«Наука и инновации в интересах
национального и глобального развития»
144
СУВ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ИЖРОСИ УСТИДАН
ПРОКУРОР НАЗОРАТИ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
ХУСУСИЯТЛАРИ
Раҳимов Шавкатжон Жўраевич
Бош прокуратура бошқармаси катта прокурори, адлия катта
маслаҳатчиси, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Тошкент, Ўзбекистон
Ўзбекистон
Республикаси
прокуратура
органларида
қонун
ҳужжатлари ижроси устидан прокурор назорати ишларини ташкил этиш
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Ўзбекистон Республикасининг
“Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонунлари, қонун ости
ҳужжатларида белгиланган вазифа ва ваколатларидан келиб чиқиб
белгиланади.
Прокуратура органлари фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири
бўлган қонунлар ижросини назорат қилиш бўйича прокуратура органлари
томонидан амалга ошириладиган ҳар қандай иш, энг аввало, тўғри ташкил
этилиши талаб этилди. Чунки фақат прокуратура тизими олдида турган
ушбу соҳадаги вазифаларни барча даражадаги прокурорлар томонидан
тўғри
тушунилиши
ва
қўлланилиши
прокурор
назоратининг
қонунийлигини
таъминлашга
ҳамда
прокурор
назоратининг
самарадорлиги ва натижадорлигини оширишга имкон беради. Профессор
Б.Х.Пўлатов ҳам ўз асарларида назорат
-
текширув ваколатлари берилган
давлат идоралари фаолиятида қонунлар ижроси устидан назоратнинг
ташкил этилиши прокурор назорати фаолиятининг ўзига хос услубларидан
бири эканлигини, прокуратура органларининг қонунлар ижроси устидан
назорат фаолиятининг муваффақияти, бу фаолият марказда ва жойларда
қай даражада ташкил қилинганлиги билан белгиланишини алоҳида
таъкидлаган
[6].
Профессор Ф.Х.Рахимов ўз асарларида ҳар бир текширишга
тайёргарлик кўриш, қонунларни ўрганиш текширишларнинг сифатли ва
самарали ўтказилишининг асосидир, деган фикрни билдиради
[7].
Юридик адабиётларда прокурор назорати билан боғлиқ ишларни
ташкил этиш борасида бир қатор фикр
-
мулоҳазалар илгари суриб
келинади. Хусусан, В.Г.Бессарабов шундай ёзади: “Прокуратурада ишни
ташкил этиш
-
бу, биринчи навбатда, жамоа ва ҳар бир ходим олдига ўз
вақтида аниқ вазифаларни қўйиш, иш соҳаларига ўз аъзоларини тўғри
жойлаштириш, уларнинг фаолиятини самарали бошқариш, ягона изчил
механизм
сифатида жамоа ишини таъминлаш”
[3].
Э.Л.Барсегованинг
фикрича, прокурор назорати билан боғлиқ ишларни ташкил этиш деганда,
«Наука и инновации в интересах
национального и глобального развития»
145
биринчидан, жамоа ва ҳар бир ходим олдига ўз вақтида аниқ вазифаларни
қўйиш; иккинчидан, кучларни тўғри тақсимлаш; учинчидан, ишнинг
алоҳида соҳаларида ҳам, бутун жамоада ҳам ишониб топширилган
кучларни самарали бошқариш тушунилади
[2].
Шундай қилиб, сув тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан
прокурор назоратини ташкил этиш деганда, прокуратура ходимларини
танлаш, жойлаштириш, малакасини ошириш, уларнинг фаолиятини
доимий равишда тартибга солиш, уларни маълумотларни тўплаш ва таҳлил
қилиш учун зарур бўлган барча воситалар билан таъминлаш, прокуратура
органлари фаолиятини таҳлил қилиш ва уни баҳолаш, ишларни
режалаштириш, режалар бажарилишини назорат қилиш, белгиланган
муддатларда юқори якуний натижаларга эришиш учун прокуратура ва
бошқа органларнинг ўзаро боғлиқ ва бир
-
бирини тўлдирадиган чора
-
тадбирлари мажмуи тушунилади.
“Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун ҳужжатлари ижроси
устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Аграр
ва озиқ
-
овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси
устидан
назорат
бошқармаси,
Қорақалпоғистон
Республикаси
ва вилоятлар прокуратураларининг тегишли бўлимлари ва жойлардаги
прокурорлар томонидан амалга оширилади.
Бошқарма
ўз
фаолиятини
Ўзбекистон
Республикасининг
Конституцияси, “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонун
ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари,
Ҳукумат қарорлари, Бош прокуратуранинг ҳайъат қарорлари, Бош
прокурорнинг соҳавий буйруқ ва кўрсатмалари асосида амалга оширади.
Ўзбекистон Республикасининг Бош прокуратураси, вилоятлар ва
уларга тенглаштирилган прокуратураларда қонунлар ижроси устидан
назорат соҳа
-
минтақа принципи асосида ташкил қилинади. Бу дегани
Республика Бош прокуратураси, вилоятлар ва уларга тенглаштирилган
прокурорлар бир вақтнинг ўзида бўйсунувчи прокурорларнинг қонунлар
ижроси бўйича назорат фаолияти устидан ташкилий
-
методик раҳбарликни
бажарадилар ва ўзларининг ваколатларидаги объектларда назоратни
амалга оширадилар
[6].
Ҳуқуқшунос
олим О.М.Мадалиев ҳам ўз асарида Ўзбекистон
Республикаси прокуратура органларида ишни ташкил этиш Ўзбекистон
Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорларга
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Ўзбекистон Республикасининг
“Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг
бошқа қонунлари, қонун ости ҳужжатларида белгиланган вазифа ва
ваколатларидан келиб чиққан ҳолда қуйи турувчи прокурорларнинг юқори
турувчи прокурорларга ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига
«Наука и инновации в интересах
национального и глобального развития»
146
бўйсуниши ҳамда ҳисобдорлиги асосида фаолият кўрсатиши билан
белгиланишини кўрсатади
[5].
Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси
устидан прокурор назоратини ташкил этишнинг ўзига хос жиҳатларига
тўхталиб ўтамиз. Энг аввало, бу каби текширувларни амалга ошириш учун
ахборот манбаларини аниқлаб олиш муҳим ўрин тутади. Зеро, айрим
юридик адабиётларда атроф
-
муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги
қонунларнинг
бажарилишини
прокурор
томонидан
текшириш
усулларининг муҳим элементларидан бири сифатида ахборот манбалари
кўрсатиб ўтилади
[4].
Шу ўринда давлат вакиллик ва ижроия ҳокимияти органлари,
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, атроф
-
муҳитни муҳофаза қилиш
бўйича махсус ваколатли давлат органлари ва бошқа давлат назорати
органлари, юридик шахслар, шунингдек фуқаролар ва оммавий ахборот
воситалари ушбу соҳадаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан
прокурор назорати ишларини ташкил этишнинг асосий ахборот манбалари
ҳисобланади.
Сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши
тўғрисидаги маълумотларнинг муҳим манбаи давлат ҳокимияти органлари
ва маҳаллий давлат ҳокимият органларининг сув қонунчилигини амалга
ошириш билан боғлиқ масалаларни тартибга солувчи норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатлари ҳисобланади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва
унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг
статистик ҳисоботлари ҳам прокурор назоратини амалга оширишдаги
муҳим маълумотлар манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Шу ўринда прокурор назоратини самарадорлиги ва натижадорлигини
оширишда давлат бошқаруви органларининг ҳуқуқий тартибга солиш ва
назорат
-
текшириш фаолияти бўйича ўз ваколатлари доирасида
тайёрлайдиган сувнинг салбий таъсирининг олдини олиш ва унинг
оқибатларини бартараф этиш бўйича чора
-
тадбирларни амалга ошириш
тўғрисидаги ҳисоботлари фойдалидир.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги марказий
идоралари, қоида тариқасида, ҳудудлардаги сув объектларининг ҳолати ва
асосий ифлосланиш тўғрисида умумий маълумотларга эга бўлади. Бироқ
ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари, шу жумладан
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари муайян сув объектлари, улардан
фойдаланишнинг табиати, хусусиятлари ва усуллари, ифлосланиш турлари
ва кўламлари, сув объектлари ва уларни муҳофаза қилиш зоналари
ифлосланишининг асосий стационар манбалари, сув олиш объектларининг
ҳолати ва уларни муҳофаза қилиш тўғрисида батафсилроқ маълумотларга
«Наука и инновации в интересах
национального и глобального развития»
147
эга бўладилар.
