Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиниши тарихи (1991-2021 йиллар)

Annotasiya

Мақолада жорий архив материаллари ва илмий адабиётлар ёрдамида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва унинг модернизация тарихи жараёнлари таҳлил қилинади.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2020
inLibrary
Google Scholar
ВАК
elibrary
doi
 
Chiqarish:
CC BY f
110-115
20

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Холдарова, О. (2021). Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиниши тарихи (1991-2021 йиллар). Jamiyat Va Innovatsiyalar, 2(9/S), 110–115. https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss9/S-pp110-115
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мақолада жорий архив материаллари ва илмий адабиётлар ёрдамида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва унинг модернизация тарихи жараёнлари таҳлил қилинади.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

History of agricultural modernization in Uzbekistan (1991-2021)


Оydinoy KHOLDAROVA

1


Andijan State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received August 2021
Received in revised form
20 August 2021
Accepted 15 September 2021
Available online
11 October 2021

The article analyzes the current archive materials and

scientific literature that the agriculture field in Uzbekistan and
its modernization history process of agricultural sector as well.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

agriculture,
Uzbekistan,
agrarian sector,
economy,
reforms,
modernization,
Action strategy.

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиниши
тарихи (1991–2021 йиллар)

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

қишлоқ хўжалиги,
Ўзбекистон,
аграр сектор,
иқтисодиёт,
ислоҳотлар,
модернизация,
Ҳаракатлар стратегияси.

Мақолада жорий архив материаллари ва илмий

адабиётлар ёрдамида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва
унинг модернизация тарихи жараёнлари таҳлил қилинади.

1

Researcher, Department of Theory of Civil Society, Andijan State University, Andijan, Uzbekistan.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

111

История модернизации сельского хозяйства в Узбекистане
(1991–2021)

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

сельское хозяйство,
Узбекистан,
аграрный сектор,
экономика,
реформы,
модернизация,
Стратегия действий.

В статье анализируются текущие архивные материалы и

научная литература, посвященная сельскому хозяйству в
Узбекистане, а также история процесса модернизации
аграрного сектора.


Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг суғориш тарихини холисона

ва илмий тарзда тадқиқ этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан,
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг қишлоқ хўжалигини
модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш бўйича устувор йўналишларида
“суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мелиорация ва
ирригация объектлари тармоқларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқариш соҳасига интенсив усулларни, энг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган
замонавий агротехнологияларни жорий этиш, унумдорлиги юқори бўлган қишлоқ
хўжалиги техникасидан фойдаланиш” каби муҳим вазифалар белгиланган. Шу
боисдан ҳам суғориш ва ўзлаштириш тарихини тадқиқ этиш барча даврларда ҳам
муҳим ҳисобланган.

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши

бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ биргина 2017 йилнинг ўзида пахта экин
майдонларини 49 минг га га ва ғалла майдонларини 10 минг га га қисқартириш
ҳисобидан қисқартирилган экин майдонларининг 8,1 минг га га картошка,
27,2 минг га га сабзавот, 5,9 минг га га интенсив боғ, 2,9 минг га га токзор, 10,9 минг
га га озуқа экинлари ва 4 минг га га мойли экинлар жойлаштирилди. Ўтказилган бу
тадбирлар натижасида паст рентабелли экин майдонларида пахта ва ғалла етиш-
тиришдан кўриладиган зарарни 80 млрд. сўмга қисқартириш, қўшимча 1 млн.
тоннага яқин мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ҳудудларда
48,5 мингдан ортиқ янги иш ўринларини ташкил этиш натижасида ушбу экин
майдонларида банд бўлган аҳоли сонини 75,6 мингга етказиш, мева-сабзавот
маҳсулотлари экспорти ҳажмини 2 баробар ошириш имкониятини яратишга муваф-
фақ бўлинди. Айни пайтда замонавий агротехнологиялар асосида юқори ҳосил-
дорликка эга бўлган, эртапишар ҳамда ширин таъмга эга пакана ва ярим пакана
дарахтларни экиш орқали интенсив боғ ва узумчиликни ривожлантириш ҳамда
дунё бозорларида харидоргир ва экспортбоп мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб
чиқариш ҳажмини ошириш асосий бажарилиши муҳим бўлган вазифалар сирасига
киради.

