Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Compliance and administration problems of the VAT mechanism of
Uzbekistan
Azizjon RAKHMONOV
1
, Umidbek SAFAROV
2
Yeoju Technical Institute in Tashkent,
United Tax Advisors
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received June 2021
Received in revised form
20 June 2021
Accepted 15 July 2021
Available online
15 August 2021
The article provides an overview of the theoretical literature
on assessing the effectiveness of the VAT mechanism and ways
to improve it. Also, on the basis of existing methodologies, the
level of effectiveness of the VAT mechanism in Uzbekistan and
the factors affecting it are studied.
The fiscal potential of the VAT mechanism was assessed using
the C-efficiency indicator. This indicator is based on an estimate
of the difference between actual VAT revenue and the amount of
VAT that could be collected based on an ideal tax mechanism that
would tax all final consumption expenditure in the economy at a
single rate. According to the analysis, the VAT mechanism in
Uzbekistan is found to be half as effective as its ideal potential.
It was noted that the low efficiency of the VAT mechanism is
mainly due to two factors: policy gap (the availability of various
incentives and preferences) and compliance gap (a low level of
timely and full compliance with tax obligations).
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
VAT,
C-efficiency,
final consumption,
tax rate, policy gap,
compliance gap.
Ўзбекистон ҚҚС механизмининг комплаенс ва маъмурчилик
муаммолари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ҚҚС, С-самарадорлик,
якуний истеъмол,
солиқ ставкаси,
Ушбу мақолада ҚҚС механизми самарадорлигини баҳо-
лаш ва уни ошириш йўлларига доир назарий адабиётлар
шарҳи ёритилган. Шунингдек, мавжуд методологиялар
асосида Ўзбекистон ҚҚС механизмининг самарадорлик
даражаси ва унга таъсир этувчи омиллар тадқиқ этилган.
1
Senior Lecturer, Yeoju Technical Institute in Tashkent, Tashkent, Uzbekistan.
Email: azizrakhmonov1913@mail.ru.
2
Tax Consultant, United Tax Advisors, Tashkent, Uzbekistan.
Email: Safarumid@mail.ru.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
114
солиқ сиёсатидаги
тафовут, комплаенсдаги
тафовут.
ҚҚС механизмининг фискал салоҳияти С-самарадорлик
кўрсаткичи орқали баҳоланди. Ушбу кўрсаткич ҳақиқий
ҚҚС тушуми ва иқтисодиётдаги барча якуний истеъмол
харажатларини ягона ставкада солиққа тортишни назарда
тутувчи идеал солиқ механизми асосида йиғилиши мумкин
бўлган ҚҚС ҳажми орасидаги фарқни баҳолашга асосланади.
Таҳлил натижаларига кўра Ўзбекистон ҚҚС механизми ўзи-
нинг идеал салоҳиятига нисбатан икки баравар самарасиз
эканлиги аниқланди.
ҚҚС механизми самарадорлигининг пастлиги асосан
солиқ сиёсатидаги тафовут (турли хил имтиёз ва енгиллик-
ларнинг мавжудлиги) ва комплаенсдаги тафовут (солиқ
мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариш даражаси-
нинг пастлиги) каби иккита омилга боғлиқлиги аниқланди.
Шунингдек, мақолада амалдаги Ўзбекистон ҚҚС меха-
низми самарадорлик даражасини ошириш юзасидан хулоса-
лар ва таклифлар шакллантирилган.
Комплаенс и административные проблемы механизма НДС
Узбекистана
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
НДС,
C-эффективность,
конечное потребление;
ставка налога,
разница в налоговой
политике,
разница в комплаенсе.
В статье представлен обзор теоретической литературы по
оценке эффективности механизма НДС и способам ее
повышения. Также на основе существующих методологий был
изучен уровень эффективности механизма НДС в Узбекистане
и факторы, влияющие на него.
Фискальный потенциал механизма НДС оценивался с
помощью показателя С-эффективности. Этот показатель
основан на оценке разницы между фактическим доходом от
НДС и суммой НДС, которая может быть собрана на основе
идеального налогового механизма, который предусматривает
единую ставку налогообложения всех расходов на конечное
потребление в экономике. Согласно результатам анализа,
механизм НДС в Узбекистане вдвое менее эффективен, чем его
идеальный потенциал.
Было отмечено, что низкая эффективность механизма НДС
в основном объясняется двумя факторами: разницей в
налоговой
политике
(наличие
различных
льгот
и
преференции) и разницей в комплаенсе (низкий уровень
своевременного
и
полного
исполнения
налоговых
обязательств).
В статье также содержатся выводы и рекомендации по
повышению эффективности действующего механизма НДС в
Узбекистане.
КИРИШ
Жаҳон иқтисодиётидаги глобаллашув, рақобат ва беқарорлик шароитида
иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш учун фискал сиёсатнинг ўрни сўнгги
йилларда тобора ортиб бормоқда. Натижада, бугунги кунда, солиқлар шунчаки
давлатнинг маъмурий харажатларини молиялаштириш учун даромад манбаи
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
115
сифатида амал қилишдан ташқари, иқтисодий ривожланишни тезлаштириш,
турғунлик ёки иқтисодий кризис ҳолатларидан тезроқ чиқишда ёрдам берувчи
самарали, мослашувчан ва оқилона прогноз қилиш имконини берадиган фискал
инструментга айланди [1].
Ҳукуматлар томонидан кенг қўлланиладиган фискал сиёсатлар асосан
экспансион (рағбатлантирувчи) ва рестриктив (чекловчи) турларга бўлинади [2].
Бунда, мамлакатлар давлат харидларини ошириш (камайтириш) ва (ёки) солиқ-
ларни камайтириш (ошриш) орқали ташқи шокларнинг таъсирини юмшатишга
ҳаракат қиладилар.
Хусусан, иқтисодий турғунлик ва иқтисодий инқироз даврида давлат
харидларини ошириш ва (ёки) солиқларини камайтириш қисқа муддатда ялпи
талабни кўпайтиришда ва бу орқали ЯИМни ўсишини таъминлашда самарали
фискал сиёсат ҳисобланади [3]. Бу ўз навбатида, бюджет маблағларига бўлган
эҳтиёжни ошишига олиб келади.
Шу сабабли, мамлакатлар қайси турдаги солиқларни камайтириш ва қайси
турдаги солиқларни бюджет даромадларини оширишга йўналтириш борасида
тўғри қарор қабул қилишлари зарур.
Мамлакатларда турли хил солиқ тизимлари амал қилса-да, уларнинг
аксарияти бюджет даромадларини таъминлашда эгри солиқларга, хусусан
қўшилган қиймат солиғига (ҚҚС) таянади. ҚҚСнинг 170 та мамлакатда жорий
этилганлиги ва улардаги жами солиқ тушумларининг ўртача 20 фоизини ташкил
этиши бунинг исботидир [4].
ҚҚСнинг бюджет тушумларини оширишда самарали восита сифатида амал
қилиб келаётганлиги, бу унинг 1) бюджет даромадлари манбаини кенгайтириш ва
2) даромадларни макроиқтисодий даражада қайта тақсимлаш каби вазифаларни
амалга ошириш мақсадида лойиҳаланганлиги билан изоҳланади. Шуинингдек, у
истеъмол қарорларига таъсир этишга йўналтирилмаганлиги сабабли ундан ялпи
талабни оширишда тўғридан-тўғри фойдаланиш, бюджет харажатлари орқали
иқтисодий ўсишга туртки беришдан кўра самарасизроқ ҳисобланади [5].
ҚҚСнинг фискал сиёсат, макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривож-
ланишга бевосита таъсир кўрсатишини инобатга олган ҳолда унинг механизми ва
тушум кўрсаткичларини тадқиқ этиш, ҳамда ушбу солиқнинг турли хил
ўзгаришларга таъсирчанлигини баҳолаш долзарб масала ҳисобланади.
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган ҚҚС механизми-
нинг самарадорлиги ва сўнги йилларда амалга оширилган солиққа оид ислоҳот-
ларнинг ҚҚС самарадорлиги ва унга таъсир этувчи омилларга таъсири тадқиқ
этилади.
МАВЗУГА ОИД АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ
ҚҚСнинг деярли барча мамлакатларда глобал даражада жорий этилиши
XX асрнинг сўнгги ярмида солиқ тузилиши эволюциясидаги энг муҳим
янгиликлардан бири ҳисобланади.
Унинг бюджет даромадларини оширишда “пул машинаси” вазифасини
бажариши [5] ва бетарафлик хусусиятлари уни қисқа муддатда жозибадор солиққа
айлантирди [6]. Натижада 1960-йилларнинг охирларида биринчи марта жорий
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
116
этилган ушбу солиқ, ҳозирги кунда юздан ортиқ ривожланган ва ривожланаётган
мамлакатларда асосий истеъмол солиғи сифатида амал қилиб келмоқда [7].
Гарчи ҚҚСни жорий қилиниши ҳар бир мамлакатда ўзига хос сабабларга кўра
амалга оширилган бўлса-да, Ebril ва бошқаларга [6] асосан ҚҚСнинг бошқа
истеъмол солиқларига нисбатан кам маъмурий ва иқтисодий харажатлар билан
кўпроқ даромад келтириши асосий сабабладан бири ҳисобланади.
Тўғри ишлаб чиқилган ва самарали маъмурчиликка асосланган ҚҚС
механизми, баъзи истиснолардан ташқари, ставканинг ҳар бир фоиз пункти учун
ўртача ялпи ички маҳсулотнинг 0,4 фоизига тенг миқдорда даромад келтириши ва
ўз вазифасини нейтрал усулда, яьни истеъмол ва бизнес қарорларига таъсир
этмасдан амалга ошириши мумкин [7].
