Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Types of punishments related to forced labor of persons
who have committed crimes in the Republic of Uzbekistan
and their specific features
Durdona DADAKHANOVA
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2024
Received in revised form
15 February 2024
Accepted 15 March 2024
Available online
25 April 2024
This article analyzes the types of punishments and their
specific features related to forced labor of persons who have
committed crimes in the Republic of Uzbekistan. It was
concluded that it is expedient to include 2 of the 9 types of basic
punishments provided for in the Criminal Code of the Republic
of Uzbekistan, i.e. compulsory community service and
correctional work in the punishments related to forced labor.
Attention was paid to the aspects of these punishments related
to forced labor, and the features that distinguish them from
other punishments were determined. In particular, special
emphasis was placed on the similarities and differences of
punishments related to forced labor with punishments such as
fines and deprivation of liberty. Based on the author's
conclusions and recommendations on each issue discussed in
the article.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss2-pp116-126
This is an open-access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (
https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru
Keywords:
forced labor,
criminal punishment,
involvement in forced labor,
compulsory community
service,
correctional work,
fine,
restriction on service,
restriction of freedom,
sending to a disciplinary
unit,
deprivation of freedom,
property damage,
nature of educational
influence.
1
Independent Researcher, Tashkent State University of Law, Chairman of the Bektemir District Court for criminal
cases. E-mail: durdona.aliyeva.82@bk.ru
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
2 (2024) / ISSN 2181-1415
117
Ўзбекистон Республикасида жиноят содир этган
шахсларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш билан
боғлиқ жазо турлари ва уларнинг ўзига хос
хусусиятлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
мажбурий меҳнат,
жиноий жазо,
мажбурий меҳнатга жалб
қилиш
,
мажбурий жамоат ишлари,
ахлоқ тузатиш ишлари,
жарима,
хизмат бўйича чеклаш,
озодликни чеклаш,
интизомий қисмга
жўнатиш,
озодликдан маҳрум
қилиш
,
мулкий зарар,
тарбиявий таъсир
кўрсатиш хусусияти.
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида жиноят
содир этган шахсларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш
билан боғлиқ жазо турлари ва уларнинг ўзига хос
хусусиятлари таҳлил қилинган. Бунда Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексида назарда тутилган 9 та
турдаги асосий жазолардан 2 таси, яъни мажбурий жамоат
ишлари ва ахлоқ тузатиш ишларини мажбурий меҳнатга
жалб қилиш билан боғлиқ жазолар рўйхатига киритиш
мақсадга
мувофиқлиги
хулоса
қилинган.
Ушбу
жазоларнинг мажбурий меҳнатга жалб қилиш билан
боғлиқ жиҳатларига эътибор қаратилиб, уларни бошқа
турдаги жазолардан ажратиб турадиган хусусиятлари
аниқланган. Жумладан, мажбурий меҳнатга жалб қилиш
билан боғлиқ жазоларнинг жарима, озодликдан маҳрум
қилиш каби жазоларгаўхшаш ва фарқли жиҳатларига
алоҳида урғу берилган. Мақолада муҳокама қилинган ҳар
бир масала юзасидан муаллифнинг асосланган хулоса ва
тавсиялари билдирилган.
Виды наказаний, связанных с принудительным трудом
лиц, совершивших преступления в Республике
Узбекистан, и их особенности
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
принудительные работы,
уголовное наказание,
привлечение к
принудительным работам,
обязательные
общественные работы,
исправительные работы,
штраф,
ограничение по службе,
ограничение свободы,
направление в
дисциплинарную часть,
лишение свободы,
имущественный вред,
характер воспитательного
воздействия.
В данной статье анализируются виды наказаний,
связанных с принудительным трудом лиц, совершивших
преступления в Республике Узбекистан. Особое внимание
уделяется обязательным общественным работам и
исправительным работам, которые являются двумя из
девяти основных видов наказаний, предусмотренных
Уголовным кодексом Республики Узбекистан. В статье
подчеркивается целесообразность включения этих видов
наказания в перечень мер, связанных с принудительным
трудом. Также рассматриваются особенности этих
наказаний и делается акцент на их сходстве и различиях с
другими видами наказаний, такими как штрафы и лишение
свободы. Автор предлагает выводы и рекомендации по
каждому обсуждаемому вопросу.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
2 (2024) / ISSN 2181-1415
118
Ўзбекистон Республикасида жиноят содир этишда айбли деб топилган
шахсларга нисбатан жарима, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат
ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш,
интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан маҳрум қилиш, умрбод озодликдан
маҳрум қилиш каби асосий жазолар, шунингдек, ҳарбий ёки махсус унвондан
маҳрум қилиш тарзидаги қўшимча жазо қўлланилиши мумкин. Мазкур жиноий
жазо турларидан мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишларини мажбурий
меҳнатга жалб қилиш билан боғлиқ жазолар рўйхатига киритиш мумкин. Чунки
мазкур иккала жазонинг шакли ҳам жиноят содир этган шахсни мажбурий
меҳнатга жалб этиш орқали ижро этилади.
