Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Important aspects of improving the political culture of
youth
Abdulrashid ANVOROV
National University of Uzbekistan named after Mirzo Ulugbek
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2024
Received in revised form
15 May 2024
Accepted 25 May 2024
Available online
15 June 2024
The article is devoted to analyzing the influence of family
and social environment on the formation of the youth political
culture in Uzbekistan. The problems of socialization of youth,
methods of solving them, as well as current trends in the
development of youth political culture, including the influence
of the media, the Internet, and social networks, are explored.
There has been a sharp increase in the political consciousness
of young people, which is outpacing the development of official
political culture, which complicates its integration into
government practice. The authors emphasize the need to
develop specific programs that adequately respond to the
growing needs of young people.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss5/S-pp100-107
This is an open-access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (
https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru
Keywords:
youth political culture,
political tradition,
political consciousness,
interest,
modernization of society,
political enthusiasm.
Ёшлар сиёсий маданиятини юксалтиришнинг муҳим
жиҳатлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ёшлар сиёсий маданияти,
сиёсий анъана,
сиёсий онг,
манфаат,
жамиятни
модернизациялаш,
сиёсий жўшқинлик.
Сиёсий маданиятда оила ва ижтимоий муҳитнинг ўрни,
ёшлар ижтимоийлашуви муаммолари, унинг ечимлари,
Ўзбекистонда
ёшлар
сиёсий
маданиятини
ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари (оммавий
ахборот воситалари, интернет, ижтимоий тармоқлар),
ёшлар сиёсий онгининг кескин ўсиб кетиши ва сиёсий
маданият ривожининг ундан орқада қолишига давлат
амалий
фаолиятида
ёшларнинг
ўсиб
борадиган
эҳтиёжларини ҳисобга олувчи аниқ дастурларнинг ишлаб
чиқилмаганлиги каби масалалар илмий таҳлил қилинади.
1
Independent
researcher, National
University
of
Uzbekistan
named after
Mirzo
Ulugbek.
E-mail: abdurashid.anvarov@gmail.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2024) / ISSN 2181-1415
125
Важные аспекты повышения политической культуры
молодежи
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
молодежная политическая
культура,
политическая традиция,
политическое сознание,
интерес,
модернизация общества,
политический энтузиазм.
Статья посвящена анализу влияния семьи и социальной
среды на формирование политической культуры молодежи
в Узбекистане. Исследуются проблемы социализации
молодежи, методы их решения, а также современные
тенденции в развитии молодежной политической культуры,
включая влияние СМИ, интернета и социальных сетей.
Отмечается резкий рост политического сознания молодежи,
который опережает развитие официальной политической
культуры, что затрудняет ее интеграцию в государственную
практику. Авторы подчеркивают необходимость разработки
конкретных
программ,
адекватно
отвечающих
на
возрастающие потребности молодежи.
Ёшлар сиёсий маданиятининг шакллантириш ва ривожлантириш
ҳар
қандай
тараққиёт йўлидан бораётган давлат учун муҳим вазифалардан бирини ташкил
этади. Чунки, давлат тараққиётининг бир босқичдан иккинчисига ўтишида кечаги
авлоднинг яратган моддий ва маънавий неъматларини бугунги авлод давом
эттириши, ривожлантириши ва янги юқори босқичга кўтариши зарурдир.
Ёшларимиз аввало, мамлакат келажаги учун меҳнат ресурслари, шунингдек,
аждодлар давомчилари, ворислари, миллат
ҳимоячиси
ҳисобланади.
“Ёшлар сиёсий маданиятини шакллантириш ва такомиллаштиришнинг ички
ва ташқи эҳтиёжлари бўлади, –
деб ёзади фалсафа фанлари доктори С. Отамуратов.
