Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Theoretical issues related to the formation of economic thinking
of young people
Adiba ASRAKULOVA
1
Namangan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received June 2021
Received in revised form
20 June 2021
Accepted 15 July 2021
Available online
15 August 2021
The article examines the theoretical issues of the formation of
economic thinking of young people from a socio-philosophical
point of view. The article also develops theoretical conclusions
and recommendations for the formation of economic thinking of
young people.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
globalization,
renaissance,
civil society,
thinking,
economic activity,
theory,
reform,
market.
Ёшларнинг иқтисодий тафаккурини шакллантиришга доир
назарий масалалар
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
глобаллашув,
ренесанс,
фуқаролик жамияти,
тафаккур,
иқтсодий фаолият,
назария,
ислоҳот,
бозор.
Мақолада ёшларнинг иқтисодий тафаккурини шакллан-
тиришга доир назарий масалалар ижтимоий-фалсафий
нуқтаи назардан тадқиқ этилган. Шунингдек, мақолада
ёшларнинг иқтисодий тафаккурини шакллантиришга доир
назарий хулосалар ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
1
Researcher, Namangan State University, Namangan, Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
2
Теоретические вопросы, связанные с формированием
экономического мышления молодежи
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
глобализация,
возрождение,
гражданское общество,
мышление,
экономическая
деятельность,
теория,
реформы,
рынок.
В статье рассматриваются теоретические вопросы
формирования экономического мышления молодежи с
социально-философской точки зрения. В статье также
разработаны теоретические выводы и рекомендации по
формированию экономического мышления молодежи.
Бугунги глобаллашув даврида мамлакатимизда учинчи ренессанс босқичига
ўтиш, бозор муносабатларига асосланган ҳуқуқий-демократик давлатни қуриш ва
фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш жараёнида ёшларнинг иқтисодий
тафаккурини шакллантириш масаласи алоҳида аҳамият касб этади. Зеро,
мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳот-
ларнинг асл мақсадларидан бири ҳам худди шу масалага қаратилган.
Мустақилликкка эришилган дастлабки йиллардан бошлаб Ўзбекистонда ҳам
мулкнинг давлат тасарруфидан чиқарилиши натижасида хилма-хил мулкчиликка
асосланган бозор иқтисодиётининг вужудга келиши туфайли ёшларимизнинг
онгида ҳам янгича мазмундаги ижтимоий-фалсафий дунёқараш билан бирга
иқтисодий дунёқараш ҳам шакллана бошлади. Айниқса, хўжалик юритиш борасида
мулкка эгалик қилиш ҳиссининг тобора кучайиб бориши ёшларнинг кундалик
ҳаётида ҳам янгича иқтисодий тафаккур тарзининг пайдо бўлишига олиб келди. Бу
эса уларнинг мамлакат ичкарисида юз бераётган иқтисодий ислоҳотларнинг
мазмуни ва моҳиятини теран англаш асосида узоқ ва яқин қўшнилар билан
иқтисодий алоқалар ўрнатиш, қолаверса, глобаллашув жараёнида вужудга
келаётган янгича иқтисодиёт ҳақида ва шунингдек, жаҳон иқтисодий маконида
ўзига хос ўрин эгаллаш каби стратегик муаммолар ҳақида фалсафий фикр юритиш
имкониятини ҳам келтириб чиқарди. Мамлакатимизда янги давр, яъни учинчи
ренессанс даврида бу имкониятни иқтисодий тафаккури ривожланаётган
ёшларимиз воқеликка айлантирувчи куч ҳисобланади.
Бозор иқтисодиёти ташаббускорлик, омилкорлик, юксак тадбиркорликни
талаб қилади. Аммо иқтисодий тафаккур ривожланмаган ёшларда бу фазилатларни
қарор топтириб бўлмайди. Инсон маънавияти унинг иқтисодий фаоллигини
таъминлайди, қолаверса, иқтисодий тафаккурни ривожлантириш бозор иқтисоди-
ётининг асосий талаби ҳамдир. Шунинг учун ҳам ҳар бир даврда ёшларнинг
иқтисодий тафаккурини қарор топиши, унда моддий ва маънавий омиллар
уйғунлиги муаммосини ижтимоий-фалсафий нуқтаи назардан тадқиқ этиш муҳим
назарий ва амалий аҳамият касб этиб келмоқда.
