МАҲАЛЛА ЁШЛАРИ ТОМОНИДАН ИШЛАБ ЧИҚИЛГАН IT-START-UP ЛОЙИҲАЛАР

Annotasiya

Илмий мақолада IT- start-up лойиҳалар моҳияти кенг ёритилди. IТ Парк фаолиятини очиб берилган. Мамлакат раҳбарининг нутқлари, ҳудудларда қилинаётган ишлар юзасидан маълумотлар келтирилган. Маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган IT соҳасига доир start-up лойиҳалар тўғрисида маълумотлар келтирилган. 4. Хоразмда еттита IT start-up лойиҳалар тақдимоти ҳамда Фарғона водийси ёшларининг 10 та start-up лойиҳалари учун 50 минг АҚШ доллари ажратилганлиги келтириб ўтилган.

Manba turi: Konferentsiyalar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2022
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
25-35
41

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Комилов , А. (2025). МАҲАЛЛА ЁШЛАРИ ТОМОНИДАН ИШЛАБ ЧИҚИЛГАН IT-START-UP ЛОЙИҲАЛАР. Решение социальных проблем в управлении и экономике, 4(1), 25–35. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/sspme/article/view/61085
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Илмий мақолада IT- start-up лойиҳалар моҳияти кенг ёритилди. IТ Парк фаолиятини очиб берилган. Мамлакат раҳбарининг нутқлари, ҳудудларда қилинаётган ишлар юзасидан маълумотлар келтирилган. Маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган IT соҳасига доир start-up лойиҳалар тўғрисида маълумотлар келтирилган. 4. Хоразмда еттита IT start-up лойиҳалар тақдимоти ҳамда Фарғона водийси ёшларининг 10 та start-up лойиҳалари учун 50 минг АҚШ доллари ажратилганлиги келтириб ўтилган.


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

25

МАҲАЛЛА ЁШЛАРИ ТОМОНИДАН ИШЛАБ ЧИҚИЛГАН IT-

START-UP ЛОЙИҲАЛАР

Комилов Азизбек Анварович

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро

туман бўлими бошлиғи

https://doi.org/10.5281/zenodo.14636352

Аннотаци

я

Илмий мақолада IT- start-up лойиҳалар моҳияти кенг ёритилди. IТ

Парк фаолиятини очиб берилган. Мамлакат раҳбарининг нутқлари,
ҳудудларда қилинаётган ишлар юзасидан маълумотлар келтирилган.
Маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган IT соҳасига доир start-up
лойиҳалар тўғрисида маълумотлар келтирилган. 4. Хоразмда еттита IT
start-up лойиҳалар тақдимоти ҳамда Фарғона водийси ёшларининг 10 та
start-up лойиҳалари учун 50 минг АҚШ доллари ажратилганлиги келтириб
ўтилган.

Калит сўз:

IT, IT-лойиҳа, дастурий таъминот, IТ Парк, start-up, IT-

лойиҳа менежери

Сўнгги йилларда мамлакатимизда миллий ахборот тизимини

шакллантириш, Давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида
замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш учун
бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу соҳанинг юқори суратдаги
тараққиёти, шу билан бирга мамлакатимизнинг глобал дунёга тизимли
равишда, трансформациялашиб бориши, биринчи навбатда, мамлакат
ёшлари ва уларнинг ижтимоийлашуви билан аҳамият касб этмоқда.
Илмсиз, маърифатсиз жамият ва мамлакат тараққиётини тасаввур қилиш
мушкул. Айниқса ҳозирги даврда замонавий билимларни эгалламай туриб,
маълум мақсадга эришиб бўлмайди. Бу борада ахборот технологияларини,
дастурлаш ҳамда IТ-соҳаси бўйича чуқур билимга эга бўлиш, янги лойиҳа
ва ишланмалар устида ишлаш уларни юрт фаровонлиги йўлида ва
мамлакат ривожланиши учун татбиқ этиш жуда муҳимдир.
Қандай соҳа бўлишидан қатъий назар унинг истиқболи ва
ривожланишини замонавий технологияларсиз тасаввур этиш жуда
мушкул. Айниқса, ҳудудларда ўз фаолиятини бошлаётган IТ парклар,
ихтисослаштирилган мактаблар ҳамда ўқув марказларининг ташкил
этилиши, start-up ғояларнинг илгари сурилиши аҳоли турмуш тарзи ва
фаровонлигининг яхшиланишига олиб келади ҳамда у ердаги маҳаллий
ривожланиш даражасига ижобий таъсир қилади. Шу билан бирга,


