Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Agricultural policy of the Soviet government in Turkiston
villages in the first quarter of the XX century
(on the example of the Fergana valley)
Guldona MAMASOLIEVA
1
Andijan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received January 2022
Received in revised form
15 January 2023
Accepted 25 February 2023
Available online
15 March 2023
The article substantiates that the first quarter of the
twentieth century was a period full of contradictory and
complex realities for the population, the processes of struggle,
the influence of the agrarian policy of the Soviet state on the
agriculture of the Fergana Valley.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss2/S-pp32-37
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
valley,
village,
market,
price,
mardikar,
grain,
products,
property,
council,
cotton,
county.
ХХ асрнинг биринчи чорагида Туркистон қишлоқларидаги
Совет ҳукуматининг аграр сиёсати (Фарғона водийси
мисолида)
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
водий,
қишлоқ
,
бозор,
нарх,
мардикор,
ғалла
,
маҳсулот,
мулк,
совет,
пахтачилик,
уезд.
Мазкур мақолада ХХ асрнинг биринчи чораги Фарғона
водийси қишлоқ хўжалигига совет давлати аграр
сиёсатининг таъсири, аҳолиси учун зиддиятли ва мураккаб
воқеликлар, кураш жараёнларига тўла
давр бўлганлиги
асослаб берилган.
1
Lecturer, Department of World History, Andijan State University.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
33
Сельскохозяйственная политика советского
правительства
в селах Туркистана в первой четверти XX века
(на примере Ферганской долины)
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
долина,
село,
рынок,
цена,
рабочий,
хлеб,
товар,
имущество,
совет,
хлопководство,
уезд.
В данной статье обосновывается, что первая четверть
ХХ века была периодом, насыщенным противоречивыми и
сложными реалиями и процессами борьбы за влияние
аграрной политики советского государства на сельское
хозяйство Ферганской долины.
ХХ асрнинг биринчи чораги Туркистон ўлкаси халқлари учун зиддият ва
қарама
-
қаршилик, мураккаб воқелик, курашлар жараёнига тўла давр бўлди. 1917 йил
Октябрь тўнтариши натижасида юзага келган совет давлати ўз олдига “синфсиз
жамият”, коммунистик ғоя тартиботига асосланган тузум барпо этишни мақсад
қилиб қўйди. Бир томондан, биринчи жаҳон уруши давом этаётган, иккинчи
томондан Россия империяси ҳудудида юзага келган мураккаб ижтимоий
-
сиёсий
аҳвол Туркистон ўлкасидаги ҳолатга ҳам бевосита салбий таъсир кўрсатди. Уруш
йилларида Фарғона водийси қишлоқ хўжалигида ҳарбий манфаатлар эътиборга
олиниб, мудофаа учун зарур бўлган пахтачилик соҳасини ривожлантиришга янада
зўр берилди. Чунки четдан пахта кириб келишининг деярли тўхтаб қолиши
Туркистон ўлкасида етиштириладиган пахтага бўлган эҳтиёжнинг беҳад ўсишига
сабаб бўлди. Бу ўз навбатида пахтакор деҳқонларнинг бозорга қарамлигини
кучайтириб, озиқ
-
овқат ҳамда нон нархининг кескин ошишига олиб келди. Мазкур
ҳолат
эса охир
-
оқибатда қаҳатчиликни келтириб чиқарди.
Уруш йилларида ўлкага ташқаридан ғалла олиб келиш кескин қисқарди.