Таъкидлаш зарурки, хизмат бўйича чеклаш, интизомий қисмга жўнатиш ва
озодликдан маҳрум қилиш жазоларини ижро этишда ҳам маҳкумлар меҳнатга
жалб қилинади. Аммо ушбу жазоларни, бизнингча, мажбурий меҳнатга жалб
қилиш
билан боғлиқ жазолар рўйхатига киритиб бўлмайди.
Буни қуйидагилар орқали асослаш мумкин:
биринчидан,
хизмат бўйича чеклаш ва интизомий қисмга жўнатиш жазолари
фақат ҳарбий хизматчиларга нисбатан тайинланади, шу сабабдан хизмат бўйича
чеклаш ва интизомий қисмга жўнатишдаги меҳнат умумий ҳарбий хизмат
мобайнида ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган умумий
қоидаларга
мувофиқ амалга оширилади. Ушбу жазолардан, шунингдек озодликдан
маҳрум қилиш жазосида ҳам маҳкумни меҳнатга жалб қилиш жазони ижро
этишнинг асосий шакли ва урғуси эмас. Жумладан, хизмат бўйича чеклашда асосий
масала ҳарбий хизматни контракт бўйича ўтаётган ҳарбий хизматчини суд
ҳукмида
кўрсатилган муддат давомида муайян ҳуқуқ ва имтиёзлардан маҳрум
қилиш ва пул таъминотининг ўн фоизидан ўттиз фоизигача бўлган миқдорини
давлат даромади ҳисобига ушлаб қолишдан иборат бўлса, интизомий қисмга
жўнатишда эса
муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчисини суд томонидан
белгиланган муддат мобайнида ички тартиби анча қаттиқ бўлган махсус ҳарбий
қисмга
жойлаштириш орқали, муайян ҳуқуқ ва имтиёзлардан маҳрум этиш
ҳисобланади. Яъни иккала жазода ҳам шахснинг жиноят содир этишидан олдинги
ҳолати
ва фаолияти муайян чекловлар билан давом эттирилади. Демак, иккала
ҳолатда ҳам маҳкумнинг меҳнатидан фойдаланиш жазонинг мақсади ва шакли
ҳисобланмайди. Озодликдан маҳрум қилишда ҳам худди шундай мазмун мавжуд.
Ушбу жазода асосий эътибор маҳкумни меҳнатга жалб этиш эмас, балки уни
жамиятдан ажратишга қаратилади;
иккинчидан,
ушбу жазоларни маҳкумларни меҳнатга жалб қилмасдан ҳам
ижро этиш мумкин. Жумладан, ЖИКнинг 88
-
моддасига кўра, олтмиш ёшдан ошган
эркаклар, эллик беш ёшдан ошган аёллар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган
шахслар меҳнатга ўз хоҳишларига кўра жалб этиладилар. Мажбурий жамоат
ишлари ва ахлоқ тузатиш ишлари жазоларини эса маҳкумни меҳнатга жалб
қилмасдан
ижро этишнинг имкони мавжуд эмас.
Юқоридагиларга асосан ушбу мақолада жазонинг мақсадига эришишда
асосий урғу ва жазони ижро этиш шакли шахсни меҳнатга жалб қилиш
ҳисобланган
мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари жазоларини
жиноят содир этган шахсларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш билан боғлиқ
жазолар сифатида эътироф этиб, уларнинг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ
этишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисобладик.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
2 (2024) / ISSN 2181-1415
119
Жиноят содир этган шахсларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш билан
боғлиқ жазолар ўзига хос хусусиятлари орқали ЖКнинг 43
-
моддасида саналган
бошқа жазоларга яқин ва, ўз навбатида, катта фарқли жиҳатларга эга.
Энг аввало, мажбурий меҳнатга жалб қилиш билан боғлиқ жазоларнинг
бошқа жазоларга умумий ўхшаш ва фарқли жиҳатларини ёритсак:
биринчидан,
асосий жазо тури сифатида жарима, муайян ҳуқуқдан маҳрум
қилиш, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш, интизомий қисмга жўнатиш,
озодликдан маҳрум қилиш, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоларига ўхшаш,
ўз навбатида, қўшимча жазо ҳисобланган ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум
қилишдан
фарқ қилади;
иккинчидан,
умумий жазо сифатида жарима, озодликни чеклаш, озодликдан
маҳрум қилиш, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоларига ўхшаш, ўз
навбатида, махсус жазо тури ҳисобланган муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, хизмат
бўйича чеклаш, интизомий қисмга жўнатиш, ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум
қилишдан
фарқ қилади;
учинчидан,
озодликни чеклаш билан боғлиқ бўлмаганлиги сабабли жарима,
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, хизмат бўйича чеклаш, ҳарбий ёки махсус
унвондан маҳрум қилиш жазоларига ўхшаш, ўз навбатида, озодликни чеклаш
билан боғлиқ бўлган озодликни чеклаш, интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан
маҳрум қилиш, умрбод озодликдан маҳрум қилишдан фарқ қилади;
тўртинчидан,
ахлоқ тузатиш
-
меҳнат таъсири билан боғлиқ айрим
механизмлар мавжудлиги сабабли, хизмат бўйича чеклаш, интизомий қисмга
жўнатиш, озодликдан маҳрум қилиш, умрбод озодликдан маҳрум қилиш
жазоларига ўхшаш, ўз навбатида, бундай таъсир билан умуман боғлиқ бўлмаган
жарима, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, озодликни чеклаш, ҳарбий ёки махсус
унвондан маҳрум қилиш жазоларидан фарқ қилади;
бешинчидан,
жазо давомийлиги бўйича муддатли ҳисобланган муайян
ҳуқуқдан маҳрум қилиш, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш, интизомий
қисмга
жўнатиш, озодликдан маҳрум қилиш, умрбод озодликдан маҳрум қилиш
жазоларига ўхшаш, ўз навбатида, бир пайтли жазо ҳисобланган жарима ва ҳарбий
ёки махсус унвондан маҳрум қилишдан фарқ қилади;
олтинчидан,
иқтисодий санкцияга эга жазо тури сифатида жарима, хизмат
бўйича чеклаш жазоларига ўхшаш, ўз навбатида, шу хусусият орқали бошқа
турдаги жазолардан фарқ қилади.
