Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Main directions, goals and tasks of the land policy of the
New Uzbekistan
Allabergan BABAJANOV
1
, Abdurashid ALTIEV
2
, Sobir RUZIBOEV
3
Tashkent Institute of Irrigation and Agricultural Mechanization Engineers
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2022
Received in revised form
20 April 2022
Accepted 15 May 2022
Available online
15 June 2022
In this scientific article, based on the use of methods of
monographic research and analytical analysis, the places of land
relations in the development of society, the state and market
aspects of its regulation are indicated; the special role of the
land system of the state for establishing order in land use is
noted; on the basis of specific materials, land policy is indicated
as a state instrument in regulating relations between land users,
landowners and tenants; there is a special place of state bodies
for the management of land resources of the country in the
successful conduct of land policy; the main directions, goals and
objectives of the land policy of the new Uzbekistan at the
present stage of development of society are given; the values of
legal documents adopted by the leadership and the government
of the republic for the successful implementation of land policy
in the country are indicated.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss3-pp1-12
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
land policy,
main directions,
goal,
tasks
Янги Ўзбекистон ер сиёсатининг асосий йўналишлари,
мақсад ва вазифалари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ер сиёсати
,
асосий йўналишлар
,
мақсад
,
вазифалар
Ушбу
илмий
мақолада
монографик
тадқиқот
ва
таҳлилий
усуллардан
фойдаланилган
ҳолда
ер
муносабатларининг
жамият
ривожланишидаги
ўрни
,
уни
тартибга
солишнинг
давлат
ва
бозор
жиҳатлари
ҳар
1
Candidate of Economics, Docent, “Tashkent Institute of Irrigation and Agricultural Mechanization Engineers”
National Research University. Tashkent, Uzbekistan. E-mail: alik5656@bk.ru.
2
Doctor of Economics, Professor “Tashkent Institute of Irrigation and Agricultural Mechanization Engineers”
National Research University. Tashkent, Uzbekistan. E-mail: altiyevabdurashid@gmail.com.
3
PhD, “Tashkent Institute of Irrigation and Agricultural Mechanization Engineers” National Research University
.
Tashkent, Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
3 (2022) / ISSN 2181-1415
2
томонлама
асосланган
тарзда
кўрсатиб
берилган
;
мамлакатнинг
ер
тузуми
ердан
фойдаланиш
бўйича
давлат
томонидан
ўрнатиладиган
маълум
бир
тартиб
эканлиги
эътироф
этилади
;
ер
сиёсати
ердан
фойдаланиш
,
эгалик
қилиш
ва
тасарруф
этиш
бўйича
турли
ердан
фойдаланувчи
субъектлар
ўртасидаги
муносабатлар
эканлиги
,
мамлакатнинг
ер
тузумини
тартибга
солишга
доир
фаолият
эканлиги
кўрсатиб
берилади
;
Янги
Ўзбекистон
ер
сиёсатининг
асосий
кўринишлари
,
мақсад
ва
вазифалари
аниқ
фактлар
асосида
ёритиб
берилади
;
мамлакатда
ер
сиёсатини
муваффақиятли
олиб
боришда
аҳолини
ижтимоий
-
иқтисодий
жиҳатдан
қўллаб
-
қувватлаш
,
камбағалликни
ва
ишсизликни
тугатиш
муҳим
вазифалардан
бири
эканлиги
ҳамда
бунда
республика
раҳбарияти
ва
ҳуқумати
томонидан
қабул
қилинаётган
қатор
меъёрий
ҳужжатларнинг
аҳамияти
келтирилган
.
Основные направления, цели и задачи земельной
политики Нового Узбекистана
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
земельная политика,
основные направления,
цель,
задачи
В данной научной статье на основе применения
методов
монографического
и
аналитического
исследования
указаны места земельных отношений в развитии общества,
государственные
и
рыночные
аспекты
при
её
регулировании; отмечается особой роли
земельного строя
государства
для
установления
порядок
в
землепользовании; на основе конкретных материалов
указаны земельная политики, как государственное
орудие
при
регулировании
отношений
между
землепользователями, землевладельцами и арендаторами;
упоминается особое место государственных органов
управлении земельных ресурсов страны при успешном
ведении земельной политики; приводится основные
направления, цели и задачи
земельной политики Нового
Узбекистана на современном этапе развития общества;
указаны значение нормативно
-
правовых документов,
которые были приняты руководством
и правительством
республики для успешного осуществления земельной
политики в стране.
SUMMARY
This scientific article uses the methods of monographic research and analytical
analysis to show the role of land relations in the development of society, the state and
market aspects of its regulation in a comprehensive way; it is recognized that the land
system of a country is a specific procedure established by the state for land use; land
policy
–
the relationship between different land users in the use, possession and disposal
of land, the activity of regulating the land system of the country; the content, essence and
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
3 (2022) / ISSN 2181-1415
3
main features of land reform, which is one of the main directions of the country
’
s land
policy, will be revealed; issues that need to be addressed in the land reform process; It is
noted that the development of multi-sectoral land use, land privatization and market
involvement will play an important role in the success of overall reforms; the special role
of the state bodies responsible for land resources management in the success of the
country's land policy, the radical changes in their composition and system; the main
views, goals and objectives of the new land policy of Uzbekistan will be covered on the
basis of concrete facts;
о
ne of the important tasks in the successful implementation of
land policy in the country is the socio-economic support of the population, the
eradication of poverty and unemployment, as well as the importance of a number of
regulations adopted by the leadership and government of the republic.
