Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Issues of improving the procedure of administrative
detention
Sanjar RUSTAMOV
Academy of Law Enforcement of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2024
Received in revised form
15 May 2024
Accepted 25 May 2024
Available online
15 June 2024
In this article, the concept of the measure of detention by
administrative means is explained, and the normative
documents on adaptation to the requirements and deadlines
stipulated in Article 27 of the Constitution of the Republic of
Uzbekistan “A person cannot be detained for more than forty
-
eight hours without a court decision” are analyzed.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss5/S-pp83-87
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
administrative
responsibility,
administrative detention,
personal freedom,
restriction of personal
freedom,
temporary,
short term.
Маъмурий йўл билан ушлаб туриш тартибини
такомиллаштириш масалалари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
маъмурий жавобгарлик,
маъмурий йўл билан
ушлаб туриш,
шахс эркинлиги,
шахс эркинлигини
чеклаш,
вақтинча,
қисқа
муддат.
Ушбу мақолада маъмурий йўл билан ушлаб туриш
чорасининг тушунчаси ёритилган, ушбу чорани қўллашда
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27
-
моддасида
назарда тутилган “Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз
соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас” деган
талаблар ва муддатларга мослаштириш бўйича норматив
ҳужжатлар таҳлил қилинган.
1
Senior teacher, Department of State Legal Sciences, Academy of Law Enforcement of the Republic of Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2024) / ISSN 2181-1415
84
Вопросы совершенствования процедуры административного
задержания
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
административная
ответственность,
административный арест,
личная свобода,
ограничение личной
свободы,
временный,
краткосрочный срок.
В данной статье разъясняется понятие меры
задержания в административном порядке, а также
нормативные документы по приведению в соответствие с
требованиями и сроками, предусмотренными статьей 27
Конституции Республики Узбекистан «Лицо не может быть
подвергнуто задержанию на срок более сорока –
восемь
часов без решения суда».
Барчамизга маълумки, инсоният тарихида ҳар бир давлат ўзининг халқи учун
муносиб турмуш тарзини яратиш йўлида унинг ҳуқуқлари олий қадрият саналадиган
ҳуқуқий
демократик жамият қуриш мақсади сари интилар экан, биринчи галдаги
вазифаси сифатида асосий Қомуси саналган давлат Конституциясини ўз ҳалқининг
минг йиллик тарихий қадриятлари ва ўша давр талаблари асосида замонавий
андозаларга таянган ҳолда такомиллаштириб боради.
2023 йил 30 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги
Конституциясининг қабул қилиниши муносабати билан ўтказилган референдум
юқоридаги фикрларнинг амалий ифодаси десак муболаға бўлмайди.
Дарҳақиқат
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
Ш.М.Мирзиёев
Конституцивий комиссиянинг аъзолари билан учрашувда “Янгиланган
Конституция мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, умуман,
юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос
ҳамда
ишончли кафолат яратиши лозим. Бир сўз билан айтганда,
“Инсон қадри
учун”
ғоясини
ҳамда ҳозирги ислоҳотларимизнинг бош тамойили бўлган
“Инсон –
жамият –
давлат”
деган ёндашувни Конституциямизнинг мазмунига чуқур
сингдириб, амалий ҳаётимизда бош қадриятга айлантиришимиз зарур. Яъни,
инсоннинг қадр
-
қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи
ўринда туриши керак.”
[
1] деб, таъкидлади.
Ушбу ёндашувнинг амалий исботини янги Конституциямизнинг
27-
моддасида ташкил топганлигида кўришимиз мумкин, унга кўра “Ҳар ким
эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга.
Ҳеч
ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши, ушлаб турилиши,
қамоққа олиниши, қамоқда сақланиши ёки унинг озодлиги бошқача тарзда
чекланиши мумкин эмас.
Ҳибсга
олишга, қамоққа олишга ва қамоқда сақлашга фақат суднинг
қарорига кўра йўл қўйилади.
Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан
ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас.
Шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб
турилиши асослари тушунтирилиши шарт.”
[2]
Яъни амалдаги Конституцияга кўра жиноий
-
ҳуқуқий мажбурлов
чораларининг ноқонуний тарзда қўлланилиши тақиқланади, бу эса инсон ҳуқуқ ва
эркинликларини ҳимоя қилиниши ҳуқуқий кафолатлари конституциявий
даражада мустаҳкамланганлигидан далолат беради.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2024) / ISSN 2181-1415
85
Янги Конституциянинг жамият ҳаётига татбиқ этилганига бир йилдан ортиқ
вақт ўтган бўлса, унда белгиланган концептуал ғояларнинг ижроси қанчалик
таъминланаётганлиги ҳақида қатор саволларни кун тартибига қўяди.