Юқорида қайд этилган мезонлар орасида жиноят содир этган шахсларни
мажбурий меҳнатга жалб қилиш билан боғлиқ жазоларнинг иқтисодий ва ахлоқ
тузатиш таъсирига кўра ўхшаш жазо турларидан фарқлаш муҳим аҳамият касб
этади. Жумладан, мажбурий меҳнатга жалб қилиш билан боғлиқ жазо тури
сифатида ахлоқ тузатиш ишлари ва унга жуда ўхшаш бўлган жарима жазосининг
ўзаро фарқлари хусусида тўхталсак.
Маълумки, ахлоқ тузатиш ишлари ҳам жарима каби иқтисодий таъсир
кўрсатади. Ахлоқ тузатиш ишлари шахс иш ҳақининг ўн фоизидан ўттиз
фоизигача миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда уни
меҳнатга мажбуран жалб қилишдан иборат бўлиб, жазо суднинг ҳукмига мувофиқ
маҳкумнинг ўз иш жойи ёки мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар
белгилаб берадиган бошқа жойларда ўталади. Ахлоқ тузатиш ишлари олти ойдан
уч йилгача муддатга тайинланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
2 (2024) / ISSN 2181-1415
120
Ахлоқ тузатиш ишларини ўтаётган шахсга нисбатан фақат моддий
маънодаги чеклаш қўллангани учун ҳам юридик адабиётларда бу жазонинг
мазмуни ва моҳияти юзасидан ҳар хил фикрлар билдирилган эди. Жумладан, бу
жазо дастлабки амалда қўлланилган вақтда С.В.
Познишев, М.М.
Исаев уни “фақат
мулкий зарар келтиради ва шунинг учун ниқобланган жарима жазосидан бошқа
нарса эмас”
[1, 389-
б.], деб ёзган эдилар. Кейинчалик, В.Д.
Меньшагин ҳам ахлоқ
тузатиш ишларини ниқобланган, аммо кечиктирилган жарима
[2, 90-
б.], деб
таъкидлаган эди.
Бундай фикрларнинг берилиши ўша давр учун табиий ҳол бўлган. Чунки бу
жазо тури янги жорий қилинган ва ҳали амалиётда етарли даражада синовдан
ўтмаган ҳамда унинг назарий қоидалари юридик адабиётларда батафсил ишлаб
чиқилмаган эди.
Ҳозирги
кунда эса ахлоқ тузатиш ишларининг назарий қоидалари анча
батафсил ишлаб чиқилган бўлиб, уни жарима жазоси билан бир хил деган фикрлар
олимлар ўртасида деярли учрамайди. Аммо амалиётда ахлоқ тузатиш ишига ҳукм
қилинган
шахсни иш билан таъминлаш ёки иш ҳақи тўланмай турган
корхоналарда жазони ўтаётган маҳкумлардан энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридаги
пул суммасини тўланиши талаб қилинмоқда. Бундай ҳолат эса жиноят ҳуқуқи ва
қонунларга
тамоман зид бўлиб, ахлоқ тузатиш ишига ҳукм қилинган шахс албатта
мажбурий равишда меҳнатга жалб қилиниши ва ҳар ойда оладиган иш ҳақининг
суд ҳукмида кўрсатилган миқдори давлат даромадига ўтказиб берилиши керак.
Ахлоқ тузатиш ишлари ва жариманинг умумий жиҳати шундаки, уларнинг
ҳар
иккаласи ҳам пул ундиришни назарда тутади: жарима муайян пул маблағини
бирданига белгиласа, ахлоқ тузатиш ишлари уларни муайян муддатлар мобайнида
ҳақ
тўланишини кўзда тутади. Бироқ ушбу пул маблағини ундириш усуллари
фарқланади: жарима энг кам ойлик иш ҳақи билан, ахлоқ тузатиш ишлари эса,
судланувчи (у келгусида оладиган) ойлик иш ҳақининг маълум фоизлари билан
ҳисобланади
.
