Совершенствование системы принудительного исполнения - приоритетная задача в области судебного права

Аннотация

Данная статья посвящена проводимым в стране реформам в сфере принудительного исполнительного производства, а также важным аспектам совершенствования  исполнительного порядка и механизма применения государственным исполнителем исполнительных документов для обеспечения исполнения судебных актов и актов иных органов.

Society & Innovation
Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2020
inLibrary
Google Scholar
ВАК
elibrary
doi
 
Выпуск:
  • д.ю.н., доцент, кафедра Уголовного право, криминологии и противодействия коррупции, Ташкентский государственный юридический университет, Ташкент, Узбекистан
CC BY f
37-43
13

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Уразалиев , М. . (2021). Совершенствование системы принудительного исполнения - приоритетная задача в области судебного права. Общество и инновации, 2(1), 37–43. https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss1-pp37-43
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Данная статья посвящена проводимым в стране реформам в сфере принудительного исполнительного производства, а также важным аспектам совершенствования  исполнительного порядка и механизма применения государственным исполнителем исполнительных документов для обеспечения исполнения судебных актов и актов иных органов.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Improving the enforcement system is a priority task in the
field of judicial law

Murod URAZALIEV

1


Tashkent State University of Law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received January 2021
Received in revised form
15 January 2021
Accepted 20 January 2021
Available online
01 February 2021

This article is devoted to the reforms carried out in the

country in the field of compulsory enforcement proceedings, as
well as to important aspects of improving the enforcement order
and the mechanism for the application of enforcement
documents by the state executor to ensure the execution of
judicial acts and acts of other bodies.

2181-

1415/© 2021 in Science LLC.

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Enforcement proceedings
Compulsory execution
Judicial acts and acts of
other bodies
Bureau of Compulsory
Enforcement
Electronic enforcement
proceedings.

Мажбурий ижро тизимини такомиллатириш

-

суд

-

ҳуқуқ

соҳасидаги устувор вазифа

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Ижро иши юритиш

Мажбурий ижро

Суд ҳужжатлари ва бошқа
орган ҳужжатлари

Мажбурий ижро бюроси

Электрон тартибда ижро
ишини юритиш

Ушбу мақола мамлакатимизда мажбурий ижро соҳасида

амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлат ижрочисининг
суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларининг ижросини
таьминланлаш учун мажбурий ижрони қўллаш тартиби
ҳамда ижро механизимини такомиллаштиришнинг муҳим
жиҳатларига бағишланади.

1

Associate Professor of the Department of Criminal Law, criminology and anti-corruption Tashkent state university

of Law, Tashkent, Uzbekistan.
E-mail: u.murodbek_78@ mail.ru


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Issue -

2, №01 (2021) / ISSN 2181

-1415

38

Совершенствование

системы

принудительного

исполнения

-

приоритетная задача в области судебного

права

АННОТАЦИЯ

Ключевые

-

слова

:

Исполнительное
делопроизводство

Принудительное
исполнение

Судебные документы и
документы иных органов

Бюро принудительного
исполнения

Электронное
исполнительное
делопроизводство

Данная статья посвящена проводимым в стране

реформам в сфере принудительного исполнительного

производства,

а

также

важным

аспектам

совершенствования исполнительного порядка и механизма
применения

государственным

исполнителем

исполнительных документов для обеспечения исполнения
судебных актов и актов иных органов.

Мамлакатимизда бугунги кунда ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳалари каби

суд

-

ҳуқуқ соҳасида ҳам ислоҳотлар амалга ошириляпти, жумладан, ижро иши

юритишнинг ислоҳ қилиниш борасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга
оширилмоқда. Ижро ишини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар охирги
вақтларда ҳуқуқда энг кўп муҳокама қилинадиган масалалардан бирига айланди.
Бу масала давлат томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини

қай

даражада

ҳимоя

қилинаётганлиги

самарадорлиги

муаммоларини ўз ичига олади. Бу ҳимоя Конституцияда ўз ифодасини топган
бўлиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати сифатида намоён бўлади.