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

26

ёшларнинг илмий ва ижодий салоҳиятини ошириши, уларнинг ўз
интеллектуал билимини намоён қилиши, аналитик фикрлаши, иқтидори,
ва ижтимоий мослашуви учун зарур шароитлар яратиш бўйича салмоқли
ишлар амалга оширилмоқда.
Таъкидлаш керак, дунё мамлакатлари тажрибасида илмий тадқиқотлар, IТ
технологиялар, start-up ғоялар, компьютер саводхонлигига жуда катта
эътибор берилади. Биз ҳам фақатгина илм-фан ютуқлари ва янги
технологиялар орқали иқтисодий ўсишга эришишимизни англаб
етишимиз даркор.
IТ-парклар эса, мана шундай мақсадларни ўзида мужассам этиб, ўқиш ва
истиқболли лойиҳалар устида ишлаш, дастурий маҳсулотлар бозорига
чиқишга кўмаклашиш, келажакнинг илғор ёшларини кенг жалб қилиш,
уларни юксак салоҳиятли қилиб тарбиялаш учун замонавий макондир.
Бугунги кунда бу ерда минглаб start-upлар устида ишланяпти, миллионлаб
дастурчилар тайёрланяпти.
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг муҳим
шартидан бири бу, мана шундай дастурий маҳсулот ва рақамли
хизматларни тақдим этиш учун қулай шарт-шароит яратиш, уларни ички
ҳамда ташқи бозорга олиб чиқиш, инновацион ишланмаларни
рағбатлантиришдир.
Ҳиндистон Ўзбекистоннинг ахборот ва технология компаниялари билан
биргаликда дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, start-upларни
жадаллаштириш бўйича илғор тажрибалари асосида Ўзбекистонда
ахборот технологиялари паркини яратишга қизиқиш билдирди.
Таъкидлаш мумкинки, IТ-парк Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ташаббуси

билан

start-up-экотизим

ва

start-up-лойиҳаларни

такомиллаштириш ва уларни мамлакатимизда амалга ошириш учун
яратилган.
IТ Парк бу – IТ-компаниялар учун истиқболли бошланғич лойиҳаларни,
ташқи иқтисодий зонани, шу жумладан, илмий ва таълим ташкилотлари
билан интеграциялашган ҳолда ишга тушириш ва бозорга чиқаришни
таъминлаш учун мўлжалланган объектлар, бино ва иншоотлар мажмуаси.
IТ соҳасида фаол ва иқтидорли инсонлар бухгалтерия ҳисоби, юридик,
маркетинг ва таълим орқали ўз ғояларини ҳақиқий бизнес лойиҳаларига
айлантириш учун қулай имкониятга эга бўладиган жойдир.
2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев IТ-
паркда бўлиб, янги босқич қурилиши учун илк рамзий тошни қўйди ва


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

27

Тошкентда мамлакатимиздаги биринчи IТ-парк очилди. Ахборот
технологиялари соҳасида ўнлаб лойиҳаларни яратди, шунингдек, ёшларни
рағбатлантириш, ушбу соҳага қизиқиши ва аҳолида компьютер
саводхонлигини ривожлантирди. “Иқтисодиётимизнинг барқарорлиги,
барча соҳаларнинг сифатли ва самарали ишлаши, аҳоли ҳаётининг
қулайлиги ахборот технологияларига боғлиқ. Шунинг учун ушбу соҳа учун
янада