Жарима тайинлашда энг кам ойлик иш ҳақи Ўзбекистон Республикаси
қонунчилиги
билан белгиланган миқдордан келиб чиқади.
Жаримани тайинлашда суд судланувчининг моддий аҳволини инобатга
олиши лозим. Бу ўринда судланувчининг моддий аҳволини баҳолашда эътиборга
олиниши лозим бўлган ҳолатлар юзасидан Қ.П.
Пайзуллаев билдирган фикрга
қўшиламиз
:
1)
қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай манбадан оладиган даромадлари
(бундай даромадларга иш ҳақи, мулкий даромадлар, тадбиркорлик фаолиятидан
оладиган даромадлар);
2)
судланувчига мулк ҳуқуқи асосида, хўжалик юритув, оператив бошқарув
асосида, шунингдек, ижарага олиш орқали тегишли бўлган мол
-
мулк;
3)
унинг қарамоғидаги шахслар, масалан, вояга етмаган фарзандларининг
мавжудлиги;
4)
судланувчининг мулки бўйича учинчи шахслар олдидаги мажбурияти
(масалан, судланувчининг алимент тўлаши, зарарни қоплаши, солиқ тўлаши ва
бошқа ҳолатлар).
5)
юқорида кўрсатилган ҳолатлар қатъий бўлмай, суд жарима жазосини
тайинлашда бошқа ҳолатларни ҳам ҳисобга олиши мумкин
[3, 5-
б.]
.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
2 (2024) / ISSN 2181-1415
121
Ушбу масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
“Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарорида
шундай дейилади: “Жарима тариқасидаги жазони тайинлаш ва миқдорини
белгилашда суд, одатда, унинг амалда тўлана олиниши имкониятидан келиб
чиқиши лозим. Бунда судланувчининг моддий аҳволи, шунингдек қарамоғида
вояга етмаганлар фарзандлари, кекса ота
-
онаси борлиги ва ҳ.к.лар инобатга
олиниши лозим”
[4].
И.В.
Смольникова эса бу ҳақда шундай ёзади: “Жариманинг роли шахснинг
салбий хулқ
-
атворини, қарашларини ўзгартириш мақсадида унинг онгига
иқтисодий таъсир кўрсатишдан иборат. Жарима асосан қўрқитувчи таъсир
кўрсатади”
[5, 6-
б.]. Г.А.
Кригер эса айбдорнинг шахсини (ишга муносабати,
оилавий ҳолати, оиласининг таркиби ва ҳ.к.)ни тавсифловчи маълумотларга ҳам
катта эътибор бериш керак
[6, 298-299-
б.], деб қайд этади.
Ахлоқ тузатиш ишларидаги жазолаш элементи жаримадагига нисбатан
кўпроқ, демак қўрқитиш таъсири ҳам юқорироқ, дейишимиз мумкин.
Бу
жазоларни вояга етмаган жиноятчиларга қўлланиш амалиётини кўриб чиқсак,
улар асосан унча оғир бўлмаган жиноятлардан ижтимоий хавфлилик даражаси
юқорироқ бўлган жиноятларни содир этган ёки нисбатан салбийроқ тавсифланган
жиноятчиларга нисбатан тайинланишига гувоҳ бўламиз
[7, 95-
б.]
.
Жумладан, улар, аксарият ҳолларда, оғирлаштирувчи ҳолатларда ўғрилик
жиноятлари ва талончилик жиноятларини содир этганликда тайинланади. Бунда
эътибор қўпроқ жазонинг қўрқитиш элементига қаратилади, тарбиявий элементи
эса меҳнат билан боғланади. Бироқ ахлоқ тузатиш ишининг моҳияти меҳнат
жамоасининг маҳкумга фаол тарбиявий таъсир этишдан иборат бўлиши керак. Сўз
вояга етмаганлар тўғрисида борганда эса ишнинг бу томонига кўпроқ эътибор
берилиши керак. М.М.Бабаев айтганидек: “Сиз инсонни истаганча меҳнат қилишга
мажбурлашингиз мумкин, аммо шу билан бирга, сиз уни сиёсий ва маънавий
жиҳатдан тарбияламасангиз, агарда у ижтимоий ва сиёсий ҳаётда иштирок этмаса,
у ҳолда бундай меҳнат ижобий натижа бермайдиган нейтрал жараён бўлиб
қолади”
[8, 104-
б.]
.
Республикамизнинг бозор иқтисодиётига ўтганлиги муносабати билан вояга
етмаган жиноятчиларга бу каби жазоларни қўллаш имкониятлари торайиб
бормоқда. Бироқ судлар жарима ва ахлоқ тузатиш ишларини тайинлаш
хисобҳисобига ўсмирларни жамиятдан ажратишни камайтиришга интилмоқдалар.