Ишлаб
чиқариш
жараёнида
одамлар
табиат
билан
ўзаро
қандайдир
муносабатда
бўладилар
.
Айнан
ишлаб
чиқариш
муносабатлари
ривожланишнинг
ушбу
босқичида
жамиятнинг
иқтисодий
тизимини
вужудга
келтиради
[17, 18].
Хусусан
,
ердан
фойдаланиш
соҳасидаги
шундай
ишлаб
чиқариш
муносабатлари
,
одатда
,
ер
муносабатларини
ташкил
этади
.
Дарҳақиқат
,
ер
муносабатлари
ишлаб
чиқариш
муносабатлари
тизимининг
муҳим
таркибий
қисмини
ташкил
этади
.
Ер
муносабатлари
бу
жамиятдаги
ишлаб
чиқариш
муносабатларининг
ўзига
хос
шакли
бўлиб
,
меҳнатнинг
умумий
шарти
ва
ишлаб
чиқариш
воситаси
сифатидаги
ерга
эгалик
қилиш
,
фойдаланиш
ва
тасарруф
этиш
соҳасида
турли
синфлар
,
қатламлар
,
ижтимоий
гуруҳлар
ва
алоҳида
кишилар
ўртасида
вужудга
келадиган
муносабатлардир
[12, 15].
Бошқача
қилиб
айтганда
,
ер
муносабатлари
–
бу
давлат
ҳокимияти
органлари
,
маҳаллий
ўзини
-
ўзи
бошқариш
органлари
,
юридик
шахслар
,
фуқаролар
ўртасида
ерга
эгалик
қилиш
,
фойдаланиш
,
тасарруф
этиш
ва
муҳофазалаш
бўйича
юзага
келадиган
муносабатлардир
.
Ер
муносабатларининг
объекти
–
табиий
муҳитнинг
бир
қисми
,
ҳаёт
кечириш
муҳити
,
ишлаб
чиқариш
ва
ноишлаб
чиқариш
моҳиятидаги
кўчмас
мулкларни
жойлаштиришнинг
кенглик
базиси
,
меҳнат
предмети
ва
ишлаб
чиқариш
воситаси
сифатидаги
ер
участкасидир
.
Ер
участкаси
–
бу
ёпиқ
чегарага
эга
бўлган
ер
майдони
[13, 14, 20]
ёки
ер
участкаси
–
бу
чегаралари
ер
қонунчилигида
ўрнатилган
тартибда
изоҳланган
ва
тасдиқланган
чегараларга
эга
бўлган
ернинг
устки
қисми
(
шу
жумладан
,
тупроқ
қатлами
).
Ер
муносабатларининг
субъектлари
эса
ўрнатилган
тартибда
маълум
бир
ер
участкасидан
фойдаланиш
,
эгалик
ва
тасарруф
қилиш
ҳуқуқларига
эга
бўлган
юридик
ва
жисмоний
шахслардир
[12, 19].
Албатта
,
ҳар
қандай
давлатда
,
у
ерда
олиб
борилаётган
давлат
сиёсатига
қараб
,
ер
муносабатлари
тартибга
солиб
турилади
.
Ер
муносабатларини
тартибга
солиш
–
бу
ерлардан
оқилона
фойдаланишни
ташкил
этишга
ва
ерларни
муҳофаза
қилишга
қаратилган
ҳуқуқий
,
иқтисодий
ва
ташкилий
тадбирлар
мажмуасидир
[8].
Демак
,
республикамизда
ҳам
ер
муносабатлари
тегишли
қонунчилик
ҳужжатлари
билан
тартибга
солинади
ва
бу
ўзида
ер
-
ҳуқуқ
муносабатларини
қамраб
олади
.
Бугунги
бозор
иқтисодиётининг
янада
чуқурлашуви
шароитида
ер
муносабатларини
тартибга
солиш
иккита
:
давлат
ва
бозор
йўли
билан
амалга
оширилади
[8, 13].
Давлат
томонидан
тартибга
солиш
ер
ҳуқуқи
субъектларини
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
3 (2022) / ISSN 2181-1415
4
иқтисодий
жиҳатдан
ўзаро
муносабатларни
тартибга
солишнинг
ташкилий
-
ҳуқуқий
асосини
таъминлайди
.
Дарҳақиқат
,
ер
муносабатларини
давлат
томонидан
тартибга
солиш
бу
–
ташкилий
,
ҳуқуқий
ва
иқтисодий
ҳаракатларни
амалга
ошириш
йўли
билан
ер
участкаларидан
оқилона
фойдаланишни
,
тупроқлар
унумдорлигини
такрор
ишлаб
чиқариш
ва
оширишни
,
атроф
-
муҳитни
сақлаш
ва
мақбул
атроф
-
муҳитни
яратишни
таъминлашга
,
ер
участкаларига
мулкчилик
ҳуқуқларини
муҳофаза
қилишга
ва
ерлардан
фойдаланишга
йўналтирилган
тадбирлар
тизимидир
.
