SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
78
ИЖТИМОИЙ, МИЛЛИЙ ВА МИЛЛАТЛАРАРО МУНОСАБАТЛАР
СОҲАСИДАГИ ЗИДДИЯТЛАР
Холматов Учқунжон Хамидуллаевич
Фарғона давлат университети тадқиқотчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.13162409
Аннотация:
ушбу мақолада ижтимоий, миллий ва миллатлараро
муносабатлар соҳасидаги зиддиятлар ахборий-маданий курашлар
шароитида миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни ижтимоий-
фалсафий тадқиқ этиш таҳлил қилинган.
Калит сўзлар:
ахборот, ахборий-маданий таҳдидлар, ахборий-диний
таҳдидлар, ахборий-психологик таҳдидлар, секуляризм, миллатлараро
тотувлик, рақамли трансформациялашув,
ахборот тенгсизлиги, онг
манипуляцияси,
ахборот экстремизми, ахборот жинояти.
Ижтимоий, миллий ва миллатлараро муносабатлар соҳасидаги
зиддиятларни
ўрганишнинг муҳим томонларидан бири – жамият
ривожланишида диалектик зиддиятлар тараққиётини бошқариш
масаласидир. Бошқариш санъати зиддиятларни писанд қилмаслик эмас,
балки ана шу зиддиятларни ўз вақтида сезиш ва қарама-қарши
томонларни ўрганишда келишмовчиликларни бартараф этиш шакллари
ва йўлларини топа билишда ўз аксини топади. Миллатлараро
муносабатлар соҳасидаги зиддиятлар қотиб қолган, ҳаракатсиз, ҳамма
вақт бирдай бўлмай, балки доимо ҳаракатда, ўзгаришда ва тараққиётда
бўлади.
М.И.Лабунец фикрича, зиддиятлар диалектик жараён, улар пайдо
бўлади, чуқурлашади ва бартараф этилади. Шунинг учун амалий
фаолиятда зиддиятларни ўз вақтида бартараф этишда уларни етуклик
даражасини аниқлай олиш муҳим омил ҳисобланади[1]. Бунда
секинлашиш ҳам, олдин ўтиб кетиш ҳам бирдек зарарли. Зиддиятлар ҳоҳ
катта, ҳоҳ кичик бўлсин, ўз вақтида аниқланиб, бартараф этилмаса, улар
жамият тараққиётига салбий таъсир кўрсатадилар. Фикримизча, масалага
бундай ёндашиш ижтимоий зиддиятларнинг пайдо бўлиши ва
ривожланишига жиддий муносабатда бўлиш ва уларнинг жамият
тараққиётига бўлган таъсирини ҳисобга олишни тақозо этади.
Ижтимоий, сиёсий ўзгаришлар муайян индивидлар, миллатлар ва
элатлар фаолияти орқали намоён бўлгани сабабли, улар жараёнларнинг
ҳам объекти, ҳам субъекти ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан ижтимоий
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
79
зиддиятларга субъект ва объект муносабатларнинг бирлиги сифатида
қараш керак.
Ижтимоий зиддиятларни, жумладан миллатлараро муносабатлар
соҳасидаги зиддиятларни ҳам бартараф этишда консенсус муҳим аҳамият
касб этади. “Consensus”- лотинча сўз бўлиб, “келишиш”, “якдиллик”
маъносини билдиради. Консенсус қарама-қарши кучлар, томонлар,
ижтимоий гуруҳлар, партиялар, ҳаракатлар ўртасидаги зиддиятларни
умумий манфаатлардан келиб чиқиб ҳал этиш йўлларидан бири
ҳисобланади. Консенсус келажакда ўзаро битимлар, келишувлар, ўзаро
мажбуриятни белгилашда асос вазифасини ўташи мумкин.