–Унинг биринчиси, мамлакатнинг барқарор ривожланиши билан боғлиқ бўлган
барча иқтисодий, ижтимоий
-
сиёсий ва маънавий
-
маърифий соҳаларни изчиллик
билан тараққий қилдириш; иккинчиси, ёшларнинг давлат, мамлакат, умумхалқ
манфаатлари йўлида бирлашувига эришиш; учинчиси, ёшларнинг сиёсий
маданиятини мамлакат тараққиёти даражаларига мос равишда ривожлантириш ва
жамият манфаатларини англаб етиш [1, 83
-
84]. Бу вазифаларни амалга ошириш
нафақат ёшларнинг бунёдкорлик йўлидаги фидоийлик кўрсатиши, шунинг билан
бирга уларнинг сиёсий онги ва сиёсий маданиятининг мавжуд тараққиёт
босқичига қай даражада жавоб боришига боғлиқ бўлади. Жамият турли синфлар,
ижтимоий табақалар, сиёсий кучлардан иборат бўлиши билан бир қаторда,
ёшларининг ўзлари ҳам жамиятнинг мустақил ижтимоий табақаси сифатида
ижтимоий келиб чиқиши ва манфаатлари нуқтаи назардан ана шу синфлар,
ижтимоий табақалар ва сиёсий кучлар вакиллар сифатида намоён бўладилар.
Ёшлар сиёсий маданиятини ривожлантиришнинг ички эҳтиёжи моҳияти
шундаки, у жаҳон стандартларига мос келадиган демократик жамиятни қуриш
вазифасини
ҳал
этишга
кўмаклашади.
Агар
ёшларимиз
демократик
қадриятларнинг
маъно
-
мазмунини қанчалик чуқур эгаллаган бўлса, уни
шакллантиришда фаол иштирок қилса бу вазифани амалга ошириш ҳам ўзининг
самарасини беради.
Ёшлар сиёсий маданиятини шакллантиришнинг ташқи эҳтиёжлари:
мамлакатни ташқи хавф
-
хатарлардан ҳимоялаш, унинг ҳудудий бутунлиги,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2024) / ISSN 2181-1415
126
чегаралар хавфсизлигини уларга нисбатан юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай
ёвуз кучларга нисбатан сиёсий огоҳликни мустаҳкамлаш каби вазифаларни ўз ичига
олади. Ёшларда ташқи хавф
-
хатарнинг мамлакат учун ҳар доим мавжуд бўлиши
мумкинлигини улар онги ва қалбида шакллантирмас эканмиз, бу ўз навбатида
ёшларда мамлакат тақдири учун даҳлдорлик, масъуллик туйғуларининг
саёзлашувига олиб келади.
Сиёсий анъаналар сиёсий маданиятнинг барча таркибий қисмларида мавжуд
бўлиб, бу ҳол сиёсий анъаналарни
туркумлаш
имконини беради. Умумий туркумлаш
усулига кўра, сиёсий ташкилотлар, сиёсий муносабатлар ва сиёсий онг анъаналарини
ажратиш мумкин. Ташкилий усулига кўра, институтлашган ва институтлашмаган
анъаналар фарқланади. Сиёсий анъаналарнинг фаолият кўрсатиш даврига қараб,
тарихий ва потенциал, тарихий жараёндаги ролига қараб, илғор ва зуғум ўтказувчи,
сиёсий ҳокимият ва бошқарувни амалга ошириш усулига қараб, демократик ва
аксилдемократик, универсаллик даражасига қараб, –
миллатлараро ва гуруҳларга
доир анъаналар ажратилади [2, 76].
Юқоридагилардан хулоса шуки, биз сиёсий маданиятини ривожлантиришга
эришсак, улар мамлакат учун ташқи хавф
-
хатарларни кимлар уюштиради, ҳудудий
бутунлик нимага зарур бўлади, чегараларни ташқи душманлар таҳдидларидан ҳимоя
қилиш
учун қандай вазифаларни биринчи навбатда амалга ошириш зарур, ёвуз
кучлар қандай пайдо бўлади, уларнинг мақсадлари нималардан иборат, деган
мантиқли, мураккаб, айни пайтда, ёшларнинг ўзлари истиқболига боғлиқ
тушунчалар ва масалаларнинг мазмун
-
моҳиятининг англаб етишга ҳамда уларга
нисбатан ўзларининг муносабатларини шакллантиришга имкон туғдиради. Бу эса
жамият тараққиёти, юрт фаровонлиги учун ўта долзарблик касб этади.
