«Наука и инновации в интересах
национального и глобального развития»
91
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА МИЛЛИЙ ПАРЛАМЕНТАРИЗМНИНГ
АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Нуриддин Сотиволдиев
Бош илмий ходим, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик
палатаси ҳузуридаги
Парламент тадқиқотлари институти
Сўнгги йилларда Ўзбекистон тобора
янгича ривожланиш
босқичига
шиддат билан
қадам қўймоқда. Мамлакатнинг
демократик қиёфаси
ўзгармоқда. Иқтисодий, сиёсий, ижтимоий янгиланишлар юз бермоқда.
Асосийси, юртимизда
ҳар бир шахснинг
фундаментал ҳуқуқ ва
эркинликларини
таъминлашга жиддий киришилди. Хусусан, давлат
органлари фаолиятининг мазмунини
инсон ҳуқуқларини таъминлаш
ташкил этиши,
хусусий мулк даҳлсизлигини
таъминлаш
,
сўз
эркинлигини
кафолатлаш
каби
умуминсоний қадриятлар
шулар
жумласидандир.
Энг муҳими, ушбу ислоҳотлар замирига Ўзбекистон Республикаси
Президенти Шавкат Мирзиёев
томонидан илгари сурилган
“Инсон қадри”
“инсон –
жамият –
давлат”, “давлат –
инсон учун”, “инсон қадрини
улуғлаш”
каби тамойил ва тушунчалар реал ҳаётимизга чуқур кириб
бормоқда.
Ўзбекистонда қайси соҳа ёки тармоқда бўлмасин, амалга
оширилаётган
кенг кўламли ислоҳотларнинг
тагзамирида
инсон
қадрини улуғлаш
,
халқимизни ўйлантираётган
масалаларга
ечим топиш
мақсади турганига барчамиз гувоҳ бўляпмиз.
Ўтган даврда эришилаётган ютуқлар ва марраларни таҳлил қилар
эканмиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
жамият ва
давлат ҳаётига дахлдор ҳар қандай масалани, энг аввало,
халқимизнинг
фикри, талаб ва истакларини
инобатга олган ҳолда
ҳал
этишга қаратилган
иш услуби
бугун ўзини тўла оқламоқда
, деб ишонч
билан айта оламиз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев
томонидан
илгари сурилган
Ҳаракатлар стратегияси, Тараққиёт стратегияси ва
Ўзбекистон–
2030
стратегияси
мамлакатимизнинг барча соҳадаги
ривожланишининг
яқин, ўрта ва узоқ мақсадларини
белгилаб берди.
Хусусан,
2017
–2021 йилларга мўлжалланган
Ҳаракатлар стратегияси
доирасида ҳар йили қабул қилиниб, ҳаётга изчил татбиқ этилган давлат
дастурларининг ижроси натижасида
Янги Ўзбекистон пойдеворининг
тамал тоши қўйилди.
2022-
2026 йиллар учун қабул қилинган Янги
Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси Ўзбекистоннинг ривожланиш
тенденциялари қандай бўлиши, бу борадаги устувор йўналишлар ва
«Наука и инновации в интересах
национального и глобального развития»
92
мақсадлар кўзда тутилди
.
“Ўзбекистон –
2030” стратегияси ўзида
100 та
мақсаддан
иборат яхлит концептуал ҳужжатга айланди. Ушбу
стратегияда
белгиланган мақсадлар мамлакатимиздаги туб ислоҳотларга мос
янги
конституциявий
-
ҳуқуқий муҳитни яратиш
заруратини юзага келтирди.
2023 йил 30 апрель куни мамлакатимиз ҳаётида, ҳеч шубҳасиз, том
маънодаги
улкан тарихий воқеа
бўлиб ўтди. Давлатчилигимиз тарихида
илк бор
умумхалқ референдуми асосида
янги таҳрирдаги Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси қабул қилинди.