Таъкидлаш муҳимки, 2011–2016 йиллар давомида боғдорчиликда янги агро-

технологиялар асосида 31308 га юқори ҳосил берадиган пакана ва ярим пакана
интенсив мевали боғлар барпо этилди. Қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдор-
лигини оширишда уруғчилик-селекция ва нав танлашнинг аҳамияти катта бўлиб,
истиқлол йилларида республика олимлари томонидан мевали, резавор мевали,


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

112

ёнғоқсимон, субтропик, цитрус ўсимликлар ҳамда узумнинг янги навларини
яратиш, маҳаллий ва интродукция қилинган навларни ўрганиш, парваришлаш
технологияларини ишлаб чиқиш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш бўйича
кенг миқёсда тадқиқотлар амалга оширилди. Натижада Марказий Осиёда биринчи
бўлиб селекцион йўл билан уруғли, данакли, резавор, ёнғоқ мевали экинлар
селекцияси йўлга қўйилиб, янги навлар яратишга асос солинди. Кўп йиллик илмий
тадқиқотлар туфайли 180 га яқин мева-узум навлари яратилиб, уларнинг саксонга
яқини Давлат реестрига киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 мартдаги “2016–2020 йил-

ларда мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларининг хом ашё базасини янада ривож-
лантириш, уларни қайта ишлашни чуқурлаштириш, озиқ-овқат товарлари ишлаб
чиқариш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига
асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш бўйича янги корхона-
лар қуриш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш бўйича умумий
қиймати 595 886,3 минг доллар эквивалентига тенг бўлган жами 180 та инвестиция
лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилди. Ушбу қарорга мувофиқ, 2016–2020 йил-
ларда мева-сабзавотларни қайта ишлаш бўйича қуввати 99100 тоннага тенг 138 та,
гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича қуввати 16500 тоннага тенг 46 та, сут
маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича қуввати 34850 тоннага тенг 79 та ва бошқа
озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича қуввати 26840 тоннага тенг
153 та янги корхонани ишга тушириш белгиланди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулот-
ларини чуқур қайта ишлаш бўйича тизимли тадбирларнинг амалга оширилиши
натижасида 2020 йилга келиб 2016 йилга нисбатан мева-сабзавот консервалари
ҳажмини 79,4 %, мева шарбатларини 80,5 %, қуруқ меваларни 73,1 %, гўшт ва гўшт
маҳсулотларини 59,5 %, колбаса маҳсулотларини 68,8 %, сут ва сут маҳсулотларини
56,6 %, сариёғни 51,4 %, қандолат маҳсулотларини 59,9%, ўсимлик ёғини
57,2%, шакарни 24,0, пишлоқни 2,5, гўштли консерваларни 2,4, балиқ маҳсулот-
ларини 3,4 ҳамда музлатилган балиқни 2,8 марта ошириш имконини берди.

Ҳаракатлар стратегиясида 2017 йилда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш

учун халқаро молия институтларининг умумий қиймати 337,8 млн. долларга тенг
маблағларни қуйидаги йўналишлар бўйича ўзлаштириш кўзда тутилди:

– “Осиё тараққиёт банки”нинг 150 млн. доллар маблағини “Қишлоқ хўжалиги

ишлаб чиқаришини модернизация қилиш” лойиҳасига;

– “Халқаро тараққиёт ва тикланиш банки”нинг 150 млн. доллар маблағини

“Чорвачилик секторини ривожлантириш” лойиҳасига;

– “Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси”нинг 23,8 млн. доллар

маблағини “Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида сут маҳсулотларини ишлаб
чиқаришни кенгайтириш ва қайта ишлашни ривожлантириш” лойиҳасига йўнал-
тирилди.

2017 йилда биринчи марта ғалладан бўшаган қарийб 1 млн. гектар майдонга

сабзавот, картошка, полиз ва дуккакли экинлар экилди ва 5,5 млн. тоннадан ортиқ
маҳсулот тайёрланди. Айнан шу йилда 96 минг гектар ҳосилдорлиги паст
майдонларда пахта ва ғалла ўрнига 32 минг гектар ерда карам, турли сабзавот ва
кўкатлар экилди ҳамда бу майдонлардан олинган минглаб тонна маҳсулотлар
экспорт қилинди. Шуннигдек, 11 минг гектар майдонда интенсив боғ ва янги
токзорлар, 1500 минг гектарда иссиқхоналар барпо этилди. Мазкур йилда


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

113

республикада 8377000 тонна ғалла, 2900000 тоннадан зиёд пахта, 12450 тонна
пилла, 500800 тонна шоли, 22 млн. тонна мева-сабзавот ва 12,3 млн. тонна гўшт ва
сут етиштирилди.