Иқтисодиёт масаласи ва у билан боғлиқ муносабатлар жуда қадим
замонлардан олимларни қизиқтириб келган ва бу ҳақда жуда кўплаб шарқ ва ғарб
мутафаккирлари ўз фикрларини билдирганлар. Уларнинг барчасини тарихий
жиҳатдан ўрганиб чиқиш тадқиқотимизнинг вазифасига кирмаганлиги сабабли
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
3
асосан ХХ аср охири ва XXI асрнинг шу кунигача, айниқса “Учинчи ренессанс”
даврида мамлакатимизда нашр этилган адабиётларда билдирилган фикрларни
фалсафий жиҳатдан таҳлил қилишни мақсадга мувофиқ деб топдик.
Иқтисодчи олимлар “иқтисодиёт” масаласига баҳо берганда уни инсоният ер
юзида яшай бошлаган даврдан бошлаб то шу кунгача давом этиб келаётган ҳаёт
фаолиятини иқтисодий жиҳатдан ўзгартириш ва ўзлаштиришга қаратилган
инсонлар ўртасидаги муносабатларнинг ўзига хос бир шакли сифатида қарайдилар.
Шунинг учун иқтисодиёт инсонлар онгида маълум бир жараён сифатида
гавдаланади. Шунингдек, иқтисодий тафаккурга нисбатан инсонлар ўртасидаги
иқтисодий ва мулкий, ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи тафаккур шакли
сифатида ҳам қарашлар мавжуд.Иқтисодий тафаккур бирламчи ва иккиламчи
воқелик сифатида изоҳланади-ки, бирламчи воқелик сифатида Оллоҳ томонидан
инсонга ато этилган ақл-заковатнинг маҳсули бўлса, иккиламчи тафаккур сифатида
инсонларнинг иқтисодий фаолиятларида юзага келган ва иқтисодий муносабат-
ларни англашга қаратилган тафаккур шакли гавдаланади. Иқтисодий тафаккури-
нинг қанчалик ривожланганлигига қараб, ёшларнинг жамият иқтисодий ҳаётидаги
мавқеи, аниқроғи уларнинг социал мақоми юзага келади. Юқоридаги фикрларни
мантиқий тасдиғи сифатида иқтисодчи олим Л.С. Бляхман иқтисодий тафаккурни
“иқтисодий муносабатларнинг инсон онгида акс этиши, улар томонидан иқтисодий
билимларни ўзлаштириш ва уларнинг онгида иқтисодий фаолиятда номоён
бўлиши жараёни” [1] – дея изоҳлайди.
Албатта, бу таърифлар иқтисод фани нуқтаи назаридан тўғри бўлса-да, бироқ
уларда иқтисодий тафаккурнинг туб моҳияти очилмай қолган.
Ҳозирги кунда олимлар иқтисодий онгни ижтимоий онгнинг алоҳида шакли
сифатида қараб, уни ҳар томонлама илмий жиҳатдан тадқиқ қилмоқдалар. Масалан,
иқтисодий онг тушунчаси ҳақида Россиялик олимлардан Л.Н. Пономарев,
В.Д. Попов, В.П. Чичкановлар ҳамда Ўзбекистонлик олим Б. Валиев: “Иқтисодий онг
– иқтисодий тафаккур маҳсулидир. Иқтисодий онг ўз ичига ҳам ақлий (тафаккур,
билимлар), ҳам эмоционал (эҳтирос, ҳис-туйғулар) жиҳатларни олади” [2], – деган
фикр билдирган бўлсалар, А.Б. Худойқулов ўзининг номзодлик диссертациясида
унга: “Иқтисодий онг – инсон миясида жамият моддий ва маънавий неъматларини
яратиш фаолиятига боғлиқ бўлган ғоялар, идеаллар, қарашлар, фикрлар, хатти-
ҳаракатлар тарзида акс этишидир” [3], – деб таъриф беради.