Мустақилликни қўлга киритганимиздан кейин Республикамизда ҳуқуқий

демократик давлат барпо этиш йўлини танладик. Ҳуқуқий давлатнинг асосий
вазифаларидан бири –

адолатни, жамиятда қонунийликни ўрнатиш ва, аввало, суд

қарорларини тез ва аниқ ижро этиш катта аҳамиятга

эгадир. Шунинг учун ҳам

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан суд
қарорларини ижро этиш тизимини такомиллаштириш зарурияти ҳақидаги
масалалар бир неча бор кун тартибига қўйилди ва бу борада амалга ошириш зарур
бўлган энг муҳим устувор вазифалар белгилаб берилди.

Суд ҳужжатлари ижро этиш тизимини такомиллаштиришга оид ислоҳотлар

ташаббускори айнан Юртбошимиздир. Президентимиз Шавкат Мирзиёев
таъкидлаганларидек ҳар бир суд қарорининг қонуний кучи унинг амалда қандай
амалга оширилиши билан бевосита боғлиқ. Шунинг учун ҳам фуқароларимиз,
жамият ва давлат манфаатларини кафолатли ҳимоя қилиш мақсадида суд
қарорларининг сўзсиз ва тўлиқ ижросини таъминлаш, ижро ҳужжатларини
ҳаракати ва натижаларини назорат қилиш бўйича самарали механизм яратишимиз
керак[1]. Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларининг ижроси ўз вақтида
таьминланмаса, нафақат фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари бузилишига,
балки бошқа салбий оқибатларга олиб келади. Судлар томонидан қабул қилинган
одил судлов актларининг тарбиявий ва амалий аҳамиятига путур етади. Шунинг
учун хам, давлат ижрочисининг суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларининг
ўз вақтида ижросини таьминланлаши муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Бу ўз


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Issue -

2, №01 (2021) / ISSN 2181

-1415

39

навбатида фуқароларнинг давлатга, одил судловга бўлган ишончини янада
мустахкамлашга, суд ҳокимиятининг нуфузи ошишига хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ

-4947-

сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида” ги фармони билан тасдиқланган Давлат дастурида[2] хам
қонун устуворлигини ва суднинг чинакам мустақиллигини таъминлашга алоҳида
эътибор қаратилди. Жумладан,

фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли

ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш; суд ҳужжатлари ва бошқа

органлар

ҳужжатлари ижроси самарадорлигини ошириш, электрон тартибда ижро ишини
юритишнинг замонавий шакл ва усулларини жорий этиш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий
маданияти ва онгини юксалтириш вазифалари белгилаб берилди.

Ҳозирда

мажбурий ижрога оид процессуал

муносабатларни бевосита

тартибга соладиган “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида”ги Қонун амал қилмоқда. Ушбу Қонун билан давлат ижрочиларига суд
ҳужжатлари,

шунингдек

қонунда

белгиланган

ваколатларини

амалга

ошираётганларида жисмоний ёки юридик шахслар зиммасига пул маблағлари ва
бошқа мол

-

мулкни ўзга шахсларга бериш ёхуд улар фойдасига муайян

ҳаракатларни амалга ошириш ёки бундай ҳаракатларни амалга оширишдан ўзини
тийиш мажбуриятини юклаш ҳуқуқи берилган бошқа органларнинг (мансабдор
шахсларнинг) ҳужжатлари мажбурий ижро этиш ваколатлари берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги “Электр

энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов
интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан
такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ

-5059-

сон Фармони билан

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида суд ҳужжатларининг сўзсиз
ижросини таъминлашга масъул бўлган Мажбурий ижро бюроси ташкил этилди[3].
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаменти
тугатилди. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ўз вақтида аниқ
ижро этиш Бюронинг давлат ижрочилари томонидан амалга оширилиши
белгиланди.

Президентимизнинг

“Ўзбекистон

Республикаси

Бош

прокуратураси

ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 2017
йил 30 майдаги ПҚ–

3016-

сон Қарори[4] билан “Ўзбекистон Республикаси Бош

прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тўғрисида” Низом тасдиқланди.
Қабул қилинган мазкур ҳужжатлар туфайли мажбурий ижро иши юритиш тизими
ривожида сифат жихатидан янги давр бошланди. Тизим ташкилий жиҳатдан
мутлақо янгиланди. Ижро тизимининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиши сари
илдам қадамлар ташланди.

