SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
24
ЎЗБЕКИСТОНДА АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА
КАМБАҒАЛЛИКДАН ЧИҚАРИШ ЙЎЛЛАРИ
Тоштемиров Гулшанбек Шавкатжонович
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва
тадбиркорлик олий мактабининг тингловчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.10940047
Аннотация
Ушбу илмий мақолада аҳоли бандлиги ва камбағаллик атамаларига
таъриф келтирилган. Ўзбекистон Республикасида аҳоли бандлигини
таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича сўнги йилларда
қилинаётган ишлар ва ишлаб чиқилаётган қарор ва фармонлар
келтирилган. Сўнги ишлаб чиқилган ва тасдиқланган қарор ва
фармонларда жорий этилаётган вазифалар ва имкониятлар ёрдамида
ҳудудларни олиб борилаётган самарали ишлар баён этилган.
Калит сўз:
аҳоли бандлиги, бандлик, камбағаллик, ишсизлик, аҳоли
даромади, бандлик хизмати.
2023 йил 25 январь санасида Президент Шавкат Мирзиёев
раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида камбағалликни
қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва кичик бизнесни қўллаб-
қувватлаш бўйича 2023 йил учун режалар муҳокама қилинди. Давлатимиз
раҳбари Навоий, Бухоро, Наманган, Қўқон, Оҳангарон ва Чирчиқ
шаҳарлари, Зафаробод, Арнасой, Вобкент, Шофиркон, Когон, Ғиждувон,
Ромитан туманларининг бандлик ва камбағалликни қисқартириш бўйича
режалари пухта ишлаб чиқилмагани, уларда мавжуд барча имконият ва
захиралар ҳисобга олинмаганини танқид қилди. Шу билан бирга,
камбағаллик кўрсаткичлари республика бўйича яхшиланган бир пайтда,
Навоий, Сурхондарё ва Фарғонада ўзгариш сезилмаётгани таъкидланди
1
.
Президент камбағалликни қисқартиришнинг энг асосий механизми –
аҳолини даромадли иш билан таъминлаш эканини қайд этди. Шу боис,
маъмурий ислоҳотлар доирасида камбағалликни қисқартиришга масъул 5
та идора яхлит тизимга айлантирилди. Эндиликда меҳнат ресурслари ва
ишсизлик ҳисобини юритиш ҳам, бандликка кўмаклашиш ва
тадбиркорликни маҳаллабай ривожлантириш ҳам битта - Камбағалликни
қисқартириш ва бандлик вазирлигида бўлади. Бундан ташқари, янги
вазирликка Хитойдан камбағалликни қисқартириш бўйича катта
1
Камбағалликни қисқартиришнинг энг асосий механизми – аҳолини даромадли иш билан таъминлаш -
Президент. https://xs.uz/uzkr/post/kambagallikni-qisqartirishning-eng-asosij-mekhanizmi-aholini-daromadli-ish-bilan-
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
25
тажрибага эга экспертлар жалб қилиниш режалаштирилган.
Аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш борасида Халқаро
меҳнат ташкилоти (ХМТ) дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида 700 га
яқин фаол дастур ва лойиҳалар бўйича иш олиб бормоқда. Шунингдек,
ХМТ бандликнинг барқарор ривожланишини таъминлаш учун
давлатларнинг техник, ташкилий ва институционал имкониятларини
қўллаб-қувватлаб келмоқда
2
.
Бандлик ҳолати – тегишли шахс ишлаётган бошқа шахслар ёки
ташкилотлар билан очиқ ёки ёпиқ турдаги иш шартномаси тури.
Таснифлаш гуруҳини аниқлаш учун фойдаланиладиган асосий мезонлар
иқтисодий хавфнинг бир тури бўлиб, унинг элементи шахс ва унинг иш
жойи ўртасидаги алоқанинг одатий тури, шунингдек, у ўз вазифалари
доирасида амалга оширадиган муассасалар ва бошқа ходимларга нисбатан
ваколат тури ҳисобланади.