Юқоридаги органлардан қуйидаги маълумотни олиш мумкин:
-
аниқланган сув қонунчилигининг бузилиши, уларни бартараф этиш
ва келгусида олдини олиш бўйича кўрилаётган чора
-
тадбирлар тўғрисида;
-
қонун ҳужжатларини бузганлик учун интизомий жавобгарликка
тортилган мансабдор шахслар ва бошқа шахсларнинг сони тўғрисида;
-
судларга сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш натижасида
етказилган зарарни қоплаш тўғрисида киритилган даъво аризаларнинг
сони ва зарар миқдори тўғрисида;
-
жиноят ишини қўзғатиш масаласини ҳал қилиш учун ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органларга юборилган материаллар сони тўғрисидаги
маълумотлар.
Прокурор текширувига жалб қилинган махсус ваколатли давлат
назорати органлари ва экология соҳасидаги мутахассислардан қуйидаги
саволларга аниқлик киритилиши керак:
-
ташкилотлар
(корхоналар)
томонидан
сув
ҳавзаларига
ташланадиган барча ифлослантирувчи моддалар назорат қилинадими ва
ушбу моддаларнинг барчаси учун уларнинг рухсат этилган максимал
контцентрацияси учун стандартлар мавжудми?
-
Сув ҳавзаларида қандай ифлослантирувчи моддалар мавжудлиги,
уларнинг сув ҳавзаларида концентрацияси қанча меъёрдан ошиб кетган
бўлса, бу концентрациялардаги ушбу зарарли моддалар одамларда
касалликка, сув ҳайвонларининг ўлимига олиб келиши, атроф
-
муҳит
объектларига зарар етказиш хавфини келтириб чиқариши мумкинми?
-
Сув ҳавзасига оқава сувларнинг аниқ оқизилиши инсон
саломатлигига, ҳайвонот дунёсига, шу жумладан балиқ ресурсларига,
ўсимлик дунёсига, шу жумладан ўрмонларга, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларига қандай зарар етказилганлиги (одамлар сув объектидан
ичимлик суви ёки сув ҳайвонларини истеъмол қилиш натижасида
аниқланган сув ҳайвонларининг (балиқларнинг) нобуд бўлганлиги қайд
этилганми, шунингдек, қандай касалликлар қайд этилган?
-
Сув ҳавзасига ташланадиган ифлослантирувчи моддалар таъсирида
одамларда касалликлар, заҳарланиш ва бошқа салбий ҳодисалар илгари ер
усти сув ҳавзасининг сув олиш зонасидаги ҳудудларда кузатилганми?
-
Оқава сувларни давлат назорати органлари томонидан рухсат
этилган чегараларда доимий, узоқ муддат оқизиш, шунингдек, оқизиш
инсон саломатлиги учун қандай хавф туғдириши мумкинми?
-
Балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши аввалроқ қайд этилганми,
қаерда ва қандай сабабларга кўра, ушбу ҳудудда сувдан фойдаланишнинг
ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда балиқ нобуд бўлишининг
бошқа сабаблари ҳам бўлиши мумкинми?
«Наука и инновации в интересах
национального и глобального развития»
148
-
Қишлоқ хўжалиги ерлари оқава сувлар оқизиладиган ер усти сув
ҳавзасидан суғориладиган сув ҳавзаларида етиштирилган қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини истеъмол қилишда одамлар учун хавф даражаси
қандай?