Президентимизнинг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини

ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора

-

тадбирлари тўғрисида” 2019 йил

12 майдаги ПҚ–

4236-

сон Қарори[5] билан ижро тартиб

-

таомилларини янада

соддалаштирилиб, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижроси
бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш
ҳамда ижро иши юритувида сансалорликка чек қўйиш, 2019 йил 1 апрелдан бошлаб
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига
медиация институтини жорий этилди.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Issue -

2, №01 (2021) / ISSN 2181

-1415

40

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 14 ноябрдаги “Суд

ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада
такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида” ги ПФ

-6118-

сон Фармони[6] билан

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига ижро этиш тизимини илғор
хорижий тажриба асосида такомиллаштириш бўйича қилиниши лозим бўлган
вазифалар белгиланди. Фаррмонда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларининг мажбурий ижроси жараёнига аралашиш, яъни, суд ҳужжатининг
ижро этилишига тўсқинлик

қилиш мақсадида давлат ижрочисига ноқонуний

топшириқлар бериш ёхуд бошқа шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш
тақиқланиши кўрсатилди. Шунингдек, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича Республика кенгаши
ташкил этилди. Кенгашга мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида зиддиятли ва
низоли ҳолатларни келтириб чиқарадиган сабаб ва омилларни аниқлаш, уларни
бартараф этиш чораларини кўриш, бундай жараёнларга халқ депутатлари туман
(шаҳар) Кенгашлари депутатларини, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда
оммавий ахборот воситалари вакилларини кенг жалб этиш чораларини кўриш
ҳамда ёрдамга муҳтож ва оғир аҳволга тушиб қолган қарздорларнинг манзилли
рўйхатларини тузиб, улар билан якка тартибда ишлаш, жумладан уларга амалий
ёрдам кўрсатиш ва бандлигини таъминлашда кўмаклашиш вазифалари юклатилди.

Эндиликда Мажбурий ижро бюро ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар)

бўлимлари бошлиқлари 2021 йил 1 январдан бошлаб ўз фаолияти тўғрисида
тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари
вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига ҳар ярим йилда ҳисобот тақдим этиб бориш
амалиёти жорий қилинди.

Айни пайтда, давлат ижро ҳокимияти органлари тизимида мустақил ҳуқуқни

муҳофаза қилувчи орган сифатида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг давлат ижрочилари
зиммасига суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий
ижросини таьминлаш ваколати юклатилган. Давлат ижрочилари давлат
хизматчилари, ҳокимият вакили ҳисобланади ва катта ҳуқуқларга эга. Айнан давлат
ижрочилари жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя
қилишнинг охирги босқичида туриб, уни ҳал этиш ваколатига эга бўладилар. Суд
ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларининг паст даражадаги фактик ижроси
нафақат фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари бузилишига, балки бошқа
салбий оқибатларга олиб келади. Ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган шахслар
бузилган ҳуқуқларини фақат назарий тан олиниши эмас, балки амалий, реал ҳимоя
қилинишини кутадилар.

Ижро

иши юритиш вақтида давлат ижрочиси ҳуқуқи бузилган шахснинг суд

томонидан чиқарилган қонуний қарори ёки ҳукми асосида тиклар экан, ўз ўрнида
бундай ҳаракат бошқалар учун уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига зарар
етказмаслик учун даъват этишга қаратилган бўлади. Ижро ҳужжати талаби давлат
ижрочиси томонидан белгиланган ўн беш кунлик ихтиёрий муддатда қарздор
томонидан бажарилмаса, давлат ижрочиси мажбурий ижро ҳаракатларига
киришади. Қарздор томонидан ижро ҳужжатлари талаблари ихтиёрий равишда
ижро этилса мажбурий ижро чоралари қўлланилмайди. Фукароларнинг ҳуқуқий
маданияти ва ҳуқуқий онги юқори бўлса, ижро ҳужжатларини ўз ҳоҳиши билан


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Issue -

2, №01 (2021) / ISSN 2181

-1415

41

ихтиёрий ижро этади. Жамиятимизда баьзи фуқароларимизда ҳуқуқий онг,
ҳуқуқий маданиятнинг етарли даражада эмаслиги адолат мезонларининг
бузилишига сабаб бўлмоқда. Зеро, фуқароларимиз ҳуқуқий маданият деганда,
фақат қонунларни хурмат қилиш, қонунларни билиш, ҳуқуқий маълумотлардан
хабардор бўлиш билан чекланмасдан, қонунларга оғишмай амал қилиши ва уларга
бўйсиниш керак.