Шу муносабат билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан
ҳуқуқни
қўллаш амалиётида маъмурий мажбурлов чораларини қўллаш
ваколатини берувчи амалдаги Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги кодексининг тегишли маъмурий процессуал нормалари янги
Конституциянинг юқорида таъкидланган нормаси талабаларига қанчалик мос
келишини ўрганиб, тадқиқ этиш мақсадга мувофиқдир.
Жумладан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодексининг (кейинги ўринларда –
МЖтК деб юритилади) 286, 287,
288-
моддалари “маъмурий йўл билан ушлаб туриш, маъмурий йўл билан ушлаб
туришга ваколатли органлар ва маъмурий йўл билан ушлаб туриш муддатлари”га
бағишланади.
“Маъмурий йўл билан ушлаб туриш” чорасининг тушунчаси ҳақида соҳа
олимлари томонидан қуйидагича таъриф берилган бўлиб,
“Маъмурий йўл билан
ушлаб туриш –
ҳуқуқбузарнинг шахсий эркинлигини вақтинча чеклаб
қўйишдир.”
[3]
Шунингдек
“Маъмурий йўл билан ушлаб туриш –
ҳуқуқбузарнинг
шахсини аниқлаш, маъмурий баённома тузиш
ва
ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги
иш юзасидан чиқарилган қарорнинг ижросини таъминлашга қаратилган,
шахснинг қисқа муддатга эркинлигини чеклашдан иборат маъмурий таъсир
чораларидан биридир.”
[4]
Юқорида берилган таърифлардан шуни хулоса қилиш мумкин
-
ки, иккала
таърифга кўра ҳам “у ёки бу мақсадда
шахснинг эркинлигини чеклаш
”дан
иборат бўлган маъмурий мажбурлов чораси ҳисобланар экан.
Бугунги кунда ушбу мажбурлов чорасини қўллаш ваколати МЖтКнинг
287-
моддасига (Маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар
(мансабдор шахслар)) асосан ички ишлар органлари, чегара қўшинлари,
қўриқланадиган объект жойлашган ердаги ҳарбийлаштирилган қўриқлаш
бўлинмасининг катта мансабдор шахси, ҳарбий автомобиль инспекциясининг
мансабдор шахслари, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф
-
муҳитни
муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги органларининг мансабдор
шахслари, божхона органлари ходимлари, ҳарбий патруль, давлат солиқ
органларининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги
Иқтисодий жиноятларга қарши курчашиш департаменти ва унинг жойлардаги
бўлинмаларининг мансабдор шахслари, Ўзбекистон Республикаси Миллий
гвардияси органларининг мансабдор шахсларига берилган.
Демак юқорида санаб ўтилган органлар ҳуқуқни қўллаш амалиётида
ўзларига берилган ваколатлари дорасида, яъни ҳуқуқбузарнинг
шахсини аниқлаш,
маъмурий баённома тузиш
ва
ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан
чиқарилган қарорнинг ижросини таъминлашга қаратилган
шахснинг қисқа
муддатга эркинлигини чеклашдан иборат маъмурий
мажбурлов чорасини
қўллайдилар.
Зеро, шахснинг эркинлиги
қисқа
муддатга чекланар
экан, ушбу муддат
қанчани ташкил қилиши мумкинлиги ҳақидаги кейинги саволни кун тартибига
қўяди
.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2024) / ISSN 2181-1415
86
Ушбу саволга жавоб бериш мақсадида МЖтКнинг 288
-
моддасига (маъмурий
йўл билан ушлаб туриш муддатлари) эътиборимизни қаратсак, унга кўра:
маъмурий йўл билан ушлаб туриш
уч соатдан
ортиқ давом этиши мумкин
эмас, айрим ҳолларда алоҳида зарурат муносабати билан Ўзбекистон
Республикаси қонун ҳужжатларида маъмурий йўл билан ушлаб туришнинг
бошқача муддатлари
белгиланиши мумкин;
чегара тартибини ёки Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси орқали
ўтиш пунктларидаги тартибни бузган шахслар баённома тузиш учун
уч соатгача
муддатга ушлаб турилиши мумкин, ҳуқуқбузарнинг шахсини ва ҳуқуқбузарлик
ҳолатларини аниқлаш учун зарур бўлган ҳолларда эса
-
ушлаш пайтидан бошлаб
йигирма тўрт соат ичида
прокурорга
ёзма тарзда маълум қилиб,
уч суткагача
ёки ҳуқуқбузарда ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса,
прокурорнинг
санкцияси
билан
ўн суткагача
муддатга ушлаб турилиши мумкин.
Ушбу Кодекснинг 54, 56, 57, 58, 61, 90
-
моддаларида, 164
-
моддасининг
тўртинчи қисмида, 170, 183, 184
2
, 184
3
, 191, 194, 194
1
, 195, 195
1
, 201, 204, 205, 206,
210-
моддаларида, 225
-
моддасининг биринчи
-
учинчи қисмларида назарда
тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ёхуд ўзининг шахси тўғрисидаги
маълумотларни яширган шахслар ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иши жиноят
ишлари бўйича суд ёки ички ишлар органи бошлиғи (бошлиқ ўринбосари)
томонидан кўриб чиқилгунга қадар, лекин
24 соатдан кўп бўлмаган муддатга
ушлаб турилиши мумкин.