Хусусан, 1915 йили ўлкага аҳоли эҳтиёжидан 5 баравар кам ғалла олиб келинди. Бу
ҳолат
янада кескин пасайиб, 1917 йили ўлкага умуман ғалла олиб келинмади. Ўлкада
ўз навбатида ноннинг нархи 400 фоизга ошиб кетди. Озиқ
-
овқат ва истеъмол
молларининг кескин тақчиллиги юзага келди [1]. Маҳаллий аҳоли ичида мустамлака
маъмуриятининг мустабид –
зўравонлик сиёсати, оғир иқтисодий аҳволдан
норозилик тобора кучая бошлади. 1916 йилдаги мардикорликка сафарбарлик қилиш
борасидаги ҳаракатлар боис, шундоқ ҳам ижтимоий
-
иқтисодий аҳволи оғир бўлган
халқ оммасининг кучли норозилигига сабаб бўлди ва миллий озодлик ҳаракатига
айланиб кетди. 1917 йилда умумий вайронагарчилик ва қаҳатчилик ҳукм суриб
турган бир вақтда қишлоқ хўжалигидаги экин майдонларининг ҳажми ҳам қисқара
бошлади. 1917 йилда экин экиладиган майдонлар 1915 йилдаги 3,5 млн. десятинадан
2,3 млн. десятинага тушиб кетди. Ўлкада ғаллага бўлган истеъмол эҳтиёжи 111 млн.
пудни ташкил этган ҳолда бор
-
йўғи 52 млн. пуд ғалла йиғилди. Бу ҳол бутун ўлкада
оғир очарчиликнинг юзага келишига сабаб бўлди. Саноат, хусусан пахта тозалаш
саноатидаги ишлаб чиқариш икки бараварга қисқарди, темир йўл транспортидаги
узилишлар авж олди, четдан маҳсулот кириб келиши кескин камайди
[2].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
34
1917 йил Октябрь тўнтаришидан кейин
ўрнатилган совет ҳокимиятининг
хусусий мулк шаклларини йўқотиш, хўжалик ҳаётининг барча соҳаларида
ижтимоий
-
давлат мулкчилигини авж олдириш, халқ хўжалигига раҳбарликни
марказлаштириш, шу билан бирга, иқтисодий усуллар билан эмас, балки
маъмурий
-
буйруқбозлик усуллари билан иш юритишга қаратилган иқтисодий
сиёсат очарчилик ва вайронагарчиликни янада чуқурлаштирди. Советларнинг
II Бутунроссия съезди (1917 йил октябрь) қабул қилган Ер ҳақидаги декретни
амалга ошириш юзасидан тегишли чора
-
тадбирларга мувофиқ, ерга бўлган
хусусий мулк эгалиги бекор қилинди, қишлоқ жойларда ерлардан аҳоли тенг
асосда фойдаланиши белгилаб қўйилди. Шубҳасиз, ўлкадаги совет ҳокимияти
маъмурияти узоқни кўра билмаган, маҳаллий урф
-
одат, анъаналарни ҳисобга
олмаган ҳолда, унга кўр
-
кўрона итоат этиш зарур деб ҳисоблар эди.
1918 йилнинг биринчи ярмида аввал собиқ империя маъмурлари,
помешчиклар имениелари, сўнгра йирик маҳаллий бойларнинг ерлари
национализация қилинди. Хусусан, ўлка ХКСнинг 1918
йил 26 мартдаги буйруғига
кўра, хусусий бўлган 32 та боғ ва узумчилик хўжаликлари миллийлаштирилди
[3].
Кейинчалик бу жараён шу тарзда давом этди. Фарғона водийси бўйлаб совет
ҳокимиятининг
ўрнатилиши 1918 йил бошларига тўғри келиб, бу пайтда Фарғона
вилояти деҳқонлари орасида турли объектив сабабларга кўра ерсиз деҳқонлар
салмоғи кўпроқ эди.
Қайд
этиш лозимки, 1918 йилнинг баҳоридан бошлаб, совет ҳукумати
томонидан амалга оширилаётган ўзгаришлар Россияда кучайиб кетган
фуқаролар
уруши муносабати билан янада қатъий ва кенг миқёсли хусусиятга эга бўлди.
Советлар томонидан
ҳокимиятнинг
зўравонлик билан
тортиб олиниши, мазкур
ҳокимият, унинг тепасида турган большевиклар партияси томонидан татбиқ
этилган, моҳияти зўравонлик ва тазйиқдан иборат чора
-
тадбирлар билан
“коммунистик жамият” қуриш жараёни ушбу тузумга қарши оммавий
норозиликнинг вужудга келишига сабаб бўлди.