Дарҳақиқат, Мажбурий ижро бюросининг бугунги кундаги энг муҳим асосий

вазифаси –

нафақат суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ўз вақтида ва аниқ ижро

этиш, балки ихтиёрий ижро механизмини такомиллаштиришдир.

Мажбурий ижро этиш чоралари тўғри расмийлаштирилган

ижро ҳужжати

қонунда белгиланган тартибда топширилганда ҳамда ижро иши юритишни
қўзғатиш тўғрисида давлат ижрочиси томонидан қарор қабул қилинганда
қўлланилади. Давлат ижрочиси ижро ҳужжатини суд ёки бошқа органдан ёхуд
ундирувчидан ижро учун қабул қилиб олиши ва бир иш куни ичида ижро иши
юритишни қўзғатиши шарт.

Давлат ижрочиси ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорда ижро

ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун ижро иши юритиш
қўзғатилган кундан эътиборан кўпи билан ўн беш кун муддат

белгилайди ва

қарздорни мазкур муддат тугаганидан кейин ижро ҳужжатидаги талаблар ундан
ижро йиғими, давлат ижрочиси томонидан қарздорга солинган жарималар,
шунингдек ижро харажатлари ундирилган ҳолда мажбурий ижро этилиши
тўғрисида хабардор қилади. Суднинг жарима тариқасида жазо тайинлаш
тўғрисидаги ҳукми асосида берилган ижро варақаси бўйича ижро иши юритиш
қўзғатилганда уни ихтиёрий равишда ижро этиш бир ойлик муддатларда амалга
оширилади. Мана шу белгиланган муддатда қарздорни ижро ижро ҳужжатидаги
талабларни ихтиёрий равишда бажармаганлиги Мажбурий ижро чораларини
кўллашга асос бўлади.

Мажбурлов чоралари бу ижро ҳужжатида кўрсатилган ҳаракатлар ёки суд

ижрочиси томонидан қарздордан мол

-

мулк, шу жумладан ижро ҳужжати бўйича

ундириб олиниши лозим бўлган

пул маблағларни олиш мақсадида амалга

оширилган ҳаракатлардир[7]. Мажбурий ижро фавқулодда чора бўлиб, у
қарздорларга нисбатан анча қўшимча моддий санкциялар қўллаш билан
боғлиқдир[8].

Мажбурий ижро фаолиятини қонун билан назарда тутилган ўзига хос

процессуал ҳаракатларнинг йиғиндиси сифатида эътироф этиш мумкин. Давлат
мажбурий ижро чораларини қўллаш йўллари билан юрисдикцион органлар
қарорида курсатилган жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқларини
тиклаб бермоқда. Демак, Мажбурий ижро бу –

ижро ҳужжати талабини бажармаган

шахсга нисбатан суд ҳужжатлари ёки бошқа органнинг ҳужжати асосида уни муайян
ҳаракатлар, мулкий ва номулкий характердаги муносабатлар (мажбурий жарима,
ижро йиғими ундириш, ва.б.) ни мажбуран бажаришга қаратилган махсус чорадир.

Бугунги кунда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий

ижро этиш механизми яхши ташкил этилмаганлиги учун айрим ижро ҳужжатлари
ижроси ўз вақтида таьминланмай қолаётганлигини таъкидлаш жоиз. Мажбурий
ижро этиш муддатлари бўйича ҳам айрим

камчиликлар учраб турмоқда. Ўзбекистон

Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Issue -

2, №01 (2021) / ISSN 2181

-1415

42

тўғрисида”ги Қонуннинг 30

-

моддасида ижро ҳаракатлари ва ижро ҳужжатининг

талаблари ижро ҳужжатининг ихтиёрий ижро этилиши учун белгиланган муддат
тугаган кундан эътиборан кўпи билан икки ой муддат ичида давлат ижрочилари
томонидан ижро ҳаракатлари амалга оширилиши белгиланган. Давлат ижрочилари
барча ижро ҳужжатлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатларини ўз вақтида олиб
боришга ҳаракат қилмоқда. Лекин, ҳар доим ҳам юборилган сўровномаларга
муддатида жавоб берилмаслиги мумкин ёки қарздор уйда ойлар давомида
бўлмаслиги ўз навбатида хонадон кўздан кечириш имконияти бўлмайди.

