SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
9
ЁШЛАР ЎРТАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ АНИҚЛАШ ВА
УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ
Болтаев Ж.Х.
ИИВ Академияси магистратура тингловчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.12663786
Мустақиллик йилларидаги ислоҳотлар натижасида ички ишлар
органларининг фаолияти такомиллаштирилди, янги техник воситалар
билан таъминланди, ҳар бир маҳаллада ички ишлар органлари таянч
пунктлари ташкил этилиб, профилактика инспекторларининг бошқа
соҳавий хизматлар ва жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорлиги янада
яхшиланди. «Буларнинг барчаси «жиноят содир этилганидан кейин уни
содир этган шахсни фош этиш»дек эски усулдан воз кечиб, «жиноят содир
этишга мойил бўлган шахсларни аниқлаш, уларнинг жиноят содир
этишига йўл қўймаслик, жиноят содир этилишига имкон бераётган сабаб
ва шароитларни бартараф этиш»дек янгича усулга ўтишга имкон берди»
1
.
Бугунги кунда юзага келаётган хавф-хатар ва таҳдидлар, ёшлар
ўртасида халқимизга ёт ғоялар тарқалишининг тобора кучайиб
бораётганлиги ички ишлар органлари олдига ўз вақтида уларнинг олдини
олиш ва уларга барҳам бериш бўйича янги вазифаларни қўймоқда. Шу
боис, ёшлар томонидан содир этилган ғайриқонуний қилмишларнинг
оқибатларига қарши курашиш эмас, балки мазкур ҳолатларнинг барвақт
олдини олиш ва профилактикасини таъминлаш сиёсатимизнинг устувор
йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифасига
айланди. Бу борада, ёшлар ўртасида соғлом турмуш-тарзини тарғиб этиш,
уларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини шакллантириш, ёшлар онгида
ватанпарварлик, меҳр-оқибат, эл-юрт шаънини ардоқлаш каби улуғвор
фазилатларни камол топтиришда «оила-маҳалла-мактаб» ҳамкорлигини
йўлга қўйиш
2
масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги
ПҚ-2883-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлиги тўғрисида»ги низомда
ҳуқуқбузарликлар содир
этилишининг сабаблари ва бунга имкон яратувчи шарт-шароитларни
тизимли таҳлил қилиш, уларни, шу жумладан, қонунчилик ва ҳуқуқни
1
Муҳамедов Ў.Х. Замонавий ёндашув асосида профилактика инспектори фаолиятини ташкил
этиш: Ўқув-услубий қўлланма. –Т., 2018. Б. 33.
2
Шермуҳамедов
К.
Экстремизм, терроризм ва ахборот хуружлари тараққиётга таҳдид
сифатида // Трансмиллий таҳдид сифатидаги терроризмга қарши кураш: Ўзбекистон ва
жаҳон тажрибаси: Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. – Т., 2015. – 122 б.
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
10
қўллаш амалиётини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш
орқали бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш
Ички ишлар
вазирлигининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди. Ушбу
вазифаларни бажариш учун Ички ишлар вазирлиги қуйидаги
функцияларни амалга оширади:
ички ишлар органлари фаолиятини юридик таъминлаш ва
уларнинг қонун ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётида
қонунийликка риоя этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга
ошириш;
қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида ҳуқуқбузарликларни
содир этиш сабаблари ва шарт-шароитлари бўлган омилларни аниқлашни
таъминлаш, шунингдек уларнинг тизимли таҳлилини амалга ошириш;
қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш,
ҳуқуқбузарликларни содир этиш сабаблари ва шарт-шароитларини
бартараф этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш,
шунингдек уларни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига
белгиланган тартибда киритиш;
ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш, улар
зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни амалга ошириш
масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб
чиқиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини
юритиш
3
.
Қайд
этиш
жоизки,
ёшлар
ўртасида
ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси сабаблари ва шароитларини аниқлашда Ўзбекистон
Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси VI бўлими, 36-бобида
4
белгиланган нормалар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Жумладан, кодекснинг ушбу боби жиноятларнинг олдини олиш
чораларига бағишланган бўлиб, унда жиноятнинг сабабларини ва унинг
содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш мажбурияти
(296-м.), жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон
берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида суриштирувчининг,
терговчининг, прокурорнинг тақдимномаси (297-м.), жиноятнинг
сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни
3
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2883-сон «Ички
ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар
тўғрисида»ги қарори // URL: http://www.lex.uz.
4
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси // URL: http://www.lex.uz.