Маъмурий йўл билан ушлаб туриш муддати ҳуқуқбузарни баённома тузиш
учун олиб келиш пайтидан бошланади, маст ҳолдаги шахслар учун эса –
улар
ҳушёр тортган вақтдан бошланади.
Юқорида келтирилган модданинг нормалари таҳлил қилинадиган бўлса,
шахснинг эркинлиги
“вақтинча”
ёки
“қисқа муддат”
га чекланиши хусусиятига
эга бўлган
“маъмурий йўл билан ушлаб туриш”
чорасини қўллаш муддатлари,
айниқса, 288
-
модданинг иккинчи қисмида келтирилган
“уч сутка”
,
“ўн сутка”
муддатлар, шунингдек ушбу муддатлар асосида ушбу мажбурлов чорасини
қўллашга
рухсат этишни назарда тутувчи “прокурорнинг санкцияси” деган
жумлаларни амалдаги янги Конституциянинг 27
-
моддасининг учинчи қисмида
“Ҳибсга
олишга, қамоққа олишга ва қамоқда сақлашга фақат
суднинг қарорига
кўра йўл қўйилади.
Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ
муддат ушлаб турилиши мумкин эмас.
” деб, кўрсатилган талабларга
мувофиқлаштириш зарурати мавжуд.
Бундан шуни билиш мумкинки, бугунги кунда шахснинг эркинлиги
МЖтКнинг 288
-
моддасига (Маъмурий йўл билан ушлаб туриш муддатлари) асосан
амалдаги Конституциянинг 27
-
моддаси учинчи қисми талабига зид ҳолда
48 соатдан кўп муддатга ҳам чекланиши мумкин бўлиб қолмоқда.
Ушбу ҳолатга чек қўйиш ва амалдаги қонунчиликни Конституция нормалари
талабларига мослаштириш мақсадида МЖтКнинг 288
-
моддаси (Маъмурий йўл
билан ушлаб туриш муддатлари)
иккинчи қисмини қуйидаги таҳрирда баён
қилиш
мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз:
“Чегара тартибини ёки Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси орқали
ўтиш пунктларидаги тартибни бузган шахслар баённома тузиш учун уч соатгача
муддатга ушлаб турилиши мумкин, ҳуқуқбузарнинг шахсини ва ҳуқуқбузарлик
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2024) / ISSN 2181-1415
87
ҳолатларини аниқлаш учун зарур бўлган ҳолларда эса –
ушлаш пайтидан бошлаб
йигирма тўрт соат ичида прокурорга ёзма тарзда маълум қилиб,
қирқ саккиз
соатгача
ёки ҳуқуқбузарда ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса,
суднинг қарори
билан ўн суткагача муддатга ушлаб турилиши мумкин.”
Бизнинг фикримизча МЖтКнинг 288
-
модданинг иккинчи қисми юқоридаги
каби янги таҳрирда баён қилиниши янги Конституциямизнинг жамият ҳаётида
амалда ижроси таъминланганлигига эришилади. Зеро Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2023 йил 8 майдаги “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси
Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора
-
тадбирлар
тўғрисида”ги ПФ–
67-
сонли Фармонида янги таҳрирдаги Конституция олий
юридик кучга эга эканлигидан келиб чиқиб, давлат органлари ва ташкилотлари,
шу жумладан
суд
ва
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида
тўғридан
-
тўғри
ва
сўзсиз
қўлланилиши
таъминланган бўлар эди.
Мухтасар қилиб айтганда Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг
“Инсон қадри
учун”
ғояси
ҳамда ислоҳотларимизнинг бош тамойили
“Инсон –
жамият –
давлат”
деган ёндашувни Конституциямизнинг мазмунига чуқур сингдирилишида”
ўзимизнинг ҳиссамизни нечоғлик қўшган бўлсак, мақсадимизга эришган бўламиз.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Мирзиёев Ш.М. Бетакрор юртимизда барқарор жамиятни ва бардавом
тараққиётни таъминлаш –
барчамизнинг бош мақсадимиздир // Конституциявий
комиссия аъзолари билан учрашуви. 20.06.2023й. https://president.uz/uz/lists/view/5272
2.
https://old.lex.uz/docs/6445145
3.
Маъмурий ҳуқуқ: Дарслик / Н.Т.Исмоилов, Ў.Х.Мухамедов, А.С.Турсунов ва
бошқ.; Ш.Т.Икрамов ва И.А.Хамедов таҳрири остида. –
Т.: Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академияси, 2016. 186
-
б.
4.
Ma’muriy javobgarlik: Darslik / S.M.Selimanova, S.R.Tursunova, U.Sh.Tallibayev.
–
T.: O‘zbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universiteti, 2022. 361
-
б.