Илмий таҳлилларга кўра, бугунги кунда ОАВ ва турли алоқа
коммуникацияларининг жадал ривожланиши шароитида ёшларнинг сиёсий
маданиятидан кўра сиёсий онгнинг тез ўсиб бориш ҳолати содир бўлмоқда. Сиёсий
маданият эса сиёсий онгга нисбатан орқада қолмоқда. Турган гапки, сиёсий маданият
сиёсий онг орқали юзага келади ва ривожланади. Агар сиёсий онг шаклланмаган
бўлса, сиёсий маданият ҳам шаклланмайди.
Сиёсий онгнинг юксак даражада ривожланиб, сиёсий маданиятнинг ундан
орқада қолиш холатининг кўзга кўринарли кўрсаткичи ёшларнинг мамлакатда қабул
қилинаётган
турли қонунлар, сиёсий ҳаёт билан боғлиқ меъёрий ҳужжатлар, ҳатто
ўзларининг ҳуқуқ ва эркинлигини кафолатловчи қонунларни билганлари холда,
улардан ўз манфаати йўлида фойдаланишда сиёсий салоҳиятининг етишмаслигида
намоён бўлмоқда. Агар ўзаро мутаносиблик бузиладиган бўлса, ёшларнинг билиб
билмасдан турли сиёсий жараёнларга аралашиб, юзага келиши мумкин бўлган
зиддиятлар ва сиёсий беқарорликнинг иштирокчиларига айланиб қолишлари хавфи
туғилади. Шу маънода ҳам сиёсий онгнинг сиёсий маданиятга нисбатан кескин
ривожланишига ўта эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш лозим, деб
ҳисоблаймиз
.
Сиёсий онгнинг ривожланиши натижасида, ёшларда сиёсий жўшқинлик ва
сиёсий фаоллик кузатилади. Агар, у сиёсий маданият билан бир вақтда
ривожлантирилмаса, мувозанат барҳам топса, сиёсий онг ёшлардаги ана шу
жўшқинлик ва фаолликни мамлакатнинг сиёсий зиддиятлар гирдобига тушиб
қолишига
олиб келиш хавфини юзага келтириши ҳам мумкин.
Ёшларда сиёсий жўшқинлик ва сиёсий фаоллик қуйидаги вазиятларда
юзага келади. 1) давлатда ижтимоий
-
иқтисодий инқироз пайдо бўлиши;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2024) / ISSN 2181-1415
127
2) миллатлараро муносабатларда зиддиятларнинг содир этилиши ва динлараро
бағрикенгликнинг барҳам топиши; 3) мамлакат амалий фаолиятида ёшлар
манфаатлари
уларнинг
ўсиб
борадиган
эҳтиёжларига
нисбатан
эътиборсизликнинг юзага келиши; 4) сиёсий партияларнинг ҳокимият учун олиб
борадиган курашларида амалдаги қонунларга хилоф равишда фаолият кўрсатиб,
бунга ёшларни жалб қилиши; 5) мамлакат ҳаётига ташқи кучларнинг аралашуви
ва унинг хавфсизлигига таҳдидларнинг вужудга келишида.
Манфаат тушунчасига фалсафий фикрлар тараққиётининг барча
босқичларида таърифлар бериш давом этиб келди. Унга ҳар бир тадқиқотчи
ўзининг мавзуси доирасида қараган. Ф.Р.
Абдураҳмонов миллий манфаатлар
мазмуни ва унинг мазмун
-
моҳиятига оид илмий тадқиқотларни олиб борди ва
унга ўзининг қуйидаги таърифини берди: “...манфаат тушунчаси серқирра,
мураккаб тушунчадир. Унинг моҳияти сиёсий, ижтимоий
-
иқтисодий мақсадлар
билан боғлиқ бўлибгина қолмай, конкрет тарихий шароит билан ҳам белгиланади.
Ҳар
хил даврларда, реал шароитларга боғлиқ ҳолда, манфаатнинг у ёки бу томони
кўпроқ ажралиб чиқади. Манфаатнинг структураси ҳар доим ўзгаришда бўлади.
