Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The image of the method of realism in the work of choreographers
Durdona ABDUKHAKIMOVA
1
State Academy of Choreography of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received June 2021
Received in revised form
20 June 2021
Accepted 15 July 2021
Available online
15 August 2021
This article deals with the topic of the role of the method of
realism in the creation of new artistic, choreographic images in
ballet art.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
method of realism,
choreography,
choreographer,
ballet,
plot,
life image.
Балетмейстерлар ижодида реализм методининг тасвири
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
реализм методи,
хореография,
балетмейстер,
балет,
сюжет,
ҳаётий образ.
Ушбу мақолада хореография санъатидаги янги ҳаётий
бадиий образларни яратишда реализм методининг ўзига
хос хусусияти ёритилган.
Изображение метода реализма в работе балетмейстеров
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
метод реализма,
хореография,
балетмейстер,
балет,
сюжет,
жизненный образ.
В данной статье отражена отличительная особенность
метода
реализма
в
создании
новых
жизненных
художественных образов в искусстве хореографии.
1
Lecturer, State Academy of Choreography of Uzbekistan, Tashkent, Uzbekistan.
Е-mail: durdona.abduxakimova@bk.ru.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
8
Реализм методи воқелик ривожини ҳаққоний тарихий аниқ тасвирлашга
асосланган ижодий услуб ҳисобланади. Бу услубни пайдо бўлишига бугун
ўтмишдаги бадиий маданият ривожи тажрибаси ва энг аввало санъатдаги илғор
реалистик йўналиш замин бўлиб хизмат қилди. Реализм типик шароитларда типик
характерларни ҳаққоний тасвирлашни назарда тутади. ХIХ аср иккинчи ярмида
санъатда услуб, йўналиш сифатида шаклланган танқидий реализм реализмнинг
бевосита асоси ҳисобланади. Танқидий реализм инсонни инсон томонидан
эзилишини қоралади, инсоннинг ва унинг табиати моҳиятига ижтимоий баҳо
берди. Уларни жамият ҳаётининг аниқ шароити билан таништирди. Инсон
психологиясига бўлган чуқур қизиқиш, инсон қалбининг туб-тубига кириб боришга
интилиш танқидий реализмга хос бўлган муҳим хусусият ҳисобланади. Халққа
ижтимоий куч сифатида қараш танқидий реализмнинг муҳим хусусиятидир.
Реализм методи танқидий реализмнинг ҳаёт билан, замон билан чамбарчас алоқа,
типик ҳарактерларни типик шароитда ҳаққоний тасвирлаш сингари энг яхши
хусусиятларини ўзлаштира олди. Адабиётга қиёсан олинса реализм услуби
адабиётни фақат бир гуруҳ одамларгагина эмас, балки жамиятнинг асоси, унинг
келажаги бўлган миллионларга хизмат қилишини кўрсатади. Бу ўтмиш
тажрибасини бугунги кун тажрибаси билан жонли боғлайдиган эркин адабиёт
бўлиб қолади.
Реализм воқеликни фаолият, ижод сифатида таъкидлайди. Унинг мақсади
инсоннинг бебаҳо индивидуал қобилиятини ривожлантириш, унинг тобора ортиб
борувчи эҳтиёжларини қондирувчи бу заминда яшаш катта бахт эканлигини
англаш сингари ғоялардан иборатдир. Ғоявийлик, халқчиллик, эркинлик
реализмнинг асосий принциплари ҳисобланади. Реализм услуби қарор топиш
жараёни курашларда ва изланишларда кечди. Бу кураш ўтмиш санъати
тарафдорлари ва бугун эскиликни рад этувчи янги саньат “тарафдорлари”
ўртасидаги кураш эди. Бу хореография соҳасида ҳам рўй берди.
Хореографик санъатни ҳаёт билан яқинлаштиришга интилиш даврнинг
жиддий талаби бўлиб қолди. Бу балетмейстерлар, драматурглар олдига
хореографик асарларни реалистик талқин қилиш вазифасини қўйди. Масалан,
1920-йилларда саҳналаштирилган балет спектаклларида оддий ҳалқ вакилларидан
бўлган курашчилар образи пайдо бўлди. Айнан ўтган асрнинг 20 йиллари
хореографлар изланишларига реалистик йўналиш, халқоналик нуқтаи назаридан
қараш лозим бўлди. 1920 йиллар бошларидаги балетмейстерлар энг илғор
демократик ғояларини қамраб олиб, кейинги йиллардаги балет санъатида
яратилаётган асарларни халқона мазмун билан бойитиш, рақс санъатини кенг халқ
оммасига таълим ва тарбия берадиган таъсирчан омилга айлантириш лозим бўлди.