Консенсуснинг
муҳим
хусусияти
шундаки,
музокаралар
қатнашчилари ўзаро ён беришлар йўли билан, тинч йўл билан келишиб,
ўзаро фойдали қарорларга келадилар ва бир-бирига муҳокама
қилинаётган масалалар бўйича мавжуд зиддиятларни вақтинча бартараф
қилиш имкониятини берадилар. Консенсус вужудга келган зиддиятларни
бартараф қилиш воситаси сифатида ҳозир амалда давлат ва ижтимоий
ташкилотлар фаолиятида қўлланилмоқда.
Консенсуснинг самарадорлиги бутунлай музокаралардаги ҳамма
бандлар юзасидан эришилган келишувларнинг барчасини бажарилишга
боғлиқ бўлади. Агар улар аниқ ва виждонан бажарилса, вазиятнинг
яхшиланиши кузатилади, меҳнат жамоаларининг ҳаёти ва фаолияти учун
етарли шарт-шароитлар яратилади ва аксинча низо ва зиддиятлар юзага
келади.
Консенсуснинг муҳим шакли, турли сиёсий кучлар ўртасидаги
зиддиятларни ҳал қилиш учун кенг қўлланилаётган мулоқот ва думалоқ
стол атрофида суҳбат ўтказишдир. Консенсуснинг яна бир хусусияти
шундан иборатки, у оммавий ахборот воситалари орқали жамиятимиз
учун муҳим бўлган сиёсий, иқтисодий, маънавий ва бошқа масалалар
бўйича референдум (умумхалҳ овоз беришлар) ўтказиш ва қонунлар
лойиҳасини муҳокама қилиш орқали ижтимоий зиддиятларни бартараф
этиш имкониятини яратади.
Консенсус – ихтилофлардан ҳамкорликка олиб борувчи йўлдир. У
халқаро амалиётда кенг кўлланилади. Ҳозир ихтилофлар сиёсатидан
ҳамкорликка ўтиш жараёнлари амалга оширилмоқда. Бундай ўтишнинг
бир қанча сабаблари бор. Асосий сабаблардан бири Ғарб ва Шарқ
манфаатларидан устун келадиган ва ҳамкорликда ечишни талаб
қиладиган умумбашарий муаммолар (қашшоқлик ва очлик, энергия
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
80
танқислиги, атроф-муҳитнинг ифлосланиши, ядро, бактериологик ва кимё
қуроллари ишлаб чиқиш технологиясининг ёйилиб кетиши, террорчилик,
гиёҳвандлик кабилар) мавжудлигида намоён бўлади.
Ҳозирги даврда энг муҳим вазифа, мазкур глобал муаммоларни
бартараф этишда дунёдаги барча давлатлар манфаатларига мос
тушадиган ҳамкорлик муносабатлари ва механизмларни қарор
топтиришдан иборат.
Консенсус – бу, мухолиф томонларнинг тинчлик сари тутган
йўлидир. Дунё тараққиётининг ҳозирги босқичига хос зиддиятлар,
ижтимоий ва бошқа тангликлар ҳаддан зиёд кучайган шароитда
жамиятнинг соғлом кучларини жипслаштиришга кучли эҳтиёж
сезилмоқда.
Фикримизча, турли миллатга мансуб фуқаролар тинчлигига
эришишнинг муҳим шартларидан бири – ҳамма даражадаги умумхалқ
мулоқоти, турли партиялар ва ижтимоий гуруҳлар, оммавий ҳаракатлар
ўртасидаги мулоқотдир. Мулоқот бирлашишнинг базаси ва асоси
сифатида зарурдир. Эшитишни билиш ва эшитишга сазовор бўлиш –
маданиятли одамлар фазилатидир.
Мулоқот самарали бўлиши учун унда нафақат фаоллар (олимлар,
публицистлар, ёзувчилар, тарғиботчилар ва ҳ.з.), балки партия ва
ҳаракатлар, давлат, ташкилот раҳбарлари, фуқаролик жамияти
институтлари, албатта, қатнашишлари керак. Фикримизча, давлат
бошқаруви жараёнида халқ билан мулоқот қилиш механизмларинг
такомиллаштирилиши, бу якдиллик ва ҳамма нарсани бир овоздан
тасдиқлаш эмас, балқи қотиб қолган тафаккур ва бир томонламалик
хусусиятларидан халос бўлиб, фикрлар хилма-хиллиги ва ранг-баранглиги
асосида давлат ва халқ бирдамлигини шакллантириш, аҳолининг давлат
ва жамиятга ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Жамиятда
фуқаролар
тинчлигини
таъминлашнинг
муҳим
омилларидан яна бири – ҳокимиятга бўлган ишончдир. Ҳокимиятга
ишончнинг етарли даражада бўлиши ҳар қандай ислоҳот ижобий натижа
беришининг муҳим омилидир.