Ушбу масала хусусида Қ.Р.А
бдурасулова “Агар жарима доимий иш жойи ва
яхши иш ҳақига эга бўлган, иш жойидан ижобий таърифланувчи шахсга нисбатан
қўлланса, унинг жиноий жазо чораси сифатидаги самарадорлиги янада ошади”
[9, 250-
б.], деб эътироф этади. Муаллиф ўз фикрини давом эттириб, жарима
миқдори ҳар бир муайян ҳолатда алоҳида, содир этилган жиноятни ва айбдорнинг
шахсини тавсифловчи ҳолатларнинг ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида
белгиланиши лозимлигини қайд этади. Жиноятчига жарима орқали
кўрсатиладиган таъсир анча самарали ва айни вақтда тежамли бўлиши керак.
Айбдорнинг мулкий ҳолатини ҳисобга олишнинг маълум чегаралари бўлиши
керак, деб ҳисобловчи муаллифларнинг фикрига қўшилиш лозим. Барча ҳолларда
жарима маҳкумга сезиларли таъсир қилиши, уни муайян нарсалардан маҳрум
этиши керак, акс ҳолда жарима ўзининг жазо сифатидаги аҳамиятини йўқотади
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
2 (2024) / ISSN 2181-1415
122
[10, 160-
б.]. Айни вақтда, йирик миқдордаги жарималар билан жиноятчининг
мулкий ҳолатини ёмонлаштириш аксар ҳолларда фақат шахснинг қашшоқлашиши
ва жиноий йўлга киришига туртки бериши мумкин.
Бироқ судланувчининг мулкий аҳволини тўлиқ ва ҳар томонлама ўрганиш
ҳамда
унинг моддий ҳолатини баҳолаш ҳам фақатгина ҳукм чиқариш вақтида
ҳақиқатга тўғри келади. Аммо судланувчининг ҳукмдан кейинги моддий
аҳволидаги ўзгаришларни инобатга олишнинг иложи йўқ
[11, 70-
б.]. Ахлоқ
тузатиш ишлари тайинланганда эса ҳукмда аниқ пул суммаси кўрсатилмайди,
балки судланувчининг маошидан ушлаб қолинилиши лозим бўлган фоизлар
кўрсатилади. Шунга монанд равишда ахлоқ тузатиш ишларининг судланувчи учун
тайинланган жазони реал ижро этишда мослашувчанлигини таъкидлаш ўринли
бўлар эди.
Судланувчи иш ҳақининг атиги ўн фоизидан ўттиз фоизигача миқдорини
ушлаб қолиш ушбу жазо турининг нисбатан енгил ва инсонпарварлигидан дарак
беради.
Бу эса судланувчининг ойлик иш ҳақи ошиши ёхуд камайишидан қатъи
назар, жиноий жазони ижро этиш натижасида хонавайрон бўлмаслигини
таъминлайди.
Аксинча, жарима жазоси тайинланганда унинг миқдори юқори бўлиши
мумкин бўлиб, у судланувчининг моддий аҳволини инобатга олган ҳолда
тайинланса
-
да, уни ижро этиш судланувчининг молиявий ҳолатига жиддий таъсир
этиши мумкин. Жарима ҳам жиноий жазо сифатида ўз табиатига кўра маҳкумга
таъсир этиши учун етарли миқдорда бўлиши лозим. Унинг миқдорининг кам
ҳолда
тайинланиши жиноий жавобгарликдан озод бўлиш воситасига айланишига
сабаб бўлиши мумкин.
“Жаримани тайинлаш ва унинг миқдори масаласини ҳал этишда суд ушбу
жазо чораси судланувчига жиддий иқтисодий зарар етказишидан хавфсирамаслиги
жоиз. Билъакс, судланувчи айнан жиноий жазога тортилаётганлигини ҳис қилиши
даркор. Жарима ўзида инсонга тегишли моддий бойликни чеклашни ҳамда айнан
шу йўл билан маҳкумга муайян чеклов ва оғирликлар келтириб чиқарувчи жиноий
жазо чорасини ифодалайди”
[12, 67-
б.; 13, 23
-
б.; 14, 163
-
б.]. Ўз вақтида
В.Д.Меньшагин ахлоқ тузатиш ишлари жарима жазосига нисбатан енгилроқдир.
Чунки жарима бир вақтнинг ўзида тўланса, бу жазога ҳукм қилинган шахс
жаримани бўлиб
-
бўлиб тўлайди
[2, 90-
б.], деб ёзган эди
.
Юқоридагиларни инобатга олиб, жаримани ахлоқ тузатиш ишларига
нисбатан ҳам оғирроқ бўлган жазо чораси дейишимиз ҳамда юридик адабиётларда
[15, 49-
б.; 16, 16
-17-
б.]
келтирилган шундай мушоҳадани қўллаб
-
қувватлашимиз
мумкин. Ушбу фикримизни ёқлаб, яна шуни ҳам айтиш мумкинки, жарима ойлик
иш ҳақининг бир неча баробари миқдорида тайинланса, ахлоқ тузатиш ишлари иш
ҳақининг
маълум қисми баробарида тўланади. Дарҳақиқат ойлик иш ҳақининг ўн
фоизидан ўттиз фоизигача тўлаш энг кам ойлик иш ҳақининг бир неча баробарини
тўлашдан кўра енгилроқдир.