Ҳар
доим ўзгариб турувчи сиёсий, ижтимоий
-
иқтисодий муносабатлар асосида
манфаатнинг бир хил томонлари тушиб қолади ва айрим томонлари юзага
чиқади” [3,
7]. Б.Қ.
Иминов эса “Манфаат бу субъект фаолияти орқали рўёбга
чиқадиган қизиқишлар мундарижасидир. Айни пайтда у инсоният субъектининг
туб мазмунини ташкил қилади ва шу фаолият туфайли субъективлик
объективликка ўсиб боради. Демак, маълум объектив иш билан манфаат
якунланади, шу жараёнда намоён бўлади. Манфаат бу барча соҳадаги субъектив
яккалик даражаси ва фаолияти сифатида юзага келади”
[4, 13].
Манфаат турлари бир неча белгилар асосида тасниф қилинади. Манфаат
субъектга кўра, шахс, гуруҳ ва жамият манфаатларига бўлинади, қайси
эҳтиёжларни қондириш билан боғлиқлигини ҳисобга олиб, моддий ва маънавий
манфаатларга бўлинади...”[5, 238] дейилади, бу таъриф “Маънавият асосий
тушунчалар изоҳли луғати”да, бир қатор тўлғазилган ҳолда ёзилган. Хусусан,
манфаат (араб. фойда кўрмоқ) –
1) наф, фойда, самара, натижа; 2) индивид
ёки
ижтимоий
гуруҳ фаолиятини, ҳуқуқини белгилайдиган асосий омил; 3) зарурият,
эҳтиёж...улардан кейинги фикрлар “Маънавият асосий тушунчалар изоҳли
луғати”да айнан такрорланган [6,280].
“Манфаат” тушунчасига бугунги кунгача ягона таъриф
шакллан
-
маган, унга
муаллифлар ўз қарашларидан келиб чиққан ҳолда, таърифлар бериб келмоқдалар.
Бу табиий ҳолат. Чунки манфаат кўп қиррали бўлиб, замон ва макон нуқтаи
назардан, эҳтиёжларнинг турли
-
туманлиги, улардан кечадиган жараёнларга мос
равишда ўзгариб, такомиллашиб боради. Маълум тарихий тараққиёт
босқичларидаги манфаатлар кейинги босқичда ўзининг
аҳамиятини йўқотиши,
унинг ўрнига янгилари пайдо бўлиши мумкин. Айни пайтда, улар узлуксиз ва
эволюцион тарзда кечишини ҳам назарда тутиш тўғри бўлади. Шу тариқа,
манфаатлардаги ўзгаришлар асосида инсон, шахс, миллат, мамлакат, давлат ва
бошқа институтлар ривожланиб борадилар.
Ижтимоий муносабатлар тизимида манфаатнинг мураккаблиги шундаки,
у нафақат тараққиётга етакловчи, шу билан бирга, қарама
-
қаршиликлар ва
инқирозларга олиб келувчи омил ҳамдир.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2024) / ISSN 2181-1415
128
Юқоридаги фикрлар ва таърифларни беришдан хулоса шуки, ёшларнинг
манфаатларини ҳисобга олиш ва қўллаб
-
қувватлаш жамият тараққиётида катта
роль ўйнайди.
Ёшлар наздида манфаат
–
наф, фойда, самара, натижа, индивид
фаолиятини, ҳуқуқини белгилайдиган асосий омил, эҳтиёж маъносини беради, бу
омилни ҳисобга олиш: биринчидан, ўз эркинлиги, озодлигини ҳаётга
татбиқ этиш;
иккинчидан,
“мен”ни ҳаракатга келтирувчи куч, қудрат;
учинчидан,
ҳокимиятга
интилиш, умид маъноларини билдиради.
Ёшлар сиёсий онгининг кескин ўсиб кетиши ва сиёсий маданият
ривожининг ундан орқада қолишига давлат амалий фаолиятида ёшларнинг ўсиб
борадиган эҳтиёжларини ҳисобга олувчи аниқ дастурларнинг ишлаб
чиқилмаганлиги билан изоҳлаш мумкин.