Прокурор ҳуқуқбузарлик таркибини ва ҳуқуқбузарни аниқлаш учун
қуйидаги саволларга аниқлик киритиши керак:
-
корхоналардаги асбоб
-
ускуналар ва технологияларнинг, шунингдек
тозалаш иншоотларининг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда қандай
технологик жараёнлар сув объектининг ифлосланишига олиб келиши ва
муайян ҳолатда қайси корхоналар ифлосланишга сабаб бўлиши
мумкинлигини;
-
барча корхоналарда тозалаш иншоотлари мавжудлиги ва уларнинг
қайси бири тозалаш даражаси бўйича Ер усти сувларини муҳофаза қилиш
қоидалари талабларига жавоб бермаслигини;
-
сув ҳавзасидан сув олиш ва оқава сувларни оқизишда барча
корхоналар назорат
-
ўлчаш асбоблари, шунингдек, сув олишда балиқларни
ҳимоя қилиш воситалари билан жиҳозланганлигини;
-
ишлаб чиқаришда сувнинг ифлосланишига олиб келиши мумкин
бўлган технологик нормалар ва қоидаларнинг бузилишига қайси
корхоналар томонидан йўл қўйилаётганлигини;
-
сувдан фойдаланувчилар томонидан сув ҳавзаларига оқава сувларни
оқизиш чегарасидан, шунингдек улардаги ифлослантирувчи моддалар
миқдоридан ошиб кетишига йўл қўйилмадими, сувдан фойдаланувчилар
томонидан
уларни
камайтириш
бўйича
қандай
чоралар
кўрилаётганлигини;
-
муайян сув ҳавзасининг ифлосланишига олиб келиши мумкин
бўлган бахтсиз ҳодисалар ва фавқулодда вазиятлар қанчалик тез
-
тез ва
қайси корхоналарда содир бўлаётганлигини;
-
корхоналар фавқулодда вазиятлар тўғрисида давлат назорати
органларини мунтазам равишда хабардор қилиш
-
қилмаслигини;
-
сувдан фойдаланувчи корхоналарнинг ўз авария хизматлари ва
фавқулодда вазиятларда ҳаракат режалари ёки профессионал авария
хизматлари билан тузилган шартномалари мавжудлигини;
-
сув объектини муҳофаза қилиш, шу жумладан оқава сувларни
тозалаш, зарарсизлантириш, зарарсизлантириш бўйича тадбирларни
амалга оширишда сувдан фойдаланувчилар ўртасида қандай санитария
нормалари ва қоидалари бузилганлигини;
-
қайси корхоналар ва қандай ҳажмларда ёмғир оқава сувларини сув
ҳавзасига оқизади, барча корхоналар ёмғир сувини тозалаш ва ёмғир
канализациясини таъминлашини;
-
барча корхоналарнинг сув объектидан фойдаланишга бериш
«Наука и инновации в интересах
национального и глобального развития»
149
тўғрисидаги қарорлари ёки сувдан фойдаланиш шартномалари
мавжудлигини;
-
қарор шартларини қайси корхоналар бажармаётганлигини;
-
барча корхоналар сувдан фойдаланганлик учун тўловни ўз вақтида
тўлаяптими,
агар
тўланмаган
бўлса,
аввалги
даврда
сувдан
фойдаланганлик учун тўлов амалга оширилмаган тақдирда сув объектини
сувдан фойдаланишга бериш тўғрисида қарор чиқарилганлигини;
-
қарор чиқаришда ҳудудий органлар билан келишилган сувни
муҳофаза қилиш тадбирлари қайси корхоналар томонидан амалга
оширилмаётганлиги ва унинг сабабларини;
-
экологик хавфли корхоналар зарар етказганлик учун жавобгарлик
хавфини мажбурий суғурта қилишни амалга оширишини.
