозанатини сақлай олиш қобилияти.

Тернер Я. Ж. Структура социологи-ческой теории. - М., 1985

Мальцев Г.В. Буржуазный эгалитаризм: эволюция пред-ставлений о социальном равенстве в мире капитала. -М.: Мысль,1984. – С. 60

Лолер Д. Коэффициент интеллекта, наследственность и расизм. - М., 1982.

Wilson E. Sociobiolagy. The New Synthesis. Cаmbridge, 1975. - Р.554 -555

Социостазис (лот. societas - жамият ва юнонча “statis” – мувозанатда бўлиш) - жамиятнинг ўз мувозанатини сақлай олиш қобилияти.

Тернер Я. Ж. Структура социологи-ческой теории. - М., 1985

Мальцев Г.В. Буржуазный эгалитаризм: эволюция пред-ставлений о социальном равенстве в мире капитала. -М.: Мысль,1984. – С. 60

Лолер Д. Коэффициент интеллекта, наследственность и расизм. - М., 1982.