Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Features of the development of primary educational
institutions in the regions of the Ferghana Valley
Irodakhon BAZAROVA
Andijan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2023
Received in revised form
15 November 2023
Accepted 25 November 2023
Available online
15 January 2024
The article discusses the features of reforms in the field of
education carried out during the years of independence of the
Republic of Uzbekistan. In particular, the processes of
development of primary education institutions are highlighted
in the example of the regions of the Ferghana Valley.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss10/S-pp105-110
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
market economy,
education reform,
primary education,
Ferghana Valley,
schools,
teaching quality,
innovation.
Фарғона водийси вилоятларида бошланғич таълим
муассасалари ривожланишининг хусусиятлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
бозор иқтисодиёти,
таълим ислоҳотлари,
бошланғич таълим,
Фарғона водийси,
мактаблар,
ўқитиш сифати,
инновация.
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги
йилларида
амалга
оширилган
таълим
соҳасидаги
ислоҳотларнинг ўзига хос жиҳатлари ўрганилган. Хусусан,
бошланғич
таълим
муассасаларининг
ривожланиш
жараёнлари Фарғона водийси вилоятлари мисолида
ёритилган.
1
Teacher, Andijan State University.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2023) / ISSN 2181-1415
106
Особенности развития начальных образовательных
учреждений в регионах Ферганской долины
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
рыночная экономика,
реформа образования,
начальное образование,
Ферганская долина,
школы,
качество преподавания,
инновации.
В статье рассматриваются особенности реформ в сфере
образования, проведенных за годы независимости
Республики Узбекистан. В частности, освещаются процессы
развития учреждений начального образования на примере
областей Ферганской долины.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига босқичма
-
босқич ўтиш асосий устувор мақсад сифатида белгиланди. Ана шундай туб
ислоҳотлар жараёни шаклланиб бораётган пайтда таълим тизимини
модернизация қилиш, ривожлантириш ҳамда моддий
-
техник базасини
мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Республиканинг ўзига хос ва мос
тараққиёт йўлини танлаши кадрлар тайёрлаш тизимини қайта ташкил этишни
зарур қилиб қўйгани ҳолда, янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги Қонунни
жорий этишни, янги ўқув режалари ва дастурлари, дарсликлар яратишни,
замонавий дидактик таъминотни ишлаб чиқишни, янги типдаги таълим
муассасалари фаолиятини йўлга қўйишни тақозо қилди.
2020 йил сентябрда “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши
бошланғич таълимнинг ҳам шаклан ҳам мазмунан ўзгаришига сабаб бўлди.
Қонунда
таълимнинг узлуксизлиги, узвийлиги ҳамда изчиллиги белгилаб
берилди. Даставвал тизимда олиб борилган ислоҳотлар туфайли бошланғич
таълим 1992–1993 ўқув йилидан бошлаб 4 йиллик таълимга ўтган эди [1.
Б
. 11].
Бошланғич
синфларда
ўқитиш
тизимининг
асосий
вазифаларидан
бири
сифатида
ҳар
бир
бошланғич
синф
ўқитувчиси
ўқувчиларда
,
энг
аввало
,
Ватан
туйғусини
,
она
халқига
,
она
тупроғига
меҳр
-
муҳаббат
туйғусини
шакллантиришга
,
Давлат
рамзларига
,
Конституцияга
ҳурмат
туйғусини
тарбиялашга
эътибор
қаратилишига
урғу
берилди
[2.
Б
. 26].
Ана
шундан
келиб
чиқиб
,
Ўзбекистон
мустақиллигининг
тўрт
йиллиги
арафасида
,
яъни
1995
йили
бутун
республика
миқёсида
ўтказилган
август
кенгашлари
бошланғич
синф
ўқитувчилари
учун
улкан
тарихий
аҳамиятга
эга
бўлди
[3.
Б.