Даромад ёки фойда солиғидан фарқли ўлароқ, самарали ҚҚС тизими бизнес
юритиш шакллари ёки услубларига таъсир қилмайди. Солиқ юки корпоратив ёки
нодавлат секторда, капитал интенсив ёки меҳнат интенсив технологияга асос-
ланган саноат соҳаларида, ҳамда бирлашган ёки ихтисослашган фирмалар томони-
дан ишлаб чиқарилган маҳсулот учун бир хил бўлишини таъминлайди.
Шунингдек, ҚҚС халқаро савдода экспортини солиқдан озод қилиш ва
импортни маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга тенглаштириш (истеъмол жойи
тамойили) орқали нейтралликни таъминлайди [8]. ҚҚСнинг бу хусусиятлари
тобора интеграциялашиб бораётган дунёдаги глобал рақобат шароитида муҳим
аҳамиятга эга.
Аммо, аксарият давлатларда ҚҚСдан бир қатор бошқа иқтисодий ва
ижтимоий мақсадларда, хусусан, даромадларни қайта тақсимлаш, рақобат ва
инвестицион фаолликни рағбатлантириш, нархларни назорат қилиш ёки тартибга
солиш, шунингдек, ижтимоий ҳимояни таъминлаш учун ҳам фойдаланилади [9]. Бу
эса ўз навбатида ҚҚСнинг иқтисодиётдаги асосий вазифаларидан четга оғишига
олиб келади. Оқибатда, унинг фискал салоҳиятига (йиғилувчанлигига), шунингдек,
самарадорлиги ва бетарафлигига путур етади.
Солиқ сиёсатидаги бу каби номукаммалликлар ҚҚС механизми ва маъмур-
чилигининг заифлашишига, қонунчиликда бўшлиқларнинг пайдо бўлишига сабаб
бўлади. Бунинг оқибатида комплаенс даражасининг пасайиши ва солиқ базаси-
нининг емирилиши юзага келади.
ҚҚС механизмининг самарадорлигини баҳолаш орқали ундаги камчилик-
ларни очиб берадиган, шунингдек, унинг тушумларига таъсир қиладиган
омилларни батафсил таҳлил қилиш имконини берадиган бир нечта диагностик
инструментлар мавжуд бўлиб, ҚҚС унумдорлиги, (VAT productivity ratio), ҚҚС
мослашувчанлиги (VAT buoyancy) ҚҚС эластиглиги (VAT elasticity) ва
C-самарадорлик кўрсаткичлари (C-efficiency Ratio (CER)) шулар жумласидандир.
Аммо, сўнгги йилларда C-самарадорлик коэффициенти ҚҚС тушумларини
йиллар ва мамлакатлар бўйича баҳолашда энг кўп ишлатилаётган кўрсаткич
ҳисобланади. Бу унинг бошқа кўрсаткичларга нисбатан қуйидаги устунликларга
эгалиги билан изоҳланади [9]:
Бринчидан, C-самарадорлик коэффициенти ҳақиқий ва барча якуний
истеъмол харажатларини стандарт ягона ставкада солиққа тортишни назарда
тутувчи идеал ҚҚС тизими орасидаги тафовутни баҳолашга асосланади.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
117
Иккинчидан, кўрсаткич барча якуний истеъмол харажатларини солиқ
базасига киритишни назарда тутганлиги сабабли, ҚҚС тушумлари ўзгаришига
таъсир этувчи омилларни аниқроқ акс эттириш имконини беради.
Учинчидан, кўрсаткич ҚҚС самарадорлигига таъсир этувчи омиллар таркиби
ва ҳар бир омилнинг таъсири тўғрисида маълумот олиш имконини беради.
Ушбу кўрсаткич дастлаб Ebrill ва бошқаларнинг [6] тадқиқотида қўлланилган
бўлиб, улур идеал ҚҚС механизми барча якуний истеъмол харажатларини ягона
ставкада солиққа тортишни назарда тутиши кераклигини таъкидлайдилар. Барча
истеъмол харажатларини солиқ базасига киритилиши ҚҚСнинг бюджет
даромадларини оширувчи инструмент сифатида ишлаб чиқилганлиги билан
изоҳланган.
ИҲТТ тадқиқотларида бу кўрсаткич ҚҚС даромадлари нисбати (VAT revenue
ratio (VRR)) деб юритилади [10]. Унга асосан мамлакатдаги ҚҚС тизими барча
якуний истеъмол харажатларини ягона ставкада солиққа тортишни назарда
тутувчи “соф” ҚҚС режимига қанчалик яқин бўлса, VRR кўрсаткичи 1 га шунчалик
яқин бўлади. Аксинча, паст VRR кўрсаткичи ҚСС тизимида имтиёзлаш ёки
пасайтирилган ставкаларни кенг қўллаш ҳисобига солиқ базасининг пасайишини
ёки солиқ маъмурчилигининг солиқларни тўлиқ ва ўз вақтида ундириш
салоҳиятининг пастлигини англатади.
С-самарадорлик кўрсаткичини ҳисоблаш услубиёти Keen [11] томонидан
батафсил ишлаб чиқилган бўлиб, амалдаги ва идеал ҚҚС тизими орасидаги фарқни
солиқ сиёсатидаги тафовут (Policy Gap) ва комплаенсдаги тафовут (Complaince Gap)
каби икки таркибий қисмга ажратган ҳолда батафсил таҳлил қилиш имконини
беради.
Ушбу кўрсаткич мамлакатлар ҚҚС тизимини татқиқ этиш ва самарадор-
лигини ошириш бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқишда халқаро ташкилотлар
ва илмий доиралар томонидан кенг қўлланилиб келинмоқда.
Хусусан, Cevik ва бошқалар [12] ўз татқиқотларида 134 та мамлакат бўйича
1970–2014 йилларда амалга оширилган тизимли ислоҳотларни С-самарадорликка
таъсирини ўрганиш натижасида, ҚҚС объектига кирувчи хизматлар турининг,
жумладан турар жой ва озиқ-овқат хизматлари, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий
хизматлар, давлат бошқаруви ва хавфсизлик билан боғлиқ хизматлар салмоғининг
ўсиши С-самарадорликка салбий таъсир қилишини аниқладилар. Шунингдек,
солиққа тортиладиган хизматлар турининг кенгайиши ривожланаётган мамлакат-
лардаги ҚҚС тизими самарадорлигига қараканда ривожланган мамлакат солиқ
тизимига каттароқ таъсир қилиши малум бўлган.
Ueda J. [13] 2000–2014 йилларда Европа иттифоқи мамлакаитлари ҳамда
Япония мисолида ҚҚС тизими С-самарадорлигининг даврий (циклик) ўзгариш-
ларига таъсир этувчи омилларни таҳлил қилган. Таҳлил натижаларига асосан,
иқитисодий турғунлик ва иқтисодиётдаги қисқа муддатли “қизиш” даврларида
комплаенс тафовутидаги циклик ўзгаришлар, ҚҚС самарадорлигига қисқа
муддатли таъсирга эга бўлиб, циклик ўзгаришлар юқори бўлган мамлакатларда
таъсир даражаси каттароқ эканлигини аниқлаган. Солиқ сиёсатидаги тафовут
цикликлиги эса асосан солиқ сиёсати параметрларининг ўзгаришини эмас, аксинча,
хатти-ҳаракатлар билан боғлиқ ўзгаришларни, хусусан, давлат истеъмоли-даги ва
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
118
уй хўжаликларининг истеъмол таркибидаги ўзгаришларни акс эттириши
кузатилган.
Халқаро валюта фонди [9] С-самардорликнинг таркибий қисмларини таҳлил
қилиш орқали идеал ҚҚС тизимини қуйидаги хусусиятларни ўзида акс эттириши
лозимлигини такидлайди. Хусусан:
●
барча истеъмол харажатларини ўз ичига олган кенг қамровли базага эга
бўлиши;
●
ягона оптимал ставканинг қўлланилиши;
●
ноллик ставкани фақат экспортга нисбатан қўллаш;
●
ҳеч қандай имтиёзларсиз механизмга эга бўлиши;
●
ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиш чегарасини солиқ маъмурчилиги
(йиғиш) харажатлари ва йўқотиладиган тушумлардан келиб чиққан ҳолда
белгилаш;
●
ҚҚСни ҳисоблашда инвойс усулидан фойдаланиш;
●
ҚҚСни истеъмол жойи тамойилига асосан ундириш.
Бу хусусиятларни ўзида тўлароқ қамраб олган ва идеал ҚҚСга энг яқин
келадиган тизим Янги Зеландиянинг товар ва хизматлар солиғи (Goods and Services
Tax (GST)) ҳисобланади. Ундан кейинги ўринларда замонавий ҚҚС тизимига эга
бўлган бир қатор мамлакатлар, жумладан Австралия, Канада, Чили, Сингапур ва
Жанубий Африка келади.
Бошқа мамлакатлардаги ҚҚС тизимининг идеал тизимдан оғиши юқорида
такидланган солиқ сиёсатидаги сабаблар ва номукаммал комплаенс даражаси
билан изоҳланади.
ҚҚС тизими юқоридаги хусусиятларга асосланган ҳолда барча якуний
истеъмолни ягона ставкада солиққа тортишини назарда тутган бўлса, унинг
иқтисодий самараси максимал даражага кўтарилади. Турли имтиёзлаш механизми-
дан кенг фойдаланиш нафақат истеъмол қарорларини бузилишига, балки рақобат-
ни ҳам бузилишига олиб келади [14].
ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ
C-самарадорлик кўрсаткичи ҳақиқий ҚҚС тушуми билан ягона солиқ ставкаси
орқали иқтисодиётдаги барча якуний истеъмол харажатларини солиққа тортиш
натижасида ундирилиши мумкин бўлган (назарий) солиқ тушуми орасидаги
фарқни баҳолашга асосланади.
Шу сабабдан, ҚҚС самарадорлигини баҳолашда уни таркибий қисмларга
ажратиш муҳим бўлиб, Keen [11] томонидан ишлаб чиқилган ва тадқиқотларда кенг
қўлланиладиган усуллардан бири ҳақиқатда ундирилган ҚҚС тушумини
(V)
ялпи
ички маҳсулот
(Y)
улуши сифатида тасвирлаш ҳисобланади.