Классик балетни қадрият ёдгорлигидек сақлаб қолиш лозимлиги, классик
балетлар лисони балетлар классик мероси лисони бўлиши мумкинлиги, янги
сюжет, янги спектакль классик рақс лисонига умуман алоқаси бўлмаган бутунлай
янги лисон кераклиги хақидаги фикрлар кенг тарқалди. Кўпгина санъат
“назариётчилари” ва амалиётчилари классик балет лисонини ўтмишдаги академик
саҳна лисони деб ҳисобладилар. Уларнинг фикрича келажак балети етакчи
театрлар девори ортида, янги ўқитиш, эркин пластика ва акробатикага асосланган
элементларда, ёки машина, маиший рақслар харакатларининг элементлари
имитацияга қурилган студияларда вужудга келди. Аслида ўша даврдаги
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
9
изланишлар табиий бўлган, аммо хореографик санъатнинг истиқболдаги
ривожининг реалистик йўналишини белгилаш, вақтинчалик адашишлар ва хато-
лардан қутилиш энг муҳим жиҳат ҳисобланган.
Классик мерос билимдони Ф. Лопухов ўша даврларда ўз ижоди ҳақида шундай
ёзган эди: “Балетни қисман рад этилиши туфайли, менимча, хореографиқ санъати-
нинг янги шаклини яратиш, уни эркин ва ўзига хос рақс асосига қуриш лозим. Акс
ҳолда хореография сюжетли-аксессуар балетнинг тор доирасида қолиб кетиб,
хореогафик ҳис-туйғуларнинг бутун бойлигини оча олмайди ва оний ҳолатларни
бериш имконияти бўлмайди... бизнинг рақс санъатимиз – номавжудлик гимни,
ердан, севгидан, юқориликка кўтарилган қувонч гимнидир”. Аммо бу принципларга
қурилган балетнинг рақс симфонияси муваффақият қозонмади. Унинг шакли ўта
мавҳум бўлиб қолган эди. “Олам буюклиги” балети репертуардан тушиб колди.
Катта театрда саҳналаштирилган “Қизил лолақизғалдоқ” балети томошабинлар
олқишига сазовор бўлди. У узоқ йиллар саҳнадан тушмади. Замонавий мавзуга
мурожаат қилиниши томошабиннинг эътиборини тортди. Балет бутун мамлакат
театри саҳналарида намойиш этилди, хорижда ҳам эътиборга сазовор бўлди.
Бундай муваффақият энг аввало спектакл драматургиясига ва ўта оҳангдор
мусиқага боғлиқ бўлди.
Балетмейстерлар классик рақс тили билан асар мазмунини ишончли тарзда
очиб бердилар, инсон онгини шаклланиш жараёнини кўрсатиш имконига эга
бўлдилар. Спектаклнинг пластик партитурасида классик рақс билан бирга халқ
хореография элементларидан ҳам фойдаланилди, улар биргаликда мусиқа
материали билан яхлит бутунликни ташкил этди. “Қизил лолақизғалдок” балети-
нинг муваффақияти бу балет театридаги реалистик йуналишнинг ғалабаси бўлди,
унинг балет саҳнасида замон мавзусини реалистик ҳал қилиш имкониятини
тасдиқлади. Балетда гуманизм, дўстлик, биродарлик мавзулари ўз аксини топди.
Сюжети халқ ҳаётидан, унинг озодлик ва эркинлик учун курашидан олинган
балет спектакллари пайдо бўлди. Уларда ўз халқининг озодлиги учун курашган
шахслар бош қаҳрамон қилиб олинди. “Париж олов ичида” балети ана шундай
асарлардан бири бўлиб қолди.
Балетмейстер В.Вайнонен мусиқий материалга таяниб, озодлик учун
курашган кишиларнинг умумлашма образани яратди. Саҳнада у фарандолу,
овернуча,
баскларнинг қаҳрамонлик рақсларидан фойдаланди. Халқона рақслардан
фойдаланиб, у ушбу классик балетнинг ўзига хос хореографиясини ярата олди.
Хореография санъатининг барча ифодавий воситаларидан, жумладан актёр
ижросидан ҳам моҳирона фойдаланиш спектаклни бошқалардан ажратиб турувчи
хусусияти бўлиб қолди.