26]. Ўқитувчилар шўъба йиғилишларида
ўтган ўқув йили якунларини сарҳисоб қилиш, тарбия ва таълимда янги ғоялар
ечимларини топиш имконини қўлга киритдилар. Фарғона водийси вилоятларида
ҳам
ана шу каби таълимни ривожлантиришга йўналтирилган саъй
-
ҳаракатлар
тизимли амалга оширилди. Хусусан, болаларни мактабга тайёрлашда Наманган
вилоят халқ таълими бошқармаси диққатга сазовор бир қанча тадбирларни
амалга оширди. Шаҳар ва туманларда болаларни мактабга тайёрлашда оила,
мактабгача тарбия муассасалари, маҳалла, ота
-
оналар ва маҳалла фуқаролар
йиғинларида янги
-
янги усуллар ҳаётга татбиқ этилди [4.
Б.
1].
1993 йилда Фарғона вилоятидаги 823 та мактабда 491447 нафар ўқувчи,
48600 нафар ўқитувчи фаолият олиб борди. Мазкур йилда турли фанлар бўйича
1892 ёш мутахассислар ўз соҳалари бўйича ишга қабул қилинди. Вилоят
мактабларида ўзбек, рус, тожик, қирғиз тилида дарс олиб борилиши йўлга
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2023) / ISSN 2181-1415
107
қўйилган
бўлиб, 323 номда 2 миллион 81 минг 227 нусха китобларга буюртма
берилган. Ўзбек ва рус тилларидаги дарсликлар деярли тўлиқ олинган, бироқ
тожик ва қирғиз тилларидаги дарсликлар тўла олинмаган [1.
Б.
125]. Айнан шу
йилда Наманган вилоятида инглиз, немис, француз, хитой, урду, араб, форс, турк
тилларини ўқитишга эътибор кучайтирилди. Мазкур йилда 28212 нафар педагог
-
тарбиячилар фаолиятда бўлиб, улардан 73,2 фоизи олий маълумотлиларни
ташкил қилди [1.
Б.
128].
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан айнан шу
даврда ишлаб чиқилган “Болаларни мактабга тайёрлаш” ҳақидаги кўрсатмалар
соҳадаги долзарб муаммоларни ҳал этишга асос бўлди. Жумладан, Наманган вилоят
халқ таълими бошқармаси, вилоят ўқитувчилар малакасини ошириш институти
ташаббуси билан 1994 йилнинг июль ойида барча туман, шаҳар халқ таълими
бўлимларида мактабларнинг директорлари, боғчалар мудиралари, тарбиячилари,
бошланғич синф ўқитувчилари ва ота
-
оналар ана шу ҳужжатда кўрсатилган
талабларни амалда бажариш мақсадида қатор семинарлар ўтказилди [5.
Б.
4].
1995 йилда Наманган вилоятидаги ҳар бир мактабда бошланғич ўқувчилар
учун услубий хоналар ташкил этилиб, бу хоналарда янги ўқув йили, яъни
1 сентябрдан бошлаб биринчи синфга келган ўқувчининг шахсий маълумотлари
сақланди ва улар махсус тайёргарликка йўналтирилди. Тайёргарликдан ўтиб
келган болалар 25 августдан 1 сентябргача мактабда олдиндан тузилган ҳакамлар
томонидан синовдан ўтказилди [6.
Б.
14]. Синов комиссиясига мактаб раҳбарлари,
ўқитувчилар, ота
-
оналар ва тиббиёт ходимлари киритилди. Бундай турдаги
услубий хоналар айниқса, Учқўрғон, Норин туманларида ҳамда Учқўрғон, Чортоқ
ва Чуст шаҳарларида яхши ташкил қилинганди. Айни шу йилда вилоятнинг 44 та
мактабидаги 81 та биринчи синфида 1832 та ўқувчи таҳсил олди [6.
Б
. 17].
Шу
билан
бирга
, 1816
нафар
ота
-
она
фарзандини
мактабга
шахсан
ўзлари
тайёрлаганларини
билдирганлар
ҳамда
ўтказилган
синов
вақтида
250
нафар
болаларнинг
талаб
даражасида
тайёр
эканликлари
маълум
бўлди
[1.