Камбағаллик тушунчасига ягона таъриф мавжуд эмас. Баъзилар
камбағаллик деганда инсоннинг бирламчи эҳтиёжларини (озиқ-овқат,
кийим-кечак, уй-жой, таълим ва соғлиқни-сақлаш) қондиришга
имкониятнинг мавжуд эмаслигини тушунса, бошқалар – танлов
эркинлигининг етарлича эмаслиги ёки кунига 1,90 доллардан кам
миқдорга кун кечиришни, учинчи томон эса –инсоннинг жамият
ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги иштирокига путур етказувчи ижтимоий,
таълим ва соғлиқни-сақлаш соҳасидаги тўсиқларнинг доимий доирасини
тушунишади. Умумий қараганда, камбағалликни баҳолаш бир нечта аниқ
белгиланган кўникма ва усулларни талаб қилади.
Камбағаллик ва қашшоқликка дучор бўлиш шахснинг иқтисодий
хавфсизлигининг
таъминланмаганлигини
англатади.
Шахснинг
иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим йўналишларидан бири
камбағалликни қисқартириш ва унга қарши кураш ҳисобланади.
2023 йил сарҳисобига кўра, мамлакатимизда камбағаллик даражаси
14,1 фоиздан 11 фоизгача пасайди. Мамлакатда 2024 йил учун минимал
истеъмол харажатлари қиймати 621 минг сўмни ташкил этиши маълум
бўлди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳамда Статистика
агентлиги 2023 йил учун Ўзбекистонда камбағаллик даражасини таҳлил
қилди. Агентлик томонидан ўтказилган 16 мингта уй хўжаликлари
кузатувларига кўра, 2023 йил давомида мамлакатда камбағаллик
даражаси 3,1 фоизга камайиб, йил якунида 11,0 фоизни ташкил этган.
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
26
Камбағалликнинг пасайиши барча вилоятларда қайд этилди: Сирдарё -
19,5 фоиздан 13,8 фоизгача; Андижон - 17,4 фоиздан 11,9 фоизгача
вилоятлари; Қорақалпоғистонда - 19,9 фоиздан 13,7 фоизгача сезиларли
даражада қисқарган.
Минимал ўзгаришлар: Тошкент шаҳри - 8,5 фоизан 7,9 фоизгача;
Бухоро - 11,9 фоиздан 11,8 фоизгача; Қашқадарё - 12,7 фоиздан 11,5
фоизгача вилоятларида аниқланган.
Айтилишича, 2023 йилда жами 4,1 миллион аҳоли, шундан 2,3
миллион нафари доимий ва мавсумий иш ўринларида, 112,8 минг нафари
ҳақ тўланадиган жамоат ишларида, 1,6 миллион аҳоли ўзини ўзи банд
қилиш ҳисобига бандлиги таъминланган. Инфляция даражасидан келиб
чиқиб, 2024 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари
қиймати 621 минг сўмни ташкил этди. 2023 йилда ушбу қиймат 568 минг
сўм бўлган. Маълумот учун, статистика агентлигининг аҳоли даромадлари
ҳақидаги йиллик ҳисоботидан, 2023 йили аҳоли жон бошига реал
даромадлар ўсиши секинлашгани маълум бўлганди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти бош илмий
ходими Нурбек Йўлдошевнинг фикрига кўра, бундай натижа 2023 йилда
барқарор иқтисодий ўсиш билан боғлиқ ва у 2022 йилдагига нисбатан 6
фоизни ташкил этган. Бу даврда инфляция даражасининг ошиши нисбатан
секинлашган. Шундан келиб чиқиб, аҳолининг энг муҳим озиқ-овқат
маҳсулотларига нисбатан харид қобилияти ошишига эришилди.