Халқимизнинг
ташаббус ва талаблари
ҳамда
таклиф ва тавсиялари
билан тўлиқ йўғрилган
стратегик ҳужжатлар
ва
конституциявий
ислоҳотлар
Олий Мажлис палаталари фаолиятида
ниҳоятда муҳим
ижобий натижаларга
эришилиши учун замин яратди.
Ўтган қисқа даврда
халқ сайлаган вакиллик органлари
–
парламентнинг мамлакатимиз
ижтимоий
-
сиёсий
ҳаётидаги ўрни
ва
аҳамияти
тубдан ўзгарди.
Қонунлар
–
ҳаётий, унинг
муаллифи
–
том
маънода олижаноб халқимиз
бўлмоқда
Ҳуқуқий давлатни қонун ижодкорлигисиз тасаввур этиб бўлмайди.
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида
“Ўзбекистон
–
ҳуқуқий давлат”
принципи мустаҳкамланди. Бу эса, қонунчилик
қонунчиликнинг
мақбуллиги, мукаммаллиги, халқчиллиги ва
самарадорлигини
таъминлашнинг муҳим эканлигини кўрсатади.
Таъкидлаш жоизки, қонун ижодкорлиги
ўзига хос мураккаб усул ва
воситалар мажмуидан
иборат.
Жамиятда унга бўлган эҳтиёжни
аниқлашдан то қонунчилик ҳужжатини қабул қилиш ва унинг ижросига
қадар бўлган барча жараённи қамраб олади.
Бугунги кунда амалга оширилаётган шиддатли ислоҳотларни
ҳуқуқий
жиҳатдан тўлақонли таъминлаш
мақсадида қонун ижодкорлиги
фаолияти ҳам такомиллашиб бормоқда. Чунки ислоҳотларнинг
муваффақиятли амалга оширилиши кўп жиҳатдан
қонун
ижодкорлиги
жараёни сифатига
бевосита боғлиқ.
Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида норма ижодкорлиги
соҳасида ўта долзарб вазифалар турганлигини назарда тутиб, қуйи
палатанинг қонун ижодкорлиги борасидаги ишининг сифатини янада
оширишга катта эътибор қаратилмоқда.
“Қонуннинг бирдан
-
бир манбаи ва муаллифи том маънода халқ
бўлиши шарт”
деган устувор тамойил асосида бир қатор
янги демократик
тартиб
-
қоидалар
жорий этилди.
Парламент қуйи палатасида қонун лойиҳаларини
жамоатчилик
муҳокамасидан
ўтказиш тартиби белгиланди.
Тўғридан
-
тўғри амал
«Наука и инновации в интересах
национального и глобального развития»
93
қилувчи
, яъни ижро этиш учун
қўшимча
ҳужжат
ишлаб чиқиш талаб
этмайдиган қонунларни қабул қилишга бўлган эътибор кучайтирилди.
Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил
ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосини яратиш мақсадида амалдаги қонунларга
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳолатлари ортиб бормоқда. Бундай
қонунларнинг асл мазмун
-
моҳиятини содда ва тушунарли тарзда аҳолига
етказиш, ҳуқуқни қўллаш амалиёти вакиллари томонидан нормаларни
тўғри қўллаш ва талқин қилинишини ташкил этиш муҳим масала
ҳисобланади.
Шу боис, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш хусусиятидаги
қонунларнинг
кириш
қисмида
уларнинг
мазмун
-
моҳиятини,
масаланинг долзарблигини
очиб берувчи
муқаддималарни
баён этиш
амалиёти жорий этилди.
Айни вақтда бутун бир соҳани тартибга солувчи қонунчилик жараёни
қайта кўриб чиқилмоқда ва
қатор
яхлит қонунлар
қабул қилинмоқда. Бу
қонунчилик базасининг
тизимлилигини ва комплекслилигини
таъминлашга хизмат қилмоқда.