Жарима ахлоқ тузатиш ишларига нисбатан оғирроқ жазо саналишини бир
жиҳатдан унинг ютуғи сифатида баҳолашимиз мумкин, зеро, айрим ҳолларда
жазонинг мақсадига эришиш учун иш ҳақининг ўн
-
ўттиз фоизини ушлаб
қолишдан
кўра кучлироқ жиноят
-
ҳуқуқий таъсир чораси талаб этилиши мумкин.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
2 (2024) / ISSN 2181-1415
123
Жариманинг ахлоқ тузатиш ишларига нисбатан устунлик тарафларидан яна
бири унинг иш ҳақи олмайдиган тадбиркорлар ва фуқароларнинг бошқа
тоифаларига нисбатан ҳам тайинланиши мумкинлигидадир.
Жаримани тўлашдан қасддан бўйин товланганда у ахлоқ тузатиш ишлари
ёки озодликдан маҳрум этиш билан алмаштирилиши мумкин, бироқ ахлоқ
тузатиш ишларидан бўйин товланганда ахлоқ тузатиш ишларининг уч куни
озодликдан маҳрум этишнинг бир кунига тенглаштирилиб алмаштирилади.
Яъни амалдаги жиноят қонунига мувофиқ, жарима ахлоқ тузатиш ишларига
алмаштирилиши мумкин, бироқ аксинчасига йўл қўйилмайди ва бундай
алмаштириш
мақсадга
мувофиқ
эмас.
Чунки
биринчидан,
юқорида
таъкидлаганимиздек, жарима ахлоқ тузатиш ишларига нисбатан оғирроқ бўлиб,
уни ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштириш судланувчи ва бошқаларда
жазонинг одиллиги юзасидан нотўғри тасаввур шаклланишига олиб келади.
Иккинчидан,
судланувчи таъсир этишнинг ўхшаш воситаларидан фойдаланишни
назарда тутувчи жазо чораларини ўзаро алмаштириш мантиққа зид. Хусусан,
жарима ва ахлоқ тузатиш ишлари маҳкумнинг моддий манфаатларига таъсир
этиш орқали ўз мақсадига эришишни кўзлайди. Бизнингча, жаримани тўлашдан
қасддан
бўйин товланганда кўпчилик хорижий мамлакатлар қонунчилигида
белгилангани каби уни озодликдан маҳрум этишга алмаштиришни кўзда тутиш
мақсадга мувофиқ.
Кўпгина мамлакатларда (Англия, АҚШ, Франция, Германия) жарима
озодликдан маҳрум этишга муқобил жазо сифатида кўрилади
[17, 141-
б.]
.
Қ.Р.Абдурасулова ҳақли равишда таъкидлаганидек, “Ўзбекистон Республикасининг
жиноят қонунида мулкий хусусиятга эга бўлган жазо: жарима назарда тутилган
бўлиб, у келажакда озодликдан маҳрум қилишнинг муқобилидир
[9, 185-
б.]
.
Ахлоқ тузатиш ишлари ва жариманинг умумий жиҳати шундаки, уларнинг
ҳар
иккаласи ҳам пул ундиришни назарда тутади: жарима муайян пул маблағини
бирданига белгиласа, ахлоқ тузатиш ишлари уларни муайян муддатлар мобайнида
ҳақ
тўланишини кўзда тутади.
Аммо бу икки жазонинг қуйидаги фарқли жиҳатлари мавжуд:
биринчидан,
жарима жазоси битта акт ҳужжати билан ижро этиладиган жазо
бўлса, ахлоқ тузатиш ишлари суд ҳукмида кўрсатилган муддат мобайнида ўталади;
иккинчидан,
жарима маҳкумнинг шахсий мулкидан бир йўла тўланса, ахлоқ
тузатиш ишлари унинг ўз кучи билан ишлаган меҳнати эвазига қопланиб
борилади;
учинчидан,
жарима бирдан ижро этилади, ахлоқ тузатиш ишларида маълум
вақт мобайнида тарбиявий ишлар олиб борилади. Бу борада П.П.Осипов жаримани,
маҳкумга бундан кейин эътиборлироқ бўлиш ва жиноий харакатларни содир
қилмаслик
учун жиддий эслатма сифатида кўриб чиқади. Лекин жаримада
жазонинг ахлоқ тузатиш, тарбиявий мақсади мавжуд бўлиши мажбурий эмас
[18, 89-90-
б.], деб ҳисоблайди. Жаримага, ўз ҳуқуқий табиатига кўра ахлоқан
тузатиш, шунингдек жиноятчиликнинг махсус олдини олиш вазифаларини ечишга
қодир
бўлмаган жазо чораси сифатида қараш қонунга асосланмаган
[11, 51-
б.]
.