кенг

имкониятларни,

зарур

инфратузилмани

яратиш,

мутахассисларни рағбатлантириш, қобилиятли ёшларни тарбиялаш
керак”, – деган эди Шавкат Мирзиёев.
Республикамиз ҳудудларида “Беш ташаббус” доирасида жами 120 та
рақамли технологиялар ўқув марказлари фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу
марказларда ўтган йил бошидан буён 18 мингдан ортиқ ёшлар ўқитилди.
Ҳозирги кунда IT-соҳасида учта техникум фаолияти йўлга қўйилган.
Уларда жами 700 га яқин ёшлар таълим олмоқда. Ўқув йили бошланишига
қадар қолган ҳудудларда ҳам 11 та техникумларни ташкил этиш
режалаштирилмоқда.
Ҳозирда IT-соҳасида йилига ўртача 5 минг нафардан ортиқ олий
маълумотли кадрлар етишиб чиқарилади, шундан 3 минг 300 нафари
Тошкент ахборот технологиялари университети ҳиссасига тўғри
келмоқда.Ўтган йилда Андижон, Фарғона, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ва
Қашқадарё вилоятларида IT-парк филиаллари ташкил этилди, IT-парк
резидентлари сони 440 дан ошди, улар томонидан мингга яқин янги иш
ўринлари ташкил этилди, дастурий маҳсулотлар ва хизматлар ҳажми 1
триллион сўмдан ортди.
Шу билан бирга, ташкил қилинган IT-парк филиалларида start-up
лойиҳаларни амалга ошириш, ёшларни дастурий маҳсулотлар ишлаб
чиқаришга кенг жалб қилиш бўйича ишларни тизимли равишда олиб
борилмоқда.
2024 йилдан бошлаб халқаро IТ сертификатларини қўлга киритган
ёшларга харажатларининг 50 фоизигача бўлган қисмини қоплаб бериш
вазифалари белгиланди.
Шундай экан, Тошкент шаҳрида IT-Park резидентлари сонини кўпайтириш
ва уларга етарли имкониятлар яратиш доимий диққат марказида турибди.
Шу мақсадда хориждан жалб қилинган эксперт билан ҳамкорликда
умумий майдони 408 минг кв.м.га тенг ҳудудда инфратузилма
объектларини бунёд этиш концепцияси ишлаб чиқилиб, қурилиш ишлари
амалга оширилмоқда.


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

28

IТ-паркда резидентларга молиявий, маркетинг, юридик ва бошқа
консалтинг хизматлари кўрсатилади. Резидентлар учун молиявий
имтиёзлар берилган. Улар 2028 йилнинг 1 январига қадар барча солиқ ва
давлатнинг мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан,
шунингдек, бир марталик ижтимоий тўловлардан озод қилинган. Тақдим
этилган имтиёзлар ва преференциялар туфайли хизматлар ва экспорт
ҳажми йилдан-йилга ошиб бормоқда. IТ-парк резидентлари дунё
бозорларига чиқиб, ўз хизматларини хорижий компанияларга кўрсатиб
келишмоқда.
IТ соҳаси бугунги кунда энг юқори талабга эга ва устувор соҳалардан бири
ҳисобланади. Start-upлардан тортиб энг йирик компанияларгача яхши IТ
мутахассисига эҳтиёж сезади. Шу туфайли ҳам ушбу мутахассисларга
бўлган

талаб

жуда

юқори.

Тадбиркорлар,

компания

ҳамда

ташкилотларнинг малакали IТ ходими учун юқори маош тўлашга доимо
тайёр. Республикамизда бундай марказлар очилаётгани бежиз эмас. Бу ҳар
бир инсон ўқиб ўрганиши, IТ дунёсига қўшилиши учун амалга
оширилмоқда.
Шу қатори, IТ-парк томонидан мобил робототехника бўйича миллий терма
жамоа шакллантириш жараёни бошланди. Бу каби марказларнинг
қурилиши ва лойиҳаларнинг амалга оширилиши замирида келажак авлод
учун берилаётган имконият ва ишонч борлигидир.
Ҳамма соҳада бўлгани каби бугунги кунда ахборот технологиялари ва
коммуникация соҳасида ҳам илм-фан ютуқлари шиддат билан кириб
бормоқда. Бу эса, инновацион лойиҳаларни жорий этиш, дастурий
маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парклар фаолиятини
ривожлантириш, ижтимоий-иқтисодий ўсишга мос start-up ғояларни
қўллаб

-қувватлашга

ундайди

ҳамда

глобаллашув

жараёнида

рақобатбардошликни оширади.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, техника ва коммуникация асрида
инсонларнинг дунёқараши, фикри кун сайин ўзгариб бормоқда. Бугунги
кунда уларни ҳайратлантириш, турмуш тарзини буткул ўзгартириб юбора
оладиган лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳам қийинлашиб бормоқда. Бунинг
асосий