(1)
бу ерда,
τ
S
–
ҚҚСнинг стандарт ставкаси,
C
– барча якуний истеъмол (ҚҚСсиз) ва
E
C
–
C-
самарадорлик коэффициенти.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
119
1-формула шунингдек ҚҚС тушумига таъсир қилувчи учта асосий омилни
ажратиб кўрсатади, булар – стандарт ставка, C-самарадорлик коэффициенти ва
якуний истеъмолнинг ЯИМдаги улуши. Тадқиқотлар ҚҚС тушумига (унинг
ўзгаришига)
таъсир
этувчи
омиллардан
энг
кучлиси
C-самарадорлик
коэффициенти эканлигини тасдиқлайди. Стандарт ставка ўзгариши, аксинча, ҚҚС
тушумидаги ўзгаришларнинг нисбатан кичик қисмини ташкил этади. Истеъмол
харажатларидаги ўзгаришлар эса (баъзи истиснолардан ташқари, айниқса,
иқтисодий инқирозлар даврида) бундан ҳам камроқ таъсирга эга [11].
Юқоридаги формула асосида C-самарадорлик коэффициенти формуласи
қуйидагича келтириб чиқарилади:
(2)
бу ерда:
E
C
– C-самарадорликни билдиради ва ҳақиқатда ундирилган
ҚҚС тушумининг стандарт ставка ва истеъмол харажатлари
кўпайтмасига нисбати сифатида аниқланади.
Гарчи ёндашув содда ҳисоб-китобларга асосланган бўлсада, мазкур ёндашув-
нинг макро даражадаги кўрсаткичларга асосланганлиги, хусусан якуний истеъмол
харажатларини
(С)
аниқ белгилаб олиш бир мунча мураккабликларни юзага
келтиради. Бу бутун иқтисодиёт учун назарий соф ҚҚС базасини аниқлашда
солиққа тортиладиган якуний истеъмол таркибига қайси харажатлар киритилиши
билан боғлиқ.
Ушбу тадқиқотда Keen [11] томонидан тавсия этилган услубиётга мувофиқ
қуйидагилар якуний истеъмол харажатлари таркибига киритилади:
–
уй хўжаликларининг якуний истеъмол харажатлари;
–
уй хўжаликларига хизмат кўрсатувчи нотижорат ташкилотлари томонидан
амалга оширилган якуний истеъмол харажатлари;
–
давлат бошқаруви органлари томонидан амалга оширилган якуний
истеъмол харажатлари;
–
ҚҚСдан озод қилинган товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш учун
фойдаланилган оралиқ товарлар ва хизматлар учун харажатлар;
–
ҚҚСдан озод қилинган товарлар ва хизматларни ишлаб чиқарувчилар
томонидан асосий капиталнинг ялпи жамғарилиши ва уларнинг товар-моддий
захиралар ўзгариши.
Якуний истеъмол харажатларини таркибий қисмларга ажратиш, ўз
навбатида, идеал ҚҚС суммаси ва ҳақиқатдаги ҚҚС тушумини янада батафсилроқ
ифодалаш заруриятини келтириб чиқаради. Шу сабабли, 2-формулага асосан
ҳақиқатдаги ҚҚС тушуми қуйидагича ифодаланади:
(3)
бунда,
–
i
маҳсулот учун ҚҚСнинг самарали ставкаси.
Агар маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш (етказиб бериш)
занжирининг ҳеч бир босқичида имтиёз кўзда тутилмаган бўлса, бу ставка
қонунда белгиланган солиқ ставкасига тенг бўлади.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
120
–
i
(1, …N)
маҳсулот бўйича ҳақиқатда солиққа тортилган якуний
истеъмол харажатлари (ҳақиқий солиқ базаси). Идеал солиқ базаси
(С)
таркибига
солиққа тортилмайдиган товарлар ва хизматларнинг якуний қиймати
(i=1, … N+1)
ҳам киради. Давлат томонидан яратиладиган ижтимоий товарлар ва солиқ имтиёзи
қўлланадиган товарлар ҳамда хизматлар шулар жумласидандир. Шу сабабли, идеал
солиқ базаси батафсил қуйидагича ифодаланади:
(4)
Умуман олганда,
нинг
дан сезиларли даражада паст бўлиши ҚҚС
механизмида йирик бўшлиқ мавжудлигини англатади.
3 ва 4-формулалардан фойдаланиб С-самарадорлик кўрсаткичи
қуйидагича
тасвирланади:
(5)
Таъкидлаш жоизки, ушбу ёндашув ҳам реал воқеликни тўлалигича
ифодалай олмайди. Хусусан, норезидентларнинг харидлари
С
га эмас, балки
V
га киритилади.
Гарчи, назарий жиҳатдан идеал ҚҚС тизими барча якуний истеъмолни
солиққа тортишни назарда тутсада, амалиётда қуйидагилар сабабли идеал ва
ҳақиқатда ҚҚС тушуми орасида тафовут юзага келади:
а) давлат ўзининг ижтимоий ва иқтисодий мақсадларини амалга оширишда
солиқ имтиёзлари ва (ёки) табақалаштирилган солиқ ставкалари каби фискал
инструментлардан кенг фойдаланиши;
б) миллий ҳисоблар тизимининг ноаниқлиги ва тўлиқсизлиги.
в) солиқ тўлашдан бўйин товлаш (солиқларни камайтириб кўрсатиш) ва
(ёки) кечиктириб тўлаш;
г) модел томонидан аниқланмайдиган қонуний қочиш ҳолатлари;
д) тўловга қобилиятсизлик сабабли бажарилмаган ҚҚС мажбурияти.
Юқоридагилардан (а) ва (б) сабаблар ҚҚС сиёсатидаги тафовутни, (в), (г) ва
(д) сабаблар эса комплаенсдаги тафовутни ташкил этади.
Ушбу омиллар таъсирини ҳисобга олган ҳолда С-самарадорликни 1-расмда
кўрсатилган қисмларга ажратиш у ҳақида батафсил таассуротга эга бўлиш
имконини беради.
1-расмдан кўрамизки, С-самарадорликни келтириб чиқарувчи ва шу орқали C-
самарадорлик
кўрсаткичининг 100 фоизлик натижасидан паст бўлиши
солиқ сиёсатидаги тафовут (Policy Gap) ва комплаенсдаги тафовут (Complaince Gap)
сабабли юзага келади.
Бунда, солиқ сиёсатидаги тафовут амалдаги ҚҚС тизимининг барча ва фақат
якуний истеъмол харажатларини (ҳеч қандай имтиёзларсиз ҳамда оралиқ
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
121
маҳсулотлар учун ҚҚС чегирмаларини ҳисобга олган ҳолда) ягона ставкада солиққа
тортиш механизмидан четга чиқишини англатади. Комплаенсдаги тафовут эса
амалдаги ҚҚС тизими ижросини таъминлаш даражасининг номукаммаллиги, яъни
солиқ маъмурчилиги назорат салоҳияти ҳамда солиқ тўловчилар маданиятининг
пастлиги сабабли юзага келади.
Манба: Муаллифлар томонидан тайёрланди
1-расм. С-самарадорликнинг таркибий қисмлар
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда C-самарадорликни
(
)
қуйидагича
батафсил тасвирлаш мумкин:
(6)
ёки
(7)
Моделнинг тенгликдан кейинги биринчи қисми комплаенсдаги тафовутни
ифодалайди. У амалдаги ҚҚС тизими қандай бўлишидан қатъи назар, потенциал
ҚҚС суммаси ва ҳақиқатда йиғилган ҚҚС суммаси ўртасидаги фарқнинг потенциал
ҚҚСга нисбати сифатида аниқланади, яъни:
(8)
ёки
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
122
(9)
бу ерда,
Г
― амалдаги тизим ижроси номукаммаллиги сабабли норматив
ставкаларда солиққа тортилмай қолган истеъмол харажатлари ҳисобига
йўқотилган потенциал даромад бўлиб, 1-расмдаги
BCGH
майдон катталигига тенг.
Моделнинг тенгликдан кейинги иккинчи қисми солиқ сиёсатидаги
тафовутни англатади. У идеал
комплаенс шароитида барча якуний истеъмол
харажатларини (
) стандарт солиқ ставкаси (
) ва самарали солиқ ставкасида
(
) солиққа тортиш натижасида ҳосил бўлган ҚҚС суммаси нисбатини
оптималдан (яъни, 1 дан) айириш орқали аниқланади ва қуйидаги формула
кўринишида ифодаланади:
(10)
бу ерда,
P
солиқ сиёсатидаги тафовутни англатади ва 1-расмдаги CDEF майдон
катталигига тенг.
Бошқача айтганда, солиқ сиёсатидаги тафовут ҚҚСнинг амалдаги ва идеал
(яъни, барча якуний истеъмолни ягона ставкада солиққа тортишни назарда
тутувчи) тизими ўртасидаги иккита фарқ (имтиёзлашнинг икки хил механизми)
сабабли юзага келади. Хусусан:
–
товар ва хизмат турларига нисбатан табақалаштирилган ставкалар жорий
этилганлиги;
–
ҚҚСдан қисман ёки тўлиқ озод қилиш тарзидаги имтиёзларнинг
мавжудлиги.
Бу каби имтиёзлар жорий этилган солиқ тизимида потенциал ҚҚС ва идеал
ҚҚС орасидаги фарқ қуйидаги 2-расмда келтирилган ҳолатларда батафсил
тасвирланган:
1) норматив стандарт ставка амал қиладиган ҳолат;
2) табақалаштирилган солиқ ставкалари амал қиладиган ҳолат;
3) имтиёзлар ёки ҚҚС қўлланмайдиган махсус (имтиёзли) солиқ режимлари
амал қиладиган ҳолат.