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
11
бартараф қилиш тўғрисида суднинг хусусий ажрими (298-м.),
тақдимномани ва хусусий ажримларни бажариш мажбурияти (299-м.),
фуқаро ижтимоий бурчини намунали бажарганлиги тўғрисида
тақдимнома ва хусусий ажрим (300-м.) билан боғлиқ масалалар тартибга
солинган.
Ёшлар томонидан содир этилган жиноят ишларини юритишда
суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ушбу жиноятларнинг
сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни
аниқлашлари шарт.
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ишни тергов қилиш чоғида
ёшлар томонидан содир этилган жиноятларнинг сабабларини ва уларнинг
содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаб чиқиб,
тегишли давлат органига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига,
жамоат бирлашмасига, жамоага ёки мансабдор шахсга ана шу сабаб ва
шарт-шароитларни бартараф қилиш чораларини кўриш тўғрисида
тақдимнома киритади.
Ёшлар томонидан содир этилган жиноятларнинг сабаблари ва
уларнинг
содир
этилишига
имкон
берган
шарт-шароитлар
аниқланганидан кейин суд хусусий ажрим чиқариб, унда тегишли давлат
органларидан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, жамоат
бирлашмаларидан, жамоалардан ёки мансабдор шахслардан ана шу сабаб
ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўришни талаб қилади.
Ёшлар томонидан содир этилган жиноятларнинг сабабларини ва
уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф
қилиш тўғрисидаги тақдимнома ёки хусусий ажрим юборилган давлат
органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, жамоат бирлашмаси,
жамоа ёки мансабдор шахс зарур чораларни кўриши ва кўрилган
чораларнинг натижалари тўғрисида кечи билан бир ойлик муддат ичида
тегишинча суриштирувчини, терговчини, прокурорни ёки судни хабардор
қилиши шарт. Тақдимнома ёки хусусий ажрим бажарилмаган ёки
виждонан бажарилмаган тақдирда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг
айбдор раҳбари қонунда назарда тутилган жавобгарликка тортилади.
Ёшлар томонидан содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш
сабабларини, содир қилинишига имкон берган шароитларни аниқлаш ва
уларни бартараф этиш самарадорлигини оширишда Жиноят-процессуал
кодексида белгиланган қуйидаги нормаларнинг амалий механизмлар
функциясини бажариш ҳолатини таҳлил қилиш муҳим аҳамият касб этади:
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
12
жиноятнинг келиб чиқиш сабабларини, содир қилинишига имкон
берган шароитларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини
ишлаб чиқишда мутахассис суриштирувчига, терговчига, прокурорга ва
судга ёрдам бериши шартлиги (70-м.);
терговчи жиноятларнинг олдини олиш ва уларни фош этиш учун
жамоатчиликни жалб қилиши, жамоат бирлашмаларига, жамоаларга,
аҳолига жиноят иши учун аҳамиятга молик маълумотлар ҳақида хабар
қилишни, қидирилаётган шахслар ёки нарсалар турган жойни кўрсатишни
сўраб мурожаат қилиши (349-м.);
жиноятнинг содир этилиш сабаблари ва унга имкон берган
шароитларни аниқлашда суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ўз
ваколатлари доирасида жамоатчилик ёрдамидан фойдаланиши (21-м.);
жиноятнинг сабабларига ва унинг содир этилишига имкон берган
шарт-шароитларга барҳам бериш тўғрисидаги суриштирувчининг,
терговчининг, прокурорнинг тақдимномасини ёки суднинг хусусий
ажримини бажармаганлик ёхуд талаб даражасида бажармаганлик учун
корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарлари қонунда назарда
тутилган жавобгарликка тортилиши (271-м.);
экспертнинг
ёки
экспертлар
комиссиясининг
хулосасида
ҳуқуқбузарлик сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-
шароитлар, шунингдек уларни бартараф этишга доир ташкилий-
техникавий тавсиялар кўрсатилган бўлиши (184-м.);
прокурор ёки унинг ўринбосари терговчидан айблов хулосаси
билан келган жиноят ишини ўрганиб чиқиши ва жиноятнинг сабаблари ва
унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар аниқланган-
аниқланмаганлигини ҳамда уларга барҳам бериш чоралари кўрилган-
кўрилмаганлигини текшириши шартлиги (384-м.);
ишни айблов хулосаси билан судга юбориш ва айблов ҳукми
чиқариш учун жиноятнинг сабаблари ва мақсадлари исботланган
бўлиши (82-м.);
судда жиноятга доир ишларни кўришда жиноятнинг сабаблари ва
унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар ҳақида ҳамда
уларни бартараф этишга қаратилган чоралар хусусида прокурор ўз
фикрини билдириши (409-м.);
жиноятнинг сабаблари айблов ҳукмининг тавсиф қисмида
кўрсатилиши (467-м.).