Аҳолининг умумий даромадлари 2023 йилда 2022 йилдагига нисбатан 115
фоизга ошди. Аҳолининг умумий даромадида меҳнатдан олинадиган
даромадларнинг 61,6 фоиздан 64 фоизга ўсиши ҳам аҳоли камбағаллик
даражасининг пасайишига таъсир кўрсатди. Таҳлил даврида ўртача ойлик
иш ҳақи сезиларли даражада, яъни 2022 йилдагига нисбатан 117,2 фоизга
ошиб, 4 миллион 551,4 минг сўмни ташкил этди. Ушбу тенденцияни
деярли барча ҳудудларда ва соҳаларда кузатиш мумкин. 2023 йилнинг 1
майидан бошлаб, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 920 минг
сўмдан 980 минг сўмга, 1 декабрдан бошлаб эса 1 050 минг сўмга
оширилди. Умуман олганда, ўтган йил мобайнида иш ҳақи, пенсия,
стипендия ва нафақаларнинг миқдори жами 14 фоизга ошди.
Аҳоли бандлик даражасини ошириш, ишсизликни ҳал этиш
масалалари камбағалликни қисқартиришнинг таъсир омилларидир. Шу
нуқтаи назардан, 2023 йилда 4,1 миллион кишининг бандлиги
таъминланди. Шундан 2,3 миллион нафари доимий ва мавсумий ишларга,
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
27
112,8 минг нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди. 1,6
миллион нафари эса ўзини ўзи банд қилиш ҳисобига иш билан
таъминланган. “Ўзбекистон-2030” стратегиясига мувофиқ, 2024 йилда
камбағаллик даражасини 10 фоизгача тушириш режалаштирилган.
2024 йил 5 миллион аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича алоҳида
дастур қабул қилинди. “Камбағалликни кескин камайтириш учун
одамларимизга доимий даромад келтирадиган иш ўринларини яратиш
зарур, - деди давлат раҳбари”
3
. 2023-йили 16 та туман ва шаҳарда доимий
иш ўринларини яратиш режаси 70 фоизга ҳам бажарилмагани кўрсатиб
ўтилди. Бандлик идоралари эса иш сўраб келган одамларга осонгина
нафақа тайинлашга ўтиб олгани танқид қилинди. Шунингдек,
республикадаги 319 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари аҳолини бизнесга
жалб қилиш, бандликни ошириш, камбағалликни қисқартириш бўйича
натижа кўрсата олмагани қайд этилди. Жумладан, Ш.Рашидов,
Пастдарғом, Ангор туманлари, Андижон ва Термиз шаҳарларидаги 123 та
ҳоким ёрдамчисининг аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ишлари
қониқарсиз. Ушбу ҳоким ёрдамчиларини тўлиқ янгилаш ва тажрибали
ҳоким ёрдамчиларини бириктириш вазифаси қўйилди.
Расмий статистикага кўра, юртимизда ишсизлар сони 1 миллион 300
минг нафарни ташкил қилади. Бу йил яна 2 миллион 400 минг аҳоли
меҳнат бозорига кириб келади. Шуларни инобатга олиб, сифатли ва юқори
даромадли иш ўринлари ҳисобига жорий йилда 5 миллион аҳолининг
бандлигини таъминлаш мақсад қилинган. Жумладан, хизматлар соҳасида
2,5 миллион, қишлоқ хўжалигида 2,1 миллион, инвестиция лойиҳалари ва
саноатда 250 минг, қурилишда 140 минг иш жойи яратиш имконияти бор.
Бундан ташқари, замонавий молиявий инструментлар, жумладан,
микромолиялашнинг янги тизимини кенг жорий қилиш орқали 2 миллион
аҳолини бизнесга жалб қилиш кўзда тутилмоқда. Сўнгги йилларда 2
миллион 400 минг аҳоли ўзини ўзи банд қилгани таъкидланиб, энди
уларнинг фаолиятини кенгайтириш, босқичма-босқич кичик бизнесга
ўтказиш ва бозор топишига кўмаклашиш муҳимлиги такидланган.