Фалсафа фанининг ижтимоий онг тушунчасига берган таърифларини
методологик асос қилиб олган ҳолда юқорида номлари тилга олинган олимларнинг
қимматли фикрларига таяниб иқтисодий тафаккур тушунчасига қуйидагича
таъриф бериш мумкин. Иқтисодий тафаккур ижтимоий онг шаклларидан бири
бўлиб, инсоннинг мавжуд жамиятнинг моддий ва маънавий ҳаётини, хусусан,
кишилар ўртасида бўладиган иқтисодий муносабатларни ҳис этиш, ақлий жиҳатдан
англаб етиш ва келажакда уларни ўзгартиришга қаратилган эҳтирос, ҳис-туйғулар,
ғоялар, идеаллар, қарашлар, фикрлар ва назарияларнинг ўзига хос бўлган бир яхлит
тизимидир. Ушбу таърифдан ҳам кўриниб турибдики, иқтисодий тафаккур ўз ичига
ҳиссий (эмоционал) билиш ва ақлий тафаккур қилиш жиҳатларини олади. Бунда
иқтисодий тафаккурнинг ўрни алоҳида ажралиб туради. Шу ўринда жамиятнинг
фаол давомчилари бўлмиш ёшларнинг иқтисодий тафаккурини шакллантириш ва
уни ривожлантириш масаласи муҳим аҳамият касб этади. Умуман, иқтисодий
тафаккур ёшларнинг қуйидаги сифатларида намоён бўлади:
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
4
–
иқтисодий категория ва қонунларнинг ёшлар томонидан англаниш
жараёни ҳамда уни қонунлар орқали ҳаётга татбиқ этилиш шакли;
–
жамиятда иқтисодий муносабатлар амал қилиши асосида вужудга келган
тушунча ва хулосаларни ёшлар томонидан қанчалик англаб етилганлиги;
–
ёшларнинг иқтисодий билимларга эга бўлиши ва улардан самарали
фойдаланиш лаёқати;
–
сезги, идрок ва тасаввурлар орқали бевосита билиб бўлмайдиган иқтисодий
жараён ва муносабатларни ёшлар тафаккурида акс эттирувчи ҳодисаларнинг онгли
равишда намоён бўлиши.
Ўз навбатида иқтисодий тафаккурни таркибий тузилмаси ҳам қуйидагича
кўринишга эга бўлади-ки, бу тузилмаларнинг ҳар бири алоҳида мазмун-моҳият касб
этади. Биринчидан, иқтисодий фаолият моҳиятини англаш, яъни ёшлар томонидан
ўзи олиб бораётган иқтисодий фаолияти тўғрисида бирламчи маълумотга эга
бўлиши унинг кейинги фаолияти учун стартап вазифасини ўтайди; иккинчидан,
ижтимоий ишлаб чиқаришнинг акс этиши, турлари ва қонуниятларитўғрисида
умумлашган маълумотларни ўзлаштириш, яъни ҳар бир субъект ўз фаолият тури ва
шаклини танлаши ҳамда шу соҳа бўйича маълумотларга эга бўлиши талаб этилади;
учинчидан, ёшларни назарий ғояларнинг амалий ҳаракатларга айлантириши ва
иқтисодийтафаккурни фаолиятига татбиқ қила олиши.
Юқоридаги келтирилган таркибий тузилмалар асосида иқтисодий тафаккур-
нинг қуйидаги таркибий қисмлари шаклланиши кузатилади:
–
жамият иқтисодий ҳаётининг фаол субъекти, яънииқтисодий одам;
–
ёшлар тафаккурида иқтисодий онг ва хулқ-атворни ривожланиши;
–
ҳар бир ёшнинг фаолиятининг асоси бўлмиш иқтисодий фаолиятни
ривожланиши;
–
иқтисодий таълим – тарбия жараёнларини кучайтирилиши;
–
ёшларнинг ўз иқтисодий фаолиятлари давомида иқтисодий маданиятга эга
бўлиши каби сифатлар деб қабул қилинди.