Агар ҚҚС занжирида фаолият ёки товар ва хизматлар учун ҳеч қандай имтиёз
ёки пасайтирилган ставка қўлланилмаса, якуний истеъмол харажатларининг
барчаси белгиланган норматив стандарт ставкада солиққа тортилади (2-расмдаги
1-ҳолатга қаранг).
Асосий воситалар ва хомашё ресурсларини сотиб олишда тўланган (кирувчи)
ҚҚС якуний солиқ суммасини ҳисоблаб чиқаришда чегириб ташланади ва у ҚҚС
базасининг бир қисми сифатида қаралмайди.
Агар ҳеч қандай имтиёз мавжуд бўлмаса ва идеал комплаенс шароитидаги
ягона стандарт ставка (
) самарали ставкага (
) тенг бўлса тафовут юзага
келмайди ва ушбу занжирдаги потенциал ҚҚС суммаси идеал ҚҚС суммасига тенг
бўлади.
Табақалаштирилган ставкалар жорий этилган шароитда, одатда, ҚҚС
занжирининг
дастлабки
босқичлари
норматив
стандарт
ставкада
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
123
(
), якуний босқичлари эса пасайтирилган
ставкада (
) солиққа тортилади (ёки аксинча). Бу механизмда ҳам мол етказиб
берувчига тўланган ҚҚС суммаси ишлаб чиқарувчи томонидан чегириб ташланади
ва бу ҚҚС базасининг бир қисми сифатида қаралмайди (2-расм 2-ҳолатга қаранг).
Аммо ставкалардаги тафовут ҳисобига (идеал комплаенс шароитида) потенциал ва
идеал ҚҚС суммаси орасида фарқ (якуний босқичдаги қўшилган қиймат × (
) миқдоридаги фарқ) пайдо бўлади.
Худди шундай, агар ҚҚС занжирининг дастлабки босқичи стандарт ёки
пасайтирилган ставкада (
) солиққа тортилган, лекин кейинги босқичдаги
субъект ёки объект солиқдан озод қилинган бўлса (2-расм 3-ҳолатга қаранг),
потенциал ҚҚС суммаси идеалдагидан камроқ бўлади.
Демак, ҚҚС барча (ва фақат) якуний истеъмол харажатларига ягона ставкада
қўлланилса, бу тафовут (Policy Gap) нолга тенг бўлади.
Манба: Муаллифлар томонидан тайёрланди.
2-расм. Солиқ сиёсатидаги тафовутнинг таркибий қисмлари
Бу, ўз навбатида, солиқ сиёсатидаги тафовутни ҚҚС ставкасидаги фарқ (
rate
gap
, ставка тафовути) ва имтиёз сабабли юзага келадиган тафовут (exаmption gap,
имтиёз тафовути)
каби икки қисмга ажратиш имконини беради.
(11)
ёки
(12)
бу ерда,
r
― ставка тафовутини (rate gap) ифодалайди ва норматив ставка (ёки
ставкалар)
ҳамда стандарт ставка
орасидаги фарқ ҳисобига
йўқотилган солиқ суммасининг потенциал солиқ суммасига нисбати сифатида
қуйидагича аниқланади:
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
124
(13)
Худди шундай,
x
―
имтиёз тафовутини (exemption gap) ифодалайди ва
қуйидагича аниқланади:
(14)
бу ерда,
θ ―
норматив ва самарали солиқ ставкаси орасидаги фарқ ҳисобига
йўқотиш бўлиб, қуйидагича ҳисобланади:
(
(15)
ва
(16)
α –
якуний истеъмол харажатлари таркибига киритилмайдиган соф ижтимоий ва
бепул кўрсатиладиган (аксарият ҳолларда ҚҚСдан озод) хизматлар қиймати ҳисобига
йўқотилган ҚҚС базасини ифодалайди.
Бундай хизматлар одатда давлат ва нотижорат ташкилотлари томонидан тақдим
этилади. Бундай институтлар капитал ва хомашё ресурсларини сотиб олишда тўлаган ҚҚС
суммасини чегира олмайди, лекин бу оралиқ товарлар қиймати ҚҚС базаси сифатида
қаралади. Ушбу қиймат солиқ солинадиган якуний истеъмолдан ташқари ҚҚС базасининг
муҳим қисмини ташкил этади.
Юқоридагилардан шуни хулоса қилиш мумкинки, комплаенсдаги тафовут солиқ
маъмурчилиги ва солиқ тўловчиларнинг қонунга риоя қилиш (солиқ маданияти)
самарадорлигини баҳоласа, солиқ сиёсатидаги тафовут амалдаги солиқ сиёсатининг идеал
ҚҚС тизимидан оғишиш даражасини (масалан, табақалаш-тирилган ставкалар ёки
имтиёзларнинг мавжудлиги) акс эттиради.
Шу сабабли, солиқ сиёсатидаги ҳар қандай ўзгариш (агар у ҳақиқий истеъмол
танловига таъсир қилмаса), одатда, ҳам солиқ сиёсатидаги тафовутга, ҳам комплаенсдаги
тафовутга таъсир қилади. Солиқ маъмурчилиги самарадорлигини ошириш эса фақат
комплаенсдаги тафовутга таъсир қилади.
ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР
Ўзбекистон ҚҚС тизимининг самарадорлигини баҳолаш
ҚҚС Ўзбекистон Республикасида 1992 йилда жорий этилган бўлиб [15],
2000 йилдан 2019 йилга қадар ушбу солиқнинг механизмида сезиларли ўзгаришлар амалга
оширилмади.
Хусусан, ҚҚС амалиётга дастлаб (1992 йилда) 30 фоиз миқдордаги ставка билан жорий
этилган бўлиб, у 2000 йилга қадар босқичма-босқич 20 фоизга камайтирилган. 2019 йил 1
октябрдан бошлаб ушбу ставка 15 фоиз миқдорида белгиланди [16].
Шунингдек, амалда бўлган давр мобайнида ҚҚС объекти товар ва хизмат-ларни
реализация қилиш обороти бўлиб, солиқ базаси ҳисоблашнинг истеъмол турига
асосланган.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
125
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ҚҚС суммаси ҳисоб-фактурага асосланган усул
бўйича ҳисобланади.
2000–2020 йиллар оралиғида ҚҚСнинг жами солиқ тушумларидаги улуши ўртача 26
фоизни ва ЯИМга нисбати 5.6 фоизни ташкил этганлиги унинг юқори фискал аҳамиятга эга
эканлигини кўрсатади (3-расмга қаранг).
Гарчи ҚҚС давлат бюджети даромадларини шакллантиришда юқори фискал
аҳамиятга эга бўлиб келаётган бўлсада, ўрганишлар шуни кўрсатдики, Ўзбекистонда амалда
бўлиб келаётган ҚҚС механизми энг мураккаб, кўп қиррали ва нисбатан кам такомиллашган
солиқ ҳисоблананади.
Манба: ДСҚ маълумотлари асосида муаллиф томонидан шакллантирилди.
3-расм. ҚҚС тушуми кўрсаткичлари, 2000–2020 йй.
2018–2020 йилларда солиқ тизимида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар
натижасида баъзи солиқ ва божхона имтиёзлари бекор қилинди ва ҚҚС ставкаси 20 фоиздан
15 фоизга пасайтирилди. ҚҚС ставкаси пасайтирилган бўлсада, ушбу даврда солиқ
тўловчилар сонининг 16.7. бараварга ошиши ва бу орқали солиқ базасининг кенгайиши
ҳисобига ҚҚС тушумлари сезиларли даражада, яъни 2 баравардан кўпроқ ўсди (4-расмга
қаранг).
Манба: ДСҚ маълумотлари асосида муаллиф томонидан шакллантирилди.
4-расм. ҚҚС тушуми қиёсий кўрсаткичлари, 2017–2020 йй.
Гарчи ушбу кўрсаткичлар солиқ тизими ва ундаги ислоҳотларнинг ҚҚС тушуми билан
умумий тенденцияга эгалигини кўрсатсада, ҚҚС тизимининг самарадорлик даражаси, унга
таъсир этувчи омиллар ва уларнинг самарадорлик даражасини белгилашдаги ўрни (салмоғи)
ҳақида батафсил маълумот бермайди.
20
20
20
20
20
24
24
29
30
23
6.8
5.1
5.3
5.32
5.4
0%
10%
20%
30%
40%
2000 йил
2005 йил
2010 йил
2015 йил
2020 йил
Солиқ ставкаси
ҚҚС (жами солиқ, %)
ҚҚС (ЯИМ, %)
6 710
6 769
82 405
113 477
14 686
27 877
33 810
31 177
0
10 000
20 000
30 000
40 000
0
20 000
40 000
60 000
80 000
100 000
120 000
2017 йил
2018 йил
2019 йил
2020 йил
м
л
рд.
сў
м
да
Т
ўл
овчил
ар
со
ни
ҚҚС тўловчилар сони
ҚҚС тушуми
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
126
Ўзбекистонда амалда бўлган ҚҚС механизмининг самарадорлигини баҳолаш ва унга
сўнги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар таъсири баҳолаш учун биз унинг идеал
тизимидан қай даражада фарқланиши ва бу тафовутни ташкил этувчи компонентларни С-
самарадорлик ва ҚҚС тафовутини ҳисоблаш орқали амалга оширамиз.
Ҳисоб-китобларни амалга оширишда асосан икки хил ёндашув мавжуд [17]:
●
пастдан юқорига (bottom-up), яъни ҳар бир маҳсулот якуний истеъмоли бўйича ҚҚС
ҳисоблашни талаб этади (6-формула);
●
юқоридан-пастга (top-down), яъни миллий ҳисоблар тизими маълумот-ларига
асосланади.
Маълумотлар қамрови чекланганлиги сабабли, биз иккинчи ёндашув асосида ҳисоб-
китобларимизни амалга оширамиз.