“Менинг бизнесим” платформаси, “Бизнесга биринчи қадам” банк
карталари жорий этилиши бунинг учун қулайлик яратади.
Иқтисодий айланмага киритилмаган ерларни инфратузилмага улаш,
лойиҳаларни ишга тушириш учун ташаббускорларни қўллаб-қувватлаш
зарурлиги қайд этилди. “Агрегатор” тизими асосида “100 минг экспортчи
3
Камбағалликни кескин камайтириш учун одамларимизга доимий даромад келтирадиган иш ўринларини
-
Президент.
https://xs.uz/uzkr/post/kambagallikni-keskin-kamajtirish-uchun-odamlarimizga-doimij-daromad-
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
28
деҳқон” дастури жорий қилиниб, бу йил 15 минг гектар ер майдонлари
аукционга чиқарилиши белгиланди. Меҳнат стажига эга бўлмаган
шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш, ижтимоий реестрдаги фуқароларни ишга
олган корхоналарга солиқ бўйича енгилликлар қўллаш муҳимдир.
Сўнгги 5 йил ичида мамлакатимизда ўз бизнесини йўлга қўйган
тадбиркор хотин-қизлар сони 205 мингдан ошди. Хотин-қизлар
тадбиркорлик марказлари томонидан ишсиз ва банд бўлмаган 102799
нафар хотин-қиз меҳнат бозорида талаб юқори бўлган турли касбларга
ўқитилди. Шундан 45101 нафари ўзини-ўзи банд қилувчи шахс сифатида
рўйхатдан ўтди, 12636 нафари тадбиркорлик субъекти сифатида
рўйхатдан ўтди, 10779 нафарига мавжуд бўш иш ўринларига
жойлашишига кўмаклашилди.
2023 йилда 279 мингдан зиёд тадбиркорлик лойиҳаларига 13
триллион сўмдан ортиқ кредит, қарийб 57 минг нафар хотин-қизга салкам
300 миллиард сўм субсидия ажратилди. Шунингдек, 200 мингга яқин
аёллар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилди.
Наманган вилояти Мингбулоқ тумани “Тегирмонбоши” маҳалла
фуқаролар йиғинида 2 минг 730 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда
тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш,
оилалар даромад манбаини яратишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган фуқаролардан бири Феруза
Абдусатторова 15 сотихли иссиқхонасида қовун, тарвуз, бодринг
кўчатларини етиштириш билан шуғулланади. Маҳалла омилкорларидан
яна бири Зебо Қирғизованинг эса 10 сотихли иссиқхонасида помидор
парваришланмоқда. Ҳозирда помидорлар мева сола бошлаган. Ушбу
иссиқхоналарда 15 дан зиёд маҳалла хотин-қизлари иш билан банд
4
.
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлимлари томонидан жорий йилда
662,1 минг аҳолига бандлик хизматлари кўрсатилди. Шундан, 396,9 минг
нафарини (59,9%) аёллар ва 236,7 минг нафарини (35,7%) ёшлар ташкил
этади. Ўтган йилнинг мос даврида мос даврида эса 743,1 минг нафар иш
билан банд бўлмаган шахсларга бандлик хизматлари кўрсатилган.
Бандлик бўлимлари томонидан 348,7 минг нафар ишсиз фуқаронинг
корхона ва ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринларига ишга
жойлашишига кўмаклашилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мас даврига
нисбатан 89,7 %ни (2022 йилда 388,5 минг) ташкил этиб, (10,3 %)га
камайган. Ишга жойлаштиришда хусусий сектор вакиллари билан
Аҳоли бандлиги эътиборда. https://uza.uz/uz/posts/aholi-bandligi-etiborda_585009
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
29
ҳамкорлик кучайтирилиб, 194,3 минг фуқаролар тадбиркорлик
субъектлари ва бошқа нодавлат ташкилотларига, 154,4 минг нафари
давлат секторидаги ташкилотларга ишга жойлаштирилган. Шунингдек,
ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни
ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринларига жорий
йилда 53,9 минг нафар эҳтиёжманд фуқароларни ишга жойлашишига
кўмаклашилди. 15 минг нафар ногиронлиги бўлган шахсларнинг
бандлигига кўмаклашиш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилиб, ушбу
дастур доирасида жорий йилда 16,1 минг ногиронлиги бўлган шахслар
ишга жойлаштирилди. 31,7 минг ишсиз фуқароларга ишсизлик нафақаси
тайинланиб, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари
ҳисобидан 31,2 млрд. сўм миқдорида ишсизлик нафақаси тўлаб берилган.
