Етук мутахассис кадрларни шаклланишида оиладаги ижтимоий-маънавий муҳитнинг ўрни

Махбуба Холёрова , Дилдорахон Маликова

Узбек халқи ўзининг неча минг йиллик тарихига эга. Ҳар қандай миллат ўз тарихи давомида ўзининг аждодлари қандай инсон бўлганини, уларнинг яшаш тарзини билмоги, баркамол инсон бўлиб шаклланишига таъсир этган омиллар ва шу билан бирга тарихий меросини ҳам авайлаб асрамоги керак. Бу борада энг  асосий омил оила муҳити бўлиб, у тарбия тизимидаги шундай бўғинки, бутуй жамиятнинг, миллатнинг бугунги ва келажак ҳаёти уни қандай ташкил этилишига, ундаги мавжуд ижтимоий-маънавий муҳитга боғлиқ. Ёшларни миллий ғурур руҳида тарбиялашда оила ва маҳалланинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга. Умуман, хар қандай инсоннинг асосий ҳусусиятлари, аввало, оила муҳитида шаклланади. Оила қуриш дегани фақат икки инсон ўртасидаги шахсий муносабат эмас, балки жамиятнинг асосини, айтиш мумкинки, энг муҳим бўғинини белгилайдиган долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.

57

Просмотров

8

Загрузок

hh-index

0

Цитаты