Охир
-
оқибатда ушбу норозилик фуқаролар урушига, ўлкада қуролли қаршилик
ҳаракатига
қўшилиб кетди. Табиийки, бу кураш Туркистон ўлкасини ҳам четлаб
ўтмади. Ўлкада тез орада совет ҳокимияти манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган
қатор
фронтлар (Закаспий, Оренбург, Актюбинск, Еттисув) ташкил этилди. Фарғона
водийси эса қуролли қаршилик ҳаракатининг марказига айланди. Тез орада Туркистон
Автоном Республикаси совет давлати маркази билан узилиб қолди.
Бу билан Туркистон ўлкаси ижтимоий
-
сиёсий, айниқса иқтисодий жиҳатдан
жуда танг аҳволга тушиб қолди. Шундай вазиятда совет ҳукумати фавқулодда
иқтисодий чора
-
тадбирларни ўз ичига олувчи “ҳарбий коммунизм” сиёсатини жорий
қилди. Гарчи мазкур сиёсат қийналган халқ оммасини озиқ
-
овқат билан
таъминлашга қаратилгандек бўлса
-
да, аслида иқтисодий ва ҳарбий тарздаги
зўравонлик билан шаҳар билан қишлоқ ўртасида, бозордан ташқари, тўғридан
-
тўғри
маҳсулот айирбошлашни кўзда тутган бўлиб, асосан қизил армия ва большевиклар
тузумини иқтисодий жиҳатдан таъминлашни мақсад қилиб олган эди.
Шу билан бирга, “ҳарбий коммунизм” сиёсати совет тузумини ҳарбий йўл
билан ҳимоя қилиш ва социализм қуриш усули сифатида большевиклар
томонидан ўртага ташланган сиёсат
эди
[4]. Шубҳасиз, мазкур сиёсат ўз мазмун
-
моҳиятига кўра халқ оммасига қарши қаратилган, маҳаллий аҳоли турмуш
-
тарзи,
шарт
-
шароитини мутлақо ҳисобга олмаган эди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
35
Таъкидлаш жоизки, мазкур сиёсат энг аввало саноат соҳасига қаратилган
бўлиб, Туркистон ўлкаси эса пахтачилик билан боғлиқ саноатга соҳаларига
йўналтирилди. 1918 йил 28 февралда Туркистон ХКС бутун ўлкада мавжуд пахта
ва у билан боғлиқ саноатни давлатники, деб эълон қилди. Шу йили 5 мартда
ХКС томонидан қабул қилинган декретга кўра, пахта саноати, ёғ
-
мой, совун, пахта
тола саноат соҳалари, шунингдек,
пахтани сотиб олиш, ундан ярим тайёр
маҳсулотлар тайёрлаш соҳаларининг барчаси национализация қилиниши
лозимлиги, бундан буён бу соҳа давлатга тегишли бўлиши қатъий белгилаб
қўйилди. Бу ҳол қишлоқ хўжалиги билан бевосита боғлиқ бўлиб, деҳқонлар
ҳаётига
салбий таъсир кўрсатди. Пахтанинг нархи 10 рублгача тушиб кетиб,
деҳқонларнинг моддий турмуш тарзи янада пасая борди
[5].
1917 йилдан 1920 йилгача Туркистон ўлкасида мавжуд
чорва молларининг
сони тенг ярмига қисқариб кетди
[6]. Бу даврда хўжаликнинг бошқа соҳаларига
қараганда чорвачилик энг кўп зарар кўрган. Масалан, 1917 йилда Фарғона
водийсида 257 598 та от, 526 686 та қорамол, 14
299 та туя, 561
197 та қўй ва
5525 та эчки мавжуд бўлган бўлса, уч йил ичида юк ташувчи отлар 5 мартага ва
қўшга қўшилувчи хўкизлар 4 мартага камайган
[7].
Манбада келтирилишича, 1917–1918 йилнинг қиши ва баҳорида Фарғона
водийсидаги даҳшатли очарчилик натижасида аҳолининг 30 фоизи қурбон бўлган.
1917 йилда Фарғона вилояти аҳолиси 2 миллион кишини
ташкил қилган
[8].