Қонунчилик палатаси ҳар бир қонун лойиҳаси бўйича холис баҳс
-
мунозара ва тортишувлар майдонига, чинакам
«демократия мактаби»га
айланиб бормоқда. Қонун лойиҳалари муҳокамасида ташаббускор
идоралар вакиллари билан бирга
соҳа экспертлари
,
мутахассислари ва
олимлар
фаол иштирок этиб, уларга ўз фикрларини билдиришлари учун
барча имкониятлар яратилмоқда.
Қонун лойиҳалари парламент қуйи палатасига киритилгунига қадар
халқ муҳокамасига
қўйилмоқда ва улар юзасидан аҳолининг муносабати
ҳар томонлама ўрганилмоқда. Кенг оммани жалб қилишнинг замонавий
усуллари, жумладан
ахборот
-
коммуникация технологияларини жорий
этишга
алоҳида эътибор қаратилиб,
Норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар
лойиҳалари муҳокамаси портали
(regulation.gov.uz)
фаолияти йўлга
қўйилган.
Шу билан бирга
,
Қонунчилик палатасида ҳам қонун лойиҳаларини
кўриб чиқиш жараёнида
кенг жамоатчилик иштирокини
таъминлаш,
бунда
фуқароларнинг хоҳиш
-
истакларига қулоқ тутиш
, аҳоли ўртасида
очиқ муҳокамалар
ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан,
қонун лойиҳаларини
жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш бўйича
алоҳида тартиб
қабул қилиниб
, қонун лойиҳалари жойларда
сайловчилар муҳокамасидан доимий равишда ўтказилмоқда.
Бугунги кунда Қонунчилик палатасининг қонун ижодкорлиги
фаолияти кўлами ҳам, иш ҳажми ҳам юртимизда олиб борилаётган
ислоҳотларга ҳамоҳанг бўлмоқда. Жумладан,
2016 йилда
19
та
қонун
«Наука и инновации в интересах
национального и глобального развития»
94
қабул қилиниб, Сенатга юборилган бўлса,
2023
йилда бу кўрсаткич
99
тани
ташкил этгани
сўзимизнинг
тасдиғидир.
Қонун лойиҳаларини кўпроқ Қонунчилик палатасидаги
сиёсий
партиялар фракциялари
ва
қўмиталарида
муҳокама қилиш
амалиёти
қарор топмоқда. Ушбу амалиёт қонун лойиҳаларини
ташаббускор субъект
вакиллари,
соҳа
мутахассислари
,
экспертлар
ва олимлар
иштирокида
ҳар томонлама кўриб чиққан ҳолда маромига етказишда, шу жумладан,
қабул қилинаётган
ҳуқуқий ҳужжатларда
сайловчилар манфаатларини
янада тўлиқ ифодалашда
ҳамда ушбу
қонунларни ҳаётга самарали жорий
қилишда
муҳим аҳамият касб этмоқда.
Айни вақтда “Ўзбекистон
–
2030”
стратегиясидан келиб чиқиб
ўтказилаётган ислоҳотлар доирасида бутун бир соҳани тартибга солувчи
қонунчилик жараёнлари қайта кўриб чиқилмоқда
ва қатор
яхлит
қонунлар қабул қилинмоқда.
Хусусан, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола
ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) тўғрисида»ги, «Давлат
мулкини
хусусийлаштириш
тўғрисида»ги,
«Педагогнинг
мақоми
тўғрисида»ги
каби қонунлар шулар жумласидандир.
Норма ижодкорлиги бугунги ислоҳотларни рўёбга чиқаришнинг
асосий омили
эканлигидан келиб чиқиб, уни янада такомиллаштириб
бориш муҳим аҳамият касб этади. Зеро, қабул қилинаётган қонунларнинг
ҳар жиҳатдан мукаммал бўлиши
халқимиз фаровонлигини оширишга,
ҳуқуқ ва эркинликларини янада тўлақонли таъминлашга
хизмат
қилади.