Ёшлар сиёсий онгининг ўсишида сиёсий партиялар етакчи кучлардан бири
ҳисобланади. Айниқса, мамлакат ҳаётига ташқи кучларнинг аралашуви, унинг
хавфсизлигига нисбатан таҳдидларнинг юзага келиши туфайли
ёшлар онгида
юртпарварлик, Ватанни ҳар қандай ташқи душманлардан ҳимоя қилиш, унинг
хавфсизлигини таъминлаш каби руҳият ривожланиб кетади.
Демак, сиёсий онг ва сиёсий маданият ўзаро муносабатларида
мувозанатнинг доимий амал қилишига эришиш Ўзбекистон
ижтимоий
-
сиёсий
фаолиятидаги муҳим йўналиш бўлиб қолаверади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг 29 декабрида Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида таълим тизимида амалга
оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида тўхталиб, қуйидагиларни таъкидлади:
“Олийгоҳлар ва таълим тизимининг қуйи бўғинлари ўртасидаги узвийликни
кучайтириш мақсадида 65 та академик лицей олий ўқув юртлари тасарруфига
ўтказилади. Шунингдек, 187 та техникум ҳам ўз йўна
-
лиши бўйича турдош олийгоҳ
ва тармоқ корхоналарига бириктирилади. Нуфузли хорижий университетлар,
илмий ва инновацион марказлар билан алоқаларни кучайтириш, улар билан
кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни янада кучайтиришимиз лозим” [7].
Мамлакатимизни модернизациялаштириш жараёнида унинг самарали
амалга ошишида ёшларимиз ичидан етишиб чиқаётган иқтидорли ёшларнинг бир
қисми
хорижий
мамлакатларга
кетиб
қолаётгани
ҳам
интеллектуал
салоҳиятимизни талаб даражасида ривожлантиришга ўзининг салбий таъсирини
ўтказмоқда. Уни сунъий равишда тўхтатишнинг эса имконияти йўқ. Аммо, таълим
ва тарбия тизимимизда бир қатор реал чора
-
тадбирларни амалга ошириш йўли
билан уларнинг олдини олиш имкониятлари мавжуд.
Биринчидан, мамлакатда таълимнинг барча босқичларида сифат
даражасини кўтариш.
Бу вазифа таълимнинг моддий
-
техник базасини бугунги
жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари даражасида мустаҳкамлаш, педагоглар,
профессор
-
ўқитувчи меҳнатига ҳақ тўлашни кўтариш, эркин фаолият олиб
боришлари учун зарур бўлган шарт
-
шароитни яратиш, ўқувчи ва талабалар
томонидан ўзлаштирилган билимларни изчиллик билан мониторинг қилиб
боришни амалга ошириш зарур.
Иккинчидан,
мактаб ўқитувчиси, олий таълимда фаолият кўрсатаётган
профессор
-
ўқитувчиларнинг билим даражаларини аниқлашнинг бугун амал қилиб
келаётган аттестациядан ўтказиш ёки назорат қилишнинг шунга ўхшаган бошқа
услубларидан бутунлай воз кечиш лозим.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2024) / ISSN 2181-1415
129
Муҳим муаммолардан яна бири
–
мактаб ва олий ўқув юртларида билими
паст, фанларни ўзлаштирмаётган ўқувчи ва талабани синфда ёки курсда қолдириш
ҳал
бўлмаётганлиги ҳисобланади. Бундай шароитда, бугун қониқарсиз баҳога
ўқиган ўқувчи ёки талаба синфдан синфга, курсдан курсга ўтказилса, ўқитувчилар
уларга ўтиш баҳоларини қўйиб беришга “мажбур” бўлса ва бундай ёндашув давом
этаверса, таълимнинг сифат даражаси тушиб кетаверади.