Шуни қайд этиб ўтиш лозимки, “Улуғ Туркистон” газетасининг деярли ҳар
бир сонида ўлкада очликдан азият чекаётганлар сонининг ортиб бораётганлиги
сабабли саховатли кишилардан шундай оғир кунларда мусулмон биродарларига
ёрдам беришларини сўраб илтимосномалар эълон қилинган
[9].
1917 йил 28 декабрдан 1918 йил 13 январга қадар Марғилонда саховатли
кишилардан 30
678 рубль 96 копеек маблағ йиғилиб, унинг 14
951 рубль
21 копееки очарчиликни бартараф этиш учун сарфланган
[10].
1918 йил 12 январда Туркистонда эълон қилинган “Пахтачиликда давлат
монополиясининг ўрнатилиши” ва 1918 йил 12 февралда қабул қилинган “Ўлка
пахта захираларини мусодара қилиш тўғрисида”ги ҳукумат қарорларидан кейин
зўрға кун кечираётган деҳқонларнинг пахта ҳосилини давлат зўрлаб тортиб
олишни бошлади. Натижада ўлкада ишсизлар сони ортди, очарчилик ва
норозиликлар бошланди. Пахта ҳосилини сотиш ва сотиб олишнинг тақиқланиши
Туркистонда савдо
-
тижорат ишларининг ривожланишига салбий таъсир кўрсатди.
1913 йилда пахта етиштириладиган майдонлар ҳажми 422
726 десятинани ташкил
қилган
бўлса, 1920 йилга келиб, бу 87
622 десятинага камайиб кетган
[11]. Ўлкада
пахта ва буғдой етиштиришнинг камайиши бозорларда уларнинг нархи
кўтарилишига сабаб бўлди. Шу билан бирга, Туркистонга пахта ҳисобига
Россиядан келтириладиган ғалланинг миқдори ҳам кескин камайган. Туркистонда
саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқариши ҳамда Россиядан саноат ва озиқ
-
овқат маҳсулотларини олиб келиш тобора камайиши натижасида ўлкада нарх
-
наво ошиб кетди.
Очарчилик оқибатида биргина Фарғона водийсининг ўзида 1917–1923 йилларда
бир миллионга яқин киши ҳалок бўлган
[12]. Туркистонда очарчиликка қарши
курашиш комиссиясининг раиси Турор Рисқуловнинг таъкидлашича, республика
аҳолисининг 2,5 миллиони очарчиликдан азият чеккан
[13].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
36
Совет ҳокимияти амалга оширган
иқтисодий сиёсат натижасида ўлканинг
деҳқон хўжаликлари тобора
инқирозга юз тута борди. 1918 йилнинг баҳоридан
бошлаб, ғалла танқислигига
гўшт, мой, чой, қанд
-
шакар етишмовчилиги ҳам
қўшилди. Бундай оғир шароитда совет ҳукумати аҳолини синфий гуруҳ ва
тоифаларга ажратиб, озиқ
-
овқат билан таъминлай бошлади. Озиқ
-
овқат
маҳсулотлари аввал қизил аскарларга берилар, сўнгра саноат
корхоналари
ишчилари
ва энг охирида қишлоқ аҳолисига
тарқатилар эди. Маҳаллий аҳоли
қўлидаги ғалла ва бошқа озиқ
-
овқат маҳсулотларини ҳам тортиб олиш учун
большевиклар қатъий чоралар қўллашди.
1921 йилнинг 21 июль куни Туркистон марказий ижроия қўмитаси қошида
“Очларга ёрдам бериш марказий комиссияси” ташкил топди. 1921 йил 26 июлда
Фарғона вилоятида Криворучкин раҳбарлигида “Очларга ёрдам бериш
комиссияси” ўзининг фаолиятини бошлайди
[14]. Туркистон Марказий ижроия
қўмитаси берган маълумотларга кўра, 1921 йилда Фарғона вилоятининг 5 та уезд
-
шаҳарларида ва 16 туманларида очларга ёрдам бериш комиссияси тузилди
[15].