Суғориш тизимлари томонидан сув ҳавзасига етказилган зарар
тўғрисида маълумот олишда прокурор қуйидагиларни аниқлаши керак:
тизимлар сув таъминоти ва дренаж сувларини чиқариш учун назорат
-
ўлчаш ускуналари билан жиҳозланганлигини;
-
сув
ҳавзасига
қанча
миқдорда
тозаланмаган
ва
зарарсизлантирилмаган дренаж сувлари тўкилганлигини, оқизиш
сабаблари нимада (технологик чиқиш, авария ва ҳ.к.), охирги оқизиш қачон
бўлган, тушириш муддатини аниқлаши керак;
-
ифлосланишни локализация қилиш ёки сув ҳавзасига оқизувчи
дренаж сувларидаги ифлослантирувчи моддалар миқдорини камайтириш
учун қандай чоралар кўрилишини анилаш чоралари кўрилиши лозим.
Сув ҳавзаси транспорт воситалари билан ифлосланган тақдирда
қуйидагиларни аниқлаш керак:
сув ҳавзасига қандай зарар етказилганлигини;
охирги текширув қачон ўтказилганлигини ва уларни сув объектининг
сув муҳофазаси зонасида жойлаштириш ва сақлаш бўйича экологик
талаблар қандай ҳисобга олинганлигини.
Ичимлик суви таъминоти манбаи бўлган ер ости сув объектларининг
ифлосланиши тўғрисида сигнал олгандан сўнг, қуйидагиларни:
-
ифлосланишга олиб келиши мумкин бўлган сабабларни
;
-
қудуқларни
санитария муҳофазаси зонасида жойлашган экологик
хавфли объектлар, шу жумладан полигонлар, пестицидлар ва бошқа
зарарли моддалар омборлари рўйхатини аниқлаштириш;
-
кўрсатилган корхоналар назорат
-
ўлчов воситалари ва асбоблари
билан жиҳозланганлигини,
уларда санитария ва экологик қонун
ҳужжатлари талабларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича махсус
хизматлар (ишлаб чиқариш назорати) мавжудлигини
;
-
ушбу корхоналарда бахтсиз ҳодисалар содир бўлганлигини
ва
қанчалик тез
-
тез содир бўлишини
;
«Наука и инновации в интересах
национального и глобального развития»
150
-
Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва ер қаърини муҳофаза
қилиш хизматлари томонидан қандай чоралар кўрилганлигини аниқлаши
керак.
Юридик адабиётларда ҳуқуқшунос олимларимиз ўтказилган
текширишлар самарасини кўрсатиш, ҳисоб бериш учун юзаки,
қонунчиликни мустаҳкамлашга, тартиббузарликнинг олдини олишга ҳеч
қандай ёрдам бермайдиган текширишлар ўтказиш ҳам одат тусига
кирганлигини танқид қилиб, бундай текширишлар назорат органлари
билан бир қаторда прокуратура ходимларининг ҳам вақтини бесамар
ўтишига сабаб бўлишини аниқ мисоллар билан асослаб берган
[7].
Ўз навбатида бир вақтлар асоссиз текширишлар, таъмагирлик,
назорат органларининг фаолиятидан норозилик кўпайиб кетаётганлиги,
нормал ишлашга зарар етаётганлиги ҳақида кўпгина анжуманларда
таъкидланган бўлса
-
да, бироқ ҳозирда ҳам назорат органларининг бир
-
бирларининг ишини такрорлаб, бир ташкилотда кетма
-
кет ва асоссиз
текшириш ўтказишлари каби ҳолатларни баратараф этиш, уларни
тартибга солиш давр талабига айланган.
Сув
объектларини
муҳофаза
қилиш
тўғрисидаги
қонун
ҳужжатларининг бузилиши тўғрисидаги хабарларни прокурорлар оммавий
ахборот воситалари (ОАВ)дан ҳам олишлари мумкин. ОАВ ва интернетдаги
нашрлар, хабарлар ва эшиттиришларни ўрганаётганда прокурор сув
тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишини ўзида ифода этувчи
қуйидаги ҳолатлар, яъни содир этилган ёки тайёргарлик кўрилаётган
ҳуқуқбузарликлар, сувдан фойдаланиш билан шуғулланувчи корхона,
муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари билан алоқаларда мансабдор шахслар
томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларни лозим
даражада бажармаганлиги тўғрисидаги маълумотларни олиши мумкин.