сабабларидан

бири

уларнинг

замонавий

ахборот

коммуникацияларидан фаол фойдаланиши, дунёда рўй бераётган
янгиликлар, воқеа-ҳодисалардан тез хабардор бўлишидир.
Шунга кўра, соҳада ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларда
ижодкорлик, креативлик қобилиятларини янада ривожлантириш


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

29

мақсадида янги лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Ўйлайманки, бу лойиҳалар
уларнинг истеъдоди, ихтиролари ҳамда ғояларини ҳаётга татбиқ этишда
муҳим роль ўйнайди.
Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда АКТ соҳаси ривожи ва
илғор технологияларни фаоллаштириш, уни изчил юксалтириш бўйича
дастурлар ишлаб чиқилиб, аниқ қадамлар қўйилмоқда. Бу эса, келажакда
енгилмас соҳа билимдонларини тарбияланишига, уларнинг интеллектуал
салоҳиятининг ошишига хизмат қилади.
Президент Шавкат Мирзиёев 2024 йил 13 август куни сунъий интеллект
ва IT соҳасидаги start-up лойиҳаларни ривожлантириш чора-тадбирларига
доир тақдимот билан танишди.
Мамлакатимизда ахборот технологиялари жадал ривожлантирилиб, барча
соҳаларда татбиқ этилмоқда. Буларнинг натижасида шу йилнинг ўтган
даврида рақамли хизматлар ҳажми 21 триллион сўмдан ошди, йил якуни
билан 43 триллион сўмга етиши кутилмоқда. Соҳада 367 миллион
долларлик хизматлар экспорт қилинди. IT-парк резидентлари 577 тага
кўпайиб, 2 мингтадан ошди. Уларда ишлаётган ёшлар сони эса 32 мингтага
етди. Бу йил соғлиқни сақлаш, энергетика, транспорт, таълим, қишлоқ ва
сув хўжалиги, қурилиш каби соҳаларда 100 дан ортиқ рақамлаштириш
лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Замон шиддат билан ўзгараяпти. Жаҳонда ҳар бир соҳага сунъий
интеллект, рақамли технологиялар кириб келаяпти. Бу борада юртимизда
ҳам қатор лойиҳалар бошланган. Мисол учун, “MyID” ва “UzFace”
дастурлари 70 дан ортиқ ташкилот, банк, электрон савдо майдончалари ва
тўлов тизимларида жорий қилиниб, 10 миллион фойдаланувчини
масофавий биометрик идентификация қилиш имконияти яратилди.
“Ўзбеккосмос” сунъий интеллектни қўллаб, 43 мингга яқин ер қаъридан
ноқонуний фойдаланиш ва рухсатсиз қурилиш ҳолатларини аниқлади.
Тақдимотда соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, банк, солиқ, божхона
каби соҳаларда сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш
чора-тадбирлари кўриб чиқилди.
Аввало, сунъий интеллект бўйича қонунчилик базасини яратиш
кераклиги қайд этилди. Сунъий интеллектни жорий этиш стратегияси ва
икки йиллик лойиҳалар дастурини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Сунъий интеллект технологиялари марказини ташкил қилиш бўйича
топшириқ берилди. Хусусан, банк-молия соҳасида сунъий интеллектни