Б
. 12].
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
1996
йил
30
сентябрдаги
“Республика
Халқ
таълими
соҳасида
ўрнак
кўрсатган
ходимлардан
бир
гуруҳини
мукофотлаш
тўғрисида”ги
ПФ–
1569-
сонли
Фармонига
асосан
,
водий
вилоятлари
бошланғич
синф
ўқитувчилари
орденлар
билан
мукофотланди
[7.
Б
. 100].
Хусусан,
Наманган вилоят Мингбулоқ туманидаги 11
-
умумтаълим мактабининг бошланғич
синф ўқитувчиси О.Раҳимова 1
-
даражали “Соғлом авлод учун” ордени, Норин
туманидан А.Шералиев “Меҳнат шуҳрати” ордени, Уйчи туманидан В.Мамутова
“Соғлом авлод учун” ордени, Андижон вилоят Андижон туманидаги 8
-
умумтаълим
мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Н.Обиджонова “Соғлом авлод учун”
ордени, Фарғона вилоят Ёзёвон туманидаги 1
-
умумтаълим мактабининг
бошланғич синф ўқитувчиси М.Саидова “Соғлом авлод учун” ордени билан
тақдирланди [7.
Б
. 101].
1997
–
1998
ўқув
йилида
Фарғона
вилоятидаги
892
та
умумтаълим
мактабларида
10814
та
бошланғич
синфлар
мавжуд
бўлиб
,
уларда
277672
нафар
ўқувчилар
таҳсил
оларди
[8.
Б.18]. Бу синф ўқувчиларига 12477 нафар педагог
ходимлар таълим
-
тарбия бердилар. 1991
-
1998 йиллардаги 7 йиллик фаолият
таҳлили бўйича 1991
-
1992 ўқув йилида ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичи
93,9 фоизни, сифат кўрсаткичи 67,5 фоизни ташкил қилган бўлса, 1997–1998 ўқув
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2023) / ISSN 2181-1415
108
йилида эса ўзлаштириш кўрсаткичи 97,5 фоизга, сифат кўрсаткичи 80,2 фоизга ўсди.
Нафақат вилоятда, балки республикада илк бора бошланғич таълимга эътиборни
кучайтириш, ўқувчиларнинг чиройли ёзишга бўлган малакаларини яхшилаш
мақсадида “Чиройли ёзув” ҳамда бошланғич таълим бўйича “Йил ўқитувчиси” каби
кўрик
-
танловларни анъанавий тарзда ўтказиш йўлга қўйилди. Ана шу мазмундаги
тадбирларнинг ўтказилиши натижасида вилоятда М.Абдурасулов, М.Ҳайдарова,
М.Пўлатова, С.Мирзаева каби бошланғич таълим усталарининг издошлари бўлган
юзлаб ўқитувчилар аниқланди ва уларнинг сафи тобора кенгайди. 1997 йил
“Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами муносабати билан
“Бошланғич таълим устаси”, “Халқ таълими фидоийси”, “Машъал ўқитувчи” каби
мукофотлар таъсис этилиб, айнан шу даврда “Бошланғич таълим устаси” кўкрак
нишони билан вилоятдаги 37 нафар энг илғор тажрибали ўқитувчилар
тақдирландилар. 1999 йили вилоятда умумтаълим мактабларининг бошланғич синф
ўқитувчилари сони 12477 нафарни ташкил қилди, уларнинг 6120 нафари олий,
239 нафари тугалланмаган олий, 6118 нафарини ўрта махсус маълумотлилардан
иборат б ўлди [9.
Б
. 4]. 1998
–
1999
ўқув
йилида
Фарғона
вилоятидаги
бошланғич
синфлар
сони
10315
та
бўлиб
,
уларнинг
8746
таси
инглиз
, 575
таси
француз
, 640
таси
немис
, 211
таси
араб
, 143
таси
бошқа
тилларни
ўрганди
[10.
Б
. 118].