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
13
Мазкур нормаларнинг ҳаётийлигини таъминлаш ва «қоидалар
жонли яшаши учун, аввало, қонунчиликнинг ўзида айбсизлик
презумпциясига зид келмайдиган тартиб белгиланиши лозим. Масалан,
Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал Кодексининг 297-моддасида
жиноят сабабларини бартараф этиш ва олдини олиш ҳақида
суриштирувчи, терговчи, прокурор тегишли органлар (шахснинг иш жойи,
маҳалласи)га тақдимнома киритиши айтилади.
Жиноятларнинг
олдини
олиш
жиноят-процессуал
қонун
ҳужжатларининг асосий вазифаларидан ҳисобланмаса-да, ЖПКда жиноят
ишларини юритишнинг жиноят-процессуал қонунларда белгиланган
тартиби жиноятларнинг олдини олишга ёрдам қилмоғи лозимлиги
кўрсатилган. Тақдимнома фақатгина жиноятнинг сабабларини ва унинг
содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш
чораларини кўриш юзасидан киритилади. Мантиқан олиб қаралганда,
жиноятнинг зарурий белгиси сифатида шахснинг айби исботланиши
билан жиноят (жиноий ҳолат эмас) содир этилганлиги эътироф этилади.
Бу эса суд ҳукми билан тасдиқланади.
Тақдимнома ёки хусусий ажрим бажарилмаган ёки виждонан
бажарилмаган тақдирда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг айбдор
раҳбари қонунда назарда
тутилган
жавобгарликка тортилади.
Тақдимномани киритишдан мақсад шахснинг хулқ-атворини муҳокама
қилиш эмас, балки жиноят содир этилишига сабабчи бўлган омилларни
бартараф этишдир. Тегишли органнинг тақдимномаси киритилган бўлса,
унда баён этилган ҳолат суд қарорига қадар бўлса-да, жиноят сифатида
талқин этилади, тақдимномада кўрсатилган ҳолат жиноятга туртки
бўлувчи омиллар сифатида бартараф этилиши лозим мазмунида фикр
юритиб, тақдимноманинг киритилиши ва унинг муҳокама этилишини
шахснинг ҳуқуқий ҳолатига (айбдор ёки айбдор эмаслигига) алоқаси йўқ,
мақсад ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф
этишдан иборат деб ҳисоблайди.
Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва содир
этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш
биринчидан,
ёшлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликларнинг
сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил
қилиш, ҳисобини юритиш ва бартараф этиш борасида самарали чораларни
ишлаб чиқишга;
иккинчидан,
ушбу тоифадаги шахслар билан ишлаш
тизимини такомиллаштиришга;
учинчидан,
ҳуқуқбузарлик содир этишга
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
14
мойил, вақтинча ишсиз, назоратсиз ва қаровсиз аҳволда бўлган вояга
етмаганлар ва ёшларни ўз вақтида аниқлаш, улар билан профилактик
ишларни тўғри ташкил этишга;
тўртинчидан,
ёшлар томонидан содир
этилган ҳуқуқбузарликларнинг сабаб шароитлари ҳақида ҳуқуқий
тарғибот ишлари самарадорлигини ошириш борасида ҳуқуқий тарғибот
ишларини кучайтиришга хизмат қилади.
Ёшлар ўртасида жиноятларнинг содир этилишини асл сабаб ва
шароитларини аниқлаш ҳамда бартараф этиш борасидаги муаммоларни
ҳал этиш мақсадида қуйидагиларни амалга ошириш лозим:
а) ёшлар ўртасида жиноятлар содир этилишининг асл сабаб ва
шароитларини аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича марказлашган
электрон маълумотлар базаси юритилишини йўлга қўйиш;
б) ёшлар ўртасида жиноятлар содир этилишининг асл сабаб ва
шароитларини аниқлаш ҳамда бартараф этиш ишларининг аҳволини ҳар
ойда бир маротаба халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашлари
сессияларида танқидий муҳокама қилиш ва айбдор шахсларнинг
жавобгарлигини қатъий кўриб бориш тартибини жорий этиш;
в) маиший зўравонлик билан боғлиқ жиноят содир этишга мойил бўлган
шахслар, хусусан ёшлар билан профилактик ишлар самарадорлигини
ошириш мақсадида «маиший зўравонликка мойил шахслар»ни
профилактик ҳисобга олиш юритиладиган шахслар доирасига киритиш..