Бозор
иқтисодиёти
шароитида
ер
муносабатларини
давлат
томонидан
тартибга
солиш
билан
бир
қаторда
,
бозор
жиҳатидан
тартибга
солиш
ҳам
мавжуд
бўлади
.
Ер
муносабатларини
бозорга
хос
тартибга
солиш
мавжуд
ҳуқуқий
асослар
доирасида
ва
ер
участкаларидан
самарали
фойдаланишнинг
бугунги
кундаги
реал
шарт
-
шароитларини
ҳисобга
олган
ҳолда
кўчмас
мулк
объекти
сифатидаги
ер
участкасига
бўлган
талаб
ва
таклифлар
таъсири
асосида
амалга
оширилади
[10, 16, 17].
Умуман
,
қайд
қилиш
зарурки
,
ер
муносабатлари
кишилик
жамияти
ривожининг
барча
босқичларида
тартибга
солиб
келинган
.
Унинг
мақсади
алоҳида
шахслар
ва
кишилар
гуруҳининг
ер
билан
боғлиқ
манфаатларини
ҳаётга
татбиқ
этиш
,
бу
соҳада
юзага
келадиган
қарама
-
қаршиликларни
ҳал
этишдан
иборатдир
.
Аммо
ҳар
қандай
ижтимоий
-
иқтисодий
тузумда
ҳам
ер
муносабатлари
ўзларича
алоҳида
тарзда
мавжуд
бўла
олмайди
.
Шу
сабабли
ҳам
ҳар
доим
тартибга
солишнинг
тегишли
ҳуқуқий
ва
иқтисодий
механизмлари
,
шунингдек
,
ушбу
механизмларни
ҳаракатга
келтирувчи
жамиятнинг
ер
тузумини
вужудга
келтирувчи
давлат
ташкилотлари
мавжуд
бўлади
.
Ер
тузуми
–
бу
маълум
бир
ер
муносабатлари
ҳамда
шунга
мос
ҳолда
уларни
тартибга
солиш
бўйича
тегишли
сиёсий
ташкилотлар
билан
тавсифланадиган
ижтимоий
ва
давлат
тузилмалари
тизимидир
[12, 19].
Бошқача
қилиб
айтганда
,
ер
тузуми
бу
–
ердан
фойдаланиш
бўйича
давлат
томонидан
ўрнатиладиган
маълум
бир
тартибдир
.
Масалан
,
республика
ҳудудида
1917
йилга
қадар
ерга
бўлган
мулкчиликнинг
ранг
-
баранг
шаклларига
асосланган
ер
тузуми
мавжуд
бўлган
.
1917
йилги
инқилобдан
кейин
мамлакатимиз
ер
тузумида
ерга
фақат
давлат
мулкчилигига
,
колхоз
ва
совхоз
ердан
фойдаланишга
асосланган
ер
тузумига
ўтиш
юз
берди
. 1991
йилдан
кейин
ҳолат
яна
кескин
ўзгарди
,
яъни
ерга
давлат
мулкчилиги
билан
бир
қаторда
бошқа
қатор
мулкчилик
шакллари
(
эгалик
,
ижара
,
меросий
эгалик
ва
бошқа
)
шакллар
вужудга
келди
.
Буларнинг
барчаси
мамлакатнинг
ер
сиёсатида
туб
ўзгаришларга
олиб
келди
.
Ҳар
қандай
давлат
ер
тузумига
ўзининг
таъсирини
ўтказгани
ҳолда
ўзининг
ер
сиёсатини
амалга
оширади
.
Ер
сиёсати
–
ер
участкасига
эгалик
қилиш
,
фойдаланиш
ва
тасарруф
қилиш
бўйича
жамиятдаги
синфлар
,
ижтимоий
гуруҳлар
,
алоҳида
ер
мулкдорлари
ўртасидаги
муносабатлар
,
ер
тузумини
тартибга
солишга
доир
фаолиятдир
[12, 17].
Ер
сиёсати
муайян
ҳокимият
томонидан
жамият
ва
иқтисодиёт
манфаатлари
ва
эҳтиёжларини
таъминлаш
учун
ўтказилади
.
Бунда,
асосан, қуйидаги тадбирлардан фойдаланилади:
•
ҳуқуқий
(маъмурий) чора –
тадбирлар. Улар ҳуқуқ, мажбурият, бурч ва
ваколатларни ўз ичига олади ҳамда ер қонунчилиги, фуқаролик, маъмурий ва
бошқа қонунчилик актлари асосида ер муносабатларини тартибга солишга
асосланади;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
3 (2022) / ISSN 2181-1415
5
•
иқтисодий чора –
тадбирлар солиқ солиш, кредитлаш, мақсадли
молиялаштириш ва субсидиялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда ер эгалари ва
ердан фойдаланувчиларнинг иқтисодий манфаатларига таъсир кўрсатувчи ер
муносабатларини ривожлантиришни рағбатлантириш;
•
ташкилий чора
-
тадбирлар ер тузишни ташкил этиш ва амалга ошириш,
турли
-
туман кооператив ва ширкатларни ташкил этиш, малакали кадрлар тайёрлаш
ва бошқалар орқали ер муносабатларини ривожлантиришни таъминлаш.