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

30

қўллашни кенгайтириш, бу бўйича кадрлар тайёрлаш ва ходимлар
малакасини ошириш зарурлиги таъкидланди.
Бугунги кунда 4 та университетда сунъий интеллект бўйича кадрлар
тайёрланаяпти. Ҳозирда катта маълумотларни қайта ишлаш ва тил
моделлари бўйича 600 нафар мутахассисга талаб бор. Бу келгуси йилларда
каррасига ошади. Шуни инобатга олиб, соҳалар кесимида талабга мос
мутахассислар тайёрлаш муҳимлиги айтилди.
Дунёнинг барча илғор IT компаниялари ўз фаолиятини start-upдан
бошлаган. Бизда ҳам бу борада биринчи қадамлар ташланаяпти. Ўтган
йили бундай лойиҳалар учун жалб қилинган венчур инвестициялар ҳажми
134 миллион долларни ташкил қилган. Давлатимиз раҳбари start-up
лойиҳаларни молиялаштириш учун венчур инвестицияларга кенг шароит
яратиш вақти келганини таъкидлади. Шу боис start-up экотизимини
ривожлантириш, венчурли молиялаштириш механизмларини жорий
қилиш бўйича топшириқлар берилди.
Ўзбекистонда “IT-истеъдод” портали ишга туширилди . Ўзбекистонда
халқаро IT сертификатларини олиш учун 50 фоизгача харажатларини
қоплаш бўйича “IT-истеъдод” портали ишга туширилди. Бу ҳақда АОКАда
ўтказилган брифингда Рақамли технологиялар вазирлиги вазир
маслаҳатчиси Фазлиддин Анваров маълум қилди.
Халқаро IT сертификатини олиш учун қатнашган жами ёшлар сони 1600
нафардан ортиқ бўлиб, шундан 735 нафар ёшларга жами 1 млрд сўмдан
ортиқ харажатлари қоплаб берилган. Жумладан, 2023 йил ҳозирги кунга
қадар 285 нафар ёшларга жами 618,3 млн сўм миқдорида харажатлар
қоплаб берилди.
Аҳолини рақамли кўникмаларини ошириш мақсадида республика бўйича
205 та рақамли технологиялар ўқув марказларида 400 га яқин янги иш
ўринлари яратилган бўлиб, уларда ҳозирги кунга қадар 195 минг
нафардан ортиқ тингловчилар малакасини оширди. Шундан, 39 минг
нафардан ортиғи давлат хизматчиларидир.
Иқтидорли ёшларни саралаш, қўшимча ўқитиш ҳамда халқаро меҳнат
бозорига тайёрлаш тизимини жорий этиш ва замонавий IT касбларга
ўқитиш тизими “IT Skills” тизимини яратиш чоралари кўрилмоқда.
Бунда, ҳар йили 50 минг нафардан ортиқ IT га қизиқувчи ёшларнинг
базаси яратилади, 5 минг нафар иқтидорли ёшлар билим ва кўникмалари
оширилиб, халқаро меҳнат бозорига тайёрланади.


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

31

455 нафар ёшларнинг лойиҳаларига кредит маблағлари ажратилган .
Кредит талаби 217,8 млрд. сўм бўлган 455 нафар ёшларнинг лойиҳалари
молиялаштирилди. Ёшлар тадбиркорлиги лойиҳаларини молиялаштириш
учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва Ўзмиллийбанк ўртасида 100
млн. АҚШ долл. ekv.da маблағларни жалб қилиш бўйича Бош Келишув
имзоланган ҳамда кредит линияси очилган.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларидан унумли фойдаланиш
мақсадида бугунги кунгача ҳудудларда ёшлар томонидан амалга
оширилган жами лойиҳа қиймати 283,2 млрд. сўм. Мазкур лойиҳаларни
амалга ошириш ҳисобига ҳудудларда 2 539 та янги иш ўринлари яратилиб
аҳолининг бандлиги таъминланган.
Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ресурслари ҳисобидан уй-жойга муҳтож
563 нафар ёш оилаларга 169,1 млрд. сўм миқдорида имтиёзли ипотека
кредитлари ҳамда банк томонидан 2022-2024 йиллар давомида 30 668
нафар ёшларга 328,2 млрд. сўм миқдорида имтиёзли таълим кредитлари
ажратилган.
IT-лойиҳаси - бу IT тизимларини ишлаб чиқиш, жорий этиш, техник
хизмат кўрсатиш ёки такомиллаштиришни ўз ичига олган ҳар қандай
лойиҳа. Ушбу тизимлар дастурий таъминот, аппарат ёки тармоқ
инфратузилмасини ўз ичига олиши мумкин. IT-лойиҳалар ташкилотнинг
ўзига хос эҳтиёжларига қараб турли шаклларда бўлиши мумкин.
Масалан, IT-лойиҳаси муайян бизнес жараёнини автоматлаштириш учун
махсус дастурий таъминотни ишлаб чиқишни ўз ичига олиши мумкин. Шу
билан бир қаторда, бу ташкилот фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун
серверлар, тармоқ ускуналари ёки сақлаш тизимлари каби янги ускуналар
ёки инфратузилмани жорий қилишни ўз ичига олиши мумкин. IT-
лойиҳалари, шунингдек, мавжуд тизимларни интеграциялашни ўз ичига
олиши мумкин, масалан, иккита турли дастурий таъминот иловаларини
улаш ёки маълумотларни бир тизимдан иккинчисига кўчириш.
IT-лойиҳасининг ўзига хос туридан қатъи назар, мақсад ҳар доим
ташкилот

фаолиятини

қандайдир

тарзда

яхшилашдир.