1996
–
1997
ўқув
йилида
Андижон
вилоятидаги
бошланғич
синфлар
902
та
бўлиб
,
уларда
18728
та
ўқувчи
таҳсил
олди
.
Мазкур ўқув йилида Наманган
вилоятида 287 та бошланғич синфлар мавжуд бўлиб, уларда 5310 та ўқувчи ўқиди.
Фарғона вилоятида айнан шу ўқув йилида 607 та синфлар бўлиб, уларда 15152 та
ўқувчилар таълим олди [11.
Б.
78]. Фарғона вилояти Фарғона шаҳридаги
умумтаълим мактаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
1999 йил 19 июлдаги “Умумтаълим мактабларининг ўқув биноларидан самарали
фойдаланишга доир қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги қарорини қониқарли
тарзда бажарди. Қарорнинг ижроси бўйича 2012 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига
кўра, шаҳардаги бошланғич синфлар, яъни 1–
4-
синфлар сони 476 тани, ундаги
ўқувчилар сони 15657 тани ташкил қилди [1.
Б
. 16].
Орадан
бир
оз
вақт
ўтгандан
сўнг
,
айнан
2013
йил
1
сентябрь
ҳолати
бўйича
1
–
4-
синфлар
сони
511
тани
,
ўқувчилар
сони
эса
16763
тадан
иборат
бўлди
[12.
Б
. 29].
Келтирилган
кўрсаткичлардан маълум бўлишича, бу ердаги синфлар сони бир йил мобайнида
35 тага, ўқувчилар сони 1106 тага ўсди. Фарғона вилояти ҳокимлиги халқ таълими
бошқармасининг 2008
-
2009 ўқув йилидаги ҳисоботига кўра, вилоят бошланғич
синфларидаги ўқувчилар сони 210089 нафардан, яъни 1
-
синфда 46428 та,
2-
синфда 51763 та, 3
-
синфда 54569 та, 4
-
синфда 57329 тадан иборат бўлди.
Бу умумий кўрсаткичдан 102831 нафарини қизлар ташкил қилди [1.
Б.
19].
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2015 йил
30 октябрдаги “Халқ таълими тизимида таълим сифати мониторингини ташкил
этиш тўғрисида”ги буйруғи асосида 2016 йилнинг 8
-
11 апрель кунлари ўқув йили
якуни бўйича Фарғона вилоятида жами 9 та умумтаълим мактабларининг
4, 8, 9-
синф ўқувчилари ўртасида 13 та умумтаълим фанлари бўйича таълим
сифати мониторинги ўтказилди. Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра,
ҳудудлар
бўйича 4, 8, 9
-
синф ўқувчиларининг умумий ўртача ўзлаштириш
самарадорлиги 59,2 фоизни ташкил қилди. Энг юқори ўзлаштириш кўрсаткичи
Фурқат туманидаги бошланғич синфлар ҳиссасига тўғри келди. Ўтказилган
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2023) / ISSN 2181-1415
109
таълим
сифати
мониторинги
натижалари
таҳлилий
маълумотлари
умумлаштирилди ва бошқарманинг навбатдан ташқари ҳайъат йиғилишида
муҳокама қилинди. Фарғона вилоятининг 127 та мактабида 589 та куни
узайтирилган гуруҳлар фаолият кўрсатди [12.
Б.
20]. Бундан ташқари, Наманган
вилоятидаги 75 та мактабда ташкил этилган гуруҳларга 15114 нафар ўқувчи жалб
қилинди
[13.
Б.
15]. Водийдаги бошланғич синфларда куни узайтирилган
гуруҳларнинг ташкил этилиши уларда ўзлаштириш самарадорлигининг ошишига
олиб келди.
Мактаб ёшидаги болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик
тайёрлаш тизимини ислоҳ қилиш ишлари амалга оширилди. Хусусан, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги “Болаларни
бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлашга босқичма
-
босқич ўтиш
чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги қарорида бу борада амалга оширилиши муҳим
бўлган аниқ чора
-
тадбирлар белгилаб берилди [12.