2017 йил 10 октябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада
ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан
фермер, кўп тармоқли фермер ва деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш
ишларида, шу жумладан, агротехник тадбирларни амалга оширишда ҳамда
шартномалар тузишда, маҳсулотларни ташқи бозорларга экспорт қилишда ҳар
томонлама кўмаклашиш ишларини қўллаб-қувватланиши белгилаб берилди.

Қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича

“2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да белгиланган чора-тадбирлар
аграр тармоқни барқарор суръатлар билан ривожлантириш, республика озиқ-овқат
хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва экспорт салоҳиятини юксалтиришга хизмат
қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Обод

қишлоқ” дастури тўғрисидаги Фармонига мувофиқ қабул қилинган “Обод қишлоқ”
дастури доирасида 2018 йилда 159 та тумандаги 386 та қишлоқда қурилиш -
ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Ушбу қишлоқларда 142 мингта якка
тартибдаги уй ва мингдан зиёд кўп қаватли уй, 3 минг км. йўлларни таъмирлаш,
2,5 минг км. электр энергияси, 2 минг км. ичимлик сув тармоқларини қуриш ва
қайта тиклаш, 2 минг 400 та бозор ва бошқа инфратузилма объектлари қуриш
белгилаб олинган эди.

2018 йил 17 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон

Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, унга кўра, Республика Қишлоқ
хўжалиги вазирлиги фаолиятини жадаллаштириш мақсадида қишлоқ хўжалиги ва
озиқ-овқат тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш,
қишлоқ хўжалиги соҳасидаги давлат сиёсати устувор йўналишларининг мувофиқ-
лаштирилган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш вазифаларини изчил тарзда
бажариш белгиланди. Шу билан бирга, мазкур қарорга биноан, Ўзбекистон
Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг зиммасига қуйидагиларни бажариш
юклатилди:

Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси

Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
талабларининг ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлаш;

– қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий

ривожланиши ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муаммоли масалаларни ҳал этиш
бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, “йўл хариталари” ҳамда бошқа
дастурий ҳужжатларни самарали тарзда амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раислигида 2018 йил

26 апрель куни “Обод қишлоқ”дастурини амалга оширишни самарали ташкил этиш
билан боғлиқ масалалар ва бу борадаги энг муҳим вазифаларга бағишланган
видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Ушбу видеоселекторда қуйидагилар алоҳида


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

114

таъкидланди: “Кейинги 25 йил мобайнида намунали уй-жой қуришни ҳисобга
олмаганда, қишлоқларнинг ташқи қиёфасини яхшилаш ва ободонлаштириш
бўйича бирор-бир амалий иш қилинмаган, бунинг учун молиявий маблағлар
ажратилмаган, – дея уқтирди давлат раҳбари, шу билан бирга, – аксарият
қишлоқларда кўчалар, ижтимоий соҳа объектлари, ичимлик суви, электр
таъминоти каби муҳим соҳалар йиллар давомида қаровсиз ва эътиборсиз қолиши
натижасида ночор аҳволга келиб қолган”.

2018 йил 27 июндаги Президент Фармонига кўра “Обод маҳалла” дастури

қабул қилинди. Унга мувофиқ 2018 йилда ҳар бир шаҳарда камида 2 тадан ва
2022 йилгача ҳар йили камида 3 тадан маҳалла қиёфаси тубдан янгиланиши,
ичимлик суви, электр ва табиий газ, канализация тармоқларида қурилиш-
таъмирлаш, сизот сувлари сатҳини пасайтириш ишлари, шунингдек, 5 минг 607 км.
ички йўллар, 369 та ижтимоий соҳа объектини таъмирлаш, 969 та бозор инфра-
тузилмаси объекти ва сервис шохобчалари барпо этиш мўлжалланган. Бунинг учун
маҳаллий ҳокимликлар ҳузурида “Обод маҳалла” жамғармалари тузилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабр-

даги Олий Мажлисга мурожаатномасида республика иқтисодиёти, хусусан унинг
таркибий қисми бўлган қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни алоҳида
таъкидлади. Жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасини бошқариш тизимини ислоҳ
қилиш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасидаги илғор техно-
логияларни жорий этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш энг муҳим вазифа
сифатида эътироф этилди. Кейинги йилда кластер усулида пахта етиштиришни
камида 51 фоизга етказиш учун 48 та пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш
тўғрисида қарор қабул қилинди. Шу билан бирга, ғалла ва мева-сабзавот кластер-
лари фаолиятини ҳар томонлама ривожлантириш кераклиги ва бу соҳа республика
учун нисбатан янги экани инобатга олиниб, уни давлат томонидан қўллаб-
қувватлаш, кредит тизимини соддалаштириш, харажатларни субсидиялаш, ер
ажратиш билан боғлиқ тартибларни қайта кўриб чиқиш талаб қилинди.