Вилоятда 39 та овқатланиш
пунктлари ташкил этилган. Мазкур овқатланиш
пунктларида ўртача ҳисоблаганда, ҳар куни 10
232 нафар киши бепул овқатланиш
имкониятига эга бўлиб, уларнинг 2
914 нафарини болалар ташкил қилган
[16].
Хулоса тарзида шуни қайд этиш лозимки, совет ҳукуматининг ўлкада,
хусусан Фарғона водийсида олиб борган аграр сиёсати, иқтисодий чора
-
тадбирлари, шу йилларда амалга оширилган “Ҳарбий коммунизм” сиёсати, “озиқ
-
овқат развёрсткаси” ва бошқалар ижтимоий
-
иқтисодий вазиятнинг тамоман издан
чиқишига сабаб бўлди. Асрий анъана, турмуш тарзи, ер
-
сув муносабатлари қонун
-
қоидасига
эга бўлган маҳаллий аҳоли ҳаёти учун ёт бўлган унсурларнинг татбиқ
этилиши аҳоли аҳволининг
оғирлашувига олиб келди ва кучли норозилигига
сабаб бўлди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Мазаева
Л.М., Усманова
Н.Х., Садыков
А.С. Первая мировая война и
положение трудящихся масс Туркестана, Бухары и Хивы. // Материалы по истории
и археологии. –
Тошкент: ТашГУ, 1972. –
№35. –
С.
85; Ковалев
П.А. Революционная
ситуация 1915–1917 гг. и ее проявления в Туркестане. –
Тошкент: Фан,1971. –
С.74.;
Туркестан в начале ХХ века: К
истории истоков национальной независимости. –
Тошкент: Шарк, 2000. –
С.
244
–
245.
2.
Ўз МА, Р
-25-
жамғарма,1
-
рўйхат, 6
-
иш, 70
-74-
варақлар.
3.
Туркестан в начале ХХ века: К истории истоков национальной
независимости. –
Тошкент: Шарк, 2000. –
С.
246.
4.
Ўзбекистоннинг
янги тарихи. Иккинчи китоб. Ўзбекистон совет
мустамлакачилиги даврида. –
Тошкент: Шарқ, 2000. –
Б.
104
–
105.
5.
Ўз МА, Р
-27-
жамғарма,1
-
рўйхат, 2
-
иш, 8
-
варақ.
6.
Ерметов
А.
Туркистонда назорат органлари фаолияти. –
Т.: ABU MATBUOT
-
KONSALT, 2007.
–
Б.
24.
7.
Ўз МА, Р
-25-
жамғарма, 1
-
рўйхат, 1391–иш, 102
-
варақ
8.
Ўзбекистон тарихи (1917
-
1991 йиллар). Биринчи китоб (1917–
1939 йиллар). –
Тошкент: O’zbekiston НМИУ, 2019. –
Б.
248
–
249.
9.
Очларга ёрдам қилингиз! // Улуғ Туркистон. –
1918.
–
26 феврал.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
37
10.
Очлик балоси. //
Улуғ Туркистон. –
1918.
–
31 январ.
11.
Раззоқов А. Ўзбекистонда пахтачилик тарихи (Ўтмиш ва ҳозир). –
Тошкент: Ўзбекистон, 1994. –
Б.
79.
12.
Ўз МА, Р
-17-
жамғарма, 1
-
рўйхат, 947–иш, 201
-
варақ.
13.
Ўзбекистон тарихи (1917–1991 йиллар). Биринчи китоб (1917–
1939 йиллар). –
Тошкент: O‘zbekiston НМИУ, 2019. –
Б.
256.
14.
Расулов
А. Туркистон ва Волгабўйи, Уралолди халқлари ўртасидаги
муносабатлар. –
Тошкент: Университет, 2005. –
Б.
94.
15.
Отчет о деятельности Туркестанского Экономического Совета за
февраль
-
октябрь 1921
г. –
Коканд: Издание ТЭС, 1922. –
С.
6.
16.
Исакова
Ф.Р. Фарғона водийси қишлоқларидаги ижтимоий
-
иқтисодий
муносабатлар ва маданий хаёт (XIX аср оҳири –
XX аср биринчи чораги). Тарих
фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD). дисс... –
Андижон, 2021.