Хақиқатдан ҳам, жарима ахлоқан тузатишга қаратилган меҳнат таъсири билан
боғлиқ бўлмаган жазо турларига киради ва у асосан қўрқитиш моддий
хусусиятдаги мусибат етказиш йўли билан маҳкумларга таъсир қилади
;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
2 (2024) / ISSN 2181-1415
124
тўртинчидан,
пул маблағини ундириш усулларига кўра, жарима энг кам
ойлик иш ҳақи билан, ахлоқ тузатиш ишлари эса судланувчи (у келгусида
оладиган) ойлик иш ҳақининг маълум фоизлари билан ҳисобланади;
бешинчидан,
жарима жазоси ижро этилгандан сўнг унинг барча хуқуқий
оқибати йўқолса, ахлоқ тузатиш ишлари эса маҳкум инспекция талаб этган
ҳужжатларни белгиланган вақтлар мобайнида тақдим этиб бориши, иш ва яшаш
жойидаги ўзгаришларни маълум қилиб бориши шарт;
олтинчидан,
жарима тайинлашда энг кам ойлик иш ҳақининг Ўзбекистон
Республикаси қонунчилиги билан белгиланган миқдори аниқ
-
равшан бўлади,
ахлоқ тузатиш ишларида эса, унинг асосий иш жойидан оладиган ойлигининг
миқдори ҳукм чиққач аниқ бўлади.
Ҳуқуқшунос М.Усмоналиев ахлоқ тузатиш ишлари жазоси махсус қисмнинг
жазо санкциясида кўрсатилмаган ҳолларда 6 ойдан кам бўлмаган муддатга
тайинлаш мумкин эмас, чунки бу жуда ҳам оз муддат бу муддат ичида маҳкумни
қайта тарбиялашга муддат етмайди
[19, 7-
б.], дейди. Биз бу фикрга умуман қўшила
олмаймиз, сабаб ЖК 57
-
моддасида суд ЖКнинг махсус қисмида назарда тутилган
мазкур жиноят учун белгиланган жазонинг энг кам қисмидан ҳам камроқ ёки шу
моддада назарда тутилмаган бошқа енгил турдаги жазони тайинлаши
мумкинлиги белгилаб қўйилган. Агар М.Усмоналиевнинг фикрига таянган ҳолда
амалиётда судлар томонидан 6
ойдан кам бўлмаган муддатга ахлоқ тузатиш
ишлари тайинланса, ЖК
57-
моддасининг олдига мақсад қилиб қўйилган ғоявий
моҳиятига зид бўлиб қолиши мумкин.
Энди эса,жиноят содир этган шахсларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш
билан боғлиқ жазоларнинг яна бир хусусияти, яъни бевосита шахснинг ахлоқини
тузатиш билан боғлиқлиги бўйича ўхшаш жазолардан, хусусан, озодликдан
маҳрум қилиш жазосига нисбатини таҳлил қилсак.
Жиноят содир этган шахсларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш билан
боғлиқ жазолар айнан ахлоқ тузатишга қаратилган, тарбиявий таъсир кўрсатишни
назарда тутади. Жумладан, мажбурий жамоат ишларида маҳкумлар мажбурий
жамоат ишларини ўташи мумкин бўлган жойлар (объектлар) ва мажбурий жамоат
ишларининг тури мазкур жазонинг ижросини назорат қилувчи органлар
томонидан белгиланиши ёхуд ахлоқ тузатиш ишларида мазкур жазонинг
қўлланилишини
бошқарувчи органлар томонидан белгиланган жойларда
бажарилган ҳолларда унинг ахлоқ тузатувчи таъсири айниқса кучаяди. Бу ҳолда
индивидуал огоҳлантириш унинг энг содда шакли –
жиноят содир этишдан
хавфсизлик чораларини кўриш йўли билан тийиб туриш кўринишида кучаяди,
чунки маҳкумлар устидан назорат янада кучайтирилади. Озодликдан маҳрум
қилиш
эса, шундай бир жазоки, унда юқорида зикр этилган мақсадларнинг
барчасини рўёбга чиқаришга уриниш намоён бўлади.
Айни вақтда озодликдан маҳрум қилиш жиноий жазо тури сифатида
самарадорлик нуқтаи назаридан бир қанча тортишув ва камчиликлардан ҳам холи
эмаслигини эслаб ўтиш зарур. Мазкур масала айниқса амалий аҳамият касб
этганлиги боис, унга нисбатан амалиёт ходимларининг фикрини ўрганиш ва
тегишли хулосалар чиқариш мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз. Озодликдан маҳрум
қилиши
жазосининг жиноят
-
ҳуқуқий жиҳатларини махсус тадқиқ қилган
тадқиқотчи М.Ш.Нажимов томонидан амалиёт ходимлари ўртасида ўтказилган
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
2 (2024) / ISSN 2181-1415
125
ижтимоий сўров натижаларига кўра, ахлоқан тузалиш нуқтаи назаридан ахлоқ
тузатиш ишлари айниқса маъқулланган –
сўровда иштирок этган ҳуқуқни
муҳофаза қилиш органлари ходимларининг 75% кўрсатилган меъзонга мувофиқ
бу жазо турини биринчи ўринга қўйган. Озодликдан маҳрум қилишни мазкур
мақсад билан уларнинг атиги 48,4% боғлаган
[20, 59-
б.]
.