Миллатлараро зиддиятлар ва уларни бартараф этиш йўллари
борасида қуйидаги назарий хулосаларга келинди:
ижтимоий зиддиятлар
ўзларининг турли-туман ва серқирралиги билан ажралиб туради.
Миллатлараро муносабатлар соҳасидаги зиддиятлар эса, ана шу ижтимоий
зиддиятнинг кўринишларидан биридир; миллатлараро зиддиятларнинг
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
81
юзага келиш сабаблари сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, ҳудудий, миллий-
маданий, тарихий, ҳарбий, диний, экологик омиллари бўлиши мумкин;
миллатлараро зиддиятлар мақсадига кўра, ҳаққоний ва ҳаққоний эмас,
ҳарбий кучларнинг ишлатиш нисбатига кўра, тинч ҳолатда ва маълум
даражада ҳарбий кучларни қўллаш, вертикал йўналишда, марказ билан
субъектлар ўртасида, минтақавий ва миллий ҳокимиятлар ўртасида,
горизонтал йўналишда, туб аҳоли билан бошқа миллатлар ўртасида,
шахслараро кўринишларда намоён бўлади.
Миллатлараро муносабатлар соҳасида зиддиятларни бартараф этиш
учун қуйидагиларга эътибор қаратиш тавсия этилади:зиддиятлар
аксарият ҳолатларда қондирилмаган эҳтиёжлар негизида шаклланишини
эътиборга олган ҳолда, эҳтиёжларни ўз вақтида аниқлаб бориш
Республика миқёсида самарали мониторинг хизматини йўлга қуйиш
мақсадга мувофиқ ҳисобланади; зиддиятларни олдини олиш учун ҳар бир
кишида, ва айниқса ёшларда, миллий онг ва миллий ғурур туйғуларини
шакллантириш муҳим аҳамиятга эга. Бу борада миллий тарбия масаласига
алоҳида урғу бериш, интерфаол усуллар ёрдамида юксак инсоний
фазилатларнинг шакллантириш муҳим аҳамиятлидир; бугунги кунда ёш
авлодда соғлом миллий онг ва миллий ғурурни шакллантириш, ёшлар
маънавияти ва ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда мулоқот
маданиятини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Хусусан,
уларда ўзга миллат вакилларига ҳурмат ва адолатли муносабатда бўлиш,
юксак ахлоқий фазилатлар ва хулқ маданиятини ривожлантириш,
миллатчиликнинг ҳар қандай кўринишига қарши курашиш истагини
шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Уларда миллий-маънавий
иммунитетни шакллантиришда таълим, оила, маҳалла ҳамкорлигини
кучайтириш, шунингдек, фуқаролик жамияти институлари салоҳиятидан
унумли фойдаланиш лозим.