Асосий маълумотлар манбаи сифатида Hutton [18] томонидан тавсия этилган
“Ресурслар ва улардан фойдаланиш” жадвали олинган бўлиб, маълумотлар Давлат статистика
қўмитаси томонидан тақдим этилган. Бу жадвал маҳсулот ва хизматларни 2 рақамли 83 та
категорияга ажратади ва уларнинг иқтисодий тармоқлар бўйича ҳаракати тўғрисида
маълумот беради. ҚҚС тушуми тўғрисидаги маълумотлар эса Молия вазирлигидан олинди.
Ҳисоб-китоблар қуйидаги босқичларда амалга оширилди.
Биринчи босқичда С-самарадорлик кўрсаткичи макро даражада 2-формулага асосан
ҳисобланди (
).
С-самарадорлик кўрсаткичи 2020-2020 йиллар учун ҳақиқатдаги ҚҚС тушумининг
идеал ҚҚС суммасига нисбати орқали аниқланди (2-формулага қаранг). Бунда, идеал ҚҚС
суммаси иқтисодиётдаги барча якуний истеъмол харажатлари, хусусан, уй-хўжаликлари,
давлат бошқарув органлари ва уй хўжаликларига хизмат кўрсатувчи нотижорат ташкилотлар
томонидан амалга оширилган якуний истеъмол харажатларининг стандарт солиқ ставкасига
кўпайтмаси орқали аниқланди. Бу кўрсаткич идеал ҳолатда 1 коэффициентга ёки 100% га
тенг бўлади (1-жадвалга қаранг).
1-жадвал
Ўзбекистон ҚҚС тизимининг С-самарадорлик кўрсаткичи
Йил
ҚҚС тушуми
(млрд. сўм)
Якуний истеъмол
(млрд. сўм)
Солиқ ставкаси
C-самарадорлик
2010
3 900,2
58 433,5
20
0.36
2011
4 761,4
75 571,1
20
0.34
2012
5 966,6
95 408,3
20
0.33
2013
7 552,5
118 712,9
20
0.34
2014
9 476,1
143 042,6
20
0.35
2015
10 851,0
173 804,4
20
0.33
2016
11 891,6
205 441,7
20
0.31
2017
14 685,8
243 702,0
20
0.32
2018
27 876,5
319 614,6
20
0.48
2019
33 809,8
400 026,8
18.4*
0.50
2020
31 177,4
452 208,2
15
0.49
Изоҳ: * 2019 йил ҚҚС ставкаси I–III чоракда 20% ва IV чоракда 15% бўлганлиги
сабабли ўртача тортилган ставка олинди.
Манба: Муаллифлар томонидан ҳисобланди.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
127
1-жадвалдан кўрамизки, 2010–2017 йилларда эса ўртача 0.33 коэффициентга
тенг бўлиб, пасайиш юз берган. Яъни, ҚҚСнинг йиғилувчанлик (фискал салоҳияти)
кўрсаткичи ўртача 0.08 пунктга ёмонлашган. Сўнгги уч йил давомида (2017–
2020 йй.) бу кўрсаткич ўртача 0.43 коэффициентга тенг бўлган. Гарчи ушбу даврда
самарадорлик кўрсаткичи 0.1 пунктга ошган бўлсада, Шарқий Осиё (0.73),
ривожланган мамлакатлар (0.62), Европа ва Марказий Осиё (0.61), ҳамда Лотин
Америкаси (0.56) мамлакатлари ва дунё бўйича ўртача даражадан (0.51) паст
ҳисобланади [9].
Иккинчи босқичда С-самарадорлик
(
)
даражасининг максимал
даражадан паст бўлишига сабаб бўлаётган омиллар, яъни комплаенсдаги тафовут
(Г)
ва солиқ сиёсатидаги тафовут
(Р)
аниқланди. Бунда дастлаб, комплаенсдаги
тафовут, сўнгра солиқ сиёсатидаги тафовут С-самарадорлик
ва комплаенсдаги
тафовут орасидаги қолдиқ сифатида аниқланди.
Комплаенсдаги тафовут
(Г)
потенциал ҚҚС суммаси ва ҳақиқий ҚҚС тушуми
орасидаги фарқ қийматини потенциал ҚҚСга нисбати сифатида аниқланди
(9-формулага қаранг).
Потенциал ҚҚС – миллий ҳисоблар тизими агрегатлари ва амалдаги
ставкалар ҳамда имтиёзлар тузилмаси асосида ҳисобланган ҚҚС суммасидир.
Бошқа сўз билан айтганда, бу солиқ қонунчилигига асосан солиққа тортилиши
лозим бўлган барча якуний истеъмол ва оралиқ харажатлар қийматига
ҳисобланадиган жами солиқ мажбурияти бўлиб, учта асосий компонентни ўз ичига
олади. Хусусан:
1)
Уй хўжаликлари, давлат ва нотижорат ташкилотларининг истеъмоли учун
ҚҚС – солиққа тортиладиган товар ва хизматларни ҚҚС тўловчи субъект томонидан
уй хўжаликларининг якуний истеъмоли учун етказиб берилишида ҳисобланган
ҚҚС. Шунингдек, давлат бошқаруви органлари ва уй хўжаликларига хизмат
кўрсатувчи нотижорат ташкилотлари томонидан истеъмол қилинадиган солиққа
тортиладиган товар ва хизматлар бўйича чегирилмайдиган кирувчи ҚҚС.
2)
Оралиқ истеъмол учун кирувчи ҚҚС – солиққа тортиладиган товар ва
хизматларни солиқдан озод қилинган соҳалар (мисол учун тиббий хизматлар) ва
ҚҚС тўловчиси бўлмаган тадбиркорлик субъектлари (мисол учун кичик бизнес
субектлари) томонидан харид қилиниши.
3)
Ялпи жамғариш (инвестиция) харажатлари учун кирувчи ҚҚС – кирувчи
ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлмаган субъектлар томонидан асосий капитал
ва товар-моддий захираларни шакллантириш учун асбоб-ускуна ва хом ашёни
кирувчи ҚҚС билан сотиб олиниши.
Потенциал ҚҚС компонентларини ҳосил қилувчи операциялар (айланмалар)
мазмуни 5 ва 6-расмларда батафсил келтирилган.
5-расмга асосан уй хўжаликлари, давлат бошқаруви органлари ва нотижорат
ташкилотлари истеъмолидан (яъни 1-компонент) потенциал ҚҚС суммаси
фақатгина солиққа тортилиши назарда тутилган товар ва хизматларни ҚҚС
тўловчи субъектлар томонидан етказиб берилган қийматидан келиб чиқиб
ҳисобланди.
Худди шундай, оралиқ истеъмолдан (яъни, 2-компонент) потенциал ҚҚС
суммаси солиққа тортиладиган товар ва хизматларни ҚҚС тўловчи бўлган
субъектлар томонидан кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлмаган
субъектларларга хомашё сифатида етказиб берилган қийматига ҳисобланди.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
128
Манба: Муаллифлар томонидан тайёрланди.
5-расм. Потенциал ҚҚС базасининг 1 ва 2-компонентлари мазмуни
Солиққа тортилиши назарда тутилган товар ва хизматлар бўйича операция-
лар “Ресурслар ва улардан фойдаланиш” жадвали маълумотлариги асосланади. Бу
жадвал иқтисодиётда мавжуд 83 турдаги товарлар ва хизматлар гуруҳининг
иқтисодиётнинг қайси тармоғида ишлаб чиқарилганлиги, шунингдек, улар бўйича
якуний ва оралиқ истеъмол ҳамда ялпи жамғариш (инвестиция) харажатларининг
тармоқлар кесимидаги тақсимоти тўғрисида маълумот беради. Бунда кичик бизнес
субъектларининг улуши Давлат статистика қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси-
нинг қўшимча маълумотлари асосида ҳисобланди (прогноз қилинди).
Потенциал ҚҚСнинг 3-компоненти кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга
бўлмаган субъектларнинг ялпи жамғариш харажатларидан, яъни асосий капитал ва
товар-моддий захираларга инвестиция суммаларидан келиб чиқиб ҳисобланди.
Бунда кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлмаган субъектлар фаолият
тармоғи ва ташкилий тузилмасига асосан қуйидаги 5 тоифага бўлинди (6-расмга
қаранг):
–
уй хўжаликлари;
–
давлат бошқаруви органлари;
–
нотижорат ташкилотлар;
–
солиқдан озод қилинган соҳаларда фаолият юритувчи субъектлар;
–
солиқ тўловчи бўлмаган тадбиркорлик субъектлари.
Ҳисоб-китоблар “Ресурслар ва улардан фойдаланиш” жадвали, шунингдек,
Давлат статистика қўмитасининг қўшимча маълумотлари асосида амалга оширилди.
Қисқа қилиб айтганда, аниқ бир давр учун жами потенциал ҚҚС суммаси уч
компонент, яъни солиққа тортилиши лозим бўлган товар ва хизматларнинг якуний
истеъмол қийматига ҳисобланган ҚҚС, улар бўйича оралиқ истеъмол ва инвестиция
харажатлари натижасида ҳосил бўлган қайтарилмайдиган кирувчи ҚҚС суммаси
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
129
йиғиндисига тенг. Ушбу компонентларнинг жамига нисбатан улуши турли
мамлакатларда турлича бўлиб, бу асосан мамлакатдаги ҚҚС механизми тузилиши
билан боғлиқ.
Манба: Муаллифлар томонидан тайёрланди.
6-расм. Потенциал ҚҚС базасининг 3 компоненти мазмуни
Қуйидаги 2-жадвалда юқорида назарда тутилган ёндашув ва олинган
маълумотлар асосида 2016–2020 йилларда потенциал ҚҚС ва унинг компонентлари
ҳамда ҳақиқий ҚҚС тушуми бўйича ҳисоб-китоб натижалари келтирил-ган.
Шунингдек, комплаенсдаги тафовут потенциал ва ҳақиқий ҚҚС тушуми орасидаги
фарқ суммасининг жами потенциал ҚҚСга нисбати орқали аниқланди.