Шуни алоҳида қайд қилиш зарурки, мустақил Ўзбекистонда ер
муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишда 1998 йилда қабул
қилинган ва амалга киритилган Ер кодекси алоҳида аҳамиятга эга бўлган. Ушбу
ҳужжатга
биноан республикада ер мулкчилигининг турли хил шакллари вужудга
келди, улар тенг ҳуқуқлилик асосида ривожлантирилди, умуман, ер ислоҳотининг
муваффақиятига биринчи қадамлар қўйилди. Аммо кейинги йиллари
мамлакатнинг дунё ҳамжамиятида тезкорлик билан ривожланиши, аксарият
ишлаб чиқариш воситаларига нисбатан хусусий мулкчиликнинг қарор топиши,
жумладан, унинг миллий бойлиги бўлган ер ресурсларини ҳам бозор
муносабатларига мос хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш
зарурияти амалдаги Ер кодексига тегишли ўзгартиришлар киритиш кераклигини
кўрсатди. Дарҳақиқат, амалдаги Ер кодекси мамлакат иқтисодиётининг тўлиқ
бозор
муносабатларига ўтишига ҳам тўсқинлик қилмоқда. Бу ҳолат республика Ер
кодексининг янги таҳририни тайёрлаш ва кенг халқ оммаси ўртасида муҳокама
қилиш
ҳамда қабул қилиш вақти етиб келганлигини кўрсатмоқда.
Давлатнинг ер сиёсати
турли қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият
органлари, суд, молия, банк хизматлари, турли қўмита ва вазирликлар томонидан
амалга оширилиши мумкин. Аммо ушбу органларда ташқи ва ички сиёсатни
амалга ошириш билан боғлиқ бошқа кўплаб функциялар мавжудлиги сабабли, ер
муносабатларини тартибга солувчи махсус ваколатли органни ташкил этишнинг
объектив эҳтиёжи пайдо бўлади. Махсус ваколатли орган ер тузиш, давлат ер
кадастри, ер мониторинги, ерлардан фойдаланишни давлат назорати, ерларни
муҳофаза қилиш каби хизматларни ўз таркибига олади ҳамда жамиятнинг сиёсий
устки тузилмаси таркибига киради ва, биринчи навбатда, давлатнинг ер
сиёсатини амалга ошириш вазифасини ҳал қилади.
Махсус ваколатли орган,
шунингдек, бошқа давлат хизматлари республика иқтисодиётини ривожлантириш
манфаатларидан келиб чиқиб, ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимига
мақсадли таъсир кўрсатганлари ҳолда ер ресурсларини бошқаришни амалга
оширадилар. Айнан ушбу тизимда давлат томонидан ўтказиладиган ер ислоҳоти
ер ресурсларини бошқаришнинг тубдан янги шакли бўлади.
Ер ислоҳоти бу
–
қонунчилик
билан расмийлаштирилган, қоидага биноан,
ўзгартирилган ер қонунчилигига мувофиқ ерга эгалик шаклларини ўзгартириш,
ерни бир мулкдор ёки фойдаланувчидан бошқасига ўтказиш, ҳудудни тартибга
солиш шаклларини ўзгартириш билан боғлиқ ер тузумини ўзгартиришдир. Ер
ислоҳоти ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланишнинг янги шаклларига ўтишни
таъминловчи ҳуқуқий, иқтисодий, техник, ташкилий ва бошқа чора
-
тадбирлар
мажмуини амалга оширишни назарда тутади
[8, 9,
10]. Демак, Ўзбекистонда
иқтисодий ислоҳотларнинг бугунги босқичида амалга оширилаётган ер ислоҳоти
режали иқтисодиётда юзага келган ер муносабатларини бозор муносабатларига
изчил ва босқичма
-
босқич ўзгартиришни кўзда тутади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
3 (2022) / ISSN 2181-1415
6
Республикада ер ислоҳотини амалга ошириш жараёнида қуйидаги масалалар
ҳал
қилинмоқда:
–
ерга нисбатан монопол давлат мулкчилигини тугатиш ва ер
мулкчилигининг кўп хиллилик шаклларига ўтиш;
–
фуқароларнинг ер участкасини олиш ҳуқуқларини амалга ошириш;
–
ердан фойдаланишнинг тўловлилик тамойилига ўтиш;
–
ер ресурсларини бошқаришни асосан маҳаллий давлат ҳокимияти
органларига ўтказиш;
–
қонун
билан рухсат этилган ердан фойдаланишнинг барча шаклларининг
эркин ривожланишини таъминлаш;
–
ер ресурсларини муҳофаза қилиш соҳасидаги энг муҳим устуворликларга
қатъий риоя қилиш;
–
ноқишлоқ
хўжалик
мақсадларига
мўлжалланган
ерларни
хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш;
–
ерда хўжалик юритувчи барча ердан фойдаланувчиларнинг тенг
ҳуқуқлилигини таъминлаш;
–
барча ердан фойдаланувчилар томонидан ўз ер участкаларидан оқилона ва
самарали фойдаланишларини таъминлаш.