Бу

самарадорликни ошириш, мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилаш,
харажатларни камайтириш ёки маҳсулот ёки хизматлар сифатини
яхшилашни ўз ичига олиши мумкин.
Лойиҳаларнинг бизнесдаги роли. Лойиҳалар бизнес муваффақиятида
муҳим роль ўйнайди. Улар ташкилотларга янги стратегияларни амалга
ошириш, операцияларни яхшилаш ва тез ривожланаётган бозорда


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

32

рақобатбардошликни сақлаб қолиш имконини беради. Лойиҳаларни
амалга

ошириш

орқали

корхоналар

муайян

муаммолар

ёки

имкониятларни ҳал қилишлари ва уларнинг фаолияти умумий
мақсадларга мос келишини таъминлашлари мумкин.
Лойиҳаларнинг

асосий

афзалликларидан

бири

шундаки,

улар

ўзгаришларга тизимли ёндашувни таъминлайди. Лойиҳалар аниқ
мақсадлар, муддатлар ва натижаларни белгилаш орқали барча
иштирокчиларнинг бир мақсад сари ҳаракат қилишини таъминлайди. Бу
чалкашликни камайтиришга ва ресурслардан самарали фойдаланишга
ёрдам беради.
Лойиҳалар, шунингдек, хавфларни бошқариш усулини ҳам тақдим этади.
Лойиҳанинг аниқ босқичларини белгилаш ва уларнинг ривожланишини
кузатиш орқали ташкилотлар юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни
эрта аниқлашлари ва улар жиддийроқ муаммоларга айланишидан олдин
тузатиш чораларини кўришлари мумкин. Бу лойиҳаларнинг ўз вақтида ва
бюджет доирасида бажарилишини таъминлашга ёрдам беради. Ва ниҳоят,
лойиҳалар муваффақиятни ўлчаш усулини тақдим этади. Лойиҳанинг
аниқ мақсадларини аниқлаш ва уларни тараққиёт билан солиштириш
орқали

ташкилотлар

лойиҳа

ўз

мақсадларига

эришганлигини

аниқлашлари мумкин. Бу лойиҳаларнинг ташкилотнинг умумий
стратегиясига мос келишига ва унинг муваффақиятига ҳисса қўшишига
ёрдам беради.
Хулоса. IT-лойиҳалари бизнес муваффақиятида муҳим роль ўйнайди.
Ўзгаришларга тизимли ёндашувни тақдим этиш, хавфларни бошқариш ва
муваффақиятни

ўлчаш

орқали

лойиҳалар

ташкилотларга

тез

ривожланаётган бозорда рақобатбардош бўлишга ёрдам беради. Махсус
дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, янги аппарат ёки инфратузилмани
жорий этиш ёки мавжуд тизимларни интеграциялашдан қатъи назар, ИТ
лойиҳалари ташкилотларга операцияларни яхшилаш, самарадорликни
ошириш ва маҳсулот ва хизматлар сифатини ошириш имконини беради.
Хоразм вилояти ҳокимлигида лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Унда
вилоят ҳокимлиги раҳбарияти, ҳудудий илмий-техник кенгаш аъзолари,
лойиҳаларга алоқадор вилоят ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.
Тадбирда 13 та лойиҳалар муаллифларининг таклифлари эшитилиб, ҳар
бир лойиҳа мутахассислар иштирокида чуқур муҳокама қилинди.
Кенгаш аъзолари фикр-мулоҳазаларидан келиб-чиқиб қатор лойиҳа
маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган бўлди.