Жадвал таҳлилларига асосан 2016–2020 йилларда ўртача потенциал ҚҚС суммаси
32 904.3 млрд. сўмга, ҳақиқий ҚҚС тушуми эса 23 888.3 млрд. сўмга ва комп-
лаенсдаги тафовут 23 фоизга тенг бўлган. Бундан ташқари, 2-жадвалда потенциал
ҚҚС компонентларининг жамига нисбатан улуши келтирилган бўлиб, унга асосан
шуни хулоса қиламизки, Ўзбекистонда амалда бўлган ҚҚС тизими якуний
истеъмолдан (46%) кўра солиқдан озод қилинган ва солиқ тўловчи бўлмаган
субъектларнинг оралиқ истеъмолини (54%), яъни хомашё (35%) ва инвестиция
(19%) бўйича оралиқ истеъмолини солиққа тортишга асосланган. Бунга асосий
сабаблардан бири бўлиб имтиёзлар ва махсус режимлар туфайли ҚҚС механизми-
даги узилишларнинг кўплиги ҳисобланади.
С-самарадорликнинг асосий икки компонентларидан бири бўлмиш
комплаенсдаги тафовут натижалари асосида унинг иккинчи таркибий қисми, яъни
ҚҚС
сиёсатидаги
тафовут
(Р)
7-формулага
(
) асосан С-самарадорлик
ва комплаенсдаги тафовут
орасидаги қолдиқ сифатида аниқланди (3-жадвалга қаранг).
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
130
2-жадвал
Потенциал ҚҚС компонентлари ҳамда комплаенсдаги тафовут
2016
2017
2018
2019*
2020*
Компонент-
лар ўртача
улуши
2016–2020
Потенциал ҚҚС
(млрд. сўм)
15 260.7
19
490.6
35 482.8
45 437.2
48 850.2
32904.3
шундан,
Якуний истеъмол
бўйича
6 998.1
8 571.2
15 653.9
20 880.2
22 959.6
46%
Оралиқ истеъмол
бўйича
6 483.7
7 770.1
12 020.0
15 343.7
16 120.5
35%
Инвестиция бўйича
1 778.9
3 149.4
7 808.9
9 213.2
9 770.0
19%
Ҳақиқий ҚҚС
(млрд. сўм)
11 891.6
14
685.8
27 876.5
33 809.8
31 177.4
23 888.2
Фарқ (±)
3 369.0
4 804.8
7 606.3
11 627.4
17 672.8
9 016.1
Комплаенсдаги
тафовут
22%
25%
21%
26%
23
(36)**
23%
Изоҳ: *2019–2020 йиллар учун кўрсаткичлар “Ресурслар ва улардан
фойдаланиш” жадвали бўлмаганлиги сабабли Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат
Cтатистика қўмитасининг қўшимча маълумотлари асосида ҳисобланди.
** COVID-19 сабабли кечиктириб тўлаш ҳуқуқи ва бошқа енгилликлар
ҳисобига ошган солиқ қарздорлигига мослаштирилган қиймат.
Манба: Муаллифлар томонидан тайёрланди.
Учинчи босқичда
солиқ сиёсатидаги тафовут
(Р)
таркибий қисмларларга
ажратилди. Бу тафовут ҚҚС механизмидаги табақалаштирилган ставкалар ва (ёки)
солиқ имтиёзлари ҳисобига юзага келади ва мос равишда ставка тафовути
(r)
ва
имтиёз
тафовутига
(х)
ажратилади.
Ҳисоблаш
12-формулага
(
) асосан амалга оширилди.
Бунда, дастлаб ставка тафовути
(r)
аниқланди. Таҳлил амалга оширилган
давр оралиғида Ўзбекистонда ягона стандарт ставка амал қилган бўлиб (ноллик
ставка тўлиқ имтиёзлаш характерига эга бўлганлиги сабабли имтиёз тафовутига
(х)
киритилди), бу барча солиққа тортилиши назарда тутилган товар ва хизматлар
учун стандарт ставка ва ўртача тортилган ставкалар тенглигини келтириб
чиқаради. Бу, ўз навбатида, амалдаги ҚҚС механизмида ставка тафовути
(r)
мавжуд
эмаслигини англатади. Агар давлат амалдаги ягона стандарт ставкадан фарқли
бошқа ставкани жорий қилишни режалаштирган бўлса, унда ставка тафовути ушбу
икки ставка орасидаги тафовутга асосланади.
Солиқ сиёсатидаги тафовут
(Р)
ва ставка тафовути
(r)
натижалари асосида
имтиёз тафовути
(х)
улар орасидаги қолдиқ сифатида 12-формулага асосан
аниқланди (3-жадвалга қаранг).
3-жадвалдан кўрамизки, 2016–2017 йилларда С-самарадорлик кўрсаткичи
мос равишда 31 ва 32 фоизга тенг бўлиб, ҚҚС механизмининг фискал салоҳияти,
яъни унинг даромад базасини кенгайтириш ва йиғилувчанлик салоҳияти жуда заиф
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
131
бўлганлигидан далолат беради. 2016–2017 йилдаги паст кўрсаткичнинг асосий
сабабларидан бири бўлиб, амалдаги механизмда юқори комплаенс тафовути
мавжудлиги (йиллар бўйича мос равишда 22 ва 25 фоиз), яъни маъмурчиликнинг
солиқ тўлашдан бўйин товлаш (қочиш) ва солиқ мажбуриятларини ўз вақтида
бажармаслик ҳолатларини жиловлаш билан боғлиқ камчиликлари оқибатида юзага
келган. Бу солиқ юки ва расмий фаолият юритишнинг бошқа маъмурий юки юқори
эканлиги билан изоҳланади.
3-жадвал
С-самарадорлик ва унинг таркибий қисмлари
Йил
C-самарадорлик
(E
С
)
C-самарадорликнинг таркибий қисмлари
Kомплаенсдаги
тафовут
(Г)
Cолиқ
сиёсатидаги
тафовут
(P)
(Р) нинг таркибий
қисмлари
Cтавка
тафовути
r (
)
Имтиёз
тафовут
и
x
2016
31
22
60
0 (20)
60
2017
32
25
58
0 (20)
58
2018
48
21
38
0 (20)
38
2019
50
26
32
0 (18.4)
32
2020
49
23
36
0 (15)
36
Манба: Муаллифлар томонидан тайёрланди.
Амалдаги ҚҚС механизмининг идеал механизмдан четга чиқиши тизим
заифлигининг бошқа бир сабабларидан бўлиб, мавжуд тизимда субъектларни
фаолият тури (масалан, тиббиёт, таълим, молиявий хизматлар ва ҳ.к.) ва ташкилий
тузилишига (масалан, давлат бошқарув органлари, нотижорат ташкилотлари ва
кичик бизнес субъектлари) қараб турли хил имтиёзлаш инструментларининг кенг
тарқалганлиги солиқ сиёсатидаги тафовут, аниқроғи жуда катта имтиёз
тафовутига (йиллар бўйича мос равишда 60 ва 58 фоиз) сабаб бўлган.
С-самарадорлик кўрсаткичи 2018 йилда 48 фоизга кескин кўтарилган бўлиб,
бу асосан солиқ сиёсатидаги тафовут, яъни имтиёзлаш элементларининг қисқар-
тирилиши натижасида имтиёз тафовутининг 38 фоизга камайганлиги билан
изоҳланади. Хусусан, шу йили Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва
бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясининг
тугатилиши [19] муносабати билан йирик тармоқ (соҳа) корхоналарининг ҚҚС
бўйича узоқ йиллар мобайнида муддати узайтириб (кечиктириб) келинаётган
қарздорликлари ундириб олиш, реструктуризация қилиш, кечиб юбориш ва бошқа
йўллар орқали тугатилиши имтиёз тафовутининг қисқаришига ижобий таъсир
кўрсатган. Бундан ташқари, солиқ сиёсатидаги тафовутнинг қисқаришига
2018 йилдан режали текширишлар амалиётининг бекор қилиниши ҳамда солиқ
текширувларига мараторий эълон қилиниши [20] ҳам сабаб бўлади.
Шунингдек, 2018 йилда С-самарадорлик кўрсаткичининг ўсиши комплаенс
тафовутининг 21 фоизга камайиши билан ҳам изоҳланади. Бу кўрсаткичдаги
ижобий ўзгариш биринчи навбатда солиқ сиёсатидаги ислоҳотлар билан боғлиқ.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
132
Бундан кўринадики, юқорида адабиётлар шарҳида таъкидланганидек, имтиёз
тафовутининг камайиши солиқ сиёсатидаги тафовутни камайтириш билан бир
қаторда комплаенс даражасининг ҳам ошишига хизмат қилади [11]. Бундан
ташқари, йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекция-
сининг ташкил этилиши йирик солиқ тўловчиларнинг ҚҚС бўйича мажбуриятини
ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш билан боғлиқ солиқ маъмур-
чилигининг такомиллашувига ўз ҳиссасини қўшган.
Солиқ сиёсатида амалга оширилган сезиларли ўзгаришлар натижасида
2019 йил С-самарадорлик кўрсаткичи 50 фоизга ўсиб, олдинги йилга нисбатан
2 фоизга яхшиланган.
Хусусан, 2019 йилдан солиққа тортишнинг соддалаштирилган режимидан
фойдаланиш ҳуқуқини белгилашда ишловчилар сони мезонидан воз кечилиб,
йиллик айланма (тушум) миқдори мезон сифатида белгиланди. Натижада, йиллик
тушуми 1 млрд сўмдан кўп бўлгани ҳолда ягона солиқ тўлаб келган тадбиркорлик
субъектлари умумбелгиланган солиқ режимига ўтказилди ва бу, ўз навбатида, ҚҚС
тўловчилар сонини 2018 йилдагига нисбатан 75609 тага кўпайишига олиб келди
(7-расмга қаранг). Бунинг натижасида солиқ сиёсатидаги тафовут 32 фоизга тушиб,
амалдаги ҚҚС механизмининг идеал ҚҚС тизимидан четга чиқиши қисқарган.