Ер ислоҳотининг муҳим жиҳатлари ичида ер ресурсларига нисбатан
мулкчиликнинг кўп хилма
-
хил шаклларини шакллантириш алоҳида ўрин тутади.
Шуни таъкидлаш зарурки, барча ривожланган мамлакатларда уларнинг нисбати
йиллар ўтиши билан ўзгариб туради. Масалан, АҚШда ХХ аср бошида ер
мулкдорларининг улуши 55.8 фоизни, хусусий мулкдорлар улуши 8.9 фоизни,
ижарачилар улуши 35.3 фоизни ташкил этган. 90
-
йиллар бошига келиб,
юқоридаги тоифаларга кирувчи мулкдорлар улуши мос равишда 59.3; 29.2 ва
11.5 фоизларни ташкил этган [10]. Шу билан бир вақтда, мулкдорларга қарашли ва
ижарадаги ерларнинг улуши камайиш тенденциясига эга бўлиб, айни пайтда
хусусий мулкдорлар эгалик қилаётган ерларнинг улуши ортиб бормоқда. Зеро,
агар ХХ аср бошида мулкдорлар ерининг улуши 57.3 фоизни, хусусий
мулкдорларники 16.9 фоизни, ижарасилар ер улуши 25.8 фоизни ташкил этган
бўлса, 90
-
йиллар бошига келиб, бу кўрсаткичлар мос равишда 32.9; 53.9 ва
13.2 фоизга тенг бўлган
[11,
20]. Дарҳақиқат, республикамизда ҳам ўтказилаётган
ер ислоҳоти ер мулкчилигининг ранг
-
баранг тизимини ривожлантиришни
кўзда тутади. Бунда мулкчиликнинг бошқа турлари каби ер мулкчилигини
хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқаришга алоҳида аҳамият берилиши
зарур, негаки ҳар қандай мамлакатда бозор иқтисодиёти ундаги барча мулкларни
бозор айланмасига тортилишини кўзда тутади. Қаерда, қайси мамлакатда ушбу
мулклар қайсидир бир турининг бозори очиқ шаклланмаган, тегишли тартибда
ривожланмаган бўлса, ушбу мамлакатда бозор иқтисодиётини тўла шаклланган,
деб бўлмайди. Шундай экан, ерни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан
чиқариш, ерга нисбатан хусусий мулкчиликни вужудга келтириш –
бугунги
куннинг асосий муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда.
Умуман,
ер
майдонларидан
фойдаланишда
кўп
укладлиликни
ривожлантириш, ерларни хусусийлаштириш ва бозор айланмасига тортиш ёки
мамлакатда ўтказилаётган ер ислоҳотининг бошқа жиҳатларини муваффақиятли
рўёбга чиқариш, энг аввало, ер ресурсларини самарали бошқариш тизимининг
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
3 (2022) / ISSN 2181-1415
7
мавжудлиги билан узвий боғлиқдир. Гап шундаки, Ўзбекистонда бугунги кунда
амалда бўлган ер ресурсларини бошқариш тизими маълум тарихга эгадир.
Хусусан, 1998 йилга қадар мамлакатда ер ресурсларини бошқариш ХХ асрнинг
30-
йилларида республика қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфида ташкил
этилган Ер тузиш ва ерлардан фойдаланиш Бош бошқармасига юклатилган. Бош
бошқарма қишлоқ хўжалиги вазирлиги
тартибида ташкил этилганлиги боис, у,
асосан, қишлоқ хўжалиги вазирлигининг манфаатларини ҳимоя қилган, ушбу
даврларда бошқарилган ер ҳисоби, рўйхатга олиш ва баҳолаш ишларида
айнан
қишлоқ хўжалиги ерлари иштирок этган. Шу сабабдан ҳам собиқ иттифоқ
министрлар советининг 1954 йил 31 декабрдаги “Иттифоқда ерларнинг ягона
ҳисобини
юритишни йўлга қўйиш тўғрисида” ги қарорини амалга ошириш бўйича
шу даврларда яратилган ер баланси (ҳисоботи) ҳамда шу асосда ҳар йили
тайёрланаётган “Ўзбекистон Республикаси ер фонди” статистик тўпламда бугунги
кунга қадар аксарият қишлоқ хўжалиги мақсадларига мўлжалланган ер
майдонларининг тақсимланиши тўғрисидаги маълумотлар келтирилган. Бош
бошқарма,
унинг вилоятлардаги бошқармалари ҳамда маъмурий туманлардаги
бўлимларда ерлардан фойдаланишни ташкил этиш ва давлат назорати аксарият
қишлоқ
хўжалиги ер майдонлари билан боғлиқ бўлган, бошқа ер тоифалари
тўғрисида ушбу даврларда қабул қилинган ер тузиш ва
ер кадастри ҳужжатларида
кўп маълумотлар берилмаган.