Хулоса қилганда, миллатчилик, экстремизм, сепаратизмга қарши кураш
олиб боришда қуйидагиларга эътибор қаратиш тавсия этилади:
миллатчилик ва унинг асосидаги террорчилик, сепаратизм, экстремизм
кайфиятлари, ниятлари, мақсадларининг аҳоли кенг қатламларида
шакллантиришга мафкуравий, ахборот, ташкилий жиҳатдан йўл
қўймаслик; жамиятда норозиликни намоён қилишнинг миллатчилик
усулларига йўл қўймаслик, миллатчилар билан битимлар тузиш ёки
уларнинг айрим талабларига ён босиш умуман мумкин эмаслиги ҳақидаги
барқарор фикрларни шакллантиришга эришиш; миллатчилик руҳдаги
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
82
экстремистик, террорчилик гуруҳ ва ташкилотларнинг пайдо бўлишига
ҳуқуқий, ахборот, маъмурий ҳамда оператив механизмлар орқали йўл
қўймаслик; миллатчилик шиорлар остида бирлашаётган, миллатчилик
ғояларини мафкура даражасига кўтариб чиқаётган кишиларнинг қурол
ёки жиноий ҳаракатларини амалга оширишнинг бошқа воситаларига эга
бўлишга йўл қўймаслик; миллатчилик руҳдаги ҳаракатларнинг
тайёрланаётганлигини дастлабки босқичларда аниқлаш ва амалга
оширишнинг олдини олиш; миллатчилик актларининг содир этишини
оператив, жиноий-ҳуқуқий, маъмурий йўл билан тўхтатиш; халқаро
терроризм, диний экстремизм, радикализм, сепаратизм, миллатчилик,
ирқчиликнинг халқимиз тинчлиги, юртимиз фаровонлиги, Ватанимиз
тараққиётига раҳна солувчи ёвуз куч эканлигини назарда тутган ҳолда
уларга қарши курашни кучайтиришнингянги усул ва воситаларини ишлаб
чиқиш ҳамда ушбу йўналишдаги ишларни амалга оширишда фуқаролик
жамияти институтларининг имкониятларидан фойдаланиш орқали
аҳолининг онгли иштироки кўламини янада кенгайтириш.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.Лабунец
М.И.
Политический
экстремизм:
этнонациональная
регионализация. - Автореф. дис. . канд. полит, наук. Ростов н/Д, 2002.
2.Национализм: теория и практика (Сборник статей под ред.
проф.Позднякова Э.А.).-Москва, 1994; Устинов В. Экстремизм и терроризм.
Проблемы разграничения и классификация // Российская юстиция. №5,
2002.
3. Борисов И.И. Этнические конфликты в условиях становления
независимого государства. Дисс. канд. пед. наук.-М., 2002; Linz J. J., Stepan A.
Political Identities and Electoral Sequences: Spain, the Soviet Union and
Yugoslavia // Daedalus, vol. 121. № 2, 1992.
4. Полякова Е.Ю. Северная Ирландия: источник зиддиятов.- Москва, 1990.
5. Мелентьева Н. Размышления о терроре // Элементы. Евразийское
обозрение. №7, Москва, 1996.
6. Hahlweg W. Moderner Guerillakrieg und Terrorusmus/ Probleme und
Aspekte ihrer Theoretisohen Grunlagen als Widerspiegelung der Praxis //
Terrorusmus. Hrsg.von M.Funke. Bonn, 1977. - P.118
7. Мирзиеёв Ш. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом
эттириб, янги босқичга кўтарамиз. 1 - Жилд. –Т.: “Ўзбекистон” НМИУ,
2018.Б.407 – 412.
8. Залужный А.Г. Взаимосвязь между экстремистскими проявлениями в
политической и религиозной сферах / под ред.А.В.Пчелинцева,
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
83
Т.В.Толмачевой. - Москва, 2002; Причины распространения этнического
экстремизма и ксенофобии среди молодежи (Центральный федеральный
округ): Сб. материалов соц. исследования /под ред. Л.Я.Дятченко. -
Белгород, 2008 ва бошқ.
9. Верховский А., Прибыловский В., Михайловская Е. Национализм и
ксенофобия в российском обществе.-Москва,1998;Дробижева Л.М., Аклаев
А.Р., Коротеева В.В., Солдатова Г.У. Демократизация и образы
национализма в Российской Федерации 90-х годов.-Москва,1996;
Современный терроризм: состояние и перспективы /под ред.
Е.И.Степанова.-Москва, 2000 ва бошқ.
10. Ўзбекистон Республикаси 2018 йил 30 июлдаги “Экстремизмга қарши
курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-489-сон қонуни. “Ўзбекистон Республикаси
қонун ҳужжатлари тўплами”, №31, 6 август, 2018.