Ахборот манбалари нафақат прокуратура, балки бошқа давлат
органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги
“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни
талабларидан
келиб
чиқиб,
фуқароларнинг
оғзаки
ва
ёзма
мурожаатларини қабул қилиш ва ўрганиш жараёнида ҳам аниқланади
[1].
Атроф
-
муҳитни муҳофаза қилиш
соҳасидаги жамоат ташкилотлари
ҳам ер усти сув объектларининг ҳолати ва сув объектининг ифлосланиши
ва камайишига олиб келадиган сув қонунчилигининг бузилиши тўғрисида
маълумотларга эга бўлиши мумкин.
Прокурор сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
ижросини назорат қилишда жамоатчиликнинг, айниқса жамоат
ташкилотларининг имкониятлари ва салоҳиятидан фойдаланиши зарур. Ўз
навбатида ОАВ, ижтимоий тармоқлардаги хабарларнинг сув ва сувдан
фойдаланиш тўғрисидаги қонунлар ижросини текширишдаги аҳамияти ва
«Наука и инновации в интересах
национального и глобального развития»
151
заруратидан келиб чиқиб, бизнинг фикримизча, “Прокуратура
тўғрисида”ги Қонунига қуйидаги таҳрирдаги янги норма киритиш таклиф
қилинади:
“Прокурор назорати тадбирлари қонунларнинг бузилаётганлиги
тўғрисидаги мурожаатлар, оммавий ахборот воситалари ва Интернет
жаҳон ахборот тармоғидаги хабарлар ва бошқа маълумотлар асосида,
шунингдек, қонунийлик аҳволи ва жиноятчилик ҳолати таҳлили
прокурор томонидан чоралар кўрилишини талаб қилган ҳолларда
ўтказилади”.
Прокурор назоратини амалга оширишда ҳам
сув ва сувдан
фойдаланиш
соҳасидаги
қонунийлик
ҳолатини
тавсифловчи
маълумотларни тизимли йиғиш ва таҳлил қилишни ташкил этишга
алоҳида эътибор бериш лозимлиги, ахборот манбаи сифатида давлат
ахборот
тизимларининг
маълумотларидан,
“Интернет”
ахборот
-
телекоммуникация тармоғидан фаол фойдаланилиши таъминланиши, суви
ифлосланган ҳудудларни, сув ресурсларини ўзбошимчалик билан эгаллаб
олиш жойларини, сувдан фойдаланиш борасида салбий ўзгаришларни
тезкор
аниқлаш
мақсадида,
учувчисиз
учиш
аппаратлари,
аэрофотосуратлар ёрдамида олинган маълумотлардан фойдаланиш
мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Жисмоний ва
юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни // https://lex.uz
2. Барсегова Э.Л. Особенности организации и методики прокурорского
надзора // Вестник науки и образования. № 10 (64). Часть 4. 2019.
-
96 с.
3. Бессарабов В.Г. Прокурорский надзор: учебник //
-
Москва, 2006.
-
С.
162.
4. Бижанова К.А. Прокурорский надзор в сфере исполнения законов об
охране окружающей среды // Автореф. дисс. учен. степ. канд. юрид. наук.
-
Москва, 2020. –
24 с.
5. Мадалиев О.М. Прокурор назорати. Дарслик. Умумий қисм. ТДЮИ.
2009.
–Б. 152
-153.
6. Пўлатов Б.Х. Прокурор назорати // Дарслик.
-
Тошкент,
“Ўзбекистон”. 2009. –
169 б.
7. Рахимов Ф.Х. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат
томонидан назорат қилиш тўғрисида‘‘ги Қонуннинг бажарилишини
таъминлашда прокурор назорати // Қонунларнинг бажарилиши устидан
прокурор назорати (илмий
-
амалий тўплам).
-
Тошкент, “Ўқитувчи”. 2000.
-
13 б.