Жорий йилда 8,7 минг корхона ва ташкилотлар томонидан тақдим
этилган 40,8 минг буюртмаларга асосан 107 минг (2022 йилда 164,7 минг)
банд бўлмаган аҳоли ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган ва
уларнинг иш ҳақи учун 123,8 млрд. сўм маблағ ажратилган. Бу кўрсаткич
ўтган йилнинг мас даврига нисбатан 35,0 фоизга камайган.
Жорий йил давомида Бандлик бўлимлари томонидан 1 067 та иш
берувчиларга 5,5 минг (2022 йилда 13,9 минг) нафар ишсиз фуқароларни
ишга қабул қилганлиги учун Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармаси
ҳисобидан 27,6 млрд. сўм миқдорида бандликни рағбатланирувчи
субсидия маблағлари ажратилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос
даврига нисбатан 60,5 фоизга камайган.
Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича уларга кўрсатилаётган
хизматлар улушининг охирги йилда камайиб кетишининг асосий сабаби
2022 йил якунида маҳаллалардаги ишга жойлаштириш инспекторлари
штатининг қисқариб кетиши ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 февралдаги
“Касаначиликни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ-70-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22
июлдаги 307-сонли қарорларига мувофиқ 2023 йилда 364 та
тадбиркорлик субъектларига ишга қабул қилинган 5 083 нафар касаначи
учун 26,6 млрд. сўм субсидия маблағлари ажратилди.
Ишга қабул қилинган касаначиларнинг 4 862 нафарини (95,7%)
аёллар, 1 148 нафарини (22,6 %) ёшлар ташкил этди.
2023 йилда амалга оширилган ишлар натижасида, Статистика
агентлиги томонидан ўтказилган 16 мингта уй хўжаликлари
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
30
кузатувларига кўра, мамлакатимизда камбағаллик даражаси 2023 йил
якунида 11,0 фоизгача пасайди. Мамлакатимизда ўтган йилга нисбатан 3,1
фоизга камбағаллик қисқарган. 2022 йил натижаларида камбағаллик
даражаси 14 фоизни ташкил этган. Камбағалликнинг пасайиши барча
вилоятларда қайд этилди. Сирдарё (19,5% дан 13,8% гача), Андижон
(17,4% дан 11,9% гача) вилоятлари ва Қорақалпоғистонда (19,9% дан
13,7% гача) сезиларли даражада қисқарган.
Минимал ўзгаришлар Тошкент шаҳри (8,5% дан 7,9% гача) ва Бухоро
(11.9% дан 11,8% гача), Қашқадарё (12,7% дан 11,5% гача) вилоятларида
аниқланган. Маълумот учун: 2023 йилда жами 4,1 млн аҳоли, шундан 2,3
млн нафари доимий ва мавсумий иш ўринларида, 112,8 минг нафари ҳақ
тўланадиган жамоат ишларида, 1,6 млн аҳоли ўзини ўзи банд қилиш
ҳисобига бандлигини таъминлашга эришилди.