Мазкур иқтисодий тафаккур қисмларининг уйғунлиги жамиятнинг нафақат
иқтисодий аҳволига, балки ижтимоий тузилишига ҳам боғлиқ. Шу асосда
иқтисодий тафаккурни шакллантириш жараёни ҳам қуйидаги икки жиҳатни ўз
ичига олади:
Биринчи жиҳат – бу иқтисодий тафаккурни ёшларнинг онги - инсон миясида
шакллантириш масаласи билан боғлиқ бўлиб, у қуйидаги икки йўналишни, яъни
бир томондан ёшларнинг жаҳонда юз бераётган иқтисодий жараёнларни,
давлатлар ўртасида бўлаётган иқтисодий муносабатларни бевосита кўриш,
тажрибадан ўтказиш туфайли ҳис этиши орқали эмпирик даражада, иккинчи
томондан, жамият томонидан тўпланган иқтисодий билимлар акс эттирилган
дарсликлар, мақола, илмий тўплам ва бошқа адабиётларни ўқиб ўрганиш орқали
назарий-амалий билимлар даражасида шакллантириш ишларини ўз ичига олади.
Иккинчи жиҳат – бу иқтисодий тафаккурни ёшлар онгида шакллантириш
ишларини ташкил этишнинг усул ва воситалари билан боғлиқ бўлиб, у бир
томондан, бевосита иқтисодиёт субъектлари бўлган тадбиркорларнинг иқтисодий
тафаккурини шакллантириш, иккинчи томондан, мамлакат аҳолисининг
иқтисодий тафаккурини ўстириш ишларини ташкил этиш масалаларини ўз ичига
олади. Бу икки жиҳат бир-бирини тўлдириб туради, бир бутуннинг икки нисбий
томонларини ташкил этади.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
5
Иқтисодий тафаккурнинг объекти унинг онтологик асосга, субъекти эса
гносеологик мазмунга эга эканлигини кўрсатади. Бунда иқтисодий тафаккурнинг
онтологик (мавжудлик ва реаллик) асослари деганда унинг макон ва замонда аниқ
мавжудлиги ва реал ижтимоий-иқтисодий муносабатлар маҳсули эканлиги
тушунилади. Иқтисодий тафаккурнинг гносеологик мазмунини, аввало, ёшларнинг
уни ўзлаштириш борасидаги билим ва тажрибалари, қолаверса, иқтисодиётга
бўлган маънавий-руҳий муносабати ва хатти-ҳаракатлари ташкил қилади.
Шундай қилиб, ижтимоий фалсафа нуқтаи назаридан қараганда, иқтисодий
тафаккур субъектларининг иқтисодиёт объектларини эгаллаш ва ўзлаштириш
борасидаги ўзаро иқтисодий муносабатлари ҳар қандай тафаккурнинг туб
моҳиятини белгилайди. Ана шу моҳиятдан келиб чиққан ҳолда, айтиш мумкин-ки,
ҳар қандай тафаккурни, жумладан, иқтисодий тафаккурни ҳам вужудга келишига
сабаб бўлувчи омиллар зарур. Реал воқеликка айланувчи ва иқтисодий тафаккур
ривожига сабаб бўлувчи омил сифатида мулкни кўрсатиш мумкин.
Мулк – муайян шахслар, оилалар, ижтимоий гуруҳлар, жамоалар, ташкилот-
лар ва давлатлар томонидан эгалланган, ўзлаштирилган, тасарруф этилган табиат
ҳамда инсон ақл-заковати, машаққатли меҳнати билан яратилган моддий ва
маънавий неъматлардир.
“Мулк” тушунчаси иқтисодий ҳамда ижтимоий-фалсафий категория
сифатида методологик хусусиятга ҳам эга бўлиб, ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий
тизимнинг моҳияти ва маъно-мазмунини белгилаб бериши билан бир қаторда
ёшларнинг маънавий дунёси ва иқтисодий тафаккури ривожигаҳам ўз таъсирини
ўтказиб, уларда ҳаётга бўлган қизиқишни кучайтириши, ўзга мамлакат ва халқлар
билан иқтисодий, сиёсий, маданий алоқалар қилиш ва ҳамкорлик ўрнатиш учун
назарий-услубий асос бўлиб хизмат қилишида ифодаланади. Демак, “мулк” ҳам
мавҳум эмас, балки тафаккур каби реал онтологик асос, гносеологик мазмун ва
методологик аҳамиятга ҳам эга бўлган ижтимоий-фалсафий тушунча сифатида
талқин этилиши мумкин экан.