Аста-секин балет миллионлаб томошабинларга тушунарли бўлиб қолди,
уларнинг фикрлари, ҳислари ва интилишларини ифодалаб берди. Балет спектакл-
лари энди нафақат эртакона сюжетлар, балки бугунги кун мавзуларини ҳам очиб
берди.
В. Вайнонен, Р. Захаров, Л. Лавровский сингари балетмейстерлар ўзларининг
санъатини чуқур ғоявий бўлишига интилдилар, ўз ижодида улар халқ анъаналарига
таяндилар, ҳаёт ҳақиқатини акс эттиришга ҳаракат қилдилар. Бу ажойиб
санъаткорларнинг ижоди балет театри томонидан реализм методини ўзлаш-
тирилишига имкон яратди. Бу метод саҳнада воқеаларни, инсоний муносабатларни,
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
10
маиший ҳислатларни, шунингдек либосларни ҳаққоний тасвирлашни назарда
тутади. Албатта саҳна жанри хусусиятини ҳисобга олиб, балетмейстер, энг аввало,
ҳаққоний ҳаётий бадиий образлар яратишга интилиши лозим. Бу ҳам муаллифдан,
ҳам ижрочидан бир томондан ҳаётни чуқур билишни, иккинчи томондан жанр
хусусиятини яхши англашни, қаҳрамонларнинг ички оламига ва ҳис-туйғуларига
кира олишни талаб килади.
Ўтган асрнинг 30 йиллари ва кейинги 40–50 йиллари балет санъатида улкан
силжиш кўзатилди, яъни у катта адабиёт билан ошно бўлди, спектакллар кенг
фантазия, қудратли нафасга эга бўлди. “Ромео ва Жульетта” балети реалистик балет
йуналишида янги саҳифа очди. Балетмейстер ва артистлар буюк асарнинг мазмуни
ва ғоясини нозик ва ёрқин очиб бера олдилар. Шекспир яратган образлар ва
характерлар балет саҳнасида янада жонланиб кетди. Бу спектакль устида ишлаш
чоғида реализм принципларининг самарадорлиги яна бир бор исботланди. У
каҳрамонлар кечинмаларига чуқур қизиқишда, уларнинг такдирини кўрсатишга
интилишда, саҳнада ишончли тарихий вазиятни яратишда, унинг қонуниятларини
англашга интилиши кабиларда кўринади. Буларнинг барчасига хореографик
ифодавий воситалар, рақс ва пантомима кабиларни
органик уйғунлаштириш билан
эришилди. Катта театр бу спектаклни Лондонда намойиш этди ва у жуда катта
мувафақият қозонди.
Тарихийлик санъатдаги йуналиш сифатидаги реализмнинг муҳим хусусияти
ҳисобланади. Реализм тарихийлиги халқоналик методологиясига таянади, бу
санъаткорга ҳаётни ижтимоий тараққиёт йўлида харакатда кўрсатишга ёрдам
беради.
30–50 йилларда миллий балет театрларининг репертуарлари сезиларли
кенгайди. Улар кўрсатган спектакллар хореографияда реализмни қарор топишига
катта ҳисса бўлиб қўшилди. У санъаткорларни (либреттачилар ва балет-
мейстерлар) халқ характери, халқ ҳаётидан сюжетларга мурожаат қилиш, саҳна-
лаштиришлари учун миллий композиторлар мусиқасидан фойдаланишни назарда
тутади. Миллий материаллар асосида бир қатор спектакллар яратилди.
Балетмейстерлар ўз асарларида инсоннинг ички оламини очиб бериб, унинг
саҳнавий образини яратиб, бу одамнинг қалби, психикаси, миллий руҳи ва онги,
мазкур миллат, халққа хос бўлган хусусиятлардан иборат миллий ҳислатини ҳам
кўрсатиб бериши керак бўлди. Шу билан бирга ҳар бир худуддаги кишиларнинг
ҳаёти бошқа халқлар ҳаёти билан ҳам чамбарчас боғлиқ, улар бирга меҳнат қилади,
бир бирига ёрдам беради, иктисодий ва маданий бунёдкорликни бир-биридан
ўрганади. Халқлар маданиятларини ўзаро бойиши хореографик санъатда ҳам ўз
ифодасини топади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1.
Смирнов И. Искусство балетмейстера. Учебное пособие. – М., 1986.
2.
Захаров Р. Сочинение танца. Учебная литература. – М., 1983.