1991 йилда Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришиши,
иқтисодиётда ва ижтимоий ҳаётда турли ислоҳотларнинг бошланиши бошқа
соҳалар каби ер ресурсларини бошқариш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш
заруриятини туғдирди. Жумладан, 1998 йил республикада мустақил мамлакатнинг
ер қонунчилиги базаси яратилди, яъни Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси,
“Фермер хўжалиги тўғрисида”ги, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги, “Давлат ер
кадастри тўғрисида”ги Қонунлари қабул қилинди, иқтисодиётда ер
-
бозор
муносабатлари қарор топа бошлади. Ушбу ер қонунчилик базасини ҳаётга татбиқ
этиш, ер ва сув ресурсларини бозор муносабатларига фаол жалб қилинишини
таъминлаш мақсадида 1998 йил 27 июлдаги 314
-
сонли ҳукумат қарори билан
Ўзбекистон Республикасининг Ер ресурслари бўйича давлат қўмитаси ташкил
этилди. Бундай давлат қўмитасини ташкил этишдан асосий мақсад –
мамлакат
чегарасидаги барча ер ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишни
таъминлашдан иборат бўлган
[7]. Аммо турли тоифа ерларидан фойдаланишни
ташкил этиш тизимини юқори сифатли картографик материаллар билан
таъминлаш ва бундай ҳудудларда турли геодезик ўлчовларни амалга ошириш
заруриятлари, ердан фойдаланиш, геодезия ва картография соҳаларида бошқарув
тизимини такомиллаштириш, ер муносабатларини мувофиқлаштириш ҳамда
оқилона ердан фойдаланишни таъминлаш, давлат кадастрлари ягона тизимини
юритиш шу даврда фаолият юритаётган давлат қўмитаси таркибини
такомиллаштиришни талаб қилди. Шу асосда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2003 йил 9 декабридаги ПФ–
3358-
сонли “Давлат бошқарувининг
республика органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига
мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари давлат қўмитаси ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги геодезия, картография ва
давлат кадастрлари Давлат қўмитаси (“Давергеодезкадастр”) ташкил этилди
[2, 13].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
3 (2022) / ISSN 2181-1415
8
Ташкил этилган янги давлат қўмитасининг асосий вазифалари:
–
ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича ягона
давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлаш;
–
ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилишда давлат назоратини амалга
ошириш;
–
тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва
муҳофаза қилиш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга
ошириш;
–
геодезия ва карташунослик фаолиятини бошқариш;
–
давлат геодезия назоратини ташкил этиш;
–
давлат кадастрларини юритиш соҳасида жойлардаги давлат ҳокимияти
органлари ва бошқарув органлари фаолиятларини мувофиқлаштириш;
–
давлат ер кадастрини, картография
-
геодезия давлат кадастрини, бино ва
иншоотлар давлат кадастрини, шунингдек, давлат кадастрларининг ягона
тизимини ривожлантиришдан иборат бўлган.
“Давергеодезкадастр” қўмитаси фаолият юритган даврда ерлардан
фойдаланиш соҳасида йирик тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, қишлоқ
хўжалик кооператив (ширкат)ларини қайта ташкил этиш асосида турли
ихтисосликлардаги
фермер
хўжаликларини
ташкил
этиш,
ижара
ер
муносабатларини жорий этиш, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат
рўйхатига олиш мақсадида кадастр хизматларида рўйхатга олиш офисларини
яратиш, ердан фойдаланишга тўловлилик тамойилининг жорий этилишини
таъминлаш, анъанавий ва электрон вариантларда
ер участкаларининг
кадастр
планларини тузиш, қишлоқ хўжалик ерларини сифат баҳолаш (тупроқ
бонитировкаси), қишлоқ хўжалик ерларини кадастрли норматив баҳолаш, давлат
чегараларини демаркациялаш, ерлар мониторингини юритиш ва бошқалар шулар
жумласидандир.
Аммо, шу билан бир қаторда, ушбу даврда, қишлоқ хўжалиги
ерларидан фойдаланиш даражаси жуда
пастлигича қолди, ер турлари ва
экин майдонлари таркибини оптималлашга етарли
эътибор берилмади,
чорвачиликнинг ем
-
хашак базаси жуда ёмонлашиб кетди, ноқишлоқ хўжалиги
ерларини кадастрли баҳолаш ишлари бажарилмади, айниқса, аҳоли пунктлари,
саноат, транспорт ва бошқа тоифа ерларидан фойдаланиш самарадорлигини
баҳолаш амалга оширилмади. Ўз вақтида қўмита томонидан ер сиёсатини амалга
ошириш учун давлат дастури, бузилган ерларни тиклаш давлат дастури ишлаб
чиқилмади, ерлардан фойдаланиш ва уларни
муҳофаза қилиш бўйича етарли
даражадаги давлат назорати
ташкил этилмади, “Тупроқ унумдорлиги тўғрисида”,
“Ер тузиш тўғрисида”, “Ерларни кадастрли баҳолаш тўғрисида”ги Қонунлар қабул
қилинмади, ер бозори ва ерга ижара ҳуқуқи бозори яратилмади, суғориладиган
ерлардан фойдаланиш жараёнига етарли
даражадаги бозор тамойиллари
қўлланилмади.
Буларнинг барчаси ер ресурсларини бошқариш тизимига ва Ўзбекистон
Республикасининг ер тузумига ўзининг салбий таъсирини кўрсатди. Бундай
ҳолатга
барҳам бериш ва Янги Ўзбекистоннинг ер тузумини шакллантириш ҳамда
амалга оширилаётган ер ислоҳотининг муваффақиятини таъминлаш, албатта,
ер ресурсларини бошқариш тизимини қайта кўриб чиқиш заруриятини туғдирди.