Хулоса қилиб айтганда, мамлакат аграсаноат тармоғидаги таркибий ўзгариш-

ларни чуқурлаштириш орқали ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш ҳамда
аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари, қайта ишлаш саноатини хом ашё билан узлуксиз
равишда таъминлаб бориш орқали республика озиқ-овқат хавфсизлигини янада
мустаҳкамлаш ҳамда экологик соф маҳсулотлар ишлаб чиқариш ишлари йўлга
қўйилди.

Шу билан бир қаторда, фермер хўжаликларига республика ҳукумати томони-

дан кўрсатилган ғамхўрлик, уларнинг ердан, сувдан, техникадан ҳамда бошқа
моддий ва молиявий ресурслардан оқилона фойдаланилиши натижасида ҳосилдор-
лик йилдан-йилга тобора ортиб борди. Мазкур хўжаликлар, энг аввало, ўз меҳнати
натижасидан бўлган моддий манфаатдорликларининг ошиши туфайли пахтачилик
ва ғаллачилик соҳаларида юқори натижаларга эришишга муваффақ бўлди.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

“Ўзбекистон

Республикасини

янада

ривожлантириш

бўйича

Ҳаракатлар

стратегияси тўғрисида”ги ПФ–4947-сон фармони // Ўзбекистон Республикаси
қонун ҳужжатлари тўплами. – №6 (766) – 70-модда. – Тошкент: Адолат, 2017.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

115

2.

Ўзбекистон Миллий архиви (Ўз МА), М-110-жамғарма, 1-рўйхат, 902-йиғма

жилд, 58-варақ.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси архиви (ЎзР ПАА),

975-жамғарма, 20-рўйхат, 51-йиғма жилд, 4-варақ.

4.

ЎзР ПАА, 975-жамғарма, 20-рўйхат, 51-йиғма жилд, 9-варақ.

5.

Ўз МА, М-110-жамғарма, 1-рўйхат, 902-йиғма жилд, 59-варақ.

6.

ЎзР ПАА, 975-жамғарма, 20-рўйхат, 51-йиғма жилд, 12-варақ.

7.

Туляков Э., Деҳқонов Ш., Рашидова Ш ва бошқ. Ҳаракатлар стратегияси

билан 3 йил: кутилган натижалар, юқори самарадорлик ва юксак марралар. –
Тошкент: Konrad Adenauer Shiftung, 2020. – Б. 42.

8.

ЎзР ПАА, 975-жамғарма, 20-рўйхат, 51-йиғма жилд, 16-варақ.

9.

ЎзР ПАА, 975-жамғарма, 21-рўйхат, 54-йиғма жилд, 36-варақ.

10.

Ўз МА, М-110-жамғарма, 1-рўйхат, 902-йиғма жилд, 60-варақ.

Bibliografik manbalar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон фармони // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. – №6 (766) – 70-модда. – Тошкент: Адолат, 2017.

Ўзбекистон Миллий архиви (Ўз МА), М-110-жамғарма, 1-рўйхат, 902-йиғма жилд, 58-варақ.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси архиви (ЎзР ПАА), 975-жамғарма, 20-рўйхат, 51-йиғма жилд, 4-варақ.

ЎзР ПАА, 975-жамғарма, 20-рўйхат, 51-йиғма жилд, 9-варақ.

Ўз МА, М-110-жамғарма, 1-рўйхат, 902-йиғма жилд, 59-варақ.

ЎзР ПАА, 975-жамғарма, 20-рўйхат, 51-йиғма жилд, 12-варақ.

Туляков Э., Деҳқонов Ш., Рашидова Ш ва бошқ. Ҳаракатлар стратегияси билан 3 йил: кутилган натижалар, юқори самарадорлик ва юксак марралар. –Тошкент: Konrad Adenauer Shiftung, 2020.-Б.42.

ЎзР ПАА, 975-жамғарма, 20-рўйхат, 51-йиғма жилд, 16-варақ.

ЎзР ПАА, 975-жамғарма, 21-рўйхат, 54-йиғма жилд, 36-варақ.

Ўз МА, М-110-жамғарма, 1-рўйхат, 902-йиғма жилд, 60-варақ.