Шунингдек, озодликдан маҳрум қилиш ва ахлоқ тузатиш ишларининг
нисбати муаммоси бўйича қуйидаги фикрлар ҳам диққатга сазовордир: қисқа
муддатга озодликдан маҳрум қилиш, жарима, ахлоқ тузатиш ишлари каби жазолар
ё жиноятчини жамиятдан умуман ажратмайди, ё уни жуда қисқа муддатга
ажратади ва шу боис уни янги жиноятлар содир этиш жисмоний имкониятидан
маҳрум қилмайди[21, С.
99-103.].
Бу
жазолар қисқа ёки бир марталик ва шу боис сўзнинг махсус маъносида
ахлоқан тузатишга қодир эмас. Бу жазолар фақат ижтимоий хавфи катта бўлмаган
жиноятларни илк бор содир этган шахсларни қўрқитиш учунгина ярайди. Мазкур
шахслар кейинчалик жазодан қўрқиб, янги жиноятлар содир этмайди. Шундай
қилиб, қисқа муддатга озодликдан маҳрум қилиш асосан қўрқитиш воситасидир.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Усмоналиев М., Бакунов П.Б. Жиноят ҳуқуқи. Умумий қисм: Дарслик. –
Тошкент: Насаф, 2010. –
Б. 389.
2.
Курс советского уголовного права. В 6 томах. Т.3. –
М.: Наука, 1970. –
С. 90.
3.
Пайзуллаев Қ.П. Жарима жазосини ижро этиш муаммолари: Ўқув
қўлланма. –
Тошкент: ТДЮИ, 2006. –
Б. 5.
4.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан
жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарори. // Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Ахборотномаси. 2006 й., 1
-
сон.
5.
Смолькова И.В. Штраф как мера наказания по советскому уголовному
праву. –
Иркутск, 1979. –
С. 6.
6.
Кригер Г.А. Квалификация хищений социалистического имущества. –
М.:
Юридическая литература, 1974. –
С. 298
-299.
7.
Холикулов У.Ш. Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилиги бўйича
вояга етмаганларга жазо тайинлаш муаммолари. Юрид. фан. номз. илм. дар. олиш
учун ёзил. дисс... –
Тошкент: ТДЮИ, 2006. –
Б. 95.
8.
Бабаев М.М. Индивидуализация наказания несовершеннолетних. –
М.: Юр.
лит., 1968. –
С. 104.
9.
Абдурасулова Қ.Р. Аёллар жиноятчилигининг жиноят ҳуқуқий ва
криминологик муаммолари. Юрид. фан. докт. илм. дар. олиш учун дисс... –
Тошкент:
ТДЮИ, 2005. –
Б. 250.
10.
Горелик И.И., Тишкевич И.С. Вопросы уголовного права (общей части) в
практике Верховного суда БССР. –
Минск: Вышейшая школа, 1973. –
С. 160.
11.
Парпиев Ҳ.Ш. Жиноий жазоларни либераллаштириш шароитида жарима
жазосини такомиллаштириш муаммолари. Юрид. фан. номз. илм. дар. олиш учун
ёзил. дисс... –
Тошкент: ТДЮИ, 2009. –
Б. 70.
12.
Смолькова И.В. Штраф как мера наказания по советскому уголовному
праву и его эффективность. Дисс... канд. юрид. наук. –
Иркутск, 1977. –
С. 67.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
2 (2024) / ISSN 2181-1415
126
13.
Гаджиев Х.И. Штраф как вид наказания по советскому уголовному праву.
Дисс... канд. юрид. наук. –
М., 1987. –
С. 23.
14.
Уголовное пpaвo Российской Федерации: Учебник. / Отв. ред.: Кашепов
В.П. –
М.: Былина, 1999. –
С. 163.
15.
Трахов А. Бессистемная система наказаний в УК РФ. // Российская
юстиция. –
2000.
–
№ 9. –
49 с.
16.
Дзигарь А.Л. Уголовные наказания: эволюция и перспективы:
Монография. –
Краснодар, 2001. –
С. 16
-17.
17.
Крылове Н.Е., Серебрейникова А.В. Уголовное право зарубежных стран
(Англии, США, Франции, Германии): Учебное пособие. –
М.: Зерцало, 1998. –
С. 141.
18.
Осипов П.П. Теоретические основы построения и применения уголовно
правовых санкций. –
СПб., 1996. –
С. 89
-90.
19.
Усмоналиев М. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳуқуқида ахлоқ
тузатиш ишлари: Ўкув қўлланма. –
Тошкент: ТДЮИ, 2003. –
Б. 7.
20.
Нажимов М.Ш. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашнинг
ҳуқуқий
асослари ва такомиллаштириш муаммолари. Юрид. фан. номз. илм. дар.
олиш учун ёзил. дисс... –
Тошкент: ТДЮИ, 2010. –
Б. 59.
21.
С.С.Ниёзова,
А.Ю.Таджибаева.
несовершеннолетнего в антисоциальное поведение
Заметки ученого, 2019. С.
99-103.
22.
Niyozova Salomat. Comments on the comparative analysis of the experience of
foreign countries in the field of victimological prevention of violent crimes against the
person. Review of law sciences, 2020
. №4.
Р.
72-76.