Натижада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
3 (2022) / ISSN 2181-1415
9
ПФ–
6061-
сонли “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан
такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва 2021 йил
7 сентябрдаги ПҚ–
4839-
сонли “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги қарорига биноан бундай тизимда чуқур ўзгаришлар юз берди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва
давлат кадастрлари давлат қўмитасининг қишлоқ хўжалиги ерлари ва экинларини
мониторинг қилиш, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, қишлоқ
хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш,
тупроқ бонитировкасини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги ерларини меъёрий
қийматини
аниқлаш, тупроқ унумдорлигини ошириш, тупроқшунослик,
геоботаникага оид тадқиқотларни амалга оширишга доир вазифалари,
функциялари ҳамда
ваколатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилди.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларнинг таркибидаги ўзгаришларни ўз
вақтида аниқлаш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларини тугатиш
мақсадида уларнинг мониторингини ўтказиш Ўзбекистон Республикасида
атроф
табиий муҳитнинг давлат мониторинги доирасида амалга оширилиши
белгиланди. “Ўздавергеодезкадастр” давлат қўмитаси негизида Ўзбекистон
Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ташкил
этилди. Агентликка кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш
соҳасида, геодезия ва картография соҳасида, давлат кадастрларини юритиш
соҳасида қатор вазифалар юклатилди.
Янги Ўзбекистоннинг ер тузумини такомиллаштириш, мамлакатда ер
участкаларини хусусийлаштириш ва уларни бозор активига айлантиришни йўлга
қўйиш
мақсадида 2021 йил 16 ноябрда Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ
хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги
Қонуни
қабул қилинди. Ушбу Қонуннинг амалга оширилиши ва ердан
фойдаланиш амалиётига жорий этилиши ер участкаларига хусусий мулкчиликни
шакллантиради, ер бозорини вужудга келишига замин яратади, ерни бозор
активига айлантиради ва охир
-
оқибатда, республика ер муносабатларини тўла
бозор иқтисодиётига ўтишини таъминлайди.
Маълумки, ер ресурсларидан фойдаланишни оқилона ташкил этиш билан
бир қаторда, уни давлат назоратини самарали олиб бориш
ҳам
янги типдаги ер
тузумини
мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади. Бунда Ўзбекистон Республикаси
Президенти томонидан 2022 йил 22 февралда қабул қилинган “Ер участкаларидан
фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги қарори катта амалий аҳамиятга эгадир. Мазкур қарор ер
участкаларидан самарали фойдаланиш тизимини йўлга қўйиш, ерлар, айниқса,
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар талон
-
тарож қилинишининг олдини
олиш, мазкур жараёнларга
ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали
соҳада рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июнидаги “Ер муносабатларида тенглик
ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш
ва уларни бозор активига айлантириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ–
6243-
сонли Фармонида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида қабул
қилинган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
3 (2022) / ISSN 2181-1415
10
Ушбу Фармонда кўзда тутилган вазифаларни бажариш мақсадида ер
участкаларини ажратиш, янги ерларни ўзлаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги
муомаласига киритиш билан боғлиқ республика ва маҳаллий дастурларда
белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида
ва тўлиқ ижро этилиши юзасидан
мунтазам назорат ўрнатилди, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг
қарорларини
ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон
“E
-
qaror” тизимини доимий равишда мониторинг қилиш йўлга қўйилди ҳамда
қонунчилик
ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган қарорларга нисбатан таъсир
чоралари кўрилмоқда, ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва улардан
ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини барвақт аниқлаш ҳамда ҳуқуқбузарлик
содир этган шахсларга нисбатан жазонинг муқаррарлигини таъминлаш устидан
қатъий прокурор назорати ўрнатилди ва ҳакозо. Буларнинг барчаси, сўзсиз,
яқин истиқболда Янги Ўзбекистоннинг ер тузумини ва ер сиёсатини
такомиллаштиришда ҳамда шу асосда ер майдонларидан фойдаланиш
самарадорлигини таъминлашда муҳим ўрин
эгаллайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги
ПФ–
60-
сонли Фармони билан қабул қилинган “2022
-
2026 йилларга мўлжалланган
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”да
фуқароларнинг ижтимоий
ҳимоясини кучайтириш ва камбағалликни қисқартириш давлат сиёсатининг
устувор йўналиши сифатида белгиланган. Ушбу йўналишда ер сиёсати
изчиллигини таъминлаш мақсадида республиканинг барча ҳудудларида
ижтимоий жиҳатдан ночор ва ишсиз қишлоқ оилаларига ерларни тақсимлаш
ва қайта тақсимлаш тизимида
махсус ер тузиш лойиҳалари асосида
0,20-
0,50 гектардан 1,0 гектаргача деҳқон хўжалиги сифатида ер майдонлари
ажратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги
Кадастр агентлигининг берган маълумотларига қараганда, 2022 йилнинг
15 апрелига қадар шундай мақсадлар учун республика бўйича 80,0 минг гектардан
ортиқ суғориладиган ерлар ажратилган. “Ўздаверлойиҳа” республика илмий
лойиҳалаш институтининг вилоятлардаги махсус бўлинмалари бунинг учун
махсус ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқишган
ва бу иш ушбу ер тузиш
лойиҳаларига мос тарзда амалга оширилмоқда. Бу ижобий ҳолат албатта. Лекин
аксарият вилоятлар ва туманларда ажратилаётган ерларнинг сифат ҳолати
талабга жавоб бермайди, аксарият ҳолларда баъзи бир сабаблар билан анча
йиллар олдин қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиб кетган ерлар ажратилмоқда.