Бюронинг

бир туман бўлимида 8

-

15 нафар давлат ижрочиси ишласа, ҳар бирига 1000

-

1500 та

ижро хужжати келиб тушади. Давлат ижрочилари ижрони таьминлашга
улгурмаётганлиги, мажбурий ижрони таьминлаш муддатларида, ишчи кучида,
моддий техник таъминотида, давлат ижрочилари хавфсизлигини таъминлашдаги
муаммоларнинг борлиги бу тизимда ҳали

ҳам такомиллаштириш бўйича

қилиниши керак бўлган ишлар борлигини кўрсатмоқда.

Қарздорга

номулкий характердаги муайян ҳаракатларни амалга ошириш ёки

уларни амалга оширишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи ижро ҳужжати
бўйича, яъни ишга тиклаш, иморатни бузиб ташлаш, ер участкасини олиб қўйиш ва
ўтказиш, қарздорни кўчириш ва ундирувчини кўчириб киритиш тўғрисидаги ижро
ҳужжатини ижро этишда муддат бузилаётган холатлар мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро

бюронинг суд ҳужжатлари

ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси бўйича

самарадорлигини ошириш учун ижро ҳаракатлари ва ижро ҳужжатининг талаблари
бўйича ижро ҳужжатининг ихтиёрий ижро этилиши учун белгиланган муддат
тугагандан кейин амалга ошириладиган

Мажбурий ижро этиш муддатлари ва

муддатини узайтириш чегара ва доирасини аниқ белгилаб олиш зарур. Ўзбекистон
Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида”ги Қонунининг 30

-

моддасидасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

лозимлиги кўрсатмоқда.

Шунингдек, Тизимга малакали кадрлар таёйрлашда ҳам муаммолар кўзга

ташланмоқда.

Мажбурий

ижро

тизими

учун

малакали

мутаxассислар

тайёрлайдиган таьлим даргоҳи мавжуд эмас. Давлат ижрочиларини малакасини
ошириш, қайта тайёрлаш тизими бугунги кун талабига жавоб бермаётганлиги ҳам
бу йўналишда тегишли ишларни амалга ошириш кераклигидан далолат бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясида магистратура
мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлансада, “Мажбурий ижро фаолияти”

йўналиши бўйича магистрлар тайёрлаш йўлга қўйилмаган. Бу йўналиш бўйича
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясида ҳамда Тошкент давлат
юридик унтверситетида магистрлар тайёрлаш йўлга қўйилиши ўз навбатида
мажбурий ижро тизими учун малакали мутаxассислар тайёрлашга муайян даражада
хизмат қилиб, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси
самарадорлигини оширади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ш.М.Мирзиёев. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом

эттириб, янги босқичга кўтарамиз.

-

Тошкент: “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. 455

-

бет.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Issue -

2, №01 (2021) / ISSN 2181

-1415

43

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017

-

йил 7 февралдаги ПФ–

4947-

сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар

стратегияси тўғрисида”ги Фармони.// Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари
тўплами. –

2017.

№ 6.70

-

модда; –

№20. 354

-

модда; –

№ 23. 448

-

модда; –

№37. 982

-

модда.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электр энергияси ва табиий

газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада
мустаҳкамлаш, шунингдек ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш
чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги 2017

-

йил 29

-

майдаги ПФ–

5059-

сон Фармони. “Халқ

сўзи”. 2017. 30 май. № 106.

4.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

2017

-

йил

30

-

майдаги

“Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси
фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–3016 сонли қарори // Ўзбекистон
Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами. 2017. № 22. 425

-

модда.

5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019

-

йил 12

-

мартдаги “Суд

ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада
ошириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–

4236-

сон

Қарори.// Қонун ҳужжатлари

маълумотлари миллий базаси, 13.03.2019 й., 07/19/4236/2762

-

сон.

6.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 14 ноябрдаги ““Суд

ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада
такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида” ги ПФ

-6118-

сон Фармони.// Қонун

ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562

-

сон.

7.

Валеев Д.Х. Исполнительное производство: Учебник для вузов. –

СПб.:

Питер, 2018. –

Б. 70.

8.

Тўхташева У.А. Ижро иши юритиш: дарслик. –Тошкент: ТДЮИ, 2009.

-

12 б.