Б.
46]. Хусусан, Фарғона
вилоятининг 3 та ҳудудида болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик
бепул тайёрлаш бўйича тажриба лойиҳаси йўлга қўйилди. Фарғона, Қувасой
шаҳарлари ва Фурқат туманида мажбурий бир йиллик бепул тайёрлаш ёшидаги
болалар хатловдан ўтказилиши натижасида боғчага қамраб олинмаган 5
-
6 ёшли
2454 нафар бола рўйхати шакллантирилди. Айни пайтда боғчага қамраб
олинмаган болаларни мактабга тайёрлаш учун ҳудуддаги 77 та мактабгача таълим
муассасаси ва 4 та умумий ўрта таълим мактабида 99 та гуруҳ ташкил этилди.
Умуман, демократик ислоҳотлар жараёни тобора шаклланиб бораётган айни
пайтда республикада мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш,
замонавийлаштириш, соғлом муҳит яратиш, фаол, баркамол, ижтимоий
мослаштирилган бола шахсини, шунингдек, келгуси муваффақиятли ўқув
фаолияти учун шарт
-
шароитларни шакллантириш ва болаларни бошланғич
таълимга сифатли тайёрлаш масалаларига жиддий эътибор қаратилмоқда.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Миллий архиви (Ўз МА), М.26
-
жамғарма, 1
-
рўйхат, 140
-
йиғма
жилд.
2. Bazarova I.R. From the history of modernization system of primary education in
Ferghana Valley (As an example of an independent period) // International Scientific
Journal ISJ Theoretical & Applied Science Philadelphia, USA issue 05, volume
73 published May 23, 2019.-P.163-167.
3.
Базарова
И
.
Из
истории
формирования
системы
образования
Республики
Узбекистан
//International Scientific Journal ISJ Theoretical & Applied Science
Philadelphia, USA issue 03, volume 71 published March 30, 2019. -
Б
.472.
4.
Наманган
вилоят
Халқ
таълими
бошқармаси
(
НВХТБ
)
жорий
архиви
,
3-
жамғарма
, 1-
рўйхат
, 8-
йиғма
жилд
.
5. Bazarova I. From the history of modernization system of primary education in
Ferghana valley (As an example of independent period) // International Scientific Journal
ISJ Theoretical & Applied Science Philadelphia, USA issue 05, volume 73 published May
23, 2019.-P.163-165.
6.
Наманган
вилоят
давлат
архиви
(
Наманган
ВДА
), 188-
жамғарма
, 1-
рўйхат
,
40-
йиғма
жилд
.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2023) / ISSN 2181-1415
110
7.
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
Администрацияси
архиви
(ЎзР ПАА), 975
-
жамғарма, 26
-
рўйхат, 12
-
йиғма жилд.
8.
Фарғона вилоят Халқ таълими бошқармаси (ФВХТБ) жорий архиви,
2-
жамғарма, 2
-
рўйхат, 108
-
йиғма жилд.
9.
Базарова
И
.
Из
истории
формирования
системы
образования
Республики
Узбекистан
//International Scientific Journal ISJ Theoretical & Applied Science
Philadelphia, USA issue 03, volume 71 published March 30, 2019. -
Б
.476
10.
Ўз
МА
,
М
.26-
жамғарма
, 1-
рўйхат
, 802-
йиғма
жилд
.
11.
Ўз
МА
,
М
.26-
жамғарма
, 1-
рўйхат
, 45-
йиғма
жилд
.
12.
Фарғона
вилоят
давлат
архиви
(
Фарғона
ВДА
), 176-
жамғарма
, 5-
рўйхат
,
7-
йиғма
жилд
.
13.
Базарова
И
.
Из
истории
формирования
системы
образования
Республики
Узбекистан
//International Scientific Journal ISJ Theoretical & Applied Science
Philadelphia, USA issue 03, volume 71 published March 30, 2019. -
Б
.475.