Кадрлар тайёрлаш, мамлакат интеллектуал салоҳиятини кўтаришнинг
хорижий тажрибаларидан ўрганишимиз шуни кўрсатмоқдаки, уларнинг аксарият
кўпчилигида синфда қолиш (гарчанд бу камдан кам бўлса ҳам) ёки фанларни
ўзлаштирмаган талабани курсдан қолиши катта “фожиа” эмас, балки оддий воқеа
сифатида амал қилар экан. Масалан, Германия олий ўқув юртларига ҳар йили
1-
курсга қабул қилинган талабаларнинг 60–65 фоизи ўз ўқишини тугатиб
дипломини ўз вақтида олишади, қолганлари эса курсларда қолиб ўқишни 7
-8,
ҳатто
10 йилда тугатишади. Айни пайтда, бунинг учун ўқитувчи ёки олий
таълимнинг профессор
-
ўқитувчисини “жазолаш” тартиби амал қилмасдан, ўзига
ва талаба билимига нисбатан талабчанлиги қўллаб
-
қувватланади. Шунинг учун
Германия услубини мамлакатимиз таълим тизимида амалга оширилаётган
ислоҳотларнинг бир йўналиши сифатида қўллаш фойдадан холи бўлмайди.
Биз
эскича
бошқаришдан воз кечиб, кечаётган барча
жараёнларга илмий
-
инновацион ёндашувни амалга оширмас эканмиз, мамлакатимиз интеллектуал
салоҳиятини кўтариш борасида олиб борилаётган ҳаракатлардан кутилаётган
самарани олишимиз муаммолигича қолаверади. Зеро, ҳар бир давр ўзига хос
ижтимоий
муносабатларни
шакллантиради,
улар
тараққиёт
давомида
такомиллашиб боради ва жамият аъзоларининг кундалик ишига айланган қисми
қадриятлар
даражасига
кўтарилади.
Инсоният
тараққиётининг
барча
босқичларида шаклланиб келган қадриятлар жамиятларда кечадиган ўзгаришлар
таъсирида ё ривожланади, ёки инқирозга юз тутади. Бу жараён барча ижтимоий
тузилмаларга ҳам тааллуқли. Шу маънода социология фанлар доктори
Ш.Содиқованинг “...ҳар қандай ижтимоий бирлик (гуруҳ, халқ, миллат, синф) ўз
қадриятлар
тизимини яратади. Бу қадриятлар тизими муайян инсонга нисбатан
“ҳаёт мазмуни”нинг ўзига хос гносеологик модели сифатида амал қилади, шу
тариқа тегишли турмуш тарзини қонунийлаштиришнинг самарали омили бўлиб
хизмат қилади. Турмуш тарзидаги ҳар қандай ўзгаришлар қадриятларни англаш
тузилмаларининг ўзгариши билан боғлиқ бўлади. Бунда қадриятларни
англашдаги ўзгариш суст ёки фаол хусусият касб этиши мумкин”, деган фикрига
қўшилиш
мумкин. Жамиятни модернизациялаш жараёнида ёшлар ижтимоий
гуруҳлари ҳаётида бундай ўзгаришлар ҳам қонуният сифатида амал қилади.
Хулоса шуки, ёшлар онги ва сиёсий маданиятини ривожлантирмасдан ҳеч
бир давлат тараққиётга эриша олмайди. Чунки, сиёсий онг ва сиёсий
маданиятнинг ривожланиши нафақат сиёсий ҳаётнинг бир маромда тараққий
қилишига, балки мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий
-
сиёсий ва маънавий
-
маърифий соҳаларда илдам қадамлар ташлашига,
халқаро нуфузининг ошишига
ҳам ўзининг ижобий таъсирини ўтказади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Отамуратов С. Ёшлар сиёсий маданиятини ривожлантириш омиллари,
Т.: Ўзбекистон, 2015. –
Б.83
-84.
2.
Одилқориев Ҳ., Ғойибназаров Ш. Сиёсий маданият. –
Т.: 2004. –
Б. 76.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2024) / ISSN 2181-1415
130
3.
Абдураҳмонов Ф.Р. Мустақиллик ва миллий манфаатлар.
-
Т.: Фан, 1994.
-
Б. 7.
4.
Иминов Баҳодир
-
Карим. Манфаатлар –
сиёсат ва мафкура.
-
Т.: Минҳож,
2002. -
Б.13.
5.
Фалсафа қомусий луғат. –Т.: Шарқ, 2004. –Б.238.
6.
Маънавият асосий тушунчалар изоҳли луғати. –Т.: Ғафур Ғулом, 2009. –Б. 280.
7.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга
Мурожаатномаси. –
“Халқ сўзи”, 2020 йил 30 декабрь.