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

33

Маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган IT соҳасига доир start-up
лойиҳалар қуйидагилар:

• Сунъий интеллект технологияларига асосланган интерактив ойлайн

академия “Edulife”;

• “Speak with me” эшитишда нуқсони бор фуқаролар учун ўз устида

мустақил ишлаш салоҳияти ва қобилиятини ривожлантиришга имкон
берувчи лойиҳаси;

• вилоятининг хар бир шаҳар ва туманларида мавжуд мактабгача

таълим муассасасини ахборот технологияларига ихтисослаш, рақамли ва
инновацион мактабгача таълим тизимини яратишга йўналтирилган “ITга
ихтисослашган боғча” лойиҳаси;

• Маҳаллаларда аҳоли билан ишлашнинг яхлит вертикал бошқарув

тизимига асосланган “Э-аҳоли” ахборот тизими;

• Бирламчи тиббиёт тизимида қўллаш учун кўрликга олиб келадиган

касалликларни эрта аниқлаш ва ривожланиш хавфини башорат қилишга
хизмат қилувчи электрон дастур ишлаб чиқиш;

• “GoTest” лойиҳаси тил ўрганувчиларнинг, абитуриентларнинг ҳамда

турли соҳалар бўйича ўз билимларини синаб кўрувчиларнинг билим
даражаси аниқланади ва ривожлантирилади;

• ахборот-коммуникация ва сунъий интеллект технологиялардан кенг

фойдаланган ҳолда “Маҳалла бошқарувига кўмаклашувчи тизим”
лойиҳалари.
Фарғона водийси ёшларининг 10 та start-up лойиҳалари учун 50 минг АҚШ
доллари ажратилди. Андижон шаҳридаги Digital City технопаркида
Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги ва БМТнинг "Фарғона водийси
ёшларининг ижтимоий уйғунлиги" қўшма дастури доирасида ташкил
этилган JustStart start-up акселераторининг “Demo Day” (лойиҳаларнинг
қисқа тақдимотларини намойиш этиш) куни бўлиб ўтди. Унда 4 ойлик
акселерация дастурида иштирок этган ёшларнинг start-up лойиҳалари
тақдимоти ўтказилди.
Тадбирни БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили, Матилда Димовска
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг
ўринбосари Фарруҳ Омонов очиб бердилар.
Ушбу дастур Фарғона водийсидаги 16 дан 30 ёшгача бўлган ёш йигит ва
қизларнинг

ўз

бизнесларини

бошлашлари

ва

тадбиркорлик

кўникмаларини ривожлантиришларида назарий ва амалий ёрдам
кўрсатишга мўлжалланган. Ўтказилган онлайн таълим ва тренинглар


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

34

орқали қатнашчиларга ахборот технологиялари (IT), фан, экология,
қишлоқ хўжалиги, хотин-қизлар тадбиркорлиги соҳасида инновацион
лойиҳаларни тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатилди.
Тўрт ой давом этган JustStart дастурида иштирокчилар кичик бизнес
бозорини ўрганишди, маркетинг ва стратегик режалаштириш асослари
бўйича билим олишди, молиявий ва ҳуқуқий саводхонлик ва
кўникмаларини оширишди. Бизнес ғояни start-up лойиҳага айлантириш
жараёнида Lean Startup, Speed Mentoring, Mock Sales нима эканлигини
билиб олиб, ташаббус асосида лойиҳани ишлаб чиқиш ва прототип –
минимал ҳаётий маҳсулот (МВП) бўйича тажриба орттирдилар.
Бунда уларга бухгалтерия ҳисоби ва аудит, солиқ бўйича маслаҳатлар,
молиявий таҳлил, халқаро ва тижорат ҳуқуқи, истеъмолчилар билан
ишлаш, start-up ташаббусларни ишлаб чиқиш ва ғояларни шакллантириш
усуллари бўйича халқаро тажрибага эга мураббийлар томонидан онлайн
машғулотлар ўтказилди. Қўшимча равишда Арт (бадиий) терапия, ҳамда
етакчилик (лидерлик) кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган
мотивацион дарслар ташкил этилди.
Бундан ташқари, акселерация дастури доирасида иштирокчилар онлайн
равишда