Гарчи имтиёз тафовути қисқарган ва 2019 йил IV чоракдан бошлаб солиқ
ставкасининг 15 фоизга пасайтирилиши натижасида бутун давр учун ўртача
тортилган солиқ ставкаси 18.4 фоизга тушган бўлсада, солиқ тўловчилар сонининг
кескин кўпайиши оқибатида солиқдан қочиш ва солиқ мажбуриятини ўз вақтида
бажармаслик ҳолатлари сезиларли даражада кўпайган. Бу эса, ўз навбатида,
комплаенс даражасининг ёмонлашиши ва ундаги тафовутнинг 26 фоизга ортишига
олиб келган. 7-расмдан кўришимиз мумкинки, 2019 йилда солиқ тўловчилар сони
олдинги йилга нисбатан 11.2 бараварга ва ҚҚС қарздорлиги 1.2 бараварга кўпайган.
Манба: Муаллифлар томонидан тайёрланди.
7-расм. Солиқ тушуми, солиқ қарзи ва солиқ тўловчилар сони
2020 йил давомида ҳам солиқ сиёсатида, шунингдек, ҚҚС тизимида сезиларли
ўзгаришлар амалга оширилди. Хусусан, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси қабул
қилинди, солиқ ставкаси 15 фоизга туширилди, барча хўжалик юритувчи субъект-
лар учун ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва
14 686
27 877
33 810
31 177
219
270
587
1 437
0
200
400
600
800
1 000
1 200
1 400
1 600
0
20 000
40 000
60 000
80 000
100 000
120 000
2017
2018
2019
2020
ҚҚС тўловчилар сони
ҚҚС тушуми
ҚҚС бўйича қарздорлик
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
133
ҳисобини юритиш тизими мажбурий тартибда жорий этилди ва ҚҚС бўйича амал
қилаётган имтиёзларнинг аксарияти бекор қилинди. Натижада, ўтган йилга
нисбатан ҚҚС тўловчилар сони 31072 тага кўпайди.
Аммо, COVID-19 пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини
қўллаб-қувватлаш мақсадида маълум бир товар ва хизматларнинг вақтинчалик
(муддатли) солиқдан озод қилиниши ҳамда ҚҚС тўловчиларга солиқни кечиктириб
тўлаш каби имтиёз ва енгилликларнинг тақдим этилганлиги сабабли солиқ тушуми
8 фоизга камайган ва солиқ қарздорлиги (енгиллик ҳисобига ўз вақтида бажарил-
маган солиқ мажбурияти) 145 фоизга кўпайган. Бу эса ҚҚС С-самарадорлик
кўрсаткичининг олдинги йилга нисбатан 1 фоизли пунктга ёмонлашувига олиб
келган (3-жадвалга қаранг). Бу салбий ўзгаришнинг асосий қисми юқорида
таъкидланган енгилликлар оқибатида солиқ сиёсатидаги тафовутнинг, аниқроғи
унинг компоненти бўлмиш имтиёз тафовутининг 36 фоизга ошиши ҳисобига тўғри
келади.
Аксинча, С-самарадорлик кўрсаткичининг иккинчи таркибий қисми, яъни
комплаенсдаги тафовут (кечиктириб тўлаш каби енгилликлар ҳисобига бажарил-
маган солиқ мажбурияти таъсирини ҳисобга олмаганда) 23 фоизга камайган. Бу
ҚҚС механизмининг йиғилувчанлик самарадорлиги кескин пасайиб кетишини
олдини олишга хизмат қилган. Кўрсаткичнинг 3 фоизли пунктга камайиши
(енгилликлар ҳисобига бажарилмаган солиқ мажбуриятини ҳисобга олмаганда)
солиқ ставкасининг 2019 йилдаги ўртача тортилган миқдорига нисбатан 3.4 фоизга
пасайтирилиши билан изоҳланади. Бундан хулоса қилиш мумкинки, солиқ
ставкасининг пасайтирилиши солиқ тўлашдан қочиш ва солиқ мажбуриятини
бажаришдан бўйин товлаш каби ҳолатларни камайтиришга ёрдам беради.
Юқоридагилардан хулоса қиладиган бўлсак, сўнги йилларда солиқ сиёсати ва
маъмурчилиги доирасида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида ҚҚСнинг
фискал салоҳияти, яъни С-самарадорлиги олдинги 10-15 йилга нисбатан сезиларли
даражада яхшиланган бўлиб, у ўз навбатида ҳақиқий солиқ тушумлари ошишига
ҳам катта ҳисса қўшган.
С-самарадорлик кўрсаткичининг ҳақиқий солиқ тушумлари ўзгаришига
таъсирини аниқлаш учун юқорида келтирилган 1-формуладан фойдаланамиз.
Формула ҳақиқий солиқ тушумларига таъсир этувчи 3 та асосий омилни
ажратиб кўрсатади, яъни стандарт солиқ ставкаси, якуний истеъмол харажатлари
ҳамда С-самарадорлик кўрсаткичи. Ҳар бир омил таъсирини баҳолаш учун ҚҚСнинг
ЯИМдаги улуши ўзгариши ушбу омилларнинг пропорционал ўзгариши шаклида
қуйидаги формула бўйича тасвирланди:
(17)
Формулага асосан маълум бир давр оралиғида ҚҚС тушумининг ЯИМдаги улуши
ўзгариши мос равишда уч омилнинг пропорционал ўзгариши йиғиндисига тенг.
2000–2020 йиллар оралиғида мамлакатдаги ҚҚС тушуми тенденцияси ва унга
таъсир этувчи омилларнинг пропорционал ўзгариши 8-расмда келтирилган бўлиб,
у тўрт давр оралиғидаги ўзгаришларни таққослайди.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
134
Манба: Муаллифлар томонидан тайёрланди.
8-расм. ҚҚС тушуми ўзгаришининг таркибий қисмлари
ЯИМдаги ҚҚС улушининг йиллик ўзгариши уч омил ўзгаришининг
йиғиндиси сифатида тасвирланган бўлиб, 2000–2010 йилларда кўрсаткич
2.6 фоизга камайган. Бу салбий ўзгариш С-самарадорлик кўрсаткичининг 2.8 фоизга
камайиши ва якуний истеъмол харажатларининг 0.2 фоизга кўпайганлиги сабабли
юзага келган. Солиқ ставкаси бу давр оралиғида 20 фоизда ўзгаришсиз қолганлиги
сабабли унинг таъсири нолга тенг.
2011–2015 йилларда солиқ тушуми ўртача бир йилда 3.4 фоизга камайган
бўлиб, бу С-самарадорлик кўрсаткичининг 5.9 фоизга тушганлиги ва якуний
истеъмол харажатларининг 2.5 фоизга ўсганлиги ҳисобига тўғри келади.
Сўнги 5 йил давомида (2016–2020) ҚҚС тушумида кескин ўзгариш юз берган
бўлиб, йиллик ўртача ўсиш 4.9 фоизга тенг бўлган. Бу солиқ ставкаси ва якуний
истеъмол харажатларининг мос равишда 6.8 ва 2.2 фоизга пасайиши ҳамда
С-самарадорлик кўрсаткичининг 13.9 фоизга ўсиши билан изоҳланади.
Таҳлилдаги бутун давр, яъни 2000–2020 йиллар давомида ҚҚС тушуми
йиллик ўртача 0.4 фоизга ўсган бўлиб, бу С-самарадорликнинг 1.4 фоизга ўсгани ва
солиқ ставкаси ҳамда якуний истеъмолнинг мос равишда 0.7 ва 0.3 фоизга
камайиши натижаси сифатида баҳоланади.
8-расм таҳлилларининг натижаси иккита муҳим хулосани беради.
Биринчидан, барча даврларда ҚҚС тушумларининг ўзгаришига таъсир
қилувчи омиллардан энг кучлиси C-самарадорлик кўрсаткичининг ўзгариши
эканлиги маълум бўлди. Стандарт ставканинг ўзгариши тўғридан-тўғри ҚҚС
тушумидаги ўзгаришларнинг нисбатан кичик қисмини ташкил этади. Шунингдек,
истеъмол қарорларидаги (истеъмол мойиллиги) ўзгаришлар эса ставкадан ҳам
камроқ таъсирга эгалиги аниқланди.
Иккинчидан, таҳлил натижаларига эътибор берсак, C-самарадорлик ўртача
стандарт ставкага қарама-қарши йўналишда ҳаракат қилганини кўришимиз
мумкин. Бу, ўз навбатида, солиқ ставкаси пасайтирилиши ҚҚС механизмининг
фискал салоҳиятини оширишга ёрдам беришини англатади.
-2.6
-3.4
4.9
0,4
-15%
-10%
-5%
0%
5%
10%
15%
20%
2000-2010
2010-2015
2016-2020
2000-2020
Cтавканинг ўзгариши
С-самарадорликнинг
ўзгариши
Якуний истеъмолнинг
ўзгариши (C/Y)
ҚҚСнинг ўзгариши (V/Y)
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
135
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
1.
Тадқиқотлар кўрсатишича, ҚҚС мамлакатларнинг бюджет даромадларини
шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, дунё бўйича жами солиқ тушум-
ларининг ўртача бешдан бир қисмини ташкил этади. Бу унинг моҳиятан бюджет
даромадлари манбаини кенгайтириш ва даромадларни қайта тақсимлаш каби икки
асосий мақсадда лойиҳаланганлиги билан изоҳланади.
2.
ҚҚСнинг билвосита (эгри) солиққа тортишнинг бошқа муқобил усуллари-
дан афзаллиги унинг юқори фискал салоҳияти ҳисобланиб, одатда у кенг солиқ
базасига эга бўлиши ва у орқали ҳисоб-фактураларни мониторинг қилиш
имконияти мавжудлиги солиқ қонунчилигига риоя этиш ҳамда солиқлар йиғилув-
чанлигини яхшилашга ёрдам беради.