Ёшларда иқтисодий тафаккур ривожланиб борган сари уларда мулк
объектларига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш борасида
ўзаро муносабатларга киришишга бўлган талаб ортиб боради. Бунинг натижасида
улар ўртасида мулкчилик муносабатлари юзага келади. Шу ўринда мулкчилик
нима? – деган саволга жавоб бериш лозим-ки, бу саволга турлича жавоблар мавжуд:
1) “Мулкчилик – кишилар ўртасида ишлаб чиқариш воситалари ва меҳнат
маҳсулини ўзлаштириш юзасидан пайдо бўлган ва тарихан аниқ бир шаклда намоён
бўлувчи иқтисодий муносабатлардир” [4], 2) Мулкчилик жамиятдаги ҳам ҳуқуқий,
ҳам иқтисодий муносабатлар мазмунини ўзида ифодалайди. Мулкчиликнинг
ҳуқуқий ва иқтисодий мазмуни ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тақозо қилади, шу
сабабли мулкчилик бир вақтда ҳам иқтисодий, ҳам ҳуқуқий кетегория
ҳисобланади” [5].
Фикримизча, ушбу қарашларда айрим камчиликлар бор. Биринчи таърифда
мулкчиликнинг объекти тўлиқ акс этмай қолган, яъни фақат ишлаб чиқариш
воситалари ва меҳнат маҳсулини ўзлаштириш билан чекланиб қолинган. Ҳолбуки,
табиий бойликлар (ер, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ва бошқалар) ҳам
мулкчилик объектларига киради. Иккинчи таърифда мулкчилик ишлаб чиқарув-
чилар ўртасидаги ҳамда жамиятдаги ҳуқуқий муносабатлар сифатида талқин
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
6
этилган. Ваҳоланки, мулкчилик мазкур муносабатлар билан чекланиб қолмайди,
балки кишилар ўртасидаги моддий ва маънавий муносабатларнинг аксарият
қисмини қамраб олади. Мулкчилик юзага келган, яъни зоҳир бўлиб, реалликка
айланган иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий муносабатларнинг аниқ тарихий
шаклидир.
Биз юқорида келтирилган таърифларнинг аҳамиятини инкор этмаган ҳолда
“мулкчилик” тушунчасига қуйидагича фалсафий таъриф беришни маъқул деб
топдик: Мулкчилик – маълум иқтисодий маконда мулк объектларини эгаллаш,
ундан фойдаланиш, уни тасарруф этиш борасида мулк субъектлари ўртасида юзага
келадиган иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий муносабатларнинг аниқ тарихий,
ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маданий тизим шаклида намоён
бўлишидир.
Мулкчилик, худди шу маънода, биринчидан, мавжуд бўлган ҳар қандай
ижтимоий-иқтисодий тизимнинг мазмуни, моҳияти, келиб чиқиш сабаблари ва
имкониятларини кўрсатадиган; иккинчидан, шахс ва жамият, жамият ва давлат
ўртасида эҳтиёж ва манфаатлар юзага келтирадиган ҳамда уларни қондирадиган;
учинчидан, ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш муносабатлари
диалектикасида ҳал қилувчи ролни бажариб, унга тарихий шакл берадиган;
тўртинчидан, жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-
маданий муносабатларнинг пировард натижаларини ўзида ифодалайдиган
мураккаб, ўта зиддиятли жараёнлар тизими ҳисобланади.
ФОЙДАЛАНГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Бляхман Л.С. Перестройка экономического мышления. – М.: Политиздат.
1990. – Б. 24.
2.
Пономарев Л.Н. и др. Экономическая культура сущность,направления
развития) – М.: Мысль,1987. – Б. 60–61. Б. Валиев. Иқтисодий маданият ва уни
шакллантириш омиллари.-Т.: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа
бирлашмаси. 2008. – Б. 34.
3.
Худойқулов А.Б. Жамият ижтимоий ривожланишида иқтисодий онгнинг
роли (фалсафий таҳлил). Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун
тайёрланган диссертация. – Тошкент. “ЎзМУ” – 2005. – Б. 26.
4.
Ўзбек тилининг изоҳли луғати (5 жилдли). – Т.: “Ўзбекистон миллий
энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2006–2008.
5.
Шодмонов Ш.Ш. Иқтисодиёт назарияси / Ш.Ш. Шодмонов, Р.Ҳ. Алимов,
Т.Т. Жўраев. – Тошкент: Молия, 2002. – Б. 271.