ишлаб

чиқариш

корхонасига

ташриф

буюриш,

мамлакатимизнинг таниқли тадбиркорлари ва мутахассисларидан
бошланғич лойиҳаларини такомиллаштириш бўйича амалий маслаҳатлар
олиш ва ўзларини қизиқтирган мавзулар бўйича суҳбатлашиш
имкониятига эга бўлдилар.
Акселерация дастурида қатнашиш учун юборилган 268 та аризадан 85
таси Андижон вилояти ёшларидан, 117 таси Фарғона вилоятидан ва 66
таси Наманган вилояти ёшларидан келиб тушган. Якуний босқичгача етиб
келган 83 иштирокчининг 23 нафарини қизлар ташкил этади. Энг
муваффақиятли 32 жамоа финал босқичида қатнашиш ва ўз лойиҳаларини
тақдим этиш имкониятига эга бўлишди.
Таклиф этилган экспертларнинг баҳолашлари натижаларига кўра,
ғоянинг долзарблиги, бизнесни оммалаштириш имкониятлари нуқтаи
назаридан 10 та энг яхши лойиҳа аниқланди. Қуйидаги лойиҳалар энг
яхши деб топилди:
“MyDentist” - Беморларга керакли стоматологни осон излаб топишга
ёрдам берувчи дастур;
“FSCH silk road” - B2B сегмент онлине маркет;
“Onlayn tashxis” - Автоматлаштирилган онлайн ташхис;


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

35

“My Truck” - Мева ва сабзавотлар савдоси ва логистикасини
рақамлаштириш;
“Wall Print” - Лазер аппарати ёрдамида девор, ойна, пластик, ёғоч ва бир
қанча юзаларга исталган расм, ёзувларни 2D ва 3D форматда чизиш ғояси;
“iTutor” - Ўқитувчи ва ўқувчиларни боғлайдиган платформа ва онлайн
синфхона;
“Nilufar fashion school” - Дизайнерлик курсларини ташкиллаштириш:
тикиш-бичиш усулларини янгича ва осон оʻргатиш. Тайёр андозаларни
сотиш;
“Educator.uz” - Ҳар қандай ўқитувчи ўз курсини пулли ва бепул шаклда
тарқатиши ва шу орқали даромад топиши мумкин бўлган онлине
платформа;
“Telework” - Марказий Осиё фрилансерлари учун энг қулай савдо
майдончасидан ташкил топган платформа;
“Yashil Hayot” - Чорва молларига ундирилган буғдойдан озуқа етиштириш
ва буғдой майсасидан табиий шарбат олиш ғояси.
Танлов натижасида Андижон вилоятидан 6 та, Фарғона вилоятидан 2 та
ва Наманган вилоятидан 2 та start-up лойиҳалар ғолиб деб эълон қилинди.
Юқорида келтирилган 10 та ғоя муаллифлари ва жамоаларига ўз start-
upларини амалга оширишлари учун БМТнинг қўшма дастури доирасида
ҳар бири 5000 АҚШ долларигача бўлган беғараз грантлар тақдим этилди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистонда

“IT-истеъдод”

портали

ишга

туширилди.

https://xabardor.uz/kr/post/ozbekistonda-it-istedod-portali-ishga-tushirildi
2.

455 нафар ёшларнинг лойиҳаларига кредит маблағлари ажратилган.

https://anhor.uz/uz/news/kredit/
3.

What is IT project management? https://asana.com/ru/resources/it-

project-management
4.

Хоразмда еттита IT start-up лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

https://xabar.uz/texnologiya/xorazmda-ettita-it-startap-loyi
5.

Фарғона водийси ёшларининг 10 та start-up лойиҳалари учун 50

минг АҚШ доллари ажратилди. https://anhor.uz/uz/society/24599-2/

Bibliografik manbalar

Ўзбекистонда “IT-истеъдод” портали ишга туширилди. https://xabardor.uz/kr/post/ozbekistonda-it-istedod-portali-ishga-tushirildi

нафар ёшларнинг лойиҳаларига кредит маблағлари ажратилган. https://anhor.uz/uz/news/kredit/

What is IT project management? https://asana.com/ru/resources/it-project-management

Хоразмда еттита IT start-up лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. https://xabar.uz/texnologiya/xorazmda-ettita-it-startap-loyi

Фарғона водийси ёшларининг 10 та start-up лойиҳалари учун 50 минг АҚШ доллари ажратилди. https://anhor.uz/uz/society/24599-2/