3.
ҚҚС истеъмол қарорларига таъсир этишга йўналтирилмаганлиги сабабли,
идеал жиҳатдан унинг механизми ҳеч қандай имтиёзларсиз ҳамда оралиқ истеъмол
учун кирувчи ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда барча ва фақат якуний истеъмол харажат-
ларини ягона оптимал ставкада солиққа тортишни назарда тутади. Бунда, ҚҚС
базасини ҳисоблашда истеъмол тури ёндашувига ҳамда солиқни ҳисоблашда ҳисоб-
фактурага асосланган усулдан фойдаланиш самарали ҳисобланади.
4.
ҚҚС механизми фискал салоҳияти С-самарадорлик кўрсаткичи орқали
баҳоланди. Ушбу кўрсаткич ҳақиқий ҚҚС тушуми ва иқтисодиётдаги барча якуний
истеъмол харажатларини ягона ставкада солиққа тортишни назарда тутувчи идеал
солиқ механизми асосида йиғилиши мумкин бўлган ҚҚС ҳажми орасидаги фарқни
баҳолашга асосланади. Таҳлил натижасида амалдаги ҚҚС механизми ўзининг идеал
салоҳиятига нисбатан икки баравар самарасиз эканлиги аниқланди.
5.
Таҳлилларда ҚҚС механизмининг паст С-самарадорликка сабаб бўлаётган
камчиликлари асосан солиқ сиёсатидаги тафовут (амалдаги механизмнинг идеал
тизимдан оғишиш даражаси) ва комплаенсдаги тафовут (солиқ мажбуриятларини
ўз вақтида ва тўлиқ бажариш даражасининг пастлиги) каби иккита омилга
боғлиқлиги кузатилди.
6.
Солиқ сиёсатидаги тафовут асосан истеъмолни солиққа тортишда
универсал акцизларнинг икки тури, яъни ҚҚС ва айланма солиғидан бир тизимда
ва бир вақтда фойдаланиш билан боғлиқ бўлиб, бундай амалиёт ҚҚС механизмида
бир нечта муаммони келтириб чиқармоқда. Хусусан, икки механизмли тизим
сабабли иқтисодиётда якуний истеъмол эмас, балки оралиқ истеъмол нисбатан
кўпроқ солиққа тортилмоқда. Бу ҳолат айланмадан солиқ тўловчи субъектлар
томонидан яратилган (қўшилган) қийматларнинг солиққа тортилмай қолишига
олиб келмоқда. Шунингдек, кичик бизнес субъектларида кирувчи ҚҚСни ҳисобга
олиш ҳуқуқининг йўқлиги улар учун солиқ юкини ошириб, оқибатда солиқдан
қочиш ҳолатларини кўпайтирган ҳолда комплаенс тафовутининг ҳам ошишига
олиб келмоқда.
7.
Ўрганишлар шуни кўрсатдики, солиқдан тўлиқ ёки қисман озод қилиш
тарзидаги имтиёзлар сабабли ҚҚС хомашё ва инвестиция бўйича оралиқ истемолни
солиққа тортиш билан чегараланиб қолган. Бунинг оқибатида нафақат солиқ
сиёсатидаги тафовут, балки каскад таъсирининг юзага келиши сабабли солиқдан
қонуний ва ноқонуний қочиш ҳисобига комплаенсдаги тафовут кенгайиши ва
потенциал солиқ тушумларининг йўқотилиши рўй бериб келган.
8.
Ўзбекистонда ҚҚС амалиёти тарихидан келиб чиқиб шуни хулоса қилиш
мумкинки, ушбу солиқдан ҳар қандай кўринишдаги имтиёз ва енгилликлар солиқ
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
136
сиёсатидаги тафовутни, яъни ҚҚС потенциал базасининг ҚҚС идеал базасидан
оғишишига олиб келади. Буни сўнгги йилларда ҚҚС бўйича қатор имтиёзлар олиб
ташланиши натижасида С-самарадорлик кўрсаткичининг сезиларли даражада
кўтарилганлиги ҳам исботлайди. Бу ҚҚС фискал салоҳиятини оширишда
имтиёзларни камайтириш ижобий натижага олиб келишини кўрсатади.
9.
Татқиқот натижалари Ўзбекистон ҚҚС тизимида юқори комплаенс
тафовути борлигини кўрсатди. Бундай тафовут солиқ тўлашдан қочиш ҳолатлари
ва солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажармаслик натижасида солиқ қарздор-
лигининг кўпайишини ифодалайди. ҚҚС комплаенс даражасининг пастлиги асосан
солиқ юки билан боғлиқ бўлиб, сўнгги йилларда солиқ ставкаси пасайтирилиши
натижасида мазкур кўрсаткич бир мунча яхшиланган. Бу, ўз навбатида, солиқ
ставкасини оптимал даражада пасайтириш орқали комплаенс даражасини янада
ошириш имконияти борлигидан далолат беради.
10.
Динамик таҳлил натижаларига асосан ҚҚС тушумининг ўсишига таъсир
қилувчи асосий учта омилдан энг кучлиси С-самарадорлик кўрсаткичи эканлиги,
солиқ ставкаси ва якуний истеъмол харажатлари ўзгариши эса нисбатан камроқ
таъсирга эга эканлиги маълум бўлди. Бундан хулоса қилинадики, С-самарадорлик
кўрсаткичи ўзида якуний истеъмол харажатларидан ташқари ҚҚС комплаенс
даражаси ҳамда солиқ сиёсатидаги ставка ва имтиёз каби омиллар таъсирини
мужассамлаштирганлиги сабабли, ҚҚС тушуми тенденциясини тушуниш
С-самарадорлик бўйича ўзгаришларни тушунишни талаб қилади.
11.
Умумий хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистонда ҚҚС
механизми нисбатан заиф ишлаб чиқилган бўлиб, фақатгина солиқ ставкасини
пасайтириш ёки имтиёзларни қисқартириш орқали унинг фискал салоҳиятини
ошириш самара бермайди. Бунинг учун якуний истеъмолни солиққа тортишда икки
механизмли тизимдан воз кечиб, ҚҚС механизмини барча ва фақат якуний
истеъмол харажатларини ҳеч қандай солиқ имтиёзларисиз ягона оптимал ставкада
солиққа тортишни назарда тутувчи идеал тизимга яқинлаштириш талаб этилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Organisation for Economic Co-operation and Development (OECD), 2020. Tax
and Fiscal Policy in Response to the Coronavirus Crisis: Strengthening Confidence and
Resilience. Retrieved from: https://read.oecd-ilibrary.org/view/?ref=128_128575-
o6raktc0aa&title=Tax-and-Fiscal-Policy-in-Response-to-the-Coronavirus-Crisis.
2.
Abel A., Bernanke B., and Croushore D., 2017. Macroeconomics 9th Edition.
Pearson Education Li mited, Edinburgh Gate, Harlow, England.
3.
Easterly W., Rebelo S., 1993. Fiscal policy and economic growth. Journal of
Monetary Economics, 32(3), 417–458.
4.
Organisation for Economic Co-operation and Development (OECD, 2020.
Consumption Tax Trends 2020: AT/GST and Excise Rates, Trends and Policy Issues. OECD
Publishing, Paris, https://doi.org/10.1787/152def2d-en.
5.
Keen M., Lockwood B., 2006. Is the VAT a Money Machine? National Tax Journal,
Vol. 59(4). PP. 905–928.
6.
Ebrill L., Keen M., Bodin J., Summers V., 2001. The Modern VAT, Washington, D.C.:
International Monetary Fund. ISBN 1-58906-026-1.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
137
7.
Cnossen S., 1998. Global Trends and Issues in Value Added Taxation. International
Tax and Public Finance 5(1). – PP. 399–428.
8.
McLure C., 1990. Income Distribution and Tax Incidence under the VAT.
Washington, DC: World Bank.
9.
International Monetary Fund (IMF), 2021. VAT/GST. Paris: OECD.
https://www.imf.org/external/np/fad/tpaf/pages/vat.htm.
10.
Organisation for Economic Co-operation and Development (OECD), 2008.
Consumption Tax Trends 2008: VAT/GST and Excise Rates, Trends and Administration
Issues. https://doi.org/10.1787/ctt-2008-en, 2008.
11.
Keen, M., 2013. The Anatomy of the VAT. International Monetary Fund: Working
Paper WP/13/111.
12.
Cevik S., Gottschalk J., Hutton E., Jaramillo L., Karnane P., Sow M., 2019.
Structural Transformation and Tax Efficiency. IMF Working Paper WP/19/30.
13.
Ueda J., 2017. The Evolution of Potential VAT Revenues and C-Efficiency in
Advanced Economies. International Monetary Fund, Working Paper WP/17/158.
14.
Crawford I., Keen M., Smith S., 2010. Value Added Tax and Excises. The Mirrlees
Review, Dimensions of Tax Design. – PP. 275–422.
15.
Ўзбекистон Республикаси қонуни, “Корхоналар, бирлашмалар ва
ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида”ги № 226-XII сонли қонун,
15.02.1991. https://lex.uz/docs/136508.
16.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Солиқ
ва
божхона
имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ–5755-сонли қарори. 27.06.2019. https://lex.uz/docs/4396717.
17.
Reckon., 2009. Study to quantify and analyse the VAT GAP in the EU-25 member
states. Directorate General Taxation and Customs Union, European Commission, Taxation
Studies.
18.
Hutton, E., 2017. The Revenue Administration—Gap Analysis Program: Model
and Methodology for Value-Added Tax Gap Estimation. IMF Technical Notes and Manuals
17/04.
19.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
“Ўзбекистон
Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш
тўғрисида”ги 945-сон қарори, 22.11.2018 йй. https://lex.uz/docs/-4072953.
20.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017–2021 йилларда
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар стратегиясининг “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва техно-
логияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури
тўғрисида”ги ПФ–5953-сонли фармони, 02.03.2020 йй. https://lex.uz/docs/4751561.