Ҳоким ёрдамчилари кўмагида 241,3 минг нафар фуқароларга ижара
асосида ер майдонлари ажратилди. “20 минг тадбиркор 500 минг
малакали мутахассис” дастури доирасида 6 745 та тадбиркорлик
субъектлари билан 455 минг нафар аҳолини бадлигини таъминлаш
бўйича ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Шунингдек, 472 мингта
оилавий тадбиркорлик лойиҳаларига 10 трлн. сўм имтиёзли кредитлар ва
73 минг нафар ишсиз фуқароларга 356 млрд. сўм субсидия маблағлари
ажратилди.
Маҳаллабай ишлаш асосида 51 мингта микролойиҳаларни амалга
оширилиши натижасида 206 мингта янги иш ўринлари яратилди. 181
минг нафар ишсизлар фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилди ва 183,8 мингта
янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Инфляция даражасидан
келиб чиқиб, 2024 йил учун ҳисобланган МИХ (минимал истеъмол
харажатлари) қиймати 621 минг сўмни ташкил этди. (2023-йил 568 минг
сўм).
Камбағал оилаларни “Индивидуал дастур”лар тузиш орқали 2023 йилда
208 минг оиланинг 873 минг оила аъзоси камбағалликдан чиқарилган
бўлса, 2024 йилда камбағалликдан 150 минг оила (ва унинг 700 минг оила
аъзоси) чиқарилиши режалаштирилган.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Аҳоли бандлиги эътиборда. https://uza.uz/uz/posts/aholi-bandligi-
etiborda_585009
2.
Камбағалликни қисқартиришнинг энг асосий механизми – аҳолини
даромадли
иш
билан
таъминлаш
-
Президент.
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
31
https://xs.uz/uzkr/post/kambagallikni-qisqartirishning-eng-asosij-
mekhanizmi-aholini-daromadli-ish-bilan-taminlash-prezident
3.
Камбағалликни кескин камайтириш учун одамларимизга доимий
даромад келтирадиган иш ўринларини яратиш зарур - Президент.
https://xs.uz/uzkr/post/kambagallikni-keskin-kamajtirish-uchun-
odamlarimizga-doimij-daromad-keltiradigan-ish-orinlarini-yaratish-zarur-
prezident
4.
https://www.ilo.org/pardev/lang--en/index.htm
5.
Алимов, Б. Б. (2023). ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ МОНИТОРИНГ
ҚИЛИШ–БИЗНЕСНИ САМАРАЛИ БОШҚАРИШНИНГ МУҲИМ БЕЛГИСИДИР.
BOSHQARUV VA ETIKA QOIDALARI ONLAYN ILMIY JURNALI, 3(2), 72-76.
6.
Алимов, Б. (2023). ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИДА ЛОЙИҲАЛАРНИ
БОШҚАРИШНИНГ ТУРЛАРИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ. Евразийский журнал
права, финансов и прикладных наук, 3(8), 186-199.
7.
Алимов, Б. Б. (2023). ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАР АСОСИДА
ЎЗБЕКИСТОН ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ. Gospodarka i
Innowacje., 38, 28-37.
8.
Алимов, Б. Б. (2023). РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ТАЪСИРИДА
СУҒУРТА БОЗОРИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯСИ. Gospodarka i
Innowacje., 37, 150-161.
9.
Ганиходжаев, Б., Суюнов, Д., Кенжабаев, А., & Кувандиков, А. (2023).
РАЗВИТИЕ ЦИФРОВОЙ ЭКОНОМИКИ В УЗБЕКИСТАНЕ И ЕЕ ОСНОВНЫЕ
НАПРАВЛЕНИЯ. Экономика и бизнес: теория и практика, (3-1 (97)), 38-43.
10.
Суюнов, Д., & Хошимов, Э. (2018). Методологические аспекты оценки
эффективности корпоративного управления в акционерных обществах.
Экономика и инновационные технологии, (2), 213-225.
11.
Суюнов, Д. Х., & Хошимов, Э. А. (2018). Акциядорлик жамиятларида
корпоратив бошқарув самарадорлигини баҳолашнинг методологик
жиҳатлари. Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон
журнали, 2.