Бу ерларни қишлоқ хўжалиги муомаласига киритиш учун маълум миқдорлардаги
харажатлар талаб қилинади (маданий техник тадбирлар учун ёки
суғориш
тармоқларини
қайта
қуриш, янгидан бунёд этиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини
яхшилаш
учун ва ҳ.к.). Бундай маблағлар эса иқтисодий ночор оилаларда мавжуд
эмас. Демак, бундай ерларни юқоридаги мақсадлар учун ажратиш мақсадга
мувофиқ бўлмайди, албатта. Майдонининг
миқдори камроқ бўлса
-
да, бундай
оилаларга яхши сифатга эга бўлган, тўғридан
-
тўғри
фойдаланишга киришиш
мумкин бўладиган ерларни ажратиш
зарур. Шундай ҳолдагина ночор оилаларни
камбағалликдан бирмунча бўлса
-
да қутқариш мумкин бўлади.
Юқорида олиб борилган монографик тадқиқотлар асосида қисқача хулоса
қилиш мумкинки, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида кўзда тутилган
ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишнинг асосий йўналишларини
ўз вақтида амалга
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
3 (2022) / ISSN 2181-1415
11
оширишда, мамлакатнинг ер тузумини ва амалга оширилаётган ер ислоҳотларини
янада такомиллаштиришда ер ресурсларини бошқаришнинг бугунги тизимини
изчил юритиш, унинг асосий йўналишлари, мақсад ва вазифаларини тўғри
белгилаш
муҳим амалий аҳамиятга эга бўлади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси. Тошкент, Адолат, 2014.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги
ПФ–
3358-
сонли “Давлат бошқарувининг республика органлари тизимини
такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони. Тошкент, 2003, Lex.uz.
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги
ПФ–
6061-
сонли “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан
такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармони. Тошкент, 2020, Lex.uz.
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги
ПФ–
6243-
сонли “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга
бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш
чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармони. Тошкент, 2021, Lex.uz.
5.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги
ПФ–
60-
сонли “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт
стратегияси тўғрисида”ги Фармони. Тошкент, 2020, Lex.uz.
6.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги
ПҚ–
4839-
сонли “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги
Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги
Қарори. Тошкент, 2020, Lex.uz.
7.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 февралдаги
“Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш
чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги қарори. Тошкент, 20
22, Lex.uz.
8.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 июлдаги
314-
сонли қарори. Тошкент, 2022, Lex.uz.
9.
Абдуллаев
З.С. Ер ресурслари қийматини баҳолаш жараёнларини
моделлаштириш. Тошкент, А.
Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси
нашриёти, 20138. Ахмедов
Б.А. Ўзбекистон тарихи. 1
-
китоб,
Тошкент, Ўқитувчи,
1996 й.
10.
Брыжко
В.Г. Зарубежный опыт управления распределением земельных
ресурсов. М., Журнал “Аграрная наука, №2, 2003.
11.
Сагайдак
А.Э. Земельная сообственность и рента.
М., Агропромиздат, 1991.
12.
Бабажанов
А.Р.,
Батыкова
А.Ж., Аликулов
Г. Регулирование земельных
отношений. Ташкент, ТИИИМСХ, 2020.
13.
Алтиев
А.С. Ер ресурсларидан фойдаланиш тизимини тартибга солиш
муаммолари. Монография. Тошкент, Фан, 2018 й.
14.
Бабажанов
А.Р., Рўзибоев С.Б., Мажитов Б.Х. Ердан фойдаланиш асослари.
Тошкент, ТИҚХММИ, 2018 й.
15.
Давыдов
А.М.
Аграрные
преобразования
и
формирование
социалистического землепользования в Узбекской ССР. Ташкент, Наука, 1965 й.
16.
Бабажанов
А.Р., Рўзибоев
С.Б. Аҳоли яшаш жойлари кадастри. Тошкент,
Тафаккур, 2011.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
3 (2022) / ISSN 2181-1415
12
17.
Амир Темур. Темур тузуклари. Б.Ахмедов таҳрири остида. Тошкент,
Нашриёт матбаа бирлашмаси. 1999.
18.
Захаров
В.А., Лобанова
Л.П. Возникновение и развитие земельного
кадастра. Кадастровой вестник, №2,
2006,
–
С
. 49
–
53.
19.
Управление
земельными
ресурсами,
земельный
кадастр,
землеустройство и оценки земель (зарубежный опыт). Под ред. С.Н.
Волкова и
В.С.
Кислова. М., Технология ЦД, 2003.
20.
Волков
С.Н., Денисов
В.В. Землеустройство в Кыргызской Республике.
Москва
-
Бишкек, ГУЗ, 20